АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР
1️. “Уф” деманг...
Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).
2️ “Эртага бажараман” деманг...
Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).
Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.
3️. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...
Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.
4️ “Агар”
сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.
Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!
#foydali69
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VA @VAQTQADRI
#Фойдали_лавҳа
Балки керак бўлиб қолар. Бармоқдан чиқмаётган узукни чиқариш йўли...👍
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар
Одамлар орасида нима қилсангиз ҳам, инсонлар билмаган бўлса ҳам, эсингизда бўлсинки сиз буни Аллоҳнинг олдида қиляпсиз..
👉 @vaqtqadri ✍
РОСТГЎЙЛИК
Бир эркак болаларини олиб, ўйингохга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси
#hikoya335
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Сафарда юрган бир инсон жуда қаттиқ йиғлаетган экан. Ака нега бунчалик йиғлаяпсиз, дея сўрашибди. У киши жавоб берибди:
- Қори ака ман сизни бугун онамни эхсонларига олиб кетяпман. 64 ёшда онам дунедан ўтиб кетдилар.
Отасиз катта қилиб, ота ўрнида ота бўлиб, она ўрнида она бўлиб, ҳаётни кўп синоатларини бошдан кечирган онам. Ўзи емай, менга едирган. Оёққа турдим, дунё топдим. Бугун Эмиратда бўлсам, эртага Туркияда бўлиб, орзу ҳавас қондирдим. Онам "Болам бир фурсат топгин, озгина ёнимда ўтиргин. Дийдоринга мен ҳам бир туйиб олай.
Бугун биз бормиз эртага йўқмиз. Жонга омонат харидор келганидан кейин топширмасдан иложимиз йўқ. Ўтиргин" деганда, "Ҳали онам ёш, ҳали онам бақувват" деб ғафлатда бўлибману,
Онамнинг жонига харидор келишидан бехабар қолибман. Мана 64 ёшларида онам дунёдан ўтиб кетдилар. Ибодат қиламан. Кечаси хуфтон намозига турганимда, Аллоҳга илтижо қилиб сурайман. Ё Раббим, бугун тушимда озгина бир фурсат бўлса ҳам онамнинг дийдорини кўрсатгин. Тушимда онамни курсам ҳам майлийди, мен розиман Аллоҳим" деб илтижолар қилдим. Кийимларини ҳидлаб, ҳидларини топа олмадим.
Тушларимда ҳам онамни кўра олмадим. Мана шу жиҳатларим билан, ғафлатда қолганим, ўзимга таъсир қилиб кўзимга ёш келади" деган экан.
Шу ривоятдан анча таъсирландим. Ғафлатда юрган дўстлар бўлса, ғафлатдан уйғониб ҳоли-ҳаёт бўлган ота-онани қадрига етиб уларнинг дуоларини олиб юриш барчамизага насиб этсин.
#audio50
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
МИСТИКА: АЖАЛ ОСТОНАСИДАН ҚАЙТАРГАН ФАРИШТА...
Бу воқеа анча йиллар илгари содир бўлган, уни менга таниш аёл гапириб берганди. Институтда ўқиб юрган кезларим курсдошим билан севишиб, аҳду-паймон қилдик. Бизнинг муҳаббатимизга ота-оналаримиз қаршилик қилмади ва талабалик пайтимиздаёқ, тўйимиз бўлиб ўтди. Иккаламиз ҳам бахтдан сармаст, еттинчи осмонда учиб юрардик. Эрим билан институтни битирмагунча фарзанд кўрмасликка келишгандик. Агар болалик бўлсак, ўқишимиз қолиб кетади, деб ўйлардик. Ёшлигимдан бақувват ва соғлом қиз бўлиб, касал бўлиб ётганимни эслай олмасдим. Тўйдан кейин шамоллаб, тумов бўлиб қолдим. Бунга эътибор бермай, касалликни оёқда ўтказдим. Аксига олиб, шу оддийгина тумов ҳам қайта-қайта безовта қилди. Ўзимни жуда ёмон ҳис қилгач, касалхонага бордим. Таҳлил натижаларидан сариқ касалликка чалинганим маълум бўлди. Буни устига ҳомиладорлигим ҳам аниқ бўлгач, бира тўла даҳшатга тушдим. Бир тарафдан касаллик, иккинчи тарафдан бошқоронғилик қийнади, кўнглим айниб, оғзимга олган нарсани қайт қилардим. Даволовчи врач ҳомилани олиб ташлаш кераклигини, бу аҳволда уни дунёга келтиролмаслигимни айтди. Бундан аввалига қўрқиб кетдим, аммо бошқа йўл йўқлигини англагач, унинг гапларига кўнишдан бошқа иложим қолмади. Врачлар эртаси кунига ҳомиламни олиб ташлашни режалаштиришди.
Ўша куни тунда туш кўрдим. Тушимда автомашиналар тезликда ҳаракат қилаётган баланд кўприк устида кетаётганмишман. Бехосдан йўл четида ёлғиз, совуқдан жунжикиб турган, жингалак сочли қизалоққа кўзим тушди. Шу пайт бирдан кучли шамол кўтарилди, қизчани хавфсиз жойга олиш учун ёрдамга шошилдим. У эса мендан қўрқиб ўзини кўприкдан пастга отди. Даҳшатдан қичқириб юбордим.
Уйғонганимда қора терга ботиб, юрагим кўкрак қафасимни ёриб чиқай дерди. Эртаси куни наркоз олгандан кейин яна ўша қизча тушимга кирди. У ёнимда туриб, тинимсиз кўз ёш тўкар, ҳар замонда бошимни силаб қўярди. Тузалишимга жуда узоқ вақт кетди. Дардларим билан бўлиб, қизчани унутдим, энди уни тушларимда кўрмасдим. Бу ҳақда онамга гапириб берганимда, демак ҳомиланг қиз бола бўлган экан деди.
Орадан йиллар ўтди, институтни битирдим, ёшим ҳам 30 га бориб қолди. Илгари фарзанд кўришни истамаган бўлсак, энди эрим билан фақат шу мавзуда гаплашардик. Кунларнинг бирида қилган илтижоларим туфайлими ёки Худонинг раҳми келдими ҳомиладорлигим аниқ бўлди. Бундан эрим ҳам мен ҳам жуда хурсанд бўлдик. Эрим мени еру кўкка ишонмас, оғзимдан чиққан нарсани муҳайё қиларди. Ёшим ўттизга бориб қолгани учунми, ой-куним яқинлашгани сари мени ваҳима босарди. Шундай қилиб, тўққиз ойни минг бир таҳликада ўтказдим, тўлғоқ бошланиши билан эрим мени туғруқхонага олиб борди.
Туғруқ жуда оғир кечди, кўп қон йўқотганимдан ҳолсизланиб, ҳушимдан кетдим. Тушимми ё ўнгимми англолмай қолдим. Катта йўлнинг ёқасида турган эмишман, йўлнинг нариги бетида бир пайтлар тушимда кўрган қизалоқ турарди. Уни яна учратганимдан хурсанд бўлиб, йўлнинг нариги тарафига интилдим. Қалбимни ғалати шодлик чулғади. Қизалоққа етишга қанчалик интилмай, оёқларим ўзимга бўйсунмас, минг чиранганим билан жойимга михлангандай турардим.
— Қайтинг, буёққа келманг! Орқага қайтинг, ҳали келишингизга вақт бор! — деб қичқирди қизча.
Унинг овозини аниқ эшитдим.
– Йўқ, олдингга боргим келяпти, тўхта, кетма! – деб бақирдим унга жавобан.
Бирданига қизчанинг ёнида ўзига ўхшаб кетадиган ўғил бола пайдо бўлди. Негадир “ўлаяпман” шекилли деган ўйга бордим.
– Йўқ, сиз ҳали узоқ яшайсиз...
Танамни пармалаётган кучли оғриқдан қичқириб юбордим, шу пайт чақалоқ ингаси янгради. Кўзим ярқ этиб очилди, кўкрагимда дунёга келган ўғлим ётарди. Врачлар ҳам хурсандлигидан бақириб юборишди, аҳволим оғирлигидан улар мендан умидларини узишган экан. Аммо сўнгги дақиқаларда мўъжиза рўй берди. Ўғлим билан мен нариги дунёдан қайтиб келгандик.
Шундан бери инсонларни ҳимоя қилувчи қандайдир ғайритабиий кучлар борлигига ишонаман....
#hikoya44
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
ЎҒЛИМ БЕРГАН
ТАРБИЯ
Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”
Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…
Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…”
Бунақа пайт инглизларнинг машҳур мақоли ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”.
“Ирфон” тақвимидан олинди
#ibrat59
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Фарзандингиз тўкиб юборган бир пиёлa чой учун асабингизни бузиб, ўзингизни қийнаманг. Демак, у сизга насиб қилмаган.
Бировнинг масъулиятсизлиги ёки бепарволиги сабаб амалга ошмаган режангиз учун айбдорни қарғаб, гуноҳга ботманг. Бу ишингизнинг битиш соати бошқа пайтдга тақдир қилинганини ўйланг.
Шундай яшай олсак, унча- мунча кўнгилхиралик, асаббузарликдан йироқ бўламиз. Энг асосийси, Ҳақ таолонинг тақдирига розилик билан бўйсунганимиз учун чексиз савоб қозонамиз, ИншаАллоҳ...
#status72
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Sevda Aliykhan – Келин...
📝 Муаллиф: ..........
#audio_monolog07
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!
7 МЎЪЖИЗАНИ ҚЎЛГА КИРИТАСИЗ!
1. Бахт ато этади, ҳатто, кайфиятингиз йўқ бўлса ҳам!
Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар бориб тушади. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.
2. Атрофдагиларга қувонч улашасиз.
Кулгу — юқумли. Ахир сиз жилмайсангиз, ўз-ўзидан ёнингизда дугонангиз, ҳатто, нотаниш одам ҳам кулиб қўяди. Тўғрими? Хўш кейин-чи, дейсизми? Юқоридаги биринчи ҳодиса рўй бериб, ён-атрофингиздагилар ҳам хурсанд бўлади.
3. Жозиба бағишлайди!
Чиройли табассум кишининг гўзал ва кўнгли тозалигидан далолат. Айниқса, аёллар, қизларимиз доим кулиб юришлари шарт. Ишга қабул қилишаётганда, учрашувда, нозиктаъб бегингизнинг жаҳли чиққанда... бир кулиб қўйинг-чи? ҳаммаси ижобий ҳал бўлади.
4. Тушкунликни мағлуб этади.
Кун жуда оғир ўтди... Чоп-чоплардан чарчадингиз, деди-дедилардан асабийлашдингиз. Кўзгуга қараб, ҳорғин чеҳрангизга кўзингиз тушиб, барча муаммоларингиз хаёлингизга ёпирилиб келади. Тушкунлик ўз домига тортаяптими? Қани, бир жилмайиб қўйинг-чи. Кулиб турган аксингизнинг ўзи қувончли онларингизни эсга солади. Ва миянгизга сигнал боради. Стресс чекинади.
5. Пардоз-андоздан ҳам аъло!
Агар сиз маромига келтириб пардоз қилсангиз-у, аммо кайфиятингиз тунд бўлса, бундан не наф? 69 фоиз кишиларнинг таъкидлашича, аёлни кулгу ҳар қандай пардоз воситасидан кўра чиройли ва ёш кўрсатаркан.
6. Соғломлаштиради!
Табассум иммун тизими фаолиятига ижобий таъсир қилади. Қачонки сиз кулсангиз, кучга тўласиз. Олимларнинг аниқлашича, чин дилдан кулиш организмни ёғлардан халос этиб, мускулларни мустаҳкамларкан. Танада қон айланишини яхшиланади, тинч ором оласиз. Ҳатто турли инфекциялардан ҳам асраркан. Қон босими ошиши, юрак сиқилишининг олдини олинади, қондаги қанд миқдори нормаллашади. Энди ҳам кулмасангиз бўлмайди.
7. Омад кулиб боқади!
Ахир айтишади-ку «ҳаётга кулиб боқсанг, у ҳам сенга кулади», деб. Одатда негадир биз жиддий қиёфадаги кишини ўзига ишонган, деб ўйлаймиз. Аксинча, кулиб турган, сизга доим жилмайиб жавоб берадиган инсонинг ўзига нисбатан ишончи баланд бўларкан. Ўзига ишонган киши эса ҳаётда ўзи истаган марраларни забт эта олади.
#ruhiyat49
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор табассумли лаҳзалар-6..😊
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819
Башанг кийинган, Каптива минган, олтмишлардан ўтган бир кишининг нигоҳи автобус кутаётган йўловчига тушди.
Йўловчининг нигоҳи эса унга.
Икковининг кўнглида ҳам ўзига ҳос хавас уйғонди. Бадавлат киши ўйлади:
-"Қани энди ана шу одамнинг саломатлиги менда бўлса. Унинг ўрнида бўлсам, оддий уйда яшасам ҳам майли эди, пиёда юрсам ҳам майли эди. Енгил нафас олишини қаранг"...
Автобус кутаётган йўловчи эса шундай ҳаёл қиларди:
-"Қани энди бу одамнинг ўрнида мен бўлиб қолсам. Машинада бемалол кетардим, автобусда тиқилинчда эзилиб юрмасдан"...
Ҳа азизлар, ҳар кимнинг ўз дарди бор. Яратганга шукур қилиб яшайлик!
#audio63
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
📢 Энг машхур
🌹@Xasan_Florist иш фаолиятни бошлади‼️
СУПЕР АКЦИЯ
💁 Бизда энг нозик дидли
💃аёллар ва 👭 қизлар, 👩мунис онахонлар учун турли ҳилдаги 💐букетлар, 🌺 гулларнинг энг 🌻 чиройли ва энг 🍀 хушбўйларини
💁биздан ҳарид қилишингиз мумкин.
Энг сара 💐гулдасталар коллекцияси фақат бизда‼️
Бизни танлаб асло адашмайсиз.
Диққат акция, нархлар янада арзон❗️
🌹 101 гул = 45.000 сўм🌹
🌹 201 гул = 80.000 сўм🌹
🌹 301 гул = 110.000 сўм🌹
🌹 500 гул = 190.000 сўм🌹
🌹1001 гул = Келишамиз🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
📲+998935248258
📲+998946922838
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
@Xasan_Florist
https://img.tglab.uz/397921972/150848774059e9b23cd418b.jpg
Сиз безарар семиришни ёки тезроқ озишни ҳохласизми? Биз сизга Америкадан келтирилган витаминларни тавсия қиламиз. Ўзбекистон бўйича етказиб бериш БЕПУЛ @sport_piiitaniye +998946646049
Читать полностью…#Мазмунли_сатрлар
Ҳарактер дарахтга ўхшайди. Шон - шуҳрат унинг сояси. Биз соя ҳақида қайғурамиз, лекин аслида дарахт ҳақида ўйлаш керак.
А. Линколн.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Сени учратганида ҳурмат кўрсатиб, жуда чиройли муомала қиладиган, йўқлигингда эса сени ёмонлаб, масхаралайдиган кишининг номи пасткашдир.
© Вардий
👉 @vaqtqadri ✍
🎤 Хадижа Султон - Тарбия...
📕 Муаллиф: .........
👉 @Vaqtqadri
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Эшитдиларингми, 1 декабрдан пенсия ва ойликлар ошар экан....
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Ҳар бир аёл ўзини тушина оладиган эркакни
Ҳар бир эркак ўзини тушинтира оладиган аёл бўлишини истайди.
🎓 🎓 @VAQTQADRI 🎓 🎓
#ДИҚҚATАКЦИЯ❗️
👉 Penal-H
✅ МДФ
💰 5 ̶3̶2̶1̶ ̶0̶0̶0̶ 4 550 000 сум
☎️ +998998451010
🚚🛠 Етказиш ва урнатиш Тошкент шахри ичида БЕПУЛ!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/ACSKcEBwEQ-T0Vsqs1iasQ
🎤 Азалбегим – Куйган аёллар ...
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog250
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Нью Йоркда ўзини баланд иншоатлардан ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлганлар ўлим жазосига тортилади. Қизиқ, тирик қолса ҳам фойдасиз....😄
👉 @vaqtqadri ⭐️