#Мазмунли_сатрлар
Ҳамма айтаркан "Одамлардаги соддаликни ва оддийликни ёқтираман" деб, лекин ҳеч ким атиргуллар орасидан мойчечакни танламас экан!
👉 @vaqtqadri ✍
Бўйра тўқувчи қиссаси.
Ибрат оламиз ҳаётий қисса!
Халил Саййид бўйра тўқишлик билан шуғулланар эдилар. Ҳар қачон жойнамозни ерга ёки шоли похоли устига ёзилганини кўрсалар, югуриб бориб жойнамоз тагига янги бўйра тўшаб қўяр эканлар. Ўша пайтдан бошлаб жойнамозлар тагига бўйра тўшаладиган бўлди.
Бир сафар ғаройиб туш кўрдилар...
Тушларида умуртқа суяклари ток -узум танасига айланиб ундан узумлар ўсиб чиқибди. Одамлар тўп-тўп бўлиб келиб узумдан еётган эканлар. Узум эса ҳеч тугамас эмиш!!!
Туш бир неча бор такрорлангач уламолардан бирининг ҳузурига бориб, тушларини сўйлабдилар... Олим фарзандлари борми йўқми сўрабди.
Саййид Холил: Маҳмуд исмли икки ёшар ўғлим бор—дебдилар
Олим: Уни "Ал-Азҳар" га ўқишга киргазинг. Шариат илмларини ўргансин. Шаъни улуғ инсон бўлиб етишади...
Шундай бўлди!!!
"Ал-Азҳарда ўқитдилар. Маҳмуд 8 ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олди. Ва дунёда биринчи бўлиб Қуръони Каримни Ҳафс ривояти бўйича тажвидли мусҳаф чоп эттирди...
Яна биринчи бўлиб Америкадаги конгрессда ва Лондонда Темза дарёси бўйидаги Гарвард Университети мажлислар залида Қуръон тиловат қилди...
БМТ қароргоҳида биринчи бўлиб азон айтган инсондир...
Роҳимаҳуллоҳ 1980 йил 24 ноябрда вафот этдилар.
Ўша токнинг узумларидан ҳамон баҳраманд бўлмоқдамиз...
Бу узумлар ҳеч қачон тугамайди!!!
Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин! Бизларга покиза зурриётлар ато қилсин ва Ўзи Рози бўладиган амалларга йўлласин!
Ота масжидларга бўйра тўшаб эҳсон қилар эди, ҳатто " ал-ҳусорий "бўйрачи" дея ном олди. Аллоҳ эса унинг ўғлини овозини бутун оламга таратди.
Аллоҳ учун қилаётган ҳеч қайси бир ишингизни арзимас санаманг!
Қори Маҳмуд Холил ал Ҳусорий
📝Умму Амина таржимаси
#hikoya349
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Абдулла Орипов билан Кореяда содир бўлган қизиқ воқеа
Бу воқеани улуғ устоз Абдулла Орипов сўзлаб берган эди:
–Бир куни Кореяга, бутун дунё шоирлари халқаро анжуманига чақириб қолишди. Борсак, Совет Иттифоқидан икки киши эканмиз. Русларнинг машҳур шоири Андрей Вознесенский ва мен. Русчани унча мунча билганим учун иккимиз ҳамроҳ бўлиб, қадрдонлашиб юрдик. Анжуман гулдурос қарсаклар билан ўтди. Бироз бўш вақт қолганди, кўча кездик, магазин томоша қилдик, бозор айландик. У-бу оламиз деб чамалаб турсак, бир корейс, бир туфли кўтариб юрган экан, кўзимга жуда чиройли кўриниб, харидор бўлдим. Лекин уни қандай олиш керак, нарх-навоси қанча, савдони қандай пишириш керак. Таваккал деб русча гапириб кўрсам, “Нима деяпсан?” – дегандай “им” қоқади. Ўзбекча гапирсам, тушунмаяпман дегандай, қулоғини тутади. Алай-балай деб, имо-ишора қилсам, бир пайт тутоқиб, бақириб кетса бўладими, оғзидан тупук сачрайди, жаҳл қилади, ўқраяди, ғазабдан юзлари қизариб тутоқади, индамасанг дўппослайдиган важоҳати бор.
Нима дейишга ҳайронман. “Ол-э”, матоҳингни деб кетворай десам, кетқазадиган шашти йўқ. Андрей Вознесенский инглизчани билар экан, охири “Нима гап?”, деб инглизча гапириб қолди. Корейс ҳам эринмай бир инглизчани биладиган одамни топиб келди. У одам бизнинг Совет Иттифоқидан келган шоир эканимизни пойабзал сотувчига тушинтирди шекилли, бир дамда попуги пасайиб, ҳовридан тушиб, чўккалаганча кечирим сўрашга тушди. Туфлини ҳам қўлтиғимга қисиб, “Олиб кетавер, олиб кетавер, бепулга совға қилдим”, дея имо-ишора қилади. Охир-оқибат сўраб суриштиришимиздан кейин маълум бўлдики, сотувчи мени корейс деб ўйлаган, “Нега ўз она тилинг бўлган корейс тилини унутиб юбординг, энди сен ҳам одам бўлдингми, сенга туфли хайф, сен хиёнаткор баттолсан!” – деб дарғазаб бўлиб, мендек нобакор болани катта қилган ота-онамнинг гўрига ғишт қалаётган экан. Андрей Вознесенский исёнкор, миллатпарвар, эркин қарашларга мойил шоир эди. Корейснинг бу хулқ атвори унга жуда маъқул келди. Корейснинг елкасига қўл ташлаб анчайин яхши гаплар айтиб юпатди. Менга ҳам, “Тилни ҳурмат қилишни, миллатни ҳурмат қилишни, ўз она тилимизни йўқотсак бир чақага қиммат одам бўлиб қолишимизни мана шу корейсдан ўрганишимиз керак экан”, деди. Андрей Вознесенский доимо шарф тақиб юрар эди. Бўйнидаги шарфни ечди-да, ўз тилига эҳтироми учун, миннатдорлик тариқасида корейсга совға қилиб юборди.
#hikoya39
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Кулги_бекати
👆Хожибой Тожибоев - Янги йил-2....😂😂😂
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!
❌ «Бўлди, ОК!» -деманг!
✅ «Инша Аллоҳ!» -деб айтинг!
❌ «Вааауув даҳшат! Қоил!» -деманг
✅ «Субҳаналлоҳ!» -деб айтинг!
❌ «Супер! Гап йўқ!» -деманг
✅ «Маша Аллоҳ! » -деб айтинг!
❌ «Чўткиман! Зўрман» -деманг
✅ «Алҳамдулиллаҳ!» -деб айтинг!
❌ «Спасибочки, раҳмат» -деманг
✅ «Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр»(Аллоҳ сизни мукофотласин) -деб айтинг!
❌ «А, давай, пока! Bye bye!» -деманг
✅ «Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!» -деб айтинг!
❌ «Салом, қалесан?» -деманг
✅ «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ»(Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин) -деб айтинг!
☝️Бу мавзуни бошқа дўстларингизга ҳам улашинг. Шоядки сиз сабаб инсонлар яхшиликка эришсалар.
#status80
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Нодира Бойназарова - Дўстим ...
📝 Муаллиф: ......
#audio_monolog269
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Қaндaй қилиб мувaффaқиятли эр бўлиш мумкин?
👉 Aёлингиз учун чиройли кийининг, ҳaр дoим тoзa вa ҳушбўйлaнгaн ҳoлдa бўлинг. Эр aёлини ҳaр дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaни кaби aёл ҳaм эрини у учун кийинишини xoҳлaйди. Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳaр дoим уйлaригa қaйтгaнлaридa тишлaрини мисвак билaн тoзaлaшдaн бoшлaрдилaр вa ҳушбўйлaнишни яxши кўрaрдилaр.
👉 Aёлингизгa уни эркaлaйдигaн нoмлaр билaн мурoжат қилинг. Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг aёллaри учун, улaр яxши кўрaдигaн aлoҳидa нoмлaри бoр эди. Aёлингизни у энг яxши кўрaдигaн номлaр билaн чaқиринг, унинг қaлбини oғритaдигaн номлaрни айтманг.
👉 Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Чивин бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқдa ҳeч ҳaм ўйлaмaймиз. Xудди шунгa ўxшaш, aёл ҳaм кун бўйи тинмaйди, тo у эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг; у қилгaн ҳaр бир яxшиликлaрнинг фaрқигa бoринг вa эътибoр қaрaтиб туринг;
👉 Aгaр aёлингизнинг xaтoсини кўрсaнгиз жим туришгa ҳaрaкaт қилинг вa уни xaфa қилмaнг! Бу Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг усуллaридир: aёллaри (розияллoҳу aнҳунна) тoмoнидaн бирoр-бир нoмaъқул нaрсaни кўрсaлaр мaнa шу усулни қўллaрдилaр. Бу жудa ҳaм oзчилик бирoдaрлaр уддaлaй oлaдигaн усулдир.
👉 Ҳaр дoим aёлингизни кўргaндa тaбaссум қилинг вa уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир вa aёлингиз бунгa энг ҳақлидир. Aёлингиз сизни ҳамиша табассумда кўрaдиган ҳaётни бир тaсаввур қилинг! Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нaмoзгa чиқиб кeтaётгaнлaридa aёллaрни бир ўпиб қўярдилaр, ҳaттo рўзa тутгaн бўлсaлaр ҳaм.
👉 Aёлингизнинг сиз учун қилгaн ишлaрига тaшaккур билдиринг! Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди вa шунгa ўxшaш ўнлaб бoшқa ишлaрни қилaди. Бaъзaн унинг бaрчa қилгaн бу ишлaри учун oлaдигaн рaxмaти: “Oвқaтни тузи кaм бўлиб қoлибди”,- дeгaн сўз бўлaди.
👉 Aёлингизгa нимa рoҳaт бeрaётгaнини ўзингиз фaрқлaб oлишингиз қийин. У билaн тoпишмoқ ўйнaшгa мaжбур эмaссиз, ундaн сўрaнг вa ҳaётингиздa ўшa ишлaрни тaкрoрлaш учун ҳaрaкaт қилинг.
👉 Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг. Aёлингизни тaъминлaб қўйинг. Бaъзaн эркaклaр aёллaрининг тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бу ҳoлaтдa ҳaм Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизгa ўрнaкдирлaр. Софийя розияллоҳу анҳогa сeкин юрaдигaн туя бeриб қўйилгaни учун йиғлaётгaнлaридa Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг кўз ёшлaрини aртдилaр вa унга бoшқa туя кeлтириб бeрдилaр.
👉 Xушчaқчaқ бўлинг вa aёлингиз билaн ўйинлaр ўйнaнг. Росулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чўлдa Oишa розияллоҳу анҳо билaн қувaлaшмaчoқ ўйнaгaнлaр.
👉 Ҳaр дoим, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлaрини ёддa сaқлaнг: “Сизлaрнинг энг яxшилaрингиз, aҳлигa яxши мунoсaбaтдa бўлгaнлaрингдир. Сизлaрнинг ичинглaрдa aҳлигa энг яxши бўлгaни мeнмaн». Эрларнинг энг яxшиси бўлишгa ҳaрaкaт қилинг!
Aллoҳ aззa вa жaллaдaн турмушингизни ширин қилишини сўрaнг.
#islom35
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳақиқий дўст шуки, сен бугун кун бўйи у билан тортишасан-да, эртага сен ҳам, у ҳам кеча ораларингизда ҳеч нарса бўлмагандек, аввалгидек муомалани давом эттираверасизлар.
👉 @vaqtqadri ✍
#Мазмунли_сатрлар
Одамларни мухокама қилишга сарфлаган вақтингизни, мақсадларингизни мухокама қилишга алмаштирганингиз фойдалироқ.
👉 @vaqtqadri ✍
КУН ўтди...
Сониясига қадар ўлчаб берилган кун...
УМР сахифаларидан яна бир кун ортда қолди...
Хайрли тун! Эртанги кунни тан сихатликда қарши олиш насиб айласин!
Тунингиз осуда ўтсин азизларим!
🎤 Баҳром Исроилов - Қумга қўмилган одам...
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Хазил_фото
Мана нима учун ҳозир оқибат йўқолган..😂😂😂
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ОНА
Кўнгли бўшли қилиб чарчадим она,
Дийдаси қаттиқроқ қиз ҳам бўлмадим.
Ҳаётнинг йўлида алдандим яна,
Сиздайин самимий одам кўрмадим.
Кўнглими оғритар умидвор зотлар,
Ростдан гапирганга ўхшайди холос.
Яна ўша алдов юрагим додлар,
Ҳар куни йиғлайман чиқармай овоз.
Нега бунча мени қийнайли ҳаёт,
Туғсангиз бўларкан бемеҳр қилиб.
Аламлар тирнайди қалбимни ҳайхот,
Кўзгуга термулиб тураман кулиб.
Ҳеч кимни алдама дердингиз она,
Айтганингиз қилиб яшадим, ўтдим.
Ўша ишончларга суяниб мана,
Ёлғонлар ичида қийналиб кетдим.
Боримни бағишлаб кўрсатдим вафо,
Мен қисматдан кутдим озгина меҳр.
Бироқ эвазига кўрдим кўп жафо,
Сохта муҳаббатдан топмадим сеҳр.
Ўттизга кириб ҳам бўлмадим катта,
Ширин гапирганни суйибман жондан.
Айбини айтмадим юзига шартта,
Воз кечолмай қолдим ўзим ёмондан.
Кўнгилчаклик қилиб чарчадим она,
Эзиб ташламоқда кўнгилнинг сири.
Ёшлигимга қайтиб қолсайдим яна,
Шунда оғримасди қизингиз дили.
АЗАЛБЕГИМ
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819
Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Мазмунли_сатрлар.
Хоҳлайсан - вақт топасан, хоҳламайсан - баҳона топасан. Бу жараён бир умр давом этади.
👉 @vaqtqadri ✍
Агар сиз кун давомида кимнингдур юзига табассум югуртира олган бўлсангиз кунни бекор ўтказмабсиз.
Барчангизга хайрли тун!
Эртанги тонгда "АССАЛОМУ АЛАЙКУМ" дейиш албатта сизу бизга насиб қилсин! 😊
Мўмин мўмин биродарининг тойилишидан ачинади, унга ҳамдард бўлади. Ҳатто ўзи тойилгандек бўлиб кетади, хатосидан хурсанд бўлмайди.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
🎤 Азалбегим - Қўрқитяпти ...
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog268
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Ҳеч қачон кўринишларга қараб ўзгалар ҳақида хулоса қилманг. Билмайсизку, Яратган унга қандай мадад берганини!?
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Ота онага муносабатларимиз ҳақида...Эшитинг, сиз учун муҳим мавзу...
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман. Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман. Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.
Мен ўчирғич ва қаламнинг ўзаро суҳбатидан қаттиқ таъсирланиб, ўйга толдим. Ўйлаб қарасак, ота-она фарзандининг хатоларини тузатадиган ўчирғичга ўхшайди.
Уларнинг ҳам вақт ўтган сайин жуссалари ўз шаклини аста-секин йўқотиб, сочларига оқ қоралайди. Фарзандлар кун келиб ўзларига янги шерик, яъни турмуш ўртоқ топадилар. Ота-она эса бундан ўзини, шубҳасизки янада бахтиёр ҳис этади.
Жондан суюк фарзандининг афсус чекишларини ёхуд ғамгин ҳолда кўришни сира истамайди.
Яшар эканман, «қалам» бўлиб келдим. «Ўчирғич» ота-онамнинг кундан-кунга кичиклашиб, емирилиб боришлари мени буткул дилхум этади. Бир кун келиб, фалакнинг гардиши ила менда бор-йўғи ўчирғич қириндилари, хотиралари қолади, ҳалос …!!!
Номаълум муаллиф. Интернет сархадидан
#audio74
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Эр: Аср намозингни ўқидингми?
Хотин: Йўқ
Эр: Нега?
Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади.
Иккинчи куни эр командировкага кетибди. Одатга кўра ҳар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қўнғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини ҳавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармас эди. Аёлни ҳавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир ҳар доим манзилга етиб бориши билан қўнғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику.
Ваниҳоят икки соатдан сўнг,
аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб:
- Яхши етиб олдингизми дадаси?
- Ҳа яхши етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тахминан 4 соат бўлди.
Хотинни жахли чиқиб:
- Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш
эсингизга келмадими?
- Чарчабман бирпас дам олдим.
- 2 дақиқа вақт ажратиб манга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, ман сиздан роса ҳавотир олдим, ахир. Ёки мани қўнғироғимни эшитмадингизми?
- Нега энди эшитдим.
- Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мани ҳеч қачон ўйламайсиз - деди йиғлаб.
- Сен ҳам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллоҳ ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
- Ҳа тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.
- Мендан эмас, Аллоҳдан кечирим сўрагин ягонам, бошқа бундай хол
такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хоҳлайман.
Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди . . .
#hikoya348
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Кулги_бекати
👆Хожибой Тожибоев - Янги йил....😂😂😂
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
ҚУМГА КЎМИЛГАН ОДАМ
(Ривоят)
Мусо алайхисалом -
Бир тоғни қилиб макон,
Роббиси чорлаганда,
Сўзлашгани бораркан.
Яна ўша томонга -
Кетаётса бир куни,
Бир бой одам тўхтатиб,
Гапга солибди уни.
Айтибдики: " Аллоҳга -
Шукур, шукур, минг шукур,
Бандасини неьматга,
Ўраб қўйибди буткул.
Калбларни тўлатибди
Меҳр, шавқат, иймонга,
Ақлу тафаккурдир энг ,
Кераклиси инсонга.
Жисмимда қанча неьмат,
Оёғу қўл, кўз, қулоқ,
Атрофимдагиларин ,
Санаб этолмам адоқ.
Бойлигим ҳам негадир ,
Кўпаяр борган сари,
Ўн танга эхсон қилсам,
Қайтар юз баробари.
Бойлик яхшику аммо,
Охират бор биламан,
Ҳар танганинг хисобин,
Сўраса не қиламан!?
Қўрқаман шунинг учун,
Ташвишдаман туну кун,
Сўраб беринг не қилсам ,
Бойлигим камаяркан? "
“Хўп” дебдилар Пайғамбар,
Юргач икки юз қадам,
Учрабди белигача ,
Қумга кўмилган одам.
У дебди: "Оч юпунман ,
Эй Мусо, ёмон холим,
Иштоним йўқлигидан ,
Қумга кўмилиб олдим.
Оёқ қўлим бут аммо,
Иш йўқ, ишлайин десам.
Яқинларим ҳам қарамас,
Нон йўқ тишлай десам.
Бу қум ҳам бир бўлмағур,
Оғирлигини қаранг,
Гох исиб, гох совийди,
Чидаб турибман аранг.
Эй, Роббингиздан хафаман!
Дунёсидан тартиб йўқ.
Кимдир кулар, ким йиғлар,
Биров очу, биров тўқ.
Кимдир қисқа яшар,
Кимдир юз ёшда ҳам ўлмайди.
Одил бўлса ҳаммани,
Нимага тенг кўрмайди?
Юборай десам бир хат,
Йўқдур манзил макони.
Кўрсангиз айтиб қўяй!
Чайвордию дунёни.
Ҳар нарсани кўради,
Бедор дерлар ўзини.
Аммо менга келганда,
Юмиб олар кўзини.
Синов деб бандасини,
Эзиб ташладию жуда.
Яратганидан кейин,
Хабар-пабар олсинда!
Нега ҳамма шоду мен,
Дард - хасратга тўламан?
Тўйиб кетдим, сўрангчи,
Не қилсам бой бўламан?"
Аллоҳ билан сўзлашиб ,
Мусо ортга қайтибди,
Саволларга ул Зотнинг,
Жавобини айтибди.
Бойга дебди: "Нолигин,
Етганича қудратинг,
Ношукур бўлаверсанг,
Камаяркан давлатинг".
Қумга кўмилган одам -
Олдига келиб деган:
- Нолимасдан ҳар доим ,
Шукур қиласан экан..
- Ўзи камбағал бўлсам,
Юрсам оч юпун фақат,
Роббингнинг нимасига ,
Шукур қиламан, номард ? !
Шунда қумни учириб ,
Дайди шамол кеб қопти,
Ношукурнинг танаси,
Қип яланғоч бўб қопти.
Ана ҳолос, бу гаплар
Йўқ эди ҳеч ўйимда.
Энди билдим, нимага
Барака йўқ уйимда.
Тилим шукур бошлади,
Шу онда беихтиёр.
Шукур десам сиғаркан,
Бир нафасга ўттиз бор.
Ҳали дунё билмайди,
Бойишни бу йўлини.
Яшар баъзи одамлар,
Қумга кўмиб ўзини.
МАРҲАБО КАРИМОВА
#ibrat63
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI