vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Дори ичишни ёмон кўрадиган болажонлар учун ажойиб услуб. Нима дедингиз?

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аҳли-оилангизни сиздан қўрқадиган қилиб эмас, аксинча, қўрққан пайтда сиз билан бирга бўлиб, ўзларини хотиржам ҳис қиладиган қилиб тарбияланг.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Нодира Бойназарова – Отаси бор одамлар...
📝 Муаллиф: ......
#audio_monolog273

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Тавсия

👉 Ҳафтасига 5 кг дан оздирувчи безарар капсула.
👉 Бўй ўструвчи таблетка (ойига 4.5см)
👉 Болаларда тез бўшалиб қолиши яъни сийиб қўйиш (энурез) касалини даволовчи махсус таблетка
👉 100% табий калций оёқ ва бўғимлар оғриқларида. Ҳатто чақалоқларга ҳам мумкин.
👉 Қон кўпайтрувчи, имунитет оширувчи.
👉 Гижжани қопи билан тушириб даволовчи...
👉 Соч тўкилишини тўхтатувчи ва тез ҳамда узун ўсиши учун шампун.
👉 Бадан учун оқартирувчи, таранглаштрувчи хушбўй ҳидли крем.
👉Терлашни бир кунда тўхтатадиган дезодорант (100%)
👉 Киприк ўструвчи
👉 Ажинларни безарар ва табиий усулда, бор йўғи 7 кунда таранглаштирувчи, тиниқлаштирувчи ва ёшартирувчи.
👉 Угрийлар учун гель
👉 Шрамлар учун крем
👉 Лаб шиширадиган махсус аппарат
👉 Қорин қисмидаги трешеналарни кетказадиган крем.
👉 Ҳомиладор бўлиш учун маҳсус, безарар ва синалган тампон.
👉 Аёллардаги мастопатия касаллиги (кўкрак шамоллаши)ни даволаш, жарроҳлик йўлисиз ҳам сўрилиб кетишини имкони бор.


МАРҲАМАТ УЛАРДАН БИРИ СИЗНИ ҚИЗИҚТИРСА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.
@TINFALPLUS
@TINFALPLUS
@TINFALPLUS

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха.
Аёллар машина бошқарса...😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳақиқатан ҳам бизнинг энг катта хатомиз эрта таслим бўлишимиздир. Агар эрта енгилмаганимизда эди албатта эришган бўлардик!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Мен одамлар бир-бирларини фақат иши тушган пайтлардагина йўқлашларига ортиқ ажабланмай қўйдим. Чунки одамзод ҳатто Худони ҳам унга иши тушган чоғ эслаб қоларкан...
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Руҳият олами ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳар ким ўзи учун ўзи жавоб бермоғи зарур! Фасллар кетма кетлигини ўзгартириб бўлмайди, шамол йуналишини ўзгартириб бўлмайди, лекин одам ўзини ўзи ўзгартирса бўлади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Камбағаллик - бу шунчаки ўз олдига мақсад қўймаслик. Ёки мақсад йўлидага ҳаракатсизлик.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эрта тонгни бетакрор кайфиятда кутиб олиш ва ғойибона дийдор кўришиш барчамизга насиб қилсин..

Тунингиз осуда ўтсин, қадрдонларим...😊

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хитойликлар наҳотки шуни ҳам ўйлаб топишди..😳

https://t.me/joinchat/AAAAAFI4Qh72MXI1iy_cIg

Читать полностью…

VAQT QADRI

Тўрт нарса сизни касал қилади...

Кўп гапириш...
Кўп ухлаш...
Кўп ейиш...
Кўп севиш...


Тўрт нарса танангизни ишдан чиқаради...

Хафалик...
Баднафслик...
Доим ёмон нарсалар ҳақида ўйлаш...
Кечалари ухламаслик...


Тўрт нарса сизни бой қилади...

Ибодат...
Кўп истиғфор айтиш...
Садақа....
Аллоҳга ҳамд айтиш...


Тўрт нарса сени камбағал қилади...

Кундузи ухлаш....
Ибодатни тарк қилиш...
Дангасалик...
Ёлғончилик...


#status82

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Куйган аёллар ...
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog272

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
1921 йил 18-Декабр
Юрий Владимирович Никулин таваллуд топган кун.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.


Шахсият ҳақида.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.


Одамлар билан:

1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.


Ҳаёт:

1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.


#foydali08

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819

Читать полностью…

VAQT QADRI

Африкалик болакай томонидан ёзилган ушбу ҳикоя «2005 йилнинг энг яхши ҳикояси» танловида ғолиб бўлган экан:

«Туғилганимда, мен қора эдим;
Қора бўлиб улғайдим;
Мен қуёшда узоқ турсам, яна қораяман;
Ҳаттоки ўлганимда ҳам қоралигимча қоламан.
Сиз, оқлар эса:
Туғилганингизда – қизғиш бўласиз;
Улғайганингизда – оқарасиз;
Офтобда тобланганингизда – қизарасиз;
Совқотганингизда – кўкарасиз;
Қўрққанингизда – сарғаясиз;
Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда – яшил тусга кирасиз;
Ўлганингизда эса бўзарасиз.
Ва яна сиз мени қора танли дейсиз».


#audio328

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга
(жуда ибратли, албатта ўқинг)


Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.
Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.

Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.
«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»
Подшоҳ:

«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.

Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.

«Подшоҳим! Ўғлингиз — жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».
Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.

Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!

Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».
Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!

Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.
Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.

Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани — подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.
Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.
Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.

Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди…


Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.
Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар...


#hikoya351

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эркак ва аёлнинг психологик фарқи…(жуда қизиқ)


Олимларнинг фикрича аёллар асосан тинч ва стандарт шарт-шароитларда яхши натижаларни кўрсатар эканлар. Масалан, милтиқдан отишда, осойишта ва хотиржам ҳолатда эркаклар уларга мерганликда ета олмайдилар.

Айни пайтда, икки-уч хил хил ишни бажариш, ноодатий ва асабий вазиятларда (бир жиноятчига нисбатан қурол ишлатиш каби) аёлларда «тир»даги мерганликдан асар ҳам қолмас экан. Эркаклар бўлса бунинг акси, тезкор вазиятларда юқори аниқлик ва тартиб билан қурол ишлатишга қобилият пайдо бўларкан. Яъни, эркакларда руҳий-психологик ҳолат анча мўътадил, босиқ бўлганлиги учун тезда вужудга келган ностандарт вазиятни тўғри баҳолаб, шунга мувофиқ ҳаракат қилиш, назарияни амалга татбиқ қилиш анча яхши ривожланган экан.

Бу борада мисоллар кўп, бу ерда ҳаммасини келтириб ўтирмадим. Ажабмаски, шунинг учун ҳам, балки, баъзи касблар – жарроҳлик, фуқаро авиациясида учувчилик, «Формула 1» болиди ва бошқа шу сингариларда ишловчиларнинг 99,9%ини эркаклар ташкил қилса.

Эркаклар тўғри маънода туғма «овчи»: жисмонан ва психологик кучли, оиланинг моддий таъминотчисидир. Бу – Аллоҳнинг ҳикмати. Эркакнинг оилага бош бўлиш вазифаси шу сабабдан юклатилган бўлса, эҳтимол.

Энди ҳозирги кўчаларимиздаги аҳвол ўзингизга маълум. Машиналар, тирбандликлар, ҳар хил «шумахер» ҳайдовчилар кўп. Ёки бўлмаса, хаёлпараст пиёдалар… Бундай хавфли, асабий вазиятларда албатта аксарият аёлларда уларга зарур бўлган совуққон психологик ҳолат етишмаслиги табиий. Энди ўйлаб кўринг, Худо кўрсатмасин (аслида бундай воқеалар бўлган), агар аёл киши машинасида одам уриб, ўлдириб қўйса-ю, унинг эмизикли фарзанди бўлса, нима бўлади?!

Ўзим ҳам ҳайдовчиман, бир машина орқасидан юриб, унинг ҳаракатланишига қараб, рулда аёл киши бўлса керак десам, ҳақиқатда шундай бўлиб чиқади. Чунки ҳаракатланишида ишончсизлик билиниб туради.

Бошка тарафдан қарасак, аёллар учун оддий бўлган кундалик уй юмушларини эркаклар умуман қила олмайдилар. Шунинг учун эркак ва аёл ўзига хос бўлган ишни қилиши тўғрироқ бўлса керак. Яна ҳам Аллоҳ билгувчироқ!

#ruhiyat50

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Келинг, кайфиятни кўтарамиз..
Позитив қорбобо..😂😄😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Муруввати ва марҳаматлигига билан танилган бир аёл Аллоҳнинг унга битган тақдир тақозоси билан қизиққон, асабий ва ношуд бир инсонга турмушга чиқибди. Аксар келишмовчиликлари аёлнинг тайёрлаган таомлари сабабидан келиб чиқар экан. Аёл эрини рози қилиш ва унга ёқадиган таомни дастурхонга тортиш учун қўлидан келганча қилган шунча саъй харакатларига қарамай эрига бирорта таоми хуш келмабди. Бу ҳам етмаганидек, ҳар гал овқатни таътиб кўрганидан сўнг, мазаси ёмон эканлигини, унга туз ва зираворлар етишмаётганини айтиб бақирар экан. Аёл эса овқат ширинлигини ва хаммаси маромида эканлигини айтиб эрини ишонтиришга уринарди. Худди шу алфозда эр-хотин кун кечирар эдилар.
Аёл эрининг ўзига қарата айтилган маломат дашномларига ҳар қанча бардош қилмасин, эри ўзи таниган бошқа аёлларнинг таомлари хотиникидан яхши эканлигини айтиб мақташдан тўхтамасди. Кунлар ўтиб охири эр хотинининг феъл-атворидан, қилмишларидан зерикди, хотинини агар ўзини тўғрламаса бошқасига уйланишини айтиб қўрқитиб қўймоқчи бўлди ва айтди хам, лекин аёл ўзгармади. Эри бир фикрга келди. Хотинига гўёки, тез кунда тўйи бўлаётганини, бошқа аёлга уйланаётганини айтди ва уйга келин кўйлак олиб келиб хонасига қўйиб қўйди. Аёлга бу ҳийласи таъсир қилишини ва натижада ўзини тўғрлашини кутганди. Эри айтган ҳаёлий тўй келганда, аёл кўйлак турган хонага кириб, унинг ўрамига бир варақ қоғоз солиб қўйди. Кеч тушгач эри хонага кирди ва эгасига қайтариб бериш учун хам олгандики, варақга кўзи тушди. Уни очиб ўқиди ва карахт бўлиб қолди.
Хатда қуйидаги сўзлар бор эди.

“Синглим!!!...
Сизларни турмуш қуришингизни сабаби, фақатгина пиширган овқатларимга туз ва зираворлар солмаслигим. Суюкли умр йўлдошим касал. Лекин у вахимага тушмаслиги, касаллигидан паришон бўлмаслиги учун эримдан беркитдим. Ўзини касалманд ҳис қилиб, тушкун бўлиб юрмаслиги учун бошқага уйланишига ҳам рози бўлиб, чиройли қабул қилдим. Чунки эрим қизиққон одам, ўзига зарар бериб қўйишидан қўрқаман. Сиздан ягона илтимосим овқатга туз ва зираворлар қўшманг.
Хўжайинга жуда заралидир. Сизга шуларни айтиб қўйишни истадим.


Баъзан сени севадиган инсонлар сен тушунмайдиган ишларни қилишади. Гохида жахлингни чиқарадилар, гохида сенга улар сенга нисбатан эътиборсиздек туйилади. Лекин аслида улар сенга бошқалардан кўра илтифотли, эътиборли ва жонкуярдирлар. Зеро сенинг манфаатинг улар учун хамма нарсадан устун.
Хеч қачон хулоса чиқаришга шошилма!!

#audio77

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ШУМҚАДАМ
(тошюраклар орасида қолган норасида қисмати)


Докторлар бу ҳомилангиз хавфли дейишди. Туғсангиз соғлиғингиздан айриласиз. Назира опа ўз қарорида туриб олди. Вақти келиб ўғил чақалок туғилди. Назира опа ярим жон бўлиб қолди. Эри хатто ўғли хақида сўрамади ҳам. Аёли соғлиғидан қайғурарди. Собир ака аёлини жуда севарди.
Катта ўғли ўн ёш, иккинчиси етти ёшда эди. Каттаси укасига умуман қарамасди. Онаси у туфайли касал бўлиб қолгандида. Кичиги бошида ўйнатиб юрди. Акаси сўкавергач у ҳам болага қарамай қўйди.
Назира опа роса куюнар, Аллоҳдан ўзига фарзанди учун узоқ умр тиларди. Фақат Назира опагина болага қарар, бошқалар наздида чақалок шумқадам эди. Йиллар ўтгани сайин Назира опанинг соғлиги ёмонлашарди. Бола уч ёшда ҳаммадан ҳайиқар бирор ширин сўз эшитмасди. Ҳамма уни турткиларди. Олти ёшга тўлганда эса Назира опа дунёни тарк этди. Болакай дунёда ёлғиз қолганди гўё. Катта ўғли Сухроб ўшанда укасини тутиб роса урди. Зўрға катталар болачани ажратиб олишди. Собир ака эса аралашмади ҳам. Маракалари ўтиб уйда ўзлари қолгандан сўнг болакайга азобли кунлар бошланди. Оталари ишда ака-ука болакайга оғир юмушларни буюришар, бола калтак емаслик учун ҳамма ишларни бажарар эди. Бирор иши ёқмаса аёвсиз калтакланарди. Шундай қилиб Назира опанинг дунёдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Болакай еттига кирганди. Ҳар кунги калтак, азоблардан болакай чўкиб қолганди. Акаларининг кўзларига жавдираб қарарди.

Ўша кун негадир болакай бахтиёр уйғонди. Онасини тушида кўрганди. Оппоқ либосли онаси уни қўлидан етаклаб кетди. Турдида негадир ювингиси келди. Билганича таҳорат олди. Бир пайт онаси олиб берган чиройли кийимларини кийиб онаси ёқтирган гуллардан узиб онасининг қабрига йўл олди. Қабр ёнида бир паст турдида, қабрни қучоқлаб олди, худди онасини қучоғида ётгандай бўлди. Юзида табассум билан ухлаб қолди.
Болача санани билмас эди. Ўша кун онасини туғилган куни эди. Ички бир ҳиссиёт уни етаклаб келганди. Бир оздан сўнг Собир ака икки ўғли билан қабр ёнига келишди. Қабр қучоқлаб кичик ўғли ётарди. Бориб уни туртишди. Юзда табассум билан болакай дунёни тарк этган эди! Ота боласини қучоқлаб йиғлаб юборди. Нега аёли тушида унга норози қараганини энди тушунди. Афсус жуда кеч эди...

#hikoya11

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
👆Милиция....😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ҚАМОҚДАН НОЛА

Онамни йиғлатма, эй оғир кисмат,
Ёлворай келганда ўзимга фурсат.
Бошига солганим етади кулфат,
Қайтсам пойларини тавоф қиламан.
Онамга қадрдан қаср қураман.

Ёш эдим, билмасдан жиноят қилдим,
Отамни юрагин пичоқсиз тилдим.
Уларнинг бўйнига лаънатни илдим,
Қайтсам пойларини тавоф қиламан.
Онамга кадрдан қаср қураман.

Тўрт девор ичида ўтмоқда куним,
Алмашиб қолгандай кун билан туним.
Ўтиб кетмоқдадир гуллаган умрим,
Қайтсам фақат яхши ишлар қиламан.
Ичимдан ўтганин ўзим биламан.

Дўстларим қадрига етмаган эдим,
Тўғри йўл кўрсатса нохақсан дедим.
Сохта дўстларимдан роса панд едим,
Қайтсам яқинларим хурсанд қиламан.
Улар воз кечмайди, яхши биламан.

Билмабман озодлик қадр қимматин,
Назарга илмабман қилган ҳимматин.
Қамоқ синдираркан эркак қудратин,
Қайтсам ҳаётимни бошқа қураман.
Элимнинг хизматин қилиб юраман.


АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…
Subscribe to a channel