vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

Ҳаж мавсумида Мино водийсида фалокат юз берди - икки томондан келаётган минглаб ҳожилар бир-бирига тўқнашиб кетиб, тиқилинчда жуда кўп одам ҳалок бўлди.
Ўша воқеада омон қолган бир мисрлик ҳожи ҳикоя қилади:

«Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тик турган ҳолида ҳам вафот топди. Ҳеч ким х ҳеч нарса қила олмай қолди. Бу даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлган одам Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилган бўлса керак. Тиқилинч, ур - тўполон бироз кучайгач, издиҳомда ҳожиларнинг эҳромлари ечилиб, тушиб қола бошлади.
Баъзилари батамом ялонғоч бўлиб қолишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисида Қиёматнинг кўриниши хабар берганларидек, бирор одам бошқасининг авратига қарайдиган аҳвол эмас деди.
Мен бир амаллаб чеккароқда турардим, оёғим остида кимларнингдир жуссалар бор эди. Бир пайт кимдир оёғимни тишлади. Аммо даҳшатдан аввалига бунинг нималигини сезмадим ҳам. Бу ҳолат бир неча бор такрорлангач, қарасам оёғим остида қолган бир аёл тириклигини билдириб, ёрдам сўраш учун оёғимни тишлаётган экан. Лекин минг афсуслар бўлсинки, унга бирор ёрдам беришга мажолим йўқ эди. Жоним ҳалқумимга келиб қолган, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.
Ўша кунни эсласам, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти тилимга келади:

«У кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса сураси, 34 37 оятлар).

Аллоҳ асрасин, демак ўша аёлнинг ўрнида онам бўлса ҳам, қўлимдан ҳеч нарса келмас экан».

Қарангки, ўша мисрлик ҳожи бизга Қиёмат ҳодисаларини ҳикоя қилиши учун Аллоҳ унга нажот берибди. Бир неча соат давом этган бу дунёни издиҳоми шундай бўлса, бир куни эллик минг йил бўлган Қиёмат куни қандай бўлар экан?
Шояд бу воқеа барчамиз учун ваъз-насиҳат бўлса!
Аллоҳим! Барча ҳожиларнинг ибодатларини қабул қил. Барчамизга дунё ва охират машаққатларини енгил қил.
Бизларни балога гирифтор қилма, биз заифмиз.

Ё Рабб! Ўзинг омонда сақла!

«Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан киритилди!!!!

#hikoya353

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

ОНАМ ХАСТА БЎЛИБ ҚОЛГАН КУН

Дунёларга йиғламай қўйдим,
Бойлик, пулдан шу қадар тўйдим,
Ҳақиқатга бугун дил ўйдим,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Қўлим ишга бормай ҳам қолди,
Ҳаловатим тамом йўқолди,
Шифо сўраб юрагим ёнди,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Кўз ёш тўкдим ичимдан тўлиб,
Қолгандайман бир кундан сўлиб,
Ўйлагандим қоламан ўлиб,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Қийин экан онасиз қолиш,
Керак доим кўнглини олиш,
Малол келди ишга ҳам бориш,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Ёш боладек мўлтираб кўзим,
Титраб титраб чиқарди сўзим,
Ҳатто шу кун йиғларди қизим,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Жонимдан жон қолмади ростдан,
Йиқилдилар беҳол, бехосдан.
Қани энди ўзим босолмас,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Тер босарди шўр пешонамни,
Муз қоплади зум кошонамни.
Ҳис қилгандим қайғу аламни,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Дард тўғоним очилиб кетди,
Фикрим ҳар ён сочилиб кетди.
Дод деганим дунёни тутди,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

Ҳеч келолмай ўзимга ёндим,
Аросатнинг ўтида қолдим.
Аламимни шу шеърдан олдим,
Онам хаста бўлиб қолган кун..

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Биласизми?

Ички аъзоларимиз қанақалиги ҳақида эшитганмисиз
Биз ҳеч қачон ички аъзоларимиз безовта қилмагунча улар ҳақида эсламаймиз, лекин улар туфайли биз нафас оламиз, озиқланамиз, юрамиз ва бошқалар.

1. Ичимиздаги энг катта ички аъзо бу – ингичка ичакдир.

2. Инсон юраги шундай босим яратадики, хатто қон 7 метр баландликка сочилиши мумкин.

3. Ошқозонда ҳосил бўладиган кислота ҳатто бритва лезвиясини бутунлай емиришга қодир.

4. Инсон танасидаги томирларнинг умумий узунлиги – 96 кмга яқин.

5. Ошқозон ҳар 3-4 кун ичида мутлоқ янгиланади.

6. Ўпкани ёйгандаги умумий юза теннис майдонининг юзи билан тенг.

7. Аёл кишининг юраги эркак кишининг юрагига нисбатан тезроқ уради.

8. Олимларнинг айтишича жигарнинг 500дан ортиқ функциялари мавжуд.

9. Аорта томирнинг диаметри боғ суғориш қувири диаметрига тенг.

10. Юрак сиғиши учун чап ўпка ўнгдагисидан кичикроқ.

11. Ички органларни кўп қисмини олиб ташлаб ҳам узоқ вақт яшаш мумкин.

12. Буйрак ости безлари инсон умри давомида ўз размерини ўзгартириб боради.


Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир.
Инсонни ҳар бир аъзосини қойил қоладиган даражада яратиб қўйган. Аллоҳга шукр қилайлик!


#foydali72

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Ўхшамаган кулгули хазиллар...😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Бор кучингизни ва вақтингизни мақсадга эришиш учун сарфлангки, сизда қўрқинч ва ноумидликга вақт қолмасин.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

АКА - УКА ОҚИБАТИ

Оиладаги учинчи ўғилга хотин бўлиб келган Зебони тили узунлиги учун эри Отабекдан юзига бир шапалоқ тушди-ю, кўзлари олдида олов чақнаб кетди.
- "Бу сўзларингни бир марта гапирдинг, қайтиб эшитмай. Агар яна бир марта мени акам ва опаларим хақида оғзингдан бир оғиз ёмон сўз чиқса сени мен хотин қилмайман. Кўзингни оч Зебо" -деди нафрат билан Отабек.
Зебо келин бўлиб тушган оилада уч ака-ука иноқ яшайдилар. Бу хонадонда ўсиб улғайган уч қизни ака-укалар ота-онаси бошчилигида турмушга узатганлар. Оилани катта ака бошқарарди. Уч ака-укани топгани ўртада. Улар етарлича маблағ топсаларда ота-онасини тириклигида бошқа ховли жойларга тарқалишни хоҳламадилар. Зебо улғайган хонадонни тарбияси буткул бошқа олам. Оиласида келинлар ва аёлларни тили захарли илон каби эди. Зебо тилини тишлади-ю, аммо қалбида хасад олови ўчмади. Зебо овсинларига гап бошлади: "Ўзимизни болаларимиз билан оилаларимиз хам катта хонадондек бўлиб колди. Қачонгача шунақа қилиб бир ховлида қисилишиб яшаймиз? Бир қозондан овкатланиб?". Катта овсин деди: "Зебохон, мен бу хонадонга келин бўлиб тушганимга 15 йилдан ошди. Қайнонамиз ва қайнотамизни тарбиясини олдик ва кам бўлмадик. Сизга маслаҳатим, сиз ҳам шу хонадон қоидаларига амал қилинг, ёмон бўлмайсиз. Фарзандларим адажони ва амакиларидан ака-ука ва опа-сингил қондошлар қандай бўлишини ўрганиб, сингдиришди. Мен бундан бахтиёрман.". Зебо лабини буриб, қошини чимирди.
Иккинчи ўғил Ғофуржонни савдо-сотиқ ишлари бироқ касодга учради. У шартнома тузган корхонадан катта пул миқдорида қарз бўлиб қолди. Бу ишлардан хабар топган ака зудлик билан чора излай бошлади. Ака-укалар Ғофуржонни муаммосини хал қилиш маслаҳатини қилдилар. "Аввало адажонимиз ва ойижонимизни қулоқларига бу гап етиб бормасин" -деди катта ака, сўзида давом этиб “Мен машинамни сотаман. Машинасиз юрсам хеч нима қилмайди. Сейфда йиғилган пул бор, шу билан иншаАллоҳ ишингни битирамиз".
Отабек деди:"Йўқ ака, сизни машинангизда дадажонимиз катта жума масжидига бориб турадилар. Сизникини сотсак кўнгиллари ғаш бўлади. Мени машинамни сотамиз. Камига пул қўшамиз.". Ғофиржонни кўзлари ёшланди ва деди: "Мени сиздек акам ва укам борлигидан қанчалар хурсандлигимни билганингизда эди."..
Машинасиз қолган Отабекни хотини Зебо гапни кавлаб охирига етди. У хонадонда жанжал кўтарди. Энг ёмони, ака-укалар сир сақлаган ишни адажон ва ойижонга ошкор қилди.
- "Ҳа, сизни бўлмағур Ғофур ўғлингизни касодга учраган ишини деб, биз машинамиздан ажралдик." - шанғилларди Зебо. Дадажон ва ойижон хеч нарсага тушунмас эди. Уларга Зебо ипидан игнасигача ошкор қилди.
Ишдан қайтган Отабек ҳамма гапдан хабар топди. Ҳеч кимга ҳеч нарса демади-да кўчага чиқиб кетди. Орадан анча вақт ўтгач Отабек ва икки эркак Зебо турган хонага кириб келишди. — Зебо, булар сени юкингни ташийдилар. Кўчада юк машинаси турибди. Мен сендек акани укадан, жигарни бир-бирларидан жудо қиладиган хотин билан яшамайман, ажралишамиз. Олинглар юкини, олиб чиқинг" дедида, Отабек ўзи хонадан чиқиб кетди.
Зебо ялинди, йиғлади. Аммо Отабек қулоқ ҳам солмади. Дастурхон атрофида йиғилган ота-она, акалар ва келинларга Отабек деди: "Хотин йўлда, бола белда. Ота-онам ва акаларим, опа-синглим қайтиб топилмайди ва туғилмайди ҳам".
Отабек кейинги йили тарбия кўрган ўз оиласи каби хонадондан бошқа қизга уйланди. Ака-укалар ота-онасини хажга юбордилар. У оилада ўсиб улғайётган болалар ҳам ака-ука, опа-сингил оқибати қандай бўлиши хақида сабоқ олишарди.

Этни тирноқдан, жигарни-жигардан айирммоққа, уринмагин сен нодон.
Кунлар келиб, қилмишларингга қилурсан сен пушаймон.


#hikoya59

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Она ва аблаҳ фарзанд

💾- 5.40 мб

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳар бир ишни ўз эгаси бажарса, муаммога дуч келинмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Ноумид бўлма! Қулфлар кўпинча калитлар шодасидаги охирги калит билан очилади.
@vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Жондан кечмоқ мумкин, иймондан эмас,
Аллоҳдан ризқ сўранг, инсондан эмас.
Гунохдан қочинг, тобутдан эмас,
Аллоҳдан қўрқинг, бандадан эмас.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шукрки ушбу кунни шу дақиқаларигача етиб келиш сизу бизга насиб этди.

Осуда тунни бетакрор ўтказиб, Яратган иродаси ила эрта тонгни сиз азизлар билан дийдорлашиш барчамизга насиб қилсин...😊

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир умрлик сабоқ

Эсимда, ота-онам турмушга узатаётиб, онам четга тортиб кўп насиҳатлар қилган эдилар. Тўй хурсандчилиги, янги оилага кўникиб кетиш ташвиши билан бўлибми, баъзи айтган гапларини яхши англаб олмаган эканман. Узоқ кутилган тўй ҳам ўтди, ташвишлар унутилди. “Янги оила”м энди мен кўниккан, талпинадиган масканга айланди. Бор куч - ғайратим, шижоатим ва меҳримни мана шу оилам учун бағишлардим. Эрта туриб, ҳамма ерни сарамжон-саришта қилар, овқатланиш вақтида дастурхонни меҳмон кутадиган ҳолатга келтириб қўяр эдим. Қайнонамнинг севимли келини, умр йўлдошимнинг садоқатли рафиқасига айланиб борар эдим. Ёши катталарнинг дуосини олишим, умр йўлдошимни ҳам хушнуд қилар эди. Аллоҳ таоло кетма-кет фарзандлар ато этди. Фарзандларимни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказишга ҳаракат қилар эдим. Табиийки, болалар ташвиши билан баъзан ўзимга, уй ишларига қарашга вақтим етмай қолар, гоҳида вақт топилса, чарчоқ устунлик қилиб қолар эди. Буни устига ёш келинлик даврим ўтиб, оиланинг катта бир аъзосига айланган эдим.
Кунлардан бир кун хўжайиним қўл телефонимга қўнғироқ қидилар:
- Лаббай?
- Онаси, тузукмисизлар?
- Раҳмат, шукр. Тинчликми, дадаси?
- Ҳа, тинчлик... Шу десанг, бугун уйга меҳмонлар келадиган...
- Тушундим. Нима тайёрлай? Нозик меҳмонлар шекилли?
- Фарсатинга балли! Жуда нозик меҳмонлар... Ҳалиги... Ҳовли-жойларга қара, уйларни тозалаб қўй. Меҳмонхона ҳам рисоладагидек бўлсин, ўйинчоқлар, кийимлар сочилиб ётмасин-а?!
- Ҳўп бўлади, тушундим. Кўнглингиз тўқ бўлсин. Унақада мен тезроқ ҳаракатимни бошлай.
- Яхши, кечки овқатга бирор ўзингга қулай бўлган тансиқ таом пиширсанг. Хуллас, дастурхонни дид билан безат, хўпми? Биз эса кечки пайт борамиз.
- Хўп бўлади, яхши келинглар!
Ана энди меҳмон хабарини эшитгач, уни уёққа, буни буёққа ташиб, болалар ёйган кийимлар ва ўйинчоқлар тартиблай бошладим. Пешинггача меҳмонхона, ҳовли-жой ва кўчаларни янги келин тозалагандай меҳр билан сарамжонладим. Сўнг ошхонага отилдиму, хамир қориб манти пиширишга уннаб кетдим. Мантиларни тугиб, пиширишга қўйдиму, унинг ёнига енгилгина ширинлик тайёрлай бошладим. Сўнг, янги сабзавотлардан салат ҳам тайёр бўлди. Орада қачондан бери меҳмонхонага бормай қўйган биллур идишларга пист-бодомларни, ширинлик-мағизларни солиб дастурхонни безата бошладим. Дастурхон солишда сарпога қўйилган, фақат “ҳурматли” меҳмонлар учун ёзиладиганини танладим. Хуллас, соат тўрт-бешларга овқат ҳам, ҳовли-жой ҳам тахт бўлди. Енгилгина сув сепгач, ошхонада ёғ хидига чўмилган киймимни алмаштирдиму, хўжайиним йўлларига кўз тика бошладим. Кўчадан машина овози эшитилди. Аввало болаларим югуриб киришди. Кейин хўжайиним ҳам кириб кела бошладилар. Саломлашдик. Секингина кўча тарфга мўраладим. Ҳеч ким кўринмасди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:
- Дадаси, ёлғиз келдингизми..?
- Йўқ, мана болалар билан келдим.
- Меҳмонимиз...
- Ҳа, меҳмонми? У йўлда, ҳамма нарса тахтми?
- Албатта, мана кўринг!
- Вой бўў! Шу бизнинг уйимизми? Танимай қолдим...
- Шунақа, биласизку, бир ишга киришсам, ҳамма ерни боғга айлантириб юбораман-а!
- Қани бўлмаса уйга кирайлик. Меҳмон учун ҳозирлик кўрамиз.
Болалар билан меҳмонхонага ўтиб, кам-кўстларга қараб чиқдик. Бироздан сўнг хўжайиним кийимларини алмаштириб меҳмонхонага кириб, эрталабдан бери дид билан безатилган дастурхонни томоша қилиб турдиларда, алқаб қўйдилар. Болаларни ҳам чақириб, чой ичишга таклиф қилдилар.
- Ҳай, ҳай! Болажонларим, бу нимаси? Кўрмаяпсизми? Бугун уйда меҳмон бор. Дастурхонга қўл чўзманг, ҳамма нарса ошхонда етарли. Қани кетдик. Бугун дадангизни меҳмонлари билан холи қўямиз.
- Онаси, қўявер, болаларни урушма. Олинглар ширинтойларим. Қани онаси чой дамла.
- Ие, меҳмон келсин ахир.
- Меҳмон билан гаплашдим. Маҳалламизга яқин қолибди, дамлайвер.
Битта кўк, битта қора чойни “меҳмон чойнак”ка дамладим. Қарасам, болалар ҳам дадаларига қўшилиб, дастурхондан уни буни ейишга киришиб кетишибди. Яна танбеҳ бердим.

(давоми бор..)

#ibrat64

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Иймонни охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Мақсад йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
Аллоҳим севган кун ЖУМА МУБОРАК.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Онам хаста бўлган кун.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
95% одам биринчи чап пайпоғини кияр экан.
👉 @vaqtqadri 😄

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавха
Қуш инида кўрганини қилади. Фарзандларингизни эмас, аввало ўзингизни тарбияланг.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Сиз безарар семиришни ёки тезроқ озишни ҳохласизми? Биз сизга Америкадан келтирилган витаминларни тавсия қиламиз. Ўзбекистон бўйича етказиб бериш БЕПУЛ @sport_piiitaniye +998946646049

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қиш жуда хам совуқ эди. Олдин бунчалик совуқ бўлмаганди. Кўпчилик хайвонлар совуқдан ўла бошлашди. Жайралар вазиятдан келиб чиқиб гурух холида яшашга келишишди. Фақат бир бирига яқин турган жониворлар билиб билмай тиканларини санчиб олишарди. Хатто, улар ўзаро иссиқлик алмашаётган бўлса-да, тикан санчилгани жонларини оғритар эди. Орадан бироз вақт ўтгач, жайралар ораларида масофа хосил қилиб яшай бошлашди. Лекин улар ёлғизликда музлаб ўла бошлашди. Энди уларда икки хил йўл бор эди ва ундан бирини танлашга мажбур эди: ё энг яқин шерикларининг тиканлари санчилишига чидаш ёки ер юзидан бутунлай йўқолиб кетиш.
Жайралар ақлларини ишлатган холда яна гурух бўлиб яшашни танлашди. Шу орқали улар энг яқинларини камчиликлари билан яхши кўришни ва шундайлигича қабул қилишни ўрганишди. Мухими, улар бир бирларидан иссиқлик олишаётган эди. Шу йўл орқали, жайралар ўз наслларини сақлаб қола олишди.

Дўстлик бир бирини камчиликларига чидашни талаб қилади. Балки, “нуқсонсиз дўст қидирган дўстсиз қолади “деган нақл ўша пайтда пайдо бўлгандир...

#audio80

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Эркак кишининг ақли тузга ўхшайди. У дунёни "бемаза"ликдан қутқаради. Аёлни меҳри "шакар"га ўхшайди. У билан ҳаёт гўзал!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

БИЛАСИЗМИ...?!

Инсон ҳар куни уч хил ОФАТ
билан тўқнашади...
Аммо унинг бирортасидан ваъз насиҳат олмайди...

1. Ҳар куни унинг УМРИ КАМАЙИБ боради...
Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади...
Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ...

2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди...
Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади...
Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

3. Ҳар куни ОХИРАТга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади...
Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди...
Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми...? Уни билмайди.

... Аллоҳим..! Дунёни энг катта ғамимиз ва кенг кўламдаги илмимиз, оқибатимизни дўзах томон қилма...
Ҳовлимизни ЖАННАТ қилгин..!

#islom37

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Тавсия

👉 Ҳафтасига 5 кг дан оздирувчи безарар капсула.
👉 Бўй ўструвчи таблетка (ойига 4.5см)
👉 Болаларда тез бўшалиб қолиши яъни сийиб қўйиш (энурез) касалини даволовчи махсус таблетка
👉 100% табий калций оёқ ва бўғимлар оғриқларида. Ҳатто чақалоқларга ҳам мумкин.
👉 Қон кўпайтрувчи, имунитет оширувчи.
👉 Гижжани қопи билан тушириб даволовчи...
👉 Соч тўкилишини тўхтатувчи ва тез ҳамда узун ўсиши учун шампун.
👉 Бадан учун оқартирувчи, таранглаштрувчи хушбўй ҳидли крем.
👉Терлашни бир кунда тўхтатадиган дезодорант (100%)
👉 Киприк ўструвчи
👉 Ажинларни безарар ва табиий усулда, бор йўғи 7 кунда таранглаштирувчи, тиниқлаштирувчи ва ёшартирувчи.
👉 Угрийлар учун гель
👉 Шрамлар учун крем
👉 Лаб шиширадиган махсус аппарат
👉 Қорин қисмидаги трешеналарни кетказадиган крем.
👉 Ҳомиладор бўлиш учун маҳсус, безарар ва синалган тампон.
👉 Аёллардаги мастопатия касаллиги (кўкрак шамоллаши)ни даволаш, жарроҳлик йўлисиз ҳам сўрилиб кетишини имкони бор.


МАРҲАМАТ УЛАРДАН БИРИ СИЗНИ ҚИЗИҚТИРСА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.
@RAYYONA_UZ
@RAYYONA_UZ
@RAYYONA_UZ

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қадрига етинг бўлса акангиз,
Қўлидан етакланг бўлса укангиз.
Кун келиб мабодо кучдан қолсангиз,
Бегоналар сари чопа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.

Бошга кўтаринг бўлса синглингиз,
Шу қизча кўтарар бир кун кўнглингиз,
Мудом интизордир пойлаб йўлингиз.
Косада луқма ошни юта олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.

Агар ёнингизда бўлса опангиз,
Эмаклаб борингда пойин ўпингиз.
Яккаю-ягона дуогуйингиз,
Бозордан бошқа бир опа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.

Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз,
Ўшадир номус, ўша орингиз
Тарқалиб кетганда йўғу борингиз.
Кўз ёшни ўзгага сепа олмайсиз,
Ундан бошқасини топа олмайсиз.

Бугун шўх югурган жажжи болангиз.
Артади кун келиб кўзда жолангиз.
Суйкалиб келса гар бошин силангиз.
Ўзгани боласин ўпа олмайсиз.
Улардан бошқасин топа олмайсиз.

Оҳ кадрига етинг бўлса Онангиз.
Дуосини олинг бўлса Отангиз
Тузатинг шу бугун бўлса хатоингиз.
Аттанг эшигини ёпа олмайсиз.
Улардан бошқасин топа олмайсиз.

#audio79

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Беш кунлик синов бу дунё.
(ибратли ҳикоя)


Сафоҳўжа янги олган
машинасида кибр билан
бораркан бирдан кўзи кўча
четидаги ҚАБРИСТОНга тушди...
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига...
... Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб
ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҲАМКОРЛАР билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...
... Шанба куни уйи олдида
турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин БЕЗАБОНЛАР дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни
инграшидан қидириб борсак
отангни гўрини тушиб кетган
тарафида экан.” – деди...
... Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб
қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун
мани ҳам қабрим бу болалар
қўлига қолса, итларга
туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлимҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши
усталарни олиб келиб ўзимга
МАҚБАРА қурдираман. Энг
кўркам ва энг мустаҳкам.
Ичига ит у ёқда турсин, қурт
ҳам киролмайдиган қилиб.”...
... Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой
танлади. Қурилиш ишлари
бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва
супермашинаси унинг фахри
бўлган бўлса, энди ҚАБРИ
билан фахрланарди...
Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига ҳам келмаганди...

... Кунлар ўтди...
... Сафохўжа яна молу дунё
дардида ўз ишига шўнғиб
кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
Бир кун ўртоқлари бир илож қилиб уни якшанба
куни сув омборига дам олишга боришга кўндиришди...
Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди...
50та, 50та билан ҳаммасини
кайфи ошиб қолди...
Сув бўйида моторли қайиқ
билан пул ишлаётган бола “Бу МАСТ акаларни ҳам бир пулини шилай..” деган андиша билан улар ёнига келди...
... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман
минаман моторли қайиғингга..”, - деб
ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа
миниб сув омбор ўртасига
қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда
учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб
телефони билан дўстларини
суратга ола бошлади...
Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб
кетасиз сувга..” ,- деб
огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб
чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...
... Шу пайт ароқ кучини
кўрсатиб, гандираклаб
орқасига йиқилди. Сузишни
билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
... Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб тўхтади... Қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ЎЛЖАСИНИ тубига тортиб
кетганди. Уни ТИРИК топишдан умидини
узган дўстлари ғаввосларни
олиб келиб ўлигини излай
бошлашди. Сув омборни
ўртаси анча чуқур, ҳам сув
остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган ҚАБР эса эгасиз қолиб кетди....

Саъдий айтади:

Эй, сен ҳожа, бу дунёдан
бехабар,
Эртаю кеч тўплаяпсан симу
зар,
Бу дунёдан аслида бир газ
кафан улушинг,
Лекин ҳали гумондир бунга
лойиқ бўлишинг..!


#hikoya352

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
🎧 Грипп учун керакли маслаҳат...😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хўжайиним хотиржам оҳангда мантиларни сузишимни буюрдилар. Яна жаҳлим чиқа бошлади.
- Дадаси, бу нимаси? Мантилар меҳмон келгунча совиб қоладику!
- Совимайди, сузавер. Мана эшикдан кириб келади ҳозир. Болалардан ҳижолат қилма. Биз билан ўтираверишади. Тезлик билан манти юзига оқ “упа суриб”, лаганларга суздим. Хўжайиним ва болалар анчадан бери манти соғинишган эканми, қарсак чалиб юборишди. Энди тезлик билан хонани тарк этмоқчи бўлиб турсам, хўжайиним кулиб:
- Ҳай онаси, қаерга кетяпсан?! Кел биз билан ўтирмайсанми?
- Нималар деяпсиз, эркаклар биланми?
- Эркаклар ўзингнинг умр йўлдошинг ва икки ўғлингку!
- Тушунмай қолдим...
- Нимага тушунмаяпсан? Меҳмон мен ва болаларимизку! Биз сени ҳар куни ишдан, ўқишдан келганимизда худди шундай назокат билан, дид билан, меҳр билан ҳамда орасталик билан кутиб олишингни хоҳлаймиз!
Мен... Мен... йиғлаб юбордим. Уятдан ерга кирай дедим.
- Қўй онаси, йиғламагин. Мантилар совиб қолса, иситиб бўлмайди. Қани дастурхонга яқинроқ кел... Мана бу ширинликни қойиллатибсан! Яхшиям бахтимизга борсан!
Шу-шу оилам келишини байрамдек кутиб оладиган бўлдим.Умр йўлдошимнинг бундай тарбиялари бир умрлик сабоқ бўлди.

#ibrat64

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Бир умрлик сабоқ ..
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…
Subscribe to a channel