vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Сабрни ўрган! Чунки ҳар кунимиз ёқимли, ишларимиз доим биз орзу қилгандек бўлавермайди.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бадавлат ота ўғлини камбағал кишиларнинг борлигини кўриб ибратлансин деган ўйда мамлакатнинг чекка қишлоқлари бўйлаб саёҳатга олиб чиқди. Улар ўта қашшоқ бир оиланинг даласида кечани ўтказдилар.
Сафардан қайтишлари асносида ота ўғлидан сўради:
— Саёҳат қандай бўлди?
— Ажойиб!
— Кўрдингми, қандай қашшоқ одамлар бор-а?! – сўради ота.
— Ҳа...
— Хўш, бу сафардан нималарни ўргандинг?
— Кўрдимки, бизнинг атиги битта итимиз бор экан, уларда эса тўртта! Биздаги боғнинг ўртасида биттагина бассейн бор, уларда эса адоғи йўқ булоқ! Биз боғимизга чироқлар қўйдирганмиз, уларда бу вазифани миллионлаб юлдузлар бажаради. Бизнинг ҳовлига туташган пешайвонимиз бор, уларда эса бутун бошли уфқ. Бизда яшаш учун бир парчагина ер бор, уларда эса биз ҳис қила олмайдиган даражада кенг далалар. Бизга хизмат қилишади, улар ўзгаларга хизмат кўрсатишади. Биз егуликларни сотиб оламиз, улар эса ўстирадилар. Биз бор-будимизни асраш учун деворлар қурганмиз, уларнинг ўзларини ҳимоялайдиган дўстлари бор экан...
Бу сўзларни эшитган ота жимиб қолди. Шунда ўғил яна қўшиб қўйди:

“Отажон, қанчалик қашшоқлигимизни кўрсатганингиз учун сизга ташаккур”.

#audio75

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

1980-йиллар. Эндигина армиядан қайтган ўғилга онасининг полни ғижирлатиб у ёқдан бу ёққа юриши ёқмасди.
– Ойи, ғижирлатманг, ухлолмаяпман.
– Полни бошқатдан қилиш керак, ўғлим.
– Хўп, эртага қиламан, ухланг энди.
Эртасига ўғил ишга кетди. Дам олиш куни албатта полни янгилайман деб ваъда берди. Аммо дам олиш куни ўртоғининг тўйи эди...
Шундай қилиб йиллар ўтаверди. Орада она ўзи пол учун тахталар сотиб олиб машина ва мардикорлар ёллаб уйга келтириб қўйди. Аммо ўғил полни алмаштиришга ҳеч вақт тополмади.

1992 йил. Она вафот этди. Уй-жойни ўғлига мерос қолдирди. Ўлими олдидан албатта полни алмаштиришини сўради. Ўғил онасининг сўнгги илтимосини бажаришга ваъда берди. Бироқ... Барибир вақт тополмади.

2017 йил.
– Дада, уйнинг полини алмаштирайлик, ғижирлашидан набирангиз уйғониб кетяпти.
– Майли, эрталабдан шу ишни бошлайлик. Раҳматлик бувинг аллақачон пол учун тахталар ҳам келтириб қўйгандилар.
Эртасига ота-бола уйнинг полини янгилашга тушдилар. Эски тахталарни кўчиргандилар, каттагина сумка чиқди. Ичи тўла пул эди. Шўро давридаги энг йирик купюралар! Ва бир мактуб ҳам бор эди:

“Ўғлим, ниҳоят полни янгилаётганингдан хурсандман. Сен ҳарбийдалигингда онамдан қолган уйни сотдим, пулларини келажагинг учун олиб қўйдим. Энди бу эски полли уйда яшамайсан, янги уй сотиб олишинг мумкин!”

Ўғил алам билан энди оддий қоғозга айланган купюраларга тикилиб турарди.

Муаллиф: Шаҳноза Тўрахўжаева

#hikoya355

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
Аваз Охун - Ер думалоқ...😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бошланғич синфларга араб тилидан дарс ўтадиган муаллим ўқувчилардан имтихон олибди. Имтиҳон жавобларини текширгач, жавоб варақаларини яна ўзларига тарқатибди. Шунда ўқувчилардан бири:
- “Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш қўймагансиз. Барчасини тўғри бажарганим кўриниб турибди. Аммо нега менга ўн баллдан саккиз балл қўйдингиз?!”, - деб сўрабди.
Муаллим:
- “Сенинг сўз тузишдаги камчилигинг туфайли икки балл кам қўйдим” деб жавоб берибди.
- “Мен ўн балл олишни ҳоҳлайман” деб устози билан тортишиб кетибди ўқувчи.

Ҳақиқатан ҳам у имтиҳондаги барча саволларга тўғри жавоб берган ва ёзма ишни ҳам жуда яхши ёзган эди. Бироқ устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи ўқувчи эканлигини тан олгиси келмаётган эди.
Устоз ўқувчига:
- “Агар менга ЖАННАТ тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман”, - деб шарт қўйди. Устоз бу шарти билан ўқувчини чорасиз қолдиришни ва ўн балл қўймасликни ҳоҳлаётган эди.

Эртаси куни ўқувчи муаллимга ҳамёнини тўлдириб "ТУПРОҚ" олиб келди.
Устози ундан - "Бу нима?!” деб сўради.
- “Жаннат тупроғи” дея жавоб берди ўқувчи.
- “Қаердан олдинг буни?!” деб ҳайрон бўлди устоз. Ўқувчи шундай деб жавоб берди:
- “ОНАМни тупроқ устидан ЮРГИЗДИМ ва ўша тупроқдан ҳамёнимга солиб, олиб келавердим. Эсингизда
бўлса, бир куни бизга:
- “Жаннат оналар оёғи остидадир” деган ҲАДИСни айтган эдингиз”...!
Бу жавобни эшитган устоз нима қилишини билмай, довдираб қолди. Кейин шогирдининг заковатию - ФАРОСАТИГА қойил қолиб, унга ўн балл қўйиб берди...

#ibrat65

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ота ўзининг кўр қизи учун шоколадга брайл ёзувида "Сени яхши кўраман" деб ёздирибди.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Мақсад сари астойдил меҳнат қилаётганингизда, ишингизни бузадиган итлар учраб туришини унутманг!

🎓 🎓 @VAQTQADRI 🎓 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шавкат Мирзиёев бош вазирлик пайтида нега муаммоларни бартараф этмаганига изоҳ берди...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Ниқоб..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog49

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Олмахон 50 қаватли уй баландлигидан пастга тушиб кетса ҳам ўлмайди. Унинг думи парашют вазифасини бажаради.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Қизиқарли_лавҳа
Янги йилга қорбобо яна бир ажойиб рақс...😄👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

📌 26-Декабр куни ЯНГИ ЙИЛ ШОУга таклиф қиламиз! Энди севган хонандаларингиз билан бирга бўлиш имкониятига эгасиз. Шошилинг билетлар оз. Мурожаат учун📲 +998998660886

Читать полностью…

VAQT QADRI

Х А В О Т И Р М А Н

Шодон деманг лабим кулар дилим вайрон,
Амали кам жасадимдан хавотирман,
Жайрон каби жоним учун хушим ҳайрон,
Қабрдаги суҳбатимдан хавотирман.

Тиним билмай зулм қилар маккора нафс,
Оташ сари етаклайди ҳою ҳавас,
Савобларим гуноҳимга келгайми бас,
Кеча-кундуз ғафлатимдан хавотирман.

Умр шамдек ёниб-ёниб тугар охир,
Икки малак елкам узра мудом ҳозир,
Неки амал қилган бўлсам бари зоҳир,
Менга бўлар саволимдан хавотирман.

Фано ичра интиҳосин топса йўлим,
Шаҳодатни айтармикан саркаш тилим,
Борар жойим бўлармикан сокин сўлим,
Қабр томон жўнашимдан хавотирман...

#audio330

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аллоҳ берган синовларга чидолмай "қайси гунохим учун жазолаябсан" деб нолиманг. Агар Худо инсонларнинг ҳар бир гунохлари учун жазо берганида эди, ер юзидан инсон қолмас эди!!!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ёмонликка ёмонлик қайтариб, қарши тураверсак, ёмонлик қачон тугайди? Ахир Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир», деган-ку! (Шууро сураси, 40-оят)

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хайрли тун диндошим...
Эрта тонгда яна бир бор дийдор кўришиш бахти барчамизга насиб қилсин...
Энг ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин, қадрдонларим..😊

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Фаросат...
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Тошкент бозорларининг бирида...😄👍

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Энг ёмон соя - қўрқув..!

Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик..!

Энг қўрқинчли одам - ёлғончи..!

Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад..!

Энг катта бойлик - оқиллик..!

Энг катта мерос - тарбия..!

Энг катта куч - сабр..!

Энг катта хазина - илм..!

Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ..!

Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ..!

Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ..!

Энг гўзал кўриниш - табассум..!

Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир..!

Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир..!

#status84

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Ахрор Алижонов - Қизлар ...
📝 Муаллиф: .....
#audio_monolog276

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аспирин дориси нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга асқотиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!

🤗 Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради

Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткаси майдалаб, лимон соки билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.

🐝 Ҳашаротларнинг чақишида қичималарнинг олдини олади

Аспирин ҳашаротлар чаққанда келиб чиқадиган шишларни ва қичималарнинг олдини олади. Бир дона таблеткани қобиғини ювиб ташланг. Сўнгра дорининг ичини бирозгина сувга қўшиб маз ҳолатига келтиринг ва чақилган жойга қўйиб бир неча дақиқа ушлаб туринг.

😀 Юздаги тешикчаларни кичрайтиради

Тайёрланиши учун 5 дақиқа вақтингизни олувчи ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва текислайди. Бунинг учун:
• 7 дона қобиқсиз аспирин таблеткаси;
• 3 қошиқ ёгурт ёки сметана;
• 1 қошиқ асал керак бўлади.
Ниқобни тайёрлаб юзингизга суринг, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташланг.

💆 Қазғоқларни бартараф этади

Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампунга қўшиб бошингизни ювинг.

🙂 Аспирин – эксфолиант (пилинг)

2-3 дона аспирин таблеткасини сувга аралаштириб танангизга яхшилаб суриб чиқинг, бироздан сўнг ювиб ташланг, тана териси майинлашади. Агар терингиз нозик бўлса бундай суртмани қўлламаганингиз маъқул, акс ҳолда қизартириб юбориши мумкин.

🏃 Оёқдаги қадоқларни кетказади.

7 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сокига аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.

💁 Сочларни мустаҳкамлайди

Аспирин ҳатто сочларни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг, хосил бўлган маскани бошингизни ювгандан кейин яхшилаб қўйиб чиқинг. 15 дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингиз нафақат мустаҳкамланади, балки жилоланиб ялтирайди.

👕 Киймлардаги доғларни йўқотади

Кийимлардаги тердан пайдо бўлган доғларни кетказиш учун аспирин доналарини сувда эритиб ўша жойига суртиб кечга қўйинг. Кейин одатдагидек кийимларни ювиб ташлашингиз мумкин, кийимларингиз асл ҳолатига қайтади.

🛁 Ваннани ялтиратади

Ваннани тозалаш учун 5 дона аспирин таблеткасини тозалаш воситасига қўшиб ишқалаб қўйинг. Ярим соатлардан кейин ваннани губка билан енгил ювиб ташланг.

🌹 Атиргулларнинг умрини узайтиради

Атиргуллар турган гулдонга бир дона аспиринни ташланг. Аспирин сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.

#foydali61

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Острогорский ким??

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Умрингизни яхши одамларни қидиришга эмас, балки яхши одам бўлишга сарфланг, шунда яхши одамларни ўзлари сизни топиб келади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»


#hikoya354

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…
Subscribe to a channel