vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

Омонат дунёда омонмисиз диндошим?
Билсангиз сиз яхши инсонсиз!
Барчангизга хайрли тун тилаб қоламиз!
Чиройли савоб ишларингиз ўзингизга соя бўлсин! Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг!

Читать полностью…

VAQT QADRI

Агар денгизга мўмин ва кофир тушиб кетса, сузишни билган қутулиб қолади. Сабаби Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Билмас мусулмон чўкади, билимли кофир қутулади.

Мустафо Маҳмуд

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Ахрор Алижонов – Хажга борамиз ...
📝 Муаллиф:.......
#audio_monolog06

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қор Бобонинг асосий сирини билиб олинг!
🎉🎁🏃🎊🎅

Читать полностью…

VAQT QADRI

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Хаж амали
сизларга дам
оладиган жой эмас,

880 КБ 🎧

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

5 ёшли болакайдан бетакрор азон.. Субханаллоҳ. Ният қилайлик, амин, келажакда фарзандларимиздан асл қори ва қориялар чиқсин....

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

(Бугун одатдагидан фарқли равишда ҳаётимда содир бўлган воқеани айтиб бермоқчиман. Ким билади дерсиз, балки сизга қизиқдир)

   Таҳорат қилиб одатдагидек Жума намозига шошиламан. Кўчагача кузатиб чиқаётган аёлим:
- Бизни ҳам дуо қилинг - деди табассум ила юзланиб.
- Йўқ, бутун дунёни дуо қиламан - деб шошилганча масжид томон йул олдим.

   Вақтлар тез ўтади. Навбатдаги хафта ва яна жума намози. Кийимларимни саранжомлаб, озода қилиб қўйган аёлим, ўтган сафарги гапини такрорлади.
- Бизни ҳам дуо қилинг - деди бегунох кўзлари билан жавдираб.
- Йўқ, бутун дунёни дуо қиламан - доимий жавобни қайтардим.
Кўзларида хайратни кўрган бўлсамда. У бошқа индамади.
   Яна бир жума...Яна ўша воқеа….
Бу сафар саволларга тўлиқ жавоб олишни истади чоғи. Доимгидан ташқари қўшимча савол берди.
- Нимага фақат бутун дунёни!?
- Нимага… Хоп...айтайлик фақат ўзини ўйлайдиган одамлар сизга ёқадими?
- Йўқ... ёқмайди..
- Анааа...кўрдизми...бандасига ёқмайдиган ҳолат Худога хуш келармикан?
- Тўғри - деди кулиб ва ҳозиржавоблик билан гапни давом эттирди - Лекин…..биз Худодан нажот сўраймиз бошқа кимданам сўрардик, шунга бизи дуо қилишиз тўғрида.
- Эхх…. тентаквойим…. ахир ўша бутун дунёга сиз, ман, ўғлим ва оиламизнинг ҳамма аъзолари кирадику, тўғрими? - дедим.
- Ҳаа жудаям тўғри - ўзида йўқ хурсанд ҳолда гапими тасдиқлади.
   Орадан кунлар… ойлар ўтди…. Жуфти ҳалолим ўқишга кирди. Ҳозир Украинада таҳсил олади. Жумага шошиб кетар эканман. Қўл телефонимга аёлимдан СМС келди: (очиб қарадим)
 
“Бутун дунёни дуо қилиб қўйинг, азизим..😉”

Очиғи йиғлаб юбордим жудаям соғинибман..

Муаллиф:  Шерзод Исроилов

#audio19

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

​​Aziz xaridorlar, 2017 yilning ohirgi haftalik aksiyani namoyish qilishimizdan mamnunmiz. Kirib kelayotgan Yangi yil bilan tabriklaymiz va a’lo xaridlarni tilab qolamiz.

Haftalik aksiyani ko’rish.

Kanalimizga qo'shiling.

Дорогие покупатели, рады представить вам последнюю недельную акцию 2017 года. Поздравляем вас с наступающим праздником и желаем отличных покупок.

Посмотреть недельную акцию.

Присоединяйтесь к нашему каналу.

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аллоҳнинг раҳмати бўлсин бизларга,
Қалбимиз ҳидоят нурига тўлсин.
Шукурки етказди улуғ кунларга,
Жумма айёмингиз муборак бўлсин!

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

Дадасини қариялар уйига жойлаштириб чиққан бойвачча, машинасига ўтирдида аста жойидан қўзғалди. Машинани орқа ўриндиғида ўтирган 5 ёшлардаги бойваччани ўғли дадасига деди.
- Дада бобожонимни ташлаб кетган жойизи манзилини менга айтинг..
- Манзилини нима қиласан, ёки бобожонингни соғинганингда кўргани келасанми?
- Йўқ, катта бўлсам сизиям ўша ерга жойлаштираман.

#audio91

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Дунё бир кўприкдир. Кўприкни томоша қилишга вақтингизни сарфламасдан яхши амалларингиз билан шу кўприкдан ўтинг.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега?

Олимлар аниқлашганки аёл бола туғаётганида 20та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20та суяк синиши!
Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди.
Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам.
Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди.
Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу.
Ҳаттоки оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак.
Наҳотки биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз!
Шунинг учун уларни жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак.
Акс ҳолда армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас...

#audio90

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хитойнинг энг БАДАВЛАТ тадбиркорларидан бири вафот этди...
Банкда унинг 1.9 миллиард долларга яқин пули аёлига МЕРОС бўлиб қолди...
У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Шофёр:
- «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим.Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан.» - деди.

☆ Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.

☆ Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.

☆ Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.

☆ Ҳашаматли қасрингиз бўлса ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз...
70%и чанг босиб ётади.

☆ Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

☆ Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз...
Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

☆ Шундай экан, ДУНЁНИ деб сиқилманг. Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз.
Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг.

☆ Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қилмаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.

Аллоҳ ҳар лаҳзангини саодатга тўлдирсин..!


#status85

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Қадр қил..
📝 Муаллиф: Азалбегим
#audio_monolog68

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Дунёда энг оғриқли азобланишда, фарзанд дунёга келтириш иккинчи ўринда турар экан. Биринчи ўринда эса – тириклайин ёниш эгаллар экан..
👉 @vaqtqadri 😱

Читать полностью…

VAQT QADRI

Машиналарни қимматроқ нархда майдалаб тўлаш ҳалолми?

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⏳ Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукр қил:

🌤 – Уйқудан турганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки Аллоҳ сени уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.

🏡 – Оиланг билан ўтирганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.

🏍 – Ишга кетаётганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.

🚶🏻‍– Соғ-омон, офиятдалигингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.

💖 – Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.

☝️– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.

👤– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.

🌴 – Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен тинчликдасан, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.

🌙 – Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!

👥 - Эй Аллоҳим сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд айтамиз. Алҳамдулиллаҳ.

#islom39

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шайтон айтармиш "мен одамларни қаригунича йўлдан уравераман", АЛЛОҲ айтармиш "мен бандаларимни тавбасини ўлгунича қабул қилавереман" РОББИМИЗ меҳрибон ва раҳмдил, тавба қилайлик!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир бадавлат йигит кўчадан ўтиб кетаётса, ингичка овози билан одамлардан садақа сўраётган кичкина, нимжонгина қизчага кўзи тушибди. Қизалоқнинг абгор аҳволидан кўнгли бузилибди-ю, дарров чўнтагига қўл суқиб, ёнида борини унга бериб юбормоқни ният қилибди. Шу заҳоти шайтоннинг овози эшитилибди:
«Сен бу пулларни осонликча топибсанми! Бутун мол- дунёингни садақа қилиб юборсанг ҳам, бунақа тиланчиларнинг ҳаммасига ёрдам беролмайсан. Қўявер, Худо бунинг пешонасига шунақа тақдир битган!».

Йигит қизчага кўп қатори арзимаган бир неча чақа берибди-ю, йўлида давом этибди. Кечқурун оиласи билан тўкин дастурхон атрофида ўтирганида, «уни емайман, буни емайман», дея тансиқ егуликларни рад этаётган эркатой қизчасининг лўппи юзларига, тиқмачоқдек билакларига боқар экан, эгни юпунлигидан дийдираб,
совуқ қотган, озғин қўлларини одамларга чўзганича садақа тилаётган қизалоқ кўз олдига келибди. Шайтоннинг гапига кириб, ёнида борини унга бериб юбормаганидан афсус чекибди.
Тунда Аллоҳга нидо қилибди:
- Эй Қодир Эгам! Бу қизчага нега бу қадар қийин тақдирни раво кўрдинг?
Бунақада у қачон одамга ўхшаб яшайди?!
Йигитнинг қулоғига шундай овоз эшитилибди:

«Сени нега бадавлат этиб яратганимизни
тафаккур қилмайсанми?!»...

Тафаккур қилмайсизми, гар Яратган ҳохламаганида сиз ҳаттоқи қушни ҳам қорнини тўйдира олмас эдингиз..

Тафаккур қилмайсизми, инсонни бошига тушган кулфат нафақат у учун, балки атрофдагиларни яъни сизни муносабатингиз ҳам имтиҳон эканлигини...

Шукр ва миннатдорчилик билдирмайсизми, Аллоҳ мухтожларга ёрдам беришга сизни сабаб қилиб сизни бекамў кўст қилганлиги учун....

ТАФАККУР ҚИЛИНГ!!


#hikoya358

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Ҳар кимнинг бошида ҳар хил ташвиш бор,
Кимдир пулга, кимдир гулга, кимдир нонга зор.
Аллоҳга шукр қил, нолийвермасдан,
Танда жонинг соғ бўлсин, бошқаси бекор.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бундан уч йил олдин божхона кўригидан ўтяпганимда назоратчи мени бошқалардан кўпроқ текшириб қолди. Тез-тез менга, компютерга қарайверишининг ўзи мени шубҳага туширди. Бир пайт бошқа ходим келиб "биз билан юрасиз" деб, қўлимга кишан (наручник) солиб қўйди...
"Яна нима бўлди, яна қамаламанми?" деб хавотирга тушдим...
Идорасига олиб кирганда ичкарида ўттиз беш ёшлар атрофидаги аёлни бир киши сўроқ қилаётган экан. Мени ўша хонанинг темир эшикли жойига олиб кириб қулфлаб қўйди. Бўлаётган савол-жавобдан таҳминимча аёл нима учундир юртдан ташқарига чиқиши мумкинмаслигини, аёл унга бепарво бўлиб четга чиқиб келмоқчилигини, иши жиддийлигини англамаганини тушундим. "Ака, ҳўп энди тушундим, мени қўйворинг, ёзманг, қайтиб кетаман" дерди. Ходим шунда аёлга "опа, ўзингиз зўрға юрган аёл экансиз, телефонга Қуръон ёзиб нима кераги бориди. Биз ҳам мусулмонмиз, тушунамиз, тўғри ёмон гап йўқ, лекин буйруқ бор, энди нариги ишингиз бунинг олдида ҳеч нарса эмас, энди бу эскичаларингиз билан нима бўлишингизни биласизми?, деб қоғозини тўлдиришни бошлади. "Тўхтанг, ака, илтимос, мен ўзим ёзмаганман, телеграмдаги группадан келган, атайин қилмаганман-ку" деди ялиниб. "Мен ҳам нима қилай, яна қайтариб айтаман, биз ҳам мусулмонмиз, ёмонлик йўқлигини кўриб турибмиз, лекин нима қилайлик, ишимиз шу, хизматчилик. Айб ўзингизда, шундоқ боссангиз ўчиб кетарди. Энди жавоб беришингизга тўғри келади" деди ишини давом эттириб. Шу пайт қалбимга "Қиёматда шундан сўралмай, индамай туравермай, Аллоҳ учун гапириб қўяй" деб, Роббимдан қўрқув-у, ўзимнинг вазиятим қалтис бўлса ҳам ходимга нисбатан қаердандир шижоат пайдо бўлди. Панжара ортидан турганимча:

- Сизга бир оғиз гапим бориди - дедим. Мен томонга қараб:
- Гапиринг - деди.
- Мусулмонман дедингиз-а? -дедим.
- Ҳа, мусулмонман - деди.
- Ўзингиз кўриб турибман, ичида ёмон нарсаси йўқ, Қуръон холос дедингиз - дедим.
- Ҳа - деди.
- Яна, шундоқ босганингизда ўчиб кетарди, муаммо бўлмасиди, дедингиз..
- Ҳа - деди.
- Сиз ҳам айтганингиздек мусулмон экансиз, ўшани шундоқ босиб ўзингиз ўчириб қўя қолсангизчи!? - дедим.
Зобит жим бўлиб қолди. Бирор дақиқа менга қараб турди. Кейин қўлига телефонни олди-да, бир четдан ҳаммасини ўчириб юборди, ҳатто, қоғозларини ҳам йиртиб ташлади. Буни кўриб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди...
Орадан беш дақиқалар ўтди. Эшик очилиб, мени олиб келган ҳарбий кириб келди, мен турган панжарали қафас эшигини очиб "Сиз чиқаверинг, адашмовчилик бўлган экан" деди. Мен чиқиб кетдим. Бунга уч йил бўлди. У пайтда нега адашилди, нега кирдим тушунмагандим. Кеча буни ҳамроҳимга айтсам, "Сиз буни ёзинг, энг ибратли воқеъалардан экан, сиз тушунмаганмидингиз, аёлни чиқиб кетиши учун у ерга сизни Аллоҳ юборган" деди.
Ҳа, ўйлаб қарасам, бир аёлнинг қамоқдан чиқиши учун, мени Аллоҳ қамоққа юбориб, яна қайтариб чиқарганди...

#hikoya357

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Кимнингдир дилга озор бермаслик учун айтилган ёлғон сўз, дилни синдиргувчи аччиқ ҳақиқатдан афзалдир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Улар уришиб қолишди. Эрталаб аёл барқавт уйғонди-да нонушта дастурхонини тайёрлаб, ўзи чойини ичиб туриб кетди. Эри уйғониб, нонушта қилгани келди. Қўлига қайнатилган тухумни олиб арчишга тушди. Аёлининг келишини кутди. У келмади. Стакандаги сутни ҳўплади. Совиб қолибди. Мазза қилиб чой ичгиси келди. Иштаҳаси қочди. Аёл қўлида нон кўтариб кириб келди. Дастурхонга ўтиргиси келди. Ўтиролмади. Кетди.

Бироздан сўнг кўча эшигининг товуши эшитилди. «Ишга кетдилар, шекилли» деди, аёл. Ошхонага кириб стол устини йиғиштирмоқчи бўлди. Қараса, ҳеч нарса ейилмабди.

- Ҳа, тухумни тозалаб беришимни кутганмидингиз?! Сиз менинг меҳримга арзимайсиз!? Кечаги гапларингиз қалбимни парчалади! - деди. Ғазабланиб идишларни йиғиштира бошлади ва, кўзлари икки атиргулга тушди. Бири оқ, бири қизил. Остида хат ҳам бор эди. Унда:
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Ҳаётимдаги энг гўзал гул, севимли аёлим, жисмимнинг руҳи, абадий маҳбубамга...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, меҳрибоним!
Нонуштага келишингни қанчалар кутганимни билсанг эди!? Лекин, бу шарафдан маҳрум бўлганимдан чой ичолмадим. Бўғзимдан ўтмади...
Сенинг ҳар кунгидек мени ишга гўзал табассум ила кузатишингни қанчалар кутганимни билса эдинг...
Суюклигим! Шайтон мени ғазаб отига миндирди. Хато қилдим. Ноҳақ эдим! Узримни қабул қиласанми?» деб ёзилганди. Аёлнинг кўзёшлари вароқни ивитди. Уни қаттиқ бағрига босиб:
- Мени ҳам кечиринг, Азизим! - деди!

Сўнг асалари мисоли учгандек ишга киришди. Эрининг энг севимли таомларини тайёрлади. Уйларни ўзгача тозалади. Гуллар билан безатди. Ўзи пардоз - андозини қилиб, муносиб тарзда эрини кутиб олишга ҳозир бўлди.

Улар бир - бирларини ўзгача табассум билан қаршиладилар. Аёлнинг тилидан бол, юз - кўзидан муҳаббат, нур ва ризо ёғиларди.

✨✨✨ Хулоса ✨✨✨

💠 Ҳар бирингиз оилавий бахтни барпо қилишга биргаликда ҳаракат қилинг!

💠 Қалбдан чиққан «УЗР»ни сўз орқали ифода этолмасангиз, мактуб орқали юборинг! Мушкулингизни ҳал қилинг!

💠 Мустаҳкам уй, одамларнинг аралашувидан узоқ, бахтли оила қуриш, бу ҳаётдан чиройли завқ олиш ўз қўлларингизда!

© Умму Абдуллоҳ таржимаси.


#hikoya356

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…
Subscribe to a channel