vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Фейсбукдан олинди. Гапниям олишадида...😄

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Қизиқарли_лавҳа
Қуш инида кўрганини қилади..
Мана сизга актриса...😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шукр қилган...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари” китобидан.


#audio106

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

КЕНЖА КЕЛИН

Бир кекса аёлнинг ҳикояси.


«Менинг уч ўғли бор. Кунларнинг бири катта ўғлимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига таҳорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сўрадим. Таҳорат қилдим. Намозимни ўқидим. Қолган сувни ётган ўрнимга тўкдим. Кун ёришганда келинимни чақириб:
- Қизим, нимасини дейисиз, энди қаричилик! Ўрнимни ҳўл қилиб қўйдим, - дедим.

Унинг асаблари бузилди. Энг ёмон сўзларни тўкиб солди. Менга чойшабларни ювишни буюрди. Бошқа бу ишни қайтармаслигимни талаб қилди. Чойшабларни ювиб, қуритиб, дазмолладим.

Сўнг, ўртанча ўғлимникига бордим. Айни ишни такрорладим. Келиним ўғлимга зарда, уриш қилиб, қилган ишимни айтиб берди. Ўғлим унга бир оғиз сўз сўзламади.

Уларнинг уйидан чиқиб кенжа ўғлимнинг уйига бордим. Ўша ишни яна такрорладим. Келиним тонгда ёнимга келди. Унга ҳам ўримни ҳўл қилганимни айтдим. У:

- Ойижон, хижолатга ўрин йўқ, бу оддий ҳол. Гўдаклигимизда сиз оналаримизнинг либосларингизни ҳўл қилиб қўярдик. Сизлар малолланмасдан тозалардингиз. Ҳеч қиси йўқ, ойижон, - деди. Ва кўрпа - тўшакни олиб ювиб тозалади.
Сўнг унга:
- Қизим, бир дугонам мендан у учун узук сотиб олишимни илтимос қилди. Мен унинг бармоғининг ўлчамини билмайман. Унинг қўллари тахминан сизникичалик. Ўлчамингиз нечи? - деб сўрадим.

Ўғлимнинг уйидан чиқиб, тўғри заргарлик дўконига бордим. Бор маблағимга узуклар, тақинчоқлар олдим. Ўзимга яраша тўплаган пулим катта миқдорда эди.

Уйимга ўғилларим, келинларимни чақирдим. Тилла тақинчоқларни уларнинг олдига қўйдим. Бўлган воқеани баён қилдим. Мен кўрпа - тўшакка бавл қилиб қўймаганим, синов учун сув тўкканимни айтдим. Тиллаларни кичик келинимнинг қўлларига тутқазиб:
- Қарилик пайтимда хотиржам суянишим, бирга яшашим мумкин бўлган қизим - бу. Қолган умримни у билан кечираман, - дедим - у, икки катта ўғлимга қараб, - худди шу кундагидек надоматга тайёр туринг! Чунки, сизнинг менга муносабатингиз албатта фарзандларингиздан қайтади. Мен сиз иккигизга чиройли тарбия бераман деб ҳаракат қилганим, заҳмат чекканларим бесамар кетганидан афсусдаман. ИншаАллоҳ сизларнинг укангиз ўз аҳли ила бу дунёда масрур яшаб, Роббисига ёруғ юз билан йўлиқади. Афсуслар бўлсинки, сизлар онангиз қадр - қийматини аёлингизга билдира олмагинингиз учун бундан маҳрумсизлар! - дедим».

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

#hikoya362

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
Хандалак...😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Андижондаги синоат: боласини эмизган арвоҳ...

http://telegra.ph/Andizhondagi-sinoat-bolasini-ehmizgan-arvo%D2%B3-01-01

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха.
Қалин қор. Хаммаёқ оппоқ. Хаво совуқ, Хечқиси йўқ, машинага чиқиб исиниб оламиз, агар....😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қорнингни ким тўйдирса, ўзинг унинг измидасан. Ихтиёринг ўзингда бўлишини хоҳласанг, бировнинг қўлига қараб қолма.

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Қорбобомиз оппоқ,
Пешонаси ялпоқ....😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Кифоя..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog47

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Австралияда талаба ўзига ҳеч қачон зачёт қўймаслигини ошкор айтган ўқитувчини сувда чўктиришга ҳаққи бор. 😳

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Болалар ва жонзотлар...
Беғубор табассум хадя этилган онлар...😄

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

"Ҳаво совуқ, одамлар ундан баттар..."

Ҳамма нарса бор, мусаффо осмон, тоза ҳаво, иссиқ хона, қайноқ қахва, аммо илиқлик йўқ, меҳр йўқ!...

Энг оғир кунларингда етти ёт бегоналар ёрдам бериб турса-ю, яқинларинг ўзларини етти ёт бегонадек тутишса, ўлай агар одамга алам қилар эканда…

Баъзан энг яқин инсонинг шундай аччиқ сўзларни айтидики, юрагингни тилка-пора қилиб ташлайди, ундан кўра кўзингга қараб юрагингга ханжар ургани минг марта яхшироқ, бир марта оғриқ сезасан, бир мартада ўласан...

Кўчада юпин кийимда совуқдан қалтираб турган болакайни кўрсангиз унга ўз кийимингизни берармидингиз? Агар шундай қилсангиз уни меҳрингиз қутқаради, дунёни эзгулик асрайди...

Келинг бир-биримизга ёрдам берамиз, бир-биримизга меҳр улашамиз, ахир шундоқ ҳам арзимаган нарсаларни деб бир-биримизни кўнгилимизни синдириб ташладик...

Инсон ўзгаларга меҳр улашганда ёки ўзгалардан меҳр кўргандагина ўзини инсондек ҳис қилади

...Инсон бўлиб яшайлик!

Мен на шоир ва на ёзувчи, мен шунчаки ўша совуқда қолиб кетган болакайман ҳолос!

#audio102

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

РЕАЛ БЎЛГАН ВОҚЕА
(АЯНЧЛИ ҚИСМАТЛАР ҲИКОЯСИ)


Мен қамалиб чиққанман. Тўрт йил саккиз ой қилган жиноятим учун жазо ўтадим. Қамоқ ҳаёти ўзгача. Лекин шундай файзсиз даргоҳда ҳам оташин қалбларни кўрдим. Биз ўша йигит билан қалин дўст бўлиб қолгандик. У узоқ муддатга қамалганди. Билишимча машинада бир «каттакон»ни туртиб юборган. У уйланганига бир йил ҳам тўлмай туриб қамалганди. Иккимиз деярли бир вақтда қамоқхонага келганмиз. У қамалганида хотини оғироёқ экан. Ота бўлганини эшитганида у билан битта камерада эдик. Ўта самимий, оқкўнгил йигит эди у. Уни хотинининг
суратига қараб ҳаёл суриб ўтирганини кўп марта кўрардим. Ҳа, у рафиқасини жудаям севарди...
16 июнь. Унинг учун алоҳида муҳим сана эди бу. Хотинининг туғилган куни. Хотини 4 йил давомида ҳар сафар шу кунда уни кўришга келарди. Бошқа кунлар у рафиқасига қамоқхонага келишга рухсат бермасди. Эҳтимол сиқилишини истамагандир. Унинг ўзи ҳам шу сананинг келишини бир йил кутиб яшарди. Тўрт девор орасида кутиш қандай азоб эканлигини фақат бошдан ўтказганлар билади. Лекин у сира дардини билдирмасди. 16 июнни кутаётганини билардим холос. Сўнгги йил хотини келганида у жуда хафа ҳолатда кириб келди. Икки кун умуман туз тотмади. Кейин билишимча хотини қандли диабетнинг оғир турига чалинибди. Докторлар шол бўлиб қолиши мумкин дейишибди. Нега уларнинг бошига бунақа оғир кунлар ёзилганини ўшанда ҳам тушунмасдим, ҳозир ҳам бу ҳақда ўйлаб ўйимга етолмайман. Қани эди уларни бахтли кўриш насиб этганида. Кўз ўнгимда у тобора сўлиб борарди. Кейинги ойлар ичида хотинидан келган ҳар бир хат уни бир йилга қаритарди гўё. Унинг кўзларида умидсизлик учқун лаган эди ўша кезларда.
Кетишим маълум бўлгач у билан қучоқлашиб хайрлашдим. Укамдек бўлиб қолган йигитга бардам бўлишини, ҳаммаси яхши бўлишини тушунтирдим. Чиқиб унинг оиласидан хабар олдим. Унинг саломини оиласига етказдим. Уларга Аллоҳдан бардош тиладим. Кейин ўз шаҳримга кетдим. Орадан 3 - 4 ой ўтди. Тонгги газеталарнинг бирини ўқирканман қамоқхона ҳақидаги бир мақолага кўзим тушди. Унда қамоқхонадан касалхонада оғир ётган хотинини кўриш учун қочмоқчи бўлган бир махбуснинг отиб ташланганиги ҳақида ёзилганди. Юрагим жизиллаб, газета санасига қарадим:

16- июнь...

#hikoya361

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

СИЗ ҚИЛА ОЛАДИГАН 20 ИШ

Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

#foydali74

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Аллоҳ розилигини масжидлар безагидан қидирувчи сахийлар, Аллоҳ розилигини очлар қорнидан қидиринг.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳар тонг онасини кўрадиган киши, ҳафагарчиликдан сўзлашга ҳақли эмасдир!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аллоҳга минг шукрлар бўлсинки 2018 йилнинг дастлабки кунини якунлаб олдик. Фурсатлар, онлар ва дақиқалар бу биз учун берилган энг катта совғани қадрига доим етиб яшайлик.
ХАРЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Арвоҳ...
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ибрат учун. Мактабга тайёргарлик. Хиндистон...😢

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

БОШҚАНИНГ МУСИБАТИ УСТИДА РАҚС ТУШМА

• Фақир ва мискин олдида молу- давлатингдан гапирма!
• Бемор олдида соғ-саломат эканингдан фахрланма!
• Заиф ва ночорлар олдида куч-қудратингни пеш қилма!
• Бахтсиз ва омадсиз олдида саодатингдан сўз очма!
• Мазлум-маҳбус ҳузурида ҳурриятингдан жар солма!
• Бефарзанднинг ёнида болаларингдан, етим олдида ота-онангда сўз очма!
• Бошқанинг жароҳатини янгилама, сен ўзингни хурсанд қилсанг-да, аммо сезмаган ҳолингда уни ўлдираётган бўласан!


© Алий То Ҳа Ҳузайфа

#status86

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Sevda Aliykhan - Тегинма...
📝 Муаллиф: .....
#audio_monolog277

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Овқатланишни 40 фоизга қисқартириш билан умрни 1,5 баробарга узайтириш мумкин.

XX асрнинг 1930 йилларида АҚШнинг Виржиния Университети олимлари тўғри ва енгил овқатланиш умрни узайтиришини исботлаган эдилар. Чунки кўп ва оғир ҳазм бўладаган овқатлар ҳазм қилиш тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Бу эса, кўпгина касалликларга йўл очади.

Америкалик герантолог ва иммунолог шифокор Рэй Уолфорд тўғри овқатланиш бўйича қуйидаги қоидаларни тузиб чиққан:

👉 Узоқ умр кўришни истаган одам аввало, катта бўлиши керак, яъни, ёш болаларга парҳез қилиш умуман тавсия этилмайди.

👉 Очлик ҳам тавсия этилмайди. Очлик билан инсон умрини аксинча, қисқартириш мумкин.

👉 Истеъмол қиладиган овқатларингиз 2000-1800 ккал калориядан кам бўлмаслиги лозим.

👉 Иложи борича, витаминларга бой табиий маҳсулотлар билан озиқланишга одатланинг. Сабзавот ва мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг.

👉 Рафинадланган шакардан умуман воз кечинг.

#foydali73

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кўпгина инсонлар ўзларига мукаммал жуфт қидиради. Бундай инсон эса йўқ. Агар сиз бахтли бўлишни хоҳлар экансиз, яқин инсонингизни камчиликларини эмас, фазилатларини кўра олишни ўрганинг.

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Тўкилган табассум тиллога тенгдир,
Хуш ният аслида хумога тенгдир.
Бир марта жилмайиб, бир кулиб кўйинг,
Бу олам торга тор, кенларга кенгдир!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel