#Мазмунли_сатрлар
Бошимизга ташвиш тушмагунча дўстларимиз кўп эканидан қувониб яшардик...
👉 @vaqtqadri ✍
Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли машинасига ўтирарди. Мен унга салом беришим шарт эди. Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман. У эса одатдагидек алик олмайди. Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим. У мени кўриб, кўрмаганга олди. Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халта топдим. Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим. Хурсанд бўлдим. Бу ҳол ҳар кун такрорланди. Бора - бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодилигимга шодлик қўшиладиган бўлди. Мен, аёлим ва болаларим бундан ҳайратланардик. Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот эди. Таъзияга жуда кўп одам келди. Ўша кундан «саховат халта»си ҳам тўхтади. Ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди. Кунлар шундай ўта бошлади. Менинг моддий аҳволим оғирлашди. Маош берувчи аёл ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим. У:
- Икки йилдан бери шунча пулга яшаб келябсиз. Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз. Энди нима бўлди? - деб сўради.
Ўзимни оқлаш учун баҳона излай бошладим. Ишонарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим. У:
- Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? - деди.
- Хўжайиннинг вафотларидан бери, - дедим. Шу пайт ақлим жойига келгандек:
- Демак, д...демак, халталарни хўжайин қолдирган, - дедим.
У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч ҳам ёмон муомаласини кўрмаганман. Ходима йиғлаб юборди. Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим. Уйга келсам, «САХОВАТ ХАЛТАСИ» келтирилди. Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди. Унга:
- Раҳмат, дедим. У жавоб қайтармади. Баланд овозда яна:
- Раҳмат, каттакон! - дедим. У:
- Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, ХУДДИ ОТАМНИКИДЕК! - деди.
Умму Абдуллоҳ таржимаси.
#hikoya366
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
👆Сиз кўриб турган ушбу тасвирдаги йигит Саудия Арабистонининг шимолида жойлашган Бурайда шаҳрида истиқомат қилади...
Унинг кўриш имконияти чекланган бўлиб, масжидга боришда яқинлари ва қўшниларининг кўмагига эҳтиёж сезарди.
Яқинда унинг қўшнилари у учун масжидга олиб борувчи махсус йўлак барпо этишди...
У ҳаракатланадиган йўлакка сирти бўртиб чиққан махсус плиталар ётқизилди. Эндиликда бу йўлак орқали йигит қийналмасдан, энг муҳими хавфсиз ҳаракатланиши ва мустақил равишда масжидга бориб, ибодатини адо этиб келиши мумкин.
Суратда ўзгалар кўмагига муҳтож йигит учун саховатли ва ғамхўр қўшнилар томонидан барпо қилинган махсус йўлак суратини томоша қилишингиз мумкин.
Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади.
#status90
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🎤 Бахром Исроилов - Умр сурати
📝 Муаллиф: ......
👉 @vaqtqadri
#audio_monolog252
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
✨Max batonchiklari!✨
Siz va farzandlaringizga kundalik quvvat bagʻishlovchi "Super nuts" maxsulotlari.
+998935544151
t.me/supernuts
Facebook: @supernuts.uz
Instagram: @supernutsuzb
🔵 Ҳозир рост гапириб турган ростгўй эмас, бир куни ёлғон гапирмайдиган ростгўйдир.
🔵 Омади келганда ҳамд айтиб қўйган шукр қилгувчи эмас, омад юз ўгирганда ҳамд айтиб нолимайдиган шукр қилгувчидир.
🔵 Сенгагина содиқ қолган вафоли эмас, кўпчиликка содиқ қолган вафолидир.
🔵 Кўриниши чиройли бўлган чиройли эмас, қалби чиройли бўлолган чиройлидир.
🔵 Сўзи чиройли бўлган фаросатли эмас, амали чиройли бўлган фаросатлидир.
🔵 Ширин ош берган меҳрибон эмас, бир кун заҳарли ош бермасагина меҳрибондир.
🔵 Дунё эртакларига ишонган ишонгувчи эмас, охиратда бўладиган воқеаларга ишонган ишонгувчидир.
🔵 Ноҳақ гувоҳлик берган гувоҳ эмас, ўз зарарига бўлса ҳам адолатни гапирган гувоҳ гувоҳдир.
🔵 Ёлғончидан нафратлана олган ростгуй эмас, ёлғондан нафратлана олган ростгуйдир.
🔵 Ҳар қандай илм билган илмли эмас, Аллоҳ учун ўрганган, амали бўлган илмли илмлидир.
🔵 Ҳақни гапириб қўйган ҳақгуй эмас, ҳақни давомий гапириб қўйган ҳақгуйдир.
🔵 Саҳий бўлиб кўринган саҳий эмас, миннати йўқ бўлиб кўринган саҳийдир.
🔵 Кўпчиликни олдида айбингни билдирган насиҳатчи эмас, айбингни бир ўзинга билдирган насиҳатчидир.
🔵 Зўрга раҳим қилган раҳимли эмас, заифга раҳим қилган раҳмлидир.
🔵 Ожиз бўлиб қолган ожиз эмас, ожиз бўлмай ожиз бўлиб юрган ожиздир.
🔵 Бар кишини сирини сақловчи сир сақловчи эмас, башқаларни ҳам сирини сақловчи сир сақловчидир.
🔵 Гунохига тавба қилиб қўйган тавба қилувчи эмас, тавба қилиб гунохдан қўрққан тавбачи тавбачидир.
🔵 Ҳақ сўзларни тинглаб қўйган ҳақни билган эмас, Ҳақни аниқлаб олган ҳақни билгандир.
🔵 Зўрман деган зўр эмас, зўр бўла туриб зўрлигини билдирмайдиган зўрдир.
🔵 Бу дунёда бахтли яшаб ўтиб кетган бахтли эмас, у дунёда бахтли яшайдиган бахтлидир.
🔵 Раҳимлига раҳим қилган раҳимдил эмас, қаттиққўл бўлганга раҳим қилган раҳимдилдир.
🔵 Душманинг яхшилик қилиб қўйса дўстинг дегани эмас, дўстинг ёмонлик қилиб қўйса ҳам душманинг дегани эмас.
🔵 Бойлигини тўплаб қўйган бой эмас, камбағал бўлсада савоб йўлида сарфлаб тургувчи бойдир.
🔵 Дунёни севган муҳаббатли эмас, жаннатни севган муҳаббатлидир.
🔵 Аввал ўзини айбини излаган айбдор эмас, аввал ўзгаларни айбини излаган айбдордир.
🔵 Хатосини билмаган адашган эмас, хатосини билиб тан олиб тўғирламаган адашгандир.
🔵 Аллоҳдан қўрққани учун маҳлуқидан қўрққан заиф эмас, маҳлуқидан қўрққани учун Аллоҳдан қўрққан заифдир.
#islom43
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
🔻Фарзандингиз сериалдаги воқеларни сизга сўзлашини хохлармидингиз?
🔻Ёки чиройли Қуръон қироат қилиб беришиними?
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам - укам, опа - сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК!!!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдиар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди. Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а? Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди. Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текширтиринглар. Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди. Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди ва жуда ҳам синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жуда ҳам ажабланишди ва яна олимга қўнғироқ қилиб:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканини қаердан биласизлар? - деб сўрашибди. Олим:
- Буни ҚУРЪОНдаги оят исботлаб турибди.
«АЛЛОҲ Таоло шундай дейди: "Бир ўғилнинг насибаси, икки қизнинг насибасичадир". (Нисо: 11), - деди».
Дарҳақиқат, АЛЛОҲнинг буюклигининг чеки йўқ. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг Расули эканликларига гувоҳлик бераман.
#hikoya76
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
#Мазмунли_сатрлар
Энг муҳими Аллоҳ назаридан қолма. Бандасини севгиси ҳам, меҳри ҳам вақтинча.
👉 @vaqtqadri ✍
✨Max batonchiklari!✨
Siz va farzandlaringizga kundalik quvvat bagʻishlovchi "Super nuts" maxsulotlari.
+998935544151
t.me/supernuts
Facebook: @supernuts.uz
Instagram: @supernutsuzb
#Мазмунли_сатрлар.
Инсонлар гуллар ичида тиконлар борлигидан шикоят қилиш ўрнига, тиконлар ичидан гулларни ўсиб чиққанига шукур қилишлари керакдир.
Жалолиддин Румий.
👉 @vaqtqadri ✍
Сиз қачон намоз ўқишни бошлайсиз дўстим....!?
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🎤 Азалбегим - Гўзал орзу
📝 Муаллиф: Азалбегим
👉 @vaqtqadri
#audio_monolog251
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
#Биласизми?
Хитойда уй бекасига гул олиб келиш ёмон одат ҳисобланар экан. Чунки.....👆
👉 @vaqtqadri 😄
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
Охиратда ва
дунёда обрўси
баланд бўладиган
инсонлар.
992 КБ 🎧
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🔸Сиз бу видеони кўриб албатта "МЕНИ АЛЛОҲ БОЙ ҚИЛИБДИ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" деб айтасиз...
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819
Бир яҳудий мусулмонлар қишлоғининг ёнидан ўтаётиб, ундаги олимларнинг қалбида ИСЛОМ ДИНИГА нисбатан шубҳаларни уйғотиб қўйишни хоҳлабди. Қишлоққа етмасдан бир чўпонга дуч келибди. Яҳудий «Кел, ишни шу НОДОН чўпондан бошлай қол..!» дебди, ўзига - ўзи. Чўпонга мусулмон йўловчи қилиб кўрсатибди, ўзини. У билан бир пас ўтиргандан сўнг:
- Ҳеч ўйлаб кўрганмисан, биз мусулмонларга Қуръон ёдлаш жуда қийин. У ўттиз пора. Бир - бирига ўхшаш оятларнинг кўплигини айтмайсанми..?! Нимага энди биз ўхшаш оятларни олиб ташламаймиз? Ундан нима фойда, сўзлар такрорланган фақат? - деб, МАККОРОНА кулиб - кулиб сўзини давом этибди. - Ўхшаш оятларни тушириб қолдирсак, пораларнинг сони камаярди. Сўнг биз уни осонгина ёдлаб, қайтариб юрардик, тўғрими..?! - дебди.
Унинг гапларини чўпон ДИҚҚАТ билан тинглабди. Яҳудий айтадиганини айтиб бўлгандан сўнг, чўпон:
- Чиройли, қониқарли гапларни гапирдинг..! - дебди. Яҳудий чўпонни қўлга олдим, деб хурсанд бўлиб кетибди. Лекин, чўпон сўзини давом эттириб: - Сенинг жисмингда ҳам фойдасиз, ўхшаш аъзолар бор. Иккита қўл, икки оёқ, икки қулоқ, икки кўз, бурнингнинг икки тешиги? Нимага энди сен, вазнинг енгил бўлиши ва еган овқатларинг ўхшаш аъзоларга эмас, айнан биттасига бориши учун уларни биттадан қолдириб, бошқасини кесиб ташламайсан? Қандай қилиб сен, фойдасиз, такрорланган, бир хил, ўхшаш аъзоларни кўтариб юришдан мамнунсан? - дебди. Шунда яҳудий зудлик билан ўрнидан турибди. Нарсаларини йиғиштирибди. Ғазабдан юзи қорайиб, умиди сўниб, кўнгли чўкиб, келган йўлига қайтибди.
-«Мени уларнинг оддий қўйбоқарларининг фикри ва раддияси оғзимни ёпиб ташлади. Уламоларининг раддиясини қўяверай.?» - дебди.
#audio335
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 👆
Яхши умид ва савоб илинжида сиз азизларга илиндик...😊
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Бу кунга етказди шукр қилайлик,
Шукр - ла Аллоҳни зикр қилайлик.
Дунё омонатдур фикр қилайлик,
Мўъмин - мусулмонлар ЖУМА МУБОРАК!!!
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
Бир пайтлар сайтдаги конференцияда савол беришувди:
- Тошкентда ёки масалан, чет элда яхшироқ шароитда ишлашга рози бўлармидингиз?...
Ёшлигимизда бизни оила, маҳалла, мактаб кўпроқ қамраб олади. Улғайган сари бу чегараларни сезмай қоламиз, дунёқарашимиз, кўнглимизга яқин кишилар ва муҳитни дунёнинг исталган бурчагида топишимиз мумкин. Ўша давралар биз учун қизиқроқ бўлиб қолади. Хуллас, катта одам бўламиз. Катта мақсадларларимиз чегара билмайди. Хаёт бир марта берилади. Пул ҳам керак. Ҳаммасига улгурамиз гуёки. Аммо...
Ҳар куни ишга кетаётиб, онам кузатиб қўядилар. Қайтганимда ҳам кутиб оладилар. Укам, синглим... Хуллас...
Биласизми, бу дақиқаларни кейин топа олмайсиз. Ҳар қанча пулга. Ҳар қандай шартга... Тўғри, ҳаммаси ғанимат, омонат...
Аммо хотира ва армон умримиз охиригача бизга ҳамроҳ...
Албатта, бошқача ўйлайдиганларни, чет элда ишлаётганларни айблай олмайман. Бу уларнинг танлови. Шунчаки, конференцияда саволни менга беришганди, ўзим ҳақимда жавоб берувдим...
#audio335
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Ҳар сафар ота – оналар хақида гап кетганида раҳматли отам билан бўлган воқеа ёдимга тушади:
Отам фалаж эдилар. Ўртоқларим билан гапга кетаётгандим, отам менга болам мени ташқарига олиб чиқиб айлантир деб қолдилар. Отамни ташқарига олиб чиқдимда, ташқарида кутиб турган ўртоқлримга:
- “Кетаверинглар, ўзим етиб оламан” - деб уйга қайтдим.
Отамни ҳовлида айлантириб юрсам, опангни уйига олиб бор дедилар. Опам маҳалламизга келин бўлиб тушган эди. Бу ёқда гапга бориш керак, улфатлар кўз тикиб ўтирарди. Кекса отамни гапини қайтара олмадим. Опамни уйига олиб бордим, қуда амаки ҳовлида сўрида ўтирган эканлар, жуда хурсанд кутиб олдилар. Опамни чақириб ошга буюрдилар. Энди у ерда қолиб кетишга ақлим етди ва телeфонимни ўчириб қўйдим. Ўртоқларим телефон қилиб тинч қўймасликларини билардим. Ошни бирга ҳаммамиз ўтириб едик. Вақт ҳам алламахал бўлиб қолди. Отамни уйга олиб келдим. Отам жуда хурсанд бўлиб дуо қилдилар. Олдиларидан чиқиб кетаётсам:
- Ўғлим мандан хафа бўлма, нима учундир бугун гапга боришинга кўнглим йўл қўймади - дедилар.
- Йўқ отажон, сизни хурсанд қилиш мени вазифам - деб дуоларини олиб чиқиб кетдим.
Уйга кириб телeфонимни ёкишим билан роса смс келди. Бу ҳаммаси ўртоқларимдан эди. Ётиб ухладим. Соат 12 ларда телефоним жиринглади Дўстларимдан бири телефон қилаётган экан. Ажабланмадим, одатдагидек ичиб олишган бўлса гапга бормаганим учун телефон қилишаётган бўлса керак деб эринибгина кўтармадим. Иккинчи қўнғироқдан сўнг синчковлик билан қарадим ва қилаётган дўстим ичмаслиги эсимга тушиб хавотир ила кўтардим. Кеча гапдан қайтаётган ўртоқларим автохалокатга учраганини, улар ҳозир шифохонада эканини айтди. Шошилиб шифохонага етиб бордим, икки дўстимиз жонлаштириш бўлимида, рульдаги дўстимиз эса вафот этган эди. Қаранг, агар мен ҳам гапга борганимда, албатта машинада бўлардим.
Кўп ўтмай икки дўстимиз ҳам орамизни тарк этишди. Воажаб, АЛЛОҲ бемор отамни ёлғиз қўймасликни кўнгилларига солган эканда...
ЎТГАНЛАРНИ АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН, ОХИРАТЛАРИНИ ОБОД ҚИЛСИН. Амин
#hikoya80
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI
Бечора етимча...
Бир қизалоқнинг отаси у дунёга келмасдан олдин дунёни тарк этади. Қизнинг тили "ая" деб чиқади. Кўчадаги болалар сумкани тўлдириб келаётган отасининг ёнига чопиб бориб, "дада" деб эркаланганда унинг ҳам "дада" дегиси келар, лекин кимнинг ёнига чопишини билмасди. Мушфиқ она ота йўқлигини билдирмасликка уриниб, қизига ҳам оналик, ҳам оталик қилди. Ўгай ота барибир ўгайлигига боради, деб қизини ўйлаб, турмушга чиқмади. Она-бола доим бирга. Она қизидан олдин уйқудан уйғониб нонушта тайёрлар: иккита пиёла, иккита ликоб, иккита қошиқ дастурхон устига қўяр, ва нонушта тайёр бўлганда қизни оҳиста уйғотар, қиз эса эркаланиб, онасининг бўйнига осиларди.
– Асалим, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
– Хўп бўлади, ойижон.
Қизалоқ юз-қўлини ювиб келиб онасининг қаршисига эмас, ёнига ўтиради. У эсини танигандан бери шу ҳолат ҳар куни такрорланади. Бир куни нима бўлди-ю қиз онасидан олдинроқ уйғонади. Қараса, онаси ҳамон уйқуда. Етти яшар қизча онани суюнтиришни истаб, ўзи нонушта тайёрлашга тушди. Одатдагидек дастурхонга иккита пиёла, иккита ликоб, икки-та қошиқ қўйиб, онасини уйғотгани ётоқхонага кирди. Қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, онасини оҳиста уйғота бошлади.
– Нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
Онаси уйғонмади.
– Ойи, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат.
Она ҳамон уйқуда. Қиз эса ҳафсала билан эринмай:
– Асалим, нонушта тайёр... – деб такрорларди.
Она қимирламай осуда ухлар, бола эса йиғламсираб:
– Ойижон, туринг, мен ўзим чой дамлаб қўйдим. Ойижон, илтимос, уйғонинг, – деб ялинишга ўтди. Сўнгра зорланиб йиғлашга тушди. Селдек кўз ёшлар она юзини юва бошлади. – Ойижон, кўзингизни очинг. Ялинаман, менга бир қаранг. Агар сизни хафа қилган бўлсам, кечиринг. Энди эркаланмайман, ёмонлик қилмайман, ҳамма айтганингизни сўзсиз бажараман.
Қиз жажжи қўли билан онасининг нурли юзини сийпалаб, унинг теппасида узоқ ўтирди. Она эса кўзини юмганча жим ётарди. Қиз ён қўшнисини чақириб чиқди. Катта ёшли жувон ёш қўшнисининг жони узилганини пайқаб, қизни бағрига босди. У қизга нима дейишни, қандай тушинтиришни билмасдан унсиз йиғлай бошлади. "Онанг ўлди, энди уйғонмайди, меҳрибонинг мангу уйқуга кетибди", дегани тили бормади.
Эртасига маҳалла эркаклари аёлни тобутга солиб ҳовлидан олиб чиқиб кетишди. Бегона эркакларнинг онаси ётган уйга кираётганини кўрган қиз аввалига ҳайрон бўлди. "У уйда онам бор, кирманглар!" – деб уларнинг йўлини тўсди. Кимдир "сабр қил, қизим", деса, кимдир "бечора етимча", деди...
Шундан бери қизни ҳеч ким нонуштага уйғотмай қўйган. Шундан бери қиз "ойижон" дейишни қумсагани қумсаган...
#ibrat67
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI