vodiy1uzofficial | Unsorted

Telegram-канал vodiy1uzofficial - Vodiy1.uz | Расмий канал

229029

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!

Subscribe to a channel

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ҳасанбой Дўсматов ўзбекистонлик бокс мухлисларига Осиё биринчилигида иштирок этаётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси номидан миннатдорлик билдирди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

Давлат хизматчилари совға олишлари мумкин бўлади

Барча давлат хизматчиларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) кўп бўлмаган миқдорда совға олишига рухсат этилади. Ҳозирда бу 1,5 млн сўм дегани.

Агар совға қиймати бу миқдордан ошса, ортиқча қисмини бюджетга тўлаш орқали совғани тасарруф этиш мумкин. Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида кўзда тутилган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

⚡️Бугун Фарғона водийсидаги газ заправкалари 17:00 да ўчирилади.

Яна доимгидек ҳаво совиб, газ босими пастлаб кетибди. Шунинг учун газ заправкалари 17:00 да ўчирилиб, эрталаб 05:00 дан ишга тушади.

❗️Заправкалар иш режими ҳудудларга қараб ўзгариши ҳам мумкин

Хабарни барча ҳайдовчиларга етказиб қўйинглар

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Қўқонда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди

Маҳкум 6 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган ва 8 ноябрь куни вафот этган.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/103

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

✍️ Таклиф, мурожаат, савол ва фикрларингиз
бўлса👉 @vodiy1_uz_admin_bot орқали бизга мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистондан 13 боксчи ярим финалга чиқди

Иорданиянинг Аммон шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида чорак финаллар якунланди.

Ярим финалга Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар боксчи етиб келди. Терма жамоамиз 23 нафар боксчи билан мусобақага йўл олганди. Энг кўп – 21 нафар иштирокчи Қозоғистондан. Ҳиндистон терма жамоаси эса 12 та ярим финалчига эга.

Эркаклар ўртасида ҳам энг кўп ярим финалчи Қозоғистондан - 12 та. Ўзбекистондан эса 10 нафар боксчи ярим финалга йўл олди. Ҳиндистон, Иордания ва Мўғулистон 5 тадан ярим финалчига эга.

Аёллар ўртасида ҳам Қозоғистон етакчи - ярим финалда 9 нафар иштирокчи. Ҳиндистонда 7, Жанубий Кореяда эса 6 нафар ярим финалчи бор. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси финал йўлланмаси учун курашади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақага 10 нафар боксчи билан йўл олганди.

Ярим финал баҳсларига эртадан старт берилади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари давлат ОТМларининг иқтисодий таълим йўналишларига ҳокимнинг тавсияси билан давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Уларнинг ўқитиш харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Қарор муҳокамаси 19 ноябрга қадар давом этади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

“Онага “ўғлингиз ухлаяпти, уйғонса ўзимиз жўнатиб юборамиз" дейишган”

Фарғоналик журналист Шарифа Мурод Қўқонда 15 ёшли ўсмирнинг ички ишлар бўлимидаги вафоти билан боғлиқ тафсилотлар ҳақида.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/102

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Наманганлик боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев британиялик боксчи Энтони Жошуа билан бирга машғулот ўтказмоқда.

Жошуа дунёнинг энг кучли оғир вазнли боксчилари юқори ўнталигига киради ва бу рейтингда икки марта биринчи ўринда қайд этилган. Оғир вазнда IBF, WBA, WBO, IBO йўналишлари чемпиони бўлган.

Муроджон ҳам чаккимас: атиги 8та жанг ўтказиб, бирданига иккита (WBA ва IBF) чемпионликни қўлга киритган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғонада 15 ёшли ўсмирнинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида вояга етмаган ўсмирнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар бўйича Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Хабар қилинишича, Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/101

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ҳафта сўнгига қадар республикада ёғингарчилик кутилмайди

Ўзгидрометнинг 9-12 ноябрь кунлари учун ишлаб чиқилган об-ҳаво прогнозида айтилишича, 9 ноябрь куни фақат тоғли ҳудудларда қор ёғади. Бошқа ҳудудларда келаётган 4 кунликда ёғингарчилик кутилмайди.

9 ноябрь кундуз куни ҳарорат республика бўйлаб +12 даражадан паст, қолган кунлари кундуз куни ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +15 даражагача илиқ бўлиб боради.

Аммо дам олиш кунига қадар республиканинг барча ҳудудларида тунлари ҳарорат нол даража ва ундан паст совуқ кутилади. Туман тушиши мумкин.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Позитив

Туркияга файз киритган “Андижон полькаси”

Куни билан чарчаган асабларга дам берамиз 💃

Навбат "Андижон полькаси"га. Андижон Давлат филармонияси санъаткорлари Туркиядагиларни лол қолдиришди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Муносабат

Шаҳрихон туман ҳокимлиги Дориломон МФЙ “Обод қишлоқ” дастурига киритилганини маълум қилди

Аввалроқ Vodiy1.uz сайтида “Шаҳрихонда “тез ёрдам” машинаси лойга ботиб қолди ёхуд “Дориломон” маҳалласи дориломон кунларни қачон кўради?” сарлавҳаси остида хабар чоп этилганди.

Шаҳрихон туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, туманнинг Дориломон маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, жорий йилда МФЙда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/99

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Шаҳрихонда ХТБ мудири ўқитувчиларни “ёлғончи, ҳаромхўрлар” деб ҳақорат қилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ХТБ мудири Ж. Маматқодировники эканлиги айтилаётган аудио тарқалди.

Ушбу аудиода кўчат экиш тадбирида фаоллик кўрсатмаган ўқитувчилар "ҳаромхўр" деб ҳақорат қилинган.

Vodiy1.uz мазкур аудио бўйича суриштирув олиб бормоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Биласизми

Ўтган 10 ой давомида Андижон вилоятида туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси?

Маълумот берилишича, 2022 йилнинг 10 ойи давомида вилоятда туғилган чақалоқларга энг кўп Муҳаммадали, Муҳаммадумар, Муҳаммадюсуф ва Солиҳа, Муслимахон, Ҳадичахон исмлари қўйилган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Хушхабар

Четдан автомобиль олиб киришда тўланадиган тўловлар қарийб икки бараварга пасайтирилади

2023 йил 1 январдан автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар қарийб икки бараварга пасайтирилади.

Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Ҳамшираларга ойлиги 2100 евродан бошланадиган иш таклиф қилинмоқда

Тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларида ишлашга таклиф этилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Танлов

ХТВ энг кўп кўчат эккан мактаблар, ўқитувчи ва ўқувчиларга совғалар берилишини эълон қилди

Халқ таълими вазирлиги “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акциясини эълон қилди.

Акция доирасида “Яшил мактаб”, “Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” ва “Мактабим боғи” номинациялари бўйича танловлар ташкил этилмоқда.

Ғолиблар қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:

“Яшил мактаб”
номинацияси — энг кўп режадан орттириб ниҳол эккан, акцияни фаол тарғиб қилиб, парваришлашда ўрнак бўлган мактаблар;

“Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” номинацияси — акция доирасида энг кўп ниҳол эккан ташаббускор ўқитувчи;

“Мактабим боғи” номинацияси — акция доирасида энг кўп ниҳол экиб, парваришлашда фаол иштирок этган ўқувчилар.

Танлов якунларига кўра, энг кўп ниҳол экишга эришган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги:

3 тадан мактаб — телевизор;
3 нафардан ўқитувчи — телевизор;
3️ нафардан ўқувчи — ноутбук билан тақдирланади.

Акция 10 декабргача давом этади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабаларга ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилди

Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга кўчиришга рухсат берилди.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/104

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Бугун ёғингарчилик кутилмайди

Тошкeнт шаҳри

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Валюта

Доллар курси тушди

Марказий банк 9 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари — 11 157,04 сўм (-14,00);

1 Евро — 11 161,50 сўм (+6,10);

1 Россия рубли — 182,98 сўм (+0,37)

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Наманган, Андижон, Фарғонада мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар атрофида мебель саноат марказлари ташкил қилинади

Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда саноатнинг турли соҳалари бўйича таклифлар билдирилди. Жумладан:


— мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор ишлаб чиқилади;

— Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган 100 га яқин маҳаллалар атрофида мебель саноат марказлари ташкил қилинади.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда. Тезликни камайтириб, ҳушёрликни оширамиз, ҳайдовчилар

Қамчиқ довонида қор ёғишда давом этиб, йўллар махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда. Транспорт воситалари ҳаракати давом этмоқда.

Мазкур йўлда ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасликларини сўраймиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Жигар трансплантацияси ўтказилган беморлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда

7 ноябрдан академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг консультатив поликлиникасида хайрия тадбири бошланди.

✅ 12 ноябрга қадар давом этадиган ушбу акция давомида юртимиз ҳамда чет элда жигар трансплантацияси бажарилган беморлар, шу жумладан болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маслаҳат ва текширувлар Хирургия маркази ҳамда Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги Миллий трансплантология ва сунъий органлар тиббий тадқиқот марказининг етакчи мутахассислари билан биргаликда амалга оширилади.

☎️ Фуқаролар тиббий кўрикларга +998712304560 ва +998712304548 телефон рақамлари орқали навбатга ёзилишлари мумкин.

📍Манзил: Тошкент. Кичик ҳалқа йўли, 10-уй.

❗️Эслатма: Беморлардан мавжуд тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма, текширув натижалари, электрон воситалар, шу жумладан CД-дисклар)ни олиб келишлари сўралади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

“УЗ-ДОНГЖУ ПЭЙНТ” корхонасининг 50 фоиз улушини сотиш жараёни бошланди


Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижондаги автомобиль ва қурилиш лак-бўёқлари ишлаб чиқарувчи “УЗ-ДОНГЖУ ПЭЙНТ” қўшма корхонаси устав капиталидаги 50 фоиз улушини сотиш режасини эълон қилди.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/100

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Бугун Ойнинг тўлиқ тутилишини кузатамиз!

🌔 Ер аҳолиси бугун "қонли Ой" номи билан машҳур бўлган Ойнинг тўлиқ тутилишини томоша қилишлари мумкин.

У Тошкент вақти билан соат 13.00 да бошланади ва 21:00 да тугайди. Максимал тутилиш босқичи эса соат 18:00 га тўғри келиши кутилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг жасади чиққани айтилмоқда

17 октябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган “Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”да Учкўприк туманилик 2007 йилда туғилган А.Р. калтакланиши натижасида вафот этган.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/98

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижон вилояти ХТБ ўқитувчиларга дарахт экиш топшириғи берилмаганини билдирди

Аввалроқ vodiy1.uz сайтида Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ХТБ мудири Ж. Маматқодировники эканлиги айтилаётган аудио ҳақида хабар берилганди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, ушбу ҳолат бошқарма томонидан назоратга олинган.

“Вилоят халқ таълими бошқармаси тизимдаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ва вилоятдаги таълим муассасаларининг бирортасига дарахт кўчатларини харид қилиб, уларни экиш тўғрисида топшириқ ва кўрсатмаган бермаганлигини таъкидлаб ўтамиз”, дейилади вилоят ХТБ расмий муносабатида.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/97

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

Кимлар 2023/2024 ўқув йилидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади?

“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

✅ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;
✅ Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;
✅ Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;
✅ Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Рустам Ғойипов водийдаги тўйда "колонка"ни нега тепди?

Тармоқларда таниқли санъаткор Рустам Ғоипов қўшиқ айтаётган вақтида “колонка”ни тепиб юборгани акс этган видео тарқалди.

Vodiy1.uz журналисти санъаткорнинг маъмури билан боғланиб, ушбу ҳолат бўйича изоҳ сўради.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/95

Читать полностью…
Subscribe to a channel