vodiy1uzofficial | Unsorted

Telegram-канал vodiy1uzofficial - Vodiy1.uz | Расмий канал

229029

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!

Subscribe to a channel

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: бугун финал. Боксчиларимизнинг асосий рақиблари қозоғистонликлар

Бугун Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етади. Эркаклар ўртасидаги финал жангларида 7 нафар вакилимиз қитъа чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (15:15 дан сўнг)

57 кг: Абдумалик Халаков - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг)

63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (16:10 дан сўнг)

75 кг: Саиджамшид Жафаров - Нурканат Райис (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)

80 кг: Одилжон Аслонов - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (17:10 дан сўнг)

92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) (17:40 дан сўнг)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) (17:55 дан сўнг)

Жанглар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Жараёнга қараб беллашув вақтлари ўзгариши мумкин.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Футбол

Бугун «Андижон» футбол клуби тақдирига ойдинлик киритилади

Бугун Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Андижон" футбол клуби жамоаси билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Ушбу учрашувда клуб тақдирига ойдинлик киритилади.

Аввалроқ клуб оғир аҳволда қолгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.

Vodiy1.uz учрашув тафсилотларини ёритишни режалаштирган. Бизни кузатиб боринг.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинишини сўраб ариза билан мурожаат этибди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: 7 боксчимиз финалда

Осиё чемпионати zрим финалида 7 нафар боксчимиз ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 3 нафар вакилимиз эса бронза билан кифояланади.

54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) (мағлубият)

60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон) (мағлубият)

67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) (мағлубият)

75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон) (ғалаба)

92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нарендер (Ҳиндистон) (ғалаба)

51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Ҳаркҳуу Энҳмандаҳ (Мўғулистон) (ғалаба)

57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (ғалаба)

63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Тайпейи) (ғалаба)

80 кг: Одилжон Аслонов - Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (ғалаба)

92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания) (ғалаба)

Финал жанглари 12 ноябрь куни ўтказилади.

Қизларимиздан 2 нафар боксчи финалга йўл олди, 1 нафари бронза медалига эга чиқди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат! Биз жума намозига чақирувчи ўша машҳур отахонни топдик!

Vodiy1.uz мухбири Қирғизистоннинг Ўзган шаҳрида бўлиб отахон билан суҳбат уюштирди.

Тўхтарбой ота Довудохунов Ўзган шаҳридаги Отбозор маҳалласида яшайди.

👉 Тўлиқ видеони кўриш

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Марҳамат туманидаги газ баллони муаммоси ижобий ечим топди

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали Телеграм-каналимизда эълон қилинган “Наҳотки 2 ойдаям газ баллони келмаса...” деб номланган мурожаат кўриб чиқилгани ва муаммо ижобий ҳал этилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Марҳамат тумани «Миришкор» МФЙнинг “Юқори бешкапа” кўчаси истеъмолчиларига 2,340 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. Шунингдек, «Миришкор» МФЙнинг бошқа кўчаларига ҳам суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ҳаж ва умрага борганлар туя миниши керакми?

Ҳаж ва умра амалини адо этиб қайтганларни катта дабдаба билан кутиб олиш қанчалик тўғри? Уларни зиёрат қилгани келганларни меҳмон қилиш керакми?

Vodiy1.uz мухбирлари бу борада таҳлилий видеомақола тайёрлаш жараёнида Андижон вилояти бош имом хатиби Мирзамақсуд Алимов билан суҳбатлашиб, аҳоли фикри билан ҳам қизиқди.

👉 Тўлиқ видеони кўриш

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Муносабат

Талабалар ўртасидаги маиший муаммо ҳал этилди

Аввалроқ Андижон Давлат университети талабаларидан олийгоҳнинг 1-ётоқхонасида ички тартиб бузилгани ҳақида мурожаат келиб тушганини ёзгандик.

Университет маъмурияти мазкур мурожаат талабалар иштирокида ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Маъмуриятнинг билдиришича, ўрганиш жараёнида талабалар ўртасидаги маиший муаммо жойида ҳал этилган.

Университет раҳбариятига мурожаатга бефарқ бўлмагани ва муаммога тезкор муносабат билдиргани учун ташаккур.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғонадаги ИИБ муассасасида 14 ёшли боланинг ўлимига кимлар сабабчи бўлгани маълум қилинди

Бош прокуратура Фарғона вилоятидаги ИИБ муассасасида 14 ёшли бола калтакланиш оқибатида вафот этгани ҳолати бўйича маълумот берди.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/109

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

Янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади

"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди

Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.

2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

▫️тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
▫️янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
▫️электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
▫️ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Мурожаат

Наҳотки 2 ойдаям газ баллони келмаса...

Бизнинг маҳалламизга 2 ойдирки суюлтирилган газ келишидан дарак йўқ. Қачон келишини сўрасак, сизларни маҳаллангизга навбат келмади дейишади. Наҳотки 2 ойдаям навбат келмаса.

Андижон вилояти, Марҳамат тумани Миришкор МФЙ Юқорибешкапа маҳалласидан.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Тошкент вилоятидан ўғирланган отлар Наманган мол бозордан топилган

Аммо, камераларга тушган, телефонда суратга олинган ўғриларга Наманган вилоят прокуратурасининг ҳам кучи етмаяпти. Наманганда қудратли ўғрилар бор экан, дейишмоқда, деб ёзмоқда @kompromatuzb.

Наманган вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлимларига мазкур ҳолат бўйича фуқаролар томонидан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам Чуст туманида яшовчи шахслар Тошкент вилоятидан от сотиб олган ва бу савдогача бўлган жараённинг жиноятга алоқадорлиги бўйича Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Водий вилоятларида табиий газ босими пасайгани учун "свет" ўчяптикан

Энергетика вазирлигининг билдиришича, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида магистраль газ қувурларида табиий газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.

"Бунинг натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида мазкур станция томонидан электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келмоқда.

Энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган катта авариялар ҳамда узилишларни олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор_тадбир

Андижонда психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар ушланди.

Хусусан, ўтказилган тадбир давомида фуқаролар “А.Г” ва “Р.А”ларнинг яшаш манзили ва ёнидан қиймати 60 млн сўмга тенг бўлган 941 дона (756 дона “регапен”ва 185 дона “тропикамид”) кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Валюта

Доллар курси кўтарилди

Марказий банк 10 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари — 11 169,39 сўм (+12,35);

1 Евро — 11 220,77 сўм (+59,27);

1 Россия рубли — 182,73 сўм (-0,25)

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятидаги тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Президент "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Мамлакатда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.

Жумладан,

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Мўминов Хусанбой Нажимидинович - Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар анестезиолог-реаниматологи, Андижон вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдухоликова Тухтапошшо Нурматовна - Мингбулоқ туманидаги «Қўғаликўл» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Наманган вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Алихожаева Назорат Арипходжаевна - Фурқат туманидаги «Ингичка» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Фарғона вилояти

Хўжамбердиев Абдусалом Убайдуллаевич - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали юрак-қон томир хирургияси бўлими мудири, Наманган вилояти

Шаробиддинов Фахриддин Ривожиддинович - Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими «Шаханд» шохобчаси шифокори, Наманган вилояти

Якубов Одилжон Назирович - Андижон туманидаги «Ҳақиқат» оилавий шифокорлик пункти катта фельдшери, Андижон вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Азизова Дилбар Басатовна - Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неонатология бўлими шифокори

Искандарова Сайёрахон Муталибовна - Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими ҳамшираси, Фарғона вилояти

«Соғлом турмуш» медали билан

Ашурова Манзурахон Джалолдиновна - Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси мудири, Фарғона вилояти

Жалилов Шукуриллажон Худойбердиевич - Андижон шаҳридаги «Соғлом турмуш» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти


«Шуҳрат» медали билан

Муйдинов Жавлонбек Иброхимович - Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлими мудири

Рахимов Шерзодбек Алишерович - Андижон туманидаги «Malika laboratories» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Абдусаматов Шовкат Абдумухторович - Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти

Набиев Абдумалик Муйдинович - Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Наманган вилояти

Юсупов Баходир Темирович - Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Андижон вилояти.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Соғлиқни сақлаш бошқармасига 24 кун раҳбарлик қилган Журъатбек Қувватов лавозимидан бўшатилди

Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Журъатбек Қувватовнинг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинишини сўраб ёзган аризаси бўйича расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, Журъатбек Қувватов тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришда Андижонда ўрнак бўладиган ишларни амалга оширишда фаол бўлган.

"Бундан ташқари, Андижонда инсулин, шприц ва бошқа турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишларини амалга оширган, шунингдек, кўплаб чет эллик инвесторларни жалб этган.

Шунингдек, Андижон вилоятида намуна бўла оладиган хусусий тиббиёт муассасаларни ривожлантириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширган".

Эслатиб ўтамиз, Журъатбек Қувватов шу йилнинг 18 октябрь куни Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошкармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

У мазкур лавозимда атиги 24 кун фаолият юритди.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/111

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган фарғоналик боксчимиз Лазизбек Мулложонов ўзбекистонлик бокс мухлисларига салом йўллади ҳамда эртага бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал жангларида иштирок этадиган боксчиларимизни қўллаб-қувватлашларини сўради.

Биз финалда қатнашадиган барча боксчиларимизга ғалаба тилаймиз ва юртимизга юзлари ёруғ бўлиб, олтин медаллар билан қайтишларини тилаймиз.

Омад ёр бўлсин!

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Муносабат

“Vodiy 1 uz” Телеграм-каналида “Андижон шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида дарахтлар “қип-яланғоч” қилиб қўйилибди” деган мурожаат бўйича Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Ўрганиш давомида Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси 1-қисми йўл четларидаги 10 туп япон сафора дарахтларига агротехник шакл берилганлиги аниқланди. Мутахассисларнинг фикрича, ноябрь ойида япон сафора дарахтлари шохларига шакл берилиши келаётган баҳорда уларнинг танаси катталашишига ва тепа шохлари кўпайишига сабаб бўлади.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 43-сонли қарорининг 3-бандига асосан дарахтлар ва буталарнинг ўсиш даражасига шикаст етказмасдан, агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда шакл беришга экология идоралари рухсатномаси талаб этилмайди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Журъатбек Қувватов қаерда?

Ижтимоий тармоқларда “Андижон” футбол клуби оғир аҳволга тушиб қолгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Айтишларича, клубнинг Бухородаги меҳмонхонада ётгани учун тўлашга ҳам пули йўқ.

Клуб ҳомийси MAKRO FARM ANDIJON МЧЖ ҳисобланади. Корхона раҳбари ва айни пайтда Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Журъатбек Қувватовнинг қаердалиги эса номаълум.

Айрим хабарларга кўра, у бир неча кундан буён ишга келмаяпти.

Бу бўйича тегишли мутасаддилардан маълумот кутиб қоламиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Республикадаги метан газ заправкаларининг ишлаш жадвали

Жадвалда Тошкент шаҳри кўрсатилмаган. Бундан, пойтахтдаги заправкалар ишлашига чеклов ўрнатилмаган деган хулоса келиб чиқади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Мурожаат

Андижон шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида дарахтлар “қип-яланғоч” қилиб қўйилибди. Ушбу видеони йўллаган обуначимиз бундай бутаб ташлаш дарахтларга шикаст етказмайдими деган саволни ўртага ташлабди. Экология мутасаддиларидан бу саволга жавоб кутамиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижонда чақалоқни 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл 7 йилга қамалди

Маълум қилинишича, бу аёл илгари турли жиноятлар, жумладан, фирибгарлик ҳамда одам савдоси билан шуғулланганлиги учун тўрт марта судланган.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/108

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижон Давлат университети 1-ётоқхонасида нима гап?

Таҳририятимизга Андижон Давлат университети талабаларидан олийгоҳнинг 1-ётоқхонасида ички тартиб бузилгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Vodiy1.uz жамоаси ушбу мурожаат бўйича суриштирув ўтказмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

✍️ Таклиф, мурожаат, савол ва фикрларингиз бўлса👉 @vodiy1_uz_admin_bot орқали бизга мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Бугун 10 нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади

Бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади:

54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан ( Қозоғистон) (15:25дан сўнг)

60 кг: Атҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон) (16:10дан сўнг)

67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) (16:40дан сўнг)

75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон) (17:10 дансўнг)

92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нарендер (Ҳиндистон) (18:10дан сўнг)

51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Ҳаркҳуу Энҳмандаҳ (Мўғулистон) (20:10дан сўнг)

57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (20:40 дансўнг)

63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Тайпейи) (20:55дан сўнг)

80 кг: Одилжон Аслонов - Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (21:55дан сўнг)

92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания) (22:20дан сўнг)

Жанглар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Жараёнга қараб беллашув вақтлари ўзгариши мумкин.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Барча газ заправкалари махсус иш тартибига ўтказилади

Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 9 ноябрдан барча АГТКШ Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади, деб хабар бермоқда Ўзтрансгаз.

Қайд этилишича, бу вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади.

Ҳайдовчиларга тарқатинг.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Diqqat!

Ўзбекистонда энг биринчи азон қаерда айтилади? Vodiy1.uz мухбири Ўзбекистондаги энг биринчи бўлиб азон айтиладиган масжиддан репортаж тайёрлади.

👉 Тўлиқ видеони кўриш

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Азизбек Миркомилов, Баҳром Ҳайдаров ва бошқалар устидан суд жараёни қандай кечмоқда?

Суд ишида қатнашаётган ҳуқуқ соҳаси вакилларидан бирининг сўзларига кўра, тергов жараёнида юзлаб одамлар гувоҳлик берган.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/105

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда айрим шахсларга мактабларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда судланганларнинг умумий ўрта таълим тизимидаги раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида белгиланмоқда.

Унга кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар;

умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;

қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;

жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 23 ноябргача давом этади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…
Subscribe to a channel