Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!
#Тезкор
Перевалда қор ёғмоқда
Наманган гидрометга кўра, "Қамчиқ" довонининг икки тунел оралиғида ҳаво ҳарорати -1 даража совуқни ташкил этган. Қор ёғмоқда.
16 ноябрь куннинг иккинчи ярми ва кечаси Қамчиқ довонида беқарор об-ҳаво бўлиши, кучли қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Ҳайдовчиларга тарқатинг.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Мурожаат
"Европага ҳам мурожаат қилдик" - Қўрғонтепанинг юриб бўлмас кўчалари
Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳар Наврўз кўчасидаги ачинарли ҳолат. Маҳалладагиларнинг айтишларича, мурожаат қилмаган жойлари қолмабди.
Мутасадди раҳбарлардан бир мана шу кўчага ўтиб, ҳолатни ўрганишларини сўраб қоламиз.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Статистика
Октябрда энг кўп эгизак Андижонда туғилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда 1942 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.
Октябрь ойида ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони:
🔸Андижон вилояти – 228 нафар
🔸Самарқанд вилояти – 214 нафар
🔸Фарғона вилояти – 210 нафар
🔸Қашқадарё вилояти – 208 нафар
🔸Наманган вилояти – 177 нафар
🔸Сурхондарё вилояти – 165 нафар
🔸Тошкент вилояти – 143 нафар
🔸Бухоро вилояти – 122 нафар
🔸Тошкент шаҳри – 110 нафар
🔸Қорақалпоғистон Р. – 98 нафар
🔸Хоразм вилояти – 87 нафар
🔸Жиззах вилояти – 66 нафар
🔸Навоий вилояти – 59 нафар
🔸Сирдарё вилояти – 55 нафар
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Андижон шаҳрининг 4-кичик даҳа (1417 та), 5-кичик даҳа (2053 та), “Жанубий Пахтакор” МФЙ ўрамидаги 16 қаватли уйлар (323 та) ҳамда Андижон аэропорти атрофидаги намунали уйлар (370 та) ўрамидаги жами 4 163 та аҳоли хонадонлари учун 15 ноябрь куни соат 11:00 дан соат 14:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Хушхабар
Сўхликларга чегарадан ўтиб-қайтишда енгиллик бериш бўйича келишувга эришилган
Бош вазир Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг эксклав ҳудуди бўлган Сўх тумани аҳолисининг чегарадан ўтиб-қайтишида янада енгиллик яратиш бўйича икки давлат Ҳукуматлари ўзаро келишувга эришган.
Чегарадан ўтишда аҳолининг муаммоларидан бири — бюрократия бўларди. Сўхликлар хорижга чиқиш паспортига эга бўлишлари шарт эди. Ҳар бир ўтиш ва ортга қайтишда фуқаро паспортига 8та штамп босилган. Доимий ишлайдиган аҳоли бўлса, 1 ойга қолмай паспорти тўлиб қолган.
Бунинг олдини олиш учун 2та келишувга эришилган:
1) вақтинча паспортлар ичига қўшимча илова (вкладыш) қўшиш. Шунда янги паспорт олиш шарт бўлмайди.
2) келгусида сўхликларга Қирғизистон чегарасидан ўтишда ID-паспорти орқали ўтишга рухсат бериш. Шунда уларнинг чегарадан кирди-чиқдиси электрон қурилмада қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди. Мазкур тизим устида ишланмоқда, тез орада ишга тушиши кутилмоқда.
#Тезкор
Саида Мирзиёева янги лавозимга тайинланди
Президент фармойиши билан Мирзиёева Саида Шавкатовна Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.
Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.
Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Андижон
Уйида свети ва гази ўчиб қолган одамларимиз мошинада исиниб ўтиришибди.
👉 @Vodiy1uzofficial
Ҳасанбой "Андижон полькаси"дан кўра боксга яхшироқ тушаркан
Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ижросида рингда "Андижон полькаси".
Ўйнанглар, сизларга ярашовради.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
Россиядан водийга учган самолётлар қалин туман туфайли Тошкентга йўналтирилди
Водий вилоятларида кузатилаётган қалин туман туфайли "Санкт Петербург-Наманган" ҳамда "Москва-Фарғона" йўналишидаги самолёт парвозлари захира Тошкент халқаро аэропорти аэродромига йўналтирилди.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Диққат
Фарғона вилоятида электр таъминотидаги муаммолар бўйича ишонч телефонлари
Фарғона ШЭТК – 95 402–13–56
Марғилон ШЭТК – 95 402–13–57
Қўқон ШЭТК – 95 402–13–58
Қувасой ШЭТК – 95 402–13–59
Боғдод ТЭТК – 95 402–13–40
Бешариқ ТЭТК – 95 402–13–41
Бувайда ТЭТК – 95 402–13–42
Данғара ТЭТК – 95 402–13–43
Ёзёвон ТЭТК – 95 402–13–44
Олтиариқ ТЭТК – 95 402–13–45
Риштон ТЭТК – 95 402–13–46
Сўх ТЭТК – 95 402–13–47
Тошлоқ ТЭТК – 95 402–13–48
Учкўприк ТЭТК – 95 402–13–49
Фарғона ТЭТК – 95 402–13–50
Фурқат ТЭТК – 95 402–13–51
Ўзбекистон ТЭТК – 95 402–13–52
Қува ТЭТК – 95 402–13–53
Қўштепа ТЭТК – 95 402–13–54
Қиргули ТЭТК – 95 402–13–55
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Водийда ҳар совуқда шу бўлар такрор...
Ўзбекистон гўзал гўшадир...
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Бокс
Учинчи олтин ҳам бизда!
63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев ҳиндистонлик Шива Тапани мағлубиятга учратди.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Бокс
Терма жамоамизда иккинчи олтин!
Абдумалик Халаков 57 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Серик Темиржановдан устун келди.
Абдумалик ўтган йилги Осиё чемпионатида бронза олганди.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Диққат
Vodiy1.uz Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтадиган йил ўйинидан жонли эфирга чиқишни режалаштирган.
Каналимизни кузатиб боринг.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Тезкор
“Андижон” клуби тақдири нима бўлади? Вилоят ҳокими футболчилар билан учрашди
Бугун Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Андижон” футбол клуби аъзолари билан учрашди.
Учрашувда клуб дуч келган муаммолар таҳлил қилинди.
Клубнинг ўйинчилар маошидан 2,5 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги аниқланди ва вилоят ҳокими ушбу қарздорлик масаласини ҳал этди.
Келгуси ҳафтада ”Андижон” футбол клубининг янги таъсисчилари номи эълон қилинади.
Клуб фаолияти вилоят ҳокимлиги назоратига олинди.
Маълум қилинишича, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи Журъатбек Қувватов раҳбарлигидаги MAKRO FARM ANDIJON МЧЖ клуб таъсисчилигидан чиққан.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
Андижондаги собиқ 13-ИДУМ ўқитувчи-ходимларига компенсация пули қачон тўлаб берилади?
Шу йилнинг 30 августида Андижон шаҳридаги 13-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби тугатилиши муносабати билан мактабда ишлайдиган педагог-ходимлар ишдан бўшатилган. Аммо уларга икки ойлик компенсация пули ва фойдаланилмаган меҳнат таътили пули тўлаб берилмаган.
Андижон шаҳар Адлия бўлими 25 октябрь куни шаҳар Халқ таълими бўлимига тақдимнома киритиб, собиқ 13-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 64 нафар педагог-ходимига 436 391 239 сўм компенсация ва бошқа тўловларни зудлик билан тўлаб берилишини сўраган.
Бизга мурожаат қилишларича, мазкур тўловлар ҳалигача тўлаб берилмаган. Биз Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимидан ушбу ҳолат бўйича изоҳ кутамиз.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Диққат
Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати 10 кунга узайтирилди
Давлат қабул комиссияси баёни билан Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш муддатлари 10 кунга узайтирилди.
Мазкур ҳудудлардаги ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари 30 ноябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Бугуннинг_муаммоси
Андижондаги газ заправкаларидан биридаги ҳолат экан. Ҳайдовчилар газ тўлдириш учун навбат талашишибди.
Одамлар, асабни асранглар, бу кунлар ҳам ўтиб кетар.
👉t.me/Vodiy1uzofficial
#Кўринг_фақат_йиғламанг
Қирғизистоннинг Ўшидан Ўзбекистонга “газли” ва “свет”ли салом!
Vodiy1.uz мухбири Қирғизистоннинг Ўш вилоятида бўлиб, у ердаги аҳоли турмуш тарзи билан танишиш билан бирга икки мамлакат шаҳарлари орасида 15та қизиқарли фарқ топди. Албатта кўринг.
👉 Тўлиқ видеони кўриш
Чемпион қиз қаердан? Фарғонаданми ёки Самарқанддан?
14 ноябрь куни бокс бўйича Иорданияда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолиблари Лазизбек Мулложонов, Навбаҳор Ҳамидова ва Осиё чемпионати совриндори Асадхўжа Мўйдинхўжаев Фарғонада катта тантана билан кутиб олинди.
Мусобақада аёллар ўртасида 66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фарғона вилояти вакили Навбаҳор Ҳамидова финалда Жанубий кореялик Чои Хонгеунни енгиб, олтин медалга эга бўлди.
Қизиғи, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Навбаҳор Ҳамидова финалда ғалабага эришганидан сўнг уни самарқандлик деб атади. Бизда бир савол туғилди: Навбаҳор фарғоналикми ёки самарқандлик?
👉t.me/Vodiy1uzofficial
"Устаси фаранглар"- Ўзбекистон ва Қирғизистонни ер ости орқали боғловчи туннель қуриб жиноий фаолият олиб борганларга суд ҳукми ўқилди
Туннель Қирғизистоннинг Баткен ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятларидаги қишлоқларни ўзаро боғлаб турган. Чет элда ишлаб чиқарилган турли русумдаги телефон аппаратлар, матолар, тиббиёт буюмлари ва дори воситалари туннель орқали Ўзбекистонга ўтказиб келинган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/117
Ҳоким депутатларни ёмон “тузлади”
Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов нима учун сайланганини унутиб қўйган депутатларга вазифаларини эслатиб қўйди.
Ростдан ҳам ҳокимнинг гапларида жон бор. Айрим депутатларни сайловдан кейин халқ кўрмайди.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Муаммо
Метан заправкада навбат кутиб чарчаган акамизнинг асаблари дош бермай охири портлабди.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Диққат
Андижон вилоятида электр таъминотидаги муаммолар бўйича ишонч телефонлари
«Андижон ҲЭТК» АЖ - 95 203 56 01
Андижон ЭШЭТ - 95 203 56 02, 90 269 11 35, 91 480 50 55
Бобур ЭТК - 95 203 56 03, 93 410 29 03, 90 207 73 33
Андижон ЯШЭТ - 95 203 56 05, 99 055 81 11, 90 771 77 72
Андижон ТЭТ - 95 203 56 04, 90 169 99 90, 93 910 60 40
Куйганёр ЭТК - 95 202 31 27, 97 996 75 00, 97 416 44 88
Асака ТЭТ - 95 203 56 08, 90 386 25 25, 94 386 80 85
Асака ШЭТ - 95 203 56 09, 93 910 45 55, 99 981 76 44
Балиқчи ТЭТ - 95 203 56 10, 93 910 33 23, 93 442 88 35
Чинобод ЭТБ - 95 203 56 11, 93 910 10 95, 93 910 22 47
Бўстон ТЭТ - 95 203 56 12, 93 210 00 22, 93 910 01 29
Булоқбоши ТЭТ - 95 203 56 13, 93 910 18 74, 97 270 93 93
Жалақудуқ ТЭТ - 95 203 56 19, 93 788 00 80, 91 613 73 14
Избоскан ТЭТ - 95 203 56 15, 93 410 74 77, 93 910 23 48
Марҳамат ТЭТ - 95 203 56 17, 91 608 85 00, 93 910 44 64
Олтинкўл ТЭТ - 95 203 56 18, 98 570 05 45, 91 610 31 13
Пахтаобод ТЭТ - 95 203 56 14
Маданият бўлими - 95 202 54 36, 93 910 20 87, 93 426 13 33
Улуғнор ТЭТ - 95 203 56 20, 93 910 20 22, 93 910 26 06
Хонобод ШЭТ - 95 203 56 21, 97 999 44 00, 94 228 55 50
Хўжаобод ТЭТ - 95 203 56 22, 93 910 55 57, 90 202 24 42
Шаҳрихон ТЭТ - 95 203 56 23, 93 910 40 27, 98 190 00 76
Шаҳрихон ШЭТ - 95 203 56 24, 93 910 40 50, 93 910 54 55
Қорасув ШЭТК - 95 203 56 25, 93 910 18 58, 93 910 79 73
Қўрғонтепа ТЭТ - 95 203 56 16, 93 910 18 58, 93 910 79 73
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Бокс
Бокс бўйича Осиё чемпионати финали: бешта олтин, иккита кумуш!
🥇Ҳасанбой Дўсматов (57 кг вазн тоифасида) финалда қозоғистонлик рақиби Сакен Бибосиновни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
🥇Абдумалик Халаков (57 кг) қозоғистонлик Серик Темиржановни таслим этиб, Осиё чемпиони бўлди.
🥇 Руслан Абдуллаев (63,5 кг) ҳиндистонлик рақиби Шива Тапани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
🥇Саиджамшид Жафаров (75 кг) қозоғистонлик Нурканат Райисни мағлуб этди.
🥈 80 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Одилжон Аслонов иорданиялик рақиби Ҳусейн Иашишга мағлуб бўлди ва Осиё чемпионатини кумуш медал билан якунлади.
🥈 92 кг вазн тоифасида Мадияр Саидрахимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга мағлуб бўлди ва кумуш медални қўлга киритди.
🥇+92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан эркаклар ўртасида жамовий ҳисобда биринчи ўринни қўлга киритди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Live
"Навбаҳор" стадиони ларзага келди. "Навбаҳор - АГМК 1:0. Гол муаллифи: Жамшид Искандеров. Стадиондаги атмосфера даҳшат.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Андижон вилоятида ер қимирлади
Соат 16:22 да зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Андижон туманида 3 балл.
Жалақудуқ туманида 3 балл.
Хўжаобод туманида 3 балл.
Андижон шаҳрида 3 балл.
Булоқбоши туманида 2-3 балл.
Пахтаобод туманида 2-3 балл.
Қўрғонтепа туманида 2 балл.
Избоскан туманида 2 балл.
Асака туманида 2 балл.
Олтинкўл туманида 2 балл.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Бокс
Ҳасанбой Дўсматов уч карра Осиё чемпиони!
🥇Олтин! Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик рақибдан устун келди ва реванш олди!
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
Наманган – Оренбург йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда
24 ноябрдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда.
Наманган – Оренбург – Наманган йўналишида парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт):
Намангандан учиш: 21:25
Оренбургга етиб бориш: 00:30
Оренбургдан учиш: 02:30
Наманганга етиб бориш: 05:20
Наманган – Оренбург йўналиши бўйича авиачипталар нархи 1 692 963 сўмдан, Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 3 038 081 сўмдан бошланади. Нархлар 11 ноябрь ҳолатига кўра амал қилади.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial
#Кун_рақами
Энг кўп обуначи қайси вилоят ҳокимлиги Телеграм каналида?
Фарғона вилоят ҳокимлиги – 14788 обуначи
Андижон вилоят ҳокимлиги – 14124 обуначи
Наманган вилоят ҳокимлиги – 9981 обуначи
👉 /channel/Vodiy1uzofficial