vodiy1uzofficial | Unsorted

Telegram-канал vodiy1uzofficial - Vodiy1.uz | Расмий канал

229029

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!

Subscribe to a channel

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижон шаҳридаги Навоий шоҳкўчаси ва Фитрат кўчаларини бирлаштириб турувчи Тинчлик кўчасидаги ҳолат бўйича мурожаат жойлаштирилганди.

Афсуски, аввалгидан ҳам баттар ҳолат юзага келгани айтилмоқда.

Масъуллардан бу муаммони бартараф қилишларини сўраймиз.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Садир Жапаров Қирғизистон ҳудуди кенгайишини айтди

"Ҳозирда Қирғизистоннинг майдони 199,9 минг кв. км бўлса, эндиликда у 210 минг кв. кмдан ортиқроққа кенгаяди", — деди у.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/127

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Собиқ 13-ИДУМ ўқитувчи-ходимлари компенсация пулларини олишди

Аввалроқ Vodiy1.uz Телеграм каналида Андижон шаҳридаги 13-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби тугатилиши муносабати билан мактабда ишлайдиган педагог-ходимлар ишдан бўшатилгани, аммо уларга икки ойлик компенсация пули ва фойдаланилмаган меҳнат таътили пули тўлаб берилмагани ҳақида мурожаат берилганди.

Бизга маълум қилишларича, собиқ 13-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 64 нафар педагог-ходимига компенсация ва бошқа тўловлар тўлаб берилган.

Биз Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ва шаҳар халқ таълими бўлимига мазкур мурожаатни ижобий ҳал этгани учун миннатдорлик билдирамиз.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Суриштирув

“Свет” ўчганида Намангандаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб боғланса бўладими?

Vodiy1.uz таҳририяти электр таъминотидаги муаммолар бўйича ҳудудлардаги ишонч телефонлари қай даражада ишлашини аниқлаш мақсадида Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар электр тармоқлари корхоналари ишонч рақамлари билан боғланиб кўрди.

Биз Фарғона ва Андижон вилоятларидаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ишонч рақамлари бўйича ҳам журналистик суриштирувлар ўтказишни режалаштирганмиз.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара ва Кампиробод сув омбори бўйича ҳужжатларни тасдиқлади

Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартнома ва Кампиробод сув омборидан фойдаланишга оид ҳужжатни ратификация қилиш бўйича йиғилиш кескин тортишувлар билан ўтди.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/126

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегаралар ва Кампиробод сув омбори бўйича келишувларни тасдиқлайдими?

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Жогорку Кенеши йиғилишида Ўзбекистон билан чегара масаласини ечишни ортга сурмаслик кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бугун тарихий кун, чунки бу масалага нуқта қўйилади.

Бугун Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги келишув ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/125

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида элeктр энeргиясида вақтинча узилишлар кузатилади

Андижон шаҳрида жойлашган ПС Бобурдан чиқувчи Ф. Тўқмоқ электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу электр узатиш тармоғидан электр энергияси билан таъминланувчи «Обод», «Маданият» ҳамда «Бекгузар» МФЙ ҳудудларидаги юридик ва аҳоли истеъмолчиларида 17 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар вақтинча электр таъминотида узилишлар кузатилади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати vodiy1.uz Телеграм-каналида ёритилган мана бу мурожаатлар ўрганиб чиқилгани ва ижобий ҳал этилганини маълум қилди.

Тегишли масъул ташкилотлардан қолган мурожаатлар бўйича ҳам жавоб кутамиз.

👉 Telegram

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Косонсойдаги бир нечта маҳалла электрсиз қолди

Косонсой туманидаги 110/35/10 кВли "Баҳор" нимстанциясидаги Т-2 2-СШ 10 кВли ҳаво тармоғидан чиқувчи “Гулистон-2” ёғли ўчиргичида носозлик юзага келганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Натижада Косонсой туманининг “Обод”, “Гулистон”, ”Дўстлик”, ”Ҳуррият”, ”С.Шерозий” маҳалла фуқаролар йиғинларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Таъкидланишича, тез орада носозлик бартараф қилиниб электр таъминоти тикланади.

👉 Telegram Youtube

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Эркинов ва Шомуродовдан ажойиб гол. Ҳисоб 2:0.

Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг 2-тайми бошланди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Жонли

Диққат. "Бобур Арена"да "Андижон" - "Хоразм" учрашуви бошланмоқда.

"Бургутлар"га бугунги ўйинда омад тилаймиз.

Бизни кузатишда давом этинг.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Наманганда янги радарлар ўрнатилди. Ҳайдовчилар, ҳушёр бўламиз.

Наманган шаҳрининг А. Навоий кўчасида жойлашган Чорсу бозори ҳудудига тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал камера ўрнатилди.

Тўрақўрғон тумани Шоҳидон маҳалласи ҳудудидаги “4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 61 км.га;

Наманган тумани Бешкапа ва Муллакудинг маҳаллалари;

Янгиқўрғон тумани Қора полвон ва Искавот маҳаллалари;

Чуст тумани Ипак йўли ва Каркидон маҳаллалари;

Мингбулоқ тумани Озодлик кўчаси ҳудудида автомашиналарни назорат қилувчи ва тезликни қайд этувчи қўзғалмас радар қурилмаси ўрнатилди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Перевалда қорнинг қалинлиги 65 сантиметрга етди

Қамчиқ довонида қор ёғишда давом этмоқда. Икки туннел ўртасида кўриниш масофаси 300 метр, туман, ҳаво ҳарорати -4 даража совуқ. Қор қалинлиги 35 см, тоғ ёнбағирларида 65 смга етди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

"Қамчиқ" довонида қор ҳали ҳам тингани йўқ

Довон йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари узлуксиз равишда олиб борилиб, музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Перевалда даҳшатли қор бўрони...

Зарур бўлмаса бугун йўлга чиқиб юрманг...

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

Энди ун нархи тушиши мумкин - ун импорти божхона божидан озод қилинди

Ўзбекистон президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, тегишли фармонда келтирилган 22 турдаги товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилди.

Мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Танлов ғолиблари аниқланди. Тақдирлаш маросимидан лавҳаларимизни кутинг

Давлат байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида ўтказган танловимиз якунланди.

Овоз бериш натижаларига кўра,

1-ўрин - 973та овоз билан Олтинкўл туманидаги 35-мактаб ўқувчиси Фотима Алижонова

2-ўрин
- 444та овоз билан Андижон шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси Фирдавс Маҳаммаджонов

3-ўрин
- 215та овоз билан Жалақудуқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Одина Одилбeкова

4-ўрин
- 134та овоз билан Бўстон туманидаги 24-мактаб ўқувчиси Музайифа Иброҳимжонова

Ғолиблар бугун тақдирланади. Тақдирлаш маросимида Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари иштирок этади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Охиригача кўринг. Бу клипда ёш авлодда Давлат байроғига бўлган ҳурмат ва муҳаббат ҳиссини уйғотиш учун моҳирона услубдан фойдаланишибди.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизматига респект.👍

Байроқнинг қанчалар кучли таъсирга эгалигини ҳаммамиз ҳис қилганмиз. Айниқса, спортчиларимиз жаҳон майдонларида ғалабага эришиб, мадҳиямиз янграб, байроғимиз юқорига кўтарилганида беихтиёр юрагимиз энтикиб, кўзимизга ёш келади.

Бугун 18 ноябрь – 🇺🇿Давлат байроғимиз қабул қилинганига 31 йил тўлди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Овоз беринг! Давлат байроғимиз ҳақида ўқилган шеърга овоз берамиз!

18 ноябрь — Давлат байроғимиз қабул қилинган кун. Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги мактаблар ўқувчилари бизга байроғимиз мадҳ этилган шеърлардан ўқиб жўнатишибди. Улардан бирига қимматбаҳо “махсус совға”ни беришимиз учун энг яхши ўқилган шеърни овоз бериш йўли билан танлаб беринг.

Овоз бериш 18 ноябрь соат 12.00да якунланади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
1️⃣ ODINA ODILBEKOVA, JALAQUDUQ TUMANI, 1-MAKTAB

2️⃣ FIRDAVS MAHAMMADJONOV, ANDIJON SHAHAR, 13-MAKTAB

3️⃣ FOTIMA ALIJONOVA, OLTINKO’L TUMANI, 35-MAKTAB

4️⃣ MUZAYIFA IBROHIMJONOVA, BO’STON TUMANI 24-MAKTAB

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Валюта

Доллар курси кўтарилди

Марказий банк 18 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари — 11 208,18 сўм (+23,42);

1 Евро — 11 616,16 сўм (-38,36);

1 Россия рубли — 185,67 сўм (+0,54).

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Марҳаматлик фирибгар машина олиб беришни ваъда қилиб 38 кишини лақиллатди

У МЧЖ ташкил қилиб, машина сотиб олмоқчи бўлган 38 нафар фуқарога машина сотишни ваъда қилган. Ҳар биридан олдиндан бўнак пули олиб, хорижга қочиб кетган.

Кредитга машина олиб беришни ваъда қилган ҳар хил одамлар ва МЧЖларга ишонманг.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/124

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Отахон Андижон шаҳар ҳокимига газ масаласида тўғри савол берди. Сизлардаям шунақами?

Нимага бир ерда газ бор, яна бир ерда эса йўқ? – Отахондан Андижон шаҳар ҳокимига ҳақли савол ва эътироз. Бу саволга тайинли жавобни ким бера олади?

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Статистика

Қайси ҳудудда саноат корхоналари кўп?

Фарғона водийси вилоятлари орасида энг кўп саноат корхоналари Фарғона вилоятида.

Бу ерда 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 10785 тани ташкил этмоқда.

Кейинги ўринларда Андижон (9799 та) ва Наманган (7720 та) вилоятлари жойлашган.

👉 Telegram Youtube

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Японлар япончадан инглизчага таржима қиладиган ниқоб чиқаришибди. Биз бўлсак ҳалиям свет билан газ муаммосини ечиш устида бош қотиряпмиз.

👉 Telegram Youtube

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Футбол

"Андижон" - "Хоразм" 2:1.

⚽️ Ҳазратжон Турсунқулов 0:1, Равшанбек Султанов (АГ) 1:1, Ильдар Маматказин 2:1.

Стадионнинг шарҳловчи хонасидан кўриниши. Шарҳловчи - Хайрулло Ҳамидов.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Қамчиқ довони ёпилиши ҳам мумкин

Қамчиқ довонидаги айни пайтдаги ҳолат. Худди қишдагидек қор ёғмоқда. Довон ёпилиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Биласизми

Ўзбекистондаги энг баланд байроқ қаерда ўрнатилган?

Ўзбекистондаги энг баланд байроқ Фарғона шаҳрида, Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбонига ўрнатилган.

Байроқнинг баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Футбол

Жонли эфирга чиқамиз! Кутинг!
Футбол ишқибозларини "Бобур Арена"да кутамиз. Бугун "Андижон"га про-лига кубоги топширилади

Про лига ғолиби - "Андижон" жамоаси бугун, 16 ноябрь куни "Бобур Арена"да "Хоразм"ни қабул қилади.

"Бургутлар" мавсумни юқори кайфиятда якунлаш арафасида.

16 ноябрь куни жамоамизга про лига Кубоги топширилади

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз!

Vodiy1.uz стадиондан жонли эфир олиб боришни режалаштирган.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Шок_хабар

Польшадаги шаҳарга Россия ракеталари тушгани хабар қилинди. НАТО бунга қандай жавоб қайтаради?

Польша ҳукумати матбуот котиби Пётр Мюллер Люблин шаҳри яқинига иккита ракета тушгани сабабли миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси йиғилиши чақирилишини маълум қилди.

Аввалроқ Польша оммавий ахборот воситаларида мамлакат ҳудудига Россиянинг иккита ракетаси тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/122

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижонликлар Кегейлида ободончилик ишларини амалга оширмоқда

Андижонлик масъуллар томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга оид кенг кўламдаги ишлар амалга ошириляпти.

Жумладан, Андижон туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи Абад овул фуқаролар йиғини ўрамида 250 метр газ тармоғи тортиш ва 60 та бетон таянч билан таъминлашга эришдилар.

“Автомобиль йўллларидан фойдаланиш” УК ходимлари томонидан ички йўлларнинг 1236 метри шебенлаштирилди. Ҳозирда яна 1 километр узунликдаги ички кўчаларда таъмирлаш ишлари жадал кетмоқда.

👉t.me/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…
Subscribe to a channel