vodiy1uzofficial | Unsorted

Telegram-канал vodiy1uzofficial - Vodiy1.uz | Расмий канал

229029

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!

Subscribe to a channel

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Кун_рақами


Водийдаги маҳаллаларни ободонлаштириш учун қанча пул ажратилди?

Фарғона
вилоятидаги 716та маҳаллада 719та лойиҳани амалга ошириш учун 1 107,8 млрд сўм.

Андижон вилоятидаги 473та маҳаллада 527та лойиҳани амалга ошириш учун 581,1 млрд сўм.

Наманган вилоятидаги 328та маҳаллада 377та лойиҳани амалга ошириш учун 477,8 млрд сўм.

Бу пуллар нималарга сарфланади? Батафсил: http://vodiy1.uz/news/94.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Биласизми

Германиядаги йўлларнинг қарийб 70 фоизида тезлик чекланмаган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

⚡️Дубайда кўп қаватли бинода кучли ёнғин

Араб дунёсидаги энг йирик ишлаб чиқарувчи "Emaar" компаниясининг баланд биноси ёнмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

"Москва-Тошкент" самолёти Тошкентга қўнолмасдан Навоийга жўнаб кетди

"Москва-Тошкент" йўналишидаги HY-602 рейси Boeing 787-8 самолёти Тошкент аэропортига қўна олмасдан, захира аэропорти Навоийга жўнаб кетди.

Пойтахт устида ўта кучли шамол силжиш ҳодисаси лайнернинг аэродромга қўнишига тўсқинлик қилган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Бугунги водий ҳавоси қандай бўлади?

Бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ бўлади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Андижон вилоят ХТБ собиқ раҳбари Азизбек Миркомилов ва Андижоннинг бошқа амалдорлари иши бўйича суд якунланди

31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида 63 млрд сўмдан ошиқ маблағни талон-торож қилганликда гумонланаётган Андижон шаҳрининг собиқ раҳбарлари устидан суд тергови жараёни якунланди.

Судланувчилар орасида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров, шаҳарнинг собиқ прокурори Қурбонали Асқаров, вилоят ХТБ собиқ раҳбари Азизбек Миркомиловлар бор.

7 ноябрдан ушбу иш бўйича суд музокаралари бошланади.

Бу ҳақда батафсил vodiy1.uz сайтида ўқинг.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Биласизми

Ер бир соат ичида Қуёшдан бутун инсоният бир йилда сарфлайдиган энергияни олади.

Шунинг учун қуёш батареялари энергия олишнинг нафақат энг экологик, балки энг истиқболли усули ҳисобланади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Миграция агентлиги Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф қилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Нижегородский" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, эркак ва аёллар Нижегород вилоятига қишлоқ хўжалиги (сабзавот) соҳасида ишга таклиф этилади.

💵 Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 35 минг рублдан 100 минг рублгача.

✅ Яшаш жойи, транспорт ва ҳужжатларни расмийлаштириш, овқатланиш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодлар учун талаблар:

✅ 18-50 ёшгача;
✅ аллергия ва қон босими бўлмаслиги;
✅ рус тилини мулоқот даражасида билиш;
✅ судланмаганлик;
✅ Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Танловлар вақти ва манзиллар:

🗓 11 ноябрь:

Соат 11:00 да, Андижон вилояти:
📍Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
☎️ (95) 202-33-55.

Соат 11:00 да, Тошкент вилояти:
📍Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
☎️ (99) 8237315.

Соат 11:00 да, Сирдарё вилояти:
📍Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (67) 225-55-59.

Соат 14:00 да, Тошкент шаҳри:
📍Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Жанубий вокзал, Соломатина. Яккасарой туман солиқ инспекцияси биноси қаршисида.
☎️ (94) 020-44-01.

Соат 14:00 да, Бухоро вилояти:
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биносининг 1-қавати.
☎️ (65) 226-56-99.

Соат 14:00 да, Қашқадарё вилояти:
📍Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
☎️ (55) 403-12-82


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Тайёргарлигингизни кўриб қўйинг, ҳаво 2 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозига кўра, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 8 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими фуқарони калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалмоқда

Тарқалган видеода ИИБ ходими "қонунда фуқарони уриш мумкин бўлгани учун ураётгани"ни таъкидлаб ўтган.

Қайд этилишича, видео Фарғона вилояти Қува тумани Хўжа Хасан (собиқ Маркс) қишлоғи марказида, 4 ноябрь куни тунги вақтда олинган.

ИИБ ходимлари фуқарони нега калтаклагани, бу қанча вақт давом этгани, фуқаронинг ҳозирги ҳолати қандай эканлиги ҳақида бирор маълумот йўқ.

Фарғона вилояти ИИБдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Криминал

Наманган ва Фарғонада ўқишни кўчириб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Ю. фуқаро И.К.нинг Қирғизистон университетидаги ўқишини танишлари орқали Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришини айтиб, алдов йўли билан 3000 долларини олганлиги аниқланган.

Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро М.Т. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қўқон Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Кундуз куни республиканинг кўплаб вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади

Ўзгидрометга кўра бугун шимолий ва жанубий вилоятлардан ташқари жойларда ёғингарчилик кутилади. Ёғинлар чақмоқ хусусиятга эга.

Кечга томон тоғларда кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинган.

Ҳарорат кундузи +17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Мурожаат

Бўстон туманидаги 18 йиллик муаммо қачон ҳал бўлади?

Андижон вилояти, Бўстон тумани Ховос маҳалласидаги фуқароларни 18 йилдан буён йўл муаммоси қийнаб келмоқда. Туман ҳокими август ойида ишлар бошланади деб ваъда берган, лекин муаммо ҳали ҳам ўша-ўша.

Масъуллардан ушбу муаммо бўйича ижобий ечим кутиб қоламиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Қўқонда шприц ва тиббий системалар ишлаб чиқариш заводи иш бошлади

Қўқон шаҳрида тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Life Import” МЧЖ қўшма корхонаси иш бошлади.

Бу ерда йилига 100 миллион дона шприц, 30 миллион тиббий инфузион системалар, шунингдек, 33,5 миллион дона тиббиёт маскалари ҳамда бахилалари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда!

Осиё чемпионати чорак финалида 51 кг вазн тоифасида рингга чиққан Ҳасанбой Дўсматов бутанлик Тензин Дрюгел устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳасанбойни ушбу ғалабаси билан табриклаймиз ва кейинги жангларида омад тилаймиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Бугун икки ўзбекистонлик бир-бирига қарши рингга чиқади

Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун 6 нафар боксчимиз чорак финалда рингга кўтарилади.

75 кг: Саиджамшид Жафаров - Абдумалик Болтаев (Тожикистон) (16:40 дан сўнг)
80 кг: Одилжон Аслонов - Чаҳар Лакшия (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг)
50 кг: Азиза Якубова - Нгуен Ти Там (Вьетнам) (18:00дан сўнг)
86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Адилҳиндави Одаи (Иордания) (20:40 дан сўнг)
92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абдулла Ражабов (Камбожа) (20:55 дан сўнг)
92 кг: Лазизбек Мулложонов - Али Алқриб (Қувайт) (22:25 дан сўнг)

Жанглар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Жараёнга қараб беллашув вақтлари ўзгариши мумкин.

Маълумот ўрнида, 92 кг вазн тоифасида Абдулла Ражабов ўзбекистонлик боксчи бўлиб, у айни пайтда Осиё чемпионатида Камбожа шарафини ҳимоя қилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: яна олти боксчимиз ярим финалга чиқди

6 ноябрь куни ўтказилган чорак финал баҳсларида қуйидаги боксчиларимиз ғалаба қозонди:

Шаҳзод Музаффаров (54 кг) эронлик Меҳди Хусравийни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Абдумалик Халаков (57 кг) эронлик Сажад Муҳаммадпурсамаринга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.

Руслан Абдуллаев (63,5 кг) филиппинлик Жеймс Палицени 5:0 ҳисобида енгди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (67 кг) ҳиндистонлик Амит Кумарни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Адҳамжон Муҳиддинов (60 кг) таиландлик Хунатип Пиднучга қарши жанг ўтказиши керак эди. Таиландлик боксчи жароҳати боис рингга кўтарилмади ва ҳамюртимиз автоматик тарзда ярим финалга йўл олди.

Фарзона Фозилова (45-48 кг) чорак финалда мезбон, иорданиялик рақибини мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Солиқ

Солиқ тизимидаги 4 нафар масъул махсус унвонларидан маҳрум этилди

Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ДСБларининг 4 нафар масъуллари йўл қўйган жиддий хато камчиликлари учун махсус унвонларидан маҳрум этилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Маълум қилинишича, Давлат солиқ қўмитаси раиси раҳбарлигида ўтказилган мажлисда шунингдек, 4 та раҳбар ва масъулларнинг интизомий жавобгарликлари кўриб чиқилди.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

Ҳайдовчилар, ҳушёр бўламиз. Андижон шаҳри атрофи Қумбозор йўлида қалин туман тушган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Унақамасда

Шаҳрихонда “тез ёрдам” машинаси лойга ботиб қолди. Йўлларимиз қачон ўнгланади?

Шаҳрихон тумани Дориломон МФЙ Мустақиллик кўчасида беморга ёрдамга шошилаётган “тез ёрдам” лойга ботиб қолди.

Бизга маълум қилишларича, воқеа 5 ноябрь куни кеч соат олтиларда содир бўлган.

Бизга бир нарса қизиқ: "тез ёрдам"нинг ўзига тезлик билан ёрдам кўрсатилиб, ботқоқдан чиқариб олишга қанча вақт кетдийкин? Докторлар беморнинг уйига эсон-омон етиб бориб, ёрдам кўрсатишганига умид қиламиз.

Йўлларимиз ўнгланмас экан, кўчаларимиз ботқоқ бўлиб, мана шундай ҳолатлар давом этаверади.


Йўлларга жавобгар мутасаддилардан амалий чора кўришларини кутиб қоламиз.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда 9 ойда 11 та янги масжид фойдаланишга топширилди

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди.

Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 49 та масжид қайта қурилиб, 35 таси қайта таъмирланган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Хорижда


Танзанияда йўловчи самолёти сувга қўнишга мажбур бўлди

Танзанияда Precision Air авиакомпанияси самолёти ёмон об-ҳаво шароити сабабли Виктория кўлига қўнишга мажбур бўлди.

Самолёт бортида 53 киши бўлган, ҳозирча 24 киши қутқариб олинган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

ИИБ ходимлари фуқарони дўппослагани акс этган видеога изоҳ берилди

Аввалроқ ИИБ ходими фуқарони калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалганди.

Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни Қува тумани ИИБ профилактика инспектори М.Т ва С.Ж.лар Пастки Хўжа Хасан МФЙ ҳудудида фуқаро О.Й маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлигини кўриб, шахсига ойдинлик киритиш ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувга боришга таклиф қилинганда, фуқаро О.Й ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Ходимлар “Ички ишлар тўғрисида”ги қонун ва йўриқнома талабларидан келиб чиқиб, О.Й.га нисбатан махсус восита – резина таёқдан фойдаланишган.

О.Й.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаларига асосан х,ужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, видеотасвирдаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қойил

Жамоа бўлиб ишлаш ва бир неча ойлик тинимсиз машқлар маҳсули

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Бокс

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Бугун 7 нафар боксчимиз чорак финалда жанг қилади

Бугун Иорданиянинг Аммон шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари давом эттирилади.

Кун давомида 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.


👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Зилзила

Қирғизистонда зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан 07:11 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила магнитудаси - 3,5. Зилзила эпицентри Тошкентдан 375 км жануби-шарқда.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

✍️ Таклиф, мурожаат, савол ва фикрларингиз
бўлса👉 @vodiy1_uz_admin_bot орқали бизга мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Андижон

Андижонда 473та маҳаллада 581 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистон президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан вилоятдаги 473 та маҳаллада умумий қиймати 581 млрд. сўмлик 527 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Яширин сейф. Пулини қаерга яширишни билмаётганларга жўнатамиз😜

👉 /channel/Vodiy1uzofficial

Читать полностью…
Subscribe to a channel