Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!
Биз тунда ёнғин содир бўлган Андижон шаҳри 3-микрорайон 5- кўпқаватли уйдан репортаж тайёрлаяпмиз. Кутинг
Читать полностью…-Бир ҳафтада ҳаммасини ўз жойига келтирамиз, ҳеч нарсадан ҳавотир олманглар! -Андижон вилояти ҳокими.
Вилоят раҳбари ёнғин содир бўлган кўп қаватли уйдаги хонадон эгалари билан учрашди.
Vodiy1.uz воқеа жойидан батафсил видеолавҳа тайёрлайди ва тез орада эътиборингизга ҳавола қилади.
Ёнғин ўчирилди..
Биз вилоят ФВВ мутасаддиси билан боғландик.
"Офатга қарши курашда 20та ёнғин ўчириш махсус машиналари ва ҳамкор ташкилотларнинг 8та техникалари ҳаракат қилишди. Асосан уйларнинг том қисми ёнган. Жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда", -деди мутасадди. Ёнғин ўчирилди.
Офат жойидан тезкор видео...
Айни пайтда 3-кичик даҳада рўй берган ёнғин деярли ўчирилган. Жабр кўрганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
20 ноябрь 22:34 даги видеотасвир
#МашаАллоҳ
Тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросими олдидан муқаддас Қуръони Карим оятларидан тиловат қилинди.
Маълумот берилишича, тиловат жараёнида 100 нафар бола қатнашган.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Перевал тўлиқ очилди
"Қамчиқ" довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати учун тўлиқ (Водий-Тошкент ва Тошкент-Водий йўналишларида) рухсат берилди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Футбол
Бугун Қатарда жаҳон чемпионати бошланади. Тошкентда эса Ўзбекистон-Россия учрашуви
Бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Россия вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади.
Учрашув соат 17:00 да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади. Уни қозоғистонлик Сахи Данияр бошқариб боради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ кўк рангда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракатланади. Россия термаси футболчилари эса қизил рангли формада ўйнашади.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тезкор
"Қамчиқ" довони айни вақтларда
Довонда об-ҳаво ва йўл ҳолати яхши. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
Сафарингиз бехатар бўлсин.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Оқибат_йўқолмасин
“Акам учун юрагимни ҳам беришга тайёрман”, дейди акасига буйрагини берган шаҳрихонлик Имомали Собиров
Бугунги кунда бир қориндан талашиб тушганлар ўртасида меҳр-оқибат йўқолиб бораётганлиги кишини ўйга толдиради.
Бироқ бугунги қаҳрамонларимиз кўпчиликка ўрнак бўлади. Шу йилнинг апрелида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ука бемор акасига ўз буйрагини берганди. Vodiy1.uz ижодий жамоаси Бекзод ва Имомали Собировлар билан суҳбатлашиш учун уларнинг хонадонида бўлди.
👉 Тўлиқ видеони кўриш
#Коронавирус
Тошкентда бир кунда 71 кишида коронавирус аниқланди. Водийда-чи?
Кеча 92 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Водий ҳудудидан фақат Наманган вилоятида 2 нафар бемор аниқланган.
Хабарга кўра, 18 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌71 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Қонунчилик
Тарқатинг! Автомашина учун “доверенность” расмийлаштириш нархи янада арзонлашади
Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади.
Унга кўра, автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори БҲМнинг 2 баробари - 600 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Айни вақтда бу БҲМнинг 3 баробари - 900 минг сўмни ташкил қилади. Шуни ҳисобга олсак ушбу тоифадаги тўлов 300 минг сўмга арзонлаши кутилмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Баракалла
Андижонлик футболчилар “Реал”, “Барса”, “МЮ" билан ўйнайди
Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этувчи “Andijon-SGS” футбол жамоаси Каталонияда ўтказиладиган Micfootball турнирида қатнашади.
“Andijon-SGS” хусусий жамоаси ёшлари “Реал”, “Барселона”, “Эспаньол”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпул”, “Ювентус”, “Милан”, “Олимпик”, “Боруссия” каби жаҳоннинг машҳур клублари ёшлари билан беллашади.
Micfootball вакилининг Vodiy1.uz мухбирига маълум қилишича, турнирда турли ёш тоифаларида 300дан ортиқ жамоа қатнашиши кутилмоқда.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/131
#Даҳшат
Фарғонада аёллар кийимини кийиб олган эркак самосуд қилингани акс этган видеохабар тарқалди
14 ноябрь куни соат 03:00 ларда У.Ю. аёллар кийимини кийиб олган ҳолда катта йўл бўйида турган вақтида фуқаролар унинг эркак киши эканлигини сезиб қолиб, видеотасвирга олишган.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/130
Ана бўлмасам!😄🤦♂️
“Асака электросет” аҳоли сўкишидан қочиб жалақудуқлик Зулунбой акани телефонини “Ишонч телефони” деб эълон қилибди. 20 минг одам акани қарғаб, сўкиб безор қилаяпти экан.
“Ҳолвани ҳаким еб, сўкишни мен эшитаманми?” дегани шу бўлса керак😊
👉 @Vodiy1uzofficial
#Мурожаат
Бўстон туманидаги мактаб спорт майдони йўқолиб кетяпти
Юқоридаги сурат Андижон вилояти Бўстон тумани 4-мактаб спорт майдони бўлиб, бу ҳудуд айрим шахслар сабаб йўқолиб боряпти. Атрофи очиқ бўлгани учун машина, трактор тинмай катта йўлдай кириб-чиқади.
“Майдонга кирадиган кўча тор, ёш болалар кўп. Улар шу кўчада ўйнайди. Илтимос, ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам беришингизни сўраймиз”, деб ёзишмоқда обуначиларимиз.
Бўстон туманидаги тегишли масъуллардан жавоб кутамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Об_ҳаво
Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади
Республиканинг катта қисмида иш ҳафтаси давомида илиқ, қуёшли фақат душанба куни жануб вилоятларидан ташқари барча вилоятлар, сешанба куни Тошкент, Фарғона водий вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда кутилажак илиқ об-ҳаво узоқ Ўрта Ер циклонлари билан боғлиқ. Улар республиканинг катта қисмига ўз ёғинлари билан таъсир этмасада, ҳароратнинг ўзгаришида уларнинг фаоллиги юқори.
Ҳаво ҳарорати ҳафта ўрталарида жануб вилоятларда +20 даражагача, пойтахтда +17 даражагача юқорилайди. Ҳафта давомида тунлари ҳам ҳатто шимолда ҳарорат +3 даражадан юқори бўлиши таъминланади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Яхшилар кўп. Ёнғин оқибатида вақтинчалик жойсиз қолганларни қўшнилари уйларига олиб кириб кетишмоқда.
Уйларнинг телеграм каналларида: "Уйи сувга тўлганлар. Бемалол болаларингиз билан бизни уйимизга келинглар.Сизлар учун эшигимиз очиқ", "Қўшнилар, бехавотир бизни уйга келинглар", деган ёзувларни кўрдик.
Халқимизнинг шунақа зўр характери бор!
Воқеа жойидан яна бир видео.. 22:42да олинган.
3-кичик даҳадаги ёнғин атрофига кўп одамлар тўпланган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Иккита "Дом" томида ёнғин давом этяпти.
Диққат! Андижон шаҳрида даҳшатли ёнғин бўляпти🚒
3-кичик даҳадаги 3 та "Дом" ёнмоқда. Айни пайт 20 ноябрь соат 22:05даги тасвирларни кўринг.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда ФВВ вилоят бошқармаси ўт ўчириш гуруҳи томонидан ёнғинни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Қўрғонтепа туманидаги Қорасув шаҳри алоҳида ҳудудга айлантирилади
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа тумани таркибида бўлган Қорасув шаҳри алоҳида ҳудуд (шаҳар ёки туман) га айлантирилишини маълум қилди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Коронавирус
Наманганда яна 8 кишида коронавирус аниқланди
Кеча Ўзбекистон бўйича 81 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди.
19 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌64 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Диққат
"Қамчиқ" довонининг 251-километрида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 2022 йил 20 ноябрь куни соат 09:30 дан бошлаб "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Мазкур ҳудудда транспортлар учун ҳаракат қайта тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Фарғона халқаро аэропортида туман туфайли "Москва-Фарғона" йўналишидаги самолёт Наманган халқаро аэропортига йуналтирилди.
Шунингдек, "Тошкент-Фарғона" йўналишидаги самолёт парвози ҳам кечиктирилмоқда.
@Vodiy1uzofficial
#Мурожаатга_муносабат
Марғилондаги сув қувури билан боғлиқ носозлик бартараф этилди
Бугун Vodiy1.uz Телеграм каналида Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасидаги сой устидан ўтган сув қувури ёрилиб кетгани ва бир неча ойдан бери сув оқиб ётгани тўғрисидаги мурожаат жойлаштирилганди.
Бизга хабар беришларича, ушбу носозлик бугуннинг ўзида бартараф этилган.
Мурожаатга беътибор бўлмаган ва муаммони зудлик билан ҳал этган Фарғона сув таъминоти Марғилон филиалига миннатдорлик билдирамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Футбол
Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинларини кимлар шарҳлаши маълум
Эртадан Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Чемпионатнинг 1-туридаги ўйинларни кимлар шарҳлаши билан танишинг.
👉 @Vodiy1uzofficial
Фарғона туманидаги Little Park истироҳат боғи ҳудудида янги лойиҳалар амалга оширилади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги Юқори Арча МФЙ ҳудудида “Боқижон ота” фермер хўжалиги томонидан янги ташкил этилган истироҳат боғини кўздан кечирди.
Ҳоким ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилаётган “Она ва бола” сиҳатгоҳи, чойхона ҳамда дам олиш оромгоҳидан иборат мажмуа лойиҳаси билан танишди.
Амалга ошириш режалаштирилаётган янги мажмуа лойиҳаси натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади, туманнинг туристик ва хизмат кўрсатиш салоҳияти ортади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Қамчиқ довонидаги вазият
Ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиб ҳаракатланишни сўраймиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Мурожаат
Марғилонда сув шунчалик серобми?
Бизга Марғилондан мурожаат келиб тушди.
“Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасидаги сой устидан ўтган сув қувури ёрилиб кетган. Бир неча ойдан бери сув оқиб ётибди. Шу жойга Марғилон сув таъминоти корхонаси эътибор бериб таъмирлаб қўйса яхши бўларди. Ҳар куни қанча сув исроф ва увол бўляпти.
Ушбу қувур шаҳар 1-оилавий поликлиникаси олдидаги сой устидан ўтган.
Муаммо бўйича сув таъминоти республика ботига ҳам ёздим. Аммо бот ишламас эканми, жавоб йўқ. Қотиб қолган.
Дилмурод Узақов”.
Биз Марғилон шаҳар сув таъминоти мутасаддиларидан мазкур ҳолат бўйича ижобий ечим кутамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
Танлов ғолибларига совғаларни топшириб келдик (видео)
Давлат байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Vodiy1.uz таҳририяти ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган танлов ғолибларига совғалар топширилди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Диққат
Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
18-22 ноябрь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли Наманган вилояти Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида ҳамда Фарғона вилояти Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эьлон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
👉 @Vodiy1uzofficial