#Тезкор
Мудҳиш ЙТҲда жабрланганлар Асака, Бўстон, Шаҳрихон ва Булунғур туманидан
Vodiy1.uz таҳририятига Бўстон туманида юз берган мудҳиш автоҳалокат бўйича маълумотлар келиб тушди.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ 26 ноябрь куни эрталаб соат 8:10да содир бўлган.
“Исузу” автобуси ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида 3 нафар аёл ҳалок бўлган, 38 киши жароҳатланган.
Жароҳатланганлар Андижон вилоятининг Асака, Бўстон, Шаҳрихон туманлари, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидан.
Икки кишининг шахси аниқланмоқда.
РШТЁИМ Андижон филиалидан реаниматолог, нейрохирург, травматолог, хирург, кўкрак қафаси ва қон томир хирурги жалб этилган.
Тез орада воқеа жойидан репортаж берамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Футбол
Қатар-2022: Бугунги ўйинлар жадвали
Саудия Арабистонининг ғалабасини кутаётганлар кўпчилик бўлса керак. Арабистонликлар ғалаба қозонса, плей-офф масаласини ҳал қилган бўлади.
Аргентина мухлислари ҳам бугун севимли жамоалари Мексикани мағлуб этишига чин дилдан ишонишаётгани аниқ.
👉 @Vodiy1uzofficial
“Президент жаноби олийлари”. Ўшлик депутат президентни танқид қилишдан олдин уни ҳурмат қилиш кераклигини айтди
Ўшлик депутат Равшан Ботиров қурултойда Қирғизистон президенти Садир Жапаровга “Президент жаноби олийлари” деб мурожаат қилди ва нима учун бундай деганини изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, президентни танқид қилиш, сўкиш мумкин, аммо аввал унинг ҳурматини жойига қўйиш керак
Мен “президент жаноби олийлари” деган сўзларим билан ўз ватанимга муҳаббатимни, ҳурматимни билдирдим. Ватанимизни севсак, давлатимиз раҳбарини ҳурмат қилишимиз керак.
Президентни танқид қил, сўк, истаганингни қил, аммо аввал унинг ҳурматини жойига қўй”, деди Равшан Ботиров.
👉 @Vodiy1uzofficial
Бўстон туманида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
Автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Ҳайдовчилардан йўлларда тезликни меъёридан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
Унутманг, ҳамманинг оиласи, бола-чақаси бор.
👉 @Vodiy1uzofficial
Водийда қалин туман кузатилди
Фарғона Гидромет Фарғона водий вилоятларида сутка давомида ва бугун соат 08.00 да кузатилган об-ҳаво ҳодисалари билан бўлишган.
Унда эрта тонг водий марказий текислик кузатув станцияларида қалин туман ҳодисалари кузатилган. Қува, Наманган, Поп, Бўз ва Улуғнор кузатув станцияларида кўриниш масофаси 50 метргача чекланган.
Қизиғи, денгиз сатҳидан 400-500 метргача бўлган водий марказий қисмида туман ҳисобига, тоғдагидан паст ҳарорат кузатилган. Масалан, денгиз сатҳидан 2200 метр баландликдаги "Қамчиқ" кузатув станциясида минимал ҳаво ҳарорати +2 даражагача пасайган бўлса, водий марказий станцияларида -1 даражагача совуқ қайд этилган.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Об_ҳаво
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ бўлади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Олтиариқлик эркак ахлатхонадан снаряд топиб олди
Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи 52 ёшли фуқаро Б.Ҳ. ахлат йиғиш жойидан занглаган темир бўлагини топиб олиб, уйига олиб келган.
Уйида темир бўлагини кўздан кечирганда бу жисм портловчи снаряд эканлигини билиб қолган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/174
#Қонунчилик
Субсидия олиш учун аризани ҳокимлик томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади
2022 йил 1 декабрдан Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.
Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.
Мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Фожиа
Беш кунда беш қурбон: Водийда “кўринмас қотил” яна овга чиқди
Чимилдиқда ис газидан бўғилиб ўлган уч кунлик келин-куёв ҳақидаги хабар – “қиш қотили” бўлган ис гази овга чиқиб “янги қурбонлар” сари янги мавсумни бошлаганидан дарак.
Мудҳиш воқеа 24 ноябрь куни Фарғонанинг Бувайда туманида содир бўлган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/170
#Коронавирус
Яна ваҳима бошландими?
Хитойга коронавируснинг кучли тўлқини қайтди
Хитойда СOVID-19 яна шиддат билан тарқала бошлади. Ўтган куни кунлик хасталаниш кўрсаткичлари пандемия давридаги мутлақ рекорд кўрсаткичга етди — 31,5 минг нафар бемор.
Ҳозир мамлакат расмийлари карантин чораларини янада кучайтириш ҳаракатида. Гуанчжоу шаҳрида 80 минг кишилик карантин маркази қурилмоқда.
Ўзбекистонда ҳам касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. 24 ноябрь куни 95 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди.
Хусусан, касалланганларнинг 4 нафари Наманган вилоятида ва 3 нафари Фарғона вилоятида аниқланган.
👉 @Vodiy1uzofficial
Бедарак йўқолган фарғоналик аёлнинг жасади Қирғизистондан топилди
22 ноябрь куни уйидан чиқиб кетган аёлнинг жасади икки кундан сўнг Қирғизистоннинг Баткен вилояти, Қадамжой тумани, Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/166
Навбатдаги сенсация
Ана бўлмасам. Япония тўрт карра жаҳон чемпиони Германияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Кеча Саудия Арабистони икки карра жаҳон чемпиони Аргентинани енгганди.
Айтганча, Саудия Арабистони дарвозасига ҳам гол пенальтидан киритилганди.
Финалда Япония-Саудия баҳсини кўрсаг-а... Нима дедингиз?
#Биласизми
Роналду ўзбекистонлик асос солган компания соатларини тақади
Криштиану Роналду ўз Инстаграм саҳифасида қимматбаҳо соат ва тақинчоқлар ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур "Jacob&Co" бренди билан ҳамкорликни эълон қилди.
Ушбу компания асосчиси ўзбекистонлик Ёқуб Арабовдир.
Мадонна, Рианна, Элтон Жон, Дэвид ва Виктория Бекхэм, Женнифер Лопес ва бошқа машҳурлар Арабов компаниясининг мижозлари ҳисобланади.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/156
“Қайси чет давлатга борсам, ўша ердаги андижонликлар билан учрашишга интиламан” -Шуҳратбек Абдураҳмонов
Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Япониянинг Токио шаҳрида таҳсил олаётган Андижон фарзандлари билан учрашув ўтказмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Бўстон туманидаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлган, 38 киши жароҳатланган
Тошкент-Ўш-Андижон йўналиши 389-390 км оралиғида “Исузу” автобуси ва юк машинаси тўқнашиши натижасида 41 нафар фуқаро жароҳат олган, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 38 нафари турли хил жароҳатлар билан Бўстон тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/179
#Диққат
Ҳурматли ҳайдовчилар, Наманган вилоятида юрганда ҳушёрликни оширамиз!
Автомобиль йўлларида аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш мақсадида Наманган вилоятининг барча ҳудудларида интеллектуал камералар ва радарлар қурилмалари ўрнатилмоқда.
Йўл қоидаларига қатъий риоя қилинг, ҳурматли ҳайдовчилар!
Танишларга тарқатинг!
👉 @Vodiy1uzofficial
Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига бошлиқ тайинланди
Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан Маҳкамов Анвар Муҳаматхонович Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сўнгги вақтларда вилоятда халқ таълими соҳасида нохуш ҳолатлар кузатилганди. Жумладан, Косонсой туманидаги мактаблардан бирида ўқувчилар ўқитувчини калтаклашган, Давлатобод туманида эса ўқитувчи ўқувчини калтаклаганди.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/172
Ўзбекистонда июндан бери илк бор кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони 100 дан ошди
25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌80 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тезкор
Андижон-Ёзёвон йўлида 10 га яқин машина иштирокида катта авария бўлди. Бунга қуюқ туман сабаб бўлгани айтилмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial
Журналист-блогерлар Хуршид Далиев ва Зафарбек Солижоновлар Vodiy1.uz билан янги лойиҳа устида.
Читать полностью…Қирғизистонда Ўзбекистон фуқароси 2,3 кило гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди
Андижон вилоятида яшовчи 34 ёшли шахс Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида қўлга олинди.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот марказининг хабар беришича, у 2 кило 300 грамм чарас (нашадан олинадиган гиёҳвандлик моддаси) олаётганида ушланган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/173
Тезкорликка тасанно! Асакадаги нохуш ҳолат бартараф этилди
Бугун Vodiy1.uz телеграм каналида "Асакада тозалик ходимлари борми?" сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинганди.
Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу мурожаат бўйича тезкорлик билан Асака туман Қадрият МФЙ худудидаги чиқиндилар туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари ҳамда "Юксак орзу барака "МЧЖ махсус техникалари жалб қилинган ҳолда бартараф этилди.
Мурожаатга тезкорлик билан муносабат билдирган мутасаддиларга миннатдорлик билдирамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Мурожаат
Асакада тозалик ходимлари борми?
Бизга Асака шаҳридан мурожаат келиб тушди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, Асака шаҳар Қадрият МФЙ 2-дом олдидаги чиқиндилар 1 ойдан буён йиғиштирилмаяпти.
Бундай ҳолат санитарияга зид бўлишидан ташқари, каламуш ва бошқа турли ҳашаротлар кўпайиши учун қулай шароит яратади. Ҳидини эса айтмай қўяқолайлик.
Мутасадди ташкилотлардан бу ҳолат бўйича изоҳ кутамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Муаммо
Наманганда йўқ кўмирга навбат
Наманган вилояти Учқўрғон туманида кўмирга навбатни кўринг.
Айтишларича, ҳали кўмирдан дарак йўқ.
Раҳбар акалар?! Газ йўқлигига яраша ҳеч бўлмаса кўмирни муаммо қилманглар.
👉 @Vodiy1uzofficial
Қанча миқдор билан Ўзбекистон Хитойга газ сотиш бўйича 5-ўринни эгаллади? (батафсил маълумотлар)
Хитой Бош божхона бошқармаси статистик маълумотларига кўра, Хитойга газ қувури орқали ёқилғи етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаган: 8,23 млрд долларлик маҳсулот, ўсиш 53 фоиз.
Россия – 3,1 млрд доллар; ўсиш 82 фоиз;
Мянма – 1,13 млрд доллар, пасайиш 2,6 фоиз;
Қозоғистон – 996,5 млн доллар, ўсиш 15,2 фоиз;
Ўзбекистон – 916,7 млн доллар, ўсиш 52,5 фоиз.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/167
#Об_ҳаво
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача исийди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Статистика
Ўзбекистонда 5 ёшгача болаларнинг 5 фоизида ортиқча вазн кузатилмоқда
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда ўтказилган Мультииндикатор кластер кузатувлари натижаларини эълон қилди.
Кузатув натижаларига кўра:
— ҳар 4 чақалоқдан фақат биттаси (25 фоиз) 6 ойгача фақат она сути билан озиқланган;
— 21 фоиз туғруқлар кесарево жарроҳлик амалиёти ёрдамида амалга оширилган;
— 5 ёшгача бўлган 7 фоиз болаларнинг бўйи ўсишдан ортда қолган. Бу кўрсаткич 2006 йилги кузатув натижаларига (14,6 %) нисбатан 2 баробарга пасайган;
— кузатув ўтказилган уй хўжаликларида болаларнинг 3 фоизи биологик ота-оналари билан яшамайди;
— ортиқча вазн 5 ёшгача болаларнинг 5 фоизида (ўғил болалар 5 фоиз, қиз болалар 4 фоиз) кузатилмоқда. 2006 йилда ўтказилган МИКС кузатувида бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил этган.
👉 @Vodiy1uzofficial
Қирғизистоннинг биринчи муфтийси Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов вафот этди
Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов 1940 йилда Фарғона вилоятининг Янгиобод қишлоғида таваллуд топган.
1992 йилда унинг ташаббуси билан Бишкекда диний мадраса очилган. 1993 йилда ушбу мадраса Ҳазрати Али номидаги ислом институтига айлантирилган. У бундан ташқари Қирғизистонда кўплаб масжидлар қурилишига ҳам эътибор қаратган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/155
#Диққат
Ҳайдовчилар қоида бузгани учун жарима баллари ҳисоблаш тартиби кучга киради
Шу йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.
Бунда:
ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
👉 @Vodiy1uzofficial