vodiy1uzofficial | Unsorted

Telegram-канал vodiy1uzofficial - Vodiy1.uz | Расмий канал

151069

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр. Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272 Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar Реклама ва эълонлар учун @Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!

Subscribe to a channel

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Андижон шаҳар 4-кичик даҳада трансформатор портлаб ёнаётгани айтилмоқда.

👉
@Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Қонунчилик

"Оилавий боғча"лар 50 нафаргача бола олишлари мумкин бўлади

Депутатлар кўриб чиқаётган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича лойиҳада Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан эллик нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Ҳозирча оилавий МТТда кўпи билан йигирма беш нафаргача боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши мумкин.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғонада бир аёл уч қизни пичоқлади

Фарғона шаҳрида яшовчи аёл Олтиариқ туманидаги истироҳат боғида танишлари билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уларга тан жароҳати етказган.

Батафсил: http://vodiy1.uz/news/190

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Футбол

Қатар-2022: Бугунги ўйинлар жадвали

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

"Водий-Тошкент" ва "Тошкент-Водий" йўналиши ҳайдовчилари диққатига

Айни вақтда "Қамчиқ" довонида об-ҳаво ва йўл ҳолати яхши. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Андижонда коронавирус юқтирган шахс аниқланди

Сўнгги суткада 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди.

27 ноябрь куни Ўзбекистонда 137 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌81 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

1-2 декабрь кунлари Фарғона водийси вилоятларида қор ёғиши мумкин

Ўзгидромет прогнозида келтирилишича, декабрь ойининг дастлабки икки кунида Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида аҳоли "қор ёғиш ҳодисаларига" гувоҳ бўлишлари мумкин.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат, янги лойиҳа – “Водий ҳафта ичида”

Vodiy1.uz таҳририяти эътиборингизга “Водий ҳафта ичида” кўрсатувини ҳавола этади. Унда ўтган 7 кун мобайнида Фарғона водийсида юз берган энг муҳим воқеалар билан танишасиз.👇

https://youtu.be/cYqJUh52Gj8

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Диққат

1 декабрдан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида автотранспорт воситаларининг "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби жорий этилади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Бўстон туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди

Маълумот берилишича, ЙТҲга йўл таъмирлаш ишлари‼️ қонунга зид равишда олиб борилганлиги сабаб бўлган.

Таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисидаги” Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 342-сонли қарори 1-иловаси қатор бандларига зид равишда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан келишилмасдан олиб борилаётганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қарама-қарши томондан ташкил этилган.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/184

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғона вилоят ИИБ биноси олдида аёл ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Маълум қилинишича, бу аёлнинг қизи меҳмонхонада 2,2 млн сўм эвазига 4 кишига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб, пулларни олаётган пайтда қўлга тушган.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/183

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Эҳ туман, туман.. Фарғона-Тошкент рейси бекор қилинди

Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли HY-278 Истанбул – Фарғона рейси Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилди.

Шу муносабат билан, HY-082 Фарғона – Тошкент рейси қолдирилди.

Йўловчилар бекор бўлган қатнов авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

Наманган шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлади

Наманган шаҳар ҳудудидаги 110/35/6 кВ "Наманган" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли "Гулзор-2” кабель тармоғида шикастланиш бўлган.

“Марказ” электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан шикастланган жойни бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.

Юқорилардан келиб чиқиб "Учқун", "Гулбоғ", "Саноат", “Ибрат” МФЙ ларининг айрим кўчаларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Бўстон туманидаги мудҳиш автоҳалокатда жабрланганлар рўйхати

Батафсил:
https://vodiy1.uz/news/180

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Автоҳалокат

Фарғона тумани Саткак йўлида мудҳиш автоҳалокат содир бўлибди

Йўлларда ҳушёр бўлинг, тезликни меъёридан оширманг!

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Валюта

Доллар курси тушди

Марказий банк 29 ноябрь кунги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари — 11 230,37 сўм (-15,74)

1 евро — 11 732,37 сўм (+44,29)

1 Россия рубли — 184,82 сўм (-1,02)

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Унчаликмас_да

“Свет”ни инсоф билан ўчиринглар

Таҳририятимизга Андижон шаҳар Маърифат МФЙ Бешбўйноқ худудидан мурожаат келиб тушди. Уларнинг сўзларига кўра, маҳаллани электр билан Андижон туман электр таъминоти корхонаси таъминлайди. “Свет” ҳар куни беш-ўн мартадан соатлаб ўчяпти” дейишмоқда мурожаатчилар.

Андижон туман электр таъминоти корхонасидан жўяли жавоб кутамиз.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор

“Кечаси юриб бўлмайди” - Андижон ҳокими 24 соат ичида вилоятдаги барча магистрал йўллар чизиқларини янгилаш топшириғини берди

- Йўллардаги чизиқларни ҳаммасини қайтадан чизишни бошлаймиз. Ҳайдовчиларни ўрнига ўзимизни қўйиб кўрайлик, кечаси йўл юриб бўлмаяпти, деди Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов.

Ҳоким 24 соат ичида Андижон вилоятидаги барча асосий магистрал йўлларда янги йўл чизиқлари чизишни бошлаш ҳақида кўрсатма берди.

Шунингдек, шу ҳафта ичида вилоятнинг барча даражадаги автомобил йўлларида чизиқлар янгиланиши зарурлиги қўшимча қилинди.

Вазифалар ижроси молия, ЙХҲБ ҳамда автойўл бошқармалари раҳбарларига юклатилди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Энди Шаржага Намангандан учиш мумкин

28 ноябр, илк бор "Air Arabia" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди.

Наманган халқаро аэропортида "Шаржа-Наманган-Шаржа" йўналишидаги авиақатновларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Рўйхатдан ўтиш олдидан аэропорт директори ва авиакомпания вакиллари рамзий маънода Наманган-Шаржа йўналишидаги илк парвозга старт берди.

Авиакомпаниянинг А-320 русумли ҳаво кемаси Намангандан Шаржа шаҳрига 170 нафар йўловчини олиб кетди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Совуқ кунларда бош кийим кийиш шарт

Дунёнинг энг машхур мутахассислари совуқ кунларда бош кийим нега зарурлигини изохлашди.

• Харорат минусга ўтиши билан бошдаги соч структуралари ўзгаради.
• Соч совуққа ўта таъсирчан хисобланиб -1° ни -5° дек қабул қилар экан.
• Бош кийим кийилмаса соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди.
• Соч тўкилиши битта хавф бўлса қазғоқ билан касалланиши бир тараф бўлади.

Бизни совуқларда харорат +5° дан бошлаб бош кийим зарур. Болаларга +10° да ҳам кийгизган маъқул.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғона водийсида ер қимирлади

Тошкент вақти билан 00:58 да Хитойда зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Андижон вилоятида 3 балл.
Фарғона вилоятида 3 балл.
Наманган вилоятида 2-3 балл.
Тошкент вилоятида 2 балл.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Биз қишга тайёрмиз. Сиз-чи?

Ўтин ёришнинг "энавацион" йўли. Уйини ўтин билан иситадиганларга жўнатиб қўямиз.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Футбол

Қатар-2022: Бугунги ўйинлар жадвали

Бугун яхши ўйинлар бор. Қитъадошларимиздан навбатдаги ғалабани кутамиз.

Германия Испанияни енголмаса қийин аҳволда қолади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Наманганда 12, Фарғонада 4 кишида коронавирус аниқланди

Коронавирус билан кунлик касалланиш кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда.

26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌14 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Ҳар эҳтимолга қарши ниқоб тақиб юриш зарар қилмайди.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Қўқон йўлларида ҳушёр бўламиз. Янги фоторадар ва камералар ўрнатилди

“Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлининг 4 ва 22-километрларига ва “Қўқон-Мингтут-Аэропорт” автомобил йўлининг 7-километрларига “Лочинкўз” русумли йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи қурилмалар ўрнатилди.

Ушбу махсус камералар белгиланган тезликка амал қилмаган, хавфсизлик камаридан фойдаланмаган, ҳаракат вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган ва йўл чизиқларига талабларини бузган транспорт воситаларини аниқлашга қаратилган.

Бу йўлларда ўтган 10 ой ичида 61 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, уларнинг 13 таси инсон ўлими билан тугаган.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

#Об_ҳаво

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

👉 @Vodiy1uzofficial

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

“Автобусдан учиб чиқиб кетдим”

Vodiy1.uz жамоаси Андижон вилояти Бўстон туманида содир бўлган мудҳиш автоҳалокат вақтида жароҳат олиб шифохонага ётқизилган йўловчилар билан суҳбатлашиб видеолавҳа тайёрлади.

👉 Тўлиқ видеони кўриш

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

ЙТҲга учраган автобусдагилар сабзи кавлашга кетаётган ёлланма ишчилар бўлган

Vodiy1.uz таҳририятига Бўстон туманида юз берган мудҳиш автоҳалокат бўйича қўшимча тафсилотлар маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, бугун Бўстон туманида ЙТҲга учраган “Исузу” автобуси Бўстон туманидаги фермер хўжаликларидан бирига сабзи кавлаш учун ёлланма ишчиларни олиб кетаётган бўлган. Юк машинаси эса Самарқанд вилоятидан Андижонга мева шарбати олиб келаётгани аниқланди.

Мудҳиш ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз, жабрланган юртдошларимиз тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз.

Батафсил: https://vodiy1.uz/news/181

Читать полностью…

Vodiy1.uz | Расмий канал

Бўстон туманидаги ЙТҲ бўйича шифокор маълумоти

Читать полностью…
Subscribe to a channel