#Футбол
Қатар 2022: Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати
Бразилия ва Португалиянинг кўнгли тўқ, қолган жамоаларнинг барчасида плей-оффга чиқиш имконияти бор.
👉 @Vodiy1uzofficial
Ёзёвон йўлида мотеллар қурилади
Водий-Тошкент А-373 автомагистраль йўлининг Ёзёвон тумани Гулистон МФЙ ҳудудидан ўтувчи оралиғида 168 та савдо шахобчалари, автомобиль ювиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари, дорихоналар, технопарк, мотеллар, умумий овқатланиш шахобчалари, экобозорлар, сартарошхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/219
15 ноябрдан 15 декабргача ёнғин ҳавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда
Андижон вилоятида ижтимоий соҳа объектларида, корхона-ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳоли хонадонларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/206
Марғилон ҳокими ва Фарғона вилоят қурилиш соҳаси масъуллари жиддий огоҳлантирилди
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳар ҳокими ва вилоят қурилиш соҳаси масъулларини жиддий огоҳлантирди.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/209
#Диққат
"Қамчиқ" довонида туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган
Довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга юборинг.
👉 @Vodiy1uzofficial
Ўн ойда 25 нафар ички ишлар ходими вафот этган, 284 нафари жароҳатланган
Жорий йил 10 ойида ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган (9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида).
Шунингдек, 2022 йил 10 ойи давомида ички ишлар органларининг 284 нафар ходими турли даражада тан жароҳати олиб, аксарияти олган тан жароҳати оқибатида орттирилган ногиронлик ҳолати ёки хизматга яроқсизлиги сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.
👉 @Vodiy1uzofficial
Соатлаб ўчаётган “свет”, совқотган оналар, шамда дарс қилаётган болалар - муаммолар гирдобидаги Қоратепа
Vodiy1.uz таҳририятига Андижон вилояти Асака тумани Қоратепа қишлоғидан электр энергияси тез-тез ва узоқ вақт ўчаётгани бўйича мурожаат келиб тушди. Ноябрь ойида қишлоқда 4 марта 12 соатлаб электр ўчган.
👉 Батафсил ўқиш
👉 Тўлиқ видеони кўриш
#Футбол
Қатар 2022. Бугунги ўйинлар рўйхати
Канададан бошқа барчада ҳали имконият бор.
👉 @Vodiy1uzofficial
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ бўлади.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Футбол
Қатар 2022: Бугунги учрашувлар жадвали
Бугун ўтказиладиган баҳсларда деярли барча жамоаларда плей-оффга чиқиш имкони бор.
👉 @Vodiy1uzofficial
FutbolTV — шоу-бизнес каналига айлантирилди
FutbolTV телеканали ребрендинг қилинди ва энди у FTV деб номланади.
Хабар қилинишича, 1 декабрдан бошлаб ушбу телеканалда ўзбек, рус, турк ва жаҳон эстрадаси юлдузлари иштирокидаги топ клиплар, спорт, кино, кўнгил-очар кўрсатувлар, қайноқ хит парад ва премьералар намойиш этилади.
Жорий мавсумда FutbolTV бирорта футбол мусобақаси трансляция ҳуқуқини сотиб ололмади.
👉 @Vodiy1uzofficial
“Аравачага ўтиринг, оғайни”. Ҳоким Янги Андижондаги қурувчиларнинг шармандасини чиқарди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижондаги қурилиш ишлари билан танишди.
Ҳоким ногиронлар учун барпо этилган пандусларни қурувчиларнинг ўзларида синаб кўрди.
Ҳамма қурилишларда шунақа синовлар ўтказиш керак. Шунда қурувчи ўйланиброқ иш қиладиган бўлади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Наманган аэропортига самолётлар қўна олмади
Қалин туман туфайли Наманган халқаро аэропорти Россиянинг иккита шаҳридан учиб келган самолётларини қабул қила олмади.
HY-9806 Красноярск(KJA) - Наманган(NMA) рейси Тошкент, WZ-1127 Екатеринбург(SVX) - Наманган(NMA) рейси Фарғона аэропортига йўналтирилди.
Наманган аэродромида кўриниш масофаси 50 метргача чекланган қалин туман кузатилмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тарқатинг
"Қамчиқ" довонида қор бўрони бошланди
Тасвирлар ҳозир 21:05 да "Бургут" кафеси олдида Амонжон Маткомилов томонидан олинган. Ҳайдовчилар ҳушёрликни оширинг. Зарурат бўлмаса перевал томонга йўлга чиқманг!
#Биласизми
Евросиёнинг маркази Қозоғистонда
Кеча каналимизда "Евросиёнинг маркази қаерда?" деган кичик викторина ўтказгандик.
Викторинада қатнашган барчага миннатдорлик билдирамиз.
Тўғри жавоб эса қуйидагича: Евросиёнинг маркази Қозоғистоннинг Семей (собиқ Семипалатинск) шаҳридан 40 км масофада жойлашган.
👉 @Vodiy1uzofficial
Фарғонада йўл чизиқлари янгиланмоқда
Фарғонада ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлларда ётиқ чизиқлар чизилиб, эскирганлари янгиланмоқда.
Йўл чизиқлари аниқ кўриниб турса, турли "авария"лар юз бериши эҳтимоли ҳам камаяди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Валюта
Доллар курси кўтарилди
Марказий банк 2 декабрь кунги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари — 11 228,08 сўм (+24,95)
1 евро — 11 723,24 сўм (+119,04)
1 Россия рубли — 183,66 сўм (-0,25)
👉 @Vodiy1uzofficial
#Диққат
Бугундан бошлаб Наманган ва "Чинор" ЙПХ масканларида "Яшил" ва "Қизил" йўлак тизими ишга тушди
«Яшил» йўлакдан — ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади.
«Қизил» йўлакдан — қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Кумиков “Андижон” мураббийлигидан кетадими?
“Андижон” жамоаси мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистонда иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/213
#Статистика
Хорижий давлатлар фуқаролари билан энг кўп Андижонда никоҳ қайд этилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатлар фуқаролари билан 1900 та никоҳ қайд этилган.
Хусусан, хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган никоҳлар сони Наманган вилоятида – 63 та, Фарғона вилоятида – 139 та ва Андижон вилоятида – 146 тани ташкил этган.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Об_ҳаво
Декабрда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет декабрь ойида кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5-10 декабрь кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқдан 2-7 даражагача совуқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Статистика
Энг арзон палов Наманганда, энг қиммати Андижонда
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ноябрь ойидаги ўртача нархлари эълон қилинди.
Унга кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи:
Наманган вилоятида – 15 000 сўм
Фарғона вилоятида – 18 300 сўм
Андижон вилоятида – 20 800 сўм
👉 @Vodiy1uzofficial
Нукусдаги тартибсизликлар ташкилотчиларидан бири бўлган аёл қилган иши учун ўзини кечирмаслигини айтди
У ўтган йили «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/207
#Тезкор
Андижон тумани Ҳаканда “столба”ларда симлар ёниб кетаётгани айтилмоқда
Агар муаммо бартараф бўлмаса, бугун Ҳаканда “свет” бўлмаслиги мумкин.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Об_ҳаво
Водийда бугун тунда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет прогнозларида ёзилишича, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларида 30 ноябрь туни ҳамда 1 декабрь тонгида қор ёғиши мумкин.
👉 @Vodiy1uzofficial
Қирғизистоннинг Жалолобод областига ўтиш учун яна бир назорат-ўтказиш пункти очилади
Жорий йил охиригача Қирғизистоннинг Жалолобод области чегарасидаги “Бек-Обод” назорат-ўтказиш пунктини очиш режалаштирилган.
Мазкур пункт орқали автомобиллар ўтиши учун ҳам йўл очилади.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/201
#Тезкор
Қишнинг биринчи беш кунлигида ҳарорат 13 даражагача совуқ бўлади
Ўзгидромет огоҳлантириш хабарини эълон қилди.
Хабарда келтирилишича, 1-5 декабрь кунлари республиканинг шимолий қисмларида тунлари -13 даражагача, бошқа вилоятларда эса -7 даражагача совуқ ҳарорат кузатилади.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Астағфируллоҳ
Ҳоким дегани ҳокими мутлақ деганими?
«Ортиқхўжаев менга ёки 100 млн доллар берасан ёки Lake City лойиҳасидан воз кечасан, деди».
👉 @Vodiy1uzofficial
#Тезкор
“Перевал”да қор ёғиб, кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин
29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари «Қамчиқ» довони худудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.
👉 @Vodiy1uzofficial