#Якшанба_бошқотирмаси
Сўроқ белгиси ўрнига қайси рақам қўйилиши керак?
Сиз тезда топган жавоб нотўғри бўлиши мумкин.
Тўғри жавоб 👉 бу ерда
👉 @Vodiy1uzofficial
Перевалдан "қайноқ" видео
Фаол ҳамкоримиз Амонжон Маткомиловдан навбатдаги видео. Одамларимиз қорни соғиниб қолишибди-а. "Бургут" кафеси атрофи.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Диққат
6 декабрь куни водий вилоятлари автомобил йўлларида музламалар бўлади
Ўзгидромет прогнозларида келтирилишича, 6 декабрь куни Фарғона водийси вилоятлари автомобил йўлларида музламалар бўлади.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Бошланди
Марғилонда метан газга навбат экан. Совуқ кунлар бошланиши билан навбатлар ҳам бошланди. Бошқа жойлардаям шунақа узун навбатмикин?
Ҳайдовчиларга сабр.
Ушбу видео учун обуначимизга ташаккур билдирамиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Диққат
Метан “заправка”лар бўйича ишонч телефонлари рақамлари
Антимонополия қўмитаси АГТКШлардаги метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди.
Метан газ нархини сунъий ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга тегишли чоралар кўрилади.
АГТКШлар томонидан нархларни асоссиз ошириш, хизмат кўрсатишни асоссиз рад этиш ёки қўшимча ҳақ эвазига қонунчиликда белгиланмаган хизматлар кўрсатиш ҳолатлари кузатилса, ушбу ишонч рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси - +998 61-222-30-11
Андижон вил. +998 74-225-13-44
Бухоро вил. +998 65-221-59-36
Жиззах вил. +998 72-226-40-77
Қашқадарё вил. +998 75-225-11-17
Навоий вил. +998 79-220-62-09
Наманган вил. +998 69-233-25-15
Самарқанд вил. +998 66-233-31-33
Сирдарё вил. +998 67-226-37-00
Сурхондарё вил. +998 76-223-39-57
Тошкент вил. +998 70-202-01-99
Фарғона вил. +998 73-244-66-26
Хоразм вил. +998 62-228-51-15
Тошкент ш. +998 71-233-76-86
👉 @Vodiy1uzofficial
#Диққат
Қамчиқ довонида бир ҳафта қор ёғиши кутилмоқда
А-373 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 4 декабрь кунидан бошлаб ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда.
Машинангиз шиналарини қишкисига алмаштиришни унутманг.
👉 @Vodiy1uzofficial
Умрага боришини эшитган аёл бундай совғани кутмагани учун йиғлаб юборди
Қўқон шаҳрининг Мумтоз бозоридаги 5 нафар савдогар бир бўлиб бозорда кофе сотадиган опани Умра сафарига жўнатишмоқда экан.
Айтишларича, опахоннинг беш нафар қизи бўлиб, "Каъбанинг рўпарасида туришни тасаввур хам қилолмайман, пул орттириб боролмасам керак", деган экан бу аёл.
Савдогар опалар сюрприз қилишибди.
Орамизда ана шундай саховатли инсонлар кўпаяверсин.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Мурожаат
«Стадионимизни қайтариб беришсин...» – Пахтаободдаги 13-мактаб ўқувчилари президентга мурожаат йўллашди
Андижон вилояти Пахтаобод тумани 13-мактаб жамоаси ва ўқувчилар ота-оналарининг мурожаатига кўра, мактаб спорт майдони ноқонуний сотиб юборилган ва бугунги кунда бузиш ишлари ортидан мактабда жисмоний тарбия ва спорт тўгараклари фаолияти тўхтаб қолган.
Андижон туманлараро маъмурий суди томонидан 13-мактабга тегишли ер бўйича шу йилнинг 31 октябрь куни чиқарилган ҳал қилув қарорига 1 ой вақт бўлганига қарамасдан прокуратура, ҳокимият ва мутасадди ташкилотлар томонидан ижроси борасида амалий чора кўрилмасдан қолмоқда.
“Президентимиздан спорт майдончамиз фарзандларимизга қайтариб берилишида амалий ёрдам сўраймиз”, – дейди ота-оналар.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Мурожаат_натижаси
Туғруқхонадаги лойгарчилик бугун бартараф этилади – Марҳамат туман ҳокимлиги
Кеча «Марҳаматдаги туғруқхонадан «лойли» салом!» сарлавҳаси остида берилган мурожаат бўйича Марҳамат туман ҳокимлиги расмий муносабат берди.
Унда айтилишича, 2 декабрь куни ушбу ҳудудда инвестиция мажбуриятига асосан қуриб битказилаётган тиббий диагностика ва даволаш маскани канализация тармоғига улаш жараёнида ушбу ҳолат юзага келган.
“Мазкур ҳолатни хусусий инвестор томонидан 1 кун муддатда асл ҳолатига яъни юзага келган транспорт ва фуқароларни ҳаракатланиши учун ноқулайликларни бартараф этиши туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинганлигини, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан.
Ҳокимлик мутасаддиларига мурожаатга тезкорлик билан муносабат билдиргани учун ташаккур.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Футбол
Қатар 2022: бугундан нимчорак финал баҳслари бошланади
Нимчорак финал ўйинлари 3-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Бугун Нидерландия — АҚШ, Аргентина — Австралия қарама қаршилиги гувоҳи бўламиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Об_ҳаво
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ бўлади.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Валюта
Доллар курси яна ошди
Марказий банк 5 декабрь кунги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари — 11 257,13 сўм (+29,05)
1 евро — 11 854,88 сўм (+131,64)
1 Россия рубли — 182,11 сўм (-1,55)
👉 @Vodiy1uzofficial
#Қонунчилик
Уй-жой субсидияси нима ва у кимларга берилади?
Бугунги кунда кўпчиликни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар.
👉 @Vodiy1uzofficial
Ўзбекистонда «Кобальт»нинг янгиланган версияси ишлаб чиқарилиши мумкин
Бир неча йил олдин «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азизбек Шукуров «Кобальт»нинг янгиланган версиясини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганини айтганди.
👉 @Vodiy1uzofficial
Аҳолини газ билан узлуксиз таъминлаш учун метан заправкалар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилмоқда экан
Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилган.
“Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан айрим ҳудудларда АГҚКШ иш жадвалларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бундай чоралар мамлакатимиз аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, дам олиш кунларида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда”, дейилади «Ҳудудгазтаъминот» расмий хабарида.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Биласизми
ID-картаси бор ҳайдовчилар “права” кўрсатиши шартмас
ID-картага эга ҳайдовчилар қуйидагиларни ЙПХ ходимига тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга:
янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
👉 @Vodiy1uzofficial
Кўришни тавсия қиламиз: “Водий 7 кун ичида” дастурида - ўтаётган ҳафтанинг етти муҳим янгилиги
Жалолободга ўтиш янада осонлашади, Фарғонада қўлга тушган олмахонфурушлар, қурувчиларни аравачага ўтқизган Андижон ҳокими, президентдан ёрдам сўраган мактаб ўқувчилари.
👉 Батафсил: https://youtu.be/CAW2WqBRaek
#Тезкор
Қамчиқ довони айни дамда
Перевалда юрганда ҳушёрликни ошириб, тезликни камайтиришни тавсия қиламиз.
Мазкур тасвир соат 11.40да "Бургут" кафеси олдида Амонжон Маткомилов томонидан олинган.
Йўлга чиқмоқчи бўлганларга жўнатиб қўямиз.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Об_ҳаво
Бугун айрим вилоятларда қор ёғади
Кундуз куни Бухоро ва Навоий вилояти баъзи ҳудудлари, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларида "бироз" қор ёғади.
Жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 0-5 даража илиқ бўлади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Cўконғич Янги Наманган тумани ҳокими интизомий жазога тортилди
Наманган шаҳар ҳокимлигида видеоселектор шаклида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқи, ўз касбий фаолиятида амал қилиши лозим бўган принциплар хусусида сўз борди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган Янги Наманган тумани ҳокими Ж.Абдулаев томонидан тадбиркорга нисбатан айтилган ҳақоратомуз сўзлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва бутун жамоатчилик фикрини ўзига тортди.
Батафсил: https://vodiy1.uz/news/227
👉 @Vodiy1uzofficial
#Бўларкан_ку
Марҳаматдаги туғруқхона ҳовлисида ишлар авжида
Аввалроқ туман ҳокимлиги Vodiy1.uz ёритган мурожаат бугуноқ ҳал этилишини билдирганди.
Тасанно.
👉 @Vodiy1uzofficial
Каргочиларимиз учун ажойиб хушхабар
“Туркия-Ўзбекистон” йўналишида ташкил этилган илк юк поезди Тошкентга етиб келди.
Маиший техника ортилган 40 вагонли поезд Туркия, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари бўйлаб ҳаракатланди.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Хушхабар
“Жаҳон бозори”даги ёниб кетган дўконлар ўрнида янги дўконлар очилди
Икки ой олдин Андижон шаҳридаги “Жаҳон бозори”да 54та дўкон ёниб кетган эди. Кеча талофат кўрган дўконлар ўрнига янги қурилган савдо масканлари очилди.
Батафсил: http://vodiy1.uz/news/224
Косонсой-Тергачи-Тўрақўрғон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди
Йўлкира Косонсойдан Тўрақўрғон туманигача 3000 сўм, Косонсойдан Тергачигача эса 1000 сўм.
Автобус алмашиш вақти оралиғи 25 дақиқа.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Мурожаатлар
Марҳаматдаги туғруқхонадан "лойли" салом!
Бу суратлар Марҳамат туманидаги туғруқхонада олинган. Барака топгурлар, бу ерга ҳар куни нечта одам келиб-кетади, сал эпақага келтириб қўйинглар, одамлар бу ерда дор ўйнагандек юришмасин.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Хушхабар
Энди “Андижон-Хива” поезди ҳар куни ҳаракатланади ва бошқа йўналишлар
Бизга хабар беришларича, “Андижон-Хива” поезди ҳар куни ҳаракатланади. Поезд Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро шаҳарларига кириб ўтади.
“Андижон-Термиз” поезди ҳафтасига 4 марта - сешанба, пайшанба, жума, якшанба кунлари ҳаракатланади.
“Андижон-Нукус” поезди ҳафтасига 2 марта - чоршанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади.
“Андижон-Тошкент” поезди ҳар куни 2 маҳал ҳаракатланади.
Андижон вокзалида ҳафтасига жами 43 та йўловчи поезд кутиб олиб-жўнатилади.
👉 @Vodiy1uzofficial
#Коронавирус
Ўзбекистонда кенг тарқалган коронавирус вариантининг асосий белгилари
Ўзбекистонда “омикрон”нинг ВА.5 варианти кенг тарқалмоқда. Мазкур версиянинг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, 2-3 кун.
Унинг асосий белгилари:
📌 томоқ оғриғи
📌 тана ҳароратининг 41 даражагача кўтарилиши
📌 бош ва мушакларда кучли оғриқ
📌 ҳолсизлик
📌 уйқучанлик
📌 конъюнктивит
📌 ринит ва тонзиллит
📌 отит
📌диарея
Шунингдек:
▶️ кучли ва хуружли йўтал
▶️ баъзи ҳолларда кўкрак қафасида оғриқ
▶️ нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик
👉 @Vodiy1uzofficial
“Охиринг хор бўлмасин”. Атамбоев суд залидан мажбуран олиб чиқиб кетилди
Алмазбек Атамбоев 2011 йилдан 2017 йилгача Қирғизистон президенти лавозимида фаолият кўрсатган. У 2019 йилда президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган ва коррупция иши бўйича ҳибсга олинган.
Атамбоев судга мажбуран олиб келинди. У прокурорни “маънавий тасқара”, унга қарши жиноят иши қўзғатганларни “аблаҳлар” деб атади.
👉 @Vodiy1uzofficial
Бу ишларнинг охири борми? Андижонда таъмирлаш ишларида 671 млн сўм талон-торож қилинган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.b.” МЧЖ раҳбари М.Ж. вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари учун тўловга тақдим этилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб 361,6 млн сўмни талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Б.” кўп тармоқли қурилиш таъмирлаш корхонаси раҳбари Ш.Р. “Я.б.” ИК масъул шахслари билан тил бириктириб, тумандаги мактабда амалга оширилган таъмирлаш ишлари бўйича тўлов ҳужжатларига амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 309,5 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-, 209- ва 228-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @Vodiy1uzofficial