⚡️ Трамп Украина ва Россия ўртасига армия жойлаштирмоқчи
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Украина можаросини тўхтатиш бўйича режасининг айрим тафсилотлари маълум қилинди.
The Telegraph нашри хабар беришича, Британия ва Европа қўшинларини Россия ҳамда Украина армиялари ўртасидаги 1200 км дан ортиқ ҳудудга жойлаштириш кўзда тутилган.
Ҳисоботда айтилишича, бу Трамп ва унинг маслаҳатчилари томонидан кўриб чиқилаётган бир нечта режалардан бири.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
11 ноябр – Касаба уюшмалари куни
2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.
Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
✨ Оқшом туҳфаси. Шерали Жўраев. "Олтин қанот қушлар учсин"
Йиллар давомида янада гўзаллашаётган шедевр қўшиқ.
VODIY1.UZ - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Диққат!
ЭРТАГА МАКТАБГА-А-А-А! Кузги таътил тугади, эртадан барча таълим муассасаларида II чорак бошланади
Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан бошланган кузги таътил ниҳоясига етди. Эртага, 11 ноябрдан мактабларда II чорак бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь Касаба уюшмаси ходимлари байрами бўлса-да, бу сана дам олиш куни деб эълон қилинмаган. Яъни, эртага одатдагидек дарс жараёнлари бўлади. Шу сабабли, электрон (қоғоз) журналга ҳам ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.
VODIY1.UZ водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⭕️⭕️⭕️ Тошкентдан Андижонга келаётган "Кобальт" автомашинасидан наркотиклар топилди
❗️Тошкент-Андижон йўналишида қатнайдиган ҳайдовчилар огоҳ бўлинг! Ҳозирда ёшлар орасида наркотик ташийдиганлар кўпайиб кетгани айтилмоқда.
Ҳайдовчиларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.
VODIY1.UZ Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
🟢 “Олтинкўл” номи қаердан келиб чиққан?
🟣 Бугун водийнинг чиройли номга эга бўлган яна бир тумани ҳақида суҳбатлашамиз.
🟣 Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига атаб драмалар, достонлар, шеърлар битилган.
✅ Олтинкўл тумани ҳақидаги маълумотлар батафсил видеода 👆
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Хушхабар
⚡️Энди 6 йилгача бўлган декрет муддати иш стажи ўрнида ҳисобланади, яъни иш стажига қўшилади
Ўзбекистонда аёллар декрет ҳисобидан кўпроқ пенсия олишади
Масалан 30 йиллик иш стажи бўлса ундан 8 йил декретда ўтганида 25 йил стаж қолар эди, энди эса 28 йил ИШ СТАЖИ ҳисобланади
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Фарғонада "Спортчилар боғи" яратилди
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирлари Фарғона вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Бу жараёнда Фарғона вилояти спорт бошқармаси ходимлари, спортчилар, Олимпия ва Паралимпия чемпионлари фаол қатнашишмоқда.
Қўштепа туманида янги барпо этилган "Спортчилар боғи"га 1000 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Иситма чиққанда бу нарсаларни қила кўрманг.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Статистика
Фарғона водийси вилоятларида доимий аҳоли сони қанча?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий яшовчи аҳоли сони:
Фарғона вилоятида - 4 млн 123,6 минг;
Андижон вилоятида - 3 млн 445,6 минг;
Наманган вилоятида - 3 млн 115,3 минг кишини ташкил этди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⭕️⭕️⭕️Эртага ҳаммамиз "Бобур арена"га! Ғайрат Аҳмедов таклиф қилади
5 ноябрь куни «Андижон» афсоналари ва Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари ўртасида Андижон футбол клубининг 60 йиллигига бағишланган футбол байрами бўлиб ўтади
🗓️ 5 ноябрь
🏟️ Бобур арена
⌚️ 16:30
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#оббо
Андижонда қизлар йигит талашиб «ит-мушук» бўлди
Хўжаобод туманида 14 ёшли қиз инстаграм саҳифаси орқали танишган йигити билан гаплашиб қўйган қиз билан жанжаллашади.
Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба @qalampirlive
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⭕️⭕️⭕️ЯТТ очмасдан тадбиркорлик қилганга жарима бекор қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябр куни тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
❗️2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⭕️⭕️⭕️
Вилоят кадастр агентлиги бошлиғига икки долзарб савол
"Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси майдони ярим гектар ва ундан катта бўлса ҳам легаллаштиришга рухсат бериладими? Қонун бўйича меъёрий ер майдонлари қанча бўлиши керак?".
"Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва унга қурилган биноларни қонунийлаштириб учун қанча сумма тўланади?".
Vodiy1.uz мухбири саволига Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов жавоб берган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
💧 Иссиқ кийимларни тайёрланг! Водийнинг 7 кунлик об-ҳавоси
Бошланган ҳафта давомида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради.
Мутахассислар маълумотига кўра, сешанба, чоршанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Чоршанбадан уч вилоятда ҳаво кескин совиб, ҳарорат 1 даражага тушиб қолади.
Ҳарорат кундузлари ўртача 11, тунлари 2 даража атрофида бўлади.
Vodiy1.uz - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
10 ноябр куни бўлиб ўтган муҳим воқеалар
Гаяна хукумати 18 ёшдан
ошган ҳар бир фуқарога 100 000
Г$ (тахминан 500 АКШ доллари) тарқатишга қарор қилди
Олимлар АҚШни ҳалокатли
офатлар ҳақида огоҳлантирди
Фарғонада "Спортчилар боғи"
яратилди
Энди 6 йилгача бўлган
декрет муддати иш стажи ўрнида ҳисобланади, яъни иш
стажига қўшилади
/channel/Vodiy1uzofficial -
водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
❗Агар сиз узоқ вақт ёш ва чиройли бўлай десангиз 9 та маҳсулотдан воз кечинг!
Узоқ яшаш яхши, лекин соғлом бўлиб узоқ яшаш ундан яхшироқ. Мутахассислар маслаҳатини кўриб фикр чиқарасиз деган умиддамиз.
.
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⁉️ 11 ноябрь дам олиш куними?
Кўпчилик шу ҳақида сўраяпти.
Ўтган йили май ойида бир лойиҳа кўриб чиқилаётгани хабар берилганди, лойиҳада 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида эълон қилиш тўғрисидаги масала акс этганди.
Аммо кейинчалик бу лойиҳа кун тартибидан олинди, шекилли, бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ.
Шу сабабли 11 ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас.
Жорий йилда 11 ноябрь душанба кунига тўғри келади ва барча ходимлар учун эса иш куни ҳисобланади.
ℹ️ Меҳнат кодексига кўра, ҳозирда юртимизда 9 та ишланмайдиган байрам кунлари мавжуд:
➖ 1 январь – Янги йил;➖ 8 март – Хотин-қизлар куни; ➖ 21 март – Наврўз байрами; ➖ 9 май – Хотира ва қадрлаш куни; ➖ 1-cентябр – Мустақиллик куни; ➖ 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни; ➖ 8 декабрь – Конституция куни;➖ Рамазон ҳайитининг биринчи куни;
➖ Қурбон ҳайитининг биринчи куни.
🔘 Андижонда шифокорлар байрами нишонланди
Вилоятнинг сўлим маскани бўлган Хонобод шаҳрида тиббиёт ходимлари куни катта тантана билан ўтди.
Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, барча соҳа ходимларини қутлади ва Президент фармони билан юксак унвонларга сазовор бўлган шифокорларни тақдирлаш маросимини ўтказди.
Ўзбекистоннинг энг сара эстрада юлдузлари байрамга файз киритди.
Батафсил видеода👆
VODIY1.UZ - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар об-ҳаво кескин совиши сабаб огоҳликка чақирилди
Миграция агентлиги хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни сўради.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Қойил
Ўқитувчи салкам 1 миллиард мукофот олди
Кимё фани ўқитувчиси Моҳира Болтаева, 2 йил кетма-кет совриндор ўқувчилар чиқаргани учун 250 млн ва 350 млн олган экан. Яқинда яна 3 нафар ўқувчиси халқаро олимпиадада совриндор бўлиб, 400 миллион сўм қўлга киритибди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Ўзбекистонда тергов изоляторлари деярли тўлиб бўлди
Ўзбекистонда фаолият юритувчи тергов ҳибсхоналари деярли тўлиб бўлган. Бу ҳақда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар билан бўлган мулоқотда маълум қилди.
Бахтиёр Исломовга кўра, бундай ҳолат Ўзбекистонда илк бор 2001 йилда кузатилган.
“Қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганда изоляторлар тўлиб кетган. Бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган. Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак”, деган Олий суд раиси.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
✅ «Ер гўзали» танлови ғолиби эълон қилинди
Тақдирлаш маросими Филиппинда бўлиб ўтди. Ташкилотчилар натижаларни Facebook тармоғидаги саҳифаларида тақдим этди.
Жессиcа Лейн 21 ёшда. У ўзини эколог сифатида тавсифлайди ва журналистика бўйича олий маълумот олади. Атроф-муҳит бўйича журналист бўлишни режалаштирмоқда.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#диққат!
Андижон вилоятидаги барча туман “Электросет”лари “Ишонч телефони” рақамлари
Андижон «Ҳудудий электр тармоқлари» ҳудудий филиали истеъмолчиларга электр таъминотидаги муаммоли ҳолатларда туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарининг “Ишонч телефон”ларига мурожаат йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтади.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⛈ Совуқ кунлар тушиб, қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидрометнинг билдиришича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.
5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқинлари бўлиб, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши мумкин.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⭕️⭕️⭕️
"Humo" банк карталари ишламаяпти
Айни пайтда "Humo" банк карталари баланс кўрсатмаяпти ва ишламаяпти.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#оббо
"Лайк учун отамни ураман" деб ижтимоий тармоқларда ҳаммага жар солган йигит узр сўраб чиқди
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Водий хабарлари қисқа сатрларда
Фарғона - Фарғонада водийда ягона бўлган Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилди.
***
Андижон - Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан тизим вакиллари иштирокида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
***
Наманган - “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” Наманган вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Лайк учун отани уриш даражасига етиб келдикми?
Бугун ижтимоий тармоққа киргани безиллаб қоляпти одам. Турли маза-бемаза вайнлар, тик-токерларнинг хурмача қилиқлари, лайк олиш учун ҳа нарсага тайёр блогерлар бемаза қовуннинг уруғидай кўпайиб кетди.
Мана бу лавҳа эса ҳаммасидан ошиб тушди. Президентимиз маънавиятимизга хос ва мос миллий контентлар яратиш вазифасини қўйган бир вақтда бундай лавҳалар нега кундан кунга кўпайиб бормоқда?
Буларни назорат қиладиган, тартибга соладиган қонун ёки ташкилот борми?
P.S. Ижтимоий тармоқларда айтилишича, лайк учун отасини уришга тайёрлигини айтган бу шахс Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан экан.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг