#тезкор
⚡️ Андижон туманида "электросет" ходими пора билан қўлга тушди
Ходим тадбиркорга 64 миллион сўм зарарни бости-бости қилиб беришни ваъда бериб пора олган
Андижонда хуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбирда яна бир коррупцион ҳолатга чек қўйилди
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Водий хабарлари қисқа сатрларда
Фарғона - “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Марғилон шаҳридаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоятдаги миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, вилоятда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари иштирок этдилар.
***
Андижон - Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ММА бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионатида катталар ўртасида 97 килограм вазн тоифасида жанг қилган андижонлик Асрорбек Анваржонов 3 та жанг ўтказиб, барча рақибларини мағлуб этди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
***
Наманган - бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманининг 4P-117 Шимолий айланма йўли ҳудудидаги Намангансой устидан ўтувчи, маҳаллий тилда Чортоқ йўли кўприги деб аталувчи кўприкни таъмирлаш ишлари билан танишди.
vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Андижон вилоятининг барча ҳокимлари битта суратда
Vodiy1.uz мустақиллик йилларида Андижон вилоятига ҳоким лавозимида бошчилик қилган раҳбарлар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади:
1. Холмирзаев Қаюм Холмирзаевич - 1991-1993 йиллар.
2. Обидов Қобилжон Ғафурович - 1993-10.1996 йил.
3. Юсупов Машариф Юсупович в.б. - 1996-1997 йиллар.
4. Обидов Қобилжон Ғафурович - 1997-25.05.2004 йил.
5. Бегалиев Сайдулло Бегалиевич - 25.05.2004-13.10.2006 йил.
6. Усмонов Аҳмаджон Тугилович - 13.10.2006-2013 йил.
7. Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич - 26.04.2013 йилдан буён.
👉 @Vodiy1uzofficial - водийнинг 1-рақамли каналига аъзо бўлинг.
#Статистика
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 32 йилда нечтага етди?
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Диққат
Андижоннинг иккита туманида аҳоли учун мўлжалланган кўмир талон-торож қилинди.
VODIY1.UZ - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Эксклюзив_кадр
🇺🇿🇸🇦🇵🇸 Шавкат Мирзиёев нутқини “Бисмиллоҳ” билан бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Нима учун дориларни чой билан ичиш мумкин эмас
Яқинларга ҳам юборинг!
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
11 ноябр куни бўлиб ўтган муҳим воқеалар
Трамп Украина ва Россия ўртасига армия жойлаштирмоқчи
Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари энди фақат электрон шаклда қабул қилинади
Зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш лозим бўлган касалликлар рўйхати эълон қилинди
Газлашмаган ҳовлиларга "свет"
учун чегирма бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади
/channel/Vodiy1uzofficial -
водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Тадқиқот
Бўйдоқлар диққатига! Оила қурмасдан яшаш ракка олиб боради - олимлар
Vodiy1.uz маҳсулоти.
👉 /channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
“Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр” — Шавкат Мирзиёев
Президент навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
#Хушхабар
Газлашмаган ҳовлиларга “свет” учун чегирма бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди. Kun.uz вазирликдан олган маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.
vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Водий хабарлари қисқа сатрларда
Фарғона - Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси вице президенти Амит Лохия бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятида бўлди.
***
Андижон - бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва мутахассислар иштирокида Андижон тумани, “Дарё бўйи” маҳалласи ҳудудидаги “Қорадарё” устидан ўтган узунлиги 165 метрни ташкил этувчи кўприк ҳолати ўрганилди.
***
Наманган - бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Уйчи туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Даҳшат
Фарғонада дугонасини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёл қамалди
Судланувчи аёл кредитдан қарзларини узиш мақсадида марҳуманинг уйига ўғирликка тушиб, уни 20 мартадан ортиқ пичоқлаган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Фарғона шаҳридаги подстанция қуввати оширилади
Бугун соат 22:00га қадар "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан Фарғона шаҳри (Қиргули мавзеси)нинг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “Саккокий” подстанциясининг қувватини ошириш ишлари олиб борилади.
Подстанциядаги қуввати 16 минг кВА бўлган куч трансформатори ўрнига қуввати 25 минг кВА бўлган куч трансформатори ўрнатилади.
Куч трансформаторини ўрнатиш, монтаж қилиш жараёнида Фарғона шаҳрининг айрим ҳудудлари жумладан Қиргули мавзеси ҳудудининг электр таъминотида узилишлар кузатилади.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Қойил
Андижонлик 4 ёшли болакай халқаро олимпиада чемпиони бўлди
Дубайда бўлиб ўтган ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадада 4 ёшли Имронбек барчани лол қолдирди. Батафсил видеода.
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
🟢 АДУда “Палов танлови”
Андижон давлат университетида талабаларнинг ижодкорлигини ривожлантириш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва жамоавий аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида «Талабалар ҳафталиги» доирасида «Ош танлови» ўтказилди.
Ҳакамларнинг фикрича натижа жуда яхши. Талабалар барчаси зўр палов тайёрланган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⚡️ Ҳурматли, фуқаролар! Юртимизда 15 ноябрдан 15 декабрга қадар «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ўтказилиш режалаштирилган
Тадбирда фаол иштирок этинг! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!!!
Фавқулодда вазиятлар Наманган вилояти бошқармаси.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг неча сотихгача бўлган ерларига мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?
Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:
⭕️1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;
⭕️1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар;
⭕️қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.
Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони мазкур қонунчилик ҳужжатида белгиланган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун эътироф этилади.
#тавба
Фарғонада порахўрликка қарши курашувчи мансабдор пора билан қўлга тушди
«Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
VODIY1.UZ водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
❗️Тошкентда яшовчи аёл ўлган мушугини қабристонга дафн қилдирди.
Юнусобод туманидаги қабристонлардан бирида мушук "Мими қиз" кўмилгани ва унга қабртош ўрнатилгани аниқланди.
Аслида, ҳайвонларни кўмиш учун алоҳида жойлар мавжуд. Жониворлар ўлимидан кейин ҳам турли касалликларни тарқатиши мумкин.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
❗️Боласини мактабга жўнатмаган ота-онага қандай жавобгарлик бор?
Ота-оналар ўз фарзандларини таълим олиши учун маъсулдирлар. Болаларини ўқиши учун шароит яратмагани эса жавобгарликка тортилади.
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
⭕️⭕️⭕️
Водий йўлларида туман
Фарғонанинг Ёзёвон, Қува, Андижоннинг Олтинкўл, Наманганнинг Мингбулоқ, Норин тумани ҳудудлари йўлларида туман ҳодисаси кузатилмоқда.
Ҳайдовчилар! Эҳтиёт бўлинг!
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
✨ Vodiy1.uzда водийлик қўшиқчилардан оқшом туҳфаси. Отабек Муҳаммадзоҳиддан “Дерлар..”
🤖 Куз кунида баҳорий кайфият берувчи ностальжи қўшиқни тинглаймиз.
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Шавкат Мирзиёев:
«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.
Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз».
Миома ва простатит нимадан келиб чиқади? Хотирани мустаҳкамлаш учун нима истеъмол қилиш керак?
Одамлар қабулига ойлаб навбатда турадиган профессор Иброҳимжон Асқаров фикрларига қулоқ тутинг.
👉 Тўлиқ видеони кўриш
👉 @Vodiy1uzofficial - водийнинг биринчи рақамли каналига аъзо бўлинг.
Зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш лозим бўлган касалликлар рўйхати эълон қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.
Рўйхатдан жой олган қуйидаги касалликларга қарши ҳали эмлаш воситалари мавжуд эмас: А гуруҳига кирувчи стрептококклар, гепатит С вируси, ОИВ-1, Клебсиелла пневмонияси.
Қуйидаги патогенларга қарши вакциналар яратилган, аммо уларни келгусида янада такомиллаштириш зарур: ситомегаловирус, грипп вируси, лейшманиоз, салмонеллёз, норовирус, безгак плазмодияси, шигелла, тилларанг стафилококк.
Қуйидаги касалликларга қарши вакциналар эса назорат қилувчи органлар томонидан рўйхатга олиниш арафасида: Денге безгаги, Б гуруҳига кирувчи стрептококклар, ичак таёқчаси, туберкулёз, респиратор-синситиал вирус.
vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Синф хонасига кириб ўқитувчини ҳақорат қилган аёл жаримага тортилди
Қирғизистонда ўқитувчини ҳақорат қилган аёл "Педагог ходимга ҳурматсизлик қилиш" моддаси бўйича айбдор деб топилиб 1000 сом жаримага тортилди.
Аввалроқ Бишкекдаги мактаблардан бирида аёлнинг дарс вақтида синф хонасига кириб ўқитувчини ҳақорат қилгани видеоси тарқалганди. Ўқитувчи ишдан бўшашга ариза ёзган. Таълим вазири бу ҳолатни қоралаб, ўқитувчилар қул ёки хизматкор эмаслигини таъкидлаган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Статистика
Жинси ва ёш гуруҳлари бўйича Андижон вилоятининг доимий аҳолиси таркиби
2024 йил 1 январь ҳолатига Андижон вилоятининг доимий аҳолиси таркиби жинси ва ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, эркаклар таркибида 4 ёшгача бўлган болалар энг юқори кўрсаткични , яъни 211,7 минг кишини ташкил этган. Эркаклар таркибида энг кам аҳоли сони 60-64 ёшлилар ҳиссасига тўғри келиб 62,9 минг кишини ташкил этди.
Шунингдек, аёллар таркибида ҳам 4 ёшгача бўлган қизлар энг юқори кўрсаткични, яъни 199,6 минг кишини ташкил этган бўлса, энг кам аёллар сони 60-64 ёшлилар ҳиссасига тўғри келган, яъни 68,3 минг кишини ташкил этган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Диққат
Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари энди фақат электрон шаклда қабул қилинади
Жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.
Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун /channel/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
❗Бола мактабда зўр ўқиши учун мана шу зарур бўлган витамин ва минералларни беринг!
Фарзандингиз ҳар томонлама мукаммал камол топиши учун мазкур видеони тавсия қиламиз.
/channel/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг