САВОЛ
Олдинлари кўп ишлатган "қиёматда нима деб жавоб берасан, хей фалончи?" деган саволим ҳозирда "уларни қўявер, Хайрулло, ўзинг нима деб жавоб берасан?"га ўзгариб қолган. Бировга шу саволни беришга ўта қўрқиб қолганман. Ўзимдан уяладиган бўлиб қолганман.
Сўфи Аллоҳёрнинг бир сатри онгимда, шуъуримда айланаверади гўё:
"Мусулмон ўғли қилмас ишларим бор..."
@vunderki
Қонун лойиҳаси: жарималар камайтирилмоқда. Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.
Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.
✅Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;
✅транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;
✅йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;
✅паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;
✅транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;
✅транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;
✅транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.
✅транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистонда берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.
Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
👉 @vunderki👈
💾 Shayx Mishari Alafasy Toha surasi 1-6-oyatlar o'zbekcha tarjimasi bilan birga go'zal tilovat | 1424هـ
Читать полностью…«Африка, сен менинг қучоғимдасан!»
Юлий Цезарь Африкага юриш қилганда, аввал бошданоқ омадсизликка учраган. Ўрта Ер денгизидаги кучли тўлқинлар кемаларини тўзитиб юборган, оқибатда Африка қирғоғига атиги битта легион билан етиб келади. Кемадан тушаётганда... у қоқилиб, ерга юзтубан йиқилади. Иримчи аскарлар учун бу ўта бехосият аломат эди. Аммо, Цезарь жуда зукко эди. Ётган кўйи қучоғини кенг ёзиб, шундай ҳайқиради: "О, Африка, сен менинг қучоғимдасан!". Бундан аскарлар руҳланиб, қийқиришади. Сўнгра Цезарь Мисрни забт этди.
МАСЖИДДА ЙИҚИЛГАНДИ
• Фотиҳдаги «Хирқаи Шариф» жомеъ масжидида рамазон ойи муносабати билан мусулмонлар учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Увайс Қараний роҳимаҳуллоҳга ҳадя қилган хирқалари тамошага очилади.
• 1938 йил сентябр ойи...
• Рамазон кунлари эди...
• Масжиддан пешин намозини ўқиб чиқсам икки аскар эшик олдида турибди. Ҳайрон бўлдим. Аскарлардан тинчликми, деб сўрасам, Отатурк келяпти, дейишди.
• У замонлар Истанбул у қадар гавжум эмасди. Отатуркни яқиндан кўриш илинжида масжидда кутдим. Бироз ўтиб усти очиқ машинада Отатурк келди. Ёнида расмий кийим кийган минг боши Жалолбей бор.
• Отатурк хирқаи шарифнинг олдига келиб: «Бу нима?! Нимага бу матога сиғиняпсизлар?!» деди.
• Унга гап қайтаришга журъатимиз йўқ, жим турибмиз. Қаршимизда турган Отатурк, ахир!
• Имом: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак хирқалари, унга сиғинмаймиз, балки ҳар рамазонда уни халқ кўрсин, дея очамиз», деди.
• Отатурк эса ижирғаниб: «Бекорчи гап гапирма!» дея чиқиш тарафга шахдам юра кетди.
• Чиқишда бир қоқилиб боши билан чунонам йиқилдики, ўрнидан туролмай қолди. Мингбоши Жалолбей аскарларни чақирди, уни кўтариб олиб кетишди.
• Шу ҳодисадан икки ой ўтар-ўтмас Отатурк ўлди...
• Ўлимига жигар серроз касалини сабаб қилиб кўрсатишди. Лекин мен ҳодисанинг тирик гувоҳиман. Отатурк ўша жомеъда йиқилган бўйи ўрнидан турмади*...
©️ Алий Йилдирим Ҳўжа роҳимаҳуллоҳ
* Отахон бу ҳодисани айтиб берганида 109 ёшда эканлар.
Aллоҳ таоло одил давлатни қўллайди, гарчи кофир бўлса ҳам. Золим давлатни қўлламайди, гарчи мусулмон бўлса ҳам.
© Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ
Риёнинг турлари
Риёнинг бир неча тури бор.
1. Бадан ила риё қилиш.
Бунда озғинлик ва сарғайишни зоҳир қилинади. Бу билан қаттиқ ижтиҳод қилаётгани, дин учун маҳзунлик ва охират хавфи кучли эканини одамларга кўз-кўз қилишга ҳаракат қилинади. Чунки аҳли дунёнинг риёси семизлик, рангнинг тозалиги, қоматнинг мўътадиллиги, юзнинг гўзаллиги, баданнинг поклиги ва аъзоларнинг қуввати ила бўлади.
Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/17934
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Tezkor topshiriq!!!
Butun universitet eshiklari yopiladi.
Kirish faqatgina Fizika-Matematika fakulteti binosi oldidan kiriladi.
Barcha professor o'qituvchilar hamda talabalar, ishchi hodimlar 100% niqob bilan universitet hududiga kiritiladi.
Kirishda barcha issiqlik tempraturasini o'lchatadi.
Universitet hududida yurganda dars jarayonida hamma 100% niqobda bo'ladi.
Talabalar turar joyida istiqomat qiluvchi barcha yoshlar 100% darsdan so'ng ham niqob taqadi. Hamma TTJdagi yoshlar xonalarini qaytadan tozaligini ko'rib chiqadi.
Barcha professor o'qituvchilar va talaba yoshlar universitet ichki tartib qoidalariga amal qilgan holda 100% formaga o'tadi. Va tartib qoidaga qatiiy amal qiladi. Barcha sanitariya holatiga qattiq e'tibor beradi.
Guruh murabbiylari yaqin kunlarda yoki bo'lmasa, o'tgan oylarda Covid-19 ga uchragan talabalar va professor o'qituvchilarini zudlik bilan ro'yxatini dekan o'rinbosariga topshiradi.
Barcha 100% karantin qoidalariga amal qiladi.
24-sentyabrdan soat 08:00 da kirish eshiklari yopiladi. Kirish eshigi oldida har bir fakultet dekanlari, dekan o'rinbosarlari karantin qoidalariga qatiiy amal qilishini o'zi zimmasiga oladi.
Volontyor yoshlar tibbiy xizmatchilarga yordam beradi.
100% universitet hududi karantin qoidalariga o'tadi.
Учта кичик ҳикоя.
Ишонч....
Гўдакни осмонга отганингизда қувончдан қийқириб кулади. Чунки тутиб олишингизни билади.
Умид....
Эртага уйғониш - уйғонмаслигимизни
билмаймизу, бомдодга туриш учун уйғотгични тўғрилаб қўямиз.
Таваккал...
Бир сониядан кейин нима бўлишини билмаймиз, лекин келажак учун катта-катта режалар тузамиз
“Билмаганлар билиб қўйсин! Коронавирус автобусда эмас, метрода эмас, ишхонада эмас, айнан масжидда жума куни соат 11:00 дан кейин пайдо бўлади. Соат 13.30 гача у бекиниб ўтиради.
Золушканинг араваси тунги 12 да қовоққа айланиб қолгани каби. Ёмон писмиқ вирус-да бу. Билади-
да ҳамма 11:00 дан кейин масжидга ёпирилиб боришини.
Ва айнан 11:00 дан кейин, эътибор беринг масжидга шу жойига ааайнан масжидга боради. Тўйхонага ҳам эмас, ишхонага ҳам эмас, ааайнан масжидга ”
#malayziya
🎥 Shayx Mishari Alafasy Malayziyaga borganlarida muxlislari "Tola al badru" nashidasini aytib berishdi 😄.
Yoqqan bo'lsa do'stlaringizga ham ulashing 📤
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
Telegram | Instagram
Ҳа, мен Рим Папасига қарши чиққанман. Бу мен Ватиканга ташриф буюрганимда рўй берган. У ерда тилладан қилинган томни кўрганман. Кейин эса, Папа христиан черкови муҳтожликдаги болаларнинг аҳволидан қаттиқ қайғуда эканини айтган. Эй, жин ургур, унда ўша томни сот. Ёрдам қил уларга!
© Диего Армандо Марадона
Alloh rizoligiga olib boradigan barcha yo'llarni o'rganib chiqdim. Eng qisqa yo'l odamlarni sevintirish ekanini ko'rdim...!
- Xo'ja Ahror Valiy
❗️ Abiturientlarga maslahat.
Davronbek Turdiyevning jonli efiridan.
Miya, xotira va shaxsiy rivojlanish uchun eng samarali trening