Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Хайдаров Бахтиёр Халимович Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Таджиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
Президент қарори билан “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади.
2028 йил 31 декабргача “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ва “Тошкент” республика фонд биржаси” АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.
👉 @xabarnoma_uz
#UzAuto
➡️UzAuto alyuminiy qismlar ishlab chiqarishni yo’lga qo’ymoqda.
✅ @xabarnoma_uz
🌏 Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати
🇮🇹 Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.
🇫🇷 Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.
🇸🇪 Швецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.
🇩🇪 Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.
🇬🇧 Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...
🇯🇵 Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!
@xabarnoma_uz
ДХХ: Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ўзининг жиноий шериги бўлган, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи, 1969 й.т. шахс билан, муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан олиб келиниб, Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудига яшириб кетилган 1 кг 841 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, йўловчи автомашинада Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
@xabarnoma_uz
Чилида аномал қурғоқчилик жиддий ёнғинларни келтириб чиқармоқда
Мамлакат ҳозир ғайритабиий қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Натижада табиий ёнғинлар, баъзи жойларда эса ҳатто ер остида ёнғинлари ҳам бошланди. Баъзи вилоятларда осмон том маънода тутун билан қорайиб кетган.
@xabarnoma_uz
Европага етказиб берилаётган Россия гази ҳажми 10 баробарга қисқарган
Кунлик кўрсаткич 2 йил аввалги 3,2 млрд метр кубдан ҳозирги кунда 0,3 млрд метр кубгача пасайган.
@xabarnoma_uz
⚡️Жиззахда бир хонадонда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Вафот этганларнинг икки нафари талаба бўлган.
Маълум қилинишича, 2023 йил 31 январ куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Уларнинг икки нафари талаба бўлган.
@xabarnoma_uz
⚡️Қайси давлатлар энг кўп гўшт истеъмол қилади?
Биринчи бешликда (бир йилда):
🇺🇸АҚШ — киши бошига 99,3 кг
🇦🇺Австралия — киши бошига 92,2 кг
🇦🇷Аргентина — киши бошига 89 кг
🇮🇱Исроил — киши бошига 87,8 кг
🇳🇿Янги Зеландия — киши бошига 74,9
Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўп гўшт Қозоғистонда истеъмол қилинади — 62,6 кг, Ўзбекистон учун эса бу кўрсатгич 28,4 кг.ни ташкил қилади.
@xabarnoma_uz
⚡️AQSh birinchi marta rossiyalik tadbirkordan musodara qilingan mablag‘larni Ukrainaga o‘tkazdi, deb xabar bermoqda CNN AQSh bosh prokurori Merrik Garland va uning ukrainalik hamkasbi Andrey Kostinga tayanib.
Gap tadbirkor Konstantin Malofeyevning Kungaboqar bankidagi hisob raqamida saqlangan 5 million 379 ming 876 dollar va 94 sent haqida ketmoqda. Rossiyaga 2014-yilda AQSh, keyin esa 2022-yilning aprelida Ukraina suvereniteti va yaxlitligiga putur yetkazishga qaratilgan harakatlari uchun yana sanksiya qo‘ygan edi.
AQSh rasmiylari sanktsiyalar ostida rossiyaliklarning mol-mulkini musodara qilib va birinchi marta Ukrainaga yordam berish uchun mablag‘ yubormoqda.
@xabarnoma_uz
❗️Донаси 100 минг сўмлик сомсалар, порцияси 215 минг сўмлик ош
Олий мажлис Сенати ветнамлик меҳмонларни кутиб олиш учун донаси 100 минг сўмдан гўштли ва қовоқли сомса, порцияси 215 минг сўмлик ош сотиб олибди. Сотувчи «эски қадрдон» « Sky Events » МЧЖ.
Жадвалдаги бошқа нархлар ҳам сизни ёқа ушлашга мажбур қилади.
@xabarnoma_uz
⚡️Бухорода 72 ёшли эркак уйида фоҳишахона ташкил қилди.
У интим учрашувлар ўтказишга бир кеча учун 50 минг сўмдан олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@xabarnoma_uz
⚡️⚡️⚡️Qattiq tuman tufayli bir qator reyslarning uchish va qo‘nish jadvaliga o‘zgartirishlar kiritildi
“Farg‘ona”, “Navoiy”, “Buxoro” xalqaro aeroportlarida quyuq tuman tufayli ko‘rinishning yomonligi (50 m) tufayli havo kemalarini qabul qilish/uchirishga cheklovlar joriy etildi.
@xabarnoma_uz
⚡️11 давлат Эрдўғонни 2022 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатишди.
Жазоир
Покистон
Уммон
Индонезия
Венгрия
Габон
Япония
Нигер
Бангладеш
Мали
@xabarnoma_uz
🚙Москва ва Санкт-Петербургда “Москвич Зе”нинг сотуви бошланди
Электромобилнинг нархи – 3,5 млн рубль. Кулранг, қизил ва оқ ранглари мавжуд.
@xabarnoma_uz
Вилоят судида матбуот анжумани ўтказилди
Андижон вилоят судларининг 2023-йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари иштирок этдиб, ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олди.
👉 @asakainfo
🏆G’alaba muborak!
🇺🇿 Sportning futzal turi bo‘yicha havaskor va yarim professional futzal jamoalari oʻrtasida Toshkent viloyati birinchiligi II – liga chempionati 2023 – yilgi mavsumida 1-o’rinni 🥇 "AGROTECH
" FK jamoasi egalladi.
#AGROTECH #YUKSAK #MARRALARDA
Facebook | Instagram |Telegram
Тошкентнинг 3 та ҳокими ҳайфсан олди
Тошкент шаҳар ҳокими Бахтиёр Раҳмонов имзолаган ҳужжатга кўра, Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилган.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмагани учун жазоланган.
Шунингдек, улар маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишларини ҳам олиб бормаган.
@xabarnoma_uz
⚡️Барчага етказинг - телефонда кўп ўтирган болалар мия шиши касаллигига чалиниши мумкин
Телефондаги асосий зарар - бу мия тўқималарининг шикастланиши, баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бирданига пайдо бўлмайди, фақат 15-20 йилдан кейин пайдо бўлади. Шунинг учун улар мия шиши ташхиси қўйилган ёшлар сони яқин келажакда кескин кўпайишига ишонишади.
Дўстларингизни огоҳлантиринг!
@xabarnoma_uz
Twitter ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади
3 февралдан бошлаб Twitter ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади. Бу ҳақда Илон Маск ўз саҳифасида маълум қилди.
"Бугундан бошлаб Twitter реклама даромадларини муаллифлар билан баҳам кўришни бошлайди, агар уларнинг мавзуларида реклама кўрсатилса", деди Twitter раҳбари.
Шунингдек, у мукофотлаш дастурида иштирок этиш учун фақат битта талабни бажариш кераклигини таъкидлади – Twitter Blue абоненти бўлиш, унинг нархи тўлов усулига қараб 8 ёки 11 доллар.
Мукофот дастури қайси мамлакатларда ишлаши, тўловлар обуна нархидан ошиб кетиши ва фойдаланувчилар учун бошқа чекловлар бор-йўқлиги ҳақида Маск аниқлик киритмаган.
@xabarnoma_uz
⚡️⚡️Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлу: Мен Америка элчисига қарата шу ердан гапирмоқчиман: мен қайси журналистларга хат ёзганингизни биламан, ифлос қўлларингизни Туркиядан тортинг. Янада аниқ қилиб айтаман: ифлос қўлларингизни Туркиядан тортинг!
@xabarnoma_uz
❗️Электрон сигарет чекувчилар ОГОҲ БЎЛИНГ!
Ушбу мосламани чўнтакларингизда олиб юрманг! Акс ҳолда видеодаги каби дахшатли портлаш эҳтимоли мавжуд!😳
Айтишларича, бу ҳолат Туркияда юз берган.
@xabarnoma_uz
#Тезкор
Қирғизистонда бир ой ичида цефтриаксондан 9та нохуш ҳолат қайд этилди, 1 киши ўлди
Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
"Бешта ҳолатда препаратдан уй шароитида фойдаланилган", — дейилади вазирлик хабарида.
Мутахассислар бундай нохуш ҳолатлар сони ошиб бораётганидан огоҳлантиришмоқда.
@xabarnoma_uz
#Диққат #Огоҳ_бўлинг
❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу видео изоҳида айтилишича: Болалар мактабдан қайтаётган пайтида, номаълум шахслар болаларни олиб кетмоқчи бўлишган. Лекин болаларнинг онаси кўриб қолиб, бақирган. Ота-оналари ИИБ орқали ушбу номаълум шахсларни топишган.
Ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлишларини ва ёлғиз қўймасликларини сўраймиз!
@xabarnom_uz
⚡️Portugaliyalik Bobi laqabli it eng uzoq umr ko'radigan it sifatida Ginnesning rekordlar kitobiga kirdi, may oyida u 31 yoshga to'ladi.
@xabarnoma_uz
🚌Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан 33 ўзбекистонлик эвакуация қилинди
1 февраль куни Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида – Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида двигателида носозлик юзага келган автобус тўхтаб қолган.
Автобусда 51 нафар йўловчи бўлган. Воқеа жойига етиб келган қозоғистонлик қутқарувчилар 33 нафар Ўзбекистон ва 18 нафар Тожикистон фуқаросини Нурликент қишлоғидаги маданият марказига етказган ва улар иссиқ овқат билан таъминланган.
Шу куни барча йўловчилар Чимкент шаҳридан қўшимча чақирилган автобусда манзилларига жўнатилган.
@xabarnoma_uz
⚡️Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибага эга давлатлар қаторидан ўрин олди
@xabarnoma_uz
⚡️⚡️Хитойнинг айғоқчи шари АҚШнинг Монтана штати устидан учиб ўтди
Пентагоннинг хабар беришича, Қўшма Штатлар осмонидаги шар одамларга таҳдид солмайди ва тижорат самолётлари баландлигидан юқорида учади.
Шар ҳақида Байденга хабар берилган, бироқ Вашингтондан ҳаво шарини уриб туширмаслик тавсияси юборилган.
@xabarnoma_uz
Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди. У махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлашнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларини белгилайди, бу борада тегишли дастурларни кўриб чиқади, тасдиқлайди. Бошқа қатор вазифаларни амалга оширади. Давлат комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ташкил этилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эса хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий маҳсулотларни харид қилиш, экспорт қилиш билан шуғулланадиган O'ztextreyd давлат унитар корхонаси тузилади.
@xabarnoma_uz
⚡️Рамзан Қодировга “халқ отаси” унвонини бериш таклиф қилинди
Чеченистон парламенти Рамзан Қодировнинг унвонини “халқ отаси” титули билан тўлдириш борасида расмий таклиф билан чиқди. Бу бўйича ҳужжат парламент веб-сайтида эълон қилинган.
“Чеченистон раҳбари деган сўзлардан кейин биринчи хатбоши “Мехкан да” деган сўзлар билан тўлдирилсин”, дейилади таклиф ҳужжатида.
Маълум бўлишича, чечен тилида “Мехкан да” ибораси сўзма-сўз “халқнинг отаси” деган маънода ишлатилади
@xabrnoma_uz