xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#Дахшат ⚠️
ҚАШҚАДАРЁДАГИ ТЎЙЛАРНИНГ БИРИДА ҒАЛАТИ ҚАСОС 🚷

Куёв бўлажак келиннинг юрушларидан шубҳалана бошлаган эди ва охири бунинг тагига етди. Лекин тўй қилишга қарор қилди. Тўйнинг энг қизғин палласида ҳамма экранга қарашини сўради ва келиннинг хиёнати акс этган видео лавҳани қўйди. Меҳмонлар шокда эдилар

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмасди, куёв микрофонни қўлига олди ва меҳмон эркакларга қарата деди: -"Ликопчаларингизни ўгиринг ва кимникида қизил қоғоз ёпиштирилган бўлса ўрнидан турсин". 8 киши турди ва булар..😱

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мени Аллоҳ учун яхши кўрганларга хайрли тун...

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

РИЗҚ ҲАҚИДА

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
"У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди.

Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
"Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
-Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг?
Хизматкор:
-Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофотлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мана маркетинг 😂

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#DIQAT📌

MUSULMON AXLIGA SAVOL
BOYO'G'LI NIMA DEB SAYRAYDI❓❓‼️
BILMAGANLAR ALBATA BILIB OLING BU JUDA QIZIQ
❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

"Аввал таҳлил топширинг" дейишибди ва у ўтилиши керак бўлган таҳлилларнинг рўйҳатини тутқазишибди.
Рўйҳат эса шу қадар узун экан- ки , уни топшириш учун яна бир неча кун кетибди. Ҳали инсон менга "Домлажон, бунча таҳлил натижаси қўлимда турганидан кейин менга шифокорнинг ҳам кераги йўқ. Танамда қайси касал менда бор , йўқлигини мана шу қоғозга қараб ўзим ҳам билиб олавераман. Мени сизга мурожаат қилишимга сабаб бу эмас, бутунлай бошқа нарса. Хўп мен- ку майли , фалон пуллик шунча таҳлилни ҳисобини чўнтагим аранг амал- тақал қилиб кўтарди. Аммо оддий ишчи ёки ҳизматчи таҳлил учун пулни қаердан олсин ? Бу ёқда рўзғор , бу ёқда бола - чақа ташвиши бўлса. Мен бу гапларим билан лаборатория таҳлиллари сонини камайтиришсин демоқчимасман , улар қанчалик кўп бўлса даволаниш шунчалик самарали бўлишига шубҳам йўқ. Бироқ юқорида айтганимдек барча мижозларнинг чўнтаги бундай ҳаражатни кўтармаслиги кафтдек аён. Муаммога чора излаш керак , менимча. Фикри ожизимча ана ўша таҳлилларни сифатини пасайтирмасдан , нархини ҳамёнбоп қилиш керак.

Энди яна бир масала. Аёлим кўпдан буён аёллар шифокорига қатнайди. Шифокори битта кўрик ва муолажаа учун фалон пул олади. Яқинда ҳар доимгидек яна муолажаа олиш учун ўша шифохонага борганди. Аммо бу сафар масканнинг файе, коридор , ҳар бир муолажаа хоналарига кузатув камералари ўрнатилибди. Ҳар бир эшикда катта - катта харфлар билан ҳизмат таннархи ёзиб қўйилибди ва "Ҳизмат ҳаққини кассага бориб тўланг, квитанцияни даволовчи шифокорга топширинг !" деган ёзув илинган эмиш.
Аёлим кассага борса ҳизмат учун арзимаган пул олиб , чек ёзиб беришибди. У бир ҳайрон бўлибди , бир хурсанд.
Тамошанинг қизиғи кейин чиқибди. Ҳар сафар тилидан бол томиб минг айланиб , минг ўргилиб кутиб оладиган гинеколог шифокор аёлимни бу сафар қовоғидан қор ёғиб қаршилабди. Нари-бери муолажаа қилибди. Муолажаа вақтида ҳам турли гапларни гапириб уни шунчалар жеркибдики, ҳар бир сўзига нақд илон пўст ташлар эмиш.
Аёлим ҳайронмиш, гуноҳи нимадалигини ҳеч тушунмабди. Чиқиб кетар олдида ҳалиги шифокор аёл унга дори ёзиб бераман деб столи ёнига чорлабди. У яқинлашгач стол устидаги катта канцелария дафтарини очиб "ўқи" деган ишорани қилибди. Дафтарнинг ичида "Марҳамат қилиб нафис ҳаракатлар билан билинтирмай тортмамга икки юз минг ташлаб кетинг" деб ёзилганмиш .
Бунга нима дейсиз энди?
Аёлим ўша шифокорни жуда яхши кўрарди. Ҳозир эса "Нафсининг қули" деб номини эшитишни ҳам истамаяпти .

- Ҳаа , ўша инсоннинг гапларида жон бор,- деб жавоб қайтарди Асад Акбаров,- Не ажабки , оқ ҳалат кийган кўнгли қоралар шарафли касб шаънига доғ тушириб юрганлари йўқ эмас. Бироқ бундайлар озчиликни ташкил этса-да , улар орасида бизнинг ҳам номимиз қорага чиқиб қолгани чатоқ.

- Шундайлардан биттаси Зоир Тоиров а? - Одилов Асад Акбаровга саволли боқди ,- Асаджон , бу дейман ўша газандани қандай қилиб қўлга туширмоқчисиз ?

Акбаров муғомбирона кулимсиради :

- Менми ? Мен унинг йўлларига шундай тўр тўқий бошладим- кии... Ҳализамон томошанинг зўри бошланади.

- Ўўў, қизиқтириб қўйдингиз- ку , дўст ?! Менга ҳам билет борми томоша учун ? - Одилов Асад Акбаровга им қоқди.

- Эээ сизсиз томоша томоша эмас , сизга жойни энг биринчи қатордан буюртма қилганман . Ҳали кўрасиз ...

#давоми_бор /50
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ҚАСД

16- ҚИСМ

Ёрқиной эди.

    Али телефонни овозсиз режимга қўйди- да, ўзи бориб юз - қўлини чайиб келди. У хонага қайтганида Райҳона ҳам уйғонган , ёнидаги стул суянчиғини тутиб юришга ҳаракат қила бошлаётган экан.

    Али илдамлик билан бориб уни елкасидан тутди. Райҳона унга суянганча секинлик билан туртиниб юра бошлади. Сал юришгандан кейин Алининг сабри чидамай Райҳонани ҳай- ҳайлашига қарамай даст кўтарди- ю , ювиниш хонасига қараб зипиллади.
    Райҳона ҳам юз - қўлини чайиб олгач , Али уни ошхонага олиб келди. У аёлини ошхонадаги стулга ўтказиб , ўзи зумда нонушта тайёрлашга киришди. Нонушта устида Райҳона:

- Али ака , эрта сахардан ким қўнғироқ қилди ? - деб сўради қизиқсиниб ,- ишхонангиздан сўрашдими ?

     Шундагина Алининг ёдига тонгги қўнғироқ тушди :

- Ииии буткул  ёдимдан чиқибди- ку, қўнғироқ қилган опанг эди.
  Ҳозир...- у нариги хонадан телефонини олиб чиқар экан Райҳонага тагдор қаради,-  уч марта қўнғироқ қилибди. "Суюкли куёвлари"да  нима ишлари бор экан ?

     Кўп ўтмай Алининг чақирув  қўнғироғига  жавобан у тарафдан "Алло" деган овоз келди . Али кўрсаткич бармоғини  лабига олиб бориб Райҳонага "жим" ишорасини қилди-ю , ўзи телефонини  овоз кучайтиргич режимига  ўтказди.

- Алло , ассалому алайкум,- деди Али ,- опа , сизмидингиз , узр қўнғироғингизни кўрмабман . Телефоним овозсиз режимда эди.

- Ваалейкум ассалом , Алихон . Яхшимисиз , яхши юрибсизларми ? Райҳона яхшими ? - деди Ёрқиной ўзини бағрикенг, меҳрибон она ролида кўрсатишга ҳаракат қилганча.

- Раҳмат , яхши юрибмиз ,- деди Али "Яна нима гапинг бор?" деган оҳангда қуруққина қилиб.

    Ёрқиной ҳам зийрак аёл эмасми, дарров мақсадга кўча қолди :

- Алихон, тинчликми ? Нима тўпалон қилиб юрибсизлар ? Райҳонани айтаман ?!

- Иии, опа Райҳонага нима қилибди ?

- Шуни билмоқчиман-да мен ҳам . Кеча кечқурун дугонам Карима "Қизингни шошилинч тиббий ёрдам марказида кўрдим .  Оёғини гипслатиб олиб кетишаётган экан" деди. Бу хабар сабаб кечаси билан уйқум келмади.

- Вой, опа-ей! Нима бўлди дейсиз- у , аслида барча гапдан аллақачон  воқиф бўлибсиз-ку. Ҳа эркатой қизингизни оёғи зинадан тойиб кетиб  бироз лат ебди. Аммо қўрқинчли жойи йўқ. Шифокорлар бир хафтада "Ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетади" дейишди.

- Ўзи қани , унга ҳам қўнғироқ қилсам кўтармади?!

    Али Райҳонага им қоқди:

- Маликаи Турандот ноз уйқудалар. Мен "Уйқусига халал бермай" деб уйғотмагандим. Униям телефони овозсиз режимда бўлса керак- да. Шунга қўнғироғингиз эшитилмаган.

- Ҳа яхши бўлса бўлгани. Алихон , бу дейман Райҳонанинг оёғи гипсда бўлса руҳсат берсангиз хафта , ўн кун бизникида тура турса бўларкан . Иссиқ - совуғидан ўзимиз хабардор бўлиб турардик. Ҳар ҳолда бу ерда мен бор , Иноят опа бор. Сиз бўлса ишлик одамсиз. Қизимга қараш учун ҳар икки соатда ишдан уйга чопа олмайсиз- ку ?!

- Ҳаа опа , тўғри айтдингиз. Ҳар икки соатда ишдан уйга чопа олмайман. Шу сабаб ўн кунга таътил олдим. Ўзим ҳам анчадан буён ишимдан  таътилга чиқмагандим. 
Сизга эса чексиз ташаккур. Борингизга шукр , опа.

- Оббо, Алихон-ей ! Чаққонсиз-да чаққон ! Майли кўнглим жойига тушди.  Қизимнинг соғлиғини сизга ишондим. Юрак дориларини ҳам вақтида ичишини назорат қилиб  туринг- а ? Ўзим ҳам  тушларга бориб бир хабар оларман.

- Райҳона иккимиз сизни уйимизда кўрсак ҳурсанд бўламиз , опа. Келсангиз бош устига,- Али шундай деб Райҳонага қараб чуқур уфф тортди. 

- Бўпти учрашгунча,- Ёрқиной ҳам гапни калта қилақолди.

    Али телефони тармоқдан узилганига амин бўлгач , Райҳонага юзланди :

- Ана ҳадемай уйимизга "нозик" меҳмон қадам ранжида қилар эканлар. Тайёргарликни кўрайлик  бўлмасам , яна уятли бўлиб қолмайлик.

    Райҳона унга жавобан индамади , аммо опасининг ташрифи малол келаётгани юз- кўзларидан аён эди.

   - Райҳона , ростан ҳам , опанг келиб у бу нарса егин деб қистаса емаслик учун бирор баҳона топиб қўйгин. Эҳтиёт бўл, айтишади- ку, "Ўзини  асраганни Аллоҳ ҳам асрайди" деб.
     Райҳона эрига эътироз билдирмади . Унинг сўровларига бир оғиз :

- Хўп бўлади , сиз нима десангиз шу ,- деди халос


@Xazon_Rezgi              /48

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Умр ўткинчи, вақт бешавқат.
🥀
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:

"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..

Эркакни қоғозига эса:

"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..

Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...

Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади.
Руҳлар тили ишончлидир...

✍️Шамс Табризий

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй…

“Сабзи тўғрар”га келган маҳалла оқсоқоллари “юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг”, деган эди, астойдил хафа бўлди:

– Нима, мен одаммасманми? Ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор… Мен ҳам юртнинг ошини еганман…

…Шундай бўлди… Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди…

Тонг отмасдан ҳофизлар хониш қилди… Гурас-гурас одамлар келди…

Тўйчибой “юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини” гапириб юрди…

…Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган…

Ҳарқалай, қўшни… Чиқдим.

Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо. Нуқул бир гапни такрорлайди: “Ўзимни ўлдирсам, қутуламанми? Ўлиб кетсам, қутуламанми санлардан?!”

Янга нарироқда шумшайиб турибди.

– Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! – деди қўшним чинқириб. – Мени хонавайрон қилмоқчимисан?! Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..

Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли, эрини юпатди:

– Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг… – Кейин айвонга қараб мушт дўлайтирди: – Сан қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!

…Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди. Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди…

Индамай чиқиб кетдим.

…Ростини айтсам, умримда биринчи марта… ўзбек бўлганимга уялдим…

Ўткир Ҳошимов

📖
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

🌷 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

🤝 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

🕊
Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

☝️ Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;

🍃
Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;

🌸 Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.


😊 Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт бу саҳна. Биз ҳаммамиз унда актёр ва актрисалармиз деган эди буюк Шекспир. Шундай экан, ҳаёт деган саҳнада ролингизни маҳорат билан ижро этингки, қолганлар қойил қолсин!  Ҳамма айнан СИЗГА тақлид қилгиси келсин!
Ҳаётда жуда кўп ролларни бажаришга тўғри келади. Лекин қайсисинидир биз жуда яхши кўриб бажарамиз. Сизда ҳам шундай рол борми?   Сизнинг асосий ролингиз ўша! Ҳа, ҳа, кимдир она ролини, кимдир устоз ролини, яна кимдир уста ролини зўр бажариб қўяди! Хуллас, ўйлаб кўринг!
Қайси ролдан илҳом оласиз? Қайси вазифа СИЗГА мароқ ва завқ бағишлайди? Изланинг, изланг, топинг!
Ҳаёт деган кино шунга арзийди!
Ҳаммани  бугунги ишига омад!!!

©аллаким.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

      Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.

     Пайшанба тонги муборак бўлсин !

     Бугунги кун учун Роббимга шукроналар келтирган холда барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилайман.

    Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.

     Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.

    Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин !

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥳Hamma joyda shov shuv ko'targan kanal

✅Endi topish oson, sizning oilaviy muammolaringiz yechimi shu yerda

eringiz sizga befarq bo'lsa
— siz istagandek vaqt ajartmayotgan bo'lsa
— farzandlar bilan o'zingizga vaqt ajrata olmayapsizmi?
— yoringiz xiyinatini kechira olmayapsizmi?
— intim hayotingizdan norozimisiz?
— qaynonangiz kun bermayotgan bo'lsa

Sizning manzilingiz shu yerda

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️Енди VKM бот ва Shazam иловаси керак емас❌

Телеграмдан чиқмасдан туриб
@AudiochiBot орқали мусиқаларни осон топинг.

• Қўшиқ номи ёки қўшиқчи исми
• Овозли хабар 🎤
• Видео хабар 🎞
• Aудио 🎵
• Инстаграмдан линк
• Тик-Токдан линк

🎶 Истаган мусиқангизни топиб берувчи бот 👉 @AudiochiBot

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#жума_муборак

Муборак кунларда бўлгани каби,
Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни.
Ҳар дамда, ҳар қадам ҳар сонияда,
Аллоҳим паноҳида асрасин сизни!

Саййидул айём Жума муборак!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
🎆🎆🎆🎆🎆🎆🎆🎆🎆🎆
🥰SEMIZLIKDAN CHARCHADIZMI HAR HIL
🥰KASALLIKLAR BEZOTA
🥰QILADIMI U HOLDA TOGʻRI
🥰OVQATLANISH BILAN VAZN TASHLAYSIZ
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
💌HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
💌HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
RAMAZON MENYU DETOX MENYU VA 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILADI
🍨🍨🍨🍨🍨🍨🍨🍨🍨🍨
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING
👉👉👉👉👉👉👉👉👉

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АНДИЖОН ВОҚЕАЛАРИ АСЛИДА ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН 🫣

Бундан 17 йил олдин 2005-йил 12-май куни соат 23:45 да "террористлар" Андижон шаҳридаги соқчи-патрул хизматига ҳужум қилишади.

Соқчилик қилаётган 4 нафар милиция ходимини ўлдириб, қурол-яроғ омборини бузишади ва автоматлар, тўппонча, граната ва бошқа қуролларни қўлга киритишади.

Орадан бир соат ўтгач.. Давомини ўқиш..😱

Буни Андижонликлар билиши шарт!👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН!

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан, – деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман! – дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида, ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки, китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!”

Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?! Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида, тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса, ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?

Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, – дедилар.

Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.

Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардим-у, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдим-у, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуйимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

©интернет

Ҳикоя ёққан бўлса, реакция босишни унутманг!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚАСД

* * *

Сардор Қораевнинг таҳлил натижалари кўнгилдагидек "чиқмади" . Зоиржон Тоиров унга бир курс интенсив муолажа тайинлади.
Қораев шифокорнинг "Соғлом ҳаёт " клиникасининг муолажаа стационарида ётиб даволаниш таклифини рад этди-ю , аммо у томонидан тайинлаган дориларни уй шароитида мунтазам қабул қилиш тадоригига киришди. Зоир Тоиров ёзиб берган саккиз турдаги дориларнинг учтаси "ташқи" дорихоналарда топилиши қийин бўлган дорилар экан. Тоировнинг тавсиясига кўра Қораев ўша дориларни айнан Тоировнинг ўзидан олишни маъқул деб топди.
Асад Акбаров дўсти Сардорнинг шифокор Тоиров кўрсатмасига кўра у ишлайдиган клиниканинг ўзидан олган дориларнинг айнан иккитаси Райҳона қабул қиладиган дорилар билан бир хилда эканлигини кўриб, улардан ҳам дарровда намуна олиб ҳар доимги текширтираётган лабораторияга олиб борди.

Бу сафар таҳлил натижаларига хулосани айнан Асад Акбаровнинг ўша кимёгар профессор дўсти Шавқиддин Одиловнинг ўзи тақдим этди:

"Препарат "Кардиостим"- Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Ўн саккиз хил табиий гиёҳлардан мувофиқ нисбатда тайёрланган. Кейинги уч йил ичида соҳанинг етук мутахассислари тамонидан юрак билан боғлиқ хасталикларни даволашда энг самарали дори воситаларидан бири тан олинди. Мазкур препарат Ҳиндистоннинг ўзидан ташқари Исроил, Хитой , Америка Қўшма Штатлари, Франция , Англия , Болтиқбўйи давлатлари , Россия , Қозоқистон ва албатта Ўзбекистонда муваффақиятли синовдан ўтган"
Шавқиддин Одилов таҳлилни Асад Акбаровга тутар экан мийиғида жилмайди:

- Ажойибсиз-да , дўст. Бу ишингиз ҳудди шогирдини имтиҳондан ўтказаётган устознинг ишига ўхшайди. Рад этишга шошилманг. Бу дорининг фойдаси ва таркибини мендан кўра ўзингиз яхшироқ биласиз. Ахир "Зар қадрини заргар билмай ким билсин", шунингдек "Кардиостим" нинг фойдасини донғи чиққан кардиолог Асад Акбаровга таъкидлаш ўзи шартмикан ?

Акбаров мийиғида кулимсиради :
- Шундайку-я, хабарингиз бор ўтган сафар Мардонбековага берилган дори флаконига ҳар хил қўшимчалар қўшилган эди. Ўз- ўзидан бу сафарги дорининг таркиби мени қизиқтириб қўйгани шундан. Мақсад битта саволга жавоб олиш эди: Зоиров барча беморларга Мардонбековага қилгани каби "меҳмоннавозлик" қилармикан ёки йўқ ? Бугунги таҳлил шуни кўрсатди- ки , ҳозирча Мардонбекова "қўшимчалар" қўшилган "Кардиостим" учун ягона харидор. Ҳар ҳолда шундай деб умид қиламиз.

Бевосита "Кардиостим"нинг ўзига келадиган бўлсам , тўғрисини айтаман. У менинг мижозларим учун ҳамёнбоп эмас . Таъбир жоиз бўлса, тан олиб айтаман- ки яхшигина қиммат . Менинг ишимда энг яхши натижаларга эришишнинг оёқдан чалаётган салбий жиҳати ҳам айнан шу.
Ахир касаллик инсонга танлаб ёпишмайди-ку, "Бу инсоннинг пули бор , бунисиникининг пули йўқ" деб . Қанчадан қанча жовдираб боқаётган қора кўзларга "Фалон пулингиз бўлса тузаласиз , бўлмасам тақдирингизга жимгина тан бериб кетаверинг " деёлмасам . Бироқ мени битта нарса юпатмоқда. Кейинги йилларда юртимизда бойлар кўпаймоқда . Бой бўлганда ҳам саҳоватли бойлар . Шундайлардан уч киши мени оддийгина , мўъжазгина шифохонамга ёрдам қўлини чўзиб туришибди. Мени энг таъсирлантирадигани нима биласизми ? Уларнинг "Ёрдам ким тарафидан берилаётганини ҳеч ким билмасин , шунда қилаётган эҳсонларимизнинг ажри янада ортади" дейишгани.
Мен ҳам ана шу саҳоватпешалар кўмагига таянган ҳолда иккита беморимга ана шу препаратни тавсия қилмоқчиман.

- Гапларингиз мутлақо жўялик, Асаджон,- деди ўйчанлик билан Одилов,- биласизми , яқинда бир даврада ғаройиб суҳбатга гувоҳ бўлди. Унда бир киши замонавий табобатга оид қаттиқ эътироз билдирди. Гапларида эса жон бор эди. Айтишади- ку , "Тўғри гап туққанингга ёқмайди" деб. Балки шунинг учун ҳам ўша инсоннинг сўзлари жон- жонимдан ўтиб кетгандир.
Унинг айтишича бир хасталикка чалиниб кўринмаган шифокори қолмабди. У шифокордан бунисига , бунисидан унисига қатнаб обдон силласи қурибди. Охири кимдир номи чиққан бир клиникани манзилини берибди. Манзилга етиб , тавсия қилинган малакали шифокорга учрашган ҳалиги одамга

@Xazon_Rezgi /49

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бахтсизлик

— Нодиии, қара, сенга маззая! Турмуш ўртоғинг бойвачча. Дадангларни ҳам қўша-қўша корхоналари бор, вууууй!!!
— Ҳа, рост. Тегингда доим машина. Хоҳлаган кўйлагингни кийиб, хоҳлаганингни ейсан. Роса бахтлисан, а?!
Нодира синиққина жилмайди.
Уйга келганда эри диванда сармаст ётар, полдаги шприцда икки томчи қон қотиб қолганди...

Муаттар Йўлдошалиева

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

С К И Д К А А А А А А ! ! !
С К И Д К А А А А А А ! ! !
С К И Д К А А А А А А ! ! !
С К И Д К А А А А А А ! ! !
С К И Д К А А А А А А ! ! !

ЭНДИ ЯРИМ НАРХГА!!!

KURS NARXI:2⃣0️⃣0️⃣ming❌
CHEGIRMA:  1⃣0⃣0️⃣ming✅

🇷🇺 Rus tilidan tezkor kursimizga taklif qilamiz.

✔️Rus tilini noldan razgovorgacha o‘rgatamiz.
✔️Rus tilida erkin muloqot qila olasiz.
✔️Lug'at boyligingiz sezilarli oshadi
✔️Darslarimiz haftada 3 kun ( jonli dars, audiodars)
✔️ 4oyga mo'ljallangan


⏰Dars soatlari UZB vaqti bilan :
1-guruh 11:00da boshlanadi
2-guruh 22:00 da boshlanadi

Qatnashmoqchi bo'lsangiz
👉
@Rustili1938 ga o'zingizga qulay vaqtni tanlab yozing.

Murojaat uchun:
👩‍🏫


/channel/+kUd5R8Viw2Y2OTBi
/channel/+kUd5R8Viw2Y2OTBi
/channel/+kUd5R8Viw2Y2OTBi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

—Мен турмушга чиқяпман. Настарин ҳатто сизни дада демайдиган қиламан ҳали кўрасиз. Янги хотинингиз туғиб берсин сизга қиз. -телефонни ўчиргач, йиғлаб юборди.

🍃🍃🍃

Раҳм амаки, ёнимга келиб, сочларимдан силади. Қўллари сочларимни силаш баробарида, аввал курак, кейин бел қисмимни тушди.
Ойим билан турмуш қурганларидан буён қизим-қизим дерди аммо ҳозирги ҳаракарлари....
—Кундан-кунга гўзаллашиб кетяпсанми кўзни қувнатиб? -шивирлаган овозидан бир сесканган бўлсам, белимдан ғижимлаб ўзига қаратиб.....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Hoy dugonalar 🙋‍♀
Bahor mavsumi boshlandi sizga yangicha 🌺Fasonlar kerak boʻladi

/channel/bahorgi_yozgi_fasonla
/channel/bahorgi_yozgi_fasonla

Shu kanalga obuna boʻlib quyilar Fasonlarni dodasi 🥰 shu yerdakuuu😍😍😍

/channel/bahorgi_yozgi_fasonla
/channel/bahorgi_yozgi_fasonla

Tezda oʻtib obuna buvolilar yangiliklardan qolib ketmang-a tagʻin 🙃💖❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...

Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎄Vapshe arzon kanal toptik🕯🕯


✈️Victoria secret 45.000 ❄️❄️

👠Pomadalar 4 tasi 15 ming🔴🔴

Feramon Duxilar 35.000 🎁🎁

HAYLAYTER 15.000 👍👍

QORA QALAM 5.000 🧸🧸

KIST NABOR 12.000👼👼

NUDE MAGNIT TEN  35.000 🧦🧦

SUNISA 25.000⭐️⭐️

V&S BLESK 7.000🔔🔔

PADVOTKA 10.000🍭🍭

DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси — уйқу вақтини йўқотганидир. Уйқунинг ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий аҳамияти жуда катта.

Вақтдан барака учаётган вақтда "умрим тез ўтиб кетяпти" деганлар, қачон ётиб, қачон тураётганига эътибор берсин. Уйқу вақтини писанд этмайдиганларнинг умри ва ризқида барака бўлмайди. Буни барча — диндор-у динсиз, мусулмон-у насоро... тан олади.

Бу уйқу тундагисидир, кундузгиси эмас. Қуръонда бу алоҳида таъкидланади:

“У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир”
(Фурқон сураси, 47-оят).

Албатта, кундузги уйқу ҳам таъкидланади, лекин инсон ҳаётида энг муҳими — тундаги уйқу.

Хитойда ишлаётганимда хитойлик профессор эрта туришнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб, мени ҳайратда қолдирмоқчи бўлганди. Бенжамин Франклинга нисбат бериладиган машҳур мақолни эслайлик: “Early to bed and early to rise makes a man healthy, wealthy, and wise." (“Эрта ётиш ва эрта туриш инсонни соғлом, бой ва доно қилади.”) дейилади.

Уйқусига эътибор қилмаган одамда касалликларга мойиллик ортиб боради, тушкун, тунд, одамови, жиззаки, сиркаси сув кўтармайдиган, асабий, одам ёқтирмайдиган… бўлади.

Вақтини баракали бўлишини истаган одам уйқуга эътибор бериши лозим. Уйқу вақти қатъий бўлиши керак. Уйқу вақти эса фаслларга қараб ўзгариб боради. Энг идеал уйқу вақтини эса йил давомидаги бомдод ва хуфтон намозлари вақтларига қараб белгиласа бўлади.

Уйқунинг бузилиши ва вақтига амал қилмасликнинг илк белгиларидан — эрталаб турганда бошдаги енгил оғриқ, чарчоқ, гарангсирашдир.

Вақтдан барака кетди, дейишдан аввал тунги уйқу вақтига эътибор бериб қўйинг!

Бахтиёр Абдуғафур

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

ЯПОН НАҚЛЛАРИ


Агар муаммони ҳал қилиб бўлса, у ҳақда қайғуриш шарт эмас.
Агар ҳал қилиб бўлмаса, қайғуришга на ҳожат?
* * *
Новданинг сувратини чизмоқчи бўлсанг, шамолнинг нафасини ҳис қил.
* * *
Бировдан шубҳаланадиган бўлсанг, уни етти марта синаб кўр.
* * *
Ҳаддан зиёд ҳақгўйлик тентаклик билан чегараланади.
* * *
Кулги янграган уйни бахт тарк этмайди.
* * *
Рақибидан ярим соат бардошли бўлганга ғалаба насиб қилади.
* * *
Барг чўкиб, тош сузадиган пайтлар ҳам бўлади.
* * *
Табассумли чеҳрани нишонга олмайдилар.
* * *
Совуган чой ёки совуган гуручга чидаш мумкин. Аммо, совуқ нигоҳ ва совуқ мижозга термулиш азоб.
* * *
Ўн ёшда – доно, йигирмада – даҳо, ўттиздан кейин... оддий одам.
* * *
Ўйланиб – ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйланма!
* * *
Сўраш – бир паллалик ҳижолатпазлик, билмаслик – бир умрлик ҳижолатпазлик.
* * *
Бежирим пиёла ҳеч қачон нўноқ кулолнинг қўлидан чиқмайди.
* * *
Озгина эгилишдан чўчима, юзтубан йиқилмайсан.
* * *
Чўнг дарёлар шовқин солмай оқади.
* * *
Саёҳатга дилинг тортиб йўлга чиқсанг, минг чақирим ҳам сен учун бир қадам.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel