Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
26- ҚИСМ
севиниб кутиб олди.
- Али ака , биласизми бугун бизникига ким келди?
- Кимлигини айтсанг биламан-да , Райҳона, айтмасанг қаердан биламан ?
Райҳона Лолахоннинг ташрифи ҳақида тўлиб-тошиб гапириб берди.
Али уни тинглар экан, гап орасида:
- Зап сенинг кўнглингдагидек иш бўлибди-да. Хўш , ўша аёл билан яна қачон учрашмоқчисан? Аммо бир ўзинг кўчага чиқма. Фазилат опамнинг вақтларига қараб бирга борсанглар мақсадга мувофиқ иш бўлади.
Райҳона Лолахон билан учрашуви тайин бўлмаганлиги учун Алига эътироз билдирмай қўяқолди.
Эртасига Али ишга кетиб кун чошгоҳга яқинлашгач , Райҳонада Лолахонга қўнғироқ қилиш фикри туғилди.
У тезда ичкарига кирди-ю , кеча Лолахон берган, устига кондиционернинг пульти бостириб қўйилган, қоғозни олди.
Қоғоздаги рақамларни терар экан, Райҳона "Ишқилиб Лолахон опа уйда бўлсинлар-да" деб қўйди ўзига ўзи.
Лолахон кўп куттирмай рақамга уланди:
- Алло ? Қулоғим сизда !
- Ассалому алайкум , Лолахон опа, бу мен Райҳонаман. Кеча Фазилат опам билан бизникига келган эдингиз-ку , ўша Райҳона...- деди Райҳона тез-тез гапира
- Ҳаа эсладим , Райҳонахон, эсладим. Яхшимисиз , соғлиқларингиз жойидами ?
- Раҳмат , опажон. Ҳаммаси яхши,- деди Райҳона ва тўғридан -тўғри мақсадга ўтиб қўяқолди ,-
опажон, кийимларимни бичдингизми деб қўнғироқ қилаётгандим,- у шундай деяр экан ўзини Лолахонни шошилтириб безор қилаётгандек ҳис қилиб , узрҳоҳ оҳангда кечирим сўрагандек бўлди,- узр опажон, бироз шошқалоқлигимни ўзим ҳам биламан.
- Ҳеч қиси йўқ , Райҳонахон. Мен ҳозир бир жойда эдим. Уйга бир соатларга бориб қоламан.
Ҳа айтганча ... Кеча бичимини олган либосларингиздан иккитасини "примерка"га тайёрлаб қўйганман.
- Лолахон опа. Мен тўғри тушундимми ? Бир соатларда сизникига борсам бўладими ?
- Албатта , бўлмасам-чи ? Бемалол келаверинг. Ўзим ҳам йўлингизга интизорман.
Райҳона Лолахон билан телефонда учрашишга келишиб олгач , йўлга тараддуд кўра бошлади.
Лолахон Райҳонанинг ўзини уйига бу қадар тез келиши учун рағбат билдиради деб ўйламаган эди. У аслида ҳеч қаерга бормаган , шунчаки кийим бичишга ҳафсаласи бўлмаганидан бирор иш қилмаганлиги , Мухторжоннинг хаёлида қўли ишга бормаганлиги сабаб Райҳонага "Ҳозир уйда эмас эдим" дея ёлғонлаган эди.
У "Бир соатларда уйга қайтаман" деганда ҳам шу вақт ичида Райҳонага тегишли бўлган матолардан иккитасини нари- бери бичиб, унга кўрсатишни мўъжаллаган эди.
Айтилган вақтда , яъни Райҳона ўзиникига ташриф буюрганда Лолахон ўз кўзлаган режасини бир нави амалга ошириб улгурган эди.
Райҳона Лолахонларнинг уйига ёлғиз ўзи келди . У Али огоҳлантиргандек Фазилат опани ўзига ҳамроҳ қилиб олмади. Фазилат опа ишда эканлигини билган Райҳона "Лолахон опанинг уйлари бир қадам нарида-ку , шунга бировни овора қилишим шарт эмасдир" деган хаёлга борган эди.
Лолахон Райҳонани очиқ чеҳра билан кутиб олди. У ҳомиладо ҳолида куннинг иссиғи бироз таъсирлантириб лоҳаслантирган келинчакка дарровда муздек шарбат тутди :
- Дарровда ичиб юборманг, тағин томоғингиздан олиб қўймасин ,- дея мулозамат кўрсатган бўлди Лолахон унга.
Райҳона унга ташаккур изҳор қилиб шарбат ичар экан , теварак - атрофга бир сидра қизиқсиниб қараб чиқди:
- Уйларингиз шинам экан. Айниқса мана бу тут дарахти ҳовлини ўз сояси билан муздеккина қилиб турар экан,- деди у ҳовлининг ўртасида қад керган қулочга сиғмас азим тут дарахтига ҳавасланиб боқар экан.
Лолахон ҳам беихтиёр баҳорнинг охирги ойида марвариддек оппоқ мевалари билан сийлайдиган балх тутига назар ташлади:
- Ҳааа айтманг , - деди у Райҳонанинг сўзларини маъқуллаб ,- бу дарахтни ўзим ҳам яхши кўраман , бироқ кузда ярим куним хазон супуриш билан ўтади-да . Аммо ёзда айтганингиздек жоннинг роҳати.
Тагига тангадек офтоб тушмайди .
- Лолахон опа , бу ерда хўжайинингиз билан турасизми ? Фарзандингиз ўғил бола шекилли ? - Райҳона ҳовли бурчагида турган ўғил болачалар велосипедига ишора қилди.
- Адамиз Россиядалар , - Лолахон ёлғонлаётганини Райҳона сезиб қолмаслиги
@Xazon_Rezgi / 78
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
25- ҚИСМ
Мухторжонингни қорасини қайтиб бу ёруғ дунёда кўриб бўлибсан. Мени биласан-а ? Битта гапираман.
Лолахон ингради :
- Болаааам , боламни қайтариб беринг. У ҳали гўдак бўлса. Нимани ҳам тушунарди у ? Мухторжонимни ўзингизнинг ифлос ўйинларингизга қўшмааанг ! Аралаштирмааанг !
- Хўп бўлади- да ! Қўшмаганим ва аралаштирмаганим бўлсин ! Бунинг учун айтганимни тезроқ қилгин-да ўзинг ҳам.
- Сиз... Сиз қандай одамсиз ўзи ? Сизни ҳам она туққан- ку ?! Ўз қабиҳ мақсадингизга етишиш учун мени боламдан айиришга худодан қўрқмайсизми ? Бир куни ...
- Менга қара , вей?! Худодан қўрқмайсизми дема менга, хўпми ?! Мен нима қилибман ?! Онадан болани айирган бўлсам , у отасининг бағрида. Жуда унақа ўйнаб - кулиб юрган бўлмаса-да , аммо ёмон ҳам юраётгани йўқ ! Тушундингми ? Ундан кейин "Сизни ҳам она туққан- ку!" деган гапингни йиғиштир! Бу ишларни қилишимдан мақсаднинг бир учи мени айнан туққан онам учун қасд олмоқчиман ! Тушундингми ?! Ўша Алисидан ҳам , Райҳонасидан ҳам қасдимни оламан!
Лолахон бу инсонга гап уқтириб бефойдалигини англаб турарди , бироқ шундай бўлса-да , "Чиқмаган жондан умид" қабилида сўзида давом эта бошлади :
- "Мен отасиман" деган ўша болангиздан вақтида тонгансиз ! Мухторжон сизни ўз дадаси деб билмайди. Орадан неча йил ўтгандан кейин оталикни даъво қилманг . Бизни ўз ҳолимизга қўйинг, илтимос...
- Уни ўғлим эканлигига ҳалиям шубҳам бор. Ўзига ҳам унга "Отанг учувчи эди , самолётда ҳалок бўлган" дебсан- ку ? Ё ростдан ҳам ҳаётингда қандайдир учувчи бўлганлиги бор гапми ?
- Иммм ... - оғир ингради Лолахон,- қанақа худобехабар одамсиз ўзи ? Сизнингча нима дейишим керак эди ўғлимга ? Отанг ҳомиладорлигимни билгач "Бу болани тан олмайман. Ҳаромингни нима қилсанг қил !" дея жуфтакни ростлаб қолган дейишим керакмиди ? Ёки ўз фарзандини бир туки қилт этмай "ҳароми" деб атаган одамни сен учун дада ўрнида кўришни истамадим деб тўғрисини айтишим керакмиди ? Аммо билиб қўйинг , ўғлим "ҳароми" эмас! ,-Лолахон "Ҳароми -сени ўзинг!" дейишдан ўзини базўр тийиб қолди , - ўшанда мени ўғирлаб олиб чиқиб кетган тоғ ёнбағрида жойлашган қишлоқ четидаги кулба эгаси ёши тўқсонларга бориб қолган кекса қария "Бўлар иш бўлибди , энди бу ёғига ҳалол яшанглар" дея никоҳ ўқиб қўйгани эсингиздами ? Барчасига Аллоҳим гувоҳ.
- Менга қара, сен бу сўзларинг билан нималар демоқчисан-а? Кўнглинг ҳали ҳам мени тусаётган бўлса , бу ишлар бир ёқли бўлгач , яна тоққа олиб чиқиб келишим мумкин . Фақат , билиб қўй мен эркин қушман . "Официальный уйланасиз" деган гапинг ўтмайди.
- Мени тушунмадингиз. Мен ўғлим ҳароми эмаслигини уқтираётган эдим . Ундан кейин сизга турмушга чиқиш ниятим ҳам йўқ. Менга ўша вақтлар ўқилган никоҳ учун талоғимни берсангиз бўлди. Бу ёғига тинч яшамоқчиман.
- Тинч яшамоқчимисан ёки янги саргузашт изламоқчимисан ? "Йўқ" деб инкор қилишга шошилма. Мен ернинг тагида илон қимирласа биладиганлар тоифасиданман.
- Менга қаранг , ўзингизча нималар деяпсиз ? Қанақа саргузашт ? Сиз билан кечирган "саргузаштларим" бутун умримга етарли бўлди ўзи. Бошқасига тоқатим, мажолим , хаттоки мадорим ҳам қолмади ўзи .
- Нима дей ? - захарханда овоз эшилди тармоқдан ,- айтишади-ку "Ит пичан емас, отга ҳам бермас" деб! Сени шундай қизғанаман.
"Ҳайрият итлигини ўзи ҳам билар экан" деб ўйлади Лолахон ва бу мавзуда бошқа гаплашгиси келмади :
- Ўғлим нима қиляпти ? Йиғламаяптими ? Муздек нарсаларни берманг , томоғи оғриб қолмасин ...
-Ўғлинг отдек , компьютерда ўйин ўйнаб ўтирибди. Ўйин ўйнашини кўрган одам ҳеч ҳам уни тўрт яшар бола демайди.
- Мени соғиниб йиғламаяптими ? Битта кўрсатинг боламни ?! Илтимооос ...
- Иш битсин , бутунлай ўзингга қайтариб жўнатвораман. Менимча бир , икки йил Самарқанддами , Жиззаҳдами яшаб турсанглар маъқул бўлади . Менга барибир . Эҳтиёт бўлларинг дейман-да. Мен- ку оларимни олиб , яна Россияга қайтиб кетаман.
Айтганча ...
Истасанг сизларни ҳам олиб кетишим мумкин. Фақат алоҳида - алоҳида жўнаш шарти билан.
@Xazon_Rezgi / 76
#Диққат_Тест
Билиб олинг
Бошқалар билан қандай фарқингиз бор!😳
Интернетни ларзага солган психологик тест! ✍
Сиз қандай усулда ухлайсиз ёки қайси усулда (дам олишни яхши кўрасиз) бефарқ бўлманг ва хозироқ билиб олинг! 👇
🌙🕊РАМАЗОН ОЙИДА МАЗЗАЛИ РЕТЦЕПТЛАР❤️
😍😍Рамазон Дастурхонингиз 👆Шунақангиз Маззали Таомлар ва Пишириқлар билан безашни хохлайсизми?🍓🍒🫐🍉
🤗🤗Энг Дахшат Ретцептлар Фақат бизда 🍜Таомлар, 🥗 Салатлар, 🍰Пишириқлар ҳаммаси бизда
🥐🥘🍧🍰🥟Саҳарлик ва Ифторлик учун Ҳар Кунлиk Ретцептларни Жойлаб борамиз Тез Киринг👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
#хайрли_тонг
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Пайшанба тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ДИҚҚАТ #МУҲИМ
БЕМАЛОЛ ПАРХЕЗ ҚИЛМАСДАН ХАМ ОЗИШ МУМКУН 😱
БУ УСУЛДАН КEЙИН КУНИГА 1 КГ ДАН 10 КГГАЧА ОРТИҚЧА ШЛАКЛАДАН , АХЛАТДАН ТОЗАЛАНИБ ВАЗН ЮҚОТАСИЗ.😳
Юздаги догларни кетқазадиган , тошмаларни таги билан юқотадиган ва тери осилмасдан озишга ёрдам берадиган , ортиқча ахлатларни чиқариб берадиган жудаям сирли усул.
Ҳафтада бир марта фойдаланишни узи етарли ✅
Бу рецептни ёзиб олинг ва бугундан вазн юқотишни бошланг
РЕЦЕПТ: СУВ, КEФEР
БАТАФСИЛ................... 👇👇👇
Ойгул унаштирилса, унаштирилган йигити билан қучоқлашиб бўй-бўй суратларини ижтимоий тармоқларга улашади.
Шуҳрат уйланиб хотинининг расмини профил сурати қилади.
Наргиза фарзанд кўради, инстаграмдан тортиб ватсабу телеграмларгача боласининг суратларини қўйиб "Маша Аллоҳ" дейди.
Кумуш эрининг бозорлигини музлаткичга чиройли тахлаб, суратга олади, инстаграмда улашганида юздан ортиқ "лайк" келиши учун.
Зуҳра емакхонага борса, овқатлари совугунча чиройли фонли сурат олишга уринади.
Хуллас, маҳрамият, андишаю ҳаё ер билан битта бўлди.
Эл-юрт орасида хотини билан ёнма-ён юришга уялган боболаримизнинг набиралари бугун хотинини никоҳлаб олмасдан бурун қучоқлаб ҳаммага кўз кўз қилади.
Пишираётган таоми қўшнининг бурнига сезилишидан истиҳола қилган момоларимизнинг набиралари еган-ичганидан тортиб, ич кийимларигача интернетда ҳаммага кўрсатадиган бўлди.
Жуфтининг исмини тилга олишдан ҳаё қилган буюкларнинг авлодлари бугун мана шу аҳволда. ''Номаҳрамнинг кўзи тушмасин!'' дея вафот этганида тунда кўмилишни истаган Ҳазрати Фотима ва фотимақалбли қизлардан қандай қилиб бор бўйию вужудини кўз-кўз қилиб суратлар улашадиган қизлар туғилди?
Тор кийинишдан андиша қилган, ўзини, иффатини муҳофаза қилган эркаклар қандай қилиб тор почали шимлар киядиган, танасининг ҳамма жойини элга кўрсатадиган кийимларда бемалол юрадиган эркакларга айланди?..
Ҳаё ҳисси билан кўзи ёригунича ҳомиладорлигини яширишга уринган оналардан, тор кийимлар билан ҳаётда ва ижтимоий тармоқда қаппайган қорнини кўз-кўз қиладиган оналар қандай кўпайди?
Биз қандай қилиб, маҳрамият рашкининг шарму ҳаёси билан танилган аждодларнинг маҳрамиятни билмаган, рашки йўқ, шарму ҳаёдан маҳрум авлодлари бўлдик?
Кеча ва бугун ўзгариб кетган қадриятларимиз ва ҳаёт тарзимизни ислоҳ қилишни аввал ўзимиздан бошламоғимиз керакмикин?...
* Ижтимоий тармоқларда эримиз (хотинимиз) билан қучоқлашиб турган суратимизни жойламаслигимиз — ёлғизлигимизни англатмайди.
* Интернетда болаларимизнинг суратларини қўйиб тил учида "Маша Аллоҳ"лар қабул қилишга иштиёқманд эмаслигимиз — бефарзандлигимизни билдирмайди.
* Ижтимоий тармоқларда овқатланаётганимиздаги суратларни баҳам кўрмаслигимиз, бизнинг оч ёхуд емакхоналарга бормаслигимизни билдирмайди.
* "Бу ишни қилдим!", "Фалонча ютуққа эришдим!", "Писмадон жойларга бордим!" дея мақтаниб блогпостлар қўймаслигимиз — бекорчилигимизга ишора эмас.
Биз ўзимизга берилган ҳамма нарса, нафасдан тортиб токи мана шу сўзларни ёзаётганда клавиатурани босаётгандаги бармоқларимизнинг ҳаракати ҳам шак-шубҳасиз Аллоҳдан эканини яхши биламиз! Бизнинг ҳеч нимамиз йўқ! Ҳеч нарсага қодир эмасмиз! Бўйнимиздан миямизгача мингларча томиру томирчалар борган. Биттаси узилса ё жинни бўламиз, ё ўламиз. Нимамизга бунча ишонамизу, нимамизни мақтаб кўз-кўз қиламиз?!
Умида Азиз
@xazon_rezgi
Оналаримизни борида қадрига етайлик, уларни дуоларини олинг!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/21
#ҚАСД
Фазилат опа билан бирга келган ёшгина аёл йигирма беш ёшлар атрофидаги дилбаргина жувон эди .ь У Райҳонага қимтиниб боқиб қўнғироқдек овозда астагина салом берди:
- Ассалому алайкум, яхшимисиз ?
Райҳона ўзидан ёши катта аёлнинг саломига алик олишга ўнғайсизланиб сўрашган бўлди :
- Яхшимисиз , опажон? Уй ичилар яхшими ? Қани уйга марҳамат ! - у келганларнинг ҳар иккисини ичкарига - меҳмонхонага таклиф қиларкан.
- Райҳонахон , бизга шу ер дуруст . Очиқ ҳавода ўтиришга нима етсин , - Фазилат опа шундай деб атрофига қалин қилиб сувлар сепилиб жой қилинган каравотни кўрсатди , - мумкин бўлса шу ерда ўтирайлик .
Райҳона уларни Фазилат опа кўрсатган ерга бошлади. Опа дуои фотиҳа қилгач , Райҳона унинг ҳай - ҳайлашига қарамай ошхонага йўл олди ва зум ўтмай икки қўллаб патнис тутганча яна меҳмонлар қаршисида пайдо бўлди:
- Фазилат опа , бирам зерикиб ўтирувдим-ки , чиққанингиздан роса қувондим,- Райҳона патнисдаги чой , нон , ширинликларни олиб хонтахта устига қўяр экан, ҳар икки аёлга чой қуйиб беришга тутинди.
- Райҳонахон, бу синглимизнинг исмлари Лолахон бўладилар ,- Фазилат опа ўзи билан келган келинчакни таништириб,- ёдингиздами, улар ҳақида гапирганим. Бир яхши чевар керак дегандингиз-ку. Бугун уйда бўлганим учун Лолахонни чақиртиргандим. Ўзимга бир- икки кўйлак тиктиришга буюртма бердим. Кейин сиз ёдимга тушиб бошлаб чиқақолдим.
Райҳона севиниб кетди :
- Авваллари ўзимга-ўзим кийим тикиб олардим. Либос тикишни, тикишдан ҳам кўра уни турли безаклар билан безатишни яхши кўраман. Аммо ҳозирги ҳолатимда ...- Райҳона ийманиб ерга қаради, сўнг яна Лолахонга юзланди ,- мен ҳомиладорлар учун, яъни ўзимга бир ,икки либос эскизни чизгандим . Шуни тикиб берадиган аёл йўқми дея Фазилат опамдан сўрагандим.
Тўғри шунақа кийимларни тайёрини сотиб олсам ҳам бўлади, аммо тикдиришга бир дил кетди- да.
- Тайёр билан , тиктириб кийганингизгни фарқи бор барибир. Иккинчисида кийим айнан ўзингиз учун мўъжаллаб тикилгани сабаб эгнингизга қолипдек тушади. Ўзингизни , айниқса мана бунақа ҳомиладорлик даврида қулай ҳис қиласиз. Бу нарса ҳатто ҳомила ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади,- Лолахон шундай деб сумкасидан ўлчов метри, чарм муқовали блакнот ва ручка чиқарди,- чизган эскизингиз ва тиктиришга мўъжалланган матоларингизни кўрсам бўладими ?
Райҳона ичкаридан Лолахоннинг сўраган нарсаларини олиб чиқди. Лолахон Райҳона тақдим этган эскизга қараганча маҳлиё бўлиб қолди :
- Мен етти йилдан буён чеварчилик қиламан,- деди у эскизларни бирма- бир варақлар экан,- аммо бундай нафис , содда ва дилбар либослар эскизини ... Айтганча , касбингиз нима , Райҳонахон?
- Мен дизайнерман , аммо либослар бўйича эмас ... - деди Райҳона касби ҳақида бироз тушунча берган бўлиб .
- Дизайнерман деганингизнинг ўзи барча саволларга жавоб бериб қўяқолди , гарчи бошқа соҳада фаолият юритсангиз-да нозик дидингиз чизган суратингизда "манаман" дея бўй кўрсатиб турибди. Дизайнер дегани ижодкор деганида аслида. Очиғи ишингизни кўриб тикканларим сизга ёқармикан деган мулоҳазага ҳам бориб қолдим.
Райҳона унга жилмайиб қаради :
- Агар кийиб олган кўйлагингизни ўзингиз тиккан бўлсангиз , менга аллақачон ёқиб бўлди.
- Ўзим тикканман ,- дея жавоб берди кўнгли ўрнига тушган Лолахон,- бир гап сўрасам майлими ?
- Албатта ,- деди Райҳона унинг саволи нима эканлигига қизиқиб
- Мен бундан кейинги кўчада яшайман. Бир вақтингиз бўлса бориб тиккан тикишларимни , чизган эскизларимни кўриб бера оласизми ? Тўғриси бир неча йиллардан буён келин сарпо тикаман. Шунга коллекциямда бир янгиланиш қилсам дегандим. Бир , иккита шогирдларим ҳам бор.
Уйимиз бу ердан унча узоқ эмас,- деди Лолахон ийманиш билан.
Лолахон Райҳонанинг ўз уйига боришини жуда истаётган эди. Шу сабаб бундан буёнги ўй-хаёли шунда бўлиб қолгандек бўлди.
@Xazon_Rezgi /74
Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади холос...
/channel/Xazon_Rezgi
Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
Сўрайдиган киши йўқ.
Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шохда
Ўлтирибмиз ўзимиз.
✍️ Эркин Воҳидов, 1991 й.
/channel/Xazon_Rezgi
Бир ошхўрлик қилайлик... ☺️
/channel/Xazon_Rezgi
☕️ • УСТОЗЛАРДАН ЯНГИ ТРЕНД...
Сиз ҳам ҳамкасбларингиз билан синаб кўринг
/channel/Xazon_Rezgi
👆Мазза қилиб томоша қилдим...
📌Сизлар ҳам албатта кўринг
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҚАСД
- Кераги йўқ ... Ўзга юртларда яшашга ҳушим йўқ,- деди Лолахон бемажолгина.
- Менга қара Райҳона билан учрашдингми ? Шундан гапир . Ўргатганимдек хонадонига тўғридан тўғри кириб бордингми ?
Лолахон чуқур хўрсинди. Суҳбатдошига "Сен лаъиннинг шогирдига устозингнинг ўзи йўл очди чамамда" демоқчи бўлди-ю , жигарпораси уни қўлида эканлигини эслаб тилини тийди .
Қайтага :
- Йўқ , ундай бўлмади,- деди ва Райҳоналарнинг қўшниси аввалдан мижози бўлган Фазилат опанинг ўзини чақиртириб қолганлиги ва у орқали кўзланган манзилига қадам боса олганини айтиб берди.
- Ўўў , нима дейишарди-я ? "Агар орзуинг чин юракдан бўлса сенга бутун коинот ёрдамга ошиқади" деган гаплар ростми дейман-да. Кел , шу ишинг учун сени бир мукофотлай . Телеграмм манзилингга болачангнинг расмини юбораман. Майли бугун уни бир кўрақол. Шуни ёдда тутгин-ки , Райҳонани қанчалик тез қўлимга топширсанг , Мухторинг шунча тез бағрингга қайтади. Ундан кейин шуни ёдда тутгин-ки , мен сени ҳам қуруқ қўядиган нокаслардан эмасман. Иш битса , ундирилган муллажирингдан сенга ҳам улуш ажратаман,- ўзича тантилик қилган бўлди Лолахоннинг суҳбатдоши.
- Бўлдими ? Алоқани узаверайми ? Боламни расмларини кўрмоқчи эдим.
- Бунча шошдинг , вей ? - эркак ҳали бери суҳбатни якунламоқчи эмас эди,- сен ҳали Райҳонахоннинг кўриниши , аҳволи ҳақида гапириб берганинг йўқ-ку ! Ахир уни деярли бир ярим йилдан ошиқ вақтдан бери кўрган бўлмасам. Ҳомиладорлигини биламан халос. Эри-чи ? Эри ҳақида бирор маълумот эшитганинг борми ?
- Эрини жуда келишган , ориятли , мард , бир сўзли йигит дейишди.
- Ёппирааай , ростданми ,- мазах қилди эркак ,- гапингдан "Райҳона нақд Арнольд Шварценеггерга турмушга чиққанми?" деган хаёлга бориб қолдим . Эҳтиёт бўл , яна сен ҳам ошиқ бўлиб қолмагин тағин. Кўп сериалларнинг мотиви шундай бўлади-ку.
- Билмадим , Фазилат келинойидан эшитганларимни айтаяпман-да. Уни эрини кўрган бўлсам экан . Кўрганимда ҳам бировнинг эрига қараш ниятим йўқ ,- айтойдил жаҳли чиқди Лолахоннинг,- Райҳонага келсак , у ҳақиқатдан ҳам беҳад чиройли экан. Яна истеъдодли ҳам. Ҳомиладорлиги эса бир ҳуснига ўн ҳусн қўшибди.
Лолахон шундай деб бироз сукут сақлади-ю , аммо кўнглидагиларни айтишдан ўзини тия олмади :
- Очиғини айтсам унинг бу аҳволда эканлигида қилмоқчи бўлган ишингиз одамгарчиликдан эмас. Қорнидаги гўдагига бирор кор-ҳол бўлмасин яна.
- Қўрқма , ташлаганга тош тегмайди. Жони савил бу қизнинг. Етимликда ўсиб пишиб кетган у. Шунча заҳарлашганда ҳам бало урмади- ку. Хуллас , бу ёғидан ҳавотир олма. Бўпти , хайр . Бирор гап бўлса қўнғироқ қиларсан.
Ҳа айтганча , мен ҳақда у , бу кимга гуллайдиган бўлсанг , оқибати учун жавоб бермайман. Энг биринчи болангни эслагин тушундингми ?
- Тушундим ... - аранг жавоб қайтарди Лолахон.
- Соғ бўлсинлар унда...
Телефондаги алоқа узилиши билан Лолахон шоша -пиша ўз телеграмм манзилини очди . У ерга ҳозиргина гаплашган суҳбатдошидан олтита сурат келиб тушибди. Барчаси Мухторжонники. Онанинг кўзига ўғли озиб унниққандай , кўзлари хомуш тортиб кетгандек туюлди.
"Ўғлииим... -дея ўйлади у юраги эзилиб ,- қачонгача сенсизликка чидар эканман?
Бу мараз яна қай гўрдан йўлимдан чиқди а?
Бу мараз Райҳонага бирор нима қилмаслигига ким кафолат беради ? Гарчи " Райҳонадан фақат пул ундираман" деган бўлса ҳам , унга ишониш мушкул ..." Захар солмоқ эрур иши илоннинг " ...
Нима қилсам экан ?
Нима қилсам тўғри бўлади ?
Иммм ...
Яхшиси барини Райҳонанинг ўзига айтсаммикан... Боламнинг жони қил устида турибди- ку бу ёқда...
Анави малъун огоҳлантирди-ку , у-бу кимга гулласанг болангни иккинчи кўрмайсан деб ...
Эй , Аллоҳ !
Ўзинг нажот бер !
Ўзинг нажот бер! ..."
* * *
Райҳона Али ишдан келиши билан уни ...
#давоми_бор / 77
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
ҚАЙТАР ДУНЁ
Матлуба келин бўлиб тушганининг дастлабки кунлариданоқ қайнонаси Доно опа бошқа ўғилларига қараганда унинг эрини айрича яхши кўришини фаҳмлади.
Матлуба бу хонадонга учинчи келин сифатида остона ҳатлаганди. Турмуш ўртоғи Қобилжоннинг яна кетма- кет бўй етган икки укаси бор.
- Қобилжон болам , шу бугун бирам зерикиб кетдим. Шунгами ўзимни ҳеч қаерга сиғдиролмасам дегин,- деди Доно опа Қобилжон тушлик вақти уйга келганда.
Қобилжон жилмайди . У косадаги маставани тез-тез охиргача ичиб бўлгач , дуога қўл очди:
- Қани Ойижон , дастурхонга бир фотиҳа қилинг- чи ? - деди у онасига ва дуодан сўнг Доно опага қайта юзланди ,- юринг сизни ўзим бир шаҳар айлантириб келай. Келгунимизча Матлуба чиройли қилиб қовурма лағмон пишириб туради. Ўзи учрашувга чиққанда "пазандаман" деб кўп мақтанган.
Қобилжон ижарага машина олиб таксичилик қиларди. У куннинг иккинчи ярмида онасини олд ўриндиққа ўтказиб ишини давом эттирди. Орада икки бор тўхтаб онаизорнинг оғзига ёқар егуликлардан тутишни ҳам унутмади. Аср намози кирганда эса холасининг уйига ҳам бирровга бош суқиб чиқишди.
Қош қорайганда баҳри дили очилган Доно опа ўғли билан бирга уйга қайтди.
Ойлар давомида бундай ҳолат кўп бора қайтарилар , Матлуба ҳар сафар қайнонаси ва эрини очиқ чеҳра билан кузатиб қўяр эди.
- Бирам бўшашган хотин экансиз- ей ? - деди бир куни катта овсини Шоҳида , - токай оғзингиздаги ошни олдириб ишшайиб ўтирасиз ?
- Нима қилдим опа ? - ҳайрон бўлди Матлуба
- Қобилжон акангизга бир оғиз ҳой демайсиз- а ? Индамаганингиз сайин Ойижон кунда -кунора унинг машинасига чиқиб топган - тутганини қоқиштириб оляптилар. Бунақада қачон бирингиз икки бўлади ?
- Ажойибсиз- да , Опажон , - шунча гапдан кейин ҳам ҳамон ҳотиржам эди Матлуба ,- мен кимдан нимани қизғанишим керак ? Ахир шу Ойижон эмасмилар Қобил акани дунёга келтирган ? Бир парча эт вақтларидан оқ ювиб , оқ тараб вояга етказган? Топармон ўғил тарбиялаган ҳам ўзлари- ку ? Ҳазил меҳнат борми бунинг замирида ? Аслини олганда ўғилларини бор топгани Ойижонники. Бизни дуо қилсалар бўлди.
Шоҳида овсинининг жавобидан унга бақрайиб тикилиб қолган эди , кўп ўтмай "Сенга гапирганни фойдаси йўқ экан" маъносида қўл силтаб нари кетди.
Орадан йиллар ўтди.
- Матлуба , юрагим куйиб кетяпти ,- деди Шоҳида овсин унниқиб кетган чеҳраси билан сўзларини тасдиқлаган каби ,- ўғлим келинимнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган бўлиб қолибди. Фақат ўша пошшахоннинг гапи гап ! Мен ҳам оғзимдаги ошни қандай олдирганимни билмай гарангман. Менимча бу келин ўғлимни иссиқ- совуқ қилиб мендан совутган. Ҳа бу аниқ ! Йўқса ...
Матлуба энди жавобга лаб жуфтлаган ҳам эди-ки , қўл телефони жиринглаб қолди . У экранга қараб юзлари ёришганча овсинига "ҳозир" ишорасини берди- ю , тармоққа уланди .
- Ассалому алайкум , оналарнинг буюги ! - қўнғироқ қилаётган Матлубанинг тўнғич ўғли Комил эди,- илтимос бугун укаларимдан бири билан ҳеч қаерга кетиб қолманг хўпми?! Тушдан кейин сиз ва дадамларни театрга олиб тушмоқчи эдим. Келишдик-а ? Бир мириқиб театр кўринглар. Кейин тунги Тошкентни айлантирган...
Шоҳиданинг кўз ўнги қоронғилашди. Унинг қулоқлари остида овсинининг "Кимдан , нимани қизғанаман?" деган сўзлари қайта жаранг сочгандек бўлганди...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бургут баланд бир дарахтда шунчаки дам олиб ўтирган эди.
Унинг бу ўтиришини кўриб қолган қуёнча бургутдан сўради:
— Худди сендек ҳеч нарса қилмай, бамайлихотир ўтиришим мумкинми?
— Албатта, мумкин, нимага йўқ экан, — деди бургут.
Қуёнча дарахтнинг тагига ўтириб дам олишни бошлади. Шунда бирдан қаердандир тулки пайдо бўлди-ю, уни ушлаб, еб қўйди.
Қиссадан ҳисса. Агар сен ҳеч иш қилмасдан бемалол ва хотиржам бўлишни хоҳласанг жуда-жуда юқорида ўтиришинг керак. Кўрпангга қараб, оёқ узат.
/channel/xazon_rezgi
СОТИЛГАН САВОБ…
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙
Хаётингнинг сўнгги дамларида бойлигинг қанча ва сен қаерларда бўлганинг мухим эмас. Сен қанча инсонларнинг хаётини яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлдинг, кимларга кўмак бердинг, мана шу мухим...
"Бугун нималар қилдик" мана шу саволни ўзимизга бериб кўрайлик Қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин...
/channel/xazon_rezgi
Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман. Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман. Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.
Мен ўчирғич ва қаламнинг ўзаро суҳбатидан қаттиқ таъсирланиб, ўйга толдим. Ўйлаб қарасак, ота-она фарзандининг хатоларини тузатадиган ўчирғичга ўхшайди.
Уларнинг ҳам вақт ўтган сайин жуссалари ўз шаклини аста-секин йўқотиб, сочларига оқ қоралайди. Фарзандлар кун келиб ўзларига янги шерик, яъни турмуш ўртоқ топадилар. Ота-она эса бундан ўзини, шубҳасизки янада бахтиёр ҳис этади.
Жондан суюк фарзандининг афсус чекишларини ёхуд ғамгин ҳолда кўришни сира истамайди.
Яшар эканман, «қалам» бўлиб келдим. «Ўчирғич» ота-онамнинг кундан-кунга кичиклашиб, емирилиб боришлари мени буткул дилхун этади. Бир кун келиб, фалакнинг гардиши ила менда бор-йўғи ўчирғич қириндилари, хотиралари қолади, холос...
@xazon_rezgi
#Диққат
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨🏻⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босин👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/10
⁉️Охиргача ўқинг
Отзыв: /channel/snekeoils
Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса:
1. Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар.
2. Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар.
3. Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди.
4. Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг.
5. Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади.
6. Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!
@xazon_rezgi
#ҚАСД
Райҳона бу ҳолатида ёлғиз ўзи кўчага чиқмаслигини , у -бу ерга борадиган бўлса ёнида эри юришини айтишга оғиз жуфтламоқчи бўлди-ю , аммо унинг уйи яқинлигини эшитиб бу тўғрида индамай қўя қолди.
Райҳонанинг индамаганига яна бир сабаб бор эди. У кейинги кунларда ҳомиладорлиги сабаб бошидан руҳий зиқликни кечираётган , айни вақтда кўнгли кимлар биландир чин юракдан диллашишни истар эди. Шулар таъсирида у қаршисида ўзига умид билан тикилиб турган жувонга :
- Насиб қилса , ин шаа Аллоҳ , - деди ва ўзи ҳам Лолахон билан ижод юзасидан суҳбатлашишга чин кўнгилдан, астойдил мойил бўла бошлади..
Лолахон Райҳонанинг ижозати билан ўлчамларини олар экан , гап орасида асосий гапни сўрашни унутмади:
- "Примерка"га ўзим келайми ёки бизникига бора оласизми ? Фазилат опамлар "Уйингизга индинга ўтаман" дедилар , ўша куни бўш эканлар-да ,- Лола шундай дея туриб Фазилат опага қисқа нигоҳ ташлаб олди . Фазилат опа ҳам "Ҳа шундай" деган ишора беришни унутмади ,- агар истасангиз сизни примеркангизни эртага ўтказишимиз мумкин.
Лола шундай дея охирги ўлчамларни олиб бўлиб , чаққонлик билан блакнотининг охирги саҳифасига нималарнидир тез - тез ёзди- ю , сўнгра шарт йиртиб Райҳонага тутқазди :
- Бу ерда менинг телефон рақамим ва хонадон манзилим номи ёзилган . Унча узоқмас , беш дақиқалик йўл . Агар боришни ихтиёр қилиб қолсангиз , аввал қўнғироқ қилинг. Ҳар хил вазиятлар бўлиб туради-да, учрашишга аввал келишиб оламиз , сўнгра бемалол , бафуржа кўришаверамиз . Энди менга руҳсат ...
- Вой , одамни уялтирманг. Қуруқдан -қуруқ , биргина чойнинг ўзи билан кетаверасизми ? - деди Лолахоннинг кетишини эшитиб тараддудланиб қолган Райҳона .
Лолахон жилмайди:
- Ҳар нарсадан ширини дийдор . Қолаверса ҳомиладор аҳволингизда сизни юмушга қўйсак уят бўлар, - у шундай дея туриб Фазилат опага юзланди ,- битта дуо қилинг , турайлик...
* * *
Лолахон хонадонига етиб боргач , кира солиб ўзини диванга отди. Унинг икки чаккаси лўқиллар , бошининг оғриғига чидай олмай тўлғанар эди. Худди шу пайт атайдан пойлаб тургандек телефони жиринглади. Лола сумкасидан базўр телефонини олди ва экранга қаради . Экранда Лолахоннинг ҳаммадан ҳам ёмон кўрадиган одамининг исми ўчиб - ёниб турарди . Лолахоннинг ўзига қолса бу одам билан ҳеч қачон гаплашмаган бўлар эди. Бироқ ҳозир "жони" унинг қўлида экан , гаплашмасликнинг сира иложи йўқ эди:
- Аллооо , эшитамааан - деди Лола ижирғаниб ингроқ товушда .
- Қалайсиз , гиргиттон ?! Ўзим қўнғироқ қилмасам бир йўқлай ҳам демайсиз-а ? Бунчалик тошбағирликни қаердан ўргангансиз ҳайронман.
Хўўўш , бизнинг буюртма ҳал бўлай деяптими ? Бугун "Боғи - эрам"га кира олдингизми ? Қушчамиз дон чўқий деб қолдими ? Тезлаштирақолинг- а ? Акс ҳолда ...
#давоми_бор /75
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
24-қисм
Фақат сиздан битта талаб бўлади . Ўзингизни асрайсиз. Келишдикми ? - жилмайганча сўради Шоҳида Туроповна.
Райҳона унга жавобан кулимсираб "Албатта" деди-ю , иккинчи қайта ҳайрлашиб хонани тарк этди...
* * *
Райҳонанинг ҳомиласи олти ярим ойликка етганда у кечалари ора-орада безовталанадиган, алоқ- чалоқ тушларни кўп кўрадиган бўлиб қолди. Негадир кейинги кунларда тушига марҳум отаси тез- тез кирадиган , Райҳонага нималарнидир демоқчи бўларди-ю , аммо қизи фикрини тугал тушуниб олгунга қадар қоронғилик домига кириб йўқолиб қоладиган бўлиб қолганди.
Райҳона бир неча маратаба "Адажоооон" дея бақириб уйғониб кетганча ўзининг ҳам , Алининг ҳам ўтакасини ўттиз ёрди.
Али Райҳонанинг шу таҳлит безовталикларидан хавфсираб уни энг малакали шифокорлар кўригига бирма - бир олиб борди.
Бироқ барча шифокорлар кун сайин Райҳоналаги бу ҳолатнинг ёмон тарафи йўқлигига , ҳомиладорликда учрайдиган озгина камқонлик ва умумий ҳолсизликни ҳисобга олмаганда барчаси жойида эканлигига Алини ишонтиришар эди.
Бир куни қўшни аёл Фазилат келинойи Райҳонанинг ранги - рўйига қараб яхшилаб дам солдириб юборишни масалаҳат берди.
- Синглим , ўзингизга ўзингиз дам солсангиз ҳам бўлади. Бу у қадар қийин иш эмас . "Қуръон - қалблар шифоси" китобида ёзилишича - "Ҳар ким имкони борича ўзига-ўзи дам солгани маъқул. Чунки беморнинг овози ўзига бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу “Фотиҳа” сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа” сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул. Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар" дея ёзилган , - у шундай дея туриб бир муддат тин олди ва сўзида давом этди,- агар истасангиз ўзингиз ё бўлмаса бирор тақводор , илмли, солиҳа аёлни топиб мушкулингизни осон қилишимиз мумкин...
Райҳона унга нисбатан индамаган бўлса-да бўш вақтларида ўзи билганича шифо оятларини ўқиб ўзига - ўзи дам соладиган бўлди.
Ана шундай вақтларда у танасида ажиб енгиллик ҳис қилар , тез - тез тўпалончилик қилиб,м тинимсиз тепиниб ўзини эслатиб турадиган юраги остидаги мурғак жон ҳам алланечук тинчиб , ором олаётганини ҳис қилиб қолар эди.
Шуларга қарамай Райҳонанинг тушларига отаси кираверишни ҳамда ташвишли кўринишда алланима демоқчидек намоён бўлаверишни ҳеч канда қилмас эди.
Одатий кунларнинг бирида Фазилат опа Райҳоналарникига бир келинчакни етаклаб чиқди :
- Райҳона , Райҳона-ююю , - деди у ўзига ярашган ўктам овозда йўлакда Райҳонанинг қораси кўриниши билан , - меҳмонларни қабул қиласизми ?
Бир ўзи уйда зерикиб диққинафас бўлиб кетган Райҳона уларни суюниб қарши олди:
-Бўлмасам-чи , - деди у ҳурсандчилигини беркитишга ҳам ҳаракат қилиб ўтирмасдан ,- "Меҳмон- атои худо" деган гап бор- ку ! Марҳамат , хуш келибсизлар !
@Xazon_Rezgi /73
Қўлимда бола билан қабрлар оралаб кетиб борар эканман, тинмай калималарни қайтарардим. Ҳудди бу мени айбимни ювадигандек... Бағримда беғубор ухлаб ётган болани сўнгги бор қучиб йиғлаб юбордим.
- Мен шунга мажбурман... Мени кечир... Агар сени билиб қолишса, мени ҳаётим барбод бўлади. Мен сенга умримни бағишлашни истамайман...
Қандайдир товуш эшитиб бирдан тезлашдим. Болани қабр орасига ташлаб, жоним борича югурдим... Изимдан бир шарпа югураётганини сезиб қўрқувдан қадамларим чалкашди. Қабристондан чиқмасим ортимдаги шарпа етиб олди. Бир силтаб ўзига қаратди. Уни кўриб тилим калимага келмай қолди. Чунки ортимда арқон билан... 😱😱😱
—Қани киринглар...
Замира икки эркакни еталаб ичкарига кирди.
—Сиз у хонага киринг. Дугонам сизни кутяпти.
Эркаклардан бирига гапирди Замира
—Ха ўзингиздекми?
Замирага тикилиб қаради
—Албатта, сиз киринг олдин, кейин бахо берасиз..
Замира кулиб, бир эркак билан бошқа хонага кирди.
Эшик очилганидан ортига қараган Дилдора. Қаршисидаги эркакга қараб қотиб қолди.
—Дилдора....
—Баходир ака...
🌿🌿🌿
—Сенга нима бўлди, дугонажон?
Замира, бақир чақир овоздан югуриб ичкарига кирди.
—Замир... У... У мени эриммм
Дилдора, тутилиб йиғлаб гапирди.
—Нима? Нималар деяпсиз?
Бўря сизни эрингизми?
Бирга келган эркак, эшик олдида эшитган гапига хайрон бўлиб қараб турарди.
—Ха у мени, қизларимни отаси...
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР
Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌
Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг👇
/channel/Suralar_Duolar/41800
🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎
🧠 Aql darajasi yuqori insonlar uchun ajoyib video topishmoq!
Videodagi Ot 🐎 kelyaptimi yoki ketyaptimi? 🤔
Videoni yaxshilab kuzating va aniq javob sizni hayratga soladi! 🤫 👇
👉JAVOBINI BILISH👈
🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎
Эри Россияга кетгандан бери Сумайя эрини қаттиқ соғинарди.Бугун ҳам ҳаммомдан чиқдию ҳаёл суриб залга ўтди.Кўзи кийимини дазмоллаётган қайнукасига тушди.Кўзларини шахвоний ҳирс қоплади.Қайнукаси ҳали уйланмаган бўз йигит демак у ҳам...Сумайя оҳиста уни ёнига келди.Қайнукаси уни кўриб нам сочларига ва очиқ баданига бир қараб кўзларини олиб қочди.
-Яҳё..-деди кўзлари сузилиб-кийимингизни ўзим дазмоллаб берайми?
Шу пайт қанукаси....
/channel/nafismalikova