🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
#хайрли_тонг
Муҳаббат – лойиқ бўлганлар учун,
Вафо – унутмаганлар учун.
Дўстлик – содиқ бўлганлар учун,
Ҳаёт эса табассумни билганлар учундир...
Румий 🍂
Ассалому алайкум, яхшилар ...
Шанба тонги муборак бўлсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...
Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱
ДАВОМИ 👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37756
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Э хотин , сен ҳали билмайсан-да, қизини бу аҳволга тушгани учун Ғулом деганлари бу йигитларни шўрига қанчалик шўрва тўкишини. Айтишларича янги болалаган ити нимадир бўлиб ўлиб қолганда ўша Ғулом ўз итбоқарини итхонада яшашга мажбур қилган экан. Ўша итбоқар кучукваччалар то ўзини тутиб олгунча ...
- Ҳеҳ ўлсин, - энсаси қотиб эрининг сўзини бўлди Каромат опа,- ҳеч замондаям ит одамдан азиз бўптимишми ? Майли адаси , кўз билан кўрмагандан кейин ғийбат қилиб гуноҳга ботмайлик, ана Илёсингизнинг ҳам қораси кўриниб қолди. Яхшиси Жаҳонгир боламни шийпонга олиб бориб кийимларини қуритайлик. Самоварга кўмир қалаб қўйгандим. Чой ҳам қайнагандир. Бир пиёла иссиқ ичига кирсин.
- Йўқ раҳмат ,- деди Жаҳонгир эс- ҳушини йиғиштиришга уриниб ,- аслида мен ҳам шошиб тургандим. Адамларга тушлик олиб кетаётгандим.
Каромат опа Жаҳонгирни устидаги нимчани олишга унамади.
- Жуда кўнглинг бўлмаса қайтишда ташлаб кетарсан. Қочиб кетаётган жойимиз йўқ- ку,- деди у йигитни елкасини меҳр билан қоқар экан.
Жаҳонгир шу куни қўшимча машғулотга бора олмади. Даладан қайтгач кечга бориб эти ивишиб , иситмаси кўтарилиб кетди.
Муқаддас опа туни билан аланги оташ бўлиб қовжираб ётган ёлғизгина ўғлининг бошида парвона бўлиб чиқди. Эртаси куни тонгга яқин Жаҳонгирнинг иситмаси тушди , бироқ ўзини бир кечадаёқ бутун қувватидан жудо бўлган инсондек беқувват эди.
"Мен ўзимни шундай ҳис қилсам, кечаги қизга нима бўлган экан?- Жаҳонгирнинг тонгда кўзини очиб ўйлаган дастлабки хаёлига келган фикр шу бўлди,- камига оёғини ит тишлаган ҳам эди..."
Жаҳонгирнинг юраги алланечук орзиқиб кетди. Унинг бутун фикру хаёлини қизнинг кўзлари эгаллаб олган эди. "Қизиқ ... Қиз кеча кўзини бир лаҳзага очди ва ҳайрон бўлганча менга қаради . Мен бундай кўзларни умримда биринчи бор кўришим эди. Яшил - ҳаворанг эдими бу кўзлар..."
▪️▪️▪️
Ғулом ака ранги бўздек оқариб кетган қизининг пешонасига қўлини қўйди.
- Қизииим...- деди у бўғиқ овозда.
Шу топда унинг басавлат гавдаси бир тутам бўлиб чўкиб қолгандек эди.
Шаҳноза отасининг овозини эшитиб ўзини йиғлаб юборишдан базўр тутиб қолди. У айни дамда ўзини ҳеч нимани ҳис қилмаётгандек, кўзларини юмганча сокин ётишга бор кучини сарфлаётган бўлса- да , юрагида оловли вулқон аллақачон отилишга шай бўлиб энг сўнгги нуқтасида турарди...
@Xazon_Rezgi /3
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
1- қисм
- Жаҳонгир болам, адангларга тушликни тайёрлаб қўйдим. Сангаям қўшиб сузганман. Тезда олиб борақол. Аданглар қуёш чиқмасдан далага йўл олгандилар. Қорнилари ҳам очқаб кетгандир. Бўлақол ўғлим. Сен ҳам ўша ерда бирга тушлик қилиб оласан.
- Нима овқат пиширдингиз , Ойи ? - Жаҳонгир шу топда ўзининг ҳам қорни очқаганини янада ҳис қилиб ширин тамшанди.
- Шавла пиширдим , болам . Иликли суяклар , гўштнинг тўшли жойларидан солиб пиширдим шавлани . Бўлақол, болам, овқат совумасин,- Муқаддас опа ўғлининг қўлига ўроғлик тугун тутқазар экан сўради,- бугун ўқишинг бор- а ? Таомдан сўнг адангларга икки соат қарашгин- у, ортингга қайт. Ўқишингдан кеч қолмагин тағин ?
- Хўп , Ойи ,- деди Жаҳонгир онаси узатган тугунни велосипедининг дастасига илар экан ,- мен кетдим бўлмаса.
- Эсон- омон бориб келгин ,- Муқаддас опа юзига фотиҳа тортар экан , ўзидан тобора узоқлашиб бораётган ўғлининг барваста гавдасига қараб юраги орзиқди ,- илоё боламга кўз тегмасин. Аллоҳ омадини берсин. Илоё болажоним бу йил ўзи орзу қилган ўқишларига кириб кетсин.
Жаҳонгир ўтган йили мактабни битирган эди. Ўшанда ўзи истаган инженерликка ҳужжат топширганди. Имтиҳон натижалари чиққанда ўқишга киришини арзимаган бир неча балл ҳал қилгани юрагини буровга олган эди. Ўшанда ҳар сафаргидагидек ойиси Муқаддас опа таскинга ошиққан эди : "Хафа бўлма, болам. Ҳар бир ишнинг бир ҳикмати бор. Нима хайрли эканлигини Яратган эгамнинг ўзи билади. Насиб қилса келгуси йил албатта талаба бўласан".
Мана салкам бир йилга яқинлашибдики , Жаҳонгир қўшимча шуғулланади. Дастлаб ўзи мустақил ўқиб ўрганди. Ёнларидаги мактабга январь ойидан бошлаб Эркин исмли математик йигит ишга қабул қилинганидан сўнг кўп ўтмай Жаҳонгир унга шогирд тушиб физика ва математика фанларидан алоҳида қунт билан шуғуллана бошлади. Эркин миллий университетни магистратура бўлимининг иккинчи курс талабаси бўлиб , жуда иқтидорли йигит эди. У ишга қабул қилинганига бир ой тўлмасидан Жаҳонгирга ўхшаш илм талабидагилардан ўн икки нафар абитурентларни тўплаб уларни олийгоҳга тайёрлай бошлаган эди. Май келиб кунлар анча исиб қолганлиги ва буёғига кириш имтиҳонлари яқинлашиб қолганлиги сабаб охирги хафтадан бошлаб бўлажак талабалар устозлари бошчилигида зўр бериб тест ечишга киришган эдилар.
Жаҳонгир билан бирга шуғулланувчилар ичида мактабнинг бу йилги битирувчилари ҳам бўлиб , шу сабаб мактаб раҳбари тайёрлик машғулотлари учун алоҳида синф хонаси ажратиб берган эди. У хонада машғулотлар кеч соат ўн олтидан бошланиб , баъзан тунги йигирма бир- йигирма иккигача чўзилиб кетар эди.
Жаҳонгир бугун нонуштадан то ойиси чақиргунча орқа ҳовлидаги икки сотихча ерни ағдариш билан овора бўлган эди. Дадаси тонг сахардан далаларидаги эртаки сабзини ягоналаш пайида эди.
Жаҳонгир велосипедини канал ёқасидаги ёлғизоёқ йўл бўйлаб жадаллаб ҳайдаб борар экан , бор хаёли "Бу йил насиб қилса албатта ўқишга кираман" деган ўйда эди. У нариги қирғоққа ўтказувчи кўприкка яқинлашиб қолганда ногоҳон қулоғига бегона итнинг жон- жаҳди билан ҳуригани ва аёл кишининг ёввойи чинқириғи эшитилди.
Жаҳонгир жонҳолатда бошини кўтариб кўприкдан сувга қулаган аллақандай шарпага кўзи тушди . Кўп ўтмай у шарпанинг пушти кўйлак кийган аёл киши эканлигини фаҳмлади. Сал аввал янграган чинқириқ ҳам айнан шу аёлга тегишли эканлиги тусмоллаган Жаҳонгир унинг сув юзига бир бор қалқиб чиққани- ю, сўнгра типирчираганча сувга чўка бошлаганини ҳис қилди.
Жаҳонгир нима қилишни билмай шошилиб қолди, бироқ саноқли сонияларда велосипедини жадаллик билан ёнбошлатиб қўйди-ю, ўзини сувга отди.
У аёлни чўккан жойидан беш - ўн метрларча беридан топди. Кун анча исиб қолганига қарамай сув ҳали етарли илимаган экан. Аммо йигит ҳозир буни ҳис қиладиган даражада эмасди. У аранг сув остидаги аёлга етиб олиб чап қўли билан уни маҳкам қучганча ўзи ўнг қўли билан сувни қаршилигини енгганча қирғоққа интилди .
Афтидан аёл қаттиқ қўрқиб кетганидан ҳушини йўқотган эди, Жаҳонгирга қаршилик кўрсатмади .
@Xazon_Rezgi /1
Қийин бир даврга кирганингда ва ҳар нарса сенга қаршидек кўринганида, бир дақиқа ҳам бардош беролмайдиган ҳолга тушганингда, асло таслим бўлма.
Чунки ана ўша нуқта, йўналишнинг ўзгарадиган ўрни ва замонидир.
Жалолиддин Румий
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ибрат_излаганга...
ИМКОН
Жалолиддиннинг анчадан буён кўнглига туккан нияти бугун амалга ошди. Абдуқодир қори домла унинг янги ҳонадонида ўтказилаётган эҳсон дастурхонида амри-маъруф маърузасини қилиб беришга кўндилар . Жалолиддин домладан шунчалик ўтиниб сўради-ки , домла унинг нима сабабдан бунчалик қатъий туриб тихирлик қилгани учун хатто қандай хаёлга боришга ҳам таажжубда қолган эдилар ...
Домла Жалолиддиннинг янги ҳонадонига ташриф буюрганида белгиланган вақтга ўн дақиқалар чамаси қолган эди . Абдуқодир домла кўча юзида келди-кетдини кутиб турган эркаклар издиҳоми билан тезгина кўришиб , ичкарига йўл олдилар.
Домла ажратилган тўрдаги столга ўтирар эканлар , ёнларида яна бир жой бўш қолганини кўрдилар.
" Бу жой мен каби яна бир ваъз қилгувчи меҳмонга ажратилинганмикан ?!" деган хаёлда , ўзларини бошлаб келган уй эгасининг қариндоши бўлган йигитга савол назари билан им қоқдилар.
У йигит фаросатлигина экан.
Қўлини кўксига қўйганча "Ҳозир" деди- ю , зум ўтмай домланинг ёнларига ихчамгина нуроний бир қарияни бошлаб келди .
Йигит домлага секин эгилиб изоҳ берган бўлиб шипшиди :
- Бу киши Жамолиддин акамнинг дадалари бўладилар. Ибратли маърузаларингиз туфайли уларнинг сизга жуда меҳрлари тушиб қолган экан .
Шунга Жалолиддин акам "Дадам Абдуқодир домлани кўрсалар , суҳбатларида бўлсалар, мен янги ҳонадонга кўчганимдан ҳам кўра ҳурсанд бўлар эдилар . Уларнинг ҳурсанд бўлганларини кўришдан аълоси йўқ мен учун" дегандилар
Абдуқодир домла индамади. Ота билан боя кираверишда кўришганлиги учун секин бош ирғаб сўрашган бўлди- ю , маърузасини бошлади .
Амри- маъруф маърузаси жудаям таъсирли бўлди . Маъруза охирида Абдуқодир ака дуога қўл очди :
- Азиз биродарлар , мана "Икки дунё саодати" ҳақидаги маърузамиз ниҳоясига етди. Маърузани якунлар эканман , барчангиз кафтларингизни дуо учун очишингизни сўрайман . Ҳозир Жалолиддин укамизнинг оталари дуо қиладилар , уларни омин дея қўллаб турамиз . Дунёдаги энг бой инсон- отаси бор инсон . Келинг, ана шундай инсонимиз Жалолиддинга икки дунё саодатини тилайлик. Фарзанд "Отам учун" дедими,- Абдуқодир домланинг овози титраб кетди ,- унинг қанча гуноҳлари тўкилиб кетишини санаб саноғига етиб бўлмайди ...
Абдуқодир домла мезбон қарияга меҳр билан боқиб , ўктам овозда дилдан сўради :
-Қани , отажон , сиз дуо қилинг , мен ҳам савобдан бебаҳра қолмай , аввал ўғлингизни , сўнгра ... мени ҳам дуо қилинг ...
Бундай имкон... ,- деди домла овози товланганча ,- ҳар қадамда берилавермайди ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi
#Ваъда (Ҳаётий ҳикоя)
Кейинчалик маълум бўлишича акаси бир неча кундан буён синглисининг орзусини амалга ошириш учун елиб-югурган, охирги соатлардагина керакли сумма қўлига етиб келган экан. Унинг бизнес учун тикилган тегиши бир неча баробар кўп бўлиб қўлига қайтганди.
- Сингилжоним, куёв билан бирга сендан олган пулларни ўзингизни тенг шерик сифатида бизнесга тиккан эдим. Бу пуллар сизнинг ҳаппа-ю ҳалол ҳаққингиз. Улар сафар ҳаражатига ҳам, муборак шаҳарда бемалол кўнглингиз тусаганча сарф қилишга етади...
Маҳбуба акасининг елкасига эркаланиб бош қўйди. Шу топда унинг дилидан:
"Барчаси учун ўзингга шукр, Аллоҳим" деган ўйлар кечар эди.
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Муаллиф: Хазонрезги
ВАЪДА (ҳаётий ҳикоя)
Бу ҳаётий ҳикояни куни кеча бир қадрдонимнинг оғзидан эшитдим. Очиғи ҳикояни эшитгач шу қадар таъсирландим-ки , ҳали ҳануз унинг таъсир доирасидан чиқиб кета олмаяпман.
Бу гўзал воқеани сизлар яхшиларга ҳам илингим келди.
Айтмоқчиман-ки...
Дунёга келишимизнинг ўзи Мусаввир ва Қодир зот бўлмиш Аллоҳнинг бир мўъжизаси бўлгани каби ҳаётимизда ҳам ана шундай такрорланмас мўъжизалар бўлишига асло шубҳа қилманг!
~~~
- Маҳбуба ва Ҳикматиллага Ҳаж ибодатини бажариш учун йўлланма келибди !
Айтадиларки хушхабарнинг қаноти бўлармиш. Айниқса ҳар бир мусулмон бандасининг энг эзгу тилаги бўлмиш Ҳаж зиёрати ҳақидаги бундай чиройли хушхабарнинг овозаси зумда тилдан тилга кўча қолди.
Эр- у хотинга ҳаваси келганининг ҳам ҳаваси келди , ҳаваси келмаганнинг ҳам ҳаваси келди .
Ҳикматилла ва Маҳбуба улуғ сафарга бориш учун ариза ташлаганларида навбатлари бу қадар кутилмаганда келади деб ўйламаган эдилар . Тегишли идора вакилидан "Ҳурматли Эгамбердиевлар ! Аризангизга кўра навбатингиз етиб келди , энди қабулимизга келиб тегишли ҳужжатларни тахт қилишингиз сўралади" деган телефон қўнғироғи бўлгач Ҳикматилланинг ҳам , Маҳбуба ҳам аввалига қувончдан териларига сиғмай кетишди.
Аммо кўп ўтмай бир- бирларига мунғайиб тикилиб қолишди:
"Сафар учун пулни қаердан оламиз ?"
-Э онаси, сиқилма,- деди Ҳикматилла аёлига, шунингдек бир йўла ўзига ҳам далда берган каби,- сафар хушхабарини етказган Аллоҳ учун унинг ҳаражатларини йўлимизга чиқариб қўйиши ҳеч гапмас. Айтишади-ку "Худо-пошшо" деб?! Кел, биз ҳам сафарга тайёргарлик кўраверайлик, у ёғи Аллоҳдан. Қолаверса йўлга тушадиган вақтгача ҳали қанча вақт бор...
Эр-хотин яхши умидлар билан сафар учун ҳужжатларни тайёрлай бошлашди. Ўртада шифокор кўригидан ҳам ўтишди. Сафар учун бошланишига бир, икки сидра кийим-бош сотиб олишган бўлишди.
Вақт ўтган сари Маҳбубанинг юраги орзиқар эди: "Бу ёғи нима бўлади энди?"
Тўғри уларнинг пуллари йўқ эмас, бор эди.
У ҳам бўлса бир кишининг йўл ҳаражатини қоплар эди.
У ҳам бўлса Маҳбубанинг акасига берилган эди.
Яна...
Яна ўша пулни отасининг ўрнида ота, онасининг ўрнида она бўлиб қолган Маҳбубанинг Сарвар акага бера туриб:
- Ака, шу пулни эҳтиёжингиз учун ишлатиб туринг. Бизга ҳозир зарур эмас. Қачонки жиянларингиз мактабни битириб катта ўқишларга киришса ана ўшанда лозим бўлса қайтарарсиз,- тантилик билан лафз қилиб қўйишганди. Шунга бўла на Ҳикматилла, на Маҳбуба бу пул ҳақида ака тугул хатто бир-бирларига тиш ёриб бир сўз дея олишмайди.
Маҳбуба шаҳарда қўли енгил жарроҳ-шифокорлиги билан танилган эди. Унинг эри билан улуғ сафарга отлангани ҳақидаги хабар ҳузурига келган беморлар орасида ҳам тарқалиб улгурган эди. Ҳатто бир вақтлар Маҳбубанинг қўлидан дардларига малҳам топган ака-ука, опа-сингил, она- боладек бўлиб кетган инсонлар ҳам табрик учун ошиқиб келишар экан "Биздан нима ҳизмат? Тортинмай айтаверинг? " дея чин юракдан, астойдил сўрашар эди.
Маҳбуба қанчалар зориқмасин бу инсонлардан қандай пул сўрай оларди? Аввалам бор бошида эри бўлса. Эри бўла туриб аёл боши билан кўчадагилар билан олди-берди қилиш аёллик шаъни учун нақадар ножоизлигини ўзи ҳам яхши билади, қолаверса ўн беш йил шифокор бўлиб ишлаб бировнинг бирор сўмига таъма илинжида яшамаган, бунга одатланмаган ҳам. Бундан ташқари Ҳикматилланинг эркаклик ғурури аёли кўчадан олиб ("топиб") келган пулни қабул қилишга кўнармиди? Аксига олиб Ҳикматилла ишлайдиган мебель ишлаб чиқарувчи цех маҳсулотларининг ҳам бозори юришмай қолган...
Аммо бу юрак... Қани гапга кўнса? Қани ақлга бўйсунса? Қани улуғ сафатдан умид уза олса?
Ахир бўлмади. Бир куни ишдан қайтган Маҳбуба уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб жойнамозни ёзди-ю, қўлларини дуога очиб Аллоҳга кўнглидагиларни борини тўкиб сочди:
- Аллоҳим... Мен сўрасам ўзингдан сўрайман. Ўзим каби бандалардан эмас. Дардларимни ўзинг- бош табибимга айтаман.
#давоми_бор
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум, асар юзасидан фикр билдирган барчага катта раҳмат. Тан-у жонингиз соғ бўлсин.
Қадрли Нигар Намраева, сиз айтган таклифга келсак 80-90йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ёзишни ўйлаб кўрмаганман. Бунга жазм қилолмасам ҳам керак.
Янги асар ёзиш ҳусусида тўҳталадиган бўлсам, қоралашни мўъжаллаган бир мавзуим бор. Аммо бироз дам олгандан сўнг ёзсам керак. Шуни олдиндан айта оламан-ки, бу мавзу ва йўналиш ўзим учун кутилмаган бўлади.
Хазонрезги
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
САВОЛЛАРГА ЖАВОБ
Кейинги кунларда асар юзасидан белорусь қизи Аленанинг тақдири ҳақида кўплаб саволлар келди.Азизлар, эътибор берган бўлсангиз асарда Аленанинг Освенцимдан озод бўлиб Польшадаги ёшлар озодлик ҳаракатига қўшилгани ҳақида маълумот берилди. Менимча зукко китобхон учун бундан ортиқ тушунча шарт эмас. "Урушдан кейин Алена билан Абдужабборни учраштиринг, Алена Абдужабборни Сведловскдаги қамоқхонадан қутқарсин" деган таклифларга жавоб:
Алена билан боғлиқ бўлган қисмлар19 42-1944 йилларда бўлган бўлса. У вақтда ҳозиргидек одам одамни исташи билан топиб оладиган замон бўлмаса. Шунлай қилсак Аленанинг 1949 йил Свердловскда пайдо бўлиб Абдужабборни қамоқдан қутқариши ҳаётий эмас, фантастик асар бўларди. Ҳаётий асарда ҳаётда бўлган воқеалар тасвирланади, гарчи аччиқ бўлса ҳам. Кўнглимиз тусагани эмас. Алена асарни керакли нуқтасида ўз вазифасини тўлақонли бажариб бўлди деб ўйлайман.
Шунингдек Абдужаббор билан Барнонинг масаласи ҳам худди шундай. Ҳаётларидаги барча тугунлар ечилганидан кейин уларнинг учрашишида нима маъно бор? Қолаверса иккиси ҳам оила қурган, бола-чақали бўлди.
Нима деб ўйлайсиз? Абдужаббор ва унинг оиласига қилган яидокорлигидан сўнг Матлуба бундай муомалага муносиб бўлармиди? Мен учун Матлуба фидокорликнинг энг биринчи намунаси. Унга эрини ҳов ўтмишдаги биринчи муҳаббати билан учраштириб қўйиб ҳиёнат қилолмайман.
Бир вақтлар "Барс" асарини ёзганимда асар унинг аёли қишнинг куни қовун егиси келгани ва эри қувонганча қовун излаб кетган жойида тугаган эди. Ўшанда бутун бошли асардан эшитган таънам шундай бўлганди:
"- Нима учун Барс (Шерзод) нинг аёлига қовун топиб келиб едирганини ёзмадингиз? Ишқилиб қовун топилганмикан? Қовун қишни куни неча пул экан? Бу асарда воқелик мужмал тугаган!"
Хуллас шунақа гаплар.
Менимча саволларга тўлиқ жавоб бердим деб ўйлайман.
Эътиборингиз учун раҳмат. Саломат бўлинг.
Хазонрезги
#ОНАМДАН_ҚАРЗИМ
Бу дунёда бажарганим қанча амал ,
Етолмаган қанча суннат ва фарзим бор,
Дил тўрида гуллар орзум кунда ҳар гал,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор .
Қолган барча ният, ўйлар оддий ҳавас,
Бу орзуим- уммон , улар ирмоқчамас,
Яшамоғим мазмуни шу- олсам нафас ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.
Гоҳ кенг дунё игнанинг ҳам кўзидан тор,
Туби тўлмас, рўзғор номи доимо ғор,
Лек ҳаётим нурли қилган тилагим ёр ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.
Бағримга тиғ урган дили- хуним қанча ,
Бу дунёда қолди умрим куни қанча ,
Боқийларнинг диёрига йўл олгунча ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор
Бир алласи учун қурбон минг бир жолам ,
Аллоҳимга етиб борсин дилда нолам,
Дуо қилса Маккасида "бор бўл, болам",
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор
Мадинанинг равзасида кўрган оним,
Шукр дердим, қолмади-я ҳеч армоним,
Тилак-рўёб бўлмагунча олма жоним,
Онамдан мен Ҳаж-ибодат бир қарзим бор .
Етиштириб суюнтиргин мен гумроҳни ,
Сендан бошқа қайдан топай айт паноҳни ,
Фидойингман карами кенг сен Аллоҳнинг,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.
Ўзинг - Ғофур , Ўзинг- Раҳийм , Ўзинг- Буюк,
Бир ёрлақа Қодир Эгам, айла суюк ,
Шул тилагим зиммамдаги энг гўзал юк,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор .
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_оқшом
Кечга шу таронани бирга тинглашга таклиф қиламан
ИНСОН ҚАСИДАСИ
Шеър муаллифи: Эркин Воҳидов
/channel/xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Асарнинг яратилиш тарихи...
Фактлар, қарорлар, хулосалар.
📌СИЗНИ ҚИЗИҚТИРГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
1.Менинг икки ўғлим тарихчи. Иккинчи ўғлим Алишер- Ўрта асрлар тарихига қизиқади. У билан айнан шу мавзуда суҳбатлашиш мароқли. Адалари Алишер билан турк, хитой кино ижодкорлари томонидан яратилган тарихий сериаллар ҳусусида баҳслашишни яхши кўрадилар. #Қора_марварид номли қиссамни ёзаганимда Алишерни ёрдами беқиёс бўлди. Айнан унинг ёрдамида Константинополдан Самарқандга келган ҳуфялар ва ўрта асрдаги зиддиятлар ҳақида ёзишга жазм қила олгандим.
Тўнғич ўғлим - Шерзодни эса кўпроқ яқин тарих қизиқтиради. Олиб борган тадқиқотлари ҳам Иккинчи Жаҳон уруши даври ва ундаги бурилишлар ҳақида.
Ёз ойининг оҳирларида мен Шерзодга айнан Иккинчи Жаҳон
уруши ҳақида ёзмоқчилигимни айтганимда у режаларимдан хабардор бўлиши билан таҳминан 8 хил йўл ҳаритаси тузиб берди. Буларнинг бари Абдужабборнинг Тошкент вилоятидан то Берлингача бўлган сафар йўли ҳақидаги ҳариталар эди.
2. Тошкент- Қозоғистон- Москва остонаси- Белоруссия- Польша- Берлин- Тошкент.
Айнан ана шу йўл ҳаритаси мен қатъий танлаб олган Шерзод тақдим этган 5 рақамли ҳарита эди.
3. Асарга муносиб ном қидиришга жуда қийналдим.
Аслида эса унга таҳминан икки йилча аввал ишчи ном қўйиб бўлган эдим ва #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асарининг ишчи номи #КОНЦЛАГЕРЬ эди.
4. Асарни ёзиш учун қанча тарихий ҳужжатларни ўрганиб чиқдим, саноғини билмайман. Аммо ёзилган тарихий ҳар бир сатр тўлақонли ҳаётий ва реал воқеаларга асосланган.
5.Уруш ва Освенцимда содир бўлган, ўзим хабардор бўлган инсон ақли бовар қилмас ҳунрезликларнинг юздан бирини ҳам ёзганим йўқ.
6. Асар ёзишда энг катта ёрдамни онажонимлар бердилар. Улар бош қаҳрамонларнинг ҳаёт йўлларини бир линияга тизиб бердилар. Асардаги кўп ҳикоялар онажонимларга тегишли ва улар ҳаётда бўлиб ўтган воқеалардир.
Мисол учун Раҳима хола қайнатма шўрва пишираётганда 2 та чумчуқ дон талашиб қозонга тушиб кетиб пишиб қолгани ва холанинг уларга ачиниб қаттиқ йиғлагани воқеаси.
7.Асар ёзиш вақтида бир қўшиқни қайта-қайта эшитганман. Ҳар бир харф терилганда, ҳар бир сўз, мисра ёзилганда мен тинглаган қўшиқ номи атоқли шоиримиз Эркин Воҳидов қаламларига мансуб "Инсон қасидаси" қўшиғи эди.
8.Энг асосий савол:
Асар қаҳрамонлари ҳаётда бўлганми?
Ҳа!
Абдужаббор, Матлуба, Фотима, Зуҳра, Буфотима, Бузуҳра, Тоҳиржон ҳаётда бўлишган.
😭Келинлик оилангизда қадрингиз йӯқми?
❌😦Сизнинг фикрингизни инобатга олишмаяптими?
🤼♀🖤Эрингиз билан муносабатингиз ёмонми?
‼️Шахсий чегараларни қӯйишга қийналяпсизми?
✅Бунинг ечими осон: Бу борада сизга "🔴🔴🔴🔴🟠🔴🔴 🟠🔴🔴🟠🔴🔴🔴🟠🟠"даги замонавий қайноналаримиз ёрдам беради!
💯Канал ҳозирча бепул тез қӯшилиб олинг 👇👇👇
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
#мен
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Кимлар нени қилса ҳам режа,
Ҳанжар санчса қалбга пинҳона.
Улардан ҳеч қарзим йўқ, билинг,
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Эгаликни қилсалар даво ,
Хасдек янчиб ўтсалар ёна...
Дилингизга бир таскин беринг,
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Ғийбат учун излашиб фурсат ,
Номим лойга қорсалар яна...
Ҳар синовдан олиб бир ибрат,
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Сочингизга оралабди оқ ,
Бу тақдир деб қилманг баҳона
Тақдирмиди ё исмим, бироқ
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Ҳаёт шундай бешафқатми ё ,
Ёки зайли шуми замона ?
Не бўлса ҳам айтар сўзим шу ,
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Мен ҳам оддий бир ожиз банда ,
Жон эгамдир Аллоҳ Ягона...
Лек инсонлар ичида танҳо ,
Қарздордирман бир сиздан, ОНА...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Оҳ десам оҳларим етиб борсалар ...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Аёл тиқмачоқдек тўлача қоматга эга экан , Жаҳонгир қирғоққа етгунча обдон ҳолдан тойди. У қирғоққа етиб қолганда кўзи ўзлари томонга шошилинч югуриб келаётган беш - олти нафар эркаг-у аёлга тушди. Бу одамлар канал бўйига яқин жойдаги дала ишчилари эди, канал ёқасидаги шовқин уларнинг ҳам қулоқларига чалингач , ёрдамга кеч қолиб бўлса-да ошиққан эдилар . Улар кўплашиб ҳай- ҳайлаб Жаҳонгир ва унга қўшиб аёлни ҳам сувдан тортиб чиқариб олдилар.
- Бечора қиз,- деди йиғилганлардан кимдир , - ота- онасининг Худога бир айтгани бор экан- а , ўзи бир асрабди, бўлинглар шийпонга олиб бориб эгнини алиштирайлик , томир- у суягигача шамолламасин бу аҳволда. Жаҳонгир ўрта ёшли дала -қўшни Каромат опанинг сўзларидан таниб , ўгирилиб ўзи қутқарган аёлнинг юзига илк бор қизиқсиниб боқди.
Қутқарилгувчи ёши катта аёл эмас , балки ўн етти- ўн саккиз ёшлардаги оппоқ кулча юзли , сочлари жингалакка мойил хушсурат қиз эди.
Кимдир Жаҳонгирнинг елкасига қалингина нимча ташлади.
Аёллар қизнинг устига ҳам ўзларида бор устки кийимларини ташлаганча юзларини енгил шапатилашди :
- Сув ютгандир ? Қани чўккалаб энгаштириб туриб курагидан қоқиб ичидаги ортиқча сувни чиқариб ташламасак бўлмайди .
Аёллар қизни ўзлари айтгандек орқасига қоқиб ичидаги сувни чиқаришмоқчи бўлишди .
Қизнинг кўзлари ҳамон юмуқ бўлса ҳам аёлларнинг ҳаракатидан сўнг оғзидан бир мунча сув отилиб чиқди . Кўп ўтмай Каромат опанинг қучоғидаги қизнинг титроқ аралаш инграгани эшитилди.
- Воой , бояқиш . Оёғи қонаяпти , ит тишлаган кўринади, - деди Каромат опанинг ўзига ўхшаган чайиргина қорача келини ,- итдан қочаман деб каналга тушиб кетган шекилли.
- Илёс , тез аравани олиб кел! - деярли бақириб гапирди Каромат опа ва қизнинг ит тишлаган оёғини тагига авайлаб рўмолини ёзганча куйиниб жавранди,- бечорагина. Қаердан келиб қолдийкин бу ерга ? Ғулом қиморбознинг итларига таланибдими дейман-да ?! Шу яшшамагур итлар бир куни биттасининг бошига етади дердим-а?
Жаҳонгир Ғулом қиморбоз деганлари ҳақида орқаваротдан кўп эшитган , ўзини ҳам узоқдан бир , икки кўргани бор эди. Айтишларича Ғулом қиморбознинг итларига қуриб берган "каталаги" қишлоқдаги манаман деган уйларидан ҳам олдинда турар эмиш. Асл таги эски шаҳарлик бўлган Ғулом қиморбознинг исмига мос тарзда қимор ўйнагани ҳақида маълумот нечоғлик мавҳум бўлса , унинг ит боқишга қизиқиши шунчалик аниқ-таниқ эди. У айнан ит боқиш учун шу жойлардан ер сотиб олиб атрофини ўраб мустаҳкам қўрғон қургани бир неча ой қишлоқда овоза бўлган эди.
- Ойи, бу қиз ...
- Нима бу қиз ? - Каромат опа жаҳл билан кичик ўғли Азаматга ўгирилди.
- Бу қиз ўша Ғулом аканинг қизи- ку ? Исми Шаҳноза. Кеча амакимнинг қизлари Ойдин опам айтган қиз шу қиз ...
Каромат опа ўғлига оғиз жуфтлашга улгурмай узоқдан зулукдек қора рангли "иномарка" йиғилганларни бошига жадаллаб келиб ғийқиллаганча тўхтади. Ундан абжирлик билан тушган икки йигит эшитилар- эшитилмас салом берганча қизнинг ёнига яқинлашдилар. Улар ортиқча гап- сўзларсиз Каромат опанинг қучоғидаги қизни авайлаб машинанинг орқа ўриндиғига ёнбошлатиб ортдилар.
- Раҳмат ,- деди улардан бўйчанроғи Каромат опанинг қалингина ранги ўчиб кетган жемперини аёлга узатар экан,- бу яхшилигингизни унутмаймиз.
- Раҳматни менга эмас , мана бу йигитга айтасизлар ,- деди Каромат опа шаддодлик билан Жаҳонгир томонга бош силкиб ,- у жонини хатарга қўйиб сувга сакрамаганида ҳозир қизингиз...
- Сизгаям раҳмат,- деди йигит Жаҳонгирга қараб қуруққина қилиб,- сизниям бу яхшилигингизни унутмаймиз.
Йигитлар қандай чаққонлик билан келган бўлсалар шундай илдам ҳаракатлар билан машинага ўтирдилар. Улар машинани ўт олдирган ҳам эдилар-ки Каромат опанинг келини беихтиёр қўлини машинадагиларга сермаб бақирди:
- Қизнинг оёғини ит тишлаб олган. Дабдаласини чиқарган.
Рулдаги йигит "хўп" дегандек бош ирғади-ю , индамай йўлига равона бўлди .
- Тавба ,- деди Каромат опа шу вақтгача гапга қўшилмаган эри Зоир акага қараб,- одам ҳам шунчалик совуққон бўладими ? Роботга ўхшайди- я , булар ?
@Xazon_Rezgi /2
Хазонрезги:
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қотил_дори
7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!
Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.
Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.
☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
😱🙈 ҚАЙНИОТАСИГА ТУРМУШГА ЧИҚҚАН КЕЛИН...
#хаётий_аянчли_хикоя
Мастура 22 ёшда бева деган номни олди.....
Никохни 2 ойгача биров билмади, ойни этак билан яшириб бўлмас экан. Қайниопалар мехмонга келишганда, отасининг хонаси 😭😱🙊
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИ ХИКОЯ
ХИКОЯНИ ДАВОМИНИ БУ ЕРДА УҚИНГ 👇👇👇
#Ваъда
Дардларимни ўзинг- бош табибимга айтаман. Дилимга улуғ ибодат ишқини солган ҳам ўзингсан! Улуғ ибодат хушхабарини йўллаган ҳам ўзингсан. Шундай экан бу орзуимни амалга ошиши учун ўзингдан умидворман. Мен шу ондан бошлаб сафарга бориш учун сендан бошқа ҳеч кимдан ёрдам сўрамайман. Ваъда бераман, фақатгина сендан, ўзингдан ўтиниб сўрайман. Аллоҳим, ўзинг мушкулимни осон эт. Кўнглим кетган шаҳрингга жуфти ҳалолим билан қадамларимизни ҳам етказ.
Маҳбуба узоқ дуо қилди.
Йиғлай, йиғлаб дуо қилди.
Ўртаниб, умид билан дуо қилди.
У жойнамоздан турганида руҳининг енгил бўлиб қолганлигини ҳис қилди. У энди сафар учун ҳаражат ташвишини қилмасликка ваъдани Яратганнинг ўзига берганди.
Орадан икки ой ўтди. Маҳбуба ўз севган ишини сидқидилдан бажариб юраверди. Шунингдек қўли бўш қолди дегунча дуога жуфтлайди:
- Художоним, ноумид қилма. Дуога очилган кафтларимни қуруқ қайтарма... Мушкулларимни осон эт.
Бир куни Ҳикматилла ишдан ҳовлиқиб қайтди:
- Онаси, шу хафта ичи Ҳажга бориш учун пул тўловини қилишимиз керак экан.
Маҳбуба эрига бош ирғади. Ичидан зил кетди-ю, бироқ индамади: "Бир хафта қолибди-я"
Ҳикматилла ҳам аёлидан тайинли садо чиқмагач, лом-лим демай ичкарига кириб кетди.
Маҳбуба бироз вақт ўтиб унинг ортидан хонага кирганда эрининг мук тушиб пул тахлаб ўтирганининг устидан чиқди.
- Оғайниларимдан унча- мунча оларим бор эди,- деди Ҳикматилла ишида давом этар экан хўрсинганча,- бироқ бу пуллар сафар ҳақининг учдан бирига аранг етар экан.
Ҳикматилла шундай деб оғир ютинди:
- Маҳбу... Мабодо Сарвар акам индамадиларми? Пулларинг ўзларингга керакдир демадиларми?
Маҳбуба кўнгли бузилиб бошини чайқади:
- Йўқ... Индамадилар. Ўзим ҳам сўрай олмадим. Ахир "Қачон қайтарсангиз майли" деб катта гапириб қўйган ўзимиз...
- Ҳаа...
Ҳикматилла ҳам бу мавзуда бошқа оғиз очмади.
Зум ўтмай хафта ҳам охирлади.
Борган сари Ҳикматилланинг кайфиятида ҳам тушкунлик аломатлари сезила борарди.
Бироқ Маҳбуба нима қилсин?
Қўлидан келгани дуо қилиш бўлса.
"Бугун охирги кун, - ўпкаси тўлди Маҳбуба,- аммо..."
Эрта тонгдан Маҳбубанинг телефони жиринглаганди. Қараса акаси...
- Ассалому алайкум, ака,- деди юраги бежо потирлаганча Маҳбуба,- яхши юрибсизми? Келинойим...
- Ваалейкум ассалом, - гапни калта қилди Сарвар акаси,- нима бўлди? Ҳажга борадиган бўлдингларми?
- Билмасам...- лабини тишлади Маҳбуба.
- Нимага билмайсан? - ҳайрон бўлди акаси,- тавба шунақасиям бўларканми? Бугун тўлов қилишнинг охирги куни эмишми?
- Ҳмм...
- Ҳаа майли, ишларингизни ривожини берсин...
Акаси тармоқдан узилгандан сўнг Маҳбубанинг қўли анча вақтгача ишга бормади. Сўнг базўр отланиб ишга судралгудек бўлиб кетди.
Тушга яқин акаси яна қўнғироқ қилди. Ҳажга кетишяптими, йўқми қизиқди. Синглисидан "Йўқ" деган жавобни эшитиб 'Ҳаа" деди, қўйди.
Асрга яқин уйга қайтган Маҳбуба охири чидолмади. Яна қадрдон жойнамозидан жой олди-ю, тўкилиб-тўкилиб йиғлай бошлади:
- Аллоҳим. Ўзингдан ўзга нажоткорим йўқ. Нетай, бебош юрагим ақлимга бўйсунмаяпти. Ҳажга боргим келса нетай? Мана сўнгги соатларгача бошқа инсонлардан ёрдам истамадим. Ўзингга таваккал қилдим. Сенга берган ваъдамда собит қолдим. Илтимос, Аллоҳим... Илтимос, Художоним орзумга етказ... Муборак шаҳарга қадам ранжида қилиш бахтига муносиб кўр...
Маҳбуба йиғлайвериб хун бўлиб кетди. Бу алфозда қанча ўтирди, билмади. Қачонки эри баланд овозда чақиргандагина хуши ўзига келди.
- Онаси, қачондан буён қўнғироқ қилаяпман, кўтарай демайсан, -деди Ҳикматилла ҳовлиққанча,- бўлақол тезроқ, Сарвар акам пулимизни тайёрлаб қўйибдилар. Ёнига яна қўшимча пул ҳам қўшибдилар. "Тўлов вақти тугашига икки соат қолди, улгуришингиз керак" дедилар...
Маҳбуба эрига ўгирилди.
Ҳикматилла сўзлашдан тўхтаб аёлига тикилди:
- Йиғлаяпсанми, онаси?
Маҳбуба янада кучлироқ йиғлай бошлади. Фақат бу сафар унинг йиғиси қувончдан эди.
@xazon_rezgi
🇨🇳kargosiz Xitoy pragrammasi Hozrki kundagi trenddagi temu😍 Xitoy pragrammasi kargo tolamaysiz ❌
Temu skdka narxda 10 ta qizga 30 minsom
10 ta joy tolgandan keyin 50 minsom✅
1️⃣Uzbek tilida pragramma
2️⃣kargo yoq dostavkasi tekin
3️⃣90% chegirgamalar
Taobo+pinduado kursi 70 minsom bonus 🎁 Uzb optm kanallari+temu
Kursga yozilish uchun manga yozing ⬇️💌
@zinnura_biznesledy
🛍️Online biznes boshlashni hohlasanggiz manga yozing 🫶
@oquvchilarim_otzvlari
⬇️⬇️
/channel/+KE9laLaWoIszYmI6
Хайрли тонг Гулбахоржон , эсон омонмисиз ?
Оила аъзоларингиз, фарзанду ақраболар тинч омонмилар , ўргилай ?
Асарингизни биз ҳам нафас ютмай интиқлик билан ўқиб чиқдик, қўлу кўзингиз дард кўрмасин . Кўз нурингиз ва сарфлаган вақтингизга рози бўлинг, биз сиздан мингдан минг розимиз айланай .
Асарингизни диққат билан ўқиб чиқиш давомида шунга амин бўлдимки, унда ҳар бир тарихий жой номлари, асар қахрамонлари хақидаги маълумотлар, макон ва замон жуда тўғри танланган ,Хар бир деталга, кичик воқеликкаям жуда эхтиеткорлик билан ёндашганлигингиз кўриниб турибди .
Бу эса шунчаки огзаки, хаелий тасаввурлар эмас, узоқ ўйлаб, мушоҳада қилиб , тарихий фактлар ва ўша давр қахрамонлари ҳаетини чуқур ўрганиб , сўнгра қаламга олишга азм қилганингиз меваси эканлиги кўриниб турибди.
Айнан шу тахлит асарлар ўзбек адабиётида биз бир нафасда ўқиб чиққанимиз - " Фриденталь қалъаси", "26"- отилмасин", Вали Гофуровнинг " Вафодор"- игна билан ёзилган романи, севимли адибимиз Ў.Ҳошимовнинг " Икки эшик ораси" асарларидир.
Сизнинг бу мўъжаз асарингиз ҳам юқорида санаб ўтган асарлар сирасига киради ,десам муболаға бўлмас.
Тарихни билмоқ, ўрганмоқда жуда катта фойда бор . Асарингиз шарофати билан биз ҳам сиз.яшаган маҳалла, қишлоқдошларингиз билан танишдик, улар билан бирга севиндик, бирга қайғурдик. Шаҳид кетган фарзандлари учун дуолар қилдик .
Китобхонни асар ичида бирга яшатмоқ - бу ижодкорнинг маҳорати ва ютуғи эмасми ?
Асарни езиш давомида нечоғлик қийналганларингиз, иккиланиш ва ҳаяжонни бошингиздан кечирганингиз ўзингиз ва Яратганга аён,.чунки бундай тарихий асар яратиш йиллар ўтган сайин ўша машъум уруш йилларидан узоқлаша борган авлод , Мустақиллик даврида яшаетган ешлар учун не чоғлик мураккаб эканлигини тушунган тушунади .
Шукурки, муваффақиятли якунлай олдингиз, бу китобхон ва мухлислар олдида навбатдаги бир жиддий имтиҳон бўлди ва сиз бу имтиҳондан муваффақият - ла ўтдингиз. Тангрим муборак қилсин , ўргилай .
Энди бир таклифим бор . Ўтган аср , 80 йиллар, пахта яккаҳокимлиги даври, яқин ўтмишда 15 жумхурияттчеккан азоб уқубатлар бизнинг Ўзбекистонда ҳам не не хунрезлик ва қотилликларга сабаб бўлгани яқин тарихдан маълум.
Бу хақда бирор бир қоралама бошламадингизми ? Ўша давр қаҳрамонларидан сизларга яқин аёл, хаётини, соғлигини пахта даласи ва тракторига бағишлаган , пахта далаларида давомли кимёвий ўғитлар орасида нафас олиб , заҳарланиш оқибатида бедаво касаллик туфайли хаётининг сўнгги кунлари касалхоналарда ўтган " Социалистик Мехнат Қаҳрамони" деган баландпарвоз деворларга сазовор бўлган фидойи аёли Турсуной Охунова ҳақида ҳам бир асар езишингизни таклиф қиламан .
Бу ишга вақтингиз бўларми , бўлмасми, хужжатлар ва манбаларга улаша олиш даражангиз қанча фоиз, бу сизнинг жонкуярлигингиз ва қарорингизга боғлиқдир .
Сўзим сўнггида сизга мустахкам соғлик, оилавий хотиржамлик , фарзанд ва набиралар бахту камолини кўришлик , ижодингизга эса битмас туганмас илҳом тилаб қоламан .
Бугунги муборак куннинг барча хайру баракоти сизларга бўлсин .
Салом ва хурмат билан Туркиянинг Истанбул шаҳридан мухлисингиз Nigar Hamraeva- Ozkaptan .
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Онамдан қарзим ...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода :
Раъно Тожибоевна & Зебо Йўлдошева
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому Алайкум!
ЖУМА тонги муборак бўлсин...
Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Xech narsa yemasdan ozaman deydiganlar, iltimos sog’lig’ingizni xavfga solmang!
• Ochliklarsiz hattoki shirinliklarni yeb ham ozish mumkinligini men 6 yillik tajribaga ega oliy ma’lumotli Endokrinolog-Diyetolog Go’zal Biysenbayevna sizga o’rgatmoqchiman!
Agar sizda:
• Garmonal muammolar;
• Semizlik;
• Qalqonsimon bez faoliyatini buzilishi;
• Semizlikning asoratlari har xil kasalliklar bilan kechayotgan bo’lsa
Xoziroq meni sahifamga obuna bo’ling…”OZISHDAGI 7 QADAM” mavzusida bepul qo’llanmaga ega bo’ling!
/channel/+BI3bIjyQA7lhYjZi
/channel/+BI3bIjyQA7lhYjZi
Ҳозир ҳам уларнинг айримлари, бола-чақа, набиралари билан замондошларимиз. Катта Фотима-Зуҳралар онажонимнинг синфдошлари бўлишган.
9. Бир неча хафта аввал синглим билан туман марказига йиғилишга боргандим. Дилбар, оппоқ юзли ёшгина бир жувон ёнимизга келиб биз билан сўрашди. Синглим "Булар кичик Зуҳра (Бузуҳра) опанинг келинлари" дея уларни таништирди. У аёл эса "Гулбаҳор опамни яхши танийман" дея жилмайди.
Менинг юрагимдан қандоқ ҳислар кечганини билсангиз эди. Аҳир уларнинг бобо-бувилари ҳақида асар ёзяпгандим.. Аммо бу ҳақда қаршимдаги аёлга айта олмадим. Менимча шуниси маъқул.
10. Мен Абдужаббор тоғани ўз кўзларим билан кўрганман. Матлуба холани ҳам.
Абдужаббор тоға ( адамгилар уларни шундай чақирар эдилар) оқ юзли, қирра бурун, лаблари нисбатан ингичкароқ, қошлари ўрта қалинликда ва кўзлари кўк киши бўлганлар. Юзларида кулмасалар ҳам билиниб турадиган кулгучлари бор эди. Жилмайганларида чеҳраларида майин ва синиқ табассум зоҳир бўларди. Ҳамиша соқоллари қиртишлаб олинган, сочлари қисқартириб калталанган ҳолда юрардилар. Бошларидан дўппи тушмасди. Тасаввуримда оппоқ ёқали кўйлак ва кулранг костюм-шимда қолганлар. Ширинсўз, лутфли ва шу билан бирга жиддий инсон бўлганлар.
Абдужаббор тоға кириб келган давраларда ёшлар дарров ўзларини йиғиштириб олишар, тезда сипо тортишарди.
Раҳматли додамлар "Абдужаббор уруш кўрган одам, у "плен"да бўлган" деб кўп такрорлаганлари ёдимда қолган.
Матлуба хола эса оппоқ кулча юзли, қош- кўзлари ва сочлари қоп-қора, бениҳоя чиройли аёл бўлганлар. Улар ҳатто қариган чоғларида ҳам чиройларини йўқотмаган, юзлари тўла нурли, кўнгиллари жуда очиқ аёл эдилар...
Абдужаббор тоға ва Матлуба бувилар додамлар ва Муаззам ойимларни кўришга келишганларида қучоққа сиғмайдиган катта хушбўй оқ қовун ва жўҳорини расми солинган қоғоз қутидаги ширин қаламча олиб келишганини ҳамон ҳотирлайман. Менимча ўша пайтлар 4ёшларда бўлган бўлсам керак. Ажаб... Кўзимни юмсам ўша кунларни бемалол ҳотирлайман.Ҳотирадан сира ўчмайдиган шундай кунлар ҳам бўлар экан.
Бу тошга ўйилган нақш сингари сира ёддан чиқмас болалик ҳотираларидан бир шингили эди...
Ҳозирча шулар...
Ёдимга тушса яна нималарнидир ёзарман...
Ҳа айтганча... #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА қиссаси менга яна бир асар ғояси учун туртки берди. Аммо у тарихий асар бўлмайди Насиб қилса у бутунлай бошқа йўналишда бўлади...
Сиз билан хайрлашмайман. Балки сатрлар орқали ғойибона кўришгунча деб қоламан.
Эҳтиром ила Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги
@xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф; Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужаббор ўшанда 20 ёшда эди. Уруш бошлангач биринчилар сафида кўнгиллилардан бўлиб фронтга отланди. Урушда ёшгина йигит бошига не-не қирғинбаротларни кўрмади дейсиз? Қанчадан қанча ёш ва мард қуролдошларини сўнгги йўлга кузатди. Инсон хаёлига келмайдиган ҳунрезликларга гувоҳ бўлди. Уларни кўриб куйди, ёнди ва яна...ҳаёт учун курашаверди. Қон дарёлари орасида инсонлар дардига малҳам бўлишга интилди. Йиллар синовида тобланиб танасидаги омонат бу жон билан уйга соғ ва саломат қайтди. Аммо кўп ўтмай яна бошига синов келди. Бу синовлар Абдужабборнинг уч йигит йилини қора рангларга бўяди.
Аммо Абдужаббор шунда ҳам енгилмади. У бир нарсага амин бўлганди.
- Ҳар ботар туннинг ортидан албатта, тонг отажак!
Тун зулмати нечоғлик қоронғи бўлса, тонг шунчалик нурафшон бўлади.
Ҳаётнинг ҳақиқати эса жуда оддий:
Инсон #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА инсон бўлиб қола билса бас!
Абдужаббор қизариб ботаётган уфққа қараб йўлга тушди.
У эртага эрталабдан бу манзилга яна қайтади.
Шодлик ва тантана, бахт ва иқбол, орзу ва умидлар, яна янги синов, сабр, курашлар учун...
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА инсон бўлиб қолиш учун!
...
#Тамом
📌@xazon_rezgi /117