xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қумрихон оҳирги кучини тўплаб ошхонага йўл олди. Пиёзни арча туриб ўғли Ҳайдаралини ёрдамга чақириш хаёлига келди. Хайдарали дояни чақириб келгач ҳеч ким безовта қилмагани учун хонасига кириб уйқусини келган жойидан уриб ётган экан.
Онасининг зорланиб берган танбеҳидан уйқули кўзларини норозиланиб очган Ҳайдарали истар-истамас унга ёрдам бериш учун ташқарига йўл олди.
Мўжалланган вақтга бориб шираликкина атала ҳам пишди. Қумрихон қозонни чўғини тортгач аталадан бир косага сузиб келини ётган хонага олиб кирди.
- Барно, Барно...- келинининг кўзларига қарашга юраги дов бермай базўр юрак ҳовучлаб чақирди Барно,- туринг қизим, ичингизга бир қошиқ иссиқ кирсин.
Барно кўзларини базўр очиб бошини сарак-сарак қилди:
- Ичгим йўқ... Кўнглим ҳеч нарсани тусамаяпти...
- Озгина бўлса ҳам ичмасангиз бўлмайди, қизим. Бўш қоп тик турмайди. Келинг оғзингизни очинг, ўзим сизга ичириб қўяман.
- Илтимос, ойи. Зўрламанг. Ичгим йўқ...
- Бу ҳаётда ҳамиша ҳам кўнглимиз тусаган ишни қила олмас эканмиз,- хўрсинди Қумрихон,- мени ўйламанг майли. Ҳеч бўлмаса онангизни ўйланг. Сизни бу аҳволда кўрса... Қизим...- бостириб келаётган йиғисини базўр ичига тортди Қумрихон,- туни билан нима воқеалар бўлганини таҳмин қилиб турибман. Болам... Ҳаким учун сиздан мен узр сўрайман.
- Бунинг энди аҳамияти қолмади,- юзини четга бурди Барно.
- Илтимос, ҳозир фақат тузалиш ҳақида ўйланг. Қолган гапларни кейин бафуржа гаплашамиз. Шу аталани ичиб олинг.
Қумрихон косадаги овқатни Барнонинг қўли етар жойга қўйиб ўзи ташқарига йўл олди. Кўп ўтмай қўлида сув тўла жомни олиб келиб аввал намат, сўнгра кавшандоз устидаги қон-қуш доғларини артиб тозалаб олди. Барно эса бу вақтда миқ этмай кўзларини юмиб ётаверди. Косадаги атала эса аллақачон совиб қуюқ тортиб қолган эди.
Даҳлиздаги ишларни битиргач Қумрихон ўғли Ҳакимдан хабар олмоқчи бўлди, бироқ Барнонинг ёнидан ўтиб тўрдаги хонанинг эшигини очишга юраги бетламади. У товуш чиқармай ташқарига чиқди-ю, нариги уй деразасини аста очиб ичкарига мўралади. Ҳаким ичкаридаги ўринда ҳамон тарракдек қотиб ухлаб ётарди. Қумрихон оғир уҳ тортганча дераза ёнидан узоқлашди...

@xazon_rezgi /135

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қумрихон доянинг тилагини бажариш учун қоқилиб-суқулганча ташқарига отилди. У тез орада Баҳри доянинг айтганларини ҳозир қилди.
Баҳри доянинг тунд чеҳраси янада тундлашиб Барнони қорин қисмини пастга қараб эзғилай бошлади. Орадан ярим соат чамаси вақт ўтгач у қўлида бир қаричча келадиган қон-қушли алланимани олиб бир парча чойшабга авайлаб қўйди.
У Барнонинг ёнида яна ўн дақиқача куймалангач, қаддини ростлаб сал аввал бир четга қўйган нарсани олиб жомга яқинлашди ва уни устидан бир қўллаб ҳовучида сув қуя бошлади.
- Эссиз,- деди у кўп ўтмай Қумрихонга қараб бошини надомат билан чайқаганча,- келинингизни ҳомиласи ўғил бола экан. Вақти соати етиб кўзи ёриганда кузга бориб туғиларкан...
Қумрихон эти учиб доянинг очиқ кафтидаги нобуд бўлган ҳомилага қаради. Ҳомила бир қарич бўлишига қарамай унинг боши, танаси, қўл, оёқлари, қош-кўзлари, бурни, оғизчаси, ҳатто ўғил бола эканлигини билдириб турувчи жинсий аъзосигача фарқланиб турарди.
Қумрихонга айниқса нобуд бўлган гўдакнинг чумчуқ боланинг кўзидек келадиган очиқ кўзларидан "Айбим нима эди менинг?" деган каби ифода англашинилгандек туюлиб ўзини орқага ташлади.
- Чўчиманг, - деди Қумрихоннинг аҳволини ҳис қилган Баҳри доя. У мурғакни бир парча қуруқ чойшаб бўлагига ўради-ю, Қумрихонга тутқазди,- буни бирор мевали дарахт тагига кўминг. Фақат дарахт тагини бироз чуқурроқ кавланг. Яна итми, мушукми кавлаб ғажиб кетмасин...
Қумрихон талмовсираганча нобуд бўлган ҳомилани олганча ташқарига чиқди. У гўдакни ҳовли адоғидаги беҳи дарахти остига кўмишни мўжаллаб ўша тарафга йўл олди. Йўл-йўлакай ўчоқбошидан самовар ёнидаги тешани олиб кўзлаган жойига етиб борди. Қумрихон мурғакни бир уюм хас-ҳашак устига авайлаб қўйиб ўзи теша билан дарахтни тагини ўя бошлади. Каттароқ товоқ кенглигидаги чуқурнинг бўйи икки теша сопи баландлигида кавлангач тешани бир четга қўйиб гўдакни олди. Уни аста нам тупроққа қўйгач мато устидан тупроқ ташлашга кўнгли бўлмай, ёнидаги беҳи баргларидан бир қисм териб гўдак устига тахлади ва устига тупроқ ташлай бошлади. У тупроқ билан бирга чуқурга, отасининг айби билан ёруғ дунёни кўрмай жон берган набирасининг қабрчасига кўзидан оққан ёш томчиларини кўма бошлаган, бироқ буни ўзи ҳис қилмас эди.

📌@xazon_rezgi /133

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ...😔

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Раъно Тажибаевна

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆
🤷‍♀Қандай қилиб эрни кўнглини овлаш, муносабатларни 🔥 оловлантириш , севгини бир умр сақлаб қолиш мумкин?!

💁‍♀ Қизлажонла ишонаверинг севимли аёл бўлишнинг миллион хил сирлари ва
эрни хийонатдан кайтариш йоллари 100%
шу йердан топасиз. 🤫 Бу менинг телеграмдаги сирли кундалигимга айланган. 
Сиз хам тез қўшилиб олинг👇

/channel/+osTOAjCLjw03NTZi
/channel/+osTOAjCLjw03NTZi

❗️2 соатдан кейин бу хабарни тополмайсиз, ҳозироқ киринг👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

~🌷Кўнгил сўзларим...)

Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингиз етарли.

Шоҳсанамни овозлари орқали 35.000 сўмга табрик йўлласангиз бўлар экан.

Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз👇


/channel/+TgsO59PZ-xJlMGUy
/channel/+TgsO59PZ-xJlMGUy

Кўплаб инсонларни қувончига шерик бўлган Шоҳсанамхонни гуруҳига уланиб олинг🥰

Обуна  бўлиб олинг,ўчирсам тополмай қоласиз...)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ💥💥

Уйда утирган холда бепул тикувчиликни урганмокчи булган опа сингиллар диккатига

❤️мастер класлар
❤️чиройли фасонлар
❤️тикувчилик дарсликлари
❤️Хаммаси мутлока текин


Ургатадиган канални линкини колдираман👇👇
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy

Qoshilib olamiz☝🏻☝🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши:
- Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер, деб айтмайсиз? - деди. У зот:
- Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади, - деди.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Янги кун, янги имкон билан...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

Тонг ёришар вақти ҳовли этагига ўтиб юз-қўлини чайиб қайтаётган Қумрихоннинг қулоғига ўғли ва келинининг хонасидан келаётган ингроқ овози чалиниб юрагига ўт илашди.
У хонага яқинлашган сари ингроқ овози бир тиниб, бир кучайиб Қумрихонни янада ўтини ёрди. Овоз Барнога тегишли эди.
- Барно... Барно...- қўрқа-писа овоз берди Қумрихон,- келин, тобингиз бўлмаяптими?!
- Иииммм, - базўр инграган овоз эшитилди ичкаридан,- ҳозир ўлиб қоламааан...
- Воой менгина ўлай, - пастаккина зинадан қоқила-суқила ичкарига отилди Қумрихон,- сизга нима бўлди, келин?
Барно шундоққина кираверишдаги кавшандоз устида ғужанак бўлиб ётган экан. Қумрихон кира сола келинини ёнига чўкка тушди. У келинини қўли билан аста туртди:
- Барно кўзингизни очинг!
Барно жавоб ўрнига аранг ингради:
- Иииммм...
Келинини ўнгламоқчи бўлган Қумрихоннинг қўлига иссиқ ва шилимшиқ алланима ёпишди. Дастлаб бу нарсанинг нималигига тушунмаган Қумрихон тез орада келинининг лаҳта-лаҳта қора қонига беланиб ётганини фаҳмлади.
- Ё худойим, бу нимаси энди? - даҳшат билан шивирлади Қумрихон, - бу келинга нима бўлган ўзи!?
Қумрихон ўрнидан чаққонлик билан туриб ярим очиқ эшикни иккала табақасини кенг қилиб очиб юборди. Отган тонг Қумрихонга Барнонинг кўйлаги далва-далва бўлиб йиртилгани, очиқ бўйни ва елкалари қонталаш моматалоқ бўлиб кетгани, у ер, бу ерида тиш изларини кўрсатиб қўйиб эсхонасини чиқариб юборди.
"Ҳаким... Ҳаким қаерда? - ўғли ёдига тушиб бирдан даҳшатга тушди Қумрихон,- хотини бу аҳволда, болам қаерда экан?"- талвасага тушганча келинини айланиб ўтиб ичкарига шошилди аёл. Ичкарига киргач эса...
Ағдар-тўртар бўлиб кетган ётоқхонанинг ўртасидаги ўринда Ҳаким ҳеч бир кийимсиз шармандалик бир аҳволда тош қотиб ухлаб ётарди.
Қумрихон тез орада келинини бу аҳволга солган ўғли эканлигини фаҳмлаб даҳшатдан тили тутилди:
- Вооой шўрииим!? - беихтиёр юзини тирноқлади у,- бу нима қилганинг, ҳайвон!? Қиз шўрликни ебсан-у, тўнғиз?!
Қумрихон ўғлининг бу аҳволида бировни ёрдамга чақиролмаслигини тушуниб тезда уни кийинтириш пайига тушди. У титраб-қақшаб, минг бир номусларга ўлиб наҳс босиб ётган ўғлини кийинтирар экан, ҳамон кайфи тароқ бўлган Ҳаким соғ оёғи билан уни кўкрагига зарб ила тепиб қолди.
- Ииииҳҳҳ...- нафаси қайтганча кўксини чангаллаб тиззалаб қолди Қумрихон,- бу нима қилганинг, худобехабар!? Икки дунёинг куйиб кетади-ю?
Оғриқ зарбидан Қумрихоннинг кўз ўнги қоп-қоронғи бўлиб тиниб ке тди.

📌@xazon_rezgi /131

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧Yangi qulayliklar bilan tanishing!

— Endi Instagram'dan postlaringizni yanada chiroyli va tartibli yuklab oling! Bot bir nechta surat va videolarni birlashtirib taqdim etadi.

— Ushbu imkoniyat nafaqat Instagram, balki TikTok uchun ham mavjud! TikTok'dan yuklangan media videoda foydalanilgan audiosi bilan birga yuklanadi.

🆕 Endi bot Threads platformasidan ham yuklay oladi!

Botdan foydalanib ko'ring! 🔥👉 @navo_tinglabot

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+IlcOo1o4hXc1Njgy
/channel/+IlcOo1o4hXc1Njgy

Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️#хайрли_тонг

Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆👆👆
Tekinga Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar


🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳🔳🔳

- Мен бир нарсага тушунмаяпман,- деди орадан бир хафта ўтгач Абдужаббор Аленага тушлик вақти шивирлаганча,- нима учун санитарларни кийиниш хонасида мен учун ҳар сафар ўлчамимдан бир нечв баробар катта кийимларни танлаб кийдираяпсан? Яна юзимни ҳамиша ниқоб билан тўсишга ҳаракат қилганинг қилган? Бу ерда бир гап борлигини кўнглим сезиб турибди?
- Саволингга кечаси камерада жавоб бераман,- деди Аленв гапни калта қилиб,- ҳозир эса чалғимай тезроқ тушлик қил. Тушликдан сўнг ишимиз кўп. Ўн саккизинчи бўлма ўликлар билан тўлиб кетибди. Кечгача у ерни бўшатиб, тозалаб қўйишимиз керак.
Абдужаббор Аленага яхши деган маънода бош ирғади.
Кечга яқин жисмоний ишдан ҳам кўра руҳий зиқликдан ҳолдан тойган Абдужаббор камерага қайтганда кечки овқатни ейишга ҳам иштаҳаси бўлмади.
- Ўзингни зўрлаб бўлса-да у, бу нарса еб ол,- йигитни овқатланишга зўрлади Алена, -йўқса ҳолдан тойиб қоласан. Бу эса... Ўзинг яхши билганинг каби ўз тақдирингга ўлим ҳукмини бичиш дегани.
- Бир вақтлар раҳматли бобом "Қачонки инсон қабрда ётган марҳумларга ҳавас қилса оҳир замоннинг бўлгани шу" дердилар. Тўғрисини айтсам...
- Яна бошладингми? -зардаси қайнади Аленанинг,- ўлишни истаяпман демоқчимисан!? Билиб қўй! Бугун куйдиришга юборилган юзлаб одамлар бундай демаган бўлардилар. Кўриб турибсан, тажриба учун айнан соғлом одамлар танлаб олинганини. Сенингча улар яшашга ҳақли эмасмидилар? Билишимча айнан улар учун ўзингни айбдор ҳисоблаяпсан. Гўёки, улар ўлиб сен ҳамон тирик юрганинг учун виждонинг қийналиб кетаётганиги ҳам яхши ҳис қилиб турибман. Сабаби бу туйғулар менинг ҳам бошимдан ўтган.
Сенга бир маслаҳат айтайми? Яна шундай марҳумлар сонини кўпайтирмаслик учун, кимгадир яшашга имкон яратиш учун ҳам яшаб қолишга жон-жаҳдинг билан кураш. Сенингча биз бу ерда қўл қовуштириб ўтирибмизми? Қанчадан қанча маҳбусларни майиб бўлсада ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Аста-секин сен ҳам баридан хабардор бўласан,- Алена Абдужабборнинг кафтига меҳр билан кафт қўйди,- илтимос, руҳингни чўктирма. Ундан кўра овқатни битта қолдирмай оҳиригача е!
Абдужаббор Аленага эътироз билдирмай овқатланишга тутинди.
- Ҳа айтганча?! - деди Алена Абдужабборга синчковлик билан тикилиб,- боя менга бир савол бергандинг. Нима учун сени рўдапо кийинишга мажбур қилишим ва юзингни иложи борича ўраб юришингни тайинлашим ҳусусида.

📌@xazon_rezgi /129

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Орадан ярим соатдан ошиқ вақт ўтиб хонага қайтган Қумрихон эшик ёнида қўлида кичик ҳалтача ушлаб турган дояга дуч келди:
- Қайтдингизми ахир!? - деди Баҳри доя унга саволомуз тикилиб,- кеч қолганингизга энди манави қон тўхтатувчи гиёҳларни дамлаб келай деб ўчоқбошига ўзим кетаётгандим. Келинингиз қимирлай бошлади. Ҳадемай ўзига келиб қолади.
Қумрихон дояга жавоб қайтармай унинг қўлидагиларни олиб ортига бурилиб кета бошлади.
- Ҳудди чойга ўхшаб чойнакка дамланг, фақат майдаланган гиёҳларни қуруқ чойга нисбатан икки ҳисса кўпроқ соласиз.
Қумрихон ўчоқ бошига бориб жиғиллаб ётган самовардан қуритилган гиёҳ солинган чойнакка сув бурай бошлади. Унинг тинимсиз боши айланар, кўнгли эса борган сари беҳузуо бўлиб кетаётганди. Қумрихон шу топда эри Шермат раисни тун қоронғисида райкомдаги йиғилишдан кутиб олгандан буён тик оёқда юрганини ҳотирлади. Раис йиғилишдан қайтиб бир пиёла чой ичганча яна "Қиладиган ҳисоб-китоб ишларим кўп" дея шошилиб чиқиб кетганди. Бўлиб ўтган ишлар туфайли кун чошгоҳдан ўтибди ҳамки, Қумрихоннинг ичига бир пиёла иссиқ кирмабди.
Қумрихон чойнак ва битта пиёлани олиб келинининг хонасига қайтганда Барнони юпатаётган доянинг сўзлари қулоғига чалинди:
- Энди бундан буёғига оғир бўласан, қизим. Аввало ўзингни ўйла. Кейин анави шўрлик қайнонангниям ўйла. Қўрқиб кетганидан бир энлик этидан тушди шўрлик. Мени айтсанг аввало бу бола маҳкамидан, бўлмаган. Кимнинг қачон туғилиб қанча яшаши худойимнинг иродаси. Бўлмайдиган болани бошидан бўлмагани маъқул. Тақдирга чора бор эканми? Кўзингни қувнатиб, алпинчоқ, талпинчоқ қилиб олганидан кўра мана шунақа қўлинг тутмай меҳринг тушмай олгани яхши. Сен энди бўлган ишларни тақдирдан дегин-у тезда қувватга киришни ўйла. Мен онанг Эътиборхонни ярасини янгилаб бориб бир нарсалар демоқчимасман. Сенам онангни авайлашингни яхши биламан. Уни куйган юрагини бадтар қовжиратма, хўпми?
Доя шундай дея туриб остонада тўхтаб қолган Қумрихонга кўзи тушди:
- Ана ойинг ҳам келиб қолдилар. Ҳозир уларнинг сенга тайёрлаб келган дамламани ичиб олгин. Кейин дам оласан. Дамлама тинчлантиради, қон кетишини олдини олади, оғриқларингни босади,- доя шундай деб Қумрихонни қўлидан дамламани олиб уни уч марта қайтариб, бироз совигач ранги бўздек оқариб беҳол бўлиб ётган Барнога ичира бошлади,- ана бўлди. Энди бироз ухлашга ҳаракат қил. Ўзим кечга келиб сендан хабар оламан, - у шундай деб Қумрихонга ўгирилди,- тушликка пиёзни яхшилаб қизартириб қовуриб атала пишириб беринг, майлими? Келинингиз қаддини кўтариши учун қувват керак. Ундан ўзингиз ҳам ичиб, бироз дам оларсиз. Сизниям кўзларингиз қовжираб кетибди.

Баҳри доя яна кечга келиб хабар олиши ҳақида огоҳлантириб тугун-терсагини қучиб йўлга тушди.

📌@xazon_rezgi /134

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ғолиб ким ?!

Биласизми ?

Сизнинг ҳам фикрингиз меники билан бир хилмикан ?!

Ғолиб ...

Ғолиб ҳақ бўла туриб , тортишувда биринчи ўзини тийган инсон...


Хазонрезги


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#РОЗИМИКАН ...

Кечмишим шу десам, бўлса баҳона.
Йўлимга интизор , муштоқдир ёна,
Боришдан қайтмоғим тез бўлса яна ,
Онам...
Онам мендан РОЗИМИКАН ...

Ғанимат аслида ҳар битта оним ,
Гоҳ ютмоққа малол бўлур ош- ноним,
Жигарларим десам куйса бу жоним ,
Нолам...
Нолам мендан РОЗИМИКАН ...

Жонимга жазолар қилганча ўзим ,
Шеър бўлиб тўкилса ҳар битта сўзим,
Кунда тиғлайверсам қалбимнинг кўзин,
Танам...
Танам мендан РОЗИМИКАН ...

Оҳ, вақтнинг измида ҳаётим ҳар дам ,
Кўнглин олай дерман, доим битта кам ,
Дардимга дармоним кўнар не десам ,
Болам...
Болам мендан РОЗИМИКАН ...

Аллоҳим тақдири - жуфти- ҳалолим,
Гоҳ сизга малҳамман, кўпда малолим,
Билмайман нечоғлик рози қилолдим,
Ёрим ...
Ёрим мендан РОЗИМИКАН ...

Ҳукмим билолмайин ҳалакдир жоним ,
Тавбамнинг измида ўтар ҳар оним,
Буюк Яратганим , ул ХУДОЖОНИМ,
ЭГАМ...
ЭГАМ мендан РОЗИМИКАН ...

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ётоқхонадаги сир...

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
– Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

– Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин аслида.Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.
... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.У менга деди:

– Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган КИЧКИНА САНДИҚЧА қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Ҳуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМЪА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

– Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,  " Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз... " Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин АЛЛОҲ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️REAL VOQEALAR ASOSIDA
▪️Tungi ENUREZ
(Tunda bolalar siyib qo’yishi,siydik ushlolmaslik)
🫧Deyarli 99% odamlani hayotida shu holat

🧠Bu ish bilan bolani psixologiyasiga juda katta ta'sir o'tkazasiz.Bola o’zi xohlab siyib qo’ymidi uni davolatish kerak.
Davolash turi:
•GIDROVANNA
•GELMeNTERAPIYA
•IGLOTERAPIYA
•FIZIOTERAPIYA

Instagram: https://www.instagram.com/reel/DCHw_oZiSwo/?igsh=NDdpZjdvY3JtM2s1

🌐 ТЕЛЕГРАМ

✍️ @Soglom_bolajon_clinika

📌 Manzil: Toshkent, Yangiyo’l Toshkent shox koʻcha 2 1

☎️ +998338801868

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЭРТАГА НЕ БЎЛАР ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Фарзанд деганлари ичингдан тушган иссиқ илон экан. Қумрихон ҳам ҳарчанд дили оғримасин, ўғлининг қилмишларидан юраги эзилиб ўртанмасин барибир фарзандидан воз кеча олармиди!? Она ҳар қандай вазиятда ҳам- она. Фарзандини оқлашга ҳар қандай вазиятдаям важ, корсон топа олади.
Қумрихон ҳам айни дамда Ҳакимнинг келини ва ўзига нисбатан қилган қилиқларини урушга боролмай тенгқурларидан ажралиб ҳамда бир умрга майиб-мажруҳ бўлиб қолганининг аламига йўйди.
У оғир-оғир нафас олганча, оғриқ зарбига базўр чидаб ишини оҳиригача етказди, яъни ўғлини батамом кийинтириб қўйди. Сўнгра ташқарига йўл олиб Ҳайдаралини уйғотди ва Баҳри дояни айтиб келишга жўнатди.
-Тезда Баҳри холани олиб кел! Нима гап деб сўраса "Билмайман, онам чақиряптилар" дегин.
Ҳайдарали уйқули кўзлари билан ҳакиқатдан ҳам ҳеч нарсани тушунмасдан икки кўча наридаги доя холаникига йўл олди.
Баҳри доя етиб келгунча Қумрихон даҳлизга икки қават кўрпача тўшаб беҳуш бўлиб ётган Барнони у ерга судраб ётқазди. Ўғлини кийинтирган каби амал-тақал қилиб келинини ҳам кийинтирган бўлди.Бу ишларни бажариб бўлгунча Қумрихоннинг бўлари бўлди.Энди кўкрагидаги оғриқнинг ёнига белидаги симиллаган, кўнглини қаттиқ беҳузур қилиб юбораётгани қўшилди. Шунга қарамай Қумрихон энди хонадаги қон юқиларни артиб тозаламоқчи бўлган ҳам эдики, Баҳри доя халлослаганча Ҳайдаралини ёнига солганча келиб қолди.
Баҳри доя отмиш ёшлардаги фаросатли ва хушёр аёл эди. У хонага кириб атрофга бир қур назар ташлади-ю, салом берган Қумрихонга тезда самовар
қуйиб сув қайнатишни буюрди.
Қумрихон эшик орқали самовар қайнатишни кичик ўғлига буюриб ўзи келинини синчиклаб текшираётган доянинг ёнига тиззалади.
- Боласи нобуд бўлибди, йўлдоши кўчганга ўхшайди- гапни калта қилди Баҳри доя,- тез тоза чойшаб олиб келинг.
Қумрихон талмовсираб ўрнидан туриб доянинг айтганини ҳозир қилди.

- Сувни ҳам тезлаштиринг. Бола қовуққа тиқилиб ётибди. Зудлик билан туғдириб олмасак
бўлмайди. Ичида қон кетиб ивиб қолган бўлиши мумкин. Бунинг асорати оғир бўлади.
Баҳри доя чаққонлик билан чойшабни шарт- шурт йиртиб тўрт бўлакка бўлди-ю, Барнонинг оёқ тарафига ўтиб куймалана бошлади.
- Сиз сувни тезлатинг! - деди у Қумрихонга қарамай, - сув қайнаган бўлса жомга силароқ солиб тезроқ илитиб келинг. Келинингиз кўп дард чеккан кўринади, оғриқ сезмай қўйибди, ҳомила нобуд бўлса ҳам шунақа бўлади.

📌@xazon_rezgi / 132

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор бўғзидаги овқатни базўр ютганча Аленанинг оғзига илҳақ тикилди.

- Хуллас, ҳозирги сўзларим учун сендан олдиндан узр сўрайман,- оғир хўрсинди Алена, -гап шундаки...
Гап шундаки кўриб турганингдек ҳар биримизнинг ишимизни кузатиб турувчи эркак ва аёл назоратчилар, яъни ауфзееринлар мавжуд. Шу вақтгача сен уларнинг бир қанчасини таниб ҳам улгурдинг. Аммо улар орасида эҳтиёт бўлишинг лозим бўлган, бироқ ҳали дуч келмаган бир назоратчи бор. Унинг исми Ирма.Тўлиғича айтсак Ирма Грезе. Ёши ўн тўққизда бўлиши керак у алвастининг. Унга учинчи Рейх офицерлари унинг бениҳоя гўзаллиги учун "Освенцим гўзали" дея хушомад қилашади. Маҳбуслар учун эса у нақд урғочи шайтоннинг ўзгинаси. Мен эса Ирмани Йозеф Менгеленинг аёл варианти деб атаган бўлардим. Хуллас маҳбусларни хорлаш ва таҳқирлашда унинг олдига тушадигани йўқ. Эркак-у аёлларни баданини пичоқ билан тиликлаш, ёғоч устунга бирйўла қўл ва оёғидан михлаш, турли хил усулларда осиб ўлдириш, тириклайин терисини шилдириш, ўша терилардан сумка ва турли анжомлар тайёрлатиб фойдаланиш...
Бу каби ишлар Ирма Грезе учун шунчаки эрмак, денгиздан бир томчи. Энг ёмони нима биласанми? Энг ёмони эса Ирманинг ўта шаҳватпараст аёл эканлигида. Бу фанда қандай аталади билмадим-у, бироқ Ирма ҳеч қачон бирон киши билан жинсий муносабатга киришиб... Узр...- юзини четга бурди Алена,- хуллас у ҳеч қачон бундай муносабатлардан қониқиш ҳис қилмайди. У ҳатто бир кечада бир неча эркакни қабул қилса ҳам ҳеч биридан муроди хосил бўлмайди. Ўз сафдошлари майли. Ирма учун улар бир аўнгилхуши. Аслида Ирма ўзига жуфтни асосан маҳбус эркаклар ва баъзи ҳолларда маҳбуса аёллар орасидан танлаб олади. Лагерга келган келишган, сарвқомат, хушсурат маҳбус ва маҳбусалар бор-ки, бари Ирманинг "бир кечалик меҳмони"га айланади. Эртаси куни эса улар тонг сахарлаб газ камерасига равона қилинади.
- Астағфируллоҳ,-Абдужаббор отаси Абдуқаюм ака қаттиқ ҳайратга учраганда кўп бора такрорлайдиган иборани беихтиёр қайтарди,- аёллар билан ҳам дейсанми!? Ё мен нотўғри эшитдимми?
-Йўқ! Сира нотўғри эшитганинг йўқ! Ирма ҳам эркак, ҳам аёллар билан бирдек жинсий муносабат ўрнатиб кетаверадиган даҳшатли аёл.
- Тавба... Маҳлуқ дегин?!
- Ҳмм... Менинг бувим бир вақтлар шу ҳақда айтиб бергандилар. Жуда камдан кам аёлларда бачадон тескари жойлашар экан. Бундай аёллар ўз ҳиссиётларнини асло жилрвлай олмас эканлар. Улар тинимсиз ўзларига жинсий,тарафдан жуфт қидирар, у жуфт ҳоҳ эркак, ҳоҳ аёл бўлсин талаби қонмагач , жазавага тушиб қутириб кетар экан. Бувим у аёлларни "қутирган бачадонли (бешенная матка) аёллар" деб атагандилар.
Сўнгги икки ой ичида тўққиз нафар санитар Ирманинг "шарофати билан" бу ёруғ дунё билан видолашди. Бу санитарлар бўйича қилинган ҳисоб холос. Қолган жабрдийдаларнинг сонини Ирманинг ўзиям биилмаса керак.
Мен эса сени кўзга ташланмайдиган қилиб кийинтириб Ирмадан шу йўл билан асраётганимни энди тушунгандирсан?
Абдужаббор чуқур тин олди:
- Раҳмат сенга, Алена... Билмадим бу яхшилигингни қандай қайтарарканман? Қайтара олармиканман ўзи?! Буни ҳам билмайман.
- Яхшилигимга жавоб қайтармоқчимисан? - Абдужабборга ҳазин тикилди Алена,- унда менинг учун ўзингни асра. Тушунарлими, кўк кўзим?!
- Бу иш анчайин қийин... Аммо ҳаракат қиламан, .- Абдужаббор шундай деб дастурхонга ишора қилди,- кел шуларни тугатайлик...

📌@xazon_rezgi /130

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Капалакка айланган ДAДAМ

Ўтаверар тўхтамай замон, Гапларини соғинсам ёмон.
Кўнгил сўраб кептурар ҳамон, Капалакка айланган ДAДAМ...

Муаллиф: ноъмалум
Ижрода: Лочинбек Эркинзода

Каналга уланиш 👇 :

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Ким билан пана пасқамда иш битириб юрибсан, жувонмарг?
Қизини аямай тарсаки билан сийларди. Хуршид ҳам ўзини зўрға босиб турарди. Тез ёрдам ходимларини кузатиб киргач онаси синглисини аямай ураётганига гувоҳи бўлди.
-Юзимни ерга қаратдинг ифлос. Менга ҳозироқ кимлигини айтасан. Ким билан ўйнашдинг гапир?
Ҳилола юзларини қўли билан ёпиб ўтириб олганди.
-Ҳозир ўлдираман буни.
Хуршид қўлида пичоқ билан пайдо бўлди...
/channel/shamsinurijodi
/channel/shamsinurijodi
Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен севган шеър қўшиқ бўлибди.

Шеър муаллифи : қадрдон укамиз Камронбек Исмоилов.

💦Ёмғир бўлсам керак аслида...

🎤 Сардор Мамадалиев



Оқшомингиз осуда ўтсин...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Оббо, яна бошладингми? - Йўлдошнинг овози зардали эшитилди, -хотиним бошқа масала. Сен эса бошқа! - зум ўтмай эркакнинг овози мулойимлашди,- Марваридим ўзимнинг, жаҳл қилиш сенга бирам ярашади-ки?! Бурничангни учида турган жаҳлчаларингдан сенинг! Кел бағримга!
Ҳаким бу ерда ортиқ қолгиси келмади. У даставал хаёлига келган биринчи фикр- ҳар иккисининг ҳам устига бостириб кириб шарманда қилиш режасидан ҳам тезда воз кечди. Бу ҳолда у нафақат бу икки беҳаё, балки ўзи ҳам шарманда-ю шармисорлик деб аталмиш "насиба"дан бебаҳра қолмаслигини тўлиқ англаб етганди. Буларнинг бари Ҳакимнинг ғазабини баттар алангалатиб юборганди. У базўр тишини тишига қўйиб ич-ичидан ғижиниб сўкинганча Марвариднинг уйини тарк этди. Йўл-йўлакай яна колхоз омборига бош суқиб, боя Бунёд тоға ўчоқбошининг орқасига беркитиб қўйган мусалласнинг қолганини ҳам нафсига уриб олган Ҳаким уйигаалла-паллада кириб келди.Бу вақтга қадар олди одамлар бир уйқуни уриб олган эдилар.
Бахтга қарши уни бугун ҳеч ким кутиб олмади. Гандираклаб ой нури тушиб турган ётоқхонага кириб борган Ҳаким ўринда муштдек бўлиб ухлаб ётган Барнонинг тепасига бориб серрайиб туриб қолди:
"Аёл зотининг ҳаммаси бир гўр! - кайф устида ғижинганча ўйланди у,- иши тушса "акажооон" иси- биз! Орқамиздан эса оғзини тўлдириб бемалол "ҳайвон" дея номимизни булғалайди. Субут деган нарса йўқ буларда! Биттаси анави Марварид! Уч кун олдин тонггача "Ягонамсиз!" дея нозланиб ишва-ю карашма қилиб чиққанди. Бугун эса... Ҳе, онангни...!
Биттаси манави ойимча! Шу кунгача бирор марта эр ўрнида кўргани йўқ. Буям илк тунимизда ҳайвондан олиб ҳайвонга солганди. Мен бўлсам, шу вақтгача унга қайтиб қўлимни теккизганим йўқ. Менга бола туғиб бераркан деб бошимга чиқарвордим ўзиям. Етар шунча талтайгани. Энди буни қош-қовоғига қараб ўтирадиган анойи йўқ! Марҳамат қилиб хотинлик вазифаларини бажариб қўйсинлар бу ёғига!"
Ҳаким кўп ўйланиб ўтирмай уйқу оғушига ғарқ бўлган Барнонинг ёнига гурсиллаб ўзини ташлади...
Чўчиб уйғониб кетган ва ҳеч нарсага тушунмай довдираб қолган Барно кўп ўтмай жон-жаҳди билан Ҳакимга қаршилик қилишга киришди. Бироқ ҳомиладорликдан заифлашиб қувватсизланиб қолган жувон кайф устида ўзини идора қила олмаётган маст эркакга бас кела олмади...

📌@xazon_rezgi /128

Читать полностью…
Subscribe to a channel