🥰 Ismingiz Ma’nosi yozilgan ajoyib glavniga qo'yadigan rasmga ega bo'lishni istaysizmi?
😇 Glavnizga Ismingiz Ma’nosi yozilgan rasmni joylab yaqinlarizni hayratda qoldiring...
🌟Rasmli Ismlarning ma'nosi🌟
🌙 Шундай ухлаган қалблар борки яқин кишисини йўқотгандан кейин уйғонади... Яна шунақа уйғоқ қалблар ҳам бор севган инсонини йўқотмаслик учун ухламайдилар.
Хайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!
/channel/xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужаббор Барно ҳақидаги хабарни кеча ярим тунда синфдоши Юсуфдан эшитган эди.
- Тақдирга тан бермай иложинг йўқ, Абду... Бу уруш деганлари енгилни оғирдан, ҳўлни қуруқдан ажратиб асл башарасини очиб қўйди. Қишлоққа "Бедарак кетди" деган хат келгач, сен тўғрингда бўлар-бўлмас гаплар урчиб кетди. Бу гаплар босилмай туриб Барнонинг Ҳаким ҳайвонга турмушга чиққанини эшитдик.
Кел қўй, оғайни. Бир сўз билан айтганда у қиз сенинг тенгинг эмас экан. Ўзига мосини топди кетди. Мени айтсанг, шундай белафз қиздан қутилганинг учун очиғи ҳурсандман. У ёғини сўрасанг сени тириклигинг ҳақидаги хабар келгач, Барно бир кечада қишлоқдан бош олиб чиқиб кетибди. Ўзича номусга чидай олмаган қилиб кўрсатди-да ўзини. Менимча у кўзи кўзингга тушишидан чўчиган бўлса керак.Тағин билмадим. Шармандага шаҳар кенг деган гапларам бор. Бу ёқда Ҳакимнинг ҳам мияси айниб қолган дейишяпти. "Бир кам жинни бўпқопти" дейишяпти у билан икки оғиз суҳбатлашганлар...
Мана шунақа гаплар, оғайни.
- Ҳаа...- деди Абдужаббор ўйчанлик билан,- шу сабабдан Барнога ёзган хатларимга жавоб қайтмаган экан-да.
- Кўпам, сиқилаверма, оғайни. Мана бошинг омон қолди. Бош омон бўлса дўппи ҳамиша топилади. Сен фақат ўзингни қўлга ол. Яна енгиллик қилиб Ҳакимнинг кекирдагидан олмагин. Сен уруш кўрган, оқ-қорани таниган инсонсан. Ўзингни идора қилиш қўлингдан келади. Шундоқ бўлса ҳам яна бир эслатиб қўяпман-да. Бу қўлларинг Ҳакимнинг ёқасидан тутиб булғанишга нолойиқ.
- Тўғри айтасан,- чуқур тин олди Абдужаббор, - ҳамма гапинг тўғри.
Абдужаббор шундай деб ой ёруғида қўлларини бир-бирига ишқалади.
Бу қўллар қанчадан қанча инсонлар майитини ортмоқлаган, минг-минглаб инсонлар ҳокини саранжомлаган, юзлаб беморлар дардига дармон бўлишга воситачи бўлган...Саноғини ўзи ҳам билмайдиган аллақанча фашистларни жойростонига жойлаган...Бу қўллар аллақандай бебурд, ғаразгўй, номард кимсанинг ёқасидан тутишга муносиб эмас...
Ҳаа! Муносиб эмас!
🔳 🔳 🔳
Келган кунининг эртасига Шермат раис Абдужабборни йўқлаб келди. Ўғлининг ёнида юз-кўзларидан шукроналик туйғулари ёғилиб турган Раҳима хола ўртада бўлиб ўтган шунча дилсиёҳликларга қарамай раисни гўёки ҳеч нарса бўлмагандек очиқ чеҳра билан кутиб олди.
@xazon_rezgi /149
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Қўй ўрто,- ҳазин жилмайди Барно,- мен бу ишни аллақачон энг қудратли зот ҳукмига ҳавола қилиб бўлганман. Аминманки, Худоимнинг жазоси ҳаммасидан шиддатлироқдир. Илтимос, улар ўз жазоларини Яратган эгам ҳукми билан олишларига қўйиб бер. Ўртага тушма... Мен улар учун бундан ортиғини истамайман.
- Хўп... Сен нима десанг шу...- дугонасининг кайфияти Норпошшага ҳам юқиб дарровда мунғайди,- ўзинг энди нима қиласан?!
- Менми? - хўрсинди Барно,- бир вақтлар Абдужаббор ака билан бирга қилган орзуларимизни энди ўзим амалга оширишга уриниб кўраман. Шаҳарга кетаман. Дастлаб ишлайман, келаси йили ўқишга киришга ҳаракат қилиб кўраман...
- Ниятингга ет, ўртожон...
Норпошша Барнони маҳкам бағрига босди...
🔳 🔳 🔳
1945:йилнинг 27 январь куни қизил армия қўшинлари Освенцимни озод қилдилар. Бу вақтга келиб Освенцимда қочишга тушган нацистлар ўлдиришга улгура олмаган 7000дан ортиқ маҳбус бор эди.
Освенцимдаги маҳбусларни озод қилганлар орасида Абдужаббор ҳам бор эди. У дарҳол ўзига таниш корпусга бориб Аленани излай бошлади. Маҳбуслар Аленани кеча тонгда ҳам тирик ҳолда кўрганликларини айтиб, афтидан уни лагердан қочиб озодлик учун курашаётганлар ҳаракатидагилар сафига қўшилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таҳминни айтиб ўтдилар. "Менгеле ўз тажрибаларига тирик гувоҳ бўлганларни ўлдириш пайига тушган эди,- деди маҳбуслардан бири, - шу сабаб" Нажот фариштаси"- Алена энг оҳирги кунгача бизни ҳимоя қилди. Айтишларича уни отувга олиб чиқиб кетишаётган вақтда бирдан ғойиб бўлибди. Биз у ҳақда бошқа хабар эшитмадик. Демак, Аленамиз тирик"
- Ҳайрият, - енгил нафас олди Абдужаббор,- Аленам тирик. У яшашда ва яхшилик қилишда давом этмоқда. Менга бундан ортиқ ҳеч нарса керакмас...
📌@xazon_rezgi /147
Яна Яна отам айтган нарсаларни гапиргим келаверади хамма ярадорлар дам олайотган вактимизда уйдагилардан келган хатларни укиб яраларимиздан ечиб олган бинтларни ювиб куритишга куярдик шу орада ярадорлар ярасидан чукалаб куртларни териб ташлардик дерди Кейин Яна кайтадан. Боглардик Яна жангга кетардик Отамни билагида ручка солсак турадиган чукурчаси бор Эди шундай вокеаларни эшитиб утириб бечора отамга. ичимиздан ачиниб юзларини сийпалаб колардик Фашистларни шунчалик бола тушунчамиз Билан нафратланиб кетардик уйомон куришимиз нафрат эканлигини билмаганмиз Битта урушдан кейинги вокеада бу одам тинчлик вактида армиядан немис кизни олиб келган шуни хамма йомон курарди Момом магазинимиз бор Эди уша айолга хеч нарса сотмасди Эри келса бериб олган нарсасини хотининг келмасин дерди биз хам узимизча курсак салом хам бермай утардик нафратимизни шу Билан билдирардик э гапирсам тамом булмайди гапим Гулбахоржон сизга омад Ижодингиз бардавом булсин халк мехридан колманг хаммамиз яхши курамиз сизни кизимжоним
Читать полностью…—Исминг нима сен қизни? -деди йигит қизга суқланиб қараркан.
—Сиp сақлашни биласанми? -қиз яқин келиб, пичирлади.
—Албатта. -деди йигит қизни белидан қўйиб юбормаган ҳолда
—Мен асли Бурхоновларни қизиман. Шу сабаб шундай бурчак-бурундаги клубларга келаман. Мени ҳеч ким танимасликлари учун. Сен танийсанми Бурхоновларни?
—Бурхоновларни танимаган одам бормикан? -йигит қизни танасини ўзига яқинлаштирди. —Мен бир нарса истадим.
—Нимани экан? -қиз ўзида эмас кўзлари сузилиб, йигитни бўйнидан қўлини ўтказди.
—Бурхоновлар сулоласини маликасидан бўса олишни.
Қиз жавоб беришга улгурмади. Атрофда мусиқадан баланд қийқириқ, ва қарсаклар янгради...
Эртаси куни қишлоқ ва шаҳар оралиғидаги йўлдан. Қизни жонсиз танасини топдилар.
⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️
⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️⌨️
O’zingizni yangilash va sog’lom hayotga qadam qo’yishga tayyormisiz? Bizning arzon va sifatli ozish marafonimizga qo’shiling!
💯Tajribali dietolog va kuratorlar sizni har bir qadamda qo’llab-quvvatlaydi.
✅Tez va samarali natijalar uchun zamonaviy usullar.
👉Natijalarimiz: /channel/natija_psixo_dietolog
✅Jamoaviy motivatsiya: Boshqalar bilan birga ishtirok etib, o’z maqsadlaringizga erishing.
✅ Sog'lom ozish: dorilarsiz, choylarsiz
✅ 15 kunda 4-8kg gacha vazn tashlash
✅ Uydagi bor narsalarni yeb ozish
🗓Marafon boshlanishi: 🤝👍⬇️🤝🤝🤝🤝🤝
O’zgarishni hoziroq boshlang!
💻Murojaat uchun @S_akmaIovna
🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz:
🌐Telegram 🌐Instagram
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤 ⏰
Qur'oni Karim oshiqlari uchun jamiyl sahifa biz bilan ilm olish oson..!👆
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Амин
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❌Farzandlaringiz tarbiyasi buzilganda.
❌Turmush o’rtog’ingiz ishlari o’xshamaganda.
❌Qaynonangizni ko’nglini topolmaganingizda.
Sizni ayblashyaptimi ❓❓❓
😔 Eng yomoni o’zingizni o’zingiz ham ayblayapsizmi?
🎯 Unda men 12 yillik tajribaga ega psixolog Muxtasar Nazarova sizni 19-Noyabrdan boshlanadiga 7 kunlik akademiya azoligiga shu haqda gaplashamiz.
📌 Akademiya azoligida siz mutlaqo BEPUL onlayn darslarga qatnashasiz.
💡Akademiya azoligiga qo’shilish uchun hoziroq pastdagi link bilan ro’yxatdan o’ting!!!
Akademiya azoligi 👉 /channel/+h3ooiQjZU95jZjUy
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
"Ассалому алайкум. Ушбу хатим гўзал Тошкент областининг Калинин районига етиб бориб маълум бўлсинким, мен ўғлингиз Абдужаббор тўрт мучам соғ ва саломат.
Ада, ойи... Сизлар ҳам саломатмисизлар ? Иккингизни ҳавотирга солиб вақтида хат ёза олмаган ўғлингизни авф этинг. Бунинг ихтиёримга қарши ўзига яраша сабаблари бор эди. Ҳозир Польшадаман. Фашист газандаларини ўз уйида узил-кесил тор-мор қилиб келиш учун жангга киришганмиз.
Насиб қилса яқин ойларда кўришиб қоламиз. Фронт узра ғалабанинг иси келиб қолди.
Мени сўраганларнинг барчаси- Сабоҳат ойим, жиянларим, қишлоқдошларимга номма-ном саломимни етказинг.Амаким ва Абдулатиф акам, Муҳаммаджондан хабар борми? Барчангизни ўпиб, қучиб қоламан.
Абдужаббор ўғлингиз ёзди.
11 ноябрь 1944 йил... "
- Болаааммм,- ёшли кўзлари билан жилмаярди Раҳима хола,- жоним болажоним. Ўзим ўргилай сендан. Ойи деб хат ёзган қўлларинг илоё дард кўрмасин...
Художоним... Ўзингга шукр. Минг қатла шукр... Эл-юртнинг олдида юзимни шувут қилмаганингга шукр... Боламни чивиндек жонини жанггоҳларда омон-эсон асраганинг учун шукр... Шу кунларга етказганинг, шу кунларни кўрсатганинг учун шукр.
Художоним... Карами кенг Яратган эгам... Ҳар бандаи мўминнингни боласини ўз паноҳингда асрагин. Жумлаи мўмин қаторида кўз қорачиғим Абдужабборгинамни соғ-саломат бағримга етказгин... Художоним... Кўрсатган кунингга шукр...
Матлуба Абдужаббордан келган хатни ўқир экан, унинг орасидан чиққан, ҳозирда духоба нимчасининг ички чўнтагига маҳкамлаб беркитилган иккинчи- Барнога аталган хатни ора-орада пайпаслаб қўяр эди...
📌@xazon_rezgi /145
Азизлар, фақат бугун сизларда асарни тўлиқ сотиб олиш имкони бор. Эртадан бошлаб бошқа лойиҳаларда иштирок этаётганимиз сабаб асар сотуви тўхтатилади
Эътибор учун раҳмат
Хазонрезги
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум Хазонрезгим Асар ёзган кузу кулингиз дард курмасин каттакон Рахмат жуда ажойиб асар ижодингизга омад тилайман
Читать полностью…Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢
2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
1945 йил 12 июль.
Кунда хушхабар эшитишга одатланиб қолган Фаровон турмуш қишлоғи аҳолиси тонгни янги яхши хабар билан қарши олдилар:
- Юқори кўчалик Баҳри доянинг ўғли Самандар фронтдан тўрт мучаси соғ, буст-бутун қайтиб келибди.
Пешинга яқин яхши хабарлар сони яна биттага кўпайди:
- Абдужаббор урушдан қайтибди!
Раҳима хола хушхабарни бригадир Ортиқалининг ерида ўртаки сабзи ўтоқ қилаётган жойида эшитди.
- Болааам! -хушхабарнинг ҳаяжонидан ўрнидан шитоб билан турган Раҳима хола жўяк ичида мункиб кетди. Аммо ўз ҳолига парво қилмай яна олдинга талпинди. Раҳима хола ва у билан бирга ишлаётганлар баб-бараварига кенг дала ва қишлоққа олиб борувчи йўлни ажратиб турган катта ариқ томон отилдилар. Улар асосий йўлга яқинлашган вақтда йўлнинг у бошида Абдужаббор кўринди. Абдужаббор елкасидаги қопчиғини ерга ташлаганча шаҳд билан югура бошлади.
- Ойиии...
- Болааам...
Раҳима холанинг тиззаларидан мадор қочган, айни дамда сал аввалги шижоатидан асар ҳам қолмай бир қадам ташлашга-да мажоли қолмай турган ерида дағ-дағ қалтирар эди...
- Болааам...- бемадор қўлларини Абдужаббор томон чўзди онаизор.
- Ойиии...
Абдужаббор онасини кенг қучоғига олди. Ўтган йиллар давомида ғам-аламлар таъсирида муштдек бўлиб қолган Раҳима хола ўғлининг басавлат қучоғига сингиб кетди...
Шу кун кечгача ва эртаси кун бўйи Абдужабборларнинг уйидан одам оёғи узилмади. Отасининг вафотидан хабар топган Абдужаббор эртаси куни тонг сахардагина мозор бошига чиқиб қуръон тиловат қилиб келди.
Шу бўйи яна уни йўқлаб келгувлар ва уларнинг саволлари тўхтамади:
- Қаерларда жанг қилдинг?
- Нечта немис ўлдирдинг?
- Нега икки йил дом-дарагинг бўлмади?
- Яккатут маҳалласидаги Сотволдини кўрганинг йўқми?
- Немис тилини анча тушуниб қолгандирсан?
- Энди шаҳарга кетиб онангни ёлғизлатиб қўйма, бечорани шунча кўрган-кечиргани етар...
- Раҳматли амакингни ўғли Муҳаммаджон бирам дилкаш, суҳсурдек йигит эди-я, ота-бола ҳар икковларини жойлари жаннатдан бўлсин. Бечоралар қайси шаҳарда ҳоки тупроқ бўлиб қолиб кетдилар экан?!
- Яхшики, Сабоҳат ойингни бахтига бир қўлсиз бўлса ҳам Абдулатиф омон қайтди.
Абдужаббор қишлоқдошларининг барча саволларига оғринмай батафсил жавоб қайтарар, "Икки йил нима учун домдараксиз кетдинг?" деган саволга "Маҳсус топшириқ билан Беларуссия партизанлари сафида жанг қилдим" дея жавоб бериб қўя қоларди.
Абдужаббор асирга тушгани, ўлим лагери Освенцим, у ерда кўрган кечирганлари ҳақида қишлоқларига гапиришни ҳоҳламади. Зеро у ердаги воқеаларни эслашни Абдужабборни ўзи ҳам истамас, қишлоқдошларини инсон ақлига сиғмайдиган, киши шуури ҳазм қила олмайдиган ҳикоялари билан дилларини поралашни ўзига эп кўрмас эди.
📌@xazon_rezgi /148
Ассалому алайкум Гулбахор опа. Мен илк асарингизни укидим. Жуда тасирландим. Ва хар куни интизорлик билан кутаман. Опа асарни ёзилиши хакида хам гапириб утсангиз илтимос. Балки бу тарихни сизга якинлариз гапириб берганми шу хакда хам айтиб утсангиз. Аллох сиздан рози булсин. Укувчиларни уйлашга, фикрлашга ундовчи асарларни купини ёзишингизга тилакдошмиз. Доимо сог саломат булиб юрин.
Читать полностью…Иш куни оғир бўлди. “Мактабда ишлаш ҳар кимга ҳам эмасда”. Йўл-йўлакай ўз ўзига гапириб келаркан, уйда кутиб турган рўзғор ишларини ўйлаб юраги сиқилди.
“Ойим келдилар!” Чопқиллаб пешвоз чиққан ўглини нари сураркан, ивирсиб ётган уй гўё тобора кичрайиб уни бўғаётгандай нафаси қайтди.
— Аҳмоқ! Лоақал еган овқатининг идишини тозалаб қўйса бўлади-ку! Ғазабини ютолмай айтиб юборган гапини эшитган ўғлига юзланиб, сохта табассум билан:
— Азизбек ўғлим, мактабингга яхши бориб келдингми? Нечта беш олдинг? — деди.
— Ҳеч қанча! — қўрслик билан қайтарилган жавобдан сергак тортди.
— Ақлли болалар ойисига шундай жавоб қайтарадими, ўғлим? — деди ўзини зўрға босиб.
— Мен дадамнинг ўғлиман-ку, ойи?! — деди юзи тундлашган ўғли ошхонада куймаланаётган отаси томон кетиб бораркан.
Аллома Ҳакимова
@xazon_rezgi
#сўраган_эдингиз
#ёдга_оламиз
Хазонрезги ижодига мансуб йирик ҳажмдаги асарлар рўйхати :
1.Жуфти ҳалол
/channel/Xazon_Rezgi/1841
2. Кўзларим йўлингда
/channel/Xazon_Rezgi/4999
3. Келин
/channel/Xazon_Rezgi/11272
4. Озоримсан муҳаббат
/channel/Xazon_Rezgi/2346
5.Нотаниш
/channel/Xazon_Rezgi/2556
6. Субҳидам
/channel/Xazon_Rezgi/8328
7. Ойнинг ўн беши
/channel/Xazon_Rezgi/3691
8. Барс
/channel/Xazon_Rezgi/9487
9. Бедор туйғулар
/channel/Xazon_Rezgi/5118
10. Қасд
/channel/Xazon_Rezgi/10407
11. Кўнгил ифори
/channel/Xazon_Rezgi/6335
12. Эртакларда яшагим келар
/channel/Xazon_Rezgi/7263
13. Танланган
/channel/Xazon_Rezgi/8890
14. Токи ҳаёт эканман...
/channel/Xazon_Rezgi/9928
15. Менинг исмим Соғинч ...
/channel/Xazon_Rezgi/10756
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g0
SEMIZLIKDAN
CHARCHADINGIZMI🆘🆘🤦♀TUG'URUQDAN KEGIN 🆘🧂 QORNINGIZ CHIQIB QOLGANMI
😵💫😵💫😵💫😵💫😵💫😵💫😵💫😵💫😵💫
UNDA BIZGA QO'SHILING
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
📌📌📌📌📌📌📌📌
UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI YEB BIR OYDA 4_5 KG DAN 10_15 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ.
📌📌📌📌📌📌📌📌📌
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
📌📌📌📌📌📌📌📌📌
UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI YEB BIR OYDA 4_5 KG DAN 10_15 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ.
🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHNI KORISH
📤📤📤📤📤📤📤📤📤
#хайрли_оқшом
Кўнглимизда қолганларга ҳам , кўнглимиздан қолганларга ҳам тилагимиз бир :
Аллоҳ сизни яхшиликлар билан сийласин ...
Бизни дегувчи дилига эзгуликни жойлаганлар :
Сизни севувчи инсонлар борлигини унутманг.
Ажиб хотиралар ,беғубор туйғулар ҳамроҳингиз бўлсин .
Тунингиз хайрли ўтсин ...
Эртагача ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужабборнинг тирик экани ҳақидаги хабарни эшитган Шермат раиснинг ранг-қути ўчди:
"- Падарингга лаънат, -ғижингганча сўкинди у,- бунчаям жони савил экан бунинг?! Мен эт-устихони аллақачон чириб битгандир деб юрсам, тегирмондан бутун чиққаниничи буни? Қизиқ, икки йил давомида дом-дараксиз қайси ковакда нима пўқ еб юрган экан бу?!"
Шермат раис бозиллаган танчага оёғини тиқиб шулар ҳакда ўйлаб турган вақтда хона эшигини очган Қумрихон бўшашибгина ичкарига кириб келди.
- Ҳаа, аммамнинг лаллайган бузоғи?! Яна нима гап?!
- Барно...- ерга қаради Қумрихон
- Нима Барно?! Онанг чала туққан сен хотинни?! - тутақиб кетди Шермат раис,- гапинг ҳам ўзингга ўхшаш чала! Ярмини айтсанг, ярми бижғиб ичингда қолади. Ўша қолган ярмини мен кетимга қараб фол очиб билиб оламан! А? Гапир, товуқмия?!
Қумрихон беихтиёр ортига тисралди:
- Барно ҳеч қаерда йўқ!
- Нега йўқ?-асаби янада бузилди Шермат раиснинг,- яхшилаб қарадингми у ёқ, бу ёқни?!
- Ҳаа қарадим! Аммо ҳеч қаердан тополмадим. Менимча анави...-чайналди Қумрихон
- Гапир чайналмай?! Ҳе асабимни ўйнаган сени онангни...
- Менимча у анави Раҳима холани ўғли тириклигини эшитиб уйдан чиқиб кетган...
Шермат раиснинг ранги гезариб ўахарханда кулди:
- Шунақа дегин? Нима уйига бориб сочини тараб ўтирса Абдужаббор келиб ўша ит теккан қовунни никоҳига оларканми?
Менга қара?!- хотинига ўткир нигоҳларини қадади Шермат раис,- мабодо ўша симрай келининг қайтиб келса ҳам уйга киргизма! Мени тушундингми? Агар киргизсанг ҳар икковингни оёқларингни уриб синдираман,- Шермат раис шундай деб жаҳд билан ўрнидан қўзғалди,- мен ўзи шу келинингни қуритишга яримта баҳона излаб юргандим. Боламга эплаб битта фарзанд туғиб бермаган бунақа ношуд келинни боридан йўғи яхши. Аллазамон думига бўш челак боғлаб ҳайдаш керак эди бу қисир сигирнинг?
Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Орадан бир ҳафта ўтгач Фаровон турмушда "Раиснинг келини уйини ташлаб шаҳарга кетиб қолибди" деган гап тарқалди.
Барно ҳақда эшитганларнинг барчаси бўлган ҳодисани ўз билгичича шарҳлади, кўпчиликнинг фикри эса деяли бир жойдан чиққан эди:
"Барно Абдужаббор ҳақидаги икки йил аввалги гап-сўзларга ишониб раиснинг ўғлига турмушга чиққанига пушаймон бўлган. Абдужаббор урушдан қайтиб келса унинг кўзига қандай қарайман?" дея номусига чидай олмай уйдан чиқиб кетган".
Бўлиб ўтган асл воқеалардан эса фақат раиснинг уйидагилар, Барнонинг онаси Эътиборхон ва... Норпошшагина хабардор эдилар.
Барно ўша Абдужаббордан хат келган куни Норпошшаникига борганди. Норпошша аввалига тезлигига бориб уни эшитишни истамаган, бироқ Барно ялиниб, ёлвориб дугонасини ўзини тинглашга базўр кўндирганди. У икки йил аввалги воқеалар хақида гапириб бериб, Норпошшанинг қўлига бир вақтлар Абдужаббор ўзига совға қилган Раҳима холанинг зиракларини тутқазди:
- Буларни вақти келиб ўз эгасига қайтарсанг. Бу мени сендан охирги илтимосим.
Барнодан эшитганлари таъсирида ғазаби чандон ошиб кетган Норпошшанинг қўллари мушт бўлиб тугилди:
- Мен ўша сассиқ раисниям, уни қирчанғи ўғлиниям ўлдираман. Сенга қилганларининг жавобини ортиғи билан олишлари керак улар!
📌@xazon_rezgi /146
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
Январнинг қорга бурканган, қирчиллама совуқ забтига олган тонггида Фаровон Турмуш қишлоғига қайноқ хабар оралади.
Қундуз опоқининг овози раста бўлиб қолган ўспирин ўғли Риҳсивойнинг:
- Суюнчи берингла-а-а-а-а-а_р!!! Суюнчи-и-и! Абдужаббор акам тирик эканла-а-а-а-р! Абдужаббор акамдан хат келди-и-и-и! Акам соғ ва саломат эканла-а-а-р! Уларнинг "Ҳадемай ғалаба қозониб уйга қайтамиз!" деб ёзганларини ўз кўзим билан кўрдим! -деган сўзларини эшитган ёш-у қари бор-ки барчалари қишлоқ кўчасини тўлдириб Раҳима холанинг уйига оқиб кела бошлади.
Қалин жун рўмол билан кўкрак ва белини танғиб олган Барно Риҳсивойнинг овозини дарвозахонада туриб эшитди. У йигитчанинг сўзлари маъносини дастлаб англамади. Англаганда эса ўчоқбошига деб олиб кетаётган сув тўла ҳар икки челаклари қўлидан бир-бир тушиб ағдарилиб оёқларини жиққа хўл қилди.
Аммо Барно ҳозир буни англайдиган аҳволда эмас эди. У турган кўйи ўксиб-ўксиб йиғлар эди.
Оппоқ кулча юзлари янада оқариб кетган ёшгина масъума жувоннинг кўз ёшларида чексиз соғинч, мислсиз армон, чегарасиз муҳаббат қоришиқ эди...
Бу пайтда бир вақтлар Абдужабборнинг фотиҳа тўйига жой қилинган узун очиқ айвон қишлоқ одамлари билан лиқ тўлиб тошганди. Айвонга сиғмаганлар ҳавода учқунлаб турган қорга парво қилмай ҳовлини тўлдириб турар эдилар. Раҳима хола билан тенгдош аёллар издиҳомни орасини дадил ёриб ўтиб Раҳима хола томон интилишар, онаизорга яқинлашгач бор овозлари билан йиғлаб, кулиб уни бағриларига маҳкам босганча ҳурсандчиликларини бирга бўлишишга ҳаракат қилишар эди.
Орада айвон четида турган Матлуба ҳар янги ташриф буюрувчи келиши билан юзлари ёришганча Абдужабборнинг хатини нечанчи бор ўқиётганининг саноғидан адашиб яна жон-дили билан дона-дона қилиб ўқий бошлар эди. Матлуба Абдужабборнинг хатини "Ассалому алайкум..." дея ўқий бошлаши билан йиғилганларнинг бари нафасларини ичларига ютиб жим қолишар, ораларида кимлардир бу хатдаги сўзларни бир неча бор тинглаганига қарамай берилиб эшитишар, қизнинг сўзларига паст овоздаги пиқ-пиқ йиғи товуши жўр бўлиб турар эди...
📌@xazon_rezgi /144
Гулбахорим сиз тарихчи-сценаристга ухшайсиз. Ёзганларингизни укисам худди кино кургандек буламан.
Мани хар иккала бобом хам урушда иштирок этишган ярадор булиб кайтишган.(Аллох рахматига олган булсин) Бирларини кулларида, бирларини оёкларида осколка бор эди (уша пайтлари укни олиб ташланмаган экан шекиллида) Иккинчи жахон уруши вокеалари хакида набиралар сурасак хеч хам гапиришмаган. Хозирги кунингизга шукур килинглар дейишарди. Бир куни кизикувчанлик устунлик килиб бобомизга сиз хам асирга тушганмисиз десак жуда каттик урушганлар. Хаттоки хассаларини отиб юборганлар. Биз бошка уруш хакида сурамаганмиз. Демак уша даврлардаги вокеаларни эслаш уларга жуда хам огир булган булса керак.
Асар учун катта рахмат. Ижодингизга омад, узингизга соглик-саломатлик тилайман.
Ассалому алайкум яхшимисиз куллариз дард курмасин шу асарни укиб узимни худди урушга катнашгандай ушалар Билан немисла Карши урушгандай хис киламан купрок ташланг укийлик Уша даврга канчалик кейин Булганин биз ешлар хис килайлик Бир. Биримизга окибатли булайлик Рахмат сизга опажон
Читать полностью…