Азизлар, ваниҳоят Аллоҳнинг фазли ва иродаси билан #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёзиб тугаллиб ёпиқ каналга жойланди. Асарни бир зумда ўқиб баҳра олишни истаганлар учун мурожаат манзили👇
@Yusupova_Sabo
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эътиборхон бор кучи билан қизига тарсаки тушурди. Тарсаки зарбидан Барно ишком тарафга йиқилиб тушди.
- Сен мени тириклайин кўмибсан-да! - қизига изтироб билан тикилди Эътиборхон,- шунча кўргилигим каммиди менинг? Отанг ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди?
Барно юзини кафти билан ёпганча йиғлар, гўё шу йўл билан бир неча кунлардан буён юрагида тўпланиб қолган зардобдан холос бўлмоқчи бўлар эди.
- Ким у?! - қисқа-қисқа нафас олганча сўради Эътиборхон,- шунчаликка бордингми, сен юзсиз? Мен бўлсам сенга тўғри тарбия берганман деб ўзимча ҳотиржам, кўнглим тўқ юраверибман. Сен бўлсанг... Сендан сўраяпман, ким у? Бўл тез, жавоб бер! Йўқса сениям, ўзимниям бир нима қилиб қўймаслигимга жавоб беролмайман.
- Ойиии...
- Ойи дема мени, ойи дема! Бугундан эътиборан онанг йўқ сенинг.
- Менинг айбим йўқ, ойиии,- изиллади Барно,-сиз ҳам мени лоақал бир марта эшитинг!
- Уйга кир,- деди Эътиборхон қизида айб йўқлигини дилдан ҳис қилиб, - яна бу гапларни қўшнилар эшитиб номусларга ўлдирмагин тағин!
Барно ичкарига киргач бундан бир ярим ой илгари бўлган воқеани кўзи тўла жиққа ёш билан батафсил гапириб берди. Бари қўшнилари Маматурсуннинг ёлғон тўла чақирувидан бошланганини эшитган Эътиборхон надомат билан пешонасига шапатилади:
- "Камбағални урма, сўкма, чопонини йирт" дейишган экан машойихлар. Бизнинг ҳам номусимиздан бошқа нимамиз бор эди? Шуниям бой бердик. Энди олдимизда Шермат раис билан қуда бўлишдан бошқа илож йўқ...
- Йўўўқ! -чорасизликдан ўзини орқага ташлади Барно,- мен икки дунёда ҳам ўша ҳайвонга тегмайман!
- Ҳакимга тегмасанг, унда халқ ичида болалайдиган ҳар хил бўлар-бўлмас гапларга тайёр тур!
@xazon_rezgi /101
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🤷♀Qachongacha qorindagi ortiqcha yogʻlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
👩🏻⚕Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog Nodiraxon Ochilova
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР
Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌
Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг
Жавоби: 👉 Бу ерда
1 ОЙДА 5 МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸
💁🏻♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!
Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг
1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍
2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади👩💻
3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝
5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🗂
6️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰
7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз🕘
8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади⚖️
9️⃣ Доимий Харид йуқ❌
🔟 Кӯчама-кӯча юриб, нарса сотмайсиз ☝️
@GULIM2781
@Nargiza0478
+99893 572 56 57
+99897 408 56 57
+99894434 04 78
БАТАФСИЛ
/channel/+wAA6d10ksFJkMjcy
HECH KIMGA AYTOLMAGAN OG'RIQLARINGIZ BORMI?
❗️ Unda sizga MANA BU KANALNI tavsiya qilaman. U yerda Siz har kuni barcha savollaringizga SIRLI USTOZADAN javob olasiz, yechim va sakinat topasiz.
💁♀ Xozir esa ''Er-xotin munosabatlarini yorqinlashtirish'' mavzusida jonli efirda suhbatlashyapmiz. Tezroq qo'shiling.
📣 Muammolar ko'p ammo YECHIM bitta! Buni sizga biz aytamiz
SIZ UCHUN LINK !!!👇
/channel/+TGsoAca0PuNhN2Zi
❤️🔥❤️🔥❤️🔥 psixologdan kurs sotib olib, natija ko'rmadizmi?
🧕 Men ayollar shifokori va psixolog Gulsora Аxmadjonova sizga bepul bilimlarimni tavsiya qilaman:
- Bir xil muammolar takrorlanishi
- Sog'lomsizlik
- Xiyonatga qayta duch kelish
- Oilada kelishmovchilik pulsizlik yo'l bormi deysizmi?
Bu savollarga ertaga
2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣ da jonli efirda javob olasiz hamda efirda qatnashganlarga "BAXTGA LOYIQMAN" kursi sovg‘aga beriladi.
📱 Xoziroq kanalimga o'tib, batafsil bilib oling👇
/channel/+RfreNutFaRlkYjUy
✨✨#хайрли_оқшом
☘ Ҳар бир олинаётган нафас - бир имкониятдир ...
Нафас олмоқдамиз ...
Демак имконимиз ҳали бор...
Умид қилишдан чарчаманг...
Хайрли тун !
Эртагача ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эътиборхон қизидаги бу ўзгаришни пайқамай нариги хонага йўл оларкан деди:
- Турақол, қизим. Битта иссиқ олма чой дамлагин, чарчаганимдан бошим қаттиқ оғрияпти. Ҳа айтганча, касалхонадаги Софа холанг ажойиб чалпак пиширган эканлар. Икки донасини илиниб олиб келибдилар.Қўярда қўймай қўлимга тутқаздилар. Чой билан ичамиз.
-Ҳўп, ойи,- овози ўзигаям аранг эшитилгандек бўлди Барнонинг. Унинг бор хаёлини "Эй худойим, ишқилиб ҳомиладор бўлиб қолмаган бўлай-да!" деган ўй банд этганди.
Бироқ Барнонинг гумони кўп ўтмай ўз исботини топди.
Иссиқ чой дамлаб келган Барно дастурхон устида ёғи ўралган қоғозига тепчиб турган чалпакка кўзи тушиши билан кўнгли беҳузур бўлиб шошилганча қўли билан оғзини ёпишга тутинди:
- Имм...
Қорнида ичган сувидан бошқа ҳеч нарса бўлмаган Барно шу алфозда тезда ташқарига отилиб чиқди-ю, буралиб-буралиб ичидаги қуруқ сувни қайт қила бошлади.
Дастлаб қизига ачиниш билан қараган Эътиборхоннинг кўп ўтмай ранг-қути ўчди. У айни топда Ба
қизининг бир неча кун аввал укасидан "Ҳамдам, ўрикларнинг довуччаси кўзга кўринай деб қолмаганмикан?" деган сўзларини ҳотирлаганди.
-Менга қара!
Эндигина барг ёза бошлаган узум ишкоми тагида чўккалаган Барно бошида ранги ўчиб, кўзлари олайиб турган онасини кўриб аъзойи бадани бўшашиб кетди.
#давоми_бор
📌@xazon_rezgi 99
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Онаси Раҳима опа... Қанчалар меҳрибон аёл эди-я?
Аниқ-таниқ ёдида... Бир куни Абдужаббор ўқишдан келса Раҳима опа ўчоқ бошида йиғлаб ўтирибди. Абдужаббор ўша пайтгача онасини бу алфозда сира учратмаганди. Дарҳол онасидан йиғи сабабини сўраганди. Билса Раҳима опа ўғлининг ўқишдан қайтишига қозон осиб чиройли қайнатма шўрва солган экан. Шўрва пишай деб қолганда аллақаердан учиб келган иккита чумчуқ, бир дона донни талашганча уришиб қозонга тушиб кетган экан. Раҳима опа то уларни қозондан олгунча ҳар икки чумчуқ ўлиб бўлибди.
Ўшанда Абдужаббор:
- Ойи, йиғламанг, қорним у қадар оч эмас,- деганда, Раҳима опа:
- Болам, овқат учун кўз ёш тўкаётганим йўқ. Бечора чумчуқларнинг боласи бордир. Булар инидаги ўша болаларига дон олиб бораман деб шу ҳолга тушгандир. Энди норасида полапонларнинг ҳоли нима кечаркин? - дея бот-бот такрорлаганди.
"- Оҳ онам-а,- ичи узилди Абдужабборнинг ,- икки чумчуқ ва унинг болалари учун қанча куйинган эдингиз?! Бу ердаги ҳунрезликларни кўрсангиз борми? Бу қадар разолатга юрагингиз дош бера олиши даргумон эди...Айниқса, ёшгина гўдакларнинг увол кетганига чидаш қийин. "Ҳеч нарсага ярамайди!" дея паққа-паққа отиб ташланган, газ камерасида заҳарлаб ўлдирилган, туғилиши ҳамоно қатл этилган мурғакларнинг айби нима эди?
Радунинг айтиши бўйича аёллар баракида ҳомиладорларнинг кўзи ёриши билан янги туғилган гўдаги тортиб олинар экан. У гўдакни икки оёғидан ушлаб аввалдан тайёрланиб қўйилган челакдаги муздек сувга боши билан тиқиб чўктирилар, сўнгра дуч келган тарафга улоқтирилар экан. Учинчи Рейх аскарларининг яна бошқа кўнгил хушлиги гўдаккина онасидан тортиб олингач, чир айлантириб бор кучлари билан боши билан деворга уришдан иборат экан. Мана шу "олийнасаб арийлар" ирқининг кирдикорларидан бир шингили...
Ойиии... Ойижон... "Насиб қилса, болажоним уйланиб, гўшангаларга куёв бўлса, супрасидан қуруқ қўймаса бир этак набира суяман" дея орзуларини умидларига ўраб нурли, нурафшон кунларни интиқ бўлиб сиздек ҳокисор аёл бу манзараларни кўрсангиз не аҳволга тушар экансиз? Адамлар-чи?
Ростини тан олсам, сизлардан ҳавотирдаман. Мана бир неча ойдир-ки, мендан на хат, на хабар олмаяпсиз!?
Ойи... Адааа... Айбсиз айбдор ўғлингизни кечиринг...
📌@xazon_rezgi /97
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Шайтон Аллоҳдан сўраган экан:
— Эй Аллоҳ! Одамлар учун уй бердинг. Менинг уйимда қаерда?
— Одам болаларига ўтирадиган жой бердинг. Менинг ўтирадиган жойим қаерда?
— Одам болаларига қироат қиладиган нарса бердинг. Менинг қироатим нима?
— Одам болаларига гапирадиган гап бердинг. Менинг гапим нима?
— Одам болаларига элчилар юбординг. Менинг элчиларим ким?
— Одам болалари учун китоб бердинг. Менинг китобим нима?
— Одам болалари учун ов қуролларини бердинг. Менинг ов қиладиган воситам нима?
— Одамлар учун тамо бердинг. Менинг таомим нима?
Бу саволларнинг жавобини сиз ҳам билиб олинг!
❤️🔥❤️🔥❤️🔥💞💞💞
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
✔️💰 𝐂𝐇𝐈𝐍𝐍𝐈 𝐁𝐎𝐙𝐎𝐑 𝐎𝐏𝐓𝐈𝐌 𝐍𝐀𝐑𝐗𝐋𝐀𝐑𝐃𝐀
✔️SO'NGI URFDAGI UY RO'ZGOR BUYUMLARI,
☕️NO ODATIY MODELDAGI IDISHLAR GALEREYASI
💡HAMMASI SARALANGAN ENG SIFATLILARI 💯ZAMONAVIY BEKAJONLARIMIZ UCHUN
✔️BIRINCHI QO'L MAXSULOTLAR, BUNAQA NARXLARDA TOPOLMAYSIZLAR KIRING GUVOHI BÔLING
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
✅ ✅ ✅ ✅ ✅
#𝐢𝐝 18
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Ўйлаганим ростми? - важоҳат билан сўради Эътиборхон
Барнонинг шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди. Токайгача алдайди? Токайгача бу шармандалик дардини бир ўзи тортади? Токайгача кунда бир ўлади? Кунда бир ўлгандан бир йўла ўлгани афзал эмасми!?
Барно шуларни ўйлаб гандираклаганча ўрнидан турди:
- Билмадим, ойи,- деди у титраганча,- билмадим.
- Нимани билмайсан? Мени тушундингми ўзи?! Мен сендан ҳомиладормисан деб сўраяпман!? Ё сен ҳақда нотўғри гумонга бордимми?
- Йўқ...- изиллаб йиғига зўр берди Барно,- нотўғри гумонга бормадингиз. Мен бир бадбахт қизман... Ишончингизни, берган оқ сутингизни оқлай олмадим. Ўзимни...
📌@xazon_rezgi /100
Ташлаб кетмаганларнинг садоқати ва сабрини севаман.
Маҳкам қучиб қўйиб юбормаганларнинг эса тафтини...
Шамс Табризий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Менинг ҳаётим
Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. Менинг ҳаётим номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.
Акбаржон Исмоилов
@xazon_rezgi
Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....
Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
Тоқатнингчи? - Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси....
Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза..!
Дўсту-ёрга берасизми таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
Во ажабким, саволлар бисёр...
Шархламоқчи?
Онгда ихтиёр...
© Мавлоно Румий
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Яна бир файзли тонгни қарши олганларга ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ва баракаларга тўлиқ бўлиб ўтсин !
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.
Сизга ҳам илиндим. 👇🏻
/channel/+mg20zUQOi1NiMGUy
Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.
(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)
Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан
Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...
Эҳтиром билан Хазонрезги
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
-Тур, қизим, бу нима чўзилиб ётиш? - тунги навбатчиликдан қайтган Эътиборхон Барнонинг ҳамон ўрнидан турмаганини кўриб диққати ошди,- кейинги вақтларда сира ўзингга ўхшамай қоляпсан!? Қиз бола дегани бундай бўлмайди-да! "Қиз боланинг қадамидан ўт чақнаши керак" дердилар бизга ойимлар. Тўғри, ҳозир уруш пайти. Ош-овқатдан анчагина тортилганмиз рост. Бироқ бу дегани бўш қолса ётиб ухлаш керак деганимас-да, қизим.Сен бўлсанг ҳудди уйқуга боши қоронғи бўлган хотинларга ўхшаб паҳмайиб ухлаганинг ухлаган.Ишга кетаётганимда ухлаб ётган бўласан, ишдан қайтсам ухлаб ётган бўласан. Озгина ўзингни қўлга олгин, қизим. Намунча кундан кунга бўшашиб кетаяпсан?
Онасининг сўзларидан Барнонинг ранги қув ўчди.
"Демак, - ўйлади у юраги ҳаприқиб,-демак, кейинги кунларда менда бўлаётган ўзгаришлар бежизга эмас... Вооой шўрииим. Энди нима қиламан? Бошимни қайси тошга ураман!?"
📌@xazon_rezgi /98
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бир вақтлар раҳматли бобоси Абдуқодир дода "Қиёмат куни бир отнинг тақаси сиғадиган ерчалик жойдан етмиш минг одам бош кўтаради" дея кўп бора таъкидлагувчи эди. Абдужаббор ўшанда бу сўзларни маъносини тушуна олмаган, тўғрироғи болалик идроки бунга йўл бермаган, бироқ тушуна олмаса-да, "Бобом ҳамиша рост гапирадилар" дея унинг сўзларига шубҳа қилмай борича қабул қила қолган эди.
Абдужаббор айни дамда бобосининг ўша сўзларининг маъносини чаққандек бўлди. Бу ердаги куллар... Инсон қолдиқлари... Бир неча кун аввал тирик бўлган инсонларнинг минг, миллион, балки миллиард бўлакларга бўлинган тана қисмларининг зарралари.
Ҳаа, рост... Бир от тақаси сиғадиган ерчалик жойга етмиш минг инсон ҳоки сиғиши ҳеч гап эмас эканда...
Абдужаббор бобосини эслаши билан кўнгли бузилди. Оила аъзолари бирма-бир кўз ўнгидан ўта бошлади. Айниқса мушфиқа онаси ҳақида ўйлаганда бўғзини аччиқ алланима куйдирганини ҳис қилди.
📌@xazon_rezgi /96
#ҳаёт_сўқмоқларида
ИЛК ТААССУРОТ
(ҳикоя)
- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини, бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар" Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
- Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
- Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
- Бўлди , ойим сизникидалар
Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
- Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл Лайло узатган чойни оларкан.
Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз" баҳо олган эди ...
Хазонрезги
Манзил :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Психологик таҳлил
1. Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса, демак, у жуда ёлғиз.
2. Агар одам жуда кўп ухласа, демак, у ғамгин.
3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса, демак у ниманидир яширмоқда.
4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат, еса билингки унда стресс бор.
5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса, у жудаям кучсиз.
6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг муҳаббатга мухтожлигини билдиради.
©интернет
@xazon_rezgi
Мол-дунё, мансаб ортидан қувиб оқибатдан айрилиб қолманг. Бир пасда ҳаёт тошқин дарё каби ўтиб кетар экан...
@xazon_rezgi