xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Баҳри доя бир муддат "Айтсамми, айтмасамми" дея твраддудланди-ю, гапнинг буромади бошлангани учун ахири айтишга қарор қилди:
- Ҳозир Қумрихонларникидан келяпман. Келини ҳомиладор экан, боласини чала туғиб қўйибди.
- Воой бечорагина,- астойдил куйинди Раҳима хола,- кўз тикиб, кун санаб туғилишини интизор кутган гўдакдан ажралиш қанақа аламли бўлишини мендан сўранг. Келин шўрлик ҳам бор умидидан айрилгандек кўзига ҳеч нарса кўринмай ғам чекиб ўтиргандир. Ҳаҳ, ҳозирги ёшлар-а!? Ўзларини бундоқ аяшни билишмайди. Буям кучига ишониб у, бу оғир нарсаларни кўтариб қўйган бўлса керак-да?
Баҳри доя Раҳима холага алланима лемоқчи бўлгандек оғиз жуфтлади-ю, аммо тезда шаҳдидан тушди. Аста сокин овозда тилга кирди:
- Билмадим, Раҳимаой. Бу ҳақда сўраш ноқулай бўлди. Билганим шуки қиз шўрлик қаттиқ дард чеккан, кўп қон йўқотган. Ўлик ҳомиласини ҳам бир амаллаб туғдириб олдик. Илойим кўрмагандек бўлиб кетсин.
- Илойим, илойим,- очиқ кўнгил билан унга қўшилди Раҳима хола,- ҳеч бир жумлаи мўминни супрасидан қуруқ қўймасин.
- Бирам кўнглингиз тоза-я Раҳимаой!? Бу қиз Абдужаббор боламизга бўлишиб қўйилганди. Сиз унга гина сақламай чин дилдан дуо қилиб ўтирибсиз-а?
- Тақдирнинг ишларига кўнмай иложимиз қанча, опа!? - чорасиз қўлларини ёйди Раҳима хола, - Барно қизимга қолса уруш бўлсин-у, ўғлим жанггоҳга кетсин дебдими? Униям шу уруш туфайли орзу-ҳаваслари ер билан битта бўлди. Раисга келин бўлган бўлса ноиложликдан келин бўлгандир. Ўзи далада ишлаётганди. Бу вақтда даладан
қанчаям даромад бўларди дейсиз? Топган тутганлари қўш қўллаб фронтга жўнатаётган бўлишса. Битта Эътиборхонни ойлиги нимаям бўлсин? Ман Барнодан хафа эмасман. Унинг ўғлим билан фотиҳаси бўлган эди холос. Кўряпсиз-ку, жангоҳда жон олиб жон бериб юрган не-не азаматларнинг баъзи бировларини хотинлари эрлари урушга кетиши билан ола юришни бошлаганини.
- Ҳаа, - надомат билан бош чайқади Баҳри доя, - гуруч курмаксиз бўлмас экан-да.
-Шуни айтаман-да. Ўшанинг учун Барнонинг қилмишидан оғринмадим. Тўғри бошида дилим бироз оғриган бўлди, аммо кейинчалик ўзимни босдим. Ўғрилик-гуноҳ, ғарлик- гуноҳ. Аммо элга маълум қилиб никоҳ ўқиттириб оила қуриш гуноҳ эмас. Мен Барнога бахт тилайман. Худойимдан эса болажонимни эсон-омон бағримга қайтишини сўрайман. Болам бағримга қайтса
бўлди. Унгаям ўзига яраша жуфт-ҳалол учраб қолар. Яратган эгамнинг карами кенг.
- Жонингиз соғ бўлсин, Раҳимаой. Айтганча, қаергадир кетаётибмидингиз?
- Ҳаа,-Раҳима хола ўриндиқдаги тугунга ишора қилди, - Қундузхоннинг тоби қочган экан. Боя Матлуба қизим мендан хабар олишга чиққанда шунақа деб қолганди. Шунга менам эгачимдан бир хабар олай деб отланган жойим эди.
- Унда Қундузхонга менинг ҳам саломимни етказиб қўйсангиз. Илойим соғайиб кетсирлар. Мавридини топиб ўзим ҳам хабар оларман.
- Хўп бўлади, опа. Ўтган кетганда бизникига ҳам кириб кетинг, опа. Бир дилдан гурунглашамиз
- Иншааллоҳ, Раҳимаой. Иншааллоҳ...

📌@xazon_rezgi /138

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Shov Shuvli Xabar
Yulduz Usmonova nega Halimani oldiga olgani haqida gapirib o‘tdi 😳

To‘liq Videoni ko‘ring 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Yoqimtoy mushuklar 🫶🏻❤️‍🔥

Mushuklarni yaxshi ko'rasizmi🫠 Endi orzuingizdagi zotli mushukni bizning kanalimizdan toping🙂‍↔️🐾

💫 Kichik do'stlar sizni kutmoqda – har xil zotlar, yosh va o'lchamlar, sog'lom va shirin mushukchalar😍

Har bir mushuk o‘ziga xos, sevgi va mehr kutmoqda. Mushukchalar uyingizga iliqlik va quvonch olib kiradi🥹❤️

O‘ziga xos ko‘rinishi va muloyim fe'l-atvori bilan bu mushuklar nafaqat uy hayvoni, balki ishonchli do‘st bo‘lishga tayyor🥰

Tez va xavfsiz yetkizib berish kafolatlangan😎

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сариштали уй - фариштали уй

🤷‍♀ Доим келинининг нўноқлигидан шикоят қилиб юрадиган қўшнимнинг гаплари бугун мени ҳайратда қолдирди.

Айтишича, энди уйлари саранжом, озода, пишириқ ва салатлар мазали, уйларида  бошқача файз ва қувноқлик ҳукм сураётган экан.🤗

- Уйга хизматкор олдингизми?
- Йўғе, қўшнижон, келиним Саришта бекажон каналидан ўрганиб, эпчил-чаққон бўлди-қолди.😍

🔥 Сиз ҳам ҳар соҳада билағон бўлишни хоҳласангиз , унда тез бу каналга уланиб олинг!👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤 #хайрли_тонг

     Ассалому алайкум,  дилга яқин яхши инсоним ...

     Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
   
     Омонат дунёда омон бўлинг!

     Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
   
     Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга ҳотиржамлик тилайман!
      
     Топганингиз ҳалол бойлик, қилган ибодатларингиз ажр-у савобларга тўла бўлсин!

     Шанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠 🔥🔥🔥

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔔🔔🔔

🔠🔠🔠🔠🔠  🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠   🔠🔠🔠🔠❤️❤️

𝐁𝐄𝐙𝐀𝐑𝐀𝐑 𝐎𝐙𝐈𝐍𝐆 𝙑𝙖 𝙎𝙀𝙈𝙄𝙍𝙄𝙉𝙂  
  1️⃣0️⃣0️⃣🔣
❤️❤️❤️
🟥𝐎𝐘𝐃𝐀 🟥🟥🟥🟥𝐊𝐆 𝐎𝐙𝐈𝐒𝐇 𝐒𝐈𝐑𝐋𝐀𝙍𝙄⏳⏳⏳

✔️YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR,AJINLAR
✔️ SOCH TO'KILISHI
✔️ TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
✔️ BOLALARDA GIJJA
✔️Bel oĝrigii va bòĝimlar oĝrigi
✔️Davlenya


✅Kansultatsiya bepul👩‍💻📝

📝 Murojat uchun

👉@Mansurovna_91👈

⬇️NATIJALARNI KO'RISH


✔️/channel/+Tjy_PwGYJjw3MDli
✔️ /channel/+Tjy_PwGYJjw3MDli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳🔳🔳

- Андрей, - деди Алена кеч бўлиб қолганда камерага қайтишган вақт,- биласанми бугун Аушвицнинг ичкарисидан санитарликка танлаб келтирилган маҳбуслардан бири даҳшатли воқеани айтиб берди. Унинг айтиши бўйича ўтган куни бир ҳомиладор аёлнинг кўзи ёрибди. Бироқ аёл тўлғоқ вақтида бир оғиз бўлса ҳам тиш ёриб "иҳ" демабди. Дарднинг аччиқ азобларига тишини тишига қўйиб чидабди. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа маҳбусалар кўзи ёриётган бу аёл ғиринг демасдан фарзандини дунёга келтираётганидан бир фикрга бориб қолибдилар: Уларнинг таҳминича аёл шу йўл билан фарзандини ҳаётини асраб қолмоқчи бўлган. Биласан Аушвицда дунёга келган гўдакларнинг деярли барчасини бир ҳукм кутади. Яъни- ўлим! Жуда камдан кам , таҳминан мингтадан битта ҳолатда гўдак тирик қолиши мумкин холос. Бу дегани эса имкон нолга тенг дегани деса ҳам бўлади. Хуллас, бола соғлом ҳолатда дунёга келибди. Бундан хабар топган назоратчилар дарров янги бўшанган аёлнинг бошига бостириб келиб гўдагини тортиб олибдилар. Аёл эса бўлаётган воқеаларни жим ва осойишта кузатар эмиш. Назоратчилар боланинг ҳар иккала оёғидан ушлаб бошини намойишкорона деворга уриб мажақлаб ташлабдилар. Яқиндагина она бўлган аёл эса пинагини ҳам бузмабди, қайтага юз-кўзида ҳурсандчилик аломатлари сезилибди.
- Тавбаа !? -қаттиқ ажабланди Абдужаббор,- шунақасиям бўларканми!? Йўғеей, бўлиши мумкинмас!?
-Мен ҳам бошида шундай деб ўйлагандим.
-сўзида давом этди Алена,- аммо воқеанинг давомини эшитсанг ўзинг учун кўп нарсани англай оласан.
- Қулоғим сенда,- Аленага жиддий тикилди Абдужаббор,- гап тагида бор бўлган ўша сабаб деймизми, сир деймизми мен учун ҳам қизиқ бўлмоқда.
- Хуллас ўша аёлни бир босқинчи фашист зўрлаган экан. Аёл ҳомиладорлиги сезгач "Душмандан туғмайман" деб уни туширишга кўп уринибди. Бироқ бу ишни уддасидан чиқа олмабди. Орада асирга тушган. У лагердан бунисига ўтказилиб оҳири кўзи ёрар вақтга келиб шу ер-Освенцимдан қўним топганда дарди ҳам шу ерда бошланган. Давоми эса сенга маълум. Фарзанди нобуд бўлгач аёл "Бу болани ўзининг қонидан бўлганларни нобуд қилгани яхши бўлди Боланинг мавжуд бўлганлигини билганимдан сўнг ўзимни қорнимда илон бордек, унинг кундан кунга ривожланиб аждарга айланаётгандек ҳис қилардим. Ўзим ўзимга шу қадар жирканч туюлардим-ки, буни сўз билан таърифлаб ва етказиб бўлмайди" деган экан.
- Ҳаа, уни тушунишга ҳаракат қиляпман,- чуқур тин олди Абдужаббор,- бошига тушган билади бу савдонинг нақадар мушкуллигини. Майли бу ёғига соғайиб кетсин. Бу жаҳаннамдан эсон-омон қутилиб кетса у ёғи бир гап бўлар.
- Минг афсус...- таассуф билан бош чайқади Алена, - ҳамма ерда бўлгани каби у ердаги "қулоқ" ларнинг бири у аёлнинг боласини туғилиши тарихидан хабардор бўлган экан. Хоиннинг саъй ҳаракати билан "Олий ирқ бўлмиш немис қонини қасддан тўккан" деган айб қўйиб кўзи ёриганига икки соат бўлмаган аёлни дорга осишибди.
- Лаънатилар! Шунчалар ҳам тубан бўладими одам дегани? - Абдужаббор шундай дея, надомат билан бош эгди,- Алена, қаерга қарамай разолатни кўравериб аста-секин дийдам ҳам тош қотаётгандек. Бугун эрталаб Ирма бир йўла икки санитарни жувонмарг қилди. Иккови ҳам бири биридан яхши йигитлар эди. Биттаси ҳатто медицина институтини битирган тайёр доктор экан.
- Уларга минг марта Ирманинг кўзига ташланмасликни тайинлагандим,- ҳўрсинди Алена,- аммо биттаси "Қирқ йил қирғин келса ҳам ажали етган ўлади" деб менга эътироз билдирганди. Мана аҳвол. Ҳозир қирқ йил қирғин келиши шарт эмас, битта аҳмоққа дуч келиб қолса ажални қарши оладиган пайт бўлиб турибди.Аммо,- юзи ёришди Аленанинг, - шунча совуқ гапнинг орасида хушхабар ҳам йўқ эмас...

📌@xazon_rezgi /136

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Орадан ярим соатдан ошиқ вақт ўтиб хонага қайтган Қумрихон эшик ёнида қўлида кичик ҳалтача ушлаб турган дояга дуч келди:
- Қайтдингизми ахир!? - деди Баҳри доя унга саволомуз тикилиб,- кеч қолганингизга энди манави қон тўхтатувчи гиёҳларни дамлаб келай деб ўчоқбошига ўзим кетаётгандим. Келинингиз қимирлай бошлади. Ҳадемай ўзига келиб қолади.
Қумрихон дояга жавоб қайтармай унинг қўлидагиларни олиб ортига бурилиб кета бошлади.
- Ҳудди чойга ўхшаб чойнакка дамланг, фақат майдаланган гиёҳларни қуруқ чойга нисбатан икки ҳисса кўпроқ соласиз.
Қумрихон ўчоқ бошига бориб жиғиллаб ётган самовардан қуритилган гиёҳ солинган чойнакка сув бурай бошлади. Унинг тинимсиз боши айланар, кўнгли эса борган сари беҳузуо бўлиб кетаётганди. Қумрихон шу топда эри Шермат раисни тун қоронғисида райкомдаги йиғилишдан кутиб олгандан буён тик оёқда юрганини ҳотирлади. Раис йиғилишдан қайтиб бир пиёла чой ичганча яна "Қиладиган ҳисоб-китоб ишларим кўп" дея шошилиб чиқиб кетганди. Бўлиб ўтган ишлар туфайли кун чошгоҳдан ўтибди ҳамки, Қумрихоннинг ичига бир пиёла иссиқ кирмабди.
Қумрихон чойнак ва битта пиёлани олиб келинининг хонасига қайтганда Барнони юпатаётган доянинг сўзлари қулоғига чалинди:
- Энди бундан буёғига оғир бўласан, қизим. Аввало ўзингни ўйла. Кейин анави шўрлик қайнонангниям ўйла. Қўрқиб кетганидан бир энлик этидан тушди шўрлик. Мени айтсанг аввало бу бола маҳкамидан, бўлмаган. Кимнинг қачон туғилиб қанча яшаши худойимнинг иродаси. Бўлмайдиган болани бошидан бўлмагани маъқул. Тақдирга чора бор эканми? Кўзингни қувнатиб, алпинчоқ, талпинчоқ қилиб олганидан кўра мана шунақа қўлинг тутмай меҳринг тушмай олгани яхши. Сен энди бўлган ишларни тақдирдан дегин-у тезда қувватга киришни ўйла. Мен онанг Эътиборхонни ярасини янгилаб бориб бир нарсалар демоқчимасман. Сенам онангни авайлашингни яхши биламан. Уни куйган юрагини бадтар қовжиратма, хўпми?
Доя шундай дея туриб остонада тўхтаб қолган Қумрихонга кўзи тушди:
- Ана ойинг ҳам келиб қолдилар. Ҳозир уларнинг сенга тайёрлаб келган дамламани ичиб олгин. Кейин дам оласан. Дамлама тинчлантиради, қон кетишини олдини олади, оғриқларингни босади,- доя шундай деб Қумрихонни қўлидан дамламани олиб уни уч марта қайтариб, бироз совигач ранги бўздек оқариб беҳол бўлиб ётган Барнога ичира бошлади,- ана бўлди. Энди бироз ухлашга ҳаракат қил. Ўзим кечга келиб сендан хабар оламан, - у шундай деб Қумрихонга ўгирилди,- тушликка пиёзни яхшилаб қизартириб қовуриб атала пишириб беринг, майлими? Келинингиз қаддини кўтариши учун қувват керак. Ундан ўзингиз ҳам ичиб, бироз дам оларсиз. Сизниям кўзларингиз қовжираб кетибди.

Баҳри доя яна кечга келиб хабар олиши ҳақида огоҳлантириб тугун-терсагини қучиб йўлга тушди.

📌@xazon_rezgi /134

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ғолиб ким ?!

Биласизми ?

Сизнинг ҳам фикрингиз меники билан бир хилмикан ?!

Ғолиб ...

Ғолиб ҳақ бўла туриб , тортишувда биринчи ўзини тийган инсон...


Хазонрезги


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#РОЗИМИКАН ...

Кечмишим шу десам, бўлса баҳона.
Йўлимга интизор , муштоқдир ёна,
Боришдан қайтмоғим тез бўлса яна ,
Онам...
Онам мендан РОЗИМИКАН ...

Ғанимат аслида ҳар битта оним ,
Гоҳ ютмоққа малол бўлур ош- ноним,
Жигарларим десам куйса бу жоним ,
Нолам...
Нолам мендан РОЗИМИКАН ...

Жонимга жазолар қилганча ўзим ,
Шеър бўлиб тўкилса ҳар битта сўзим,
Кунда тиғлайверсам қалбимнинг кўзин,
Танам...
Танам мендан РОЗИМИКАН ...

Оҳ, вақтнинг измида ҳаётим ҳар дам ,
Кўнглин олай дерман, доим битта кам ,
Дардимга дармоним кўнар не десам ,
Болам...
Болам мендан РОЗИМИКАН ...

Аллоҳим тақдири - жуфти- ҳалолим,
Гоҳ сизга малҳамман, кўпда малолим,
Билмайман нечоғлик рози қилолдим,
Ёрим ...
Ёрим мендан РОЗИМИКАН ...

Ҳукмим билолмайин ҳалакдир жоним ,
Тавбамнинг измида ўтар ҳар оним,
Буюк Яратганим , ул ХУДОЖОНИМ,
ЭГАМ...
ЭГАМ мендан РОЗИМИКАН ...

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ётоқхонадаги сир...

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
– Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

– Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин аслида.Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.
... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.У менга деди:

– Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган КИЧКИНА САНДИҚЧА қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Ҳуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМЪА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

– Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,  " Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз... " Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин АЛЛОҲ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️REAL VOQEALAR ASOSIDA
▪️Tungi ENUREZ
(Tunda bolalar siyib qo’yishi,siydik ushlolmaslik)
🫧Deyarli 99% odamlani hayotida shu holat

🧠Bu ish bilan bolani psixologiyasiga juda katta ta'sir o'tkazasiz.Bola o’zi xohlab siyib qo’ymidi uni davolatish kerak.
Davolash turi:
•GIDROVANNA
•GELMeNTERAPIYA
•IGLOTERAPIYA
•FIZIOTERAPIYA

Instagram: https://www.instagram.com/reel/DCHw_oZiSwo/?igsh=NDdpZjdvY3JtM2s1

🌐 ТЕЛЕГРАМ

✍️ @Soglom_bolajon_clinika

📌 Manzil: Toshkent, Yangiyo’l Toshkent shox koʻcha 2 1

☎️ +998338801868

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЭРТАГА НЕ БЎЛАР ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳🔳🔳

Раҳима хола бугун Матлубадан онаси Қундуз опоқининг тоби йўқлигини эшитиб бир девор дармиён қўшнисидан хабар олиш пайига тушди. Кун чошгоҳга яқинлашганда эрталаб тандирда ёпган иккита зоғора нонини кичикроқ дастурхонга ўраб ёнига баҳорда пиширган тут шиннисидан бир коса солиб қўшнисиникига отланди.
Кўчага чиққанда уч дарвоза нарида тугун қўлтиқлаб келаётган Баҳри дояни кўрган Раҳима хола қўлидагиларни ариқ бўйидаги пастак супачага қўйди. У қаддини ростлаб доя аёл етиб келиши билан айланиб ўргилиб сўраша кетди:
- Ассалому алайкум, Баҳри опа!? Соғ- саломат, бардам- бақувватмисиз? Укаларимдан хат-хабар келиб турибдими?
- Ваалейкум ассалом, - деди Раҳима холани кўрган доянинг тунд чеҳрасига нур ёйилиб,- Аллоҳга шукр, мен яхшиман. Искандар билан Самандар болаларимдан ҳам хат-хабар келиб турибди. Искандардан ўтган хафта хат олгандим. Командирлари "Ота-онангга раҳмат" дейишгани ҳақида ёзибди ўзидан кўпайгур болам. Самандарим эса тўрт ой хабар ёзмай бир қўрқитса десангиз. Ундан ҳам тўрт кун олдин хат келди. Халиги қуршов деганларига тушиб қолганмиш. "Энди ҳавотир олманг, ойи. Немисларни онасини учқўрғондан кўрсатгани кетяпмиз" деб ёзибди хатида.
Баҳри доя шундай деб Раҳима холага синчковлик билан боқди:
- Ўзингизда нима гап Раҳимаой!? Абдужаббор боламдан хабар борми? - Раҳима хола унга жавобан "йўқ" деган каби бош чайқади. Баҳри доя дарровда таскин беришга шошилди,- мана мени айтди дейсиз, Абдужабборингиздан ҳам ҳадемай хабар келиб қолади. Худди менинг Самандаримга ўхшаб. Дуо қилаверайлик-чи!? Ахир дуо тақдирни ўзгартиради дейишади-ку? Ноумид фақат шайтон.
- Тўғри айтасиз, опа! - жилмайишга ҳаракат қиларкан Раҳима хола,- очиғи болам ҳақида ўйласам ичимдан офтоб чиқиб келаётгандек кўнглим ёп-ёруғ бўлиб кетади. Шунга болажонимни соғ-саломат деб ўйлайман. Мен сизга айтсам боламга бошим қоронғи бўлганда ҳам тўққиз ой шунақа кўнглим ёришиб юрган. Шунинг учун Абдужабборим омон-эсон туғилиши, яшаб кетишига ишончим баланд бўлган. Худойимнинг ўзи ҳам бандасига билдириб қўяр экан-да! Аввалги нобуд бўлган гўдакларимда нуқул ичимга чироқ ёқса ёришмас, дилим ҳира бўлиб юрардим.
- Мен сизга айтсам Абдужабборингизни тоълеи баланд бўлади. Мана мени айтди дейсиз. Ҳа! У туғилганда юзи билан битта нур бўлиб, жилмайиб дунёга келганди. Мен ўттиз йилдан ортиқ доялик қилган бўлсам умрим давомида фақат битта гўдакнинг ўз киндигини ушлаб туғилганига гувоҳ бўлганман. У гўдак бизнинг Абдужабборимиз эди. Бунга нима дейсиз?!

- Боламга доялик қилганингиз ҳамон ёдимда, опа. Ўшанда энди доячилик қилишни бошлаган йилларингиз эди. Бирам кўзга яқин эдингиз-ей? Ўзим не аҳволда дард чекиб ётибман-у, орада кўзимни сиздан ололмайман денг. Қошингизга ўсмани шунақа ярашиқли қуюқ қилиб қўйиб олардингиз-ки, бир кўрган яна кўрсам дерди
- Ўша қош қани десангиз ҳозир? "Ўтди карвон, кетди даврон. Энди давронлар қайдадир?" деган экан машойихлар. Майли бу гаплар бир тараф. Ўз йўлига. Ҳозир ҳаммамизнинг дардимиз бир. Насиб қилса болаларимиз урушдан эсон-омон қайтади. Ҳали бир этак набираларнинг қуршовида шовқиндан бошимиз айланиб ўтирадиган вақтларимиз ҳам бўлади, Раҳимаой.
- Тилингизга шакар, опа, илойим айтганингиз келсин. Вой, бу нима кўчада туришимиз? Юринг, уйга кирайлик. Бир пиёла чой устида бемалол гурунглашамиз.
- Келаси сафар, Раҳимаой. Ўзим эрта-метан уйдан чиқиб кетгандим. Эчким яқинда болалаганди. Улоқчаси оч қолиб кетди.
- Ўзим ҳам этувдим-а? Доя опам эрталабдан кимларгадир қувонч улашиб келяптилар деб?
- Кошки бари сиз айтгандек бўлса, Раҳимаой,- афсус билан бош чайқади Баҳри доя,- бироқ бу сафар бундай эмас.
- Тинчликми, опа?- зумда ташвишга тушди Раҳима хола,- кимгадир бирор гап бўлдими?

📌@xazon_rezgi /137

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳикоялар
Тузли қаҳва

У қиз билан бир оқшомда учрашган эди. Ёшлар давраси. Ажойиб бир кеча эди.

Оқшом сўнггида қизни қаҳва ичишга таклиф қилди.

Қиз шу вақтгача бир оғиз гаплашмаган йигитнинг таклифидан ҳайрон бўлди. Лекин тарбия белгиси сифатида беш дақиқага бирга ўтиришга рози бўлди. Шундоққина бурчакдаги қаҳвахонага кирдилар. Йигит шу қадар ҳаяжонланардики, юраги уришидан ҳатто гапиролмади. Унинг бу ҳоли қизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўйди…

Мен энди кетишим керак де­йишга чоғланиб турган ҳам эди-ки, йигит бирдан официантни чақирди.

Менга озроқ туз узатворолмайсизми деди. Қаҳвамга қўшиш учун. Ҳатто ёнидаги столда ўтирганлар ҳам йигитга ҳайрон бўлиб қаради. Йигит уятдан қизарди, лекин тузни қаҳвасига солди ва ича бошлади.

Қиз жилмайиб «ажойиб одатингиз бор экан», деди… Йигит тушунтира бошлади: «Ёшлигимда денгиз бўйида яшардик. Доим денгиз соҳилида ўйнардим. Денгизнинг тузли суви таъми оғзимдан ҳеч кетмайди. Шу таъм билан катта бўлдим. Шу таъмни севдим. Қаҳвага шунинг учун туз қўшиб ичаман. Ҳар доим туз таъмини сезсам, болалигимни, денгиз бўйидаги уйимизни ва бахтли оиламни хотирлайман… Ота-онам ҳозир ҳам ўша ерда яшайди.

Буларни гапираркан, йигитнинг кўзлари ёшланди… Қиз эшитганларидан жудаям ҳаяжонланган эди. Ўз туйғуларини бундай самимий айтган, уйини, оиласини бундай соғинган одам уйи, оиласини севган бир инсон бўлиши керак эди. Уйини ўйлаган, уйи­га интилган, уйидан паноҳ топа олган бир одам… Туйғуси бор бир одам…

Қиз ҳам суҳбатлаша бошлади. Унинг ҳам уйи узоқларда эди. Болалиги каби… У ҳам оиласи ҳақида гапириб берди. Жуда ҳам ширин бир суҳбат бўлди. Илиқ ва мароқли. Бу суҳбат икки қалб боғланишининг ширин бир бошланиши эди…

Учрашишда давом этдилар ва ҳар бир яхшилик билан тугаган эртаклардаги каби малика ва шаҳзода турмуш қурди, умрларининг охиригача бахтли ҳаёт кечирди. Малика шаҳзодасига қачон қаҳва тайёрласа ичига бир қошиқ туз соларди, бутун умр бўйи…

40 йилдан кейин, йигит бу дунё билан видолашди. Вафотимдан кейин ўқийсан дея суюкли аёлига бир мактуб қолдирди. Сатрларда шундай ёзилган эди:

«Суюклигим, ёлғизгинам. Илтимос мени кечир. Бутун ҳаётимизни бир ёлғон сўз устига қурганимиз учун кечир. Сенга ҳаётимда бир маротаба ёлғон гапирдим.

Биринчи марта кўришган кунимизни эслай оласанми? Шундай ҳаяжонланган ва шундай шошиб қолган эдимки, шакар де­йиш ўрнига туз деб юбордим. Сен ва атрофдагилар менга қараб турганларидан, адашиб кетдим де­йишга жуда ҳам уялдим, ёлғонимни давом эттирдим. Бу ёлғон муносабатларимизнинг таъмали бўлиши мумкинлиги ҳеч хаёлимга келмаган эди. Сенга бир неча бора ҳақиқатни айтишга ҳаракат қилдим. Аммо сени йўқотиб қўйишдан қўрқиб, ҳар сафар фикримдан воз кечдим.

Ҳақиқат шуки: Мен тузли қаҳвани ёқтирмайман. Унинг таъми жуда ҳам бемаза ва ахмоқона таъм. Аммо бундан заррача ҳам пушаймон эмасман. Сен билан бўлиш ҳаётимдаги энг катта бахтим эди ва бу бахт учун мен тузли қаҳвадан қарздорман.

Дунёга яна келиш, ҳаммасини бошқатдан яшаб кўриш, сен билан яна танишиш ва бутун ҳаётимни сен билан яна ўтказишни хоҳлар эдим, бунинг учун иккинчи бир ҳаёт бўйи тузли қаҳва ичиш мажбуриятида қолсам ҳам…»

Кекса аёлнинг кўз ёшлари қоғозни намлади.

Бир куни набиралари билан суҳбатлашиб ўтирганида улар ундан бобоси ичган тузли қаҳва қанақа эди дея сўраб қолишди.

Аёл чуқур хўрсиниб:

— Жуда мазали эди! — деди…

 

Турк тилидан

Муҳаммад АЛИХОН таржимаси

👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.


Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, "Солиҳлар гулшани" китобидан

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эйнштейн билан содир бўлган қизиқ воқеа ...
Жаҳон илм-фани Алберт Эйнштейндан сўнг унингдек истеъдодли олимга гувоҳ бўлмади. Бу хушчақчақ ва қувноқ инсон билан боғлиқ хотира, воқеалар ҳануз эсланади, одамларга кайфият улашиб келади. Шулардан бирини қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.
*   *   *
Бир куни Принстон шаҳридан поездга ўтирган Эйнштейннинг ўриндиғи бирпасда қўлёзма қоғозларга кўмилди. Поезд қўзғалгач, чамаси бир соатдан сўнг чипталарни текширувдан ўтказаётган вагон кузатувчиси қисқичини ўйнаганча олимнинг ёнида ҳозир бўлди.
Эйнштейн чиптасини кўрсатиш учун қўлини нимчанинг чўнтагига тиқди. Чипта бу ерда йўқ экан. Сўнг олим ўрнидан қўзғалиб шимнинг чўнтакларини ковлади. Бу ердан ҳам чипта чиқмади. Шошиб қолган Эйнштейн чарм сумкани қўлига олди. Йўқ!
Олим бир оз хижолат бўлиб кузатувчига қаради, сўнг ён-веридаги қоғозларни титкилай бошлади. Шу вақтгача безрайиб турган кузатувчининг нигоҳида хайрихоҳлик пайдо бўлди.
"Жаноб Эйнштейн, мен сизни танийман! Биз барчамиз сизни жуда яхши биламиз, чипта сотиб олганингизга ҳам шубҳам йўқ. Қайғурманг, ҳаммаси жойида!"
Олим маъноли нигоҳи билан унга миннатдорчилик билдирди.
Кузатувчи йўловчиларнинг чиптасини текширишда давом этар экан, бир фурсатдан сўнг буюк олимнинг тиззалаганча ўриндиқ остини кўздан кечираётганига гувоҳ бўлди. Кузатувчи шоша-пиша орқасига қайтди ва Эйнштейнни тинчлантиришга уринди.
"Доктор, сизни яхши танийман! Чипта муаммо эмас. Шарт ҳам эмас. Биламан, сиз чиптасиз чиқмайсиз," кузатувчининг овози хижолатомуз эди.
Эйнштейн қўлларини ўриндиққа тираганча кузатувчига жиддий қиёфада қаради.
"Ўртоқ, мен ҳам ўзимнинг кимлигимни жуда яхши биламан. Бироқ, ҳозир чиптани топмасам бўлмайди! Чунки қайси шаҳарга бораётганимни унутиб қўйдим!"
Масала ўзи ўйлаганидан ҳам жиддий эканини тушунган вагон кузатувчиси Эйнштейнга кўмаклашиш учун беихтиёр ўриндиқ остига энгашди.

Shukhrat Sattorov таржимаси ва талқини


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ💥💥

Уйда утирган холда бепул тикувчиликни урганмокчи булган опа сингиллар диккатига

❤️мастер класлар
❤️чиройли фасонлар
❤️тикувчилик дарсликлари
❤️Хаммаси мутлока текин


Ургатадиган канални линкини колдираман👇👇
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy

Qoshilib olamiz☝🏻☝🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#баъзан

Бир неча кундан буён кайфиятим йўқроқдек. Сабаблар турлича ... Начора...Буни ҳаёт дейдилар.
Баъзан инсон ёлғиз қолгиси келади. Ҳотиралар оламида кезгиси келади. Келажак эмас, балки ўтмишда яшагиси келади. Негаки ўтмишида ўзига қадрли бўлган , ҳозир минг истаса- да, қўли етмайдиган кўп нарсалар қолиб кетган. Бугунги кунда ўша нарсаларнинг исми ҳотира... Бир вақтлар оддийгина , узумли ишкомлари билан сийланган ота ҳовлимиз , ёшлигим , жигарлар барчамиз бир дастурхон атрофида ота- онамиз ардоғида чумчуқ болаларидек тизилиб ўтирган дамларимиз ва... адамларнинг ўзлари ҳам ҳозир ҳотира...
Ўша вақтдаги еган таомларимизнинг таъмини ҳозир тополмайман. Ўша таъм ҳам ҳотира...
Жуда кўп нарсанинг номи ҳотира... Баъзан болалик ҳаётим кечган маскандаги қабристонга борсам ... бир вақтлар ҳаётимизда яшаган, биз билан бирга нафас олган, умримизнинг бир қисми бўлган шунча инсонлар эндиликда ҳотира деб аталмиш оламга ўтиб кетишганини кўриб эсим оғгудек бўлади. Шунчалар кўп одам ҳаётимдан чиқиб кетдиларми ?!
Инсон йилларини бой берган сари ақли тўлиб борар экан... Аммо кимларсиз, кимсаларсиз тўлган бу ақл кишини ўзини тўлиқ бахтли ҳисоблашга йўл бермаслиги ҳам аниқ экан...

Тунги соат 01:23. Шахсийимга "чиқ" этиб СМС келиб тушди . Менингдек ярим тунда уйғоқ ким ? Никнинг номи "Бек" ...
Оббо , яна ухламаяптими бу бола ? "Бек" никли бола ўн беш ёшда... Ўқувчим... Унинг отаси ва онаси бевақт оламдан ўтишган... Кўзига қараган инсон унда чўкиб кетгиси келади... Бу кўзларда болалик ғамга , армон умидга, бахт эса бир нарсаларга қоришиқ....

Бек ўзи чизган суратни жўнатибди. Суратга анча тикилдим. Бир варақ қоғозда бир дунё маъно бор ...
У ўз чизган расмга "Ҳаётни ҳар ким ўз кўзи билан кўради" деб ёзиб қўйибди. Аввалига расмнинг мазмунига тушунмадим. Кейин эса ... Унда "рассом каркидон" ҳар бир чизган расмида кўзлари ярмини беркитиб турган шохини "ҳаёт-шу!" деб қабул қилиши сингдирилибди. Каркидон ҳаётни ярмини шохи деб тушунар экан- да ...

У - "Бек" мендан жавоб кутяпти ...
Унга нимадир ёзиш учун шунча қийналаман деб ўйламагандим...

Охирги ёзганим шу бўлди :

- Шу вақтда уйғоқ бола эрталаб неччида туради ? Мактабга неччида боради? Қани марш уйқуга ! Эртага бажаришимиз керак бўлган биииир дунё ишимиз бор !

....

Ҳа айтганча ?! Расм учун катта раҳмат ! Менга жуда маъқул келди !

Вақти келиб "Каааатттааа одам" бўлиб кетганингда айнан шу расмни олиб бораман. Дасхат қўйиб берасан...

* * *

Ҳотирага айлангунимизча қиладиган қанча ишларимиз бор ...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қумрихон оҳирги кучини тўплаб ошхонага йўл олди. Пиёзни арча туриб ўғли Ҳайдаралини ёрдамга чақириш хаёлига келди. Хайдарали дояни чақириб келгач ҳеч ким безовта қилмагани учун хонасига кириб уйқусини келган жойидан уриб ётган экан.
Онасининг зорланиб берган танбеҳидан уйқули кўзларини норозиланиб очган Ҳайдарали истар-истамас унга ёрдам бериш учун ташқарига йўл олди.
Мўжалланган вақтга бориб шираликкина атала ҳам пишди. Қумрихон қозонни чўғини тортгач аталадан бир косага сузиб келини ётган хонага олиб кирди.
- Барно, Барно...- келинининг кўзларига қарашга юраги дов бермай базўр юрак ҳовучлаб чақирди Барно,- туринг қизим, ичингизга бир қошиқ иссиқ кирсин.
Барно кўзларини базўр очиб бошини сарак-сарак қилди:
- Ичгим йўқ... Кўнглим ҳеч нарсани тусамаяпти...
- Озгина бўлса ҳам ичмасангиз бўлмайди, қизим. Бўш қоп тик турмайди. Келинг оғзингизни очинг, ўзим сизга ичириб қўяман.
- Илтимос, ойи. Зўрламанг. Ичгим йўқ...
- Бу ҳаётда ҳамиша ҳам кўнглимиз тусаган ишни қила олмас эканмиз,- хўрсинди Қумрихон,- мени ўйламанг майли. Ҳеч бўлмаса онангизни ўйланг. Сизни бу аҳволда кўрса... Қизим...- бостириб келаётган йиғисини базўр ичига тортди Қумрихон,- туни билан нима воқеалар бўлганини таҳмин қилиб турибман. Болам... Ҳаким учун сиздан мен узр сўрайман.
- Бунинг энди аҳамияти қолмади,- юзини четга бурди Барно.
- Илтимос, ҳозир фақат тузалиш ҳақида ўйланг. Қолган гапларни кейин бафуржа гаплашамиз. Шу аталани ичиб олинг.
Қумрихон косадаги овқатни Барнонинг қўли етар жойга қўйиб ўзи ташқарига йўл олди. Кўп ўтмай қўлида сув тўла жомни олиб келиб аввал намат, сўнгра кавшандоз устидаги қон-қуш доғларини артиб тозалаб олди. Барно эса бу вақтда миқ этмай кўзларини юмиб ётаверди. Косадаги атала эса аллақачон совиб қуюқ тортиб қолган эди.
Даҳлиздаги ишларни битиргач Қумрихон ўғли Ҳакимдан хабар олмоқчи бўлди, бироқ Барнонинг ёнидан ўтиб тўрдаги хонанинг эшигини очишга юраги бетламади. У товуш чиқармай ташқарига чиқди-ю, нариги уй деразасини аста очиб ичкарига мўралади. Ҳаким ичкаридаги ўринда ҳамон тарракдек қотиб ухлаб ётарди. Қумрихон оғир уҳ тортганча дераза ёнидан узоқлашди...

@xazon_rezgi /135

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қумрихон доянинг тилагини бажариш учун қоқилиб-суқулганча ташқарига отилди. У тез орада Баҳри доянинг айтганларини ҳозир қилди.
Баҳри доянинг тунд чеҳраси янада тундлашиб Барнони қорин қисмини пастга қараб эзғилай бошлади. Орадан ярим соат чамаси вақт ўтгач у қўлида бир қаричча келадиган қон-қушли алланимани олиб бир парча чойшабга авайлаб қўйди.
У Барнонинг ёнида яна ўн дақиқача куймалангач, қаддини ростлаб сал аввал бир четга қўйган нарсани олиб жомга яқинлашди ва уни устидан бир қўллаб ҳовучида сув қуя бошлади.
- Эссиз,- деди у кўп ўтмай Қумрихонга қараб бошини надомат билан чайқаганча,- келинингизни ҳомиласи ўғил бола экан. Вақти соати етиб кўзи ёриганда кузга бориб туғиларкан...
Қумрихон эти учиб доянинг очиқ кафтидаги нобуд бўлган ҳомилага қаради. Ҳомила бир қарич бўлишига қарамай унинг боши, танаси, қўл, оёқлари, қош-кўзлари, бурни, оғизчаси, ҳатто ўғил бола эканлигини билдириб турувчи жинсий аъзосигача фарқланиб турарди.
Қумрихонга айниқса нобуд бўлган гўдакнинг чумчуқ боланинг кўзидек келадиган очиқ кўзларидан "Айбим нима эди менинг?" деган каби ифода англашинилгандек туюлиб ўзини орқага ташлади.
- Чўчиманг, - деди Қумрихоннинг аҳволини ҳис қилган Баҳри доя. У мурғакни бир парча қуруқ чойшаб бўлагига ўради-ю, Қумрихонга тутқазди,- буни бирор мевали дарахт тагига кўминг. Фақат дарахт тагини бироз чуқурроқ кавланг. Яна итми, мушукми кавлаб ғажиб кетмасин...
Қумрихон талмовсираганча нобуд бўлган ҳомилани олганча ташқарига чиқди. У гўдакни ҳовли адоғидаги беҳи дарахти остига кўмишни мўжаллаб ўша тарафга йўл олди. Йўл-йўлакай ўчоқбошидан самовар ёнидаги тешани олиб кўзлаган жойига етиб борди. Қумрихон мурғакни бир уюм хас-ҳашак устига авайлаб қўйиб ўзи теша билан дарахтни тагини ўя бошлади. Каттароқ товоқ кенглигидаги чуқурнинг бўйи икки теша сопи баландлигида кавлангач тешани бир четга қўйиб гўдакни олди. Уни аста нам тупроққа қўйгач мато устидан тупроқ ташлашга кўнгли бўлмай, ёнидаги беҳи баргларидан бир қисм териб гўдак устига тахлади ва устига тупроқ ташлай бошлади. У тупроқ билан бирга чуқурга, отасининг айби билан ёруғ дунёни кўрмай жон берган набирасининг қабрчасига кўзидан оққан ёш томчиларини кўма бошлаган, бироқ буни ўзи ҳис қилмас эди.

📌@xazon_rezgi /133

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ...😔

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Раъно Тажибаевна

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆
🤷‍♀Қандай қилиб эрни кўнглини овлаш, муносабатларни 🔥 оловлантириш , севгини бир умр сақлаб қолиш мумкин?!

💁‍♀ Қизлажонла ишонаверинг севимли аёл бўлишнинг миллион хил сирлари ва
эрни хийонатдан кайтариш йоллари 100%
шу йердан топасиз. 🤫 Бу менинг телеграмдаги сирли кундалигимга айланган. 
Сиз хам тез қўшилиб олинг👇

/channel/+osTOAjCLjw03NTZi
/channel/+osTOAjCLjw03NTZi

❗️2 соатдан кейин бу хабарни тополмайсиз, ҳозироқ киринг👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

~🌷Кўнгил сўзларим...)

Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингиз етарли.

Шоҳсанамни овозлари орқали 35.000 сўмга табрик йўлласангиз бўлар экан.

Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз👇


/channel/+TgsO59PZ-xJlMGUy
/channel/+TgsO59PZ-xJlMGUy

Кўплаб инсонларни қувончига шерик бўлган Шоҳсанамхонни гуруҳига уланиб олинг🥰

Обуна  бўлиб олинг,ўчирсам тополмай қоласиз...)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ💥💥

Уйда утирган холда бепул тикувчиликни урганмокчи булган опа сингиллар диккатига

❤️мастер класлар
❤️чиройли фасонлар
❤️тикувчилик дарсликлари
❤️Хаммаси мутлока текин


Ургатадиган канални линкини колдираман👇👇
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy

Qoshilib olamiz☝🏻☝🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши:
- Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер, деб айтмайсиз? - деди. У зот:
- Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади, - деди.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Янги кун, янги имкон билан...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…
Subscribe to a channel