xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

    - Салом,  ватандошлар!  - ўз нутқини кўтаринки жўшқинлик билан бошлади Мэлс Агзамов,- хабарингиз бўлган бўлса керак, сизларни бу ерга йиғишимиздан мақсад фронт ортида туриб ҳам фашист босқинчиларига қақшатқич зарба беришга ўз ҳиссангизни қўшишни сўрамоқчи эдик.  Азизлар,  бу ерда йиғилган кўпчилигингизнинг оилангиздан фарзандларингиз,  акангиз,  укангиз,  отангиз,  умр йўлдошингиз ҳозир фронтда душманга қарши мардонавор курашмоқдалар.  Улар ўз олдиларига жонажон Ватанимизнинг озод сақлаб қолиш,  келажакда барча оила аъзолари эмин-у,  эркин,  тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқликларини таъминлашни бош мақсад қилиб қўйганлар.  Ушбу мақсад бу ер-меҳнат фронтида фидокорона меҳнат қилаётган сиз азизларнинг ҳам энг олий тилагингиз эканлиги шубҳасиз.  Биз бугун барчангизга бир масалада мурожаат қилмоқчимиз.  Келинг, барчамиз фронтда жон олиб, жон бераётган яқинларимизнинг мушкулларини осон қилишга бел боғлайлик. Уларга манфур душманни тор-мор, ер билан яксон  қилишда ёрдам қўлини чўзайлик,  бир тан-у бир жон бўлиб бирлашайлик...
    Мэлс Агзамов шундай шижоат билан ярим соатга яқин нутқ ирод қилди.  Унинг ортидан сўз навбатини олган лейтенат Мансуржон Комилов фронтдаги аҳвол ҳақида йиғилганларга атрофлича ахборот топширди.
    Шундан сўнг "Фаровон турмуш"  қишлоғи аҳолиси ўзлари билан олиб келган тилла буюмларни колхоз раиси ва ҳарбийлар жой олган стол ёнига келиб бирма- бир топшира бошладилар.  Кимдир бир жуфт тилла балдоқ,  кимдир қўша узуклар,  яна биров авлоддан авлодга ўтадиган қадимий билакузукларини жимгина стол устидаги мўъжаз ёғоч қутига солиб ортга қайта бошладилар. Биринчи қатордагиларнинг энг охирида  Раҳима хола ҳисоб бўйича ўн иккинчи бўлиб столга яқинлашди.

📌@xazon_rezgi /118

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Бир куни Ҳотамтойдан сахийликни кимдан ўрганганлигини сўрашганида:
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз?Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, баҳиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

Муаллиф: интернет


Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шу суратни катталаштириб кўринглар, Аллоҳнинг бир кароматини кўрасиз
Субҳаноллоҳ

http://t.me/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Илтимос ...

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#тонгги_кайфият:

Энг яхши дўстим - бу менинг ўзим !🤗☺️


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Маълум сабабларга кўра асар сотуви тўхтатилди, бошқа мурожаат қилманглар

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Англадим - баҳорга аталмаганмиз,
Кузда туғилганман, демакки - кузман.
Энг сўнгги япроғим тўкилгунгача,
Сен кетган йўллардан кўзимни узмам.

Сен ҳам баҳорларни ахтариб юрма,
Бехиштдан қувилган ночор азизим.
Бошқа фаслларнинг борлиги рўё,
Бу дунёда фақат куз бор, азизим...

© Шуҳрат  ОРИФ

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

- Ҳаа, қизим!? - Раҳима хола оёғини босаётган Матлубага синчковлик билан тикилиб,- бугун бошқача- хаёлинг паришон кўринади!?
- Холажон...- "айтсамми, айтмасамми" дегандек тараддудланди Матлуба,- шу десангиз...
- Гапиравер, қизи, гапиравер.
- Боя раис келганди. У уйма-уй юриб ҳаммани колхоз клубига чақириб йиғяпти. "Фронтга ёрдам" деб кимда тилла тақинчоқ бор бўлса топширишини сўраб юрибди. Пешинга клубга ҳарбий комиссариятдан одам келаркан.
- "Фронтга ёрдам" дегин?!- бирдан жонланди Раҳима хола, сўнг кўп ўйланиб ўтирмай қизга буюрди,- тур қизим, анови сандиқни оч!?
Раҳима холанинг анча-мунча тилла тақинчоқлари бор экан. Ҳаммасини ўртага ёзилган рўмолга солдирди.
- Таҳмондаги чойнакнинг ичидаям бир жуфт зирак бор эди- деди Раҳима хола Матлубага "Униям ол" деган оҳангда.
Матлуба ўзи бир ойча аввал Барноларникидан олиб келиб чойнакка солган зиракни таниди, бироқ холага эътироз билдирмай у зиракниям олиб келиб рўмолга қўйди.
- Бўлди,-деди Раҳимахола қониқиш билан, энди туг ҳаммасини!?
- Холажон,-кўзлари жовдиради Матлубанинг, буларнинг ҳаммасини бериб юборасизми? Лоақал...
- Қизим, ҳозир ўзинг айтдинг-ку, "Фронтга ёрдам" деб. Шуларнинг ҳисобига ажабмас бир кун Абдужаббор аканг ҳам "Ойи" деб эшикдан кириб келиб қолса. Булар-ку, бир матоҳ. Агар ҳозир биров "Ўғлинг қайтади, жонингни бер" дейишса ҳеч иккиланмай жонимниям берган бўлардим.
Матлуба оғир ютинди:
- Холажон, пешин ҳам бўлиб қолди. Сизни клубга олиб борайми?
- Ҳаа, қизим. Юрақол.
Клуб аллазамон одам билан тўлиб тошибди. Матлуба Раҳима
холани бўш қолган олд ўриндиқлардан бирига ўтказди-ю, ўзи орқа тарафга ўтиб кетди.
Кўп ўтмай Шермат раис ўзи билан бири ёш, иккинчиси қирқларни қоралаган ҳарбий кийимдаги икки кишини бошлаб кирди.
Клубга йиғилган ҳалойиқ гууур этиб ўрниларидан қўзғалишди.
-Ўтиринглар! - қўли билан ишора қилди Шермат раис, - танишинг бу киши ўртоқ майор Мэлс Агзамов бўладилар. Ҳозир сўз навбатини у кишига берамиз.

📌@xazon_rezgi / 117

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

Совиб, тўнғиб қолган ошдек тўй ҳам бир нави ўтди.
Эътиборхон Барнони узатиб боришган аёллар билан ортга қайтиш олдидан қизини маҳкам бағрига босди:
- Ўзингни эҳтиёт қил, болам. Шуни яхши билки, "Бу дунёда ҳеч кимга керак эмасман" деб ўйлаган тақдирингда ҳам менга кераксан. Онангга...
Аёллар жўнаб кетишгач, гўшанга ёйилган хонага оқсоқланганча Ҳаким кириб келди. Барно уни ўрнидан туриб қарши олмади. У бошига ташланган оқ рўмолини кўтармай тўрсайганча ўтираверди.

- Салом қани, хотинжон?!

Барно ҳаётида бир умр унутилмас бўлиб муҳрланиб қолиши лозим бўлган ушбу дақиқаларни Абдужаббор акаси билан қандай ўтказишни кўп бора тассаввур қилганди. Ўша тассаввурларида Барнонинг юраги меҳрга, муҳаббатга лиммо-лим тўлганча ҳапқириб урар, ҳар бир дукури бутун дунёга жар солаётгандек ўзини қўярга жой тополмас эди қизгина. Ана ўшанда эшик очилиб Абдужаббор акаси кириб келарди. У билан бирга хонага қизнинг бошини айлантирадиган ажиб ифор бўйларди.
- Барнооо...- овози бошқача титраган бўларди Абдужаббор акасининг...
- Асс... ассалому алайкум...- базўр салом берарди Барно
- Ваалейкум ассалом,- алик оларди Абдужаббор акаси ,- кўп яшанг...

📌@xazon_rezgi /115

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.


Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ибратли хикоя

    Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди.
©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

НАЗДИНГДА ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

➡️OZISHGA TAYYORMISIZ✍️
➡️10- NOYABR
➡️TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ
📱📱📱📱📱📱📱📱📱📱
➡️1OYDA 4KG DAN 14 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

➡️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH
🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡
➡️DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA DIETOLOG
➡️SADOQAT OTAQOZIYVA
🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
1) OY 50 MING
2) OY 100 MING
3) OY 150 MING
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
TEZ GURUHGA ULANING OʻCHIB QOLADI
💥💥💥💥💥💥💥💥💥

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌹«Мени қандай дуо қилдингиз, она?!» 🌹

Мени қандай дуо қилдингиз она?
Омад остонамни ўйиб юборди
Мени қандай дуо қилдингиз, она?
Аламлар қўлимдан қўйиб юборди

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Мени қандай дуо қилдингиз, она?
Тупроқни ушласам ўзгарар зарга
Мени қандай дуо қилдингиз, она?
Ғанимлар бошимга отган тошлари
Етиб келганича айланар парга

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Бахтимизга дуогўй Онажонларимизнинг умри узоқ, соғ-саломат бўлишсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#мен (кечинма)

🌱Мендаги ҳеч кетмайдиган бироз маҳзунлик сабаб ўзимни куз деб ўйлар эдим ...
Бугун билдим ... Куз эмас янги фасл эканман ...🌱

Бу сўзларни Мадина исмли бир қиз юборибдилар . Менга жуда таъсир қилди .
Ва ушбу иборани қўшиб қўйгим келди :


🍂 Мендаги ҳеч кетмайдиган бироз маҳзунлик сабаб ўзимни куз деб ўйлар эдим ...

Бугун билдим ...

Куз эмас янги фасл эканман ...

У фаслнинг исми Кўнгил ...

Қиш , баҳор, ёз , куз ...

Ва ..

К Ў Н Г И Л ... 🍂

Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

Аёлининг оёқ кийимини тўғирлаб қўяётган эркакни кўрган бир одам деди:
-Эркаклигинг шуми?

Эркак деди:
-Ҳа, менинг эркаклигим шу. Суюкли аёлимнинг жамоат жойида эгилишига йўл қўймайман!

©интернет

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Азизлар ҳеч кимни ҳаққи бўйнимизда қолиб кетмайди. Ким тўлов қилган бўлса асарни тақдим этдик. Тўҳтатилиш сабабига келсак шаҳсийимизга тинимсиз ҳар хил гап ва саволлар ёзиляпти. Жавоб бермасак ўзимизга ҳам ноқулай. Жавоб беришга эса вақт етказа олмаяпмиз. Бор гап шу...

Саломат бўлинглар

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_кеч, яхшилар

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асарини охиригача бир нафасда ўқиб баҳра олишни истаганлар

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 15000 сўм тўлов қилишингиз ва чек нусҳасини админ

👉
@Yusupova_Sabo га
жўнатишингиз ва шу орқали ёпиқ канал линкини олишингиз мумкин.
Танлов ихтиёрий.
Асар ушбу каналда ҳам кунда режа асосида жойлаб борилади

Маъмурият

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Қанча яшай!?  - эркалиги тутарди қизнинг...
   - Дунё тургунча! 
   - У ҳолда қариб,  қартайиб сизга ёқмай қоламан...- лаби чуччаярди Барнонинг.
   - Менга ҳар қандай ҳолатда ҳам ёқасиз...

    Барнонинг хаёллари шу ерга етганда Ҳаким унинг бошидан рўмолини юлқиб тортиб олди. 
    Барнонинг кўзлари тўла жиққа ёш эди. У Ҳакимга шу қадар кучли изтироб  билан тикилди-ки,  йигит беихтиёр ортга тисралди. 
   - Мен жуда ҳам журъатсизман...- бемадор шивирлади Барнонинг лаблари,- озгина журъатим бўлганда борми,  ўз жонимга қасд қилган бўлардим. Ўшанда ҳозир сизнинг қаршингизда бу қадар абгор-у забун аҳволда турмасдим. Менда ўзимни ўлдиришга бир дунё имкон бор эди.  Бироқ... Қўшнимизни уйида мени номусимни поймол қилган кунингиз энг аввало ёдимга тушгани онам бўлди. Мен уларни ўйладим. Кейин эса... Кейин эса сизнинг жирканч ишингиздан сўнг дунёга келиши кутилаётган ҳомиламни.  Ахир у гўдакнинг айби нима?!  Худойим берган жонни мен қандоқ бежон қилардим...
   - Нимааа?!  - кўзлари катта-катта очилди Ҳакимнинг,- сен ҳомиладормисан?!  Мен... Бу бола... Мен ота бўламанми?! 
    Ҳаким эшитган хабари олдида ўзини йўқотиб қўйган,  сал аввал хонага кириш вақтидаги шижоатидан асар ҳам қолмаганди. 
    - Мен жуда чарчадим,- жавоб ўрнига  бемажол  шивирлади Барно,- уйқум келди.
     Ҳаким ортига тисранди.  Барно икки киши учун тўшалган қалин ўринга чўзилди ва кўзларини юмди.
     Ҳаким  тонг отгунча мижжа қоқмай пойгакда ўтириб чиқди.  
     Барно эрталаб уйқудан кўзини очганда хонада ҳеч ким йўқ эди. 
 
@xazon_rezgi / 116

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️Ғайри динларнинг олими ва мусулмон олим ўртасидаги савол-жавоб!

❓Мусулмон олимнинг саволлари қуйидагича:

• Иккинчиси йўқ бир.
• Учинчиси йўқ икки.
• Тўртинчиси йўқ уч.
• Бешинчиси йўқ тўрт.
• Олтисинчиси йўқ беш.
• Еттинчиси йўқ олти.
• Саккизинчиси йўқ етти.
• Тўққизинчиси йўқ саккиз.
• Ўнинчиси йўқ тўққиз.
• Ўн биринчиси йўқ ўн.
• Ўн иккинчиси йўқ ўн бир.
• Ўн учинчиси йўқ ўн икки.

🤷🏻‍♂ Буларнинг жавоби нима? Ривоятларга кўра мусулмон олим жавобларни бергач, ғайри динлар ҳам ислом динини қабул қилишган.. 😳


Жавобларни сиз ҳам билиб олинг 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💘💘💘💘💘💘💘

💘💘💘💘💘 🪡🧵

🧶 Вязанный - худи, двойка, платье, Абая, свитшот …

XAR XIL TURDAGI VA KATTA ASORTIMENTDA MATOLAR

Sifatli va hamyonbop narxlarda


💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+gMbk_6YBZCk2ZDIy
/channel/+gMbk_6YBZCk2ZDIy

Homiy: ZAMONAVIY FASONLAR

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤 #хайрли_тонг

🍂Ассалому алайкум, дилга яқин яхши инсоним ...

🍂Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

🍂Омонат дунёда омон бўлинг!

🍂Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.

🍂Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга ҳотиржамлик тилайман!

🍂Топганингиз ҳалол бойлик, қилган ибодатларингиз ажр-у савобларга тўла бўлсин!

🍂Шанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel