xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Демоқчисан-ки?  - ўсмоқчилаб сўради Барно
    - Ҳудди шундай!- паст овозда бўлсаям ваҳимали эълрн қилди Норпошша,- Ҳаким ҳайвоннинг турган битгани- банги!  Оёғи синганидан буён сал "анақароқ"  бўлиб қолганиям бежизгамас бунинг!  Кўкнорини эзиб-эзиб дамлаб ичади бу! 
    - Билганини қилсин! - қошлари уйилди Барнонинг,  -менга нима? Бадтар бўлмайдими? Ўзимни ташвишим ўзимга етарли. 
    - Ана шу билганини қилгани ёмон-да!  -чуқур тин олди Норпошша,- шунақа ўзига жавоб беролмайдиган одамнинг билганини қилгани ёмон. 
   Ундан кейин эҳтиёт бўл. Бу маразни сендаям алами бор. Уни қўйиб Абдужаббор акангни танлаганингни шунчаки унутиб юборган дейсанми?  Отаси уни бригадир қилиб қўйгандан буён уззу-кун атрофингда мазахўрак бўлиб айланишиб қолган. Келганида без бўлиб сендан кўзини узмайди. 
    - Уни қўшни колхоздаги Нуриддин раиснинг қизига уйланаркан дейишганди-ю? 
     - Ҳмм,- истеҳзо билан жавоб қайтарди Норпошша,- дейишганди,  дейишганди.  Буларнинг бари шунчаки қуруқ гап.
Бу гап-сўзлар тарқалганга салкам саккиз ой бўлди. Уруш бошланганига эса етти ой.  Қани шу чоққача ким ёки нима ҳалақит берди уларнинг турмуш қуришларига?  Менимча Нуриддин раис ҳам ота-боланинг кимлигини таниб қолган.  " Сендек одамларга гулдек қизим ҳайф!" деб буларнинг жавобини бериб юборган бўлса керак.

   - Ундай бўлса ниятингга етибсан,  ўрто,- ҳазин кулимсиради Барно,- Ҳакимжон аканг ўзингга буюрибди. 

    - Эээ бор-ей,  -беҳафсала қўл силтади Норпошша,  -ҳозир кўнглимга ҳазил сиғмаяпти,- у шундай деб эшикка ишора қилди,  - анавини қара,  раис жаноблариям кўриниш бердилар.  Ҳозир ишимиздан бир айб топиб таъбимизни тирриқ қилади.
   - Шуни айт.  Кел,  оғзимизни очмай ишни давом эттирайлик,  шу одамни гап-сўзи ортиқча ҳозир. Эшитишгаям айни дамда тоқатим йўқ 

   Норпошша "Келишдик" дегандек Барнонинг таклифига бош ирғади.
    Иккала қиз оғзига сўк солган каби жим-жим ишга киришдилар


#давоми_бор

@xazon_rezgi. /66

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🩶🤍🤍🩶🩶

🤍🤍🩶🩶

🩶🩶🤍🤍🩶🩶🩶🩶🤍

ДИДИНГИЗГА МОС ЗАМОНАВИЙ КУЙНЕЙЛА КЕЛДИ ДУБАЙ,  ТУРКИЯ, ПЕКИН КУЙНЕЛАРИ, КУЗ ФАСЛИ УЧУН💕

🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН ВИЛОЯТЛАРГА ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ ДАСТАФКА
БЎЙЛАБ

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

🤍🩶🤍🩶🤍🩶
@Umidabonu11111 ⬅️👈
🤍🩶🩶🩶🩶🩶🩶
Tel👑 +998909451885 ⬅️👈

😊😀🙃😀😇😁😀 👆🔸🧡🌺💎🌺🌸
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💡Унинг дастлабки тарқалиш вақти мўғуллар даврига бориб тақалади. Кейинчалик бутун Европани "қабристонга" айлантирган вабо пандемияси ўша нарсанинг тарихини бошлаб берган.

🔎 1920 йилга келиб бир касб эгалари ундан кенг фойдалана бошлашди. Кейинчалик айниқса Жаҳон урушларида аскарлар томонидан энг кўп ишлатилган.

Савол:Бу сирли нарсани ҳозир ҳам ишлатасиз,Бу нима ?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#НОТАНИШ

📕Онлайн қисса

Муаллиф: Хазонрезги
Тайёрлади: Айруза Абубакирова

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИРОЛИЧАЛАРДЕК КИЙИНИШНИ ХОХЛАЙСИЗУ ФАСОН ТОПОЛМАЯПСИЗМИ СИЗНИ ДИДИНГГИЗГА КОМАТИНГИЗГА
💥уйга кийишга
💥Ишга кийишга
💥Кучага кийишга
💥Маросимларга кийишга

МОС ФАСОНЛАР ОЛАМИГА  СИЗНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН 👇
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги

🔳🔳🔳

Йилт этиб кун чиқиши билан колхоз клубида фронтга жўнатишга тайёрланаётган қуруқ мевалар- олма қоқи, туршак ва майизларни хиллаб, фанер яшикларга жойлашга чиққан ўттиз чоқли қиз- жувонлар кун совуқ бўлишига қарамай жадал ишлашар эди. Шермат раис клубнинг бир четига арзон туйнукадан қўлбола печка ясатиб берган, ишчилар кечгача унга ўтин қалаб амал-тақал қилиб ҳайҳотдек хонани бир нави илмилиқ ушлаб туришарди. Барно билан Норпошша ҳар сафардагидек энг четдан жой олишган эди
- Барно, эшитдингми? - дугонасига куйинганча сўз қотди Норпошша ишдан бошини кўтармай,- куёвингни укаси Муҳаммаджон акадан қорахат келганмиш.
- Эшитдим,- деди овози титраганча Барно,- ойим ишга кетаверишда "Кўнгил сўраб ўтаман" дегандилар.
- Эҳҳ, жуда ёмон иш бўлибди. Қандоқ йигит эди-я, Муҳаммаджон ака? Бирам ширин сўз, кўнгли тоза, самимий йигит эди. Назаримда биздан бир синф пастда ўқийдиган Умриниса билан ораларида бир гап бордек эди,- деди афсусланганча Норпошша

- Йўғ-ей?! - ажабланиб дугонасига тикилди Барно,- бу гаплардан хабарим йўқ экан мени.

📌@xazon_rezgi /63

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?

🤱 Shifokor farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– Tonus tushishi
– X va O obraz va boshqa muammolar tufayli massaj olishni buyurgan bo'lsa endi siz ham uy sharoitida bolajoningizni o'z qo'llaringiz bilan  massaj qilishingiz mumkin!

Qanday qilib deysizmi?

💁‍♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!

Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+IksCxhCGqAViMjEy
/channel/+IksCxhCGqAViMjEy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги

🔳🔳🔳

- Сабоҳатой! Жоним синглим! Ишонманг! Ишонманг, бу шумхабарга! Муҳаммаджонимиз ҳалок бўлган эмас! Мана мени айтди дейсиз!? Хабар берган командирлари адашган,- Раҳима хола йиғлайверганидан овози бўғилиб дўриллаб қолган овсинини қучоғига олганча овутишга ҳаракат қилар эди. У овсинидан кўра ўзини ишонтиришга уринганча, бор овози билан йиғлашдан ўзини базўр тўхтатиб, зорланиб-зорланиб сўзлар эди,- ахир болажонимиз алоқачи эмасмиди? Ёзган хатларида "Мендан ҳавотир олманглар, мен жангга кирмаяпман. Мустаҳкам, ўқ ўтмайдиган қилиб ўралган жойда хабар жўнатиб ўтираман" деб ёзмаганмиди?

- Опааа!? Қандоқ чидайман, жооон опааа? Ҳали йигирмага кирмаган ўғлим қирчинидан қийилиб ўтирса-я? - дард билан инграр эди Сабоҳат,- бу кўргуликларга қандоқ чидайман!? Қандоооқ!? Ҳали чимилдиқ кўрмаган, бир қиз сочини силамаган ўғлим шундоқ ерга битиб кетаверадими?
- Ҳай, ҳай! Ундоқ деманг, Сабоҳатой! Нафасингизни шамол учирсин-ей! Яхши ниятларда бўлаверайлик, фаришталар "Овмин" десин. Ана қўшни маҳалладаги Рихсихоннинг эридан уч ой илгари шунақа қорахат келган экан. Ўтган хафта эса суюнчилик хабар кебқопти. Йигит бояқиш жангда "контужн" бўлиб эс-ҳушидан айрилиб шерикларидан қолиб кетган экан. Анча вақт госпитилда ётиб ҳуши анча, ўзига келибди, энди уйга қайтаётганмиш. Ўша госпитилдагилар "Эрингизни кутиб олинг!" деб Рихсихонга хат жўнатишганмиш. Хатни олган Рихсихон нима дермиш денг?! "Юрагимни бир четида биттаси эринг ўлмаган, ўз оёғи билан чиқиб кетган, ўз оёғи билан қайтиб келади, мана кўрасан!" дегани деган эди, эримнинг жигарлари дод-вой солишгандаям кўнглимни бир чети ёп-ёруғ бўлиб турар эди" деярмиш. Кўрдингми, айланай! Биз ҳам яхши гумонда бўлаверайлик. Худо ҳоҳласа Муҳаммаджонимиздан ҳам ҳадемай яхши хабар келиб қолади.


📌@xazon_rezgi /61

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабаб қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.

Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади.

Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки отасини хурсанд қилган эди у.

Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.

Яна назарлар улар тарафга бурилди. Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки, – деб жавоб берди
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
— Нима қолдирибман, амаки?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!

Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар оталаридан нажот топганларини... Аммо, бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир, ота!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг, отажон!

Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир ҳовуз ва беш ариқ

Донишманд кишининг ёнига бир йигит келиб:
— Шу кунгача бузуқ ишлар кетидан елиб-югурдим. Энди шу ярамас ишларимдан тавба қилмоқчи бўлиб сизнинг ҳузурингизга келдим. Мени шогирдликка қабул қилинг, тарбиянгиз соясида яхшилар сафида бўламан деб умид қиламан, — деди.

Донишманд айтди:
— Сенинг кўнглинг бир ҳовузга ўхшайди. Бешта ариқдан ифлосланган лойқа сувлар оқиб келиб, кўнглинг ҳовузини булғатиб турадилар. Агар бу ариқларнинг йўлларини тозалаб, ифлосланган сувларни киргизмасанг, шундагина сени шогирдликка қабул қилиб, тарбиялайман. Ариқлар тозаланмаса, минг марта тавба қилсанг ҳам фойда бермайди.
— У ариқлар қайси? — деб сўради.
— Бир ариқ — кўзинг йўли. Аёлларга фаҳш, хиёнат назари билан боқма. Бир ариқ — оғзинг йўли. Оғзингдан адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни чиқарма, ҳаром ва шубҳали нарсаларни ема, ичкилик ичма. Бир ариқ — қўллар йўли. Кишиларнинг молу мулк, жиҳозларини ўғирлама, бировни уриб, жабру жафо етказишдан сақлан. Бир ариқ — оёқларинг йўли. Ўғриликка юрма. Яна бир ариқ — қулоқларинг йўли, ғийбат, иғво, фасодга оид сўзларга қулоқ солма, адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни эшитишдан қоч.

Йигит бешта ариқ йўлларини тозалаб, кўнгил ҳовузини пок, мусаффо сувлар билан тўлдиришга ваъда берди. Шундан кейин донишманд йигитни шогирдликка қабул қилди.

📚 «Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 172.


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Энг бахтли кунларим менга интизор

Гуллола Убайдуллаева ижроси

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Майли, итваччалар,  чучварани ҳозирча хом санаб турларинг-чи?!  - деди Семён амаки нафрат билан "чирт"  этиб ёнига тупурар экан,- яна озгина ғолибмиз дея кайф суришларингга руҳсат!  Ана ундан кейин байрам бизнинг кўчада бўлади!  Ҳар ҳолда бадбахт режаларинг барбод бўлди-ку,  сен ифлосларнинг!  Бизнинг байрам куни пойтахтда ўз ғалабаларингни нишонлашни хаёл қилгандиларинг!  Аммо ўхшамади!   Шошмай турларинг,  ўхшатиш қанақа бўлишини биздан кўрасанлар! 
    Ҳақиқатдан ҳам учинчи Рейхнинг Москва борасидаги режалари барбод бўлган эди.  Айнан Германияда туриб тузилган ушбу режа маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олмай яратилганлиги ўз таназзулининг бош сабабларидан бири эди.
    Нацистлар Германиясининг пойтахт Москвани ишғол қилишга улгурмай Россияга қиш қаҳратонининг кириб келиши душман томоннинг асосий режаларини чиппакка чиқишига сабаб бўлди.  Ўз кучига ҳаддан ошиқ ишонган фашист босқинчилари бир нарсани- табиат ҳам уларга қарши жангга киришишини унутган эдилар.  "Тез орада иттифоқ республикаларини босиб оламиз"  деган ўйда Рус заминига оёқ қўйганлар шунга яраша тайёргарлик кўрган эдилар. Шинеллари бир мунча  юпун бўлган фашистлар ноябрнинг охирларига бориб ўзларини совуққа олдира бошладилар. 
   Бу вақтга келиб ўзларини анча ўнглаб олган совет жангчилари эса энди душманларга қақшатқич зарба бера бошладилар.
    Бешинчи декабрдан бошлаб совет жангчилари яна душман аскарларига қарши ҳужумга ўта бошладилар.  Минг тўққиз юз қирқ иккинчи йилнинг йигирманчи январь куни Можайск шаҳри бешинчи сонли армия аскарлари ёрдамида тўлиқ озод қилинди. 
    Бу вақтга келиб Абдужаббор билан бир батальонда жангга кирган кўпгина қуролдош дўстлари ватан ҳимояси йўлида ўз жонларини фидо қилган эдилар. 
    Абдужаббор аллазамон қадрдон бўлиб қолишга улгурган батальони ва капитан Герасимов бошчилигида навбатдаги жангларга ҳозирлик кўрар эди.

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги

#давоми_бор

 
📌@xazon_rezgi          /60

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Ҳаким Норпошшага гезарган совуқ нигоҳларини тикканча бир зум тараддудланиб қолди.  Аммо тезда ўзини қўлга олиб Норпошшанинг оёқлари остига чирт этиб тупурди.  Сўнгра тупугини этигининг пошнаси билан намойишкорона эзғилаб,  қизга беписанд назар ташлади.  Унга жавобан Норпошша кўзларини сузиб, қош қоқиб қўйди. Унинг бу қилиғидан Ҳаким "Одам бўлмайсан сен!" деган қиёфада жаҳл билан оқсоқланганча қизларнинг ёнини тарк этди.

   - Ҳайвон!- унинг ортидан алам билан шивирлади Норпошша,- шунақа юргандан кўра бориб қўйнинг қумалоғини тер!

   - Қўй,  Норпошша,- дугонасининг енгидан тортди Барно,- уям шундай бўлай дебдими?  Ўзига қолса..

    - Эээ!  Ёнини олма бу қирчанғини!  Сассиқнинг ўғли ҳайвон-да бу?  Йўқ, сен бунинг кўзларига ҳеч қарадингми бир!?

   - Нега қарарканман?  - елкасини қисди Барно,- бошқа қиладиган ишим йўқми менинг? 

    - Бир қарагин-да,  - билганидан қолмади Норпошша,- ўшанда кўрардинг кўзлари қанчалик бежолигини?  Қачон қараса лабларининг четиям бичилиб сўлаклари билан сувланиб ётади.


📌@xazon_rezgi /65

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қазо ва қадар

Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...

Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим, доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан. Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
— Бу аниқ қазо ва қадар!

Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга хоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.

Муаллиф: интернет


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен бахтлиман

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда уларга бир донишманд маслаҳат қилибди: агар бир бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Хулоса: Эй инсон, билгинки, бахт матоҳда эмас. Одам ўзини бир муддат бўлсада бахтли ҳис қилиши учун бой бўлиши шарт эмас, балки борига шукр қилиши кифоя.

Акбаршох Расулов 

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

Такдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йул оркали эга булишни узимиз хал қиламиз...

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алейкум, яхшилар...

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!

Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Ҳар қоронғу тун шуниси билан афзал-ки, унинг ортидан оппоқ тонг отажак...
Хайрли тун , азизлар...
Аллоҳга омонатмиз..
Барчамиз ...
Эртагача ...
Ин шаа Аллоҳ ...

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Сенинг қаердан ҳам хабаринг бўлсин?  Бутун фикри хаёлинг Абдужаббор акангда бўлса!?  Ундан кейин у иккаласи ораларидаги гапни маҳкам сир тутишарди. 
   - Умриниса шўрлик ҳам куйиб ўтиргандир унда.  Мана нимага ишга чиқмаган экан?!
     Барно гапини тугатмай боши узра Ҳакимнинг қўрс сўзлари янгради: 
   - Сен иккалангни гапинг тугайдими йўқми?  Ё оналаринг бир қоп гапни устига туққанми?
   - Бу сизга шунчалик   қизиқ бўлса уйга борганда онамиздан сўраб келамиз,- Ҳакимнинг юзига атайдан  лўқ бўлиб тикилди Норпошша
   - Нимани сўрамоқчисан?  - Норпошшанинг муомаласидан ўзини бир лаҳзага йўқотган бўлди Ҳаким

   - Нимани бўларди?  - бамайлиҳотир жавоб қайтарди Норпошша,- онамиз бизни нимани устига туққанларини-да?  Кўнглингиз қолмаслиги учун сўраб келсаммикан деяётгандим-да ўзи.  Аммо ойимнинг ўзлари нуқул "Сени бир қоп аччиқ қалампирни устига туққанман"  дейдилар. 
    - Атрофда уруш,  жанг-у жадал,  йигитларимиз у ерда жон олиб,  жон беришяпти,  сен бўлсанг бу ерда ишлашнинг ўрнига майнавозчилик қилиб  ўтирибсан,- деди Ҳаким Норпошшага бошқачасига бас келолмаслигига кўзи етиб ўртага уруш мавзусини қўшди,- юрагингга хазил-мазаҳ сиққанига қойилман лекин. 
    - Йўқ!  Юрагимга хазил ҳам сиғмаяпти,  мазаҳ ҳам!  Ҳудди сизга ўхшаб!  Мен ҳар куни "Қани эркак бўлсам-у,  фронтга бориб фашистларни бошини мажақласам"  дейман.  Аммо минг  афсус,  эркаклик ҳаммагаям эмас экан!  Шунинг учун сиз айтгандек йигитлар жон олиб жон бериб турган бир вақтда мана шунча хотин-ҳалажнинг ичида хола-хола ўйнаб ўтирибман!  Ҳа айтганча,  урушга бормаганимизга яраша ишдан қолмайлик.  Сиз билан гаплашсам юрагимдаги гап ҳалтам очилиб кетиб ўзимни ҳеч тўхтатолмайман.  Ҳакимжон ака,  бу ёғига узр.  Сиз билан гаплашиб Барнодан қолиб кетсам тилим қисиқ бўлиб қолади.  Сиз билмайсизда тили қисиқлик нақадар аламли туйғу эканлигини?  Билганингизда мени ишдан чалғитмас эдингиз!?
   


#давоми_бор

@xazon_rezgi /64

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Oyiga 350$ dan 1000$ gacha online oylik olish endi muammo emas!

-O'z vaqtida oylik;
-Oyiga 350$-1000$ oylik maosh;
-O'sib boruvchi oylik;
-Online ishlash imkoniyati;

Batafsil ma'lumot uchun kanalimizga qo'shiling va "Victory" kampaniyasi orqali ishga joylashing:
/channel/+BDbBFuGAboAxZGRi
/channel/+BDbBFuGAboAxZGRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Опааа... Шу адолатданми,  жон опааа?!  Биттаси эмас,  иккитаси эмас,  оиламдаги барча эркакни бир деганда урушга олиб кетса-я?  Ҳайҳотдек ҳовлида келин иккимиз қолиб кетдик.  Абдулатифимнинг уйланганига энди уч ой бўлганди. Муҳаммаджоним бўлса... Айтинг, нима орзу-ҳавас кўрди шўрлик болаларим? Шундоққина бўйи бўйимдан ошганда бағримдан тортиб олишса-я?  Илоё, уруш бошлаганларни бўйи лаҳадда чирисин!  Илоё,  Гитлер деганлари қон қусиб ўлсин!  Опааа...- юм-юм йиғларди Сабоҳат,- биласиз,  ман умримда бировни қарғамаганман.  Бошқалар ҳақида ёмон гумонга бормаганман. Аммо бу жувонмаргларни ер муштлаб қарғайман. Илоё у дунё,  бу дунё хор бўлсин!  Илоё болаларимизни кўзлаган кўзлари ситилиб оқсин!  Оқмаса розимасман,  асти розимасман! 
    Сабоҳатнинг рўмоли бошидан сирғалиб тушган,  иккита қилиб ўрилган сочлари елкаси оша эгасининг бошига келган алам-у ситамларни кўтара олмаган каби аёл ҳар йиғига зўр берганда дард билан тўлғонар эди. 
    Овсинининг сўзларидан уни бағрига босиб юпатаётган Раҳима холанинг юрак-бағри  ўртаниб,  ичи узилиб кетаётганди:  "Якка-ю ёлғизим Абдужабборимнинг аҳволи нима кечаётган экан?  Иссиқ ўлка ҳисобланмиш Ўзбекистонда қиш шунчалик қаттиқ ҳукмронлик қилаётган  бир вақтда ,  " туф" деса тупуги ерга тушмай яхлаб қоладиган Россияда нима гаплар экан? Абдужабборим кўзимнинг оқ-у қораси,  илоё Яратган эгам ёмон назарлардан сени ўзи асрасин.  Илоё Муҳаммаджонимиз тўғрисидаги шумхабар янглиш бўлиб чиқсин.  Илоё бировга тили тегмаган,  қўли тегмаган тинч оилаларни уйини бузган душман зотига қирғин келсин.  Художоним,  тилаб-тилаб олган боламни ўзинг паноҳингда асра... "

#дақоми_бор

@xazon_rezgi /62

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

➡️𝗠𝗘𝗚𝗔 𝗔𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧𝗗𝗔

▶️ 𝗧𝗔𝗣𝗢𝗖𝗛𝗔𝗞𝗔 𝟱𝟱-𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡⬅️

     ⚠️𝗧𝗘𝗭 𝗢𝗕𝗨𝗡𝗔 𝗕𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚 ⚠️

𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔 𝗧𝗘𝗭𝗞𝗢𝗥
@biznesprofel1611
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
💘💘💘💘💘💘💘💘💘

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?

😒 Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.

Лекин эрим оч қолиб кетса борми маҳлуққа айланиб қолади. 👹

🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир Ойимнинг Рецептлари деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.

💃 Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни топиб қўяману, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Trenddagi kiyim va bujiteriyalarni qidiryapsizmi?
KUZGI va QISHGI lookk lar💘 | onlayn shopping kanalni tafsiya qilaman🫀

🧕🏻• qizlar uchun dvoykalar
😍• kuzgi asal dvoykalar
💋• asalkaaa kurtkalar
🛍️• nejniy sumichkalar
👢• oyoq kiyimlar
💍• para uzuklarr


#Adminkadan xolis tafsiya: xalollik foydadan ustun😍❤️ ulgurib qoling🤝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

    - Албатта,-сув идишни Абдужабборга қайтарар экан жилмайганча қошини қоқди Света,- ким билсин балки сенга турмушга чиқарман!?-у шундай дея Абдужабборнинг жавобга оғиз жуфтлай олмаганини кўриб қувлик билан кулимсиради,- ҳай,  ҳай, ҳай! Бўлди! Ўтинг ёрилмасин.  Менга уйлан деб бўйнингга осилиб олмайман.  Ундай кейин ўзимнинг жонажон Рязанимда қаллиғим бор.  Тўғри,  у ҳам урушда. Аммо бу уруш бир куни тугайди ва мен Фёдорга турмушга чиқаман. Сўнг к-ў-ў-ў-п бола туғаман.  Ҳа айтганча эшитганмисан?  Менинг Фёдорим урушнинг дастлабки кунлариданоқ "Рязанлик паҳлавон"  номи билан машҳур бўлиб кетган. У илк жангда пулмётда бир ўзи бир юз саккизта душманни тутдек тўкиб ташлаган.  Ана шунақа!  -танглайини тақиллатди Светка,-  мен ҳам Федямга муносиб бўлмасам бўлмайди.  Айтганча, ватанингда  сениям қаллиғинг бордир-а?

   - Бор,- ширин тамшанди Абдужаббор,  -августда тўйимиз бўлиши керак эди.
- Ҳеч қиси йўқ! - Абдужабборнинг елкасига дўстона шапатилади Светка,- ҳадемай бу уруш тугайди ва сен бориб қаллиғингга уйланасан. Биз эса Федя билан насиб қилса келаси ёз Ўзбекистонга меҳмонга бирга борамиз. Ёзда мазза-да! Мевалар ғарқ пишган палла бўлади.Сизнинг юрт мевалари нақадар тотли эканлигидан хабарим бор Унгача...- чуқур тин олди Светка,- унгача бу ердаги ишларни бир ёқли қилмасак бўлмайди. Москва-бизнинг юрагимиз! Юрагимизга ҳанжар уришларига ҳеч қачон йўл қўя олмаймиз. Эшитяпсанми, ҳеч қачон!
Светка Абдужабборнинг жавобини кутмай унинг кўксига беозор муштлади-ю, шаҳдам қадамлар билан траншея ичидан юриб кетди.

Ўн иккинчидан ўн саккизинчи октябргача бўлган муросасиз жанглардан сўнг Можайск мудофааси учун курашаётган совет жангчилари чекинишга мажбур бўлдилар. Бу вақтга келиб тиш-тирноғигача қуролланган вермахт солдатларининг қўли баланд кела бошлаган эди.
Бу пайтга келиб ҳавонинг авзойи бузилган, кузнинг ўрталари бўлишига қарамай борлиқдан қишнинг азмойиши келиб қолган эди.
Абдужабборлар батальони аскарлари ҳам қўллари мушт бўлиб тугилганча талай йўқотишлар замирида оғир қадамлар билан ортга чекина бошладилар.

@xazon_rezgi. /59

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дилимдагилар

Умримда ҳамроҳим турфа хил дамлар,
Қай бир лаҳзаларни яшадим такрор,
Дилдан бахт тилаган азиз одамлар
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Баъзи бир ёмонлар - тақдир ҳазили,
Чаён садоғида оғуси тайёр
Дейман қаддим эзса ҳасратлар зили-
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Бировдан камдирман, бировдан ортиқ ,
Гоҳ бир ширин сўзга бўлганим рост зор
Гоҳ бахтдан гулдаста қилсалар тортиқ,
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Энг гўзал сатримни битмадим ҳали ,
Ва жўшқин қиссамга келмадим дучор
Йўл олдим мен ўша бахт манзил сари ,
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel