#аёл
Аёл уддалайди ўтин ёришни,
Дарахт ўтказишни қилади қойил.
Ўрганар бетон ва лой қоришни,
Уйни таъмирлашга бўлади мойил.
Худди эркаклардай кўтариб кетмон,
Тунда сув қуяди, Ой унга сирдош.
Ўзи бозор қилиб, кузатар меҳмон,
Чарчаб ёстиғига тонгда қўяр бош.
Саҳарда ҳовлисин супурар ҳорғин,
Сигирин соғади пақирни қучиб.
Тўй қилиш ўйида жилмаяр тағин,
Орзу қанотида самога учиб.
Ишлар орасида олиб қўйнига,
Фарзандга тарбия берар бир нафас.
Бу бурчларнинг барин олар бўйнига,
Бир ношуд тамбалга эрга тегса бас...
© Собир МУСАББИР
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум , дўстим - қадрдон.
Яна бир сўлим тонг нашидасидан ғойибона бўлса-да бирга баҳраманд бўлиб турганимиз учун ўзига беадад шукрлар бўлсин .
Аллоҳим ҳузурбахш сешанба кунимизга файз- у барокат ато этсин ...
Бугунги кунингиз мазмунли ўтсин ....
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР
Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌
Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг
Жавоби: 👉 Бу ерда
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги
1942 йилнинг 20 августи.
- Эртага тонг қоронғусида Хатин қишлоғига бостириб кирамиз. Иложи борича немис-газандалари қўлида қолган ватандошларимизга зиён-заҳмат етказилишига йўл қўймай вермахт аскарларини танобини тортиб қўйишимиз керак,- деди батальон бошлиғи лейтенант Дмитрий Некрасов, у қўлидаги ҳаритани ўртага ёзиб мук тушди,- сизлар мана бу "Ф" нуқтадан "Г" га қараб ҳаракат қиласиз. Унутманг, газандаларнинг кўпчилиги маҳаллий хонадонларга мустаҳкам жойлашиб олишган. Сиз ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда ҳаракат қилишингиз лозим. Всеволод! Сен, Григорий, Абдужаббор, Булат, Артемий, Айрат, Евдоким -жами йигирма нафар йигит мана бу "С" тор кўча бўйлаб "Г" нуқтага чиқасиз. Агар 13:00 гача биз билан учрашмасангиз, чап қўл бўйлаб ўрмонга чекинасиз. Ўрмоннинг мана бу бешинчи километрида сизни Павел ёки Максим исмли одамимиз кутиб олади.
Паролни эслаб қолинг:
Савол:
- Куз келмай туриб тонгда шудринг тушибдими?
Жавоб:
- Ҳа шудринглар чошгоҳгача ҳам қуюқ эди...
- Тушунарлими? Агар ўрмонга чекинсангиз вақти келиб сизни ўзимиз излаб топамиз. Унгача ўша ерда туриб ҳарбий ҳаракатларни давом эттириб турасиз. Гапларим тушунарлими?
- Ҳудди шундай, ўртоқ лейтенант!
- Агар соат 13:00 гача айтилган нуқтада учрашсак, унда ҳужумни бирга давом эттирамиз.
- Тушунарли, ўртоқ лейтенант!
Хатин Гомелнинг энг йирик қишлоқларидан бири бўлиб, стратегик жиҳатдан энг муқобил ерда жойлашгани учун учинчи Рейх офицерлари мазкур манзилга жон-жаҳдлари билан ёпишиб олган эдилар.
21-август тонгида ўзларига берилган топшириқни бажариш учун жами йигирма нафар йигит лейтенант Некрасов кўрсатган йўналишда йўлга тушдилар. Ҳаритада кўрсатилган "С" нуқта қишлоқнинг энг чекка кўчаси бўлиб, учрашув белгиланган манзилгача ҳийлагина масофа бор эди.
Абдужаббор қуролдошлари билан ўнта- ўнтадан иккита гуруҳга бўлиниб кўчанинг ҳар икки тарафидаги уйларни назоратдан ўтказишга киришдилар. Ўнг қўлдаги учинчи уйга йигирма икки нафар немис солдатлари ўрнашиб олган экан. Уларни ғафлат уйқусида босган азаматлар учун газандаларни бир ёқли қилиш у қадар қийинчилик туғдирмади. Ўқ овози атрофга эшитилгандан сўнг навбатдаги хонадонларга жойлашган душманлар ҳушёр тортиб қарши ҳужумга шайландилар.
📌@xazon_rezgi /73
Мен ўқиган энг гўзал мисралар...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#аёл
Аёл - темир буюм эмас.
Аёл бамисоли гул .
У илиқ- иссиқ гапларни яхши кўради .
Унинг учун умр бўйи елкангизни яғир қилиб ишлаганингиздан кўра ҳар куни уч- тўрт оғиз ширин сўз айтганингиз минг марта афзал
Эрих Мария Ремарк
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Ибратли
Бу Хиндистонлик миллиардер Хожи Сартаж. У кўплаб мискинларга салмоқли закот бериб оёққа туришларига сабаб бўлган. Бундан ташқари болалар уйларини хам доимий эхсонлар билан таъминлайди.
Бу ишларни Хожи Хиндистондаги ёрдамчисига юклаган. Ўзи эса Расулуллоҳ(с.а.в)га муҳаббати сабаб 26 йилдан бери Мадинада Масжид-ул-Набавияда фаррошлик қилади, таҳоратхоналарни тозалайди.
Биздаги баъзи дўпписи тушса пул бериб олдирадиган такаббур бойлар ўрнак олсалар ёмон бўлмасди.
@Xazon_Rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Абдукадыров!
-Мен!
Полковник Владимир Соколов сафдан бир қадам олдинга чиққан Абдужабборга кўз ташлаб ҳайрон бўлди:
- Сенинг миллатинг нима? -сўради Соколов қаршисида қад ростлаган оқ юз, кўк кўзли йигитга қизиқсиниб қараганча, - қаердансан?
- Ўзбекман, ўртоқ капитан. Ўзбекистонданман.
- Ажойиб! Фамилиянгдан ўзбеклигингни чамалагандим. Аммо қаршимга кўринишдан беларусга ўхшаш кўк кўз йигит чиқади деб ўйламаган эканман. Хўп яхши,- жиддий тортди полковник Соколов,- Ватан олдидаги юксак жанговор хизматлари учун оддий аскар Абдужаббор Абдуқодиров Қизил байроқ ордени билан тақдирланади!
- Ватанимга хизмат қиламан!-
Абдужабборнинг овозида чексиз ғурур ва она Ватанга нисбатан муҳаббат туйғуси яққол акс этиб турарди.
#давоми_бор
@xazon_rezgi. /72
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆👆👆
Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar
🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева -Хазонрезги
Маълум бўлишича ортга чекинаётган фрицлар ярадор қуролдошларини ўзларига юк деб ҳисоблаб марказий кўчадан чиқаверишдаги энг охирги уйнинг чердагига ташлаб кетган эканлар.
Абдужаббор госпиталда кўзини очди. У ҳушига келиши билан гарчи барчаси кўз ўнгида бўлган бўлса-да биринчи сўраган кишиси Светка бўлди.
- Ер унга момиқдек бўлсин,- чуқур ҳўрсинди қуролдош дўсти Константин,- энди у орамизда йўқ.
- Қизнинг ўлими бежизга кетмади,- давом этди Вазген,- қиз ўз ҳаёти эвазига сени қутқариб қолди.
Абдужаббор кўзларини бемажол юмди.
- Биз у итдан тарқалганларни уясига қадар таъқиб этишга кетяпмиз. Кимлигимизни бир кўрсатиб қўяйлик, - чуқур тин олди Семён амаки,- докторлар сени бирмунча муддат бу ерда қолишингни айтишди.. Орқа тарафдан теккан ўқ ўнг курагингни тешиб ўтиб ўпкангни ҳам бирмунча жароҳатлабди. Айтишларича жароҳатинг хавфли эмас. Фақат битиб кетиши учун бироз муддат вақт керак бўларкан. Балки тузалиб чиқсанг сени қисмимизга етказишар. Балки бошқа қисмга тушарсан. Олдиндан бир нима деб бўлмайди, ахир бунинг отини уруш деб қўйибди. Хуллас, солдат соғайиб кет ва кўришгунча.
- Кўришгунча, Семён амаки. Кўришгунча, йигитлар! - ётган жойида ўзини дадил тутишга ҳаракат қилди Абдужаббор, - сизларни ҳеч қачон унутмайман. Омад ёр бўлсин...
📌@xazon_rezgi /69
⁉️Qaysi ayol yoshi kattaroq koʻrinadi?
😮Psixologlarning tadqiqot natijalariga koʻra bu savolga faqatgina noyob iqtidor soxiblarigina javob bera olishar ekan. Oʻzingizni sinab koʻring
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
Amerika vitaminlari🇺🇸
🔈Hozirgi kunda gripp sezoniga🤧🤒 bolajonlar va kattalar uchun vitamin va multivitaminlar🔺
Immunitetni ko‘taruvchi vitaminlar💊
✅ TELEGRAM /channel/+2njq9mmV0vVkZGJi
✅INSTAGRAM https://www.instagram.com/iherb_vitamini_iz_ameriki?igsh=aGxvdnAzcno3dzU1
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Света! - энг яқин жигарини учратгандек қувониб кетди Абдужаббор ,- Светка!
- Абдууу! - йигитга кўзи тушган қизнинг чиройи очилгандек бўлди. У югуриб келиб Абдужабборни маҳкам қучоқлаб олди:
- Сени тирик кўриб жуда ҳурсанд бўлдим, Ўзбекистонлик! - жилмайишга ҳаракат қилди Светка, аммо бу ишнинг уддасидан чиқа олмай лаблари қийшайиб кетди.
- Мен ҳам! - қизга меҳр билан шивирлади Абдужаббор,- учрашган жойимизни қара!
У шундай деб қизнинг елкасидан ушлаб кўзларига тикилди:
- Юзларинг совуқдан қорайиб дағаллашиб кетибди, аммо барибир ўша-ўша гўзал Светкасан! Хўш айтчи, нима иш қиляпсан?
- Юрибман! - деди Светка Абдужабборнинг шинелини тугмаларини ўйнаганча, - ярадорларга ёрдам бериб. Баъзан эса жарроҳлик операциялврида ҳам қатнашдим
- Баракалла!-қизнинг нозик қўлларини кафтлари орасига олди Абдужаббор,- Фёдор-чи? Хат-хабар борми ундан?
- Йўўўқ, - хўрсинди Светка,- аммо қаердадир фашистларни боплаб таъзирини бераётгани аниқ.
Светка шундай деб кўзлари олайганча жонҳалатда Абдужабборни итариб юборди:
- Абдуу, қо-о-о-ч!
Абдужаббор ҳеч нарсага тушунмай туриб милтиқ овози янгради. Кўп ўтмай ўнг елкасида жазиллаган кучли оғриқни ҳис қилганча қорга йиқилди.У эс-ҳушини йиғгунча бўлмай ёнига Светка бандидан кесилган чинордек қулади.
Бир зумда теварак-атроф таъсир-тусир отишма бўлиб кетди. Абдужаббор ўзи билан юзма юз йиқилган Светканинг оғзидан ҳовур чиқариб оқиб тушқан қонга кўзи тушганча довдираб қолди. Светка унга нимадир демоқчи бўлди, бироқ гапира олмай ўҳчиди. Абдужабборнинг назарида теварак-атрофни ёқимсиз қон иси тутиб кетгандек бўлди. Аста-секин қизнинг кўзлари нурсизлана бошлади.
- Светка...- умидсиз оҳангда шивирлади Абдужаббор ва аста-секин йўқсизлик домига илинди...
#давоми_бор
@xazon_rezgi /68
🤓 𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝗧𝗲𝘀𝘁
🎓 𝗦𝗨𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗕𝗜𝗥𝗜𝗡𝗖𝗛𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗜𝗕 𝗡𝗜𝗠𝗔𝗡𝗜 𝗞𝗢‘𝗥𝗗𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭❓
👩🏻 𝗔𝗬𝗢𝗟
👨🏻 𝗘𝗥𝗞𝗔𝗞
⁉️ 𝗕𝗨 𝗧𝗘𝗦𝗧 99% 𝗧𝗢‘𝗚‘𝗥𝗜 𝗖𝗛𝗜𝗤𝗬𝗢𝗧𝗚𝗔𝗡𝗜 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗫𝗔𝗠𝗠𝗔𝗡𝗜 𝗫𝗔𝗬𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔𝗚𝗔 𝗦𝗢𝗟𝗠𝗢𝗤𝗗𝗔 😱😱
👉 𝗧𝗘𝗦𝗧𝗡𝗜 𝗦𝗜𝗡𝗔𝗕 𝗞𝗢‘𝗥𝗜𝗦𝗛 👈
💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!
Men psixolog Hayyom Abdurahimov 1000dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻
✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz
✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz
✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz
Siz uchun 29-30-31 oktyabr va 1-noyabr kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!
Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Marafon bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻
/channel/+s0zfesRiAuYwZDA9
/channel/+s0zfesRiAuYwZDA9
/channel/+s0zfesRiAuYwZDA9
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Ҳар икки томонлар учун кечган муросасиз жанглар анча узоқ вақт давом этди. Абдужаббор ва унинг қуролдош дўстлари лейтенант Некрасов белгилаб кўрсатган манзилга етиб келганларида етти нафар йигит қолган эдилар.
- Соат неччи бўлди?! - сўради Айрат ҳансираганча,- ҳали вақт бўлса ортга қайтиб дўстлардан хабар олишимиз керак. Ораларида яралаганлари бўлса олиб ортга қайтармидик?
- Йўқ, кўрсатма бўйича ортга қайтиш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган,- деди топшириққа масъул старшина Всеволод Нагиев жиддий,- ҳамма ўзига юклатилган вазифани сўзсиз бажариши керак.
- Сени қара-ю? - Всеволодга норози қиёфада эътирозга шошилди Айрат,- гап ўзимизникилар ҳақида кетяпти. 13:00 гача ҳали 50 дақиқа вақт бор. Сизларни билмадим-у, мен ортга қайтаман. Ким мен билан?
Айратга яна икки йигит эргашди.
- Оддий аскар Айрат Кулимов! Буюраман ортингизга қайтинг!
Айрат ва унга эргашган икки йигит старшинанинг буйруғига қулоқ солмай келган тарафларига йўл олдилар. Старшина уларнинг ортидан милтиқни ўқлаб нишонга олди-ю, аммо ўқ узишга журъат қила олмай қуролини туширди.
Йигитлар милтиқларини сергак ушлаганча кўча бошига етишлари ҳамоноқ ўқлар ёмғири остида қолдилар.
Бирин-сирин тутдек тўкилган йигитларга қараган Всеволоднинг ранги қув ўчди. У ёнидаги шерикларига қараб кўрсаткич бармоғини лабига босди. "Жим!"
Кўп ўтмай яқиндагина ўқ овози эшитилган кўча ичидан бир неча ўнлаб немис солдатлари бўй кўрсатди...
#давоми_бор
📌@xazon_rezgi /74
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#PSIXOLOGIK_TEST
🍄 Qo'ziqorinlardan birini tanlang va u sizning xarakteringizning kuchli va zaif tomonlarini ochib beradi
👇👇👇
ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR
🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:
- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂
💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+rIY9sbluOqA1Mjdi
/channel/+rIY9sbluOqA1Mjdi
Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244
#хайрли_тонг
Яна бир файзли тонгни қарши олганларга ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ва баракаларга тўлиқ бўлиб ўтсин !
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги
Абдужаббор полковник Владимир Соколов раҳбарлик қилаётган полкка сафига қабул қилинди. Владимир Соколов бошчилик қилаётган полк Беларусиянинг энг муҳим стратегик объектларидан бири бўлган оккупациядаги Гомель шаҳри учун кураш олиб борар эди.
Гомель шаҳри 1941 йилнинг август ойида немис босқинчилари томонидан босиб олинган бўлиб, ўша вақтдан бошлаб вермахт аскарлари билан совет армияси, маҳаллий кучлар-партизан отрядлари томонидан шиддатли жанглар тўхтовсиз олиб борилаётган эди. Олишувлар натижасида фашист боқинчилари асирга тушган аскарлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, айниқса беларуссиялик яҳудийларни аёвсиз қатағон қилмоқда эдилар.
Абдужаббор Гомелга келиши билан юрагида йиғилган нафрат сабаб душман билан бўлган олишувларга шердек киришиб кетди.
1942 йилнинг июнь ойида Абдужаббор Абдуқодиров икки дўсти билан немис офицерлари гауптман Йоханн Краузе, оберст Георг Ланг ҳамда улар ихтиёридаги муҳим ҳужжатларни қўлга киритиб, шаҳарни муҳаррар катта талофотдан қутқариб қолгани учун Қизил байроқ ордени билан тақдирланди.
📌@xazon_rezgi /71
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Қуролдош дўстлари чиқиб кетган Абдужабборга юраги ҳувиллаб қолгандек туюлди. Ахир бир неча ойлардан буён дўстлари билан душманга қарши бир тан-у, бир жон бўлиб курашаётган эдилар.
Абдужаббор ўйлаб қараса илк бор жангга киргандан буён қуролдош дўстларидан анча-мунчасини тупроққа топширибди. Бироқ Светканинг ўлими учун у бошқача куйинди. Бунга балки қиз билан анчайин синашта бўлиб қолганлиги сабабдир. Балки қизнинг содда, самимий, кўнгли очиқлиги сабаб бўлгандир. Энг асосийси эса Светка уни, яъни Абдужабборнинг ҳаётини асраб қолиб ўзи ҳалок бўлгани эди.
Абдужабборнинг тўлиқ тузалиб оёққа туриб кетиши учун икки ойдан ошиқроқ вақт кетди. Ҳарбий тиббий коммисариат уни "хизматга яроқли" деб хулоса берганда 1942 йилнинг апрель ойи эндигина эшик қоқиб келганди.
Бу сафар Абдужаббор Абдуқодиров қўмондонлик томонидан Беларусия учун кечаётган жангларга сафарбар қилинди...
#давоми_бор
@,xazon_rezgi /70
#ТАНЛАНГАН
📕онлайн китоб
Муаллиф: Хазонрезги
Саҳифаловчи:
Ғофурова Моҳичеҳра
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#мушоҳада
Чин бойлик нимада ?
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, яхшилар ...
Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин...
Якшанба кунимизни мазмунли қилиб, хайр-у барокатларини ёғдирсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги
🔳🔳🔳
Абдужаббор қуролдош дўстлари билан душманни изма из таъқиб қилиб борар экан, газандаларнинг чекина туриб ҳам осонликча жон беришни истамасликларига гувоҳ бўлди.
- Ифлослар! - тиши ғижиниб оғзига келганни қайтармай сўка бошлади осетин йигити Шоламан,-бечора болаларда нима гуноҳ?!
Абдужаббор Шоламан ишора қилган тарафга қараб бутун жисми товонигача музлаб кетди.
Малъунлар ўн икки ёшлар атрофидаги қизалоқни ўз сочидан дарвозасининг кўндаланг устунига осиб кетишибди. Қизалоқнинг оёқлари остида боши мажақлаб ташланган беш, олти ёшлардаги иккита болакай ётарди.
Қизнинг бўйнига "партизанка" деган тахтача илинган эди.
"Бу қиз қанақасига партизанка бўлсин?- кўзлари жиққа ёшга тўлди Абдужабборнинг, - она сути оғзидан кетмаган гўдакку булар!"
Абдужаббор Шоламан билан қизалоқни сочларидан аста бўшатиб ерга, юз дегандан асар қолмаган укаларининг ёнига ётқазишди.
- Буларнинг отаси фронтда бўлса керак, онаси қаерда экан? - атрофга аланглади Абдужаббор.
-Ана! Йўлнинг нариги тарафидаги чавақлаб ташланган икки аёлни кўряпсанми? Ўйлашимча, улар гўдакларнинг онаси билан бувиси бўлишса керак,- деди Шоламан надомат билан,- шўрликларни рўпарага турғазиб қўйиб кўз олдиларида жигарпораларининг ўлимини томоша қилдиришган. Кейин эса уларнинг ўзларини бир ёқли қилишган.
- Ҳозир рўпарамдан битта бўлсаям фашист чиқиб қолса борми, эринмасдан бурда-бурда қилиб хумордан чиқардим. Мен умримда бундай ғирром одамларни кўрмагандим,-тишлари ғирчиллади Абдужабборнинг,- кучингни ёш бола ва чорасиз аёлларга кўрсатасанми, аблаҳ!
Абдужаббор, Шоламан ва батальондаги йигитларнинг бу кўрганлари ҳолва экан. Шу куни тириклайин ёқиб юборилган ёшу-қарилар, дорга оёғидан осилган қариялар, қудуққа чўктирилган ўспиринлар, қўл-оёқларилан деворга михлаб ташлаган бўй қизларнинг жасадларини кўравериб йигитларнинг бўлари бўлди.
Кеч тушишига яқин обдон ҳолдан тойган Абдужаббор аскарлар оралаб юрган Светкага кўзи тушди.
📌@xazon_rezgi /67
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Демоқчисан-ки? - ўсмоқчилаб сўради Барно
- Ҳудди шундай!- паст овозда бўлсаям ваҳимали эълрн қилди Норпошша,- Ҳаким ҳайвоннинг турган битгани- банги! Оёғи синганидан буён сал "анақароқ" бўлиб қолганиям бежизгамас бунинг! Кўкнорини эзиб-эзиб дамлаб ичади бу!
- Билганини қилсин! - қошлари уйилди Барнонинг, -менга нима? Бадтар бўлмайдими? Ўзимни ташвишим ўзимга етарли.
- Ана шу билганини қилгани ёмон-да! -чуқур тин олди Норпошша,- шунақа ўзига жавоб беролмайдиган одамнинг билганини қилгани ёмон.
Ундан кейин эҳтиёт бўл. Бу маразни сендаям алами бор. Уни қўйиб Абдужаббор акангни танлаганингни шунчаки унутиб юборган дейсанми? Отаси уни бригадир қилиб қўйгандан буён уззу-кун атрофингда мазахўрак бўлиб айланишиб қолган. Келганида без бўлиб сендан кўзини узмайди.
- Уни қўшни колхоздаги Нуриддин раиснинг қизига уйланаркан дейишганди-ю?
- Ҳмм,- истеҳзо билан жавоб қайтарди Норпошша,- дейишганди, дейишганди. Буларнинг бари шунчаки қуруқ гап.
Бу гап-сўзлар тарқалганга салкам саккиз ой бўлди. Уруш бошланганига эса етти ой. Қани шу чоққача ким ёки нима ҳалақит берди уларнинг турмуш қуришларига? Менимча Нуриддин раис ҳам ота-боланинг кимлигини таниб қолган. " Сендек одамларга гулдек қизим ҳайф!" деб буларнинг жавобини бериб юборган бўлса керак.
- Ундай бўлса ниятингга етибсан, ўрто,- ҳазин кулимсиради Барно,- Ҳакимжон аканг ўзингга буюрибди.
- Эээ бор-ей, -беҳафсала қўл силтади Норпошша, -ҳозир кўнглимга ҳазил сиғмаяпти,- у шундай деб эшикка ишора қилди, - анавини қара, раис жаноблариям кўриниш бердилар. Ҳозир ишимиздан бир айб топиб таъбимизни тирриқ қилади.
- Шуни айт. Кел, оғзимизни очмай ишни давом эттирайлик, шу одамни гап-сўзи ортиқча ҳозир. Эшитишгаям айни дамда тоқатим йўқ
Норпошша "Келишдик" дегандек Барнонинг таклифига бош ирғади.
Иккала қиз оғзига сўк солган каби жим-жим ишга киришдилар
#давоми_бор
@xazon_rezgi. /66