#хайрли_тонг
🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❤️❤️❤️❤️❤️❤️
❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Do'mboqlarim suratga diqqat bilan etibor bering,sizda xam shunday muammo yani semizlik bormi unday bo'lsa menda buning yechimi bor➡️Men sizni 5-noyabrdan
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Оҳ, онажооон, ўламан...- бўғиқ овозда дард чека бошлади ёшгина жувон,- мени қандоқ азобларга туққан экансиз-ааа...
Бир зумда аёллар жонланиб қолишди. Улар дарди тобора кучаяётган жувоннинг тагига вагонга тўшалган сомондан уя бошлалилар.
- Доя борми? Орамизда доя топиладими?
Паст овоздаги пичир-пичирлар Аленани ҳушёр торттирди:
- Мен! Менман доя! - олдинга интилди у, -қани бир кўрай-чи?!
Аёллар Аленани вагон бурчагига ўтказиб юбордилар.
Алена дармонсизлик ва тўлғоқ азобидан қимирлашга ҳам ҳоли қолмаган жувонни қорнини пайпаслаб кўра бошлади.
- Ҳомиланг неча ойлик эди?! Гапира оласанми, азизам? Исминг нима?
- Вера... Тўққиз...-базўр жавоб қайтарли аёл инграганча , -тўққиз ойлик бўлган бўлиши керак...
Алена аёлга боқиб надомат билан бош чайқади:
- Болани дунёга келтиришга лойиқ куч йўқ бу аёлда. Қанийди шу топда қайноққина шўрва бўлсайди?
Аленанинг сўзидан вагондаги аёллар бир-бирларига ер остидан маъноли кўз қирларини ташладилар. Улар аста-секинлик билан ёнларини кавлаб катталиги ёнғоқдек келадиган майда қотган нон бўлакларини чиқариб бирма-бир узата бошладилар. Асиралардан бири соқчилардан ўзининг кечки тегиши бўлган бир кружка сувни олдиндан сўраб олди. У қотган нон бўлакларини сувда ивитиб Веранинг оғзига сола бошлади:
📌@xazon_rezgi /85
Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди.
Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар.
⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку!
Шунда ҳаёт жавоб берган экан:
⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз...
Япон масали. Байрам Али таржимаси.
@xazon_rezgi
Али Муҳаммад Эроннинг овлоқ бир қишлоғида ўқитувчилик қилади. Унинг бир ўқувчиси касалга чалиниб, сочлари тўкилиб кетди. Синфдошлари у болани сочи йўқлигига масхара қила бошлашди. Буни кўрган ўқитувчи болаларга танбеҳ бермади, жазоламади. Ўз сочларини олдириб, касал бўлган ўқувчисини қўллади. Бу ҳақда ўзи шундай ҳикоя қилади:
"Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди. Доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши сўнди. Биргина истагим, унга руҳан далда бўлиш ва дарсларга эътиборини қайтариш эди."
Бундан таъсирланган мактабдаги 23 нафар ўқувчи қиш бўлишига қарамай устози каби сочларини қирдириб олдиришди...
Ўқитувчининг вазифаси фақат белгиланган соатда ёзилганларни ўқиб бериш эмас, боғбон каби ниҳолни парваришлаш, суғориш. Бундай устозлар ўз кибри, характери ва ғазабидан ўқувчиларнинг руҳияти ва келажагини устун қўяди.
Ана шундай устоз ва мураббийлар жамиятни поклайди, чин инсоний ҳислари бор авлодни тарбиялайди.
Каналга обуна бўлинг 👇 :
/channel/Xazon_Rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Амакингиз кеча номозшом пайти гузарда Шермат раиснинг "Абдуқаюм аравакашни ўғли ватан хоини бўлиб чиқди. Бу йигит қишлоғимиз шаънини ер билан битта қилди" деб турганини эшитиб қолибдилар. У пайтда биз болажоним тўғрисидаги "Бедарак кетган" деган хатни олмагандик.
- Нима!? Улар кеча шу ҳолатга тушганмидилар? - ҳайрати ортди Эътиборхоннинг,- ифлос! Оғзига нима келса қайтармайди-я? Бу раисгаям боққан бало бордир!?
- Мен ҳам худога солдим,- лабини алам билан тишлади Раҳима хола,- унга ўзи бас келсин. Жазосини ўзи берсин...- у шундай леб Эътиборхонга маҳзун тикилди,- сизниям дардингиз ўзингизга етиб турганда... Муаллимнинг ўлганига ҳечам ишонмайман.
- Мен ҳам, опа,- бўғзига аччиқ алланима тиқилди Эътиборхоннинг, - бу уруш деганларининг бош суқмаган хонадони қолмади ҳисоб. Кимни кўрсанг бошида бир дард, битта ҳасрат.
- Ҳаа айтманг, - чуқур тин олди Раҳима хола, - уруш кўпга келган бир синов бўлди.
- Майли, опа, мен ишимга қарай, сизлардан туш пайти келиб яна бир хабар оламан. Ўзингиздан кўнглим анча тўқ бўлди, қариндошларингиз бари шу ерда эканлар. Барака топгурлар ҳовлида тик оёқда туришибди-я? Тан-жонлари соғ бўлсин бариларининг.
- Бораверинг, синглим. Илойим яхшиликлар устида кўришайлик,- Эътиборхон бурилиб кетаётганда Раҳима хола уни тўҳтади,- эсим қурмасин, Барнохон қизим ҳақида сўрамабман-ку?! Манавиндақа бўлар- бўлмас гапларни эшитиб кўнгли бузилиб, тағин ҳар хил хаёлларга бориб...
- Қизимдан ҳавотир олманг, опа, - Раҳима опани тинчлантирган бўлди Эътиборхон,- у оқ-қорани яхши ажрата оладиган ёшда...
🔳 🔳 🔳
- Ўлимтик ейдиган калҳмтга ўхшамай ўл! - Норпошша дала бошида қораси кўринган Ҳакимга қараб асаби бузилди,- қаерда совуқ хабар бўлса ўша ерда шу Ҳаким ҳайвон.
Ўз дарди ўзига етиб турган Барно Норпошшага жавоб қайтармади. У чўк тушганча нам ерда тупроққа аралашиб дўппайиб турган картошка уюмини қўллари билан таталаб, сабзавотни қопга солишда давом этди.
- Эҳтиёт бўлиб ковланглар!- қизларга яқин келган Ҳаким уларнинг ишига разм солар экан,- кетмонни учини ботириб олиб картошкани яроқсиз қилиб қўйманглар.
- Ўзингиз бир кўрсатиб берсангиз яхши бўларди, Ҳакимжон ака,- деди Норпошша белини ростлаб,- ҳар ҳолда эркак кишининг иши иш-да! Аёлларга уларга тенг келишга йўл бўлсин!
Зумда Ҳакимнинг юзидан қон қочди. Унга сари Норпошша бадтар тегажоқлик қилишда давом эта бошлади:
- Унақа ёмон қараманг, Ҳакимжон ака!? Юрагим бир ёмон уриб кетяпти. Ё мендан хафа бўлдингизми? Тўғри-да, картошкани қўлда кавлайсиз, оёқда эмас-ку!?
Ҳаким ён-атрофдаги қиз-жувонларга бирдек масҳара бўлаётгани учун зардаси қайнаб кетди:
- Нима қилиш кераклигини менга ўргатма, хопми? Нима қилиш кераклигини сендан яхши биламан! Кўп бидирлайвермай ишингни қил ундан кўра!
- Менгаям картошкани қандай кавлашни уқтириб ёнимда ўралашаверманг, майлими?- бўш келмади Норпошша ҳам,- ақл ўргатиб ишдан қолдирмасангиз қиламан-да ўша ишни. Атрофимда ўралашеверсангиз билмасдан кетмон билан бошингизга бир тушуриб миянгизни пўла қилиб қўйишим мумкин. Ана ундан кейин кўрасиз, бошингизгами, оёғингизгами- қаерингизга куйишни билмай ўтирасиз. Қочинг, пўшт! Ҳалақит берманг!
Ҳаким Норпошшага нафрат билан тикилганча бир сўз демай ундан узоқлашди.
- Без!- деди Норпошша шаҳд билан ерга кетмон солар экан,- бетининг қалинлигини-чи буни? Ҳей, бебисмилло туғилган отангга ўҳшамай ҳар нима бўл, касофат.
Норпошша шундай деб Барнога қаради. Барно эса бу гаплар ўзига мутлоқо тегишли эмасдек ўз оламида ўз хаёллари билан андармон эди...
🔳 🔳 🔳
📌@xazon_rezgi /83
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ойии...
Эътиборхон ортига ўгирилиб қизи Барнонинг оппоқ оқариб кетган юзига кўзи тушди
- Шу гап ростми? - бемажол шивирлади Барно,- Абдужаббор ака... Улар...
- Билмадим қизим, - чуқур уҳ тортди Эътиборхон, - раис шунақа деяпти-ку? Чамамда...
- Абдужаббор ака ватан хоини эмаслар,- Барнонинг мунчоқдек кўзларига ёш тизилиб кела бошлади,- ишонмайман бу гапга...
- Ўзингни бос, қизим. Бир сен эмас, ҳеч ким ҳам ишонмайди бу гапларга. Абдужаббор кўз ўнгимизда ўсган, палаги тоза одамларнинг боласи. Бундайлардан асло ёмонлик чиқмайди. Раиснинг эса сўзига эътибор берма. Ит бир акиллади қўйди-да.
Эътиборхон шундай деб қизининг елкасидан қучиб уй томонга етаклади:
- Сен-чи, қизим, чойингни ичиб далага борақол. Одам тафтини одам кўтаради. Дугоналарингга қўшилсанг озгина енгил тортасан. Ундан кейинчи "Бедарак кетган" деган сўз ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас. Ман қорахат келсаям адангларни тирикликларига умид қилиб ўтирибман. Урушда тартиб бораканми? Жанг майдонларида ҳар нима бўлиши мумкин. Кўряпмиз-ку, "ҳалок бўлди,бедарак кетди" деганларнинг қанчасининг дараги чиқяпганини.
Энг асосийси-чи, қизим ниятни яхши қилиш керак. Менам бориб Раҳима опамдан хабар олай. Юраккинаси бир тутам бўлиб ўтиргандир боёқишни ҳам. Ўшанақаси ишга кетаман...
🔳🔳🔳
📌@xazon_rezgi /81
Ассаламу Алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Азизлар тузалмас дарддан ва касалликдан Аллоҳ асрасин. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгузар худудида бир оиламизда тўрт нафар фарзандни катта қилаётган она кўкрак саратонига учраганлар. Уч йилдан бери шу касаллик билан курашиб келаяптилар, хозир касаллик тананинг бошқа аъзоларига яъни суяк ва жигарга хам ўтиб бормоқда. Касалликни тўхтатиш учун битта курс лечения 24 млн сўм атрофида бўлар экан. Шунақа муолажадан 9 мартта олишлари керак. Юртдошлар бефарқ бўлмайлик, эҳсоннинг мукофоти фақат эхсондир.
Карта рақами: 9860140114487212
Хилола Илхомжонва.
Телефон рақамлари:
998047411 Нозим ака, турмуш ўртоқлари .
Яқинларга далолат қилайлик.
👇👇👇👇
/channel/mehr2020zangiotaguruhi
- Севган ёрингизга қандай сўзлар айтишни билмайсизми? ♥️
- Султонингизни ўзингизга магнитдек тортиб, сизни телбаларча севиб қолишини ҳоҳлайсизми? 🥰
☺️ Билмасангиз, биз ўргатамиз! Бунинг учун каналимизга обуна бўлинг!👇
👆 Барча Аёл ва Қизларни севимли каналига айланган ўша машхур sheyxasevimliayol
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
🫀Qalb ozori bo'lmang!
Qalbni sindirguvchi emas, qalbga malham bo'ling!
🍃Husni Xulq kanali aynan qalb islohi haqida so'zlaydi. Bu kanal sizga:
–Qalbni poklashni va hayotga go'zal nigoh bilan boqishni o'rgatadi!
❗️Bu kanalga kirmang
Ha, ha to'ğri o'qidingiz. Bu kanalga shunchaki kirmang! Bu kanalni his eting va doimiy kuzatib borish bilan bizning qadrligimizga aylaning!
📍Xoziroq bizga qòshilib oling
👉/channel/Husni_Xulqim
🍁🍂Энг чиройли амал - кечиришдир.
Энг яхши ҳимоя - табассумдир. Энг зўр куч - ишончдир.
Энг яхши совға - муҳаббатдир...
Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг.
Энг яхши жазо бутунлай унутишдир...🍂
Хайрли тун, яхшилар...
Эртагача...
@xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Шермат раис "чирт" этиб оёқ остига тупурди.
- Ҳозир "Азадорман" деб обидийда қилиб ўтирадиган замонмас. Ҳозир фронтдаги йигитларимизни ўйлашимиз лозим. Не ҳасратда етиштирган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш керак. Бугун бир дона картошкаям душманни йўлини тўса оладиган замон. Сенлар бўлсаларинг "Бугун болаларимнинг отасидан қорахат келди" деб баҳона қил. Эртага "Бўлажак куёвим ватанга хоинлик қилди" деб ёқангни йирт. Хуллас, ўсроқ кетга арпа уни баҳона бўлган каби кунда битта важ-корсонларинг тайёр турсин.
- Нималар деясиз? - Эътиборхоннинг хаёли дарровда чувалашди,- кимни айтаяпсиз? Ким экан у ватан хоини?
- Ҳой хотин, мен сенинг қулоғингга халитдан бери танбур чертяпманми? - ранги гезарганча дона-дона таъкидлади Шермат раис,- ким бўларди хоин!? Сенларнинг севикли куёвларинг Абдужаббор-да!? Бугун эрталаб уйига "Абдуқодиров Абдужаббор бедарак йўқолди" деган хат келди. Эшитяпсанми?! "Бедарак йўўўқооолди!" деган! Бундан келиб чиқади-ки, Абдужаббор деганинг пашистларга сотилган. Ҳеч замонда шундоқ жанг қилиб турган одам бедарак йўқолармишми ?! Нима одам дегани игнамиди-ки, сомоннинг ичига тушиб бедарак йўқолса!
- Урушда ҳар нарса бўлиши мумкин. Сиз у ерда бўлмаганингиздан кейин билмайсиз-да,- Эътиборхон раиснинг тезроқ даф бўлишини истар эди, - бўпти кетаверинг болалар ҳозир далага етиб боришади.
- Бу нарсаларни билиш учун урушга бориш шарт эмас, -афтидан Эътиборхоннинг сўзлари мўъжалга текканди, раиснинг юзи кесак мисол гезариб кетганди - бунинг учун кишида етарлича фаҳм-фаросат бўлса бўлди.
- Тўғри айтасиз,- деди совуқ ҳотиржамлик билан Эътиборхон раис сўзини тугатар тугатмас,- менга руҳсат. Ишга боришим керак.
Шермат раис юзига тарс ёпилган эшик олдида довдираб қолди. Кўп ўтмай "Шошмай турларинг сенларни бир рамкангга солиб қўймасамми? - деди ичида яниб,- маҳсумча эринг ўлиб бир қарич тилинг ўн беш қарич бўлиб кетибдими? Мана менда ўша чойшабдек тилингни калталайдиган!? Ҳали"Кечирақолинг" деб оёқларим остига эмаклаб келмасаларинг ҳисобмас!" дея ўйлаганча у ердан узоқлашди.
#давоми_бор
📌@xazon_rezgi /80
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Диққат қидирув! Биз сизни излаяпмиз.
💼 Тажрибали ходим ёки билимли ўқитувчимисиз?
🔎 Иш қидиряпсизми?
🔍 Тажрибали ходим излаяпсизми?
Бизга юқори маошли ишларга сиздек ўқитувчи ва ходимлар керак.
👉 Иш топиш: 🚀 @beminnatvakant_ish - Ишчи ва иш берувчини учраштирувчи махсус платформа📱
🇺🇿 Республика бўйича барча мактаб ва ўқув марказ вакансиялари шу ерда: @beminnatvakant_ish
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Нима аҳамияти бор? - Абдужабборнинг сўзини шарт кесди Алена,- ким бўлмоқчи бўлсанг ҳам авваламбор инсонсан. Тушун, аёл ўлим билан олишаяпти. Шундоқ қараб тура олмаймиз ахир!? Кел бу ёққа, нима қилиш кераклигини ўргатиб тураман.
Абдужаббор ноилож Алена кўрсатган жойга яқинлашди.
- Ҳушёр бўл, боланинг елкаси чиқиши билан у ёғи тезлашиб кетади, сен уни чаққонлик билан ушлаб қолиш пайидан бўл. Бола жароҳат олмасин.
Абдужаббор Аленага жавоб қайтармади. Доя Аленанинг саъй ҳаракати билан йигирма дақиқаларда Веранинг кўзи ёриди.
Абдужаббор яланг қўллари билан янги туғилган гўдакни ушлаб турар экан, нима учунлигига ўзи тушунмай юраги ҳаприқиб кетаётганди.
- Қани, бир кўрай?! -Алена Верани айланиб ўтиб Абдужабборнинг қўлидан гўдакни олди. У чапдастлик билан гўдакнинг киндигини ёнидаги матога артиб, узунроқ жой ташлаб ўша еридан тишлаб узиб тугди-ю, ҳозиргина аёллар тўпидан узатилган каттагина оқ рўмолга ўрар экан жилмайди,- бирам ширин қизалоқ дунёга келибди. Нақд мўъжизанинг ўзгинаси. У "Инга, инга" деб бирда йиғлаб, бирда овунаётган гўдакни онасининг юзига яқинлаштирди,- бир гап айтайми? Қизингга Виктория дея исм қўямиз. Виктория бу-ғалаба дегани! Тамом-вассалом! - Алена шундай деб Верага маъноли кўз қисди ва
- Верочка, қизимиз кўкрак қидиряпти,- дея қизалоққа меҳр билан ишора қилди Алена,- энди уни овқатлантирамиз...
Бироқ Веранинг кўкрагига ҳали сут келмаган эди.
- Болани менга узатинг, -деди ўттиз ёшлардаги аёл,- менинг сутим бор,-у аёлларнинг ўзига ҳайрон бўлиб тикилганини кўриб юзини четга бурганча изоҳ берди,- мени зўрламоқчи бўлган газанда чақалоғим йиғлаб ҳалақит қилгани учун уни бошини билан деворга уриб...
Бу воқеага беш кун бўлди. Сутим эса ҳалигача қайтгани йўқ...
Бўлган воқеа ҳақида эшитган Абдужабборнинг ранги ўчди. Ундаги ўзгариш соқчиликда турган фрицнинг назаридан четда қолмади. У Абдужабборга милтиғини тўғрилаб вагондан тушишни буюрди.
- Хайр, Андрей...- Абдужабборни маҳкам қучди Алена, -сен билан яна учрашамиз деб умид қиламан. Соғ бўл, азизим. Мени унутма. Шунингдек ўлим нафаси келиб турган манави рутубатли вагонда ҳаёт китобининг янги саҳифаси учун умид дея чеккан имзойимиз ҳам ёдингда турсин...
- Бўл тез, - Абдужабборнинг елкасига милтиқ билан ниқтади соқчи,- етар шунча гаплашганларинг!
📌@xazon_rezgi /87
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Е, гўзалим. Ҳарна қувват бўлади.
Вера оғриқ исканжасида тамшана бошлади.
Кўп ўтмай унинг пешонасини реза тер боса бошлади. Аёл энтикиб оғир-оғир нафас ола бошлади.
- Туға олмаяпти,- деди Алена Веранинг азобдан қийшайган чеҳрасига қараб, - менга ёрдам керак. Мен Верани қорнидан пастга сидириб ёрдамга ўтаман. Орангизда ким болани қабул қила олади?
Аёллар бир-бирларига саволли қарадилар. Шунда Алена ўрнидан туриб вагон эшиги ёнида ўзларини қўриқлаб турган ўрта ёш немис аскарига юзланди:
- Нариги вагонда менинг эрим бор. Исми Андрей. У ҳам доктор. Илтимос ўтиниб сўрайман. Унга шу аёлга ёрдам беришга руҳсат берсангиз.
Немис аскари бирмунча муддат ўйланиб турди ва алланималарни режа қилдими, ё аёлнинг соф немис тилида қилган мурожаати кўнглини юмшатдими, вагон эшигини очиб ташқарига овоз берди.
Кўп ўтмай аёллар вагонига Абдужабборни бошлаб келишди. У ҳайрон алфозда аёлларга боқар экан, бурчакдан Аленанинг чақирган овози эшитилди:
- Мен бу ёқдаман, Андрей. Келақол...
Абдужаббор Аленага яқинлашар экан, аёл шошилганча унга изоҳ берди:
- Ёрдаминг керак, азизим. Бола қабул қилиб олишимиз керак.
Абдужаббор бир Аленага, бир оғриқ таъсирида тўлғониб ётган Верага қараб шаҳдсиз овозда тан олди:
- Мен ҳеч қачон туғруқ жараёнида иштирок этмаганман. Қолаверса мен акушер эмас, хирургликни танлагандим.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /86
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
-Бор йўқооооол.
Мен жим қолдим. Низомни бу қадар жахли чиққанини кўрмагандим. Боласига талпинган Моҳигулни силтаб ташлади. Чўнтагидан пичоқ чиқариб сени бир оёғингдан осилтириб ушлаб олди. Ва...
-Пичоқ билан митти гўдакни оёғини пичоқ билан...
Моҳигул Низомни оёғи остига ўзини отди.
Мен дахшатда қолгандим. Сени оёғингдан оққан қондан қалтирасам, ҳам яқин дугонамга мажбур қилиб уйланаётган эримга қараб нима дейишни билмасдим...
/channel/shamsinurijodi
Давомини ўқиш 👇👇👇
‼️ ЁҒЛИ ҚОРИН, БИР СУТКАДА ЭРИБ ОЗИШНИ БОШЛАЙДИ!
Дангасалар учун вазн йўқотиш сири фош этилди.
Кунига минус 1 кг, ойига 30 кг гача озмоқчи бўлсангиз, ушбу рецепт сиз учун!
🔥 Қўллашдан эҳтиёт бўлинг, суякларингиз кўриниб қоладиган даражада озиб кетишингиз мумкин!
🥣 Уй шароитида, ёғни эритадиган ва оздирадиган ретсепт жудаям оддий, бунинг учун сизга... 1 стакан қайноқ сув...
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Шу пайт барак эшиги очилиб "Ҳамманг ташқарига чиқларинг!" деган буйруқ янгради.
Абдужаббор ўзи қамалган барак ичида шунча одам бор деб ўйламаган экан. Ташқаридаги чоғроқ майдонда етмишга яқин одам тўпланди. Кўп ўтмай қуролланган немис аскарлари одамларни туртиб-суртиб гуруҳларга ажрата бошладилар.
Тезда майдонда қариялар алоҳида, ёш болали аёллар алоҳида, ўспирин ва ўрта ёшлилар алоҳида гуруҳ бўлиб тизилдилар.
Немис офицерларидан бири Абдужабборнинг ёнига келиб унга маънодор тикилди:
-Bist du ein Partisan? ( Партизанмисан?)
Шу пайт Алена Абдужабборни кўкси билан тўсди:
- У менинг эрим,- деди Алена немисчалаб,- эрим Осиёлик. Мени юртига олиб кетиш учун бу ерга қайтганди.
- Жуда соз! - деди немис офицери истеҳзо билан,-албатта эринг билан бирга бўласан. Бунга шубҳа қилма,- у шундай деб қўл остидаги аскарларга буюрди,- йўлга тушамиз.
Аскарлар қарияларни ажратиб олиб қолиб қолган асирларни ҳайдаб кета бошладилар.
- Бобо, бувижооон... Ота... Онажооон...
Ҳайдаб кетилаётган асирлар орасида ота-онаси, бобо-бувиси қишлоқда қолаётганлар бор эди. Улар қарияларни нималар кутаётганини билганликлари учун ўзларини боса олмай қаршилик кўрсата бошладилар. Фашистлар асирларни овозини ўчириш учун осмонга қарата бетартиб ўқ уза бошладилар. Овозлари нисбатан қаттиқ чиққанларни эса милтиқ қўндоқлари билан аямай савалаб овозларини ўчиришга муваффақ бўлдилар.
- Бизни қаерга олиб кетишяпти? - сўради Абдужаббор Аленадан,- бу йўл қаёққа олиб боради?
-Яна уч километрдан кейин поезд йўлга чиқамиз. Ўйлашимча бизларни концентрацион лагерь- концлагерьларга олиб кетишмоқда. Атрофга қара: барча ўрта ёш ва ёшларни саралаб олишди. Қариялардан фойда йўқ уларга.
- Аблаҳлар! Демак, қарияларни... Қанийди қўлимда милтиқ бўлса-ю барчасини битта-битта отиб ташласам.
- Ортиқча асабийлашма, кучингни сақла,- шивирлади Алена,- булардан қасос олиш учун ҳам тирик қолиш ҳаракатини қилишимиз шарт.
- Мени бир шеригим бор эди. Шу қишлоқлик. Исми Фимика. Мабодо унга кўзинг тушмадими? Ё қочиб улгурдимикан?
- Йўқ улгурмади. Уни кеча осиб ўлдиришди. Немис офицерининг юзига тупурган экан.
Абдужаббор Аленага ортиқча савол бермади. Улар станцияга етиб келганларида кун чошгоҳдан ўтган эди. Станция ўзлари каби маҳбуслар билан тўлиб тошган экан. Немис аскарлари тушга яқин барчани вагонларга жойлаштирдилар. Кундузги соат учларда учинчи Рейхнинг "олийнасаб аскар" лари қаттиқ режимда қўриқлаб бораётган вагонлар жойидан қўзғалди. Поезд шу юрганча эртаси куни тушга яқин очиқ ялангликда тўҳтади. Шунда ҳам асирларга ташқарига чиқишга руҳсат берилмади. Ҳожат учун вагонларга биттадан челак киритиб қўйилган эди холос. Эркаклар ва аёллар вагонларга бўлак жойлаштирилган бўлиб зарур пайтда вагоннинг ўзида ҳожатларини раво қилишар, ўша вақтда қўриқчилардан жамоа бўлиб бир-бирларини паналаб турар эдилар. Асирларга кунига бир бўлакдан қотган нон ва уч кружка чиқадиган сув тақсимлаб берилар эди. Учинчи куни поезд навбатдаги бир ялангликда тўҳтади.
Букланиб ўтиравериб зада бўлиб кетган асирлар навбатма-навбат қўл-оёқларини ёйиб ола бошладилар.
Кутилмаганда аёллар жойлашган вагонларнинг бирида асира аёллардан бирида тўлғоқ бошланиб қолди.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /84
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эътиборхон Раҳима опаникига борганда ўзи таҳмин қилгандек ҳовли тўла одам, оҳ-воҳга дуч келмади. Аксинча атрофда совуқ ва ўлик сукунат ҳукмрон эди. Остонада тараддудланиб турган Эътиборхонни Сабоҳатнинг қизи Мукаррамхон кутиб олди.
- Совуқ хабарни эшитиб Абдуқаюм амакимнинг тоблари қочиб қолди,- дели Мукаррамхон салом-аликдан сўнг надомат билан,- уларни туман марказидаги касалхонага олиб кетишди. Ҳаммалари ўша ерда.
Эътиборхон вақт ўтказмай йўлга тушди. Унинг ишхонаси айнан ўша касалхонанинг ўзи эди.
Абдуқаюм аканинг аканинг аҳволи Эътиборхон таҳмин қилгандан ҳам оғирроқ экан. Мудҳиш хабар сабаб бечора ота тилдан қолган, чапнинг нимтаси бутунлай ишламай қолганди.
- Миясига қон қуйилган,- деди Эътиборнинг "Нима гап?" деган саволига бошини сарак-сарак қилиб жавоб қайтарди бўлим бошлиғи Саттор Ғаниев,- сиздан яширмайман, амакининг кўпга боришлари даргумон.
Эътиборхон ҳамкасбининг ёнидан бўшашиб чиқди. У ўзига савол назари билан тикилган Раҳима холага ўзида аранг куч топганча далда беришга тиришди.
- Ҳаммаси яхши, опа. Доктор "Ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетади" деяптилар.
Раҳима холанинг оппоқ юзлари бир кунда ғамдан қоп-қорайиб кетибди.
- Илоё шу урушни бошлаганларни уйи куйсин. Жумлаи мўминни тинчини бузганни ўзининг ҳаловати бўлмасин. Болажонимга туҳмат қилганларни ўзлари туҳматга учрамаса асти розимасман,- деди Раҳима хола титраб қақшаганча.
Раҳима холанинг оҳирги сўзларидан Эътиборхон сергак тортди:
- Нималар деяпсиз, опа?
#давоми_бор
@xazon_rezgi /82
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#куз_илҳомлари...
Неча тонгки титроқда қалбим,
Ёришмайди ёнса не чироқ ...
Қани сени танимаганим ,
Билмаганим эди яхшироқ...
Нурли эди сенсиз кундузлар ,
Кечаларнинг ойдинлари оқ ...
Учратмасдан сени йўлимда ,
Билмаганим эди яхшироқ...
Тўкилса-ю, мадор томчилар,
Гул ифоринг келмаса бироқ,
Дилга ҳузур деган ёмғирни ,
Билмаганим эди яхшироқ...
Сен келдинг- у...
ва оний меҳмон,
Гўё қийғос гул очган бир боғ...
Бунчалар тез қайтишинг билсам ,
Билмаганим эди яхшироқ...
Сенсизликка маҳкумлигимни ,
Дейман гўё дилдан ўчмас доғ...
Учрашмасак сен-ла қанийди ,
Билмасайдим сени яхшироқ...
Соғинч деган қаҳри қаттиқ ёв ,
Юракни тарс бўлгани рост қоқ...
Бўлмасайдинг оний ҳамроҳим,
Билмаганим эди яхшироқ...
Эҳҳ...
Билмаганим эди яхшироқ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😊😊😊😊
#тонгги_кайфият
ЯХШИ БОРИБ КЕЛ, ХОТИН
Уйдамисан, ҳовлида,
Қани югур , ел хотин,
Ота-онанг уйига,
Яхши бориб кел , хотин.
Уйдан кўнглинг бўлсин тўқ
Рўзғорингда муаммо йўк,
Учиб боргин мисли ўқ,
Яхши бориб кел ,хотин.
Овкат тез бўлар тайёр,
Музлаткич тўла , бисёр,
Хавотир олмай бекор,
Яхши бориб кел ,хотин.
Тафтини ол онангни,
Йукла амма, холангни,
Олиб кичик болангни,
Яхши бориб кел ,хотин.
Қилиб олиб зўр пардоз,
Ҳамёнинг тўлдир бир оз,
Ҳурсанд бўлсанг қандай соз,
Яхши бориб кел, хотин.
Вазиятга қўйма ҳол,
Сўзим бўлмай қулок сол,
Ҳоҳласанг бир хафта қол,
Яхши бориб кел , хотин.
Денгиз каби тошиб кел,
Ухлаб, ухлаб пишиб кел,
Театрга тушиб кел,
Яхши бориб кел, хотин.
Ҳеч қилмай мулоҳаза,
Соғингандирсан роса,
Қаймоқ олиб бир коса,
Яхши бориб кел, хотин
Нега ҳайрон бўларсан,
Қадримни бир биларсан,
Сигир туғса келарсан,
Яхши бориб кел, хотин.
Гапимни қилмай канда,
Тантилигим тутганда,
"Терма"жоним ютганда,
Яхши бориб кел , хотин.
Гапим шу хуллас калом,
Салом айтгин номма -ном,
Бўлиб қолмасидан шом,
Яхши бориб кел , хотин.
Кўп синадинг бардошни,
Оғритвординг-а бошни,
Сарфлаб қўймайман маошни,
Яхши бориб кел, хотин.
Пайпоққа пул солмайман,
Чойхонага бормайман,
Борсам кўпга қолмайман,
Яхши бориб кел, хотин.
Оғзингга солиб сўкни,
Тилаб оласан дўқни,
Кетасанми ё йўқми?
Яхши бориб кел, хотин.
Паризодга айланиб,
Парвоз сари шайланиб,
Фурсатдан фойдаланиб ,
Яхши бориб кел , хотин.
2 соатдан сўнг...
Алло, етиб бордингми,
Дамингни олволдингми,?
Қани югур, ел хотин,
Ортга кайтиб кел ,хотин.
Иситмокчийдим ошни,
Куйдирдим юз-у, қошни,
Узрингни айт, хотин,
Дарров уйга қайт, хотин.
Илтимос кил укангдан,
Ташлаб қўйсин уй томон.
"Душман тараф" наздида,
Бўла қолай мен ёмон.
Сенсиз... уй уй булмади,
Ярим кўнглим тўлмади.
Ҳайрон бўлганларга айт,
"...Хўжайиним қўймади"
Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан тинчлик, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Пайшанба тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КИРОЛИЧАЛАРДЕК КИЙИНИШНИ ХОХЛАЙСИЗУ ФАСОН ТОПОЛМАЯПСИЗМИ СИЗНИ ДИДИНГГИЗГА КОМАТИНГИЗГА
💥уйга кийишга
💥Ишга кийишга
💥Кучага кийишга
💥Маросимларга кийишга
МОС ФАСОНЛАР ОЛАМИГА СИЗНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН 👇
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Энди бунинг аҳамияти йўқ...- Абдужаббор ҳафсаласиз қўл силтади,- етиб келган оҳир манзилим шу ергача экан.
- Ундай дема. Яхшилаб эслаб қол. Мени исмим Алена. Ёшим йигирма бешда. Урушга қадар аёллар дояси касбини эгаллаганман.
-Мен ҳам тиббиёт олийгоҳида ўқиётгандим,- жонланди Абдужаббор.
- Исминг нима? Қаердансан?
- Исмим Абдужаббор. Ўзбекистонданман.
- Абду... Исмингни айтилиши қийин экан. Кел яхшиси сени Андрей деб қўя қоламан.
- Билганингни қил...
Абдужабборнинг бошига янада қаттиқ оғриқ турганди.
Аста-секин тонг бўзариб кела бошлади.
🔳 🔳 🔳
-Ҳой ким бор?- Шермат раис Эътиборхонларнинг эшигини жаҳл билан тепди ,- бу уйдагилар қаерда қолдийкан? Ёки "Ҳадемай очиб қолади" деб тухум босиб ётибдимикан? Ёғин-сочинли кунлар бошланиб қолса картошкани катта холангни эрлари терадими?
Дарвоза тақиллаганига шу тарафга яқинлашган Эътиборхон раиснинг охирги сўзларини эшитиб асаби қуюшқонидан чиқиб кетди. Аёл дарвоза эшигини раиснинг юзига жаҳл билан очиб унга нафрат билан тикилди:
- Бу нима муомала? -деди у титраб-қақшаб,-кеча болаларимни отасидан қорахат келиб, ҳали мусибатимиз аримай шу гапларингизни эшитишимиз керакми? Мусулмончиликда аза уч кун. Ҳеч бўлмаса бугун болаларимни ўз ҳолига қўйиб турсангиз одамгарчиликдан бўлар.
📌@xazon_rezgi /79
КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ!
Машойихлардан бири ҳикоя қилади: "Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим".
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни егин" деди ва бироздан сўнг менга: "хурмо еганинг учун катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо сенинг баданингга сингиб, сенинг танангда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланмокда", деди.
Шунда англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам онгимга сингиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".
© интернет
/channel/xazon_rezgi
Тарбия
Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...
Темурмалик Ўктамов
©drabllar
@xazon_rezgi