xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#оқшом_таронаси

Севимли таронам ...
Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#оқшом_илҳомлари

"Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим..."

Эркин Бозоров ижросида

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Кўп ўтмай столнинг усти турфа ноз- неъматлар билан тўлди.

Катя стол безаш билан овора бўлгунча Ғулом ака икки марта "зорманда" ичкиликдан тотиб бўлган эди.

- Энди гапир ! - деди Катя Ғулом аканинг ёнидаги стулга чўкар экан,- опять он ?

- Айбим нима , Каааать ? - деди Ғулом ака қонталаш бўлиб кетган кўзлари билан Катяга дардли тикилди ,- нима учун мен шунчалар қийналаверишим керак ? Қачон бундоқ одамга ўхшаб яшайман мен ҳам ?

Катя унинг кўзларига дадил боқди :

- Буни мендан эмас, ўзингдан сўра ! Жавобини ўзингга ўзинг бер ! Аслида сен барини яхши биласан ! Била туриб мендан сўрама...

- Хаа ,- Ғулом аканинг овозида бу сафар титроқ аралаш ингроқ бор эди,- ўзим , барига ўзим айбдорман. Ўшанда ...

Катя Ғулом ака ўшанда деб нимани назарда тутганини яхши биларди.

Ўшанда ... Ўшанда бундан йигирма беш йил аввал Ғулом ака , у пайтлар Ғулом эди , умрининг энг гўзал фаслини яшаб ўтаётган қарсиллама йигирма ёшлардаги йигит эди.
Одатий кунлардан бирида отаси Азим ака Онасининг илтимосига кўра икки қаватли қилиб қурилган , эшик - деразалари хон саройлариникидек муҳташам уйларини тозалаб бериш учун мардикор бозоридан икки аёлни олиб келди .


#давоми_бор /10

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
(Хазонрезги)

4- қисм

   Ғулом ака оғир ютинди. У Қаҳрамонга қараганча дили ўртаниб ўйланарди: "Сен мени ҳаммадан яширган сирим...". Ҳа ! Шундай...

▪️▪️▪️

     Жаҳонгир тунни ярим сархуш ўтказди ... Қизиқ инсоннинг бирон ичимлик ичмасдан ҳам сархуш бўлиши мумкин экан. У умри давомида шу ёшга қадар  қандайдир нотаниш, шу билан бирга ўта тотли туйғуни ҳис қилмаган эди. У осмон ва ер орасида муаллақ туриб қолгандек эди. На буткул учиб кета олади , на ерга туша олади . Аммо шу оралиқ унга олам-олам ҳузур бағишлаётгани аниқ эди.

    - Бугун бошқачасан , ўғлим? - нонушта вақти ўғлининг чиройига завқланиб тикилди Муқаддас опа,- тушингда ўқишга кирганингни кўрдингми дейман?
    Жаҳонгир Онасининг саволига жавобан "Шунақароқ" деди-ю , далага отланди, ахир тушликкача вақтни ўтказиши керак-ку, ўзини  бирор ишга чалғитмаса бунинг уддасидан чиқиши қийин.
   
     Келишилган вақтда Жаҳонгир ва Комил , Шаҳноза ҳамда Ойдин ваъдалашилган жойда учрашдилар. Улар кўп ўйланиб ўтирмай музқаймоқхўрлик қилиш учун туман истироҳат боғига йўл олишди. Хафтанинг сешанба куни бўлганлиги учун боғда одам гавжум эмасди. Бугун ёшларнинг суҳбати нима учундир ҳам унчалик қовушмади.
    Улар музқаймоқ ейиш баҳонасида бир соатча у ёқ , бу ёқдан суҳбатлашган бўлдилар- у , сўнгра хайрлашдилар.
    Сўнгги лаҳзаларда Шаҳноза Жаҳонгирга мўъжазгина чарм ҳамёнча тутқазди :
   
   - Биламан арзимайди ,- деди у чиройли табассум билан ,- аммо чин кўнгилдан. Миннатдорчилик рамзи сифатида . Қабул қилмасангиз хафа бўламан.
    Жаҳонгир бир оғиз эътирозсиз ҳамённи олар экан : 

   - Раҳмат, - дейишга тили аранг айланди холос.

   - Раҳматни сиз эмас , мен айтишим керак. Яна бир бор раҳмат сизга, барчаси учун !- Шаҳноза Ойдин билан тезда кўздан узоқлашдилар.
   
    -Бунинг ичида телефон номери йўқмикан? - Комил чапдастлик билан  Жаҳонгирнинг қўлидан ҳамённи тортиб олиб ичини титиб кўра бошлади. Жаҳонгир хаёлини жамлаб олиб улгурмай хафсаласи пир бўлиб ҳаменни қўлига тутқазди,- ҳеч вақо йўқ, пусто ...

    Жаҳонгир ҳамённи индамай олиб чўнтагига жойларкан , дўстининг елкасига қўл ташлади:

    - Сенингча шу қиз дуч келган йигитга  кўчама- кўча телефон рақами тарқатиб юрадиган қизларга ўхшайдими ?

    - Йўқ унақа қизларга ўхшашга  ўхшамайди- ку, аммо сенам дуч келган йигит эмассан-да, ўртоқ.
    
    Комилнинг жавобидан Жаҳонгирнинг юзига табассум югурди:

   - Менга қара , шу бир чуқим морожнига алданиб кетаверамизни ,  деҳқончасига иккита- иккита буюртма сомса еб кетайлик бундоқ. Нима дейсан?

   Комил лабларини ялаб тамшанди :
 
    - Нима дердим, жон дейман-да.  Фақат меҳмон қилиш сендан бўлса.

▪️▪️▪️

    Орадан уч ой ўтиб Жаҳонгир олийгоҳ талабаси бўлди . Бу сафар ўзи истаган соҳага грант асосида ўқишга қабул қилинган йигитнинг боши осмонга етган эди.
    Комил ва улар билан бирга ўқиган яна етти нафар абитурентлар ҳам ушбу йил талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган эдилар.
   
     Жаҳонгирнинг ўқишга кирганидан бутун оила аъзолари-  онаси Муқаддас опа ҳам , отаси Жавлон ака ҳам , эгиз сингилчалари  Фотима- Зуҳролар ҳам териларига сиғмай кетгандилар.
    Имтиҳон жавоби чиққанидан сўнгги бир ой ана шундай ҳурсандчиликда ўтди.
    Сентябрь ойидан техника университетининг биринчи босқич талабаси Жаҳонгир Қодиров аммасининг шаҳардаги  уйидан ўқишга қатнай бошлади.
    "Талабалик- олий бахтим". Жаҳонгир бу сўзларининг маъносини ўқиш бошланганининг ҳар лаҳзаси беғубор қувончларга тўлиқ  дастлабки ойларидаёқ англагандек бўлди. У ўқийдиган гуруҳда уч нафар талаба қиз ҳам бор эди. Жаҳонгир қизлар билан курсдош сифатида сўрашганда негадир Шаҳноза ёдига тушар ва юраги бошқача орзиқиб кетар эди . У Шаҳнозани ўша охирги ўзига чарм ҳамён совға қилган кундан сўнг бошқа кўрмаган эди. Аммо... Ёлғиз қолганда у қизни кўп бора эслар эди.


@Xazon_Rezgi           / 8

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хуш_кайфият 🤗😉

📜 "ИРИМ".

Жаранг этиб ерга тушиб,
Қоқ булинди пиёла.
Бир хафталик келинчак,
Кўз сузади уёла.

Қайнона дер:
-Келинпошша,
Сира булмади чакки.
(Янгигина келинга,
Қандоқ ҳам берсин дакки?!)

- Қўяверинг , куйинманг,
Аригани фалокат.
Ўзила олиб кетар,
Бўлса ҳар не ҳалокат.

Келин қайнонасига,
Жилмайиб-ла боқади.
Жонига оро кирган
Ирим унга ёқади.

...Ярим йил ўтса ҳамки,
Келин ишлаб толмади.
"Арийвериб фалокат",
Бутун идиш қолмади 🙈☺️

Муаллиф : Хазонрезги🍂

🎙️Gulnoza Iskandarova


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Видео лавҳани тайёрлаган ижодкорга катта раҳмат. Жониз соғ бўлсин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КАМАЙТИРИНГ...

​​Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни...
Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг...
Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг...
Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг.
Шундагина яшашга вақт қолади...
Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади...
Ўзингизга вақт қолади...
Инсондек яшаш учун вақт қолади...

Дилфуза Комил

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Баъзи инсонлар ҳавога ўхшайди. Ўзлари кўпда кўзга чалинмайдилар , бироқ уларсиз ҳаётингизда мазмун йўқ...

Айтинг-чи , сизнинг ҳам ҳаётда ким ва кимлар учундир ана шундай алишиб бўлмас ўз ўрнингиз борми ?

Жавобингиз ақалли бир бор "ҳа" бўлса , демак ҳаётда нимагадир эришибсиз...

Саволлар кўп ...

Жавоблар бисъёр ...

Бир саволнинг жавоби топилса , ўрнини бошқаси эгаллайди ...

🍂🍂🍂

Оқшомингиз осуда ўтсин , яхшилар ...



Хазонрезги


Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Бу ўша- Шаҳноза эди. Ойдин қорачадан келган , шу билан бирга истараси иссиққина қиз эди. Шаҳноза эса сутга чайилгандек бениҳоя оппоқ қиз , беназир гўзал қиз эди. Чап юзида ўзига ярашиқли кулгичи бор бўлган бу қизга қараган Жаҳонгирнинг дилидан бир гап ўтди : "Тавба , бу қизнинг кўзлари яшилми , мовийми?"
  
- Ассалому алайкум ,- Шаҳноза биринчи бўлиб салом бераркан,- узр йўлдан қўйдик.

- Йўғей , узрга ҳожат йўқ ,- деди Комил сўзамоллик билан ,- ваалейкум ассалом. Шундоқ қизларга бирор ёрдамимиз тегса бошимиз осмонга етарди.

Шаҳноза ширингина жилмайди . Жаҳонгирнинг назарида дами қайтган қуёш қайтадан осмоннинг тўрига чиқиб кетгандек бўлди.

- Ёрдамингиз аллақачон тегиб бўлди ,- қизнинг овози жилға овозидек жаранглаб чиқди,- тўғрироғи Жаҳонгир аканинг ёрдамлари демоқчийдим.

- Тахмин қиламан , майлими ? - Комил бошқарувчиликни қўлдан бой келгиси келмай,- менимча сиз ўша "сув париси" бўлсангиз керак-а? Жаҳонгир сув қаъридан ер юзига олиб чиққан ?

Шаҳноза ва Ойдин ўзларини тута олмай кулиб юборишди.

- Ҳаа ҳудди ўзи! - деди Ойдин базўр кулгусини йиғиштириб олар экан,- фақат тангачалари йўқ сув париси бу.

- Эҳ! - пешонасига зўраки шапатилади Комил, - келиб-келиб шундай сув пари дўстимни қармоғига илинганини кўринг. Шу ердаям омад мени тарк этса-я ?

- Нега бундай деяпсиз? - тушунмай ҳайрон бўлиб сўради Шаҳноза шаҳло кўзларини пирпиратиб.

- Агар сизни Жоҳон эмас , мен қутқарганимда ҳозир сизларга бир эркалик қилиб музқаймоқхўрликка таклиф қилган бўлардим.

- Яхшиям сиз қутқармаган экансиз ,- қошлари чимирилди Ойдиннинг ,- бўлмаса...

- Мен Ойдиндан бу ерга олиб келишини сўрагандим,- дугонасини сўзини бўлди Шаҳноза ва Жаҳонгирга юзланди ,- ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун катта раҳмат .

- Тила тилагингни , Жоҳон! Музқаймоқхўрликка борасанми ? - ўртага яна суқулди Комил.

- Агар қарши бўлмасангиз эртага туш вақти борсак музқаймоқхўрликга. Бугун Сизларни дарсдан қолдирмайлик. Ундан кейин ҳадемай қоронғи тушади.

- Хў...хўўп ... - деди Жаҳонгир тили тутилганча.

- Иее , мен сизни гапирмасангиз керак деб ўйлабман,- жилмайди Шаҳноза,- келганимиздан буён жим турганингизга хаёлимга шу фикр келганди . Майли , бўлмаса эртагача ...

Қизлар эртага шу ерда учрашишга ваъдалашиб хайрлашдилар.

Уларни нигоҳлари билан кузатиб қўйган Жаҳонгир кафтининг жиққа терга ботганини ҳис қилиб ўнғайсизланди, ўз ҳолатидан оғайнисини хабардор бўлиб қолмадимикан деган хаёлга бориб турганида Комил унинг елкасига қарс этиб тушириб қолди:

- Кимни қутқаришни билади бу писмиқ ! Омадниям кўзи кўрми дейман, сени йўлингдан чиқибди ? Менгина бечорани қачон кетмоним учаркин-а ?

▪️▪️▪️

- Қаҳрамон , озгина сабр қилиб турасан энди,- деди Ғулом ака эртаси куни шаҳарга тушганларида овқатланиш учун сўлимгина кафега киришган вақт ,- қизим озгина ўзига келиб олсин. Унга пича вақт бермасак бўлмайдиган кўринади.

Қаҳрамон стол устида турган тиш тозалагич чўпидан тишлаганча заҳарханда кулди :

- Бу ёғи неча пулдан тушди , Хўжайин? "Шу қизим сеники !" деган лафзингиз қаерда қолди энди ?

Ғулом аканинг пайваста қошлари чимирилди :

- Лафзим? Лафзим ҳалиям ўз жойида турибди. Мен сенга тўй бўлмайди деганим йўқ. Яна пича сабр қилиб тур дедим. Қизим сал ўзига келиб олсин. Кўрдинг қатъий талаб қўйиш нима оқибатларга олиб келди . Шунча кутган яна озроқ кутиб турасан. Бу сафар яхшилаб режа тузиб , Шаҳнозани сенга турмушга чиқишга ўзи кўнадиган қилмасак бўлмайди.

- Ҳмм,- энсаси қотганини яширмади Қаҳрамон,- уч йилдан буён "Қизим вояга етиши билан сенга узатаман" деб бошимни қотирдингиз. Уч йилдан буён ёнингизда бир парча суякка илиққан итдек Ўзингиздан нари қилмайсиз. Энди эса бу баҳона чиқиб турибди. Аслида мен сиздан ўша арзандангизни менга узатинг деб тиланганим йўқ эди. Сизнинг Ўзингиз мени миямни ачитган. Қизим ҳам, бор давлатим ҳам сеники деб туриб олган.

Ғулом ака чуқур уф тортди. Нима қилсинки Қаҳрамон бу сафар ҳам юз фоиз ҳақ , барча айтганлари ҳақиқат эди.

Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_бор

@Xazon_Rezgi           / 7

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Жонимни берай шўхи паризод, эшигингда...

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

2- қисм

"Бечора ойижоним ,- изтироб билан ўйланди Шаҳноза ,- бир умр шу инсоннинг қош- қовоғига қараб куни ўтди. Умри давомида бир оғиз гап қайтармади-я , шу билан бирга кўзлари сира кулмади, чеҳраси бир бора ёришмади..."
- Шаҳноза , биламан ухлаётганинг йўқ. Мени эшитаяпсан. Сени тишлаган итни қопга солиб каналга улоқтирганим бўлсин. Ҳозир чиқиб йигитларга шундай буйруқ бераман.
- Бекор қиласиз,- ўзини ортиқ босиб тура олмади Шаҳноза, - итда айб йўқ эди . Айб ҳар доим одамда бўлади. Ўтган сафар алабай итингиз ўлганида ҳам айб Қобил амакида бўлган . Ўшанда ҳам уларни жазолаб тўғри қилган эдингиз. Бу сафар ҳам мени жазоланг. Ит тишлагани учун. Аслида уни тишлоғичлигини билганим учун атай ташқарига чиқаргандим. Зора мени тишлаб бадбашара қилиб ташласа дегандим.

- Шаҳноза!

- Ҳа дада ! Мен шуни истагандим. Сиз айтган ўша Қаҳрамонингиз бадбашара ҳолимда уйланса қойил қолардим.

- Сен ҳали шу йўл билан фикримдан қайтармоқчи эдингми ? Кеча каналга тушиб кетганингда чўкиб кетсанг нима бўлар эди?

- Буни сизга қизиғи борми? - лаблари бурилиб шаҳло кўзларига жиққа ёш тўлган Шаҳноза қаддини кўтариб отасининг кўзига тикилди , - ахир Ўзингиз сендек қизнинг боридан йўғи яхши демабмидингиз?

- Ҳа айтгандим, - оғир ютинганча жавоб қайтарди Ғулом ака,- айтгагимдан тонмайман. Бироқ шуни яхши билки, бу гапни жаҳл устида айтгандим. Жаҳл келганда ақл кетади , қизим.

- Дадааа... Мен барибир ўша Қаҳрамонингизга тегмайман. Без бўлиб ётиб-ку унингиз. Қолаверса ҳали бери турмушга чиқмоқчи эмасман. Ўзи эндигина ўн саккизга кирган бўлсам.
Ғулом ака қизининг қўлларини кафтига олди:
- Бўлди қизим,- деди у осойишта бир овозда,- сен нима десанг шу. Истамасанг Қаҳрамон билан турмуш қурма. Ўша кунги бўлган гап- сўзларни ҳам барини унут. Айтдим- ку , жаҳл устида ақл кетади деб . Қолаверса мен азбаройи ўзимни ўйлаганимдан бу таклифни билдирган эдим. Ўйлабманки, сени Қаҳрамонга узатсам бағримдан узоқлашмайсан. Сендан сира айрилмасдан бирга яшаймиз деб умид қилибман. Ҳай майли , кўнглинг чопмаса Қаҳрамонга турмушга чиқмай қўяқол. Менга ҳаммадан ҳам сен азизсан. Бу дунёнинг бутун молини бир томчи кўз ёшингга арзитмайман.

- Дадажооон.

Шаҳноза ўзини отасининг бағрига отди...

▪️▪️▪️

@Xazon_Rezgi / 4

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓

𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️

𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓

𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅

📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :

📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.

𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅

𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️

Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/+Y0rPsOPNIa40Yjgy
/channel/+Y0rPsOPNIa40Yjgy
/channel/+Y0rPsOPNIa40Yjgy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
Видеони барча келинлар кўриши керак
👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

   - Келдик,  - деди Ноиба лаблари титраб,  - бу дейман сизни замонангизда биздек уйсизлар шунақа бир чимдим меҳрга зор бўлиб юраверадими?  Қачонгача одам ажратасизлар?  Сизларга ҳам чора кўрадиганлар бордир? 

   - Шошманг,  шошманг, сизни замонангиз деганда нимани назарда тутяпсиз?

-Нимани бўларди? Сиз маҳаллага раис бўлган даврни?!- чақчайди Ноиба, -хафа бўлманг-у, олдинги раис Сафар ака адолатли эдилар, ҳаммага бирдек қарардилар.

- Ҳмм, шундай денг,- ўзини вазминликка солганча Илҳом ака ўтирган стулига суянди,-мен сизни эшитдим. Энди сиз мени эшитсангиз.

-Ҳали сўзимни тугатганим йўқ,- бидирлади Ноиба

- Майли, давомини яна гаплашаверамиз. Мен ҳам кези келганда ўз фикримни айтиб олсам.
Биринчидан, Сафар ака устозим бўладилар. Уларни чин юракдан ҳурмат қиламан. Устоздан ўрганадиган нарсаларим кўп ҳали.

Иккинчидан, сизни замонангиз деган сўзингиз нотўғри. Замоннинг ўз эгаси бор. У ҳеч қачон меники бўлмаган, бўлмайди ҳам.
Қолаверса бу столни эгаси ҳозирча мен бўлганим билан уни давлатимиз белгилаб берган қонуниний тамойилларга кўра бошқараман.

Учинчидан,- таъкидлади Илҳом ака,- уйингиз масаласига келсак, сизни уйсиз қолишингизда биз айбдор эмасмиз!? Уч хонали квартирани арзон-гаров сотиб пулини бебилиска ишлатиб ташлаган? Тайёр жой деб ташландиқ боғчага бесўроқ жойлашиб олган? Боғча қайта таъмирлангач, уйсиз қолган ҳам ўзингиз? Айтингчи, бунда маҳалланинг айби борми?

- Мен бир нарса дедимми? Маҳалла айбдор демадим-ку? Уйим йўқ дедим халос,- тилини бергиси келмади Ноиба

- Қайнона-қайнотангиз "Келинглар, бирга яшаймиз!" деб уй ажратиб берганда бормаган яна ўзингиз- Ноибанинг сўзларига эътибор бермай сўзида давом этди Илҳом ака

- Қайнонамни қанақалигини билиб туриб гапирасиз-а? Зарил кебдими унинг илонникидек заҳар тилига чидаб яшаш?! Ундан кўра ижарада яшаганим минг марта афзал,- раиснинг сўзини бўлди Ноиба

- Синглим, турмушни-мушт деб қўйибдилар. Оғир бўлсангизгина юзага чиқасиз-да бир куни. "Қарс икки қўлдан" деган гаплар ҳам бор. Ҳеч қачон бир тараф яхши, бошқаси ёмон бўлиб қолмайди.

- Мен бу ерга насиҳат эшитишга келганим йўқ. Худога шукр мустақил фикр юрита оладиган ёшга етганман.

- Унда нимага келдингиз? - ўзини босишга ҳаракат қилиб сўради Илҳом ака, -қани гапиринг-чи?

- Сиз маҳалла раисимисиз? Ҳаммани бир кўз билан кўришингиз керак?

- Тушунтириб айтинг, -бетоқатланди Илҳом ака,- вақтни исроф қилмайлик.

- Хўп. Ўтган хафта Васила опаникига эҳсон маҳсулотлари бергандингиз. Кеча яна бир дамас озиқ-овқат, кийим-кечак олиб келиб топширдингиз. Қани айтинг-чи? Нега у ҳар хафта эҳсон олар экан-у, биз ажралиб қолишимиз керак?

Илҳом ака заҳарханда кулимсиради:

- Ўтган хафта Василаларнига маҳсулот берилганда сизга ҳам бирдек берилди, тўғрими? -Ноиба Илҳом аканинг саволига "Ҳаа" дегандек бош силкиди,- кеча эса уларникига марҳум Муроджонни касбдошлари йўқлаб келишди. Улар менга учраб "Раис бува, дўстимизни хонадонига бирга боришиб келишинг. Марҳум дўстимизнинг оиласига озгина ёрдам бермоқчи эдик" деганларига бирга қўшилиб боргандим. Энди айтинг-чи, ўша оилага ўзларига тегишли бўлган инсонлар эҳсон қилишса орага сизни ҳам қўшишим керакмиди? Ёки кўнглингизга гап келмасин деб ҳар юрган йўлимда сизга ҳисоб беришим шартми?

- Сўраганни, билмаганни билиб олишни айби йўқ, раис бува, - деди Ноиба сиртига сув юқтирмай,- қолаверса келганимни яна бир сабаби бор.

- Яна қанақа сабаб экан? - авзойи бузилди Илҳом аканинг. У шошилаётгани билдириш учун билагидаги соатга қараб қўйди.

- Ён қўшнимиз Ориф аканинг устидан шикоят қилиб келгандим.
Сиз уларни бир тергаб қўйсангиз қўйинг. Бўлмаса юқорироқ ташкилотга мурожаат қилишга мажбур бўламан.

- Орифни тергашим керак?- ҳайрон бўлди Илҳом ака, - улар тергашимиз учун нима айб қилдилар?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ДЎЗАХИЙЛИГИ БАШОРАТ ҚИЛИНГАН ШАЙХ

Бир замонларда илм ва доноликда тенгги йўқ шайх яшар эди. У беҳисоб шогиртлар чиқарган эди. Бир куни шайх ҳузурига янги бир талаба келди ва ундан илм ола бошлади. Шогирд бир куни китоб ўқиб ўтириб уҳлаб қолди ва туш кўрди. Тушида ”Фалончини ўғли Дўзаҳий!” ёзувини кўрди. Не кўз билан қарасинки бу ўз устозининг исми эди. Шогирд дили ғаш бўлиб уйғонди, ”Наҳотки шундай буюк шайх дўзаҳий бўлса?!” деб ўйлади. Дахшатлиси ушбу туш кетма-кет 3кун унга кўринди. Шундан сўнг, аввалига ҳижолат қилган шогирд, устозига бор воқеани айтишга қарор қилди. Устозининг юзига қараёлмай, «Устоз, сизни тушимда Дўзаҳий!» деб кўрмоқдаман“ деди. Кутилмаганда устози унга дахшатли сирни айтди ва шундай деди...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИШ_БОР
💵💵 1 ОЙДА 5-10 МЛНДАН ОЙЛИК💸💸

🔹 СИЗ ҲАМ ХОҲЛАЙСИЗМИ? ✅
🌟 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
СИЗЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН 😍
☺️ ФАКАТ АЁЛ-ҚИЗЛАРИМИЗ УЧУН
🏣 ERSAĞ Туркия Корпорацияси.
🎁 ҲАММА харид совғали!(доимий)
📈 Ҳалол бизнес.
💵 Ойлик нақд!
🛍 1 марта активлик учун харид бор кайта харид йўқ!
🇺🇿 Мусулмон компания.
🔅 ХАЙРИЯ ЭҲСОН куни бор!
🏠 Уйдан туриб ишлаш имконияти.
🛗 Катта даромад олишни истасангиз каръера килиш оссон.
💎 Ойлик 100$ дан 5000$ гача
👇Маълумот учун ⏬⏬⏬ 👇👇👇👇👇👇👇

  Батафсил малумот учун👇👇
/channel/+-mCQ-qezU1FjZGRi
/channel/+-mCQ-qezU1FjZGRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Йигит гарчи Шаҳнозанинг юзи кулиб турса-да , кўзларида бошқача мунг яширинлигини кўнглининг туб- тубидан ҳис қилар, у ҳақда кўпроқ маълумотга эга бўлишни истар эди-ю, бироқ бунинг уддасидан чиқишнинг асло иложини топа олмаган эди.
    Октябрнинг биринчи шанбасида  Жаҳонгир дарсдан чиқиб Чорсу бозорига йўл олди. Эртага ойисининг туғилган куни . Шунга бозор растасидан онаси учун хиллаб турли ширинликларни харид қилмоқчи эди.

- Манави ширинлигингиз қанча ? - Жаҳонгир навбатдаги сотувчи аёлга юзланганда ёнгинасидан таниш овоз эшитилди :

- Вой бу ерда нима қилиб юрибсиз ?

Жаҳонгир овоз келган томонга ўгирилиб Шаҳнозага кўзи тушиб эсанкираб қолди :

- Сиз ? Ўзингиз бу ерда нима қилиб юрибсиз ?

Шаҳноза жилмайди :

- Шу ернинг ҳолвасини яхши кўраман.

- Мен эса ойимларнинг туғилган кунларига бир нарсалар олмоқчи эдим.

- Қандай яхши. Мени номимдан ҳам уларни табриклаб қўйинг,- Шаҳноза ширингина жилмайди.

- Агар мумкин бўлса менга ширинлик танлашиб юборсангиз. Бу ерда ширинликлар кўп бўлгани учун кўзим тўйиб қолгандек бўляпти,- деди Шаҳноза қизга илтижоли боқиб,- вақтингиз бўлса албатта.

- Бозорга тушган одамга кўпинча шунақа туюлади одатда. Ўзи нималарни олишни режа қилиб келганингиз? - сўради қиз кўзларини ширинликлар томон югуртирар экан.

-Улардан кўтарганимча олиб кетаман деб режа қилгандим.

- Унда яхши,- деди Шаҳноза кулимсираб ,- ишни мана бу саватчалик ширинликни олишдан бошлаймиз.

Жаҳонгир ва Шаҳноза бир соатга яқин расталарни айланишди. Жаҳонгирни икки қўли сотиб олинган ўрамларга тўлиб кетгач Шаҳноза "Бўлди энди , келаси сафарга ҳам қолсин" деганча савдони тўхтатди.

Улар бозор ташқарисига чиқишгач Шаҳноза йигитнинг қўлидагиларга ишора қилди :

- Энди такси тўхтатмасангиз бўлмайди.

- Аввал сизни кузатиб қўяй,- шу топда керагидан ошиқ бозорлик қилиб юборганига афсус чеккандек бўлди .

Бизни уй бу ерга яқин,- деди Шаҳноза боши билан йўлни нариги бетига ишора қилиб ,- пиёда етиб оламан.

- Шаҳноза , очиғи сиз билан шунча учрашиб яхшироқ танишиб ҳам олмадик. Ростини айтсам сиз билан бажонидил танишган бўлардим.
Жаҳонгирнинг сўзларидан сўнг қиз бир мунча тараддудланиб қолди. Бирмунча ўйлагач йигитнинг сўзларида самимийликдан бошқа маъно йўқлигига амин бўлди шекилли жиддий оҳангда йигитга юзланди:

- Истасангиз келаси ҳафта учрашишимиз мумкин. Йўқ яхшиси , - қиз сумкачасидан қўл телефонини олди- ю Жаҳонгирга,- телефон рақамингизни айтиб юборинг. Сизга қўнғироқ ташлаб қўяман. Вақтингиз бемалол бўлганда қўнғироқ қилинг. Саволларингизга имкон даражасида жавоб беришга ҳаракат қиламан,- деди.

Жаҳонгир рақамларини бирма- бир айтди . Қиз чақирув қўнғироғини жўнатганидан сўнг бош силкиди:

- Энди менга руҳсат. Уйга бормасам бўлмайди . Хайр.

▪️▪️▪️

- Палакат! - оғир сўкинди Ғулом ака , - энди шуниси етмай турганди. Мен бу болага минг марта айтдим. Йиғиштир мана шу бўлмағур улфатларингни деб ! Йўқ , бу кишим ўзича билимдон ! Асаб ейишдан бошқасига ярамайди. Қандай бало кунда дунёга келган экан ўзи !

Ғулом ака жаҳл билан бошқариб бораётган машина рулини қўш қўллаб урди . Яхшики руль бақувват , оғриганда қўлини оғригани қолди .

У кетаётган манзилидан айниб янги бунёд бўлган даҳадаги кўп қаватли уйлар томон йўл солди.

- Катя ?! Кааать ! - деди у учинчи қаватдаги таниш эшикни итариб очар экан ,- уйдамисан ?

- Уйдаман ,- деган чучук тилдаги овоз эшитилди ичкаридан ,- куряпсанку эшик очиқ ! Значить уйдаман.

Ичкаридан қирқларни қоралаган бўлишига қарамай , ҳамон ёшлик тароватини сақлаб қололган жувон чиқиб келди. У Ғуломни ошхонага бошлади :

- Юр. Аввал овқат йиб ол ! Колгани потом...

Ғулом хушманзара болохонадаги юмшоқ ўриндиққа ўтирар экан Катяга буюрди :

- Обке!

Катя чаққон ҳаракатлар билан музлаткичдан ярми ичилган ароқ шишаси ва чуқур ликобчада соусли қилиб қовурилган аччиқ гармдорини олди. У қўлидагиларни стол устига қўйганча бир сўз демай яна ортга қайтди.

@Xazon_Rezgi /9

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
.......
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Sifatli pastellar kotta chegirma narhlarda😍😍🔥🔥🔥
1️⃣9️⃣9️⃣mindan sarpaga karobkali sifatli  pastellarimiz kotta skidka narhlarda harid qilishga ulgurib qoling⭐️
7️⃣0️⃣ Mindan namatrasnikla😍
🔣🔣🔣
Stul, ugalok chehollayam bor❤️
Viloyatga  dastafkamizam bor📤📤

Xitoy ➡️Turkiya ➡️ Bishkek➡️ O'zbek🔥

Kanal Toshkent

/channel/+YB1z2aeIqXAxZmJi

Konkursda qatnashib zor sovgala yutib oling💎

Lichka @DilafruzAkramovaa
Id74

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

SOʻNGGI NAFASGACHA asari uchun kichik sovgʻa

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🫀Qalb ozori bo'lmang!
Qalbni sindirguvchi emas, qalbga malham bo'ling!


🍃Husni Xulq kanali aynan qalb islohi haqida so'zlaydi. Bu kanal sizga:

–Qalbni poklashni va hayotga go'zal nigoh bilan boqishni o'rgatadi!

❗️Bu kanalga kirmang
Ha, ha to'ğri o'qidingiz. Bu kanalga shunchaki kirmang! Bu kanalni his eting va doimiy kuzatib borish bilan bizning qadrligimizga aylaning!

📍Xoziroq bizga qòshilib oling
👉/channel/Husni_Xulqim

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⛔️ #Диққат #Тарқатинг

КЕЙИН АЙТМАДИ ДЕМАНГ‼️

Уйингизда мавжуд бӯлган ушбу маҳсулот бешавқат ўлимга олиб борувчи РАК касалига қарши ягона дори ҳисобланади!!!

Атиги 5000 сӯм турадиган Табиий маҳсулот сизни ЎЛИМДАН сақлаши мумкун!!! 


❕Ўзингиз ва яқинларингиз учун буни билиб қўйинг!

Гап шундаки… 😳👇🏽
/channel/+uwNXvPtVdQE2MzMy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф:Гулбаҳор Рахматуллаева
(Хазонрезги)

3-қисм

     -Хуллас гап бундай ,- деди Ғулом ака бетакаллуфлик билан ,- эҳтимол мени танийган чиқарсан. Камина шу қишлоқдан жой солиб яшаётганимга салкам олти йилдан ошиқ вақт бўлиб қолди. Тўғри бу ерда муқим яшамайман-у , аммо мажбурият юзасидан  тез-тез келиб тураман. "Ғулом-бизнес" дейишса нафақат бу ерда, балки бутун Тошкент танийди мени,- Жаҳонгир "Ҳа сизни танийман" дегандек енгил бош ирғади,- буларни билганинг яхши. Гапнинг индаллоси кеча сен каналдан чўкаётган қизни қутқарган экансан. Ўша қиз менинг ягона фарзандим - Шаҳноза эди. Бу ерга сенга миннатдорчилик билдириш мақсадида  келганимни энди фаҳмлаган бўлсанг керак.
    Ғулом ака шундай деб кўча эшик томонга қарата баланд овоз берди:
  
   - Қаҳрамон , обке!

   Худди шуни кутиб тургандек эшикдан ихчамгина қора кейс кўтарган бир йигит кириб келди. Жаҳонгир кириб келганидан биргина салом беришга арзимаган кечаги такаббургина йигитни таниди.

    - Бу ерда ўн минг кўкига эквивалент ўзимизни сўм ! - кейсга ишора қилди Ғулом ака,- сен тағин бу киши ўз қизини шунақа арзон баҳолабди деб ўйлама. Бу шунчаки , суюнчилик. Қизим эса мен учун бебаҳо,- у шундай деб Қаҳрамон аталмиш йигитга ишора қилди ,-  оч !
    Қаҳрамон эпчиллик билан  кейсни тиззасига тираб тугмаларини босиб очган эди , ичидан бели букилмаган даста- даста пул ўрамлари кўзга чалинди.
    Жаҳонгир Онасининг аста томоқ қирганини эшитиб у тарафга бир ўгирилди-ю, кўз қарашларидан унинг нима демоқчилигини дарҳол фаҳмлади.
 
   - Кечирасиз , амаки ,- деди у Ғулом акага юзланиб,- мен бу пулларингизни ола олмайман.

   - Нима камми ? - Ғулом аканинг зумда ранги ўчди ,- кам десанг кўнглингдаги суммани айт.

     - Қанча десам шунча берасизми ? - зумда қувлиги тутди Жаҳонгирнинг, аммо тезда ўзини йиғиштириб олди,- узр амаки , дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар ҳам бор. Жуда кўнглингиз бўлмаса дилдан дуо қилиб қўярсиз.

    Ғулом ака қаршида турган бу йигитдан бу таҳлит жавобни кутмагани учун шошилиб қолди.

  - Менга қара йигит , мен умрим давомида қарз бўлиб юришни ёмон кўрган одамман. Қизимни жонини асраб қолибсан , демакки мен сендан бир  жон қарздорман. Сен шунчаки дуо қилиб қўйинг деяпсан. Хўп дуо қилсам , шу билан ора очиқми ? Ўзингга қара лекин ?

    - Амаки , аввалам "Сендан жон қарзман" деган гапингиз нотўғри,- ўзини  оғир- вазмин тутиб жавоб қайтаришга уринди Жаҳонгир,- жонни бергувчи Аллоҳ. Эгаси ҳам ёлғиз ўзи.  Мудомики ҳисоб- китобли инсон экансиз ҳотиржам бўлинг, ҳа орамиз очиқ.  Мен қизингизни қутқариб қолганим учун ҳеч қандай  даъво қилмайман.

    - Яша йигит ,- деди кафтларини бир- бирига урганча ўрнидан турар экан Ғулом ака,- чинакам "мужик" экансан. Бўпти бўлмаса, бизга руҳсат.
 
     Ғулом ака Қаҳрамонни эргаштириб кўчага чиқар экан , машинаси ёнига етганда тишлари орасидан ижирғаниб йўл четига чирт этиб тупурди-да , эшитилар- эшитилмас висирлади :

    - Олифталигингга ўйнаб қўяй сени. Пулни кўрдингми қирчанғи қичиғингни қилмай ,  битта жойингни шартта бир  жуфт ғунча қил-да  ол-қўй. Билиниб турибди- ку ўзинг тугул ота- онанг ҳам шунча пулни ҳатто суратини ҳам кўрмаганини. Ҳей , тирмизак.
    У машинага ўтиргач жаҳл билан эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, Қаҳрамонга қарамай буюрди :

    - Ҳайда!

▪️▪️▪️

      Жаҳонгир ўзига келиб қўшимча машғулотларга қатнай бошлаганига бир хафта бўлди. У азбаройи  ўқишга шўнғиб кетганидан   Шаҳноза исмли қизни бир ўлимдан қутқариб қолгани ҳақида ҳам деярли унутаёзган эди.
    Бугун ҳам Комил иккаласи қўшимча машғулотга йўл олган эди, мактабга кираверишда уни исмини  чақирган қўнғироқдек овоз ортга ўгирилишга мажбур қилди:

   - Жаҳонгир ака!

    Жаҳонгир ўгирилиб ўзи томонга бир-бир қадам босиб келаёган икки қизга кўзи тушди.  Йигит дастлаб қишлоқдоши ва мактабдоши бўлмиш Ойдинни таниди. Кўп ўтмай иккинчи қизни .


@Xazon_Rezgi           / 6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Жаҳонгир чошгоҳга яқин бошини кўтариб ҳовлига чиқди .
- Болам , бекор турибсан,- деди ҳовлидаги майда тугмачагулларни тагини чопиқ қилаётган Муқаддас опа , - туни билан кўз юмгандек бўлмадинг. Яна озроқ дамингни олатурсанг, ҳадемай қайнатма шўрва пишиб қоларди.
- Ётавериб диққинафас бўлиб кетдим ойи. Бекор ётгандан бошим ҳам оғриб кетди. Озроқ тоза ҳаводан нафас олай деб чиққандим,- онасини ҳотиржам қилишга шошилди Жаҳонгир , - кейин Комилникига бориб кечаги машғулотда ўтилганларни билиб келай дегандим.
- Бугун уйдасанку, болам. Пешиндан кейин бемалол ўтиб келарсан. Унгача дўстингни ўзиям келиб қолса ажаб эмас. Аданглар ҳам тушликка ўзлари келадиган бўлганлар .
Муқаддас опанинг сўзини кутиб тургандек кўча эшик томонга машинанинг келиб тўхтаган овози эшитилди.
Она ва ўғил бир- бирларига маъноли тикилганча эшикга юзландилар.

- Мумкинми ?

Эшикдан басавлат кийинган қирқ- қирқ беш ёшлардаги эркак кириб келар экан атрофга баланддан туриб назар ташлагандек кибр билан назар ташлади .

- Ассалому алайкум , марҳамат ,- Муқаддас опа ва Жаҳонгир меҳмонни иззатини жойига қўйиб кутиб олиш учун унга йўл кўрсатдилар ,- келаверинг.

Жаҳонгир эркакнинг истиқболига пешвоз чиқиб унга қўл узатди :

- Бу ёққа амаки ...

У бош оёқ қора кийинган Ғулом акани таниган эди.

- Менга Жаҳонгир керак эди ,- Ғулом ака йигитга синчковлик билан назар ташлади.

- Жаҳонгир сизга нима учун керак ? - Муқаддас опа унинг саволидан енгил эсанкираб қолган эди.

- Жаҳонгир менман,- деди Жаҳонгир меҳмонга ва ойисига "ҳаммаси жойида" дегандек ифодали қараб қўйди ва қўли билан тўрдаги уйни кўрсатди,- меҳмонхонага кирайлик.

- Менга шу ер дуруст ,- деди Ғулом ака эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда ва ўтириш учун жой қидириб у ер, бу ерга аланглади .
Жаҳонгир тезда ошхона ёнида турган курсини олиб келиб Ғулом акага қўйиб берди.

- Мен чой қўяй,- Муқаддас опа бегона эркакни ёнида туришдан истиҳола қилиб ўзини четга олмоқчи бўлди .

- Керакмас,- деди Ғулом ака қўли билан "тўхтанг" дегандек ишора қилиб ,- мени бу йигитчада бир оғиз гапим бор эди. Айтаман- у қайтаман...

#давоми_бор.

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi        / 5

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳайрат

Ғаройиб гуллар


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📝 Муаллиф: Хазонрезги

📚 КЎНГИЛ ИФОРИ

Саҳифаловчи : Мадина Бону Умарова

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Қачон қараса қош қорайгандан ярим кечасигача эшигини тагидан одам аримайди. Келган инсонларнинг машиналарининг эшиги шақ-шуқ ёпилиб, чироғи кўзга тушиб асабни бузгани бузган.

    - Шифокор бўлгандан кейин шу-да,  уйига келган касални қайтаролмаса,- чуқур тин олди Илҳом ака

   - Шифокор бўлса иш жойида боқсин касалларини.  Уйда пул ишлаши учун қўшниларни тинчини бузиши шарт эмас. 

   - Сиз қаердан биласиз,  Орифни уйда пулга одам қарашини?  Билмасдан гапирманг хўпми?  -Илҳом аканинг ростмана жаҳли чиққанди. 

   - Пул ишламаса қаердан Ҳажга бораркан? Ана кўряпсиз-ку,  эр-хотин ҳадемай ҳажга кетишяпти?

- Орифбой яқинда қилган ихтиролари сабаб давлатдан катта пул мукофоти олганларини эшитмагансиз шекилли? Билмасангиз билиб олинг. Аканинг қилган иҳтиролари дунё миқёсида тан олинди.

- Менга қаранг, Ноиба!? - деди нарида индамай гапга қулоқ солиб турган Умида, - айтмоқчи эмасдим- у, аммо айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили сизни икки ўғлингизга қилинган суннат тўйи ҳаражатларини кўтарган шу киши бўладилар. Наврўз байрамида совға қилинган иккита велосипедни ҳам олиб берган Ориф ака бўладилар. Улар шунча яхши қилсалар сизга ошкор қилмагандилар. Хафа бўлманг-у, орзу-ҳавас қилишни истасангиз, ўзингиз ҳам, эрингиз ҳам ишласинлар. Қачон қараса ўзим нозикман, эримни қилтириқ деб ишдан бўйин товлайсизлар? Мана эрингизни йил бошидан буён тўрт марта ишга киргизиб қўйдик. Битта ишхонани совуқ деб, иккинчисини ойлиги кам деб, учинчисини мукофот пули йўқ деб, тўртинчисини тушликка берадиган овқатлари ёмон деб ишламай ишни ташлаб кетдилар.

- Нима сиз менга маломат қиляпсизми? - лаблари учди Ноибанинг,- сиз-чи ҳали бу гапларингизга жавоб берасиз! Мен бу гапларни эшитиб жим кетавермайман.

Шу пайт идора хонасининг эшиги шаҳд билан очилди

- Ойиии! - эшик очилиб Ноибанинг ўртанча қизи кўринди, - укам Рустам қўшнининг деворига осилиб довучча(мева) олмоқчи бўлган экан, дарахтдан йиқилиб боши ёрилибди.Роса кўп қон кетяпти. Уни дадам билан қўшнимиз Ориф акани аёли докторхонага олиб кетишди

- Воой, болааамм! - Ноиба қизини кўтарганча ташқарига отилар экан остонада мункиб кетди.

- Эҳтиёт бўлинг! Тўхтанг, биз ҳам сиз билан бирга борамиз.

Илҳом ака билан Умида унинг ортидан ташқарига жадаллаб чиқиб кетишди.

Касалхона:

- Болааам... Болааамм, - ингради Ноиба, - операцияга кириб кетганига уч соат бўлди. Нима учун ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти? Юрагим ёниб кетяпти, юрагим...

- Ноибаа,- Искандар аёлини юпатмоқчи бўлиб қўлидан ушлашга интилди

- Нари туринг! - эрини итариб ташлади Ноиба,- уйда ўтириб битта болага эплаб қараб туролмасангиз.

- Синглим, ўзингизни ушланг, оғирроқ бўлинг, - Илҳом аканинг Ноибага астойдил раҳми келган эди.

Шу пайт остонада ҳамшира кўринди:

- Бахтингиз бор экан,- деди у Ноиба билан Искандарга қараб,- ўғлингизни қон гуруҳи билан Ориф аканинг аёли Маҳбуба опанинг қон гуруҳи бир бирига мос тушди. Йигитчанинг операциясини Ориф аканинг ўзлари ўтказдилар. Қон қуйилгандан сўнг аҳволи ижобий томонга ўзгарди.

Қолган гапни Ориф аканинг ўзларидан эшитасизлар.

Ҳамшира кетгангач Ноиба елкалари силкиниб йиғлай бошлади:

- Бири қон бериб, иккинчиси операция қилиб ўғлимнинг жонини сақлаб қолган инсонлар олдидаги қарзимни қандай узаман? Айтинг, раис бува? Қандай узамиз? Бу инсонлар ҳажга бормай ҳожилик мақомига эришиб бўлган ҳазрати инсонлар.
Илҳом ака сўзга оғиз жуфтлади.
Шу пайт даҳлиз бошида Ориф ака кўринди...

Барчалари Ориф акага қараб қолишди.

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚЎШНИЛАР

Маҳалла идорасининг шинамгина хонаси.

Маҳалла раиси Илҳом ака навбатдаги ташриф буюрувчини мулозамат билан кузатиб қолар экан, хонага котиба Умида кириб келди.

- Чойингизни янгилаб берайми, Илҳом ака?!

Умида Илҳом аканинг жавобини кутмай стол устида турган чойнакка қўл узатди.

- Бугун оғир кун бўлди-я, Умида? - Илҳом ака стол устидаги қоғозга кўз югуртирар экан котибасига ҳорғин жавоб қайтарди, - аммо,- чиройи ёришди унинг,- режадаги анча ишларни битириб олдик. Энди шу ҳужжатларни кўриб чиқсам, қабристонда ҳашар қилаётган ёшлардан хабар олсам бўлади. Барака топгурлар ўзлари ташаббус билан чиқиб дарвозадан чап тарафга бетондан йўлак қилишаётгани ажойиб иш бўлди. "Барчамизни оҳирги борар манзилимиз шу. Қабристонни обод қилсак болаларимизга ҳам ўрнак бўлади" дейишади азаматлар.

Умида хона бурчагидаги тумба устида турган тефалдан чой дамлай бошлади.

- Илҳом ака,-деди у хаёлпаришонлик билан

-Ҳа? - Умиданинг ниманидир айта олмай тараддудланганига сергак тортди Илҳом ака,- тинчликми? Нима гап?

- Ноиба телефон қилганди,-хўрсинди Умида ва янги дамлаган чойни стол устига олиб келиб пиёлага солиб қайтара бошлади,- у кеча қўшниси Васила опа хонадонига қилинган эҳсондан хабар топибди. "Сенларни одам ажратиб айирмакашлик қилишларинг учун маҳалла қўмитасига сайлаб қўйганимиз йўқ" бирам асабимни бузди. На гапимни эшитади, на гап уқади. "Васила опа бева бошлари билан уч фарзандни катта қиляптилар, яна устига устак ўзларини тоблари йўқ. Бир томонда кекса қайнота, қайноналари бўлса" десам "Қачон қараса кўрганларинг шу Васила опа, ой чиқсаям шунга, кун чиқсаям шунга. Мен ҳам маҳалладан ёрдам олишимиз учун эрим ўлиб ўзим бева бўлишим керакми?" дейди ҳар сўзидан заҳар томиб.

Умида Илҳом акага чой узатар экан сўзида давом этди:

- Нима эмиш, Васила опа сира муҳтож эмасмиш. Бир тарафда қайнона-қайнотани нафақа пули, бошқа тарафда учта боласига давлат томонидан тайинланган ёрдам пули, яна опанинг ўзини ойлиги- ҳаммаси бир дунё пулмиш.

Илҳом аканинг қошлари уйилди:

- Ноиба қўшнисини пулларини ҳисоблабди-ю, у рўзғорнинг ҳаражатини ҳисобламабди-да. Қайнона-қайнота нафақа пули олса ўзини дори-дармонидан ортарканми? Бевақт нобуд бўлган ёлғиз ўғлини дардида бири қон босим, иккинчиси қанд касаллигини орттириб олган бўлса. Болалари ҳали онасининг ёнига кирмаган. Авжи ейман, ичаман, кияман деган мактаб ёшида. Ҳайҳотдек рўзғорда Василани бир ўзини ишласа, уям бўлса цехда оддий тикувчи бўлиб.

- Шу гапларни мен ҳам айтдим,- ҳуноби ошди Умиданинг, -аммо Ноиба деганлари қани гапни тушунса? Топиб олган гапи "Мен ижарада яшайман, тўртта болам билан муқим ватаним йўқ, сенларни бўлса биз билан ишларинг йўқ. Топиб олганларинг Васила опа, Зулфия, фалончи, писмадончи" деб роса асабимни еди.

- Майли, Умида,- оғир тин олди Илҳом ака,- Ноиба келсин-чи, у билан ўзим гаплашаман. Жуда индамаган сари босар- тусарини билмаяпти.

- Илҳом ака, ўзи шу Ноибага ўхшаганларга берилган ҳайрия буюм, пулларни топшираётган лаҳзаларни суратга олиб маҳалла группасига ташлаб қўйсангиз, озроқ бўлсаям ҳовури босилармиди? Ноиба ҳеч ким билмаяпти, кўрмаяпти деб ҳар сафар иддао қилавермасди дейман-да?

- Қилинган эҳсонни оммага ошкор қилсак эҳсонлиги қаерда қолади, Умида? Қадимдан "Ўнг қўлинг берганни чап қўлинг билмасин" деган гап бекорга айтилмаган. Ўзи...

Шу вақт Умиданинг қўл телефони жиринглади:

- Алло, ҳа, ҳа...-Умида Илҳом акага ишора қилди, - Ноиба... Эшикни тагида турганмиш,-Илҳом ака Умидага "Чақир" деган имо қилди,- келаверинг, Илҳом ака шу ердалар.

Умида остонага яқинлашиб Ноибани кутиб олди. Ноиба икки ярим ёшлар чамасидаги қизчасини етаклаб олганди.

- Ассалому алайкум, Илҳом ака.

Илҳом ака Ноибага қўли билан "ўтиринг" деган ишора қилди.

- Ваалейкум ассалом, келинг хизмат. Қулоғим сизда

Читать полностью…
Subscribe to a channel