#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Сабоҳат остонада ўзига ҳайрат билан боқиб турган тўрт яшар қизчаси Мукаррамхонга кулимсиради:
- Ҳа қизим. Бу ҳам сенинг уканг. Айтганча Абдулатиф қани?
- Ҳовлида, ойижон. Лойдан пақ-пақ ўйнаяпти.
-Ҳоммомпишми? Бор қизим, укангга қара. Кўпам лой ўйнамасин. Ҳали бурни битиб пинғиллаб қолса аданглардан икковимиз гап эшитамиз.
- Униям шу ерга олиб келаман. Чақалоқни укам ҳам кўрсин,- деди Мукаррамхон изига қайтар экан,- қўлини ювиб келаман укамни.
Чақалоққа Турдибой дея исм қўйдилар. У қирқ кунлик чилласи чиққунча Сабоҳатнинг бағрида бўлди Раҳиманинг ўзи гўдагини кўришга чиқиб турар, бироқ қайнонасининг талаби билан унинг ёнида узоқ қолмас эди. Турдибойнинг чилласи чиқадиган куни Фароғат опоқи унга лойиқлаб ўз қўллари билан тиккан кўйлак, иштончасини кийдириб хонани бир айлантирди-ю, сўнгра кўйлак, иштончани набирасининг устидан ечиб олиб ташқарига чиқиб кетди.
Буви куйлакнинг енг ва этакларини ёпиб чатди-ю, ичига буғдой тўлдирди. Сўнгра бўйин қисминиям тикиб бўлгач, худди шундай буғдой тўлдирилган иштонча билан бир қилиб одамча шаклини берди. Шом кирган вақт ўзи ясаган "қўғирчоқ одамча"ни йўргаклаганча кўчага йўл олди. Фароғат опа шу йўл олганча маҳалла тўридаги ҳовузга яқинлашди. Бу вақтда анча қоронғилик тушиб қолган, одам беш қадам наридаги одамни танимайдиган бўлиб қолганди.
Фароғат опа ҳовуз бўйига яқинлашиб у ёқ, бу ёққа аланглади-ю, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач қўлидаги соҳта гўдакни ҳовузга улоқтирди.
- Турдибой чўкиб кетди.. - деди у овози титраганча паст овозда ўзига ўзи ва қайта такрорлади,- Турдибой чўкиб кетди...
📌@xazon_rezgi /6
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
💜🦄💜🦄
🦄🦄🦄🦄💜🦄🦄💜🦄
📢📢📢USHA MASHHUR MOHIZAMIN OPTOMDA BARCHA TAVARLAR
ATIGA 🟠🟠🟠🔴🔴🔴SUMDAN💯💯
🤔🤔AYOLLARIMIZ UCHUN ENG ASOSIYSI YORINI ETIBORIDA BULISH AGAR UZINI SEVADIGAN AYOL QIZLARIMIZ BULSA TEZDA KIRVOLINGLA😄 BIRINCHI QUL SIZ XOXLAGAN HAMMA TAVARLARIMIZ BOR WU YERDA KIRGANDAN KEYIN ANIQ BILAMAN CHIQGIZ KELMI QOLADI TELDA KIRVOLAMIZ🥰🥰🥰
💜/channel/+_gbf28eeRMkyM2Ey
💜/channel/+_gbf28eeRMkyM2Ey
💜/channel/+_gbf28eeRMkyM2Ey
#дахшатли_статистика
⚠️Айни дамда Ўзбекистонда ўлимга сабаб бўлувчи омиллар ичида Рак касали иккинчи ўринда экан
Рак бўлмаслик учун ушбу 5 та махсулотни доимий истеъмол қилинг
1.
2.
3.....
Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа
Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...
Давомини ўқиш👇
😔 Ayollar uchun eng ogʻir ish — bu har kuni nima tayyorlash haqida bosh qotirish boʻlsa kerak.Ayniqsa, 🧕qaynonangizning tuzib bergan bir xil menyulari butun oila a’zolaringizning joniga tekkani aniq.
👩🦱Menyuni oʻzgartirardim-u, koʻp retsept bilmayman-da, deyapsizmi? Axir shu ham mummomi? 💥“Sevimli retseptlar”💥 kanalida siz xohlagan hamma retseptlar bor!
— tez va oson tayyorlanadigan taomlar;🎊
— mazali salatlar va shirinliklar;🍰
— bayram tadbirlari, tugʻilgan kunlar 🎂uchun togʻorabop, xamirli ovqatlar.
Qani tez kanalga a’zo boʻling, Eng zoʻr retseptlarni oʻrganib, yaqinlaringizni xursand qiling 👇👇👇
✨✨#хайрли_оқшом
Аллоҳнинг ҳифз-у ҳимоясида оппоқ субҳдаги дийдоргача ...
Хайрли тун ...
Яхши дам олинг ...
Каналга обуна бўлиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
💔ХИЁНАТ
😳😱ФОЛБИН ЭРИМГА, ХОТИНИНГ СЕНГА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ ДЕБ АЙТИ ФОЛБИНГ ИШОНСА БЎЛАДИМИ?... 🤬
Мен Оилалиман, бир куни турмуш ўртоғим фолбинга борибдилар.
Фолбин сенинг хотининг хиёнат қилади, сени уйинга бир Қора Кепкали Йигит келади сен йўқлигинда,сен кетишингни кутади,кетишинг билан уйига чақиради,Фолбин нимани кўрса фолда шуни айиб ташлайди,Бир оилани бизаяпману Гунох бўлади демайди, Эр ғазабда буни эшитиб, хотини олдига боради ва....
ХОЗИРГИ КУНДА ЖУДА КЎП УЧРАЁТГАН ВОҚЕА ТАРҚАТИНГ❗️
😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ 👇
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Аданглар нимаям дердилар, болам? Аслида тўй қилиш таклифи улардан чиққанди. Аҳмаджон аканг куёв сарполарини кийиб, от миниб тўйга айтиб келганда айтгандилар "Биз ҳам шу йилдан қолмай тўй қилиб юборайлик" деб. Сени бахтингни кўриш икковимизни ҳам орзуимиз ахир.
- Ҳаа,шунақами, ойи? Маслаҳат оши аллақачон пишган денг?
- Шундоқ, болам. Фақат қиз топилса бўлгани. Қани энди ўзингни олиб қочмай жавоб берчи? Шаҳарда кўнгил қўйган қизинг борми? Бор бўлса айт?
- Йўқ, ойи. Шаҳарда фақат ўқиш билан овораман мен. Жуда келин қилгингиз келса ўзингиз таниган, билган шу қишлоғимизнинг қизларидан қидирақолинг.
- Вой тилингга шакар-а, болам?-юзи ёришиб кетди Раҳима холанинг, - ўзим ўргилай сендан. Ўзим ҳам қишлоғимиз қизларидан уч-тўрттасини кўз остимга олиб қўйгандим
-Оббо ойи-ей, сира бўш келмайсиз-а? -Абдужаббор Раҳима холага шундай деди-ю, кўнглидан "У қизларни рўйҳатида Барно ҳам бўлсин-да ишқилиб" деган хаёл кечди.
-Ҳа-да болам, энг аввал кўнглингга қўл солмоқчи эдим. Сўнг ҳар эҳтимолга қарши яхши ният билан совчиликни бошлаб юбормоқчи эдим. Ҳолбуки кўз остингга олганинг йўқ экан совчиликни энг аввало Азиз муаллимникига боришдан бошлайман.
- Қайси Азиз муаллимни айтяпсиз, ойи? - сўради Абдужаббор юраги дупурини онаси сезиб қоладигандек базўр ўзини босиб
-Нимага довдираяпсан, болам?-ажабланди Раҳима хола соддадиллик билан, қишлоғимизда ўзи битта Азиз муаллим бор-ку? Паст кўчада турадиган?! Шу муаллимнинг қизи Барнохонни айтаяпман. У қиз сенлардан бирми, иккими класс қуйида ўқиган?
- Ҳаа, -деди Абдужаббор ўзини базўр эслагандек кўрсатиб,-гапираверинг, ойи, ёдимга тушгандек бўляпти у қиз.
-Хуллас, ўша Барнохон бир қиз бўлган, бир қиз бўлган. Сочлари нақд тақимини ўпади. Тилини ширинлигини айтмайсанми? Ҳар кўришганда қўнғироқдек овози билан шунақа салом беради, шунақа салом беради, бутун жонинг эриииб битади,- Раҳима хола сўзини тўхтатиб ўйланиб қолди-ю, сўнгра яна орзумандлик билан сўзлай кетди,-агар бу қиз бўлмаса нариги кўчадаги Одил қассобнинг қизини ҳам мақташаяпти. Борган жойини тиндирадиган қиз дейишяпти уни. Ундан кейин Наби устанинг ҳам ўзи бир жаҳон, ҳусни бир жаҳон қизи бор эмиш.
-Бўлди, ойи, ҳозирча шу жойда тўхтайлик. Тўғрисини айтсам бошим айланиб кетди,- онасига оғир ботмайдиган қилиб кулимсиради Абдужаббор,-келинг яхшиси совчиликни шу қизларнинг уйи энг яқинидан бошлай қолинг. Ҳарна бир қадам бўлса ҳам яқин яхши-да, нима дедингиз?
-Жонинг соғ бўлсин-а, болам,-деди кулимсираганча Раҳима хола,-сен нима десанг шу. Ўзи кўнглим ҳаммадан ҳам шу қизга чопиб турганди.
- Ойи, дастурхонга бир фотиҳа қилиб юборинг. Юсуф даладан қайтган бўлса бир суҳбатини олиб келай.
Раҳима ҳола мўлгина кенг кўйлагининг енгини шошилмай шимариб дуога қўл очди:
- Қани овмин. Илойим тинчлик, омонлик, ҳотиржамлик доимий ҳамроҳимиз бўлсин. Ман ҳам аданглар билан сени роҳатингни кўрайлик. Илойим чиройли гўшангаларга куёв бўлгин. Ўқишларингни беш баҳоларга битириб олгин. Эл-юрт корига ярайдиган каттакон дўҳтир бўлгин. Аданглар иккимиз қариган чоғимизда невара, эвара,чевараларини чувур-чувуридан бошимиз ачиииб юраверайлик. Овмин, аллоҳу акбар...
Абдужаббор кафтларини юзига суртди-ю, дастурхонни йиғиштиришга тутинди.
- Ҳай, ҳай, болам. Сен дўстингникига боравер. Мен ўзим йиғиштириб оламан дастурхонни.
Абдужаббор Раҳима холага жилмайди:
- Ойи, сиз бироз чўзилиб дамингизни олиб олинг. Ўзи неча кундан буён холамларникидаям тўйни чоп-чоплари билан тинимингиз бўлмади. Мен кечга барвақтроқ қайтиб ўзим қулинг ўргилсин шўрва пишириб бераман.
Раҳима хола Абдужабборга "хўп, болам"деди-ю, ўзи зимдан ўғлининг бўй-бастига қараб юраги орзиқди.
📌@xazon_rezgi /3
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
Поччани ранги оқарган шалвираб қолганди. Қўллари титраб қизил матони тортди. Кейин эса нозир хўжайинимни ҳам ёрдамга чақирди. Уччовлашиб ковлаб ўра ичидан Маҳлиёни жасадини тортиб олишди. Мен бу ҳолатни тасвирлаб беролмиман. «Болам» деганча пичирлаб ҳушидан кетган Маҳсума холаними «Синглим мени кечир» деб жасадни қучоқлаган опаними, ёлғон бўлсин деб ич-ичимдан дуо қилган ўзимними?
Ҳаммаси бир лаҳзада юз берди, почча ўрнидан секин туриб қочишга шайланган экан, нозир уни оёғидан чалиб юборди. У ўзи ковлаган ўрага юзтубан йиқилди.
/channel/+Xerxwl37o8ZmNzNi
Давоми
👇👇👇👇
Бунга ишониш қийин, лекин 98% аёллар ўз уйларини нотўғри тозалашади🤷♀
Ётоқ хонани, ошхонани, ҳожатхонани тозалашади ва бу ҳар куни шундайми?🤦♀
Бунинг сабаби кўпчилик "Саришта бекажон" канали ҳақида билишмайди! Каналда сиз ҳар қандай вазият учун ҳаётий лайфхакларни, фойдали маълумотларни, тез ва осон тозалаш усулларини топасиз, улар ёрдамида ҳар қандай тозалаш мароқлидир. 🤗
Уланиб олишни маслаҳат бераман:👇👇
/channel/+PojVAefIlJU5OGQy
🧲 Диккат қидирув! Биз сизни излаяпмиз.
💼 Тажрибали ходим ёки билимли ўқитувчимисиз ?
🔎 Иш қидиряпсизми ?
🔍 Тажрибали ходим излаяпсизми?
Бизга юқори маошли ишларга сиздек ўқитувчи ва ходимлар керак.
👉Иш топиш: 🚀 @beminnatvakant_ish- Ишчи ва иш берувчини учраштирувчи маҳсус платформа 📱
🇺🇿 Республика бўйича барча мактаб ва ўқув марказ вакансиялари шу жойда: @beminnatvakant_ish
Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?
Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩
1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩
Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩❤️💋👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️
Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova
Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇
👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli
Оилавий муносабатларим яхши эмас.😔
Эрим билан кўп тортишамиз.
Уй юмушларидан бўшаб ўзимга қарашга вақт йўқ .
Фарзандларим тарбиясида ҳам қийналаман, жуда шўх гапимга қулоқ солишмайди.
Аксига олиб охирги пайтлар семириб кетябман.
Нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди, номи. "@Betakror_Ayoll " экан Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим!
Мана 2 ойдирку " @Betakror_Ayoll " хар куни кузатаман. Нафақат оилавий муносабатларда балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топдим!. Эрим эса ҳар куни менга совғалар олиб келади кўнглимга қарайди, ҳозир жуда бахтлиман
✅Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳар қайси синов ҳам бир умр бўлмайди. Ҳар қайси қора туннинг оппоқ отар тонги бор.
Болам...
Болажоним...
Кетма...
Ҳеч бўлмаса шу сафар кетмагин. Мана кўрасан, Худоим юзингни ёруғ қилади.Буни мени кўнглим айтиб турибди. Юрагимнинг тўри ёп-ёруғ.
Титраб-қақшаганча кўз ёш тўкаётган Фароғат опоқи шундай дея туриб ўзини келинининг оёқлари остига ташлади
-Онажооон...,- шу вақтгача тош қотиб ҳиссиздек турган Раҳима қайнонасини ўрнидан турғазишга кучи етмас, унга қўшилиб ўзи ҳам юм-юм йиғлар эди,- туринг, ойижон. Хўп кетмайман, фақат сиз йиғламанг...
Шу кўйи Раҳима яна келин бўлиб тушган хонадонида яшаб қолди.
Кўп ўтмай бошига эски паранжи ёпиб уйма-уй бир бурда нон тиланиб юрган Фароғат опани қишлоқдошларининг бири таниб, бирлари эса танимай ҳайрон бўлишди. Кечга бориб ҳориб-толиб уйга қайтган Фароғат опа халтасидаги нонларни дастурхонга тўкиб ҳар бир бурдадан бир тишлам ушатиб келинига ихлос билан ейишгв буюрди. "Бу нонларда ҳосият кўп,-деди Фароғат опа ўзига жовдираб боққан келинига,-улар қўли қадоқ, ютган луқмаси ҳалол, дуоси ижобат инсонлар дастурхонидан олинди. У дастурхонларда қанчадан қанча дуолар қилинмаган дейсан.Насиб қилса бу еганларинг ичингга шифо бўлиб киради. Сендаги бор-йўқ зиён-зарарни бартараф қилади".
Орадан бир йил ўтгач Раҳима яна юкли бўлди Бу вақтга келиб Раҳиманинг ортидан келин бўлиб тушган овсини Сабоҳат икки болалик бўлган эди...
Бу сафар Фароғат опоқи елиб-югуриб Раҳиманинг кўзи ёриш вақтигача ёши улуғ онахонлардан маслаҳат олиб барча урф-одат, ирим-сиримларга тахт бўлиб турган эди.
Ёзнинг ланғиллама чилласида Раҳиманинг кўзи ёриди. Навбатдаги туғилган гўдак ҳам ўғил эди. Фароғат опа янги туғилган гўдакни дарровда йўргаклатди-ю, остонада турган кичик келини Сабоҳатга тутқазди: "Олинг болангизни" . Сабоҳатларнинг уйи овсинининг уйига чап ёнбош қўшни эди. У гўдакни олди-ю, ўртадаги девордан очилган бир тавақвли эшиқдан илдамлик билан чиқиб кетди. Сабоҳат янги туғилажак гўдакга кўкрак тутиш учун анча аввал эри Абдуҳошимдан изн сўраб, руҳсат олиб қўйган эди. У уйига кириб гўдакнинг йўргагини очиб ҳайрон бўлиб қолди. Гўдак ниҳоятда хушсурат эди.
Сабоҳат "Бисмиллаҳ... " деганча гўдакга кўкрак тутди. Гўдак инжиқлик қилмай Сабоҳатни миқ-миқ эма кетди
- Вой ойижон, чақалоқ олиб келдингизми?
@xazon_rezgi /5
Qora Marvarid 7-qism Audio
✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi
Obuna bo’lish uchun
Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube |
Оилавий муаммолар ҳатто буюкларда ҳам бўлган.
— Менинг эрим буюкларнинг буюги,
мақтанди Эйнштейннинг рафиқаси.
— Қўлидан нима иш келади, -- деди дугонаси.
— Пул топишдан бошқа ҳамма нарса...
П/с: Ҳатто даҳоларнинг хотини ҳам нолиган экан 😁
@xazon_rezgi
Мендан:
— Етиша олмаслигингни билиб туриб, нега энди Уни изламоқдасан? — деб сўрайдилар...
Мен эса уларга шундай жавоб бераман:
— Ўлишимни билиб туриб нима учун яшаётган бўлсам, ўшанинг учун...
– Жалолиддин Румий
@xazon_rezgi
Онажон...
Армон юрагимда ўсмоқда чунон,
Худдики бир терак бўлиб боряпсиз.
Сезиб бормоқдаман, қанча улғайсам,
Шу қадар Сиз керак бўлиб боряпсиз!
Онажон, одамлар кўзида кулгу,
Ичида нафратлар сизиб туради.
Юрак ҳам кияди ожизлик тўнин -
Сизнинг йўқлигингиз сезиб туради.
Бу бозор ҳаётнинг афъоли - зарда,
Бир йиқитиб олса, тинмай куларкан.
Айниқса, Онажон, қиз болаларга
Онаси жуда ҳам керак бўларкан!
Гарчи улғайдим мен ҳадиксиз, тетик,
Нигоҳларим гарчи ҳаддан-да шўхдир.
Тилло остонамда дунё ётар, лек
Сиз йўқсиз, гўёки ҳеч нарсам йўқдир!
Тўққиз йил муқаддам ташлаб кетдингиз,
Ўн етти ёш эдим, роса кутганман.
Кўзларим қаърида тўпланди денгиз,
Ўша “ўн етти”да қолиб кетганман!
Тақдир шу экан-да, ўжар ва қайсар,
Барига жимгина шерикдирман мен.
Юрагимда Сизнинг номингиз яшар,
Эҳтимол, шу сабаб тирикдирман мен!
© Хайрулла Ҳамидов
Каналга обуна бўлиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#хайрли_тонг
Ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо бўлган, пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу яхши сўз ва меҳрдир!
Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг Қадрдон.
Ассалому алайкум!
Янги кун-янги имкон муборак бўлсин!
/channel/xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
. " Туф, туф, туф,- ўйлади онаизор ўғлига гўёки бегона кўзларнинг назари тегадигандек,- илойим назардан, нафасдан, ўт балоси, сув балоси, туҳмат балосидан ўзи асрасин. Аллоҳим, ўзи шу ёлғизгина боламни кўрар кўзларимнинг қувончи қилиб бердинг. Илойим омонатингга ҳиёнат қилмагин. Болажонимни тоълеини ёруғ қилгин. Бахти камолини адаси иккимиз кўриб юрайлик"
Раҳима хола аста калавотдан тушиб ичкари уйга йўл олди. Хона шинам ва сариштагина. Тўрда иккита сандиқ, уларнинг бирини устига кўрпа, иккинчисининг устига кўрпача ва ёстиқлар тартиб билан тахланган, хонанинг чап тарафи деворига бўйдан-бўй тахмон ишланган бўлиб у ерда турли рўзғор ашёлари чиройли жойлаштириб қўйилган эди.
Раҳима хола енгил ҳаракатлар билан кўрпалар тахланган сандиқ устини бўшатиб унинг ичидан тушадиган келин учун орзулаб олиб қўйган матолар тугилган тугунларни олиб очиб кўра бошлади. Бир зумда хонани нафталин ва қуриган ёнғоқ баргининг енгил ачимтир ҳиди тутди.
Раҳима хола набватдаги сандиққв энгашганида унинг бурчагида турган тугунчага кўзи тушиб меҳр билан қўлига олди.
Бу Абдужабборнинг уч-беш ёшлик чоғларида кийган кийимчалари эди. Тугуннинг энг бошига икки дона дўппи тахлаб қўйилибди. Раҳима хола тугунчадан бир-бир чиройли нимча, булутларнинг расми туширилган чит кўйлак, беқасам тўнча ва энг оҳирида ичига ғарч солинган этикчани олиб жилмайганча томоша қилди.
"Илойим болагинамнинг боласига насиб қилсин бу кийимчалар... - энтикканча ўйлади Раҳима хола,- илойим ёлғизгинам ўзидан кўпайсин.Ортимизда қолишсин барчалари... Ризқи-насибамиз узилиб дунёдан ўтганимизда тепкилаб, тепкилаб кўмишсин илойим. Дарди доғини кўрмайлик"...
Раҳима хола эри Абдуқаюм ака билан Абдужаббордан аввал туғилган уч ўғлининг дарди доғини ҳўпам тортганди.
Фароғат опоқи Раҳимани келин қилганда қиз ўн саккизни эндигина қаршилаган нозик-ниҳол, хушбичим қиз эди. Фароғат опоқи тўиғич ўғли Абдуқаюмни аёли Раҳимани бош келин бўлгани учунми айрича суяр эди. У келинини ер-у кўкга ишонмас, айниқса тўйларидан уч ой ўтиб ҳомиладорлиги маълум бўлгач авайлагани авайлаган эди. Халқда" Асраган кўзга чўп тушар" деган гап бежизга айтилмаган экан-да.
Вақти соати билан кўзи ёриган Раҳиманинг тўнғич ўғли икки кун яшади. Пойқадами билан уйга бир олам файз олиб кирган гўдак иккинчи куннинг адоғида онасини эма туриб "ғийқ" этиб ўқчиди-ю, онаизори нима бўлганини тушунгунча жон таслим қилди, қўйди.
Ўшанда биров у деди, биров бу, бироқ ҳеч ким гўдак ўлимининг асл сабабини топа олмади. Раҳима ҳам, Абдуқаюм ҳам, оиланинг бошқа аъзолари ҳам тақдир олдида чорасиз қолгандилар.
Фарзанд қандай ширин неъматлигини ота-она бўлганлар яхши биладилар.
Вақти келиб иккинчи, учинчи фарзанди ҳам тўнғичи каби нобуд бўлгач Раҳима Абдуқаюмга "Жавобимни беринг, кетаман" га тушиб қолди. Маҳалла-куйдаги аёл-жувонлар Раҳимани кўришса йўлни терс олиб кетишлари, боёқишнинг хаёл билан кўришгани қўл узатиб қолса узатган қўли ҳавода муаллақ қолиб кетган пайтлари жувоннинг ҳаётдан безиб ўзини барчага нокеракдек ҳис қилиб қолишига сабаб бўлганди.
Ўғли билан келинининг ўртасига биринчи бўлиб Фароғат опа тушди:
- Мангина ўлай жон, болам,- деди у кўкрак бурма кўйлагини ёқасини йиртгудек бўлиб ўзини муштлаб,- барчамизни бир олам умидсизлик гирдобига ташлаб кетмоқчимисан? Мангина нима қиламан кейин? Ўзи шундоғам одамларни гап-сўзлари юрагимни бурда-бурда қилиб ташлади-ю? "Бу келин қайнонасининг иссиқ ўрнига ўтириб қўйган, Фароғатойнинг бутун зиён-заҳмати келинига уриб кетган. Фақат Фароғатойнинг қиз фарзандлари нобуд бўлган бўлса, келинининг ўғил фарзандлари нобуд бўляпти" деган сўзларни ҳар сафар эшитганда ўзимни ҳуддики ўша набираларимнинг ўлимларига сабабчидек ҳис қилаяпман. Ўзимга боғлиқ бўлмаган айбдорлик ҳисси мени адои тамом қилмоқда, болам. Жоним қизим... Ҳеч ким Худоимнинг қадаридан устунмас... Сен бу кунларни ўзинг тилаб олмагансан. Мен ҳам бу шўришларни бошимга ўзим тилаб олмаганман. Буларнинг бари Худованди каримнинг синовлари болам...
📌@xazon_rezgi /4
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
НОУМИД БЎЛМАНГ
Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи “Иймон” деб номланувчи шам ўчибди.
“Иймон” ўчган жойда мен ҳам узоқ ёна олмайман, деб “Яхшилик” дея номланган иккинчи шам ҳам ўчибди.
Иймон ва Яхшилик ўчган хонани мен ҳам ёрита олмайман, деб “Меҳр-муҳаббат” шами ҳам ўчибди.
Ушбу хонага бир киши кириб:
— Эҳ, нақадар қоронғи бу хона, на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор, — деб ортга қайтаётса тўртинчи шам:
— Тўхтанг, — деди.
— Сен қандай шамсан? Нега ҳалиям ёниб турибсан? — деб сўради халиги киши.
— Мен ўчсам, бу хона қоп-қоронғи бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен “Умид” шамиман, — деди.
Шундай экан, ҳеч қачон ноумид бўлманг! Ноумид — шайтон, деб шунга айтишса керак-да. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Умидингизни сўндирманг!
@xazon_rezgi
• Ўқитувчи ўқувчи қизнинг дафтарига:
- Қизингиз кўп гапиради-, деб ёзиб уйига юборибди.
• Хатни ўқиган қизнинг отаси жавоб ёзибди:
- Униси ҳеч нарса эмас!Сиз уни онасини кўрсангиз борми?! 😅
©Маҳбубий
@xazon_rezgi 🌼
Дунёга машҳур футбол рефериси ҳамюртимиз Равшан Эрматов ўз фаолиятини футбол ўйнашдан бошлаган. Бироқ, маълум сабаларга кўра ўз фаолиятини рефериликда давом эттирди.
Агар шунда Эрматов ўз фаолиятини футболчиликда давом эттирса, нари борса, қизиқчиларнинг кулгисига нишон бўладиган терма жамоа аъзоси бўлар эди. Бугунги кунда эса у дунёнинг энг олди ҳакамларидан...
Хулоса шуки, ўз ўрнини танлай билиш муваффақиятнинг асоси. Ўзгаришлардан қўрқманг. Катта натижаларга эришиш учун кичикларини қурбон қилиш керак!
©интернет
@xazon_rezgi
Бир куни эр-хотин уришиб қолибди.⠀
Эри:⠀
— Сен билан ортиқ яшай олмайман. Нарсаларингни олгинда, ота уйингга жўна! – дебди.⠀
Хотини кетибди.⠀
Кун кеч бўлгач, эри секин телефонни олиб хотинига қўнғироқ қилиб дебди:⠀
— Онаси, борайми...?!⠀
— Майли. Фақат битта шартим бор.⠀
— Хўш?..⠀
— Ошхонага киринг. ⠀
— Кирдим.⠀
— Қўлингизга ликопчани олиб, уни зарб билан ерга уринг!⠀
— Урдим.⠀
— Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг.⠀
— Ие, хотин. Мен пластик тарелкани ерга ургандим. Цингани йўқ...!⠀
— Оббо! Минг йиллик ривоятни расво қилдингиз. Келинг, тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим дегандим, — дебди хотини.
@xazon_rezgi
4 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ НОРАСМИЙ МОТАМ КУНИ
1938 йил 4 октябрь. Бу — биринчи ўзбек кинорежиссёри, биринчи фотосуратчиси, биринчи ўзбек юристлари, биринчи журналистларининг боши кундага қўйилган кун.
1938 йилнинг айни шу куни СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан шафқатсиз ҳукм чиқарган.
Булар – Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби ўзбек мунавварлари, Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев каби давлат арбоблари эди.
Илм дарғалари: Пўлат Солиев, Ғози Юнус Олимов,
Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломов
Анқабой Худойбахтов, Санжар Сиддиқ, Қурбон Берегин, Аъзам Айюб, Отажон Ҳошимов каби инсонлар шу кунда қатлиом қилинганди.
Сиз доим хотирамиздасиз, жадидлар...
Мафтуна КАРИМОВА
Каналга обуна бўлинг 👇:
/channel/xazon_rezgi