#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хўўўп, акааа! Ҳотиржам бўлинг! Раҳима, холамлардан хавотир олмааанггг!
Кўп ўтмай Матлубанинг овози эшитилмай қолди.
Абдужаббор ўзи ва барча қишлоқдошлар йигитларни кузатиб чиққанлар то кичрайиб кўринмай қолишгунга қадар ортда қолаётган йўлдан кўзини узмади.
У айни дамда ўзини юрагининг бир парчаси ана шу киндик қони томган она заминда узилиб қолиб кетгандек ҳис қилаётгандек эди...
Шу кетишда Абдужаббор, Муҳаммаджон ва барча узоқ-яқин танишлари Тошкентдаги темир йўл вокзалига етказиб борилдилар.
Абдужаббор йўлга тушганда "Бизга қурол берадилар-у ва биз тўғри уруш бўлаётган жойларга кетамиз" деб ўйлаганди. У тез орада ўзининг бутунлай хато хаёл қилганлигини англаб етди. Вокзалдаги йигитлар иккинчи кун уч қайта рўйҳатдан ўтказилгандан сўнг, вагонларга жойлаштирилиб Қозоғистонга жўнатилди. У ерда йигитларни ҳарбий тайёргарлик машқлари кутиб турар эди.
🔳 🔳 🔳
Кўп ўтмай Янги турмуш қишлоғида гап тарқалди. Юқоридаги каттаконлар Шермат раиснинг урушга кетиш ҳақидаги илтимосига рад жавоби беришганмиш. Шермат раисга урушга бормаслик учун "бронь" деган ҳужжат топширилибди. "Сиздек шижоатли инсонлар фронт ортидаям сув ва ҳаводек зарур. Жанггоҳлардаги аскарларимиз ғалаба қозонишлари учун меҳнат фронтидагиларнинг далдаси энг муҳим роль ўйнайди" дейишганмиш каттаконлар.
Қишлоқ аҳли бу хабарни эшитиб бир учи ҳурсанд ҳам бўлишди.
"Раиснинг тили заҳар бўлгани билан иши унумли . Қолаверса замон нотинч бўлиб турган бундай вазиятда қаттиққўл бўлишнинг ҳам ўз ўрни бор. Инсонлар бошини бирлаштириб туришнинг энг асосий шартларидан бири шу" деган қарорга келишган эди қишлоқ аҳли.
Уруш бошланганига бир ой бўлмаёқ қишлоқдаги кўзга кўринадиган эркак зоти фронтга жўнаб бўлди. Азиз муаллим ҳам Абдужабборлар кетганидан уч кун ўтиб урушга жўнади.
-Энди, синглим,- деди Шермат раис Азиз муаллимни фронтга кузатиб ўпкаси тўлиб турган болалари билан турган Эътиборхонга қараб,- эртадан қизингиз далага чиқса яхши бўларди. Уйда обидийда қилиб ўтиргандан фойда йўқ,- у кейинги сўзларини Барнога қараб давом эттирди,-агар отангни ва қайлиғингни тезроқ ва соғ-омон уйга қайтишларини истасанг астойдил меҳнат қилишга кириш. Ҳадемай далага кечки картошка экамиз. Сен етиштирган ҳосил қанча аскарларимиз учун қалқон бўлишини, душманга қақшатгич зарба беришини асло унутма! Шифокор бўлишга тайёргарлик кўраётганингни яхши биламан. Ўша кунлар тезроқ келиши учун ҳам ҳозирдан ҳаракат қилишимиз керак.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /44
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Абдужабборнинг амакиси Абдуҳошим беш кун аввал урушга олинган эди. Айрилиқ азоби эт олмай туриб бир вақтнинг ўзида Абдужаббор билан Муҳаммаджонга чақирув қоғози келди. Бу сафар фронтга кетаётган жигарларини кузатиб қўйишга Абдуқаюм ота бош бўлиб чиққан эди. Сўнгги хафталарда яқин жигарлари учун куйиб кетган ота озиб кетган, юзлари бир бурда бўлиб ўзини олдириб қўйганди. У ўзини базўр ушлаб, титроқ қўлларини очганча ўғли билан жиянини узоқдан узоқ дуо қилди..
Навбат аёлларга келди:
- Абдужаббор ўғлим,- ўзини тутишга ҳаракат қилгани билан кўзлари жиққа ёшга тўлиб лаблари қийшайиб кетаверди Сабоҳат ойисининг,- укангга кўз-қулоқ бўл. Бир-бирларингдан ажралмаларинг. Сен ҳам,- ўғлига юзланади у,- аканг нима деса сўзидан чиқма. "Хўб бўлади" дегин. Илойим икковинг бошлашиб чиқиб кетяпсизлар, биллалашиб қайтиб келинглар...
Раҳима холанинг эса гапиришга мажоли қолмаганди. У ўғлига қараган сари юраги куйиб кетаётганди. Хаёлидан нуқул "Гўшангага олиб бориши керак бўлган оёқларинг билан жанггоҳга кетяпсанми, болам?
Художоним, ё художоним... Абдужабборимни ҳам жумлаи мўмин қаторида ўзинг асрагин. Абдужаббор болам ҳам, Муҳаммаджон болам ҳам эсон-омон бағримга қайтиб келишсин. Илоё ўзинг берган омонатингга ҳиёнат қилмагин, Қодир Эгам!" деган сўзлар гир айланар эди.
- Иммм...
Раҳима холанинг юрагидаги сўзлар ташқарига шу бир оғиз ингроқ бўлиб отилиб чиқди. Абдужаббор онасининг сочидан сирғалиб тушган рўмолини авайлаб бошига ташлади. Сўнг энгашиб онасининг кўзидан тошиб чиқиб юзида ҳайрон қотган бир томчи кўз ёшини бармоғи билан аста сидириб олди-ю, юзига юзини босди.
- Ойи... -деди у шивирлаб,-ана шу бир томчи ёшингиз учун немис деганнинг хонумонига ўт қўяман!
- Абдужаббор акаааа! Абдужаббор акаааа!
Абдужаббор ва унинг атрофида йиғилганлар узоқдан ҳаллослаб чопиб келаётган Матлубани кўриб ҳайрон бўлишди.
- Акааа...- Матлуба терлаб кетганидан сочлари пешонаси ва юзларига бетартиб ёпишиб қолган эди,- буларни сизга Барно опам бериб юбордилар,- қўли билан дарахт панасида турган қизга ишора қилди Матлуба...- ана ўзлари.
Абдужаббор Матлубанинг қўлидаги тугунчани олар экан у кўрсатган тарафга интизор нигоҳ ташлади.
- Бор ўғлим,- деди Раҳима хола ўғлинининг қўлидан тугунчани олар экан ,- қизим билан хайрлашиб келақол.
Абдужаббор онасига раҳмат дегандек қаради-ю, унинг юзидан чўлп этиб ўпганча Барно тарафга югургилаб кетди. Абдужабборнинг ортидан "Ҳамма машинага чиқсин!" деган буйруқ эшитилди.
@xazon_rezgi /42
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тўғри овқатланишнинг инсоннинг кундалик энергия даражасига таъсири қандай?
Жавоб:
Тўғри овқатланиш энергия даражасини оширади, иш фаолиятини яхшилайди ва умумий соғлиқни сақлашга ёрдам беради. Витаминлар, минераллар ва атиги ёғларни ўз ичига олган овқатлар энергияни узоқ вақт сақлашга ва кун давомида фаол бўлишга ёрдам беради.
#greencard #USA #Viza
🇺🇸Green Card uchun uydan chiqmasdan online ro'yhatdan o'ting.
Quydagi ma'lumotlarni jo'nating
1. Passport nusxasini
2. Tug'ilgan Kun, Oy, Yil.
3. Manzil (Ko'cha, Uy Nomeri, Shahar Yoki Tumani Nomi, Viloyati)
4. Oilaviy Holati (Oilali, Bo'ydoq, Ajrashgan, beva)
5. Farzandi Bo'lsa Nechta Farzandi Bor?
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
DAVOMINI O‘QISH UCHUN YOZUV USTIGA BOSING
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
📫 Telegram : @Talabalar_Admini
💸 Narx : 70.000 so‘m (oilaviy holatda 110.000 so‘m)
💳To'lov shakli: Click/Visa
🚨Rasmni oddiy telefonda olinsa ham bo'laveradi, faqat to'g'ri rasmga olinishi kerak.
Tepadagi na'munalarga qarab rasmga olinglar.👆👆👆
Maxfiy kodlaringiz shu zahoti o'zingizga beriladi.
Shoshilamiz aksiya narx tugamoqda🫠
#драбллар
"Бир ёқли"
-Оббо ?! Яна иккиқатман дегин ?
Чўпонимнинг бари тегсаям иккиқат бўлиб қолаверар экансан- да. Ўзи ейман, ичаман деб турган олтита болангни боқа олмай жоним ҳалак. Бўл тез. Вақт ўтмасдан кўз ёшингни шўлтиллатиб ўтирмай дўхтирга зинғилла. Болани бир ёқли қил.
Нимага гўлаясан? Бой бўлсам экан-ки , барчангни таъминлаб қўйсам . Топганим у бағримдан бунисига етмай яшаб ўтяпмиз- ку ўзи.
Хуллас "эркак" қаршиликга чоғланган аёлига бас кела олди. Аёли мунғайганча еттинчи фарзандини "бир ёқли" қилиб қайтди.
Афсус... Бу оила бошига қўнадиган давлат шу гўдакнинг пойқадамига созланган эди. У ҳам гўдак билан бирга "бир ёқли" бўлди.
#Навбат ...
- Нима ? Тўртинчиси ҳам қиз эканми ? Эртага шунча қизни қандай қилиб эрга бераман?! Тез чорасини кўр. Қачон-ки ўша аппарат "Ўғил" деса ўшанисини туғасан.
Бу хонадон эгаларининг пешонасига ўғил фарзанд навбат бўйича бешинчи бўлиб туғилиши ёзилган эди.
Ҳар сафар тўртинчи қиз рад этилаверди . У билан бирга ортидан келиши керак бўлган ўғил фарзанд ҳам...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Азиз каналимиз ихлосмандлари!
Қуйида сизларга ажойиб бир канални тавсия қилмоқчимиз! Кўнгил аҳллари, руҳий тарбия қизиқувчилари учун илмий-маърифий канал! Бу сизга манфаатли бўлишига ишонамиз!
Каналга аъзо бўлиб, қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддамиз! ☺️
/channel/rahimjon_aliy
- Барнохон , даданг сенга ҳам фалон миллион сўм тегиш ажратгандилар . Келсанг , рўзғорингга керакли буюмларни олиб берармидик?!
Менинг томоғимга нимадир тиқилди :
- Менга ҳеч нарса керакмас , Ойижон . Мен учун сиз ва дадамлар соғ бўлсангиз бўлгани .
Ойижоним менга қўнғироқ қилган куни кечга бориб дадамнинг аҳволлари тўсатдан оғирлашган. Акаларим дадамларни докторма- доктор, шифохонама - шифохона олиб , ким нима буюрса "чиқмаган жондан умид" дея дори- дармонларни сотиб олишаверган, буюрилган барча муолажаларни қилдиришган.
Эртаси куни воқеадан огоҳ бўлишим билан уйга чопдим. Дадамнинг аҳволлари анча енгиллашган , ўзлари уйқуда эканлар.
Ойижоним мени минг ҳижолат билан кутиб олдилар :
- Қизим , сенга атаган пулимизни ҳам ишлатиб қўйдик. Даданг "Бу пуллар Барнохонимга тегишли эди" деб ўзларидан ўзлари бирам хафа бўлиб қолдилар. Кечир...
Мен уларни овутишга шошилдим :
- Ойижон , мен бир фарзанд бўлиб оғирингизни енгил қилиш ўрнига сиздан яна нимани таъма қила оламан? Сизлар асло ҳижолат бўлманг ва пулларни ўз эгасига етказдик деб ҳисобланг.
Шу куни Ойижонимга кўп сўзларни айтдим . Мен бир , Ойижоним бир йиғладилар.
Икки хафтанинг нари - берисида эса дадам оламдан ўтдилар . Улар то жон таслим қилгунларигача "Барнохоннинг тегишини ишлатиб қўйдим" дея надомат чекканлари юз- кўзларидан билиниб турарди.
Дадамлар оламдан ўтгач , бир куни уларни соғинганимдан йиғлай- йиғлай кўзим илинибди. Тушимга дадажоним кирибдилар . Оппоқ кийимдаги дуогўйимнинг нурли юзлари кулиб турган эди. Улар қўлларини мен томонга чўзиб жилмайганча сўзга киришибдилар:
- Қизим , мен сенга фоний дунёда ўзимча тегиш ажратгандим ва бундан ўзгача ҳаловат туйган эдим. Аммо ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда ниятим амалга ошмаган эди.
Қизим. Барнохон. Мен ҳар икки дунё остонасида туриб сен учун Аллоҳимдан астойдил барака тиладим. Ин шаа Аллоҳ дуоим ижобаат бўлишидан умидворман.
Эшитдингми , қизим ?! Мен сенга бир ота сифатида Аллоҳимдан барака тиладим...
Тонгда уйқудан дилим жудаям равшан бўлиб уйғондим.
Шу кундан бошлаб ҳаётимда бошқача ўзгариш бўлаётганини , кун, соат , дақиқа , сонияларимга барака сизиб кираётганини ҳис қилиб турар эдим .
Ана шунақа гаплар , Опажон... Сизни қизиқтирган бор гап шу...
Мен Барнохоннинг ҳикоясини тинглаб уни қаттиқ бағримга босгим келди.
Ҳа яхшилар ... Дунёда Барнохон сингари энг азиз инсонларидан дуо олган ва Аллоҳ ушбу дуоларни ижобаат қилган ана шундай ҳазрати инсонлар борлиги рост...
Бўлган воқеа бу... Бари рост ...
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi
🙋♀Қизларжонлар!
🤷♀Уйдагиларга "Бугун кечга нима овқат қилай?" деб савол берсангиз улар нима деб жавоб беришади?
Шахсан менга шундай жавоб беришади: "Фарқи йўқ, ўзинг билганингни қилавер!" 😢
Тўғриси бундай жавобдан зерикканман. Лекин яқинда дугонамнинг тавсияси билан "Кунлик Рецептлар" деган каналга қўшилдим. Ишонасизми, энди ҳечкимдам нима овқат қилай деб сўрашимга ҳожат йўқ!
Сизларга самимий тавсиям, ҳозироқ шу каналга обуна бўлинг👇
Qora Marvarid Yakun
✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi
Obuna bo’lish uchun
Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube |
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Барно, зўр гап айтайми? - деди меҳр билан Норпошша,- бахтинг кулган сен қизни. Бўлажак қайнота-қайнонанг дунёда тенги йўқ инсонлар...- у шундай деб муғамбирона кўз қисди, - аммо менинг Шермат сассиқ раис қайнотам ҳам чакки инсонмас...
Барнонинг сўлғин чеҳрасига табассум югурди.
🔳 🔳 🔳
- Аҳири кетадиган бўлдингизми? - кўзлари ёшга тўлди Барнонинг
- Йиғлама, Барно... - томоғига алланима тиқилди Абдужабборнинг,- Юрагим сезиб турибди. Мен тезда қайтаман. Сен эса қайтгунимча ўзингни эҳтиёт қил. Кейин эса сира ажрашмаймиз. Қариб, қартайиб қолгунимизгача бирга бўламиз.
Барно чуқур хўрсинди.
- Пешонамизга қанча соғинч кунлари битилган экан? - у узун енгининг орасидан четлари тўр қилиб тўқилган ипак рўмолча чиқарди,- бу сизга. Мени эслатиб туради.
Абдужаббор рўмолчани олиб аста ҳидлади:
- Сени ифоринг келяпти. Қалампирмунчоқ иси...
- Ёзувиям бор,- уялганча ерга қаради Барно.
Абдужаббор рўмолчани ёйиб унинг бир четига майда қилиб тикилган "Кутаман. Б. " деган ёзувни кўриб Барнога муҳаббатга тўла кўзларини қадади:
- Сендек қиз дунёда ягона, Барно...-деди у бўғиқ овозда, ишон, ҳаётим ва юрагимда битта сенга ўрин бор... Сендан бошқа ҳеч қайси қиз у ўринга давогарлик қила олмайди...
Ҳаёдан Барнонинг юзлари ловиллаб кетди. У ерга қараганча аста:
- Мен учун ҳам,- дея олди холос.
- Барно...
- Лаббай...
Абдужаббор чўнтагидан мўъжазгина тугунча чиқарди:
- Мениям совғам бор сенга...
- Вооой... Менгами? Нима бу Абдужаббор ака?
@xazon_rezgi /40
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Кутилмаганда уруш ҳақидаги хабарни эшитиб Барнонинг барча орзулари ер билан битта, чил-парчин бўлгандек бўлди.
Кечагача, ҳатто бугун тонг отганда ҳам ҳаммаси қандоқ яхши эди-я? Энди бўлса...
Яқинда ўзини бирда студент, бирда келин, бирда эса суюкли ёр ўрнида тасаввур қилаётган қизнинг дард-у дунёси қоп-қоронғи бўлди, қўйди.
"Бу ёғига нима бўлади?" Бу савол фақатгина Барнонинг эмас, балки уруш ҳақида эшитган барчанинг хаёлини қамраб олган эди.
Клуб олдидаги йиғилишга чиққан укаси Адҳам билан Ҳамдам эса бири олиб бири қўйиб бир дунё янгилик топиб келишди. Уларнинг айтишича бўлғуси поччалари Абдужаббор кўнгиллилар қаторида бўлиб фронтга ёзилганмиш. Унинг амакисига "Энди ўқишга қайтмайман, шу ердан урушга кетаман" деганини Ҳамдам эшитибди. Яна укаларининг айтиши бўйича Шермат раис қўрс одам бўлсаям, мард одам экан. У нафақат ўзи, балки ўғлиниям урушга борадиганлар рўйҳатининг энг бошига ёздирибди.
"Опа, адамлар ҳам урушга кетарканлар!? " -Барно укасининг фахрланиб гапирган сўзларидан титраб кетди. "Наҳотки аҳвол шунчалик жиддий бўлса?- ўйлади у- адамлар урушга кетсалар бизнинг ҳолимиз нима кечади?"
Барноларнинг уйида ҳам фотиҳа тўйи муносабати билан узоқ-яқин қариндошлар йиғилишган эди. Улар даҳшатли ва совуқ хабар таъсирида тушкун кайфиятга тушиб қолгандилар. Худди Абдуқаюм отаникида бўлгани каби эркак-у аёл меҳмонлар клуб олдидаги йиғилишдан қайтиб уй-уйларига отланган вақтда бўлғуси қудаларникидан фотиҳа тўйига атаб пиширилган таомлар, тандир сомса, патир, қанд-қурс, майиз-ҳолва, бўлғуси келин учун сарполар келиб қолди.
Фотиҳа тўйи учун ҳозир қилинган бу нарсалар муаллим уйида ҳозир бўлган меҳмонларда эртанги кунга йилт этган умид учқуни уйғотгандек бўлди.
Демак, юртда яна тўйлар бўлади. Демак, юртда яна йигитлар куёв, қизлар келин сарупоси кийишади. Демак, юртда яна фарзандлар туғилади, боболар- бувилар набира суюшади.
Демак, юртнинг ҳали келажакдан умиди катта...
- Барно,- деди кеча таклиф қилингани учун дугонасидан хабар олишга бирровга кирган Норпошша,- менга қара, тўйларинг қачон бўларкан?
- Билмадим,- ўпкаси тўлиб елкасинэ қисди Барно,- аниғини айтишмади. Абдужаббор ака урушга кетишга ёзилибдилар- у...
@xazon_rezgi /38
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир ўсмир йигит бир олимнинг олдига келиб сўради:
– Устоз, сиздай донишманд олим бўлиш учун нима қилишим керак?
Донишманд жавоб бермади. Ўспирин унинг ортидан бир неча кун тинимсиз эргашиб юрди, саволини такрорлайверди. Ниҳоят олим унга “ортимдан юр!” деган ишора берди-да, дарёга бошлаб борди. Сувга тушишди. Шу пайт донишманд ўсмирнинг елкасидан қаттиқ тутиб, сувга ботирди. Бола бечора қутилишга минг чиранмасин, уддасидан чиқолмади. Озроқ вақт ўтгач, олим уни қўйиб юборди. Ўсмир ўпкасини тўлдириб-тўлдириб нафас олди, бир оздан сўнг сал-пал ўзига келди. Шунда устоз сўради:
– Болам, сувда димиқиб турган пайтинг энг кўп истаган нарсанг нима бўлди?
– Ҳаво! Фақат ҳавога етишишни хоҳладим! – деди ўспирин ҳеч иккиланмай.
– Унинг ўрнига бойликми, кўнгил очишми, куч-қудрат ё севги-муҳаббатми истамадингми? – деб сўради донишманд.
– Асло йўқ. Нафасим тугаб, бўғриқиб кетдим, фақат ҳаво олишнигина истадим, холос, – деди ўсмир шоша-пиша.
– Олим бўлиш учун, бўталоғим, – деб сўзида давом этди устоз, – худди ана шундай хоҳиш керак. Сен бошқа мақсадларни четга суриб, фақат шу йўлда ҳаракат қилишинг керак. Бу мақсад кечаю кундуз хаёлингни банд этиши зарур. Агар олимликка шундай ғайрат билан интиладиган бўлсанг, ниятингга албатта етишасан.
@xazon_rezgi
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин...
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Буйруқни эшитган Абдужаббор янада қадамини тезлаштирди.
У қизнинг ёнига етиб борганда "Ҳамма машинага!" деган буйруқ қайта эшитилди.
- Барно,- деди Абдужаббор ҳансираганча паст овозда қизнинг қўлларини ушлар экан, - мен сени жудаям, жудаям яхши кўраман. Илтимос, мени кут. Севгимиз ҳурмати мен албатта қайтиб келаман...
- Сизни албатта кутаман, Абдужаббор ака, албатта кутаман. Токи тирик эканман, токи танамда жоним бор экан сизни кутаман,- йигитга муҳаббат тўла кўзлари билан интизор боқди Барно
Шу пайт фронтга йўл олган йигитларни отган борти очиқ юк машинаси Абдужаббор ва Барнонинг ёнига тезлигини пасайтириб кела бошлади.
- Ака, машинага! - Муҳаммаджон машина бортидан осилганча қўлларини чўзди
- Барно... - икковларигагина эшитиларли қилиб шивирлади Абдужаббор,- илтимос ўзингни асра... Менинг учун асра...
Абдужаббор шаҳд билан ортига ўгирилди-ю, машина томонга югурди. Уни кўплашиб машина юкхонасига тортиб олдилар. Машина Абдужабборни олгач айланма ҳаракатлар билан келган йўлидан қайта бошлади. Абдужаббор отаси, онаси, яқинлари ёнидан ўтаётганда уларга қўл силтай бошлади. У онасининг пинжига тиқилганча ўзига хайр ишорасини қилаётган Матлубага кўзи тушгач бор овози билан бақирди:
- Матлубаааа! Онамдан хабар олиб тууур! Менга тез-тез хат жўнатинглаааар!
📌@xazon_rezgi /43
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Бу ойимларнинг зираклари. Уларга Фароғат бувим берган эканлар. Ойим яхши ният билан бу зиракларни сенга бериб юбордилар. Аслида келинсаломда ўз қўллари билан тақиб қўймоқчи эканлар-у, аммо ҳозир беришга қарор қилибдилар. "Келинсаломда келинимга яна бошқа тилла атайман" дедилар улар...
- Раҳмат...- Барно титроқ қўллари билан рўмолчали тугунчани олиб аста очди ва ундан четлари тилло нақшли ўртасида зумрад кўзи бор зиракларни олди,- бунчаям чиройли бўлмаса бу зираклар!?
Абдужаббор жилмайди:
- Ойимлар бу зиракларни сенинг чиройингга мослаб танлаганлар. Бўлмаса уларни зираклари кўп эди.
- Раҳмат,- Абдужабборга эркаланиб боқди Барно, - уларга ҳам алоҳида раҳматимни етказиб қўйинг.
- Хўп...
Абдужаббор билан Барно бу сафар анҳор бўйида узоқ қолиб кетдилар...
Фотиҳа тўйидан уч хафта ўтиб қишлоқ аҳли Абдужаббор, Муҳаммаджон ва яна йигирма бир нафар йигитни фронтга кузатиш учун Янги турмушдаги ягона клубнинг ёнига йиғилдилар...
Бу вақтга келиб одамлар урушнинг бор ваҳшати билан англай бошлаган ва унинг тез орада тугамаслигини фаҳмлаб улгурган эдилар...
📌@xazon_rezgi /41
#СубҳанАллоҳ
Изоҳсиз ... Бошқа гап йўқ ...
Манзилимиз 👇:
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин ...
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз мазмунли ўтсин!
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КУЙЛАК ФАСОН ТОПИБ ТИКТИРАМАН ДЕБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥Кизалокларимизга
💥Муслималаримизга
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 2024💥
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
🗣Hamma narsa yeb ozamiz 📣
❤️11- kunda -10 kggacha OZISH ⏺
Nazorat va natijaga 101 % kafolat‼️
Oliy malumotli Dietolog Nutrisiolog
@MadinaAvazovna bilan ozasiz va natijani ushlab qolasiz 🔘
Eng asosiysi DORILARSIZ va DIETALARSIZ uyingizdagi bor masaliqlarni yib turib ozasiz
Emizikli va xomiladorlar xam qatnashsa boladi ❤️
Bizning manzil ⬇️⬇️⬇️
@Super_ozish3
/channel/super_ozish3
/channel/super_ozish3
/channel/super_ozish3
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
БАРАКАНИНГ САБАБИ
(ҳаётий ҳикоя)
Бу келинчакни анчадан буён танийман. Ўзи кўпда кўзга "ярақ" этиб ташланмайди. Одмигина кийинади , маҳалладаги тўй- ҳашамларда ҳокисоргина , камсуқумгина бўлиб иштирок этади . Бироқ шунга қарамай ҳурматга сазовор келинчак у - Барнохон.
Бир куни қизиқ воқеа бўлди. Харид учун маҳалла гузаридаги дўконга чиқдим. Дўконда одам гавжум эмасди. Бир вақт дўконнинг кенг ойнасидан Барнохонни кўрган қассоб йигит ёнидаги шеригига сўз қотди :
- Аваз ака , қараб туринг . Анави келинойи кириб гўшт сотиб олсалар торози ҳеч тош босмайди. Роса ҳайрон қоламан. Ўтган сафар "Бир килограмм гўшт тортиб беринг" деб сўрагандилар. Тарозининг палласига ҳали гўшт ташлайман, ҳали гўштдан кесиб соламан , қани мувозанат жойига келса. Хуллас бир килограмм гўштнинг ўрнига салкам уч килограммча солганимдан сўнг мувозанат барқарор бўлди . Келинойидан сўнг гўшт харид қилган амаки сал қолса мен билан уришиб кетай дедилар. Улар олган икки килограмм гўштнинг салмоғи сал аввал келинойи учун тортганимнинг олдида жуда кам кўринган эди- да.
Қассоб йигитнинг сўзларини эшитиб бир ойча аввал Барнохоннинг қайнонаси айтиб берган воқеа ёдимга тушди .
"Шу келинимда бир сир бор-да. Қўли нимага тегса гуллаб , яшнаб , ўзидан кўпайиб кетаверади. Бир куни "Ҳой Барнохон , бизнинг далага бориб қулупнай теримига қарашиб юборинг" деб уйига ўтган эдим. Барнохоннинг ўзи ҳам томорқасида етиштирган қулупнайларни териб турган экан. У таклифимни эшитиши билан "Ойижон , ҳозир бу қулупнайларни териб олай , кейин бориб сизларга ёрдамлашаман" деб қолди . Мен ҳам "Далага бирга борамиз" деб келинимни ёнига теримга тушдим. Бироқ икки ариққина қулупнайни ҳали терамиз , ҳали терамиз. Қани тугаса ? Икки қадам силжимасдан бир тоғорача тўлади. Хуллас шу тариқа тушгача қулупнай терсак денг?!
Ҳоҳ ишонинг , ҳоҳ ишонманг , шу келинимда бошқача барака бор" - дея ҳикоясини якунлаган эдилар Барнохоннинг қайнонаси.
Шуларни эслар эканман дўконда бир четда турганча кўз қирим билан Барнохонни кузата бошладим.
Барнохон дўкондагилар билан сўрашганча харидларни амалга ошира бошлади.
- Келинойи , акам йўқмидилар ? - деди қассоб йигит Барнохон гўшт растасига яқинлашгач , - одатда гўштни улар олардилар-да ?
Мен қассоб йигитнинг "муддаоси"ни англаб турибман. Барнохон эса ийманганча бош чайқади :
- Акангиз ишда эдилар . Қўнғироқ қилиб ўзлари билан меҳмон олиб келишларини айтдилар. Шунга манти тайёрлаб турай дегандим .
Мен қассоб йигит тортган лаҳмга қарадим. Бир килограмм деб тортилган гўшт ҳақиқатда ярим халта чиқар эди .
Дўкондан Барнохон иккимиз бирга чиқдик. Мен ўзимдаги қизиқишни боса олмай Барнохонга юзландим :
- Синглим , бир нарса сўрайман. Фақат ростини айтасиз . Сиздаги бараканинг сири нимада ? Яна гапни чалғитаман деб овора бўлманг. Мени баридан хабарим бор. Сиздаги ғайритабиий барака сирини назарда тутяпман.
Барнохон ҳокисоргина жилмайди :
- Қанақа сирни айтяпсиз , опажон ? Менда сир нима қилсин? - Барнохон қошларини чимирганча алланималарни ўйлай бошлади,-агар бир воқеани айтмаса...
- Айнан ўша "агар"ни гапириб беринг- да ! - қистовга олдим мен қизиқишим устун келиб.
- Бу узун ҳикоя ,- Барнохон ўйчан ва хомуш бўлиб қолганди ,- бироқ уни сизга имкон қадар қисқа қилиб айтиб беришга ҳаракат қиламан.
Иккимиз дўкон саҳнидаги ўриндиққа чўкдик.
- Бундан ўн йиллар аввал дадам оғир касалга чалиндилар,- ҳикоясини бошлади Барнохон,- улар кунлари саноқли қолганини ҳис қилганларидан кейин касал ётган ҳолларида барча дастмояларини биз олти нафар фарзандларига тенг тақсимлаб кам- кўстимизни бутлашга тушдилар. Бир акамнинг неча йилда кўрган ўғлига тўй қилиб бердилар , бошқасининг чала битган иморатини томини ёпиб бердилар, учинчимизнинг яна бошқа кам- катагини ростлашга тушдилар.
Мен фарзандлар орасида энг узоқ манзилга турмушга чиқиб кетган қиз эдим. Кунлардан бирида менга Ойижоним қўнғироқ қилиб қолдилар:
Ассалому алайкум , азизлар.
Барчангизни бугун "Ажр" номли ҳикоям асосида саҳналмштирилган новеллани кўришга таклиф киламан.
🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Дугонасининг кўзларида милтираган ёшни кўриб Норпошшанинг ҳам кўнгли бузилиб кетди, бироқ у ўзини дарҳол қўлга олиб Барнонинг кўнглини кўтаришга киришди:
- Менга қара, тўйларинг қачон бўлса ҳам мен сенинг келин янганг бўламан. Ажабмас, унгача мениям бахтим очилиб қолса. Ёки сен буни истамайсанми? Келин янга бўлишимни айтаман-да?
- Нега истамас эканман, Норпошша? - маҳзун жилмайди Барно,- жон дейман. Сен ёнимда бўлсанг ўзимни тинч, ҳотиржам, бахтли ҳисоблайман мен...
- Оҳ-ҳо, шунақа дегин? Аммо мени кўпам мақтайверма, талтайиб кетадиган одатим бор. Яхши ният қилаяпман менам.
Сизларнинг тўйингизгача мениям бахтим очилиб кетса ажабмас. Сенга бир сирни очсам ҳеч кимга айтмайсанми?-Барно "Йўқ" дея бош чайқади, - шу десанг мен ҳам суқсурдек бир йигитни кўз остимга олиб қўйдим. Энди унга ёқиб қолсам бўлгани. Ким дейсанми? Шу ўзимизни Ҳаким найновни-да?! Қилтириқлиги учун Ҳаким чўп десаям бўлаверади уни. Игна ютган итга ўхшаган озғинлигини кўрмайсанми уни? Хуллас бугун унга бирам меҳрим жўшиб кетди-ки? Отаси Шермат сассиқ ўғли билан ўзини рўйҳатга ёздирган пайтда жўшиб кетди ўша меҳрим. Ростини айтсам мен ўзи кимсан Шермат раиснинг келини деган гапга ишқибозман. Энди хафа бўлмайсан-да, ўртожон. Гинанг ўзингдан. Ҳаким Чўп акамни совчиларини қайтариб Абдужаббор поччамизни танлаган ўзингсан. Бизники ҳалол бу ёғига. Энди менга руҳсат. Далага бориб бўлажак раис қайнотамни олдиларида ўзимни бир кўрсатай. Сен билмайсанда Чўп акамни бошвоқлари оталарини қўлида. Шунинг учун раисга ёқсам бўлгани, мени ўғлига олиб бериши аниқ. Қалай зўр ўйлабманми?
- Жудаям зўр,- маҳзунгина жилмайди Барно,- бирам яхшисан-ки ўртожон. Хазилларинг ҳам ўзингга ўхшаган беғубор
- Энди менга руҳсат,-такрорлади Норпошша қўлини дуога очиб,- қани овмин! Немис деган палакат қай гўрдан чиққан бўлса ўша очиқ мозорига даф бўлсин. Уруш деган балонинг оти ўчсин. Сен билан Абдужаббор поччамни тўйларингиз тезроқ бўлсин. Барчамиз орзу-ниятларимизга етишиб юраверайлик.
- Мен ҳозир,- Барно ўрнидан чаққонлик билан туриб дастурхон бошида турган патир, мева-чева, қанд-қурслардан битта тугунга тугиб Норпошшага тутқазди,- амаким билан опоқимларга олиб бор.
📌@xazon_rezgi /39
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Шу афт-ангорим билан кўчага қандай қилиб чиқаман? - пинагини бузмай бўзрайиб жавоб қайтарди Ҳаким.
- Буни ўша афт-ангоринг бежалмасдан аввалроқ ўйлаш керак эди,- деди Шермат раис Ҳакимнинг шишиб, моматалоқ бўлиб кетган юзига қараб,- уруш бошланганини эшитган бўлсанг керак. Эртага урушга борсанг "Бетим шилинди ёки қўлим тирналди" деган баҳоналар билан ўзингни соя-салқинга ура олармикансан? Немис деган баччағар "Ҳакимбойваччанинг шилинган, тирналган жойлари тузалиб олсин" деб дутор чалиб сени кутиб турармикан? Ё пешонангни қоқ марказидан дарча очиб қўяқолармикан-а, нима дединг?
- Буни урушга борганимда кўрасиз,- қовоғини очмай оғир тин олди Ҳаким , - Ҳайдарингиз айтди. Кетадиганлар рўйҳатининг энг бошига мени исмимни ёздирибсиз-ку?!
- Ҳа ёздирдим! - ўғлига алам билан тикилди Шермат раис, - нима учунлигини айтайми? Негаки одамлар сенинг ойимтиллаларга ўхшаган нозиклигингни билиб қолишмасин дедим. Менга эътироз билдираман деб шошилма, бола,- ғазаб билан пишқирди Шермат раис ўғлининг жавобга оғиз жуфтлаганини кўриб,- қирга боргин деганимга бир вагон баҳона тўқиб ўтирибсан-ку?!
Шермат раис Ҳакимнинг ёнига янада яқинлашди ва ўғли билан юзма юз келиб овозини пасайтирди:
- Сен отанг нима иш буюрса шуни қил. Ундай эди, бундай эди деб бекорчи гаплар билан вақтимни олма! Мен бир иш буюрдимми, демак тагида бир гап бор! Бекорчиликдан ошиқ ўйнаб ўйлаб топмаганман бу нарсаларни! Тушундингми?! - Ҳаким жавоб ўрнига "ҳа" дегандек бошини эгди,- тушунган бўлсанг, тур-да қирга жўна! Кетишда мени отимни миниб кет.Кечга қайтасан....
🔳 🔳 🔳
📌@xazon_rezgi /37
Таҳмина пул кўтариб айтилган хонадонга келганида Тоҳир деразага маъносиз тикилиб ўтирарди. Кириб келган опасини кўриб бақириб юборди:
-Кетинг Опа, нега келдингиз кетинг опааа.
-Ўчир,- уни оғзини ёпишди.
-Пулни ҳаммасини тополмадим. Мана бир қисми Илтимос, муҳлат беринглар уйимни сотиб бўлса ҳам тўлайман. Фақат укамга тегманглар.
-Яхши қиз, сен укангни эмас ўзингни ўйла. Уканг ютқизган пулларини қайтиб оламан деб сени ҳам ютқизиб қўйди.
Таҳминани қўлидаги пул солинган халта ерга тушиб кетди. У ўзига ҳирс билан қараб турган 5 эркак ичида ёлғиз эканини энди ҳис қилди.
- Бу нима деганингиз? Мен ... мен қиморда тикиладиган буюм эмасман.
-Энди буни аҳамияти йўқ. Ҳомид ол буни хонага.
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆👆👆
Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar
🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅