xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Самад ака эса қаттиққўл бўлгани учун қизини доим тергаб турарди. Ўша куни ҳам қаёқдандир қизи ҳақида эшитиб қолади. Уйга қутуриб келиб қизини аямай урди. Қиз ҳеч нарса қилмаган, ҳаттоки у йигит билан тузук қуруқ гаплашмаганди ҳам.

-Сендай қизни боридан йўғи яхши. Ўғил бўлсанг бўлмасдими? Бошимни эгиб қўяй дедингку ифлос. Кўчага чиқсанг ўзингдан кўр осаман сени.

Вазира отасидан доим дакки эшитган, қўрқиб яшаганди. Вазирага отасини гапи жуда оғир ботди. Кейин эса... "Мендай қизни боридан йўғи яхши" дея хонасининг деворига маркер билан ёзди. Сўнгра бошини арқондан ўтказди ва...

Давоми👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Тезда қоғоз-қалам олиб келларинг,- шижоат билан буюрди Шермат раис ёнида турган табелчи йигитга,- рўйҳатга биринчи рақамда Мухтор ёзилди. Хўп, иккинчисига мени номимни ёз. Мен ҳам унчалик қариб қолганим йўқ. Ҳали қурол кўтаришга қурбим етади. Ҳа! Мўйдинов Шермат деб ёз! Учинчисига ўғлим Мўйдинов Ҳакимни ёзасан.
Тезда эркаклар жамоаси ҳам, аёллар жамоаси ҳам гувраниб қолишди. Аёл-қизлар оталари, ака-укалари, эрлари, фарзандларинг номлари рўйҳатга тиркалаётганидан изтиробга тушишган, бироқ бўлаётган ишларнинг олдини олишга иложсизликларидан кўз ёш тўкмай юм-юм йиғлардилар.
Эркаклар, айниқса ёш йигит-яланглар номларининг рўйҳатга иложи борича тезроқ ёзилиш тарафдори бўлиб чиқдилар. Улар ўзларича аниқ кўрсатма келмагунча ёшлари олтмиш ва ундан ошганларни рўйҳатга киритмасликни маъқул деб топдилар.
Абдужаббор рўйҳатдан ўн иккинчи бўлиб жой олди. Унинг ортидан Абдулатиф ва Муҳаммаджон, шунингдек Абдуҳошим амакиси ҳам бирин-кетин ёзилдилар. Абдуқаюм отани эса ёшини икки кам олтмиш дея навбатдан қайтардилар.
Ярим соатга қолмай рўйҳатнинг қоралама нусҳаси беш варақдан ошиб кетган эди. Абдужаббор узоқдан рўйҳатга ўз исми шарифини ёздираётган Азиз муаллимга кўзи тушиб юраги увишди:

📌@xazon_rezgi /35

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Вооой шўрииим...- Раҳима хола беихтиёр ўнг юзини тирноқлаганча беҳол шивирлади,- Абдужаббор, болагинам... Бу гапларни эшитгунча онанг ўлсин сенинг...

- Шермат раис кўча куйда юрганларга клубни олдида йиғилишни буюрди,- Сайфиддин ака топиб келган хабардан айвоннинг у бошида ўтирган эркаклар-ёш яланг йигитлардан тортиб то мўйсафидларгача шоша-пиша ташқарига отилдилар. Уларнинг ортидан юрагининг бир бўлаги аллазамон узилишга улгурган аёллар эргашдилар...


Аёллар сафининг энг оҳирида қолган Қундуз опоқи айвондан туриб ўчоқ бошида бўлиб ўтган гап-сўзга гувоҳ бўлиб нафасини ютиб ўтирган қизига  овоз берди: 

   - Матлуба!  Қизим...

   - Ҳаа,  ойи? 

   - Мана бу дастурхоннинг бошида бўлиб тургин.  Яна мушукми,  чумчуқми келиб ҳаммаёқни гирифтор қилиб кетмасин... Нонларни йиғиштириб ўраб қўй,  қотиб қолмасин.

   - Хўп, ойи...

   Матлуба онасига ошиқча савол беришдан ўзини тийиб уни кўчага жимгина кузатиб қолди.

🔳 🔳 🔳

      Абдужаббор тинч,  осойишта қишлоқлари- Янги турмушда шунча  кўп инсон яшайди деб ўйламаган экан.  У қариндош эркаклар билан клуб олдидаги кенг саҳнга етиб келганда аллақачон ер-у кўкка одам сиғмай кетган эди.  Ажаб, ҳар сафар йиғилганда чувур-чувур қилиб бир-бирига гап бермайдиган издиҳом бу сафар ортиқча шовқин-сурон солмасди.  Бир-бирига вазмин сўзлаётган эркакларнинг суҳбатини ора-орада  чап тарафда алоҳида тўпланган хотин-ҳалажнинг ўксиб-ўксиб йиғлаши бузиб турарди


📌@xazon_rezgi. /33

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

У ногиронлик аравачасида чаққонлик билан ҳаракат қила бошлаганидан хурсанд эди. Оёқлари ишламаса нима бўлибди? Ўзи юра олмаса нима қилибди? Эри уни севади-ку! У кўзлари порлаб, аравачасини ётоқхона томон бурди. Шунда... эри ва Меҳронанинг ёнма-ён турганини кўрди.
- Бирам яхшисизки... – деди эри қизнинг сочларини силаб.
Гулифорнинг бутун танасини олов ичида қолди, гўё. Юраги бўғзида ура бошлагандек бўлди. Аравачасини ортга буришга уринди, аммо дир-дир титраётган қўллари ўзига бўйсунмасди. Бу пайтда эри Меҳронанинг қўлида тутиб, ётоқ каравоти томон бошлади. Энг даҳшати эса...

АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Раъно аборт учун кириб докторга ҳаёл суриб боқди...
-эплайсизми?
-бачадонинг қаттиқ шикаст ейди..айтмади дема! Муддати 4 ойлик анча қийин бўлади чидайсанми?
Раъно ич ичидан тошиб келаётган тўфонни тўхтатгиси келар...виждонини эшитмасликка уринарди...
-чидайман!
Кўзи ўзидан аввал келган юм юм йиғлаб ўтирган аёлга тушди...
-нима қилиб ўтирибсан ечин!-деди доктор жеркиб...Раъно титрай титрай кийимини ечди..оёқларини очиб совуқ темирга қўйганча шифтга хира нурга боқди...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Ҳўш, буни қандай тушиниш мумкин? -деди Зебо Ферузга қошлари чимирилиб
-Йййўўқ ! Мен буни акцияда сиз айтгандек 150$га сотдим Зебо Асадовна -деди кўзини олиб қочганча ҳовлиқиб Феруза сотувчи
- Келин сиз ҳам бирон нима денг ,тўғрими ? бу айёр машеник бизни куппа кундузи алдабтику аҳир??? -келинига қараб деди қайнопа
-Ҳа бизга 500$га сотди деди - кўзлари қинидан чиқиб кетгудек бўлиб турган ,сув -сув тераётган келин
- Нима ,ҳой тўғри гапир -деди овозини кўтариб дўриллоқ овозда Феруза сотувчи келинга қараб

-Бўлди бас!!! Ёки бирингиз тан оласиз ёки мен камерани ёқиб билиб оламан , бунақа жанжалингизни кўчада қиласиз-деди тоқати тоқ бўлган Зебо.
Бу гап Ферузга ёмон таъсир қилди шекилли ранги докадек оқариб кетди:
-Ҳа 500$ дедим лекин пулларни ўзим олганим йўқ ,ишонинг ҳаммасига мана шу келиниз сабабчи,

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

  - Хўп,  янгажон,- Абдуҳошим иккита қайноқ патирни сочиқга ўраб йўлга тушди,- бемалол ишингизни битириб олинг, мен ўзим келди-кетдига ҳам қараб тураман. 

    Раҳима хола овсини Сабохат опа билан ишини битириб айвон тарафга келишганда у ерни узоқ-яқиндан келган қариндош,  қўни-қўшнилар билан тўлганини кўриб  дили яйраб кетди.

   - Ассалому алайкум,  хуш келибсизлар- ей?!  Хуш келибсизлар!  Қадамларингизга минг ҳасанотлар бўлсин...
    Икки овсин эркаклар тарафга узоқдан туриб салом беришган бўлишди-ю, ўзлари  айвоннинг биринчи бўлинмасида ўтиб аёллар билан қуюқ сўраша кетдилар. 
    Шу пайт эшик очилди-ю,  ранг-қути ўчган Розия опа бир аҳволда кириб кела бошлади.  Унинг изидан тугилган тоғорани қўлтиқлаганча Сайфиддин почча ҳам авзойи бузуқ аҳволда кўриниш берди.

   - Опа?!  - деди Раҳима хола жигарининг бу кўринишидан аъзойи баданини титроқ босиб,- тинчликми,  нимадир  бўлдими!? 

   Тўкилишга тайёр бўлиб тўлиб турган Розия хола синглисининг бу саволидан баралла йиғлаб юборди: 

   - Уруш бошланибди!  Уруш!  Юртимизга немис деганлари бостириб кирганмиш! 

   Раҳима хола нима учундир енгил тортди.  "Уруш бошланган бўлса нима? - ўйлади у ўзини овутган бўлиб,- бизнинг армиямиз хазилакам кучга эга эмасми?  Икки-уч кунга қолмай ўша немис деганини чиққан уясига киритиб юборади!" 

   - Энди нима қиламиз?  - ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади Розия  хола,- энди болагинам Аҳмаджонниям урушга олиб кетиб қолса қандоқ чидайман? Ўғлим бояқиш гўшангаси йиғиштирилмай қон-зардоб кечгани ажални инига кетадими?

   - Опа?!-бирдан юрагига ҳадик оралади Раҳима холанинг ҳам,- ҳалитдан совуқ нафас қилманг!? Ким айтди сизга Аҳмаджонни урушга  олади деб?
     Розия хола йиғлай айвоннинг устунига суяниб қолди.  У кутилмаганда  бор-будидан бирваракай ажралган инсон қиёфасида синглисига алам билан жавоб қайтарди: 

   - Ана,  кўчада ҳамманинг оғзида шу гап?!  Москобдан эълон қилганмиш:  "Ўн саккиз ёшдан бошлаб қўлида қурол тутишга яроқли ҳар бир эркак ватан ҳимоясига отланади!"  деб.


#давоми_бор

📌
@xazon_rezgi        /32

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

🔳 🔳 🔳

   Абдуқаюм ота одатига кўра барвақт уйғонди.Қоронғида тимирскиланиб соатига фонар тушириб  бомдод номозига ҳали ярим соатдан мўлроқ вақт борлигини кўриб яна ўрнига  қайта чўзилди.  Йўқ...  Ота жойида бемалол ёта олмади. Юрагига нимадир тиқилиб келаверди.
   У ҳовлига чиқиб тўғри ўчоқбошига борди. Самоварнинг суви илиққина экан.  Ҳар доимги жойида турадиган обдастасини олиб келиб унга керагича сув солди-ю, шошилмай таҳорат олди.  Сўнг изига қайтиб самоварни қайтадан сувга тўлдириб гуриллатиб ўт қалаб юборди.

   - Онаси,  ҳов,  онаси,- деди у эрининг кириб чиққанини ҳам пайқамай маст уйқуда ётган Раҳима холага

   - Ҳоов,- у ёнбошидан бунисига ўгирилиб уйқусираб  овоз берди Раҳима хола,-  нима дейсиз,  отаси? 

   - Турақол,  ҳадемай бомдод вақти кириб қолади.

    - Ҳозииир,- аста ўрнидан туриб жойига ўтирди Раҳима хола,- кечаси алла-паллагача хаёлим қочиб,  ярим кечагача уйқум ўчса денг. 
    Аёлининг гапидан Абдуқаюм отанинг юзига табассум югурди: 
    - Ҳа энди хаёлингда қайнона бўлиб бир хирмон бўлиб керилиб ўтиргандирсан-да? 

    - Вой гапингиз қурмасин сизни,  отаси,- беозор койинди  Раҳима хола,  -бир хирмонингизга нима бор?  Хаёлимда-чи,  отаси,  қайноналик қилмадим.  Хаёлимда буви эмишман. Атрофим тўла набира эмиш.  Бири-биридан ширинмиш-ки улар. 

📌@xazon_rezgi         /30

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Психологик тест

Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...

Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!


Варианлардан бирини танланг👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

VAVVVVVVVV😍
BOMBA KANAL.
QOʻSHILISHGA ULGURING GOʻZALLAR

SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR
SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR
SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR
SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR

ENG SOʻNGI BICHIMLAR
ENG SOʻNGI BICHIMLAR
ENG SOʻNGI BICHIMLAR
ENG SOʻNGI BICHIMLAR

TIKUVCHILIK BOʻYICHA VEDIO DARSLIKLAR
TIKUVCHILIK BOʻYICHA VEDIO DARSLIKLAR
TIKUVCHILIK BOʻYICHA VEDIO DARSLIKLAR


QOʻSHILISH MUTLAQO TEKIN
❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун 🌃

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Кечиринг, амаки,- деди ерга қараганча Мамасиддиқ,- Ҳаким қўярда қўймай чақирганига кўнглим бўлмай келгандим бу ерга. Тўғри айтдингиз, адамлар касаллар, шу сабаб ўзимниям кайфиятим йўқ эди.

- Ҳўш, кейин нима бўлди?! - йигитга важоҳат билан тикилди Шермат раис

- Кейин бу ерга келдик, ўтирдик. Бироз еб, ичган бўлдик. Гап орасида Ҳаким сал бошқачароқ гап айтворди,- Мамасиддиқ "Мени кечир" дегандек Ҳакиига мўлтираб қараб қўйди.Ҳаким эса бир туки ўзгармай без бўлиб тураверди, бу унинг "Осмон қўлингда бўлса ташлаб юбор" дегани эди.

-Ҳўўўшшш... Нима дедилар бизнинг бойвачча?! - раиснинг саволи ҳудди ҳукмдек янгради, унга сари йигит бадтар довдирай бошлади

- Шу... Ҳалиги... "Азиз муаллимнинг қизини бир кун бўлсаям хотин қилмасам отамни боласимасман"... деди.

- У қизни Абдуқаюм ака ўғлига келин қилаяпти деб эшитмабмидим? -бу сафар овози гулдираб чиққандек бўлди Шермат раиснинг.

- Ҳмм шунақа. Эртага фотиҳа тўйи экан. Кузгача келинни тушириб олишаркан деб эшитдик.

- Хўп ундан кейин нима бўлди? Ҳакимбойваччса "Отамни боласимасман" деб қасам ичибди, кейин-чи?

- Кейин Азим... унга...

- Хўўўш?

- Азим унга Абдужаббор қизни бурнингни тагидан олиб кетиб бўлди-ю, сен ўзингга... Сен ўзингга...

- Нима "Сен ўзингга" ?!- қамчисини дастасини маҳкам қисди Шермат раис

Мамасиддиқнинг кўзлари янада аланг-жаланг бўла бошлади. У раисга жавоб қайтара олмай ерга қаради

- Гапир! Ҳали кўп кутаманми? Мени сенлар билан пачакилашиб ўтиришдан бошқа қиладиган ишларим кўп ҳали!

- Азим "Уч ойдан буён бир натижа чиқаролмадинг. Яхшиси ўзингга бошқа ота излай қол" деганди шундан жанжал чиқиб кетди. Бор гап шуу... - Мамасиддиқнинг енгил тортгани атрофдагиларгаям сезилди.

@xazon_rezgi /27

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бўлаётган жанжалнинг овозаси кўча тарафга ҳам эшитилгани боис урушаётганларнинг қошида зумда томошаталаб ёш-яланглар йиғила қолди. Тўполонга дўппи кийдираётган маст-аласт йигитлар томашабинлар ёнида янада шерлашиб кетишди.
Бу жанжал бир яхшилик билан тугамаслиги аниқ эди, агар...

- Бу ерда нима бўляпти?

Важоҳат билан берилган савол аввалига йигитларга таъсир қилмади.

- Бу ерда нималар бўляпти деяпман, сен баччағарларга?

Савол ортидан қамчининг шиддат билан "виз-виз" ҳавони кесган овози эшитилди.
Мушт зарби жунбушга келтирган йигитларнинг ҳовурини қамчининг аччиқ заҳри кесди. Бир зумда беш йигит мўматалоқ бўлган афт-ангори, йиртилган-сўтилган кийим-кечаклари билан анҳор қирғоғида муъте кўринишда бош эгиб бир қатор саф тортишди.

- Падарингга минг лаънат сенларнинг! - деди ҳозиргина уларни қамчи билан аёвсиз "сийлаган" Шермат раис ҳансираганча,- қаерда кўргансанлар мени бир саволни икки марта қайтарганимни? Иззатларингга тўнқаядиган бўлиб қолдиларингми ҳали?
Йигитлар жанжал бутунлай бошқа оқимга йўл буриб кетганлиги сабаб, зумда кайфлари тарқаб хаёллари бошидан учганча ерга қараб тек қотишган эди.
Шермат раисни халқ орқаваротдан "Шермат сассиқ" дея сифатлар эди ва у шу чоққача ҳеч қачон у ўз номига ҳилоф иш қилмаганди.

- Сен жўжаҳўрозлар, кетингдаги қумалоқларинг қотмасдан ўзларингча одам сонига қўшилиб қолдиларингми?
Шермат сассиқ қатор бўлиб турган йигитларни, энг биринчида турган ўғли Ҳакимдан бошлаб, бирма-бир анҳорга итариб юборди:

- Ҳе наҳс босганга ўҳшаб сасимай ўл баринг! Яхшилаб чўмилиб ўзларингга келиб олларинг бир!

У шундай дея туриб ортига ўгирилди. "Бу ёғи нима бўларкин?" дея ўзини кузатиб турганларга совуқдан совуқ нигоҳини қадади:

@xazon_rezgi. /25

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши туш курибди. Тушида ўлиб, дўзаҳга тушибди. Ҳамма ери ёнаркану, факат кўрсаткич бармоғи ёнмасмиш. Негалигига ҳайрон булиб турган экан. Овоз эшитилибди:
— Сен эслайсанми, тириклигингда машинада кетаётиб шеригингга шу бармоғинг билан "Шу уйда синглим яшайди" дегандинг, шунга шу бармоғинг ёнмаяпти. Агар ҳолидан хабар олганингда мукофотини ҳозир билардинг...

©интернет

Опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб турайлик!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   "Отаси урушга кетса Барнонинг ҳоли нима кечаркин?  Укалари ҳали ёш бўлса?  Азиз муаллим оиласини ёнида бўлса Абдужабборнинг кўнгли ҳотиржам бўларди-да..."  Айни дамлардан бошлаб йигитнинг кўнглини ўзи тўлиқ англаб етмаган номаълум мужмағил туйғулар қамраб  олгандек бўлди. Гўёки кўринмас кимдир Абдужабборнинг юрагига зилдек гавдаси билан бетакаллуф ўрнашиб ўтириб олган-у,  ўтмас тирноқлари билан уни кавлаб ўйин қила бошлагандек...

     -Энди ҳамма иш-ишига!  -баланд овозда эълон қилди Шермат раис йиғилганларга,-ҳозир обидийда қилиб бир-бирига термулиб ўтирадиган вақт эмас!   Бу ёқда дала иши кутиб турмайди. Ҳар биримизнинг жонажон Ватанимизга фойдамиз тегадиган вақт ҳозир!   -у шундай деб бир четда турган ўғли Ҳайдаралига овозини ярим поғона пастлаганча буюрди,- Ҳакимга айт,  дўконни ойингга топшириб ўзи қирга отлансин.  У ердаги ишчиларга  ўнг қийтиқдаги буғдойни нест-нобуд қилмай ўриб олишга қарашсин.  Ҳар дақиқамиз ғанимат. 

   Абдуқаюм ота ва унинг меҳмонлари уйга қайтиб келишганда кун пешинга қараб оғиб бораётган эди. 

   - Энди нима бўлади,  отаси? 

   Раҳима холанинг уйга қайтиб тилига келган биринчи саволи шу бўлди.

    - Нима бўларди,  онаси?  - Абдуқаюм отанинг жавоби  нафақат аёлига балки барча йиғилганларга тегишли эди,- мана мени айтди дейсан,  бу уруш кўпга бормайди. Ўйлашимча бу немис деганлари сон жиҳатдан унчалик ҳам кўп эмас.  Аммо бизнинг мамлакатимиз ўта қудратли.  Бояги митингни кўрдинг-ку,  йигитларимиз қанчалик забардаст,  юрагида олови бор шерюрак йигитлар.  Бу битта бизнинг қишлоқдаги ҳолат.  Энди айт-чи,  бундай қишлоқлар совет иттифоқида қанча экан?  Кўнгилли йигитлар-чи?  Мени таҳминимча бу уруш икки-уч ойга бормайди.  Қишлоқдошларимиз душман бостириб кирган чегараларга етиб боргунча тугаб қолсаям ажабмас...
    Шунинг учун ишончингизни пасайтирманглар. Комил ишончнинг ўзи ярим ғалабадир мен сизга айтсам. 

    Шундай экан Абдужабборнинг тўйи белгиланган вақтга бўлади. Майли жуда нари борса бир ой,  икки ой нарига  сурилар.  Ҳозир Сайфиддин акам билан Абдуҳошим бошчилигида келинникига атаганларимизни жўнатсак.  Улар ҳам қўллари бир ишга бормай ҳайрон бўлиб ўтиришган бўлишса керак. Орада бунақа ишлар бўлиб келишилган вақтдан ўтиб кетди-да.  Ундан кейин раиснинг гапини ҳаммамиз эшитдик.  Биз ҳам бу ерда тез-тез ош-нонимизни еб ишимиздан қолмайлик. 

    Абдуқаюм отанинг сўзларидан сўнг барчалари жим-жим ишга киришдилар...

    🔳 🔳 🔳

     Шермат раис клубни ёнидаги йиғилишдан тўғри уйига қайтди. У супада оёғини салтанглатиб осилтиб ўтирган ўғли Ҳакимни кўриб зардаси қайнаб кетди.

   - Ҳайдар сенга қаерга бориш кераклигингни айтмадими?  - ўғлига тешиб юборгудек нигоҳларини қадади раис.

#давоми_бор

@xazon_rezgi /36

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

    Шундай пайтда халқка темир интизомли бир раҳбар керак бўлади деганлари рост экан.   Шермат раис кўз ёшига эрк бера бошлаган аёллар жамоасига жаҳл аралаш важоҳат билан ўшқирди: 

   - Ўв!  Қайси биринг у! Элбуруртдан аза очган?!  Йиғиштир бўлар-бўлмасга кўзингдан сийдик оқизишни?  Агар ҳозироқ бас қилмасаларинг провакатор сифатида қамоққа тиқдиртириб юбораман.

   Аёллар "Провакатор"  сўзининг маъносини тушунмасалар-да уни жуда ёмон сўзлигини ҳис қилиб нафасларини ичга ютдилар.  Улар яна шуни яхши билардилар-ки,  Шермат раис ҳеч қачон бир талабни иккинчи марта қайтармайди.
    - Колхоздошлар!  -деди Шермат раис клубга олиб кирадиган зинапояга чиқиб ўнг қўлини кўтарганча халққа юзланди.
    Йиғилганларнинг бари  раиснинг оғзига маҳтал бўлиб тикилдилар.

    - Колхоздошлар! Бугун йигирма иккинчи июнь тонг сахарда ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз немис босқинчилари бизнинг муқаддас заминга оёқ босдилар!  Аммо улар ўз разил ниятларига ета олмасликлари аниқ.  Шонли армиямиз ва мардона халқимиз бир ёқадан бош чиқариб бу ит эмган газандаларнинг бошини янчмай қўймаймиз.  Сизлардан эса осойишталикни сақлашни сўраймиз.  Ҳадемай юқоридан тегишли кўрсатмалар келади. Ҳукумат раҳбарлари аллақачон  тайин чора-тадбирларни кўришга киришганликлари аниқ.  Ўйлайман-ки,  Совет иттифоқининг кўп миллатли халқлари  орасида ўзбек халқи ҳам немис босқинчиларини тор-мор қилишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшажак. 
    - Раис ака!  - олд қаторда турган Мухтор исмли йигит қўлини кўтарди,- майлими мен ҳам гапирсам?! 
    Шермат раис кўпчиликни ичида оғзидан сўзини олган йигитга ёқинқирамай қаради,  бироқ вазият талабидан келиб чиқиб  қишлоқдошлари орасида катта обрўси эга миришкор уста бу йигитга қарши бир сўз айтишдан ўзини тийди.

   - Гапир!  - деди Шермат раис аллақачон ёнидан жой олган йигитга қараб,- қани нима демоқчисан!? 

   - Мен бу ерга битта таклиф билан чиқдим.  Демак,  бундай қилсак,- кўзлари ёниб тушунтира бошлади Мухтор,- бизни қачон урушга чақиришар экан деб қўл қовуштириб тепадан хабар келишини кутиб  ўтирмасдан ўзимиз бир рўйҳат тузсак.  Унга ким кўнгилли бўлиб урушга боришни истаса шу йигитларнинг исми- шарифини ёзсак.  Тайёр турганимиз яхшида.  Юқоридан буйруқ келиши билан шартта жўнаймиз.  Ўша немисларга энасини бир кўрсатиб қўймасакми?  Мени ҳалитдан қўлим қичиб кетяпти.  Рўйҳатнинг бошига мени ёзинг.

    Шермат раис  Мухторнинг таклифига бироз ўйланиб қолди-ю,  аммо бу таклиф райкомда катта шов-шувга сабаб бўлишини,  ўзининг номи ҳам шунга яраша тилларга тушиб қолишини фаҳмлаб кўнгли ёришди.

@xazon_rezgi /34

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил_билан_юзма_юз

🎙Тоҳир Саидов
МУҲАББАТ 💔

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

— Агар Қорун маблағимиз пластик карточкамизда туришини билганида, кўтариб юрган хазина калитларидан воз кечар эди.

— Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра бизнинг уйимиз залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳшроқ эканини билганида борми....?!

— Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

— Ҳеракл жазирама иссиқда сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳеракл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

— Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!

— Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздагидек самолётларда борилмас эди...

P.S.: Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимиздаги қулайликларга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шундай бўлса ҳам баъзида норози бўлиб, қисматимиздан нолиймиз...

Демак кўзимиз тўлгани сайин қалбимиз торайиб борар экан.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Илойим ёлғизимиз ўзидан кўпайсин, онаси

- Илойим, отаси, илойим,- деди Раҳима хола ўриб учига сўлкавой боғлаб олган икки ўрим сочини бир-бирига боғлаб йиғиштирар экан, - шошилмасак бўлмайди, отаси. Бомдоддан кейин патирга ҳамир қоришим керак. Фотиҳа тўйининг патирига мол ёғидан кўпгина солингани учун уни муштлаш қийинроқ бўлади. Шунга сиз ҳам муштлашга қарашиб юборсангиз, отаси. Абдужабборни уйғотардим-у, уйқусини кўзим қиймаяти. Ё уйғотсаммикан-а? Нима дедингиз?

- Йўқ уни уйғотма. Сенга ўзим ёрдам берганим бўлсин. Эҳ-ҳее бу кунларни қанчалар кутганмиз-а, онаси. Худога шукур, ўлмаган қул шу кунларни кўришга ҳам етиб келдик...
Тонг отиб, қуёш терак бўйи кўтарилганда тандирда ёпилган иссиқ, алоҳида-алоҳида жизза ва ёнғоқ мағзи қўшилган патирларнинг ўзига хос тотли иси ҳовлига таралди. Бу ис димоғига кирган инсон бор-ки. иштаҳасини бир қитиқламай қўймасди.
- Ҳорманг, янга?- тандирхонага бош суққан Абдуҳошим кўтаринки кайфиятда сўради,- ёрдам керакмасми?
- Саломат бўлинг, қайнижон,- деди иссиқдан юзлари бўғриққан Раҳима хола кичикрок лагандек келадиган патирларни бирма-бир узиб овсини Сабоҳатга тутқазар экан,- ёрдам керак. Манави иссиқ патирлардан иккитасини шундоққина оласиз-да, айвондаги дастурхон бошига ўтасиз. Ўчоқ бошида самовар шақиллаб қайнаб ётибди. Абдужабборга айтсангиз қайноқ чой дамлаб беради. Акангиз, сиз, Абдужаббор, биллалашиб чой ичиб олинглар Абдулатиф билан Муҳаммаджонниям чақиринг. Хонтахтани устида қатлама, асал, қанд-қурслар бор.

- Янга, бу патирни қуданикига юборишга ёпяпсиз-ку? Ҳали етмай қолиб ҳижолатпазлик бўлмасин тағин?

- Вой қайнижон-ей, тортинмай олаверинг. Патирни ҳамирини атай икки тандир чиқадиган қилиб мўлгина қорганмиз. Сизлар чой ичиб туринглар, мен Сабоҳатхон билан иккинчи тандирни ёпиб оламиз. Ҳадемай меҳмонлар келиб қолади. Айтганча, қозондаги моҳораниям оловига бир қараб қўярсизлар. Милт-милт қилиб қайнаса шира тортади.

@xazon_rezgi /31

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   -Тўғри айтасан!  Бошга бало олиб келадиган бунақа оғизни иккинчи гапирмайдиган қилиб тикиб ташлаган маъқул. 
Менга қара, бола!- жаҳл тўла кўзларини Ҳакимга тикди Шермат раис,- ўзинг-ку ўзинг,  бу ишинг билан менинг кетимга сув қўйиб юборасан бу аҳволда!?  Биласанми,  нечта "қоракўз"  "Шермат қачон бир айб иш қиларкин?!" деб изимдан пайт пойлаб юрганини!? Мени-ку изларим топ-тоза, аммо сенинг касри-касофатингга қолиб кетмасам гўрга эди!

-  Адааа! - бўғиқ овозда эътирозга шошилди Ҳаким

- Нима ада!? Нима ада!?- овози ғазабга тўлди Шермат раиснинг,- бу кетишдан ажалимдан беш кун бурун очиқ мозорга тиқасан, бола!
Менга қара, ҳов! Манави хом ошқовоқ калланг билан яхшилаб ўйла! Қиз зотига қирғин келмаган! Аслида ўша жипириқ муаллимваччанинг қизиниям ҳеч қачон севмагансан! Шунчаки ўзингга ўҳшаган бетайин жўжаҳўроз ошна-оғайниларингга катта гапириб қўйганинг учун қўяётган томошанг бу! Нима мени билмайди деяпсанми? Мен ер тагида илон қимирласа биламан. Шуларни билиб турибам "Кел шу ўғлимнинг сазаси ўлмасин" деб ўша жулдурвоқиларнинг уйларига совчи юборишга кўндим. Бўлмаса биз киммиз-у, улар ким?! Ростини айтайми? Ўшалар билан қуда бўлмаганимга бир қоп семирдим. Ўзи у-бу йиғинда ёнимда ўтириб қолса кўнглим озадиган бу сафсатабоз одам билан қуда бўлиб, бир умр олди- берди қилишга ҳушим йўқ эди менинг! Энди сен ҳам манави пўстак каллангга яхшилаб қуйиб ол! Ўша қизни унутасан! Тамом-вассалом! У ҳақда кўча-кўйда боягиндай "Фалон қиламан, пакун қиламан" деганга бўлар-бўлмас гапларни гапириб кариллашни йиғиштир. Ундан кейин анави тиррақи оғайниларинг билан ҳам масофани сақлаб муомала қил. Ҳозир амалим борида ҳамма сенга дўст, ошга ўртоқ-бошга тўқмоқ! Амалдан тушсам кўрасан ёнингда нечтаси қоларкан?
Энди эса энг муҳим гапни эшит:
Анави Абдуқаюм аравакашнинг ўғлини тўйи августда бўлармишми? Сени ундан ҳам олдин уйлантириб қўяман. Бугун қўшни Фаровон колхозининг раиси Нуриддин "тетик" билан гаплашдим. Унинг ҳам бўй етган нозаниндек қизи бор экан. Нуриддиннинг қизига оғиз солишим билан гапни чўзиб ўтирмади азамат. "Агар қизим ўғлингизга ёқса сиз билан қуда бўлганим бўлсин" деди у. Кўрдингми? Тенг тенги билан. Бизнинг тенгимиз Нуриддинга ўхшаган мард кишилар, анави муаллимваччага ўҳшаган милжим сўлтаматлар эмас!
Хуллас шунақа гаплар. Тушунарлими? Ё шунча гапим камлик қилдими?

- Тушунарли, ада...

- Тушунарли бўлса яхши,- Шермат раис қоронғи ҳовлида гап пойлаб турган аёлини тусмоллаб жеркинди, - бу дейман онанг ўлиб- пўлиб қолмаганми? Овқат олиб келишга фаросати етмаган бундай ҳотиннинг боридан йўғи яхши.

Эрининг феълини сув қилиб ичиб олган Қумрихон жавоб қайтармай ўчоқбошига зипиллади...


@xazon_rezgi /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, машинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Машинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб:
- Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? - дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим.
-Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди.
- Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? - дедим.
- Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди.
Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши машинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди.
- Онажон, шоколадчи амаки келдилар, - деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга:
-Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди.
- Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди.
- Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди:
- Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади.

Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради»
«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар... Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин!

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Машҳур_аёллар
#Нобель_кундалиги

ИЛК НОБЕЛЧИ АЁЛЛАР ТОП-5: КИМ, ҚАЧОН ВА НИМА УЧУН?

2 кундан буён Нобел ҳафталиги доирасида турли йўналишлар бўйича мукофотлар тақдим этилмоқда. Лекин улар орасида ҳали аёлларни учратмадик. Хўш, ўзи илк Нобелчи аёллар ҳақида қанчалик биламиз? Бугун шу ҳақда.

Мария Складовская Кюри (1901-1911) – Нобел мукофотини биринчи бўлиб қўлга киритган аёл ва  икки марта мукофотланган олима. У биринчи мукофотни эри Пьер Кюри билан радиоактивликни кашф этгани сабаб, иккинчисини эса радий ва полоний ихтироси учун олади.

Грациа Деледда (1926) – Адабиёт йўналишида илк Нобел мукофотини қўлга киритган итальян аёли. У нуфузли мукофотни ўз она ватани Сардиниядаги ҳаётни аниқлик билан тасвирлайдиган шеърлари, шунингдек, умуминсоний муаммоларга чуқур ёндашилган қўлёзмалари учун қўлга киритади.

Герти Кори (1947) Биокимёгар эри Карл ва олим Бернардо Ҳусай билан биргаликда "гликогеннинг каталитик конверсияси"ни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлади. Кейинчалик уларнинг тадқиқотлари диабетни даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.

Гертруда Элаён (1988) – У 15 ёшида ошқозон саратонидан сўниб бораётган бобоси билан сўнгги кунларини ўтказади. Натижада бутун умрини бу касалликка қарши курашга бағишлашга ваъда беради. Шундай қилиб, Элаён асосан биокимёга таянадиган дорилар тизимини ишлаб чиқади ва бу кашфиёти учун Нобелни қўлга киритади.

Франсуаза Барре-Синусси (2008) 1983 йилда ОИТСнинг дастлабки босқичларида лимфа тугунлари катталашган беморларда ретровирусларни кўпайишини аниқлади ва инсон иммунитет танқислиги вирусини ажратиб олди. Ушбу кашфиёт туфайли касаллик биологияси аниқ бўлиб, даволаш анча осонлашди. Франсуаза мазкур кашфиёти учун Нобел мукофоти билан тақдирланади

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши донишманддан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Донишманд унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ...

Кунларнинг саййиди жума муборак...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Хооооп,- деди Шермат раис  чуқур нафас олиб Азимнинг қаршисига келиб унинг елкасига дўстона қўл ташлади,- мана орангизда битта бўлсаям эркак бор экан-ку!?   Баракалла,  йигит!  -раис унинг елкасига аста шапатилади,- яшавор,  азамат!  Ҳақ гапни айтибсан.  Шу десанг,- Шермат раис аста ўғли тарафга яқинлаша бошлади,- шу Ҳакимбойваччанинг отаси эканлигимга ўзимнинг кўнглимдаям кўпда шубҳа уйғоняпти-да.  Менинг ўғлим бировни никоҳига кираётган қиз ҳақида бундай бемаза гапларни гапиришдан ҳазар қилган бўларди,-   у ўғлига нафрат билан тикилди,- менга қара,  ўв шербачча!?  Шерлар энг олд ва тоза таомни ейди!  Агар ўзингни бировни нишхўрдига зор ютоққон сиртлон деб ҳисобласанг ўзинг биласан! 

    Энди ҳамманг менга қара!  - йигитларга юзланди Шермат раис,- мана бу  "ўтириб қўйган" жойларингни йиғиштирларинг-да,  уйларингга жўналаринг!  Агар яна бир марта бугунги аҳволга дуч келсам гинанг ўзларингдан! 

      🔳 🔳 🔳

   - Ўғлинг қани?

   Икки соатларда уйга қайтган Шермат раиснинг Қумрихоннинг саломига алик ўрнида берган жавоби шу бўлди.

   - Уйда,- деди ўғлидан бўлган воқеани чала-ярим эшитиб  шундоқ ҳам юрагини ҳовучлаб ўтирган Қумрихон қўрқа-писа

   - Чақир бу ёққа! 

    - Ҳозир! 

    Ўғлини чақирган Қумрихон тезлик билан зипиллаб ортига қайтди.

     Раис этиги билан супага чиқиб оёғини узатди. Қумрихон унинг этигини авайлаб тортиб ечгач, жуфтлаб ерга қўйди ва пайтавасини тескарисига ўрай бошлади.

     Тез орада юз-кўзи шилинган Ҳаким отасининг қаршисига чиқди: 

   - Чақирдингизми,  ада?! 

   Шермат раис тўғрисидан жой кўрсатди: 

   - Ўтир! 

   Ҳаким бошини эгганча адасининг рўпарасидан жой эгаллади .

   - Овқат... олиб келайми? 

     Қумрихоннинг саволига жавобан Шермат раис шундай ўқрайдики,  аёлнинг нафаси ичига тушиб беихтиёр ортига тисралди. 

   - Менга қара,  - деди Шермат раис ўғлига тепадан қараб,- қачонгача шалтоғингни бунақа оқизиб юрмоқчисан? 

   - Нима қилдим, ада?  - ерга қараб пўнғиллади Ҳаким,  - нима энди бир оғиз гапирмай оғзимни тикиб қўяйми!? 

#давоми_эртага

📌
@xazon_rezgi         /28

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Нима томоша бор бу ерда?  Очиб қўйибдими,  сенларга?!  Далада ҳамма экинни ўт босиб ётибди!  Сенлар бўлсаларинг бу ерда оғзингни  сувини оқизиб текин томоша кўрасанлар!? Ҳе онангларни... ҳаммангни?! 
     Мен барчангни эслаб қолдим,  эртага эрталаб кун чиқмасдан шийпонни олдида тўпланмаларинг ёки кеч қолларинг,  нима қиларканман?  Қури ҳамманг!  Бўл!  Тез! 

    Тўпланганлар раисга эътироз билдирмай нафасларини ичга ютганча  тезда тарқалдилар. 

    - Қани энди сенларга навбат!  - деди Шермат раис ҳамон анҳордан чиқмай ҳукмини кутаётган йигитларга,- бу ерга келларинг-чи?

     Йигитлар энгил-бошидан шўлдиллатиб сувларини оқизиб  супанинг олдида қайтадан саф тортишди. 

   - Кўрдик,- деди Шермат раис дастурхонга ишора қилиб,- эркак бўлиб қолибсанлар!?  Аммо лекин-чи эркак бўлдим деган валломат оҳиригача эркак бўлиши керак, тушунарлими?! Ярим пиёлани заҳри-маҳрига уриб кейин  кетига қараб сийиб ўтириши керакмас!  Қани айтларинг-чи,  нимани бўлиша олмадиларинг?  Ё катта холангни эрини талашдиларингми  ? 
    Сен гапир!  - деди Шермат сассиқ  юз-кўзи дўмбира бўлиб шишиб кетган Азимнинг қаршисида тўҳтаб,- ойтовоқдек башарангга қараганда, сенда бир гап борга ўхшаяпти? 

- Ҳеч гап йўқ,  раис бува,- кўзларини ерга олди Азим,-йигитчилик,  шунчаки ўзаро ҳазиллашгандик.

   - Ҳоо шунақа денг,  акаси?  - сўзларидан чак-чак заҳар томганча қўлини белига қўйиб,  у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади Шермат сассиқ,- ҳазиллашганда шунчалик афти-башараларинг бежалса,  чинакамига уришсаларинг нима бўларкан?  Биринг иккинчингни юрагингни суғуриб олмагунча тинчимас экансанларда? 

     Йигитларнинг индамай бошларини эгиб туришлари Шермат сассиқни бадтар асабини бузиб юборди. 

   - Шунақа янги тушган келиндек ишва билан ер чизиб тураверсаларинг мелиса чақириб барчангни ўн беш суткага тиқдиртириб юбораман!  Ана ўшанда кўраман мулла минган эшакдек ювош тормаганларингни?!  - у шундай деб энг чеккада турган пачоққина йигитни қаршисида тўҳтади.
    - Эй сен,  Мамарасулни ўғли!?  Аданг тутдан  йиқилиб неччи ойдан буён белини кўтаролмай инқиллаб бир аҳвол бўлиб уйда ётибди,  сен бўлсанг унинг оғирини енгил қилиш ўрнига бу ерда нафсингни чилдирмасига шоҳ ташлаб ўйнаб  юрибсанми?! Ҳайф- э,  сенга ўғил деган ном! 

📌@xazon_rezgi       /26

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🇹🇷 Turk tilini Xalqaro C1 saviyali pedagogdan BEPUL o'rganishni istaysizmi?

Yuqoridagi o'quvchim 2oyda shu darajada gapirmoqdalar!

- Qiziqarli vediodarslar
- Vedioluğatlar

- Kino, multifilm, musiqalar

- Kunlik topshiriqlar


👆 orqali Turk tilini ushbu kanalda bepul o'rganasiz! 🇹🇷

Kanalga obuna bo'ling va hoziroq boshlang ⬇️

/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy

Читать полностью…
Subscribe to a channel