👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
#САОДАТ
Саодат бир неча ойлардан буён оёқ оғриғидан азоб чекарди. Кўп бора шифокорларга мурожаат қилди. Муолажалардан андак енгил тортди- ю , ахир-оқибат яна бошидан оғриқли кунларни кечира бошлар эди. Ва ниҳоят охирги қўйилган ташхис энг тўғриси бўлиб чиқди:
- Суяклари емирилаётганмиш...
Саодат ўзига ташхис қўйган клиника тавсияси билан кўрсатилган шифохонада ўн кундан ошиқ ётиб чиқди.
- Опа ... - деди у менга "Энди ўзингизни анча яхши ҳис қиляпсизми ?" деган саволимга,- таблеткаларни ичгандаги ошқозонимнинг оғриғи бир нави , аммо оёғимни ўзига суякка қадаб қилинадиган уколлар жонимни жуда қийнаб юборди- да ,- Саодат дарди ҳақида ортиқча сир бой бермасликка ҳаракат қилди- ю , бироқ кўзларининг туб-тубида нималардир ғилтиллади.
- Саодат,- дейман унга далда берган киши бўлиб ,- мана кўрасиз уч ўғлингиз уч шунқорингиз бўлади. Ҳадемай улар катта бўлишиб келин олсангиз дастурхоннинг тўрида нозланиииб , эркаланиб "Қайси бирини есам экан ?" деб таомларни танлаб ўтирасиз.
Саодат синиққина жилмайди :
- Вой опа ... Кўзимга ўша кунлар кўриниб кетгандек бўлди . Бирам мазза қилдим-ей ...Раҳмат сизга ...
Дарсга қўнғироқ чалинди. Барчамиз ўрнимиздан қўзғалдик. Саодат оғир қадамлар билан дарсига кириб кетди.
Саодатни жудаям яхши кўраман. Қандай ёрдам сўрасанг дарров бажо келтиришга ҳаракат қилади. Мен кўпинча унинг инсоннинг яримта гапидан тушуниб, кўнгилдошини тафтини олиш учун ҳаракат қилишига беш кетаман.
Баҳорги таътил кунларининг бирида мактабга жилмайиб , юзлари яшнаб кириб келди :
- Ҳаа асал қиз ? - дейман унга тегишиб ,- ҳойнаҳой "миннималар"ни бошлаб келдингиз-ов ?
Саодат қошларини мақтанганнамо қоқиб қўйди :
- Опа ... Зўр иш қилдим. Бугун тандирда кўк сомса ёпдим. Ўзиям-чи , биринчи марта ёпган бўлсам ҳам мазасиям , кўриниши ҳам "вапше зўр" чиқди.
- Иии, гап дегани исботи билан бўлмайдими ? Ҳижолат бўлмасдан икки донасини ўраб келмабсиз-да ,- дейман ёнимдаги ҳамкасбларга қараганча кўз қисиб ,- мен есам бўлдийди , булар ҳам егандек бўлишаверарди.
Саодат эса ҳақиқатдан ҳижолат бўлди :
- Уйдагилар зўр чиқибди деб... ҳаммасини еб қўйишди ...
- Ҳазиллашдим,- дейман ва яна қитмирлигим тутади ,- начора ... Улар ейишса биз ҳам егандек бўлаверамиз...
Аммо уч кун ўтмай Саодат мактаб дарвозасидан ҳурсанд бўлиб кириб келди :
- Баҳор опааа...
Саодатнинг қўлида силкитиб қўяётган қора салафан халтани кўриб ёнимдаги шерикларимга гап қотаман:
- Битта гап айтайми ? Саодат тандирда иссиққина қилиб сомса ёпиб келяпти, мана мени айтди дейсизлар...- мен шундай дедим-у, Саодатга қараб баланд овозда дедим ,- сомса роса мазали чиқдими дейман- а ?
Саодат ёнимизга ҳайратланганча етиб келди :
- Қаердан билдингиз , сомса олиб келганимни ?
- Биламан-да ...
- Айтинг қаердан ? - Саодат қўлимга олиб келган халтасини тутар экан.
- Мен сизни биламан... "Кўнгли кетувди- я шуни" деб бугун сомса тайёрлашга тушганингиздан бери мени ўйлаган Саодатсиз-да сиз...
Сўнгра мактаб ҳовлисига гул кўчат экаётган шерикларимга эълон қиламан:
- Қани қўлларни чаямиииз ? Аввал таом , бадаз калом ...
Саодатнинг оёғи анча тузалиб қолганда катта ўғлининг буйраги қаттиқ оғриб қолди. У дарсини ўтади- ю , боласининг бошига югуради. Унинг тўнғичи кўпгина устозларнинг дарс ва ҳисоботлар учун видеороликлар тайёрлаш , ҳужжатларни пдф форматлаш каби ишларда оғиримизни аааанча енгил қилгани сабаб мактабимизнинг суюкли ўқувчиси эди , шу сабаб барчамиз Саодат билан бирга ўғлининг соғлиги учун дуо сўраб , ташвишини чека бошладик.
Бир ой вақтларда унинг катта ўғли ўзини анча яхши ҳис қила бошлади, аммо иккинчиси жарроҳлик столига ётиб қолди. Ўша кунлари бошига кейинги беш ойлар давомида кетма- кет ташвиш ортидан ташвиш тушган Саодатнинг ғамгин чеҳрасига қараб ўзимга кўп ибрат олар эдим :
- Бир оғиз чурқ этмайди- я ... Аллоҳ сабрининг ажрини ортиғи билан мукофотласин...
Бир куни мактабга борсам Саодат хомуш бўлиб ўтирибди.
@Xazon_Rezgi / 3
Qora Marvarid 4-qism
✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi
Obuna bo’lish uchun
Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube | Instagram |
#МУҲАББАТ
(воқеавий ҳикоя)
Собир ака...
Бугун иш билан туман марказига боргандим. Юмушларим тезда битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.
Тўғрироғи унинг кўзлари ...
Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани ёдимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик. Яхши эслайман, маҳаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўпда ҳам кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан маҳалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозирда бу гаплар кулгили туюлади, сабаби эндиликда қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир-бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик муҳаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка-ю ягона , дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун маҳалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ҳовлиларда бўларди. Мен ҳам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим, аммо унинг юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонҳалак бўлганим ҳам эсимда.
Орадан кўп вақт ўтмади ...
Тахминан уч кун ўтиб , мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. Келинчак Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб "Шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан ?" деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётган Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойининг юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса кўзимга нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди . Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб (уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган ошиқ йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга гавдаланаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун маҳалланинг суюкли эркатойига айланиб бўлганди.
Токи...
Ўша куни ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Маҳалла аҳлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди.
Жудаям машъум эди бу хабар ...
Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида жони узилибди... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт ҳадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, "Мени ташлаб кетма, Нигорам" деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб маҳалла аҳли яна бир бор дод солиб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлса-да чақмоқ ҳам чаққанди ўшанда . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора
-1-
#қарзим_бор
Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор,
Бажармаган суннат, қанча фарзим бор,
Ким ҳаққи раҳматни айтмадим бир бор,
Кимлардан қилолмай қолган арзим бор
Мукаррам ул зотдан сўровларим кўп ,
Ёлвориш , илтижом , оҳларим бисъёр .
Дилим қилган тавбам дастларида хўп,
Тан олган гуноҳим кўзгуда такрор
Ўқилмаган китоб , ошмаган орзу,
Кўзларим тикилган манзиллар қанча
Юрагим қатида зулматтус қайғу ,
Фироқда қоврилган кунларим анча...
Тарози паллада қайси амалим,
Эзгу тарафлари босармикан тош
Шукримнинг, зикримнинг, сабрим поёни,
Кипригим тиғида муаллақ бир ёш
Новдаман - орзуим осмонни бўйлаш,
Япроқман - бир куни узиламан чирт
Бандаман - мумкинми бир оғиз сўйлаш,
Мен ахир УМИДга тушганман шогирд
Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор...
Муаллиф: Хазонрезги.
Канал манзили 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#умр_манзаралари
БОНУ (ҳикоя)
Тақдир тақазоси билан бугун бир эҳсон дастурҳонида иштирок этишимга тўғри келди.
Таклиф қилинган хонадон жуда файзли экан. Остонадан оёқ босиб ичкарилашдан кўнгил яйрайди.
Мен ва олдинма - кетин келган аёлларни тўрдаги уйга олишди. Бу хона янги тушган келинга аталган меҳмонхона эканлиги ярақ - ярақ қилган янги жиҳозларидан кўриниб турибди.
Меҳмонхона ташриф буюрган аёллар билан деярли тўлай деб қолибди. Безатиғлик столни айланиб таниш - нотаниш аёллар билан кўриша кетдик.
Стол тўрида бир гуруҳ юзларидан нур таралган ҳожи оналар жой эгаллашибди. Уларни бундай атаганимга ҳайрон бўлманг. Ҳожи оналарни таниб олиш жуда осон-да . Кимга қанақа билмадим- у, мен учун уларнинг чеҳраси офтобнинг ердаги аксини эслатади. Кўнгил қурмағур ҳам улар билан кўришаётганда ўз сўзини пинҳона шивирлайди: "Илойим мен ҳам сизларга ўхшай" ...
Дуои фотиҳа ўқилди . Сўрашиб - исташиб бўлганимиздан сўнг даврабоши Муборак Ҳожи она чиройли , ибратли ҳикоят айтиб бердилар. Уларнинг ҳикоятлари тугаганда мезбон келинчаклар бежирим ҳалли косаларда барчага манпар тарқата бошлашди.
- Овқатдан бош тортиш айб , аммо менга ёғсиз қилиб озроқ сузинг , пархезда эдим,- дедилар Муборак Ҳожи она тавозе билан ийманибгина.
- Аммажон , ичақолинг буни Бону опам пиширганлар ...
Хонадон келинчагининг сўзи бир уй аёлга бунчалик таъсир қилади деб ўйламагандим .
Барча бирдан ҳаяжонга тушиб кетди. Барчанинг зумда кайфияти кўтарилди.
Салобат билан тўрда қўр тўкиб ўтирган Муборак Ҳожи она ҳам безовталаниб қолдилао :
- Нима ? Бону ? Бону қизим шу ердами ? Тез қизимни чақирақолинг...
Мен бир уй аёлни ҳурматига сазовор бўлган Бонунинг кимлигига қизиқдим.
Аста ёнимдаги суҳбатдошимдан шивирлаб сўрадим "Ким у ?"
Суҳбатдошим "Хозир кўрасиз " дегандек им қоқди .
Кўп ўтмай хонага қўлини кўксига қўйганча ўттиз ёшлар атрофидаги оппоқ юзли, дилбаргина жувон кириб келди. У бирор- бир пардозсиз ҳам жуда латофатли эди.
Бир уй аёл гур этиб ўрнидан турди.
- Бу ёққа ўтинг , бу ёққа ўтинг,- йиғилганлар Бонуга жой кўрсатиб ўз тарафларига тортқилай бошлашди. Бону айланиб даврабоши Муборак Ҳожи онанинг ёнига етганда уни интиқ бўлиб кутиб турган онахон қаттиқ бағрига босди. Юзларидан шап - шап ўпганча , кўзларига ёш олди :
- Ўзим ўргилай сендан, бирам соғингандим. Сени кўрсам Фотима опамни кўргандек бўламан. Келақол ёнимга...
Мен нималарнидир тушунгандек бўлдим. Демак , Бону ҳожи оналарнинг азиз дугонаси бўлган марҳума аёлнинг қизи. Ўша аёл бу даврадаги барча меҳмонлар учун бирдек азиз бўлган...
Менинг ўйланиб қолганимни кўрган суҳбатдошим аста пичирлади:
- Бону Фотима опа деган аёлнинг ёлғиз келини бўлган. Фотима опа бир фалокат сабаб тўшакка михланиб қолган эдилар. Ўшанда Бону олийгоҳдаги ўқишини ташлаб уч йил қайнонасига қаради . Оқ ювиб , оқ таради. Шу йиллар мобайнида уйидан бир қадам ҳатлаб остонадан ташқарига чиқмади.
Охирги ярим йил Фотима опа ҳотирасидан айрилди . Кўпчилик қариндошлар :
- Бироз дам олиб олинг . Қайнонангизга биз қараб турамиз , барибир сизни танимайдилар- ку ,- дейишганда Бону :
- Мен-чи , менинг ҳотирам жойида-ку . Улар мени кимлигимни билмаслар , аммо мен уларни кимликларини жуда яхши биламан,- деган экан.
Вақти соати келиб Фотима опа Бонуни қўлида жон бердилар.
Шунга ҳам уч йил бўлибди. Бону ҳозир олийгоҳдаги ўқишини тиклаб , битириб ҳам олди. Яқиндан буён ишга тушиб ҳам олибди.
Бу аёллар эса қайнонасига берган меҳри сабаб уни жуда яхши кўришади. Мен ҳам..
Суҳбатдошимнинг сўзларини тинглар эканман Бонуга боқдим. У Муборак Ҳожи онанинг бағрига сингиб ўтирар ва ширин энтикиб қўярди.
Мен ҳам ўзимча унинг кўнглидан ўтаётган сўзларни ўқиётгандек бўлдим .
Чамамда у қайнона ойисини жуда яхши таниган бу аёлларга қараб :
- Ойижонимни кўрган кўзларингиздан ўргилай ... - деяётгандек эди.
#тамом
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😢Фарзандларим улғайган сари гапга кирмайдиган, қайсар ва инжиқ бўлиб бораётгандек эди.
😩Баъзида иштахаси йўқ, тузук овқатланишмасди.
🤒Тез тез касал бўлиб қолишини айтмаса ҳам бўлади.
🤳Тасодифан телеграмда Фарзандим_учун каналига уланиб қолдим ва барча муаммоларимга ечим топдим.
💯Ҳозир менда фарзандларим билан ҳаммаси яхши.
💯Сизларга ҳам шу канални тавсия қилмоқчиман
#Хайрли_тун
Эртанги кунингиз бетакрор бўлсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
Нодира шундай деб Орзугул опага яқинлашди . У эркаклардан хонани тарк этишларини сўраб, ўзи қайнонасини авайлаб текшириб кўрди
- Мен ҳозир ,- Нодира нариги хонадан катетор ва керакли анжомларини олиб келиб абжирлик билан қайнонасининг танасидаги ортиқча сувни чиқариб ташлади.
- Узр ,- шифокорларга ҳижолатли жилмаяркан Нодира ,-
бу ҳолатни назардан қочирибман. Азбаройи қўрқиб кетганимдан сизларни ҳам бекорга овора қилиб қўйдим.
Тез ёрдам машинасида келган ўрта ёшли шифокор аёл таажжубланиб сўради :
- Қизим , докторликка ўқийсизми ?!
Нодира қўлидаги перчаткани ечиб чеккадаги тоғорага ташлар экан аста жавоб қайтарди :
-Йўқ шифокор эмасман . Ўқитувчиман. Бошланғич синф ўқитувчиси ...
Кўп ўтмай Орзугул опа тинчланиб , осойишта уйқуга кетди.
Шифокорларни кузатиб қўйган Нодира эса овсинига тайинлади:
- Ойижонга яхшилаб қараб туринг... Тушлик вақти хабар олишга келаман.
Энди уйга бормасам бўлмас. Болаларимни нонуштасини тайёрлаб беришим , сўнг ишга боришим керак...
Нодира сахарлаб етиб келган эри билан икки кўча наридаги бўлак бўлиб чиқишган уйларига йўл олди.
Куз бўлишига қарамай ҳаво илиқ , тонг эса ёрқин шуълаларга тўлиб ёришиб келар эди...
#давоми_бор /2
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Момо Майсарани узатсам, ўзим ҳам оёғимни бемалол узатаман, армонсиз кетаман деб хаёл қилди. Шержонни келинига ишонди, Бекжон бироз тошбағр, аммо Моҳира ундаймас. У тирик экан, ўғли хор бўлмайди.
Майсара мактабни тугатиши билан совчи келди. Момо танлади, қизи бош эгди. Учрашув белгиланди. Майсара юзи упа кўрмаган. Кўзи қалам кўрмаган. Қизиқди... учрашувга хушрўй бўлиб боришни истади. Келинопасидан уялди, шу сабаб Моҳира гўдагини боғдаги беланчакда аллалаган чоғ хонасига оёқ босди. Токчадаги пардоз буюмларидан шоша пиша юзига сурган бўлди. Кейин... чиққиси келмади. Моҳиранинг хонаси унга азалдан сирли бўлган. Айниқса, калитли сандиқчаси бошқача кўринган. У бир марта кўриб қолганди: Моҳира калитни шолча остига қўярди. Майсара беихтиёр шолчани сурди: калитни кўрди. Деразадан мўралади: келинопаси ўғлини ухлатиб, дарахтдан олма узиб челак тўлдирарди. «Фақат кўз ташлайман». У шундай деб сандиқчани очди. Ичи тўла... мактуб чиқди.
-Билардим... Бекжон акам билан зимдан севишганини сезардим.
Қизгина ишқий хатлардан бирини қўлига олди. Ҳали хат ушламаган қўллари титради. Дуч келган сатрига кўз югуртирди.
“Аскарликдан қайтишимиз билан тўй қиламиз, Моҳира. Фақат сен мени кутгин. Яна бошқаларга... рози бўлмагин. Менга атаб рўмолча тик. Четида... исмимиз ёзилган бўлсин.
Сени ўйламаган куним бўлмади, Моҳи. Ойга тикилдим: сенга ўхшамади. Гулларга боқдим: сенга ўхшамади. Момиқ булутлар ҳам бошқача бўлди. Мажнунтол сочлари зулфингга тенг келмади. Моҳира, оз қолди, оз. Учрашув онларини хаёлан ўйлаб юрагим гупиллайди. Сен ҳам мени ўйлармикинсан? Нега бир бора мактуб битмайсан?.. Кутаман.
Сенинг Шержонинг”.
Майсаранинг кўзлари тинди. Шоша пиша бошқа мактубларни очди. Барининг остида Шержон исми битилган бўлди. Барчаси оташ бўлди, олов бўлди. Сандиқча нега ёниб кул бўлмади бу сатрлардан? У вақтни ҳам унутиб мактубларга термулиб қолди. Йиғлади...
-Сиз... -Моҳира бир сандиқчага, бир ерга қаради. Қўллари билан этагини ғижимлади. Майсара у кутганидек, ғазаб қилмади, йўқ... келинопасини бағрига босди.
-Майсаражон... -ўкраб юборди Моҳира. –Менсиз унинг ҳоли не кечарди? Бу ерга... келмасам бўлмасди, бўлмасди.
Майсара хонадан сирғалиб чиқиб ариқ бўйида оёғини сувга тиқиб, ёш болалар билан ўйнаб ўтирган акасининг елкасига қўл босди. Акаси гулдор рўмолчани ариққа ботириб пешонасига босарди. Ундан оқаётган томчилар кўз ёшидек юзидан қуюларди. Акаси бунга куларди, йиғлаётган одамдек куларди. Рўмолча четидаги “Ш.М” ёзувлари ҳам йиғларди... Қизил бўёққа бўялиб йиғларди.
Нодирабегим Иброҳимова
/channel/xazon_rezgi
❤️ Har kuni turli xil taomlar shirinliklar retseptlarini joylab
boradigan va óz yónalishiga ega Nargiz kanalida mazali retseptlar òrganishni istaganlar 🥰
Har doim bòladigan uyda bor mahsulotlardan ajoyib shoxona taomlar tayyorlashni òrganishni hohlaysizmi bularni barini Nargiz kanalidan topishingiz mumkim 👇
Muhimi bepul ishonchli ✅
500dan ortiq Retseptlar jamlanmasi 🥘
/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen
"MY SHOP " ДЎКОНИ СИЗГА ЎЗ НОВИНКАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ. 🛍🛍🛍
ШОШИЛИНГ!!!
ДЎКОНГА ЯНГИ ТОВАРЛАР КЕЛДИ. 🎁🎁🎁
БОМБА СКИДКАЛАР. 💥💥
КАНАЛГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ. 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A
https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A
БУЮРМА БЕРСАНГИЗ ДОСТАВКА ХАМ ҚИЛИБ БЕРАМИЗ🚗🚕🚙
ТАРОЗИНИНГ ПАЛЛАСИ
Инсон буюк бўлиши учун уни ярим дунё таниши шарт эмас.
Инсон буюк бўлиши учун унинг сумкаси пулдан қаппайган , ҳамёнида эса бир неча пластик картаси бўлиши ҳам шарт эмас ...
Инсон буюк бўлиши учун унинг виждони буюк бўлиши керак.
Шахсан мен учун шундай.
Иккинчи соат дарсига қўнғироқ чалинди. Зинадан аста одимлаб иккинчи қаватга кўтариламан. Ўқувчиларнинг бари деярли синфларга кириб бўлишган. Мен эса зина бўйлаб унда, бунда сочилиб ётган нам сочиқча , шоколад ва конфет қоғозларини битта - битта териб оламан. Тўғри улар кўп эмас , бироқ шугина чиқиндилар ҳам кайфиятимни бузишга етарли .
Иккинчи қаватга кўтарилгач, чап қўлдаги 10-синфга кираман.
Ўқувчилар салом беришди- ю , қўлимдаги чиқиндига қарашди . Одатим бўйича ҳар сафар дарсга очиқ чеҳра билан кираман. Аммо бу сафар ...
- Ваалейкум ассалом,- дейман ҳорғинлик билан,- ўтиринглар ...
Ўқувчилар жойларига ўтиришгач , мен синф бурчагида турган аҳлат челагига яқинлашиб қўлимдаги чиқиндиларни тўкдим. Сўнгра сумкамдан нам сочиқ олиб қўлимни артиб уни ҳам челакка солдим.
Бир -бир қадам босиб доска ёнига келар эканман, ўзимни идора қилиш учун учун ўпкамни тўлдириб нафас олдим. Сўнгра деразадан кўчага қараб аста сўз бошладим.
- Мен яқинда бир тўйга бордим. Аслида тўйларга боришга унча ҳушим йўқ , бироқ яқин қўшним қизини узатиб бориш учун тўйга айтгач юзидан ўтолмадим. Шу чоққача улар мени бир неча бор тўйга айтишганди, бироқ бирида раҳматли қайнонам бетоб бўлганликлари учун тўйга бориш кўнглимга сиғмаганди, , бирида эса ўзим касал бўлганим учун боролмагандим. Хуллас бу сафар тўйга боришга қатъий қарор қилдим. Ахир қўни- қўшни деганлари яхши - ёмон кунингда жигарингдек яқин бўлади.
Тўйга бордик. У жуда шинам ва файзли ўтди. Дастурхон ҳам тўкин - сочин, мўл- кўл эди. Тўй тугагач қўни- қўшнилар уйга қайтиш учун куёв томон буюртирган автобусга чиқдик. Келиннинг яқинлари эса куёвнинг уйига боришадиган бўлишди. Мен автобусга чиққанимда келинчакнинг холасини салонда кўриб ҳайрон бўлдим :
- Иее , сиз куёвникига бормадингизми ? Ахир келинга яқин қариндошсиз-ку сиз ҳам ?
У аёл эса жилмайганча қўл силтади :
- Мен эрталаб ишга бориб мактаб ҳовлисидаги хазонларни супиришим керак. Ахир супуруқсиз ҳовлидаги аҳлатни неча юз одам босиб мактабга кирса , мен шунча марта гуноҳкор бўлмайманми ?
Шукр , тўйни кўрдим , едим , ичдим , яйрадим. Жиянимни бахтли чеҳрасини ҳам мириқиб томоша қилдим . Энди уйга бориб бироз дам оламан- у , эрталаб ишга чиқаман. Болалар келгунча ҳаммаёқни чинни- чироқ қилиб қўймасам бўлмайди .
Ҳикояни давом этишдан аввал ўқувчиларга юзландим :
- Ҳа бу сизлар тахмин қилиб турган инсон супирувчи- фаррошимиз - Зарифа опа эдилар.
Ҳеч эътибор берганмисиз ? Шу аёл кузнинг уч ойи давомида ва ҳозирги қиш кунларида ҳам қанча хазонларни супирган экан ? Биласиз мактабимиз жуда сердарахт мактаб . Баъзи кунлари тозалик учун унинг ҳудудини уч , тўрт марталаб супуриш керак бўлади . Зарифа опа шунча вақт давомида неча тонна тўкилган барг супурган экан ? Неча тоннасини маҳсус қаздирилган хазон ўрага ташиган дейсиз? Менинг тахминимча, у аёл беш ё олти тонна хазон супириб тозалагандир. Ким билсин , балким ундан ҳам кўпдир. Шунча иш қилиб бир оғиз "уфф, чарчадим" демайди-а ? Яна синглиси қиз узатса "Баҳонада дам олиб олай" деб ўзини эмас , "Хазон босиб мактабга киришмасин" деб сиз ўқувчиларни ўйлайди. Сиз бўлсангиз нафақат мактаб ичини тозалигига эътибор берасиз , на ўтирган ўрнингизга қараб қўймайсиз. Кези келса "Супуриб олади-да, вазифаси" деб ойнадан ҳам чиқинди улоқтирасиз.
Синф сув қуйгандек жим- жит эди . Мен эса сўзимда давом этдим :
- Инсон буюк бўлиши учун уни ярим дунё таниши шарт эмас.
Инсон буюк бўлиши учун унинг сумкаси пулдан қаппайган , ҳамёнида эса бир неча пластик картаси бўлиши ҳам шарт эмас ...
Инсон буюк бўлиши учун унинг виждони буюк бўлиши керак.
МЕНСИЗ ...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар,
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉
Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻
Шайтон Аллоҳдан сўраган экан:
— Эй Аллоҳ! Одамлар учун уй бердинг. Менинг уйимда қаерда?
— Одам болаларига ўтирадиган жой бердинг. Менинг ўтирадиган жойим қаерда?
— Одам болаларига қироат қиладиган нарса бердинг. Менинг қироатим нима?
— Одам болаларига гапирадиган гап бердинг. Менинг гапим нима?
— Одам болаларига элчилар юбординг. Менинг элчиларим ким?
— Одам болалари учун китоб бердинг. Менинг китобим нима?
— Одам болалари учун ов қуролларини бердинг. Менинг ов қиладиган воситам нима?
— Одамлар учун тамо бердинг. Менинг таомим нима?
Бу саволларнинг жавобини сиз ҳам билиб олинг!
#муҳаббат
-2-
келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида беҳуш ётган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлганди бизлар учун...
Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.
Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади...
Учинчиси билан ҳам...
Мен орадан йиллар ўтиб "Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, кейинги уйланганлари нега кўнглига ўтирмади?" деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг муҳаббати битта бўлган...Ягона! Бошка қурган турмушлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнглига қараб , Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Ҳикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар... Саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма-бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ҳодиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...
Сизга шунча сўзни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...
Хазонрезги
Канал манзили 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қотил_дори
7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!
Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.
Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.
☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?
Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍
💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.
Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6
#хайрли_тонг
Олтин кузнинг яна бир мунаввар тонги барчага хайрли бўлсин!
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Кунингиз солиҳ ва хайрли амалларга бой бўлсин азизлар !
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️
🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀
👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕 KIRISH KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
Муаллиф: Хазонрезги
🌹Устоз ва мураббийлар кунига бағишланади ...
Ушбу туркум ҳикоялар мен билан бирга бир илм даргоҳида камарбаста бўлиб бирга фаолият юритаётган фидойи ҳамкасбларим ҳаётидан ҳикоя қилади. ( Исмлар ўзгартирилди)
#НОДИРА
- Нодирааа ...
Нодира қайнонасининг инграган овозини эшитиб ерга омонатгина тўшаган ўриндан бош кўтарди. Орзугул опани яна ваража тута бошлабди. Нодира ўрнидан турди-ю, хонани ним қоронғи ёритиб турган тунги лампанинг шуъласига қаноат қилмай зудлик билан асосий чироқни ёқди.
Орзугул опанинг юзлари бамисли лолақизғалдоқ каби бўғриқиб, қип- қизариб кетибди. Нодира шошилиб унинг пешонасига кафт босди. Қайнонасининг иситмаси ўйлагандан кўра тез кўтарилиб борарди.
Нодиранинг юраги эзилди. Ойижониси бундан икки ой аввал бошидан жарроҳлик амалиётини кечирган эди. Ўшанда амалиётдан бир кун Нодира кўз ёшларини ичига юта- юта қайнонасини ногиронлар аравачасига солиб касалхонанинг ювиниш хонасига олиб кирган ва сочларини аввал қайчида калта қилиб қирқиб , сўнгра устарада авайлаб қирганча амалиётга тайёрлаб берган эди.
Деярли ярим йилдан буён Нодира ва Орзугул опа учун касалхона иккинчи уйларидек бўлиб қолганди. Бир кун уйда бўлишса , уч кун касалхонада эди улар. Орзугул опанинг яна икки нафар келини , уч нафар қизлари бўлса ҳам кўнгли ҳамиша шу тўнғичи ўн еттисида хонадонига келин бўлиб кириб келган Нодирага чопаверар эди. Нодира туни билан Орзугул опага кўз- қулоқ бўлиб чиқади. Кундузи эса овсинлари, гоҳида эса қайинэгачи, қайинсингиллари билан навбат алишганча мактабига чопади.
Нодира тезда шприцга пешоб ҳайдовчи дорини тортиб қайнонасига укол қилди . Унинг ортидан тинчлантирувчи ва иститма тушурувчи дорилар билан эмлади .
Орадан кўп ўтмай Орзугул опа тинчланиб қолди. Исиғғи ҳам аста- секин пасайиб меъёрига келди. У бир текис нафас олиб пинакка кетди.
Нодиранинг эса уйқуси ўчиб кетган эди. У тунги чироқ турган стол ёнидан жой олиб ўқувчиларининг дасталаб қўйилган дафтарини бирма - бир олиб текшира бошлади.
Йигирмадан ортиқ дафтарни текшириб бўлгунча Нодирани кўзлари ачишиб уйқуси келди.
"Текширишни охирига етказиб қўйишим керак"- у шундай деб ўйлади- ю , аммо чарчоқ ғолиб келди. У дафтарларини қўли билан четга суриб бошини столга қўйди-ю кўзларини юмди.
Нодира шу ухлашда қанча ухлади , ўзи билмади. Бу сафар ҳам ҳудди аввалгиси каби қайнонасининг инграш овозидан уйғониб кетди.
- Ойижон... - деди Нодира унга талпинар экан , - сизни нима безовта қиляпти ?
Орзугул опа уйқули кўзлари билан ингради , бироқ келинига жавоб қайтармади.
Нодира қўрқиб кетди :"Яна ўтган сафаргидек узоқ муддатга хушларидан кетиб қолсалар - а ?"
Орзугул опа кўзларини очмас , бироқ безовта бўлиб инграшда давом этаверарди. Қайнонасининг жарроҳлик амалиётидан сўнг бошидаги худди гўдак болаларнинг лиққилдоғидек суяксиз қуруқ тери билан кичикроқ муштдек жойини шишиб қолганини кўрган Нодиранинг эсхонаси чиқиб кетди , у қўшни хонада ухлаётган қайнотасини ва уйланмаган қайнисини чақиришга мажбур бўлди. Барчалари тез ёрдам чақириш ҳақидаги фикрда бир тўхтамга келдилар.
Тез ёрдам шифокорлари келиб Орзугул опани яхшилаб текширишди , бироқ диагноз қўйишда иккиланишар эди. Орзугул опанинг дарди улар кунда муолажа тайинлайдиган дардлардан кўра бошқача турли эди.
- Бундай ҳолатда онахоннинг ўзларини операция қилган шифокорга мурожаат қилган маъқул ,- деди тез ёрдам бўлимининг навбатчи шифокори ,- ҳарқалай улар онахоннинг касалликлари билан бир неча ойдан буён таниш. Бош барибир ҳам нозик масала-да...
Шу пайт Нодиранинг хаёлига қайнонасига икки соатлар аввал пешоб ҳайдовчи укол қилгани тушди :
- Тўхтанглар- чи ? - деди у шифокорларга ,- мен сизларга ойижонга фалон- фалон дориларни эм игнаси орқали юбордим дедим , тўғрими ?
- Ҳа ,- деди шифокор ва ҳамшира бир овоздан .
- Менга бу кўрсатмани ойижонни шифокорлари тавсия қилган эди ,- деди Нодира. У шундай деганича ўйланиб қолди ,- бироқ мен уларни енгиллашган ёки енгиллашмаганларини текширмабман.
@Xazon_Rezgi /1
🤦♀️ Эр хотин ишлаймиз, лекин хар ойда топганимизни ярми дори дармонларга кетиб қолади..
Пул жамғаришку жуда қийин!
👩⚕️ Яқинда врач дугонам касалликни табиий йўл билан ҳам даволаш керак деб мени ТАБИИЙ ШИФО | ИБН СИНО деган каналга қўшиб қўйди.
Қарангки шу каналга қўшилиб анча пулимизни тежаб, жамғаришгаям пул қола бошладик.
💁♀️ Бу канални ўзиям ҳамма қариндош уруғ группаларига ташлаб чиқдим. Сизга ҳам аниқ керак бўлади. 👇🏻
#Ноодатий ҳикоя
Қизил рўмолча....
Шержон аксарликдан телба бўлиб қайтди.
-Бошига нимадир урилган, - дейишди қўшнилар.
-Йўқ, парашюти очилмай қопти.
-Ундаймай, у кимнингдир ишқида... куйган эди.
«Деди-деди» бўлди, чин сабабини ҳеч ким билмади. Шержонни ўзи айтмади, ҳол сўраган одамга тиржайиб қараб тураверди. Ҳеч қачон гапирмади. Она куйди, ёнди... кўникди.
-Тўнғичимнинг пешонаси шу экан. Унга асраган сандиқ тўла сарполарим... укасига насиб экан. Шержонимга барибир биров қизини бермайди.
Ҳа, бермас эди. Оёғими, қўлими ногирон бўлганда ҳам уйлаб қўйишарди. Тегирмончининг оқсоқ қизи бор эди. Олим малимнинг кенжасининг кўзи ғилай чиқди. Момо уларга умид билан оғиз солди, мулзам бўлиб қайтди. Ҳатто қишлоқ гўрковининг мохов қизига-да борди, кўнишмади. Эси оққан ўғилга биров хотин бўлмади. Чин-да... болалар жинни, жинни деб эрмак қилиши бежизмас-да. Шержоннинг ақли ёш гўдакчалик ҳам ишламади.
Илгари қандай йигит эди... Ҳамманинг эсида бор. Ҳатто раиснинг хотини қизимни бераман деб шаъма қиларди. Ўктам, сипо, ақл-хушли Шержон эса бировни ёқтирарди. Аксарликдан қайтиб онамга айтаман деб кўнглига тукканди. Айтиш насиб этмади. У қизни тугул, ўзлигини унутди. Бари телба тескари бўлди...
Ёлғиз Майсарагина акасининг тентаклигини тан олмади. У билан ҳудди аввалгидек гаплашди, ғамхўрлигини қўймади. Мактабдан қайтиши биланоқ акаси ҳузурига чопди, унга ўтган кунларидан воқеалар сўзлади. Ака жим ўтирди, эшитди, аммо англамади. Қўли билан оғзига имо қилди: овқат сўради.
Кутилган тўй бошланди. Шержоннинг укаси Бекжон куёв бўладиган бўлди. Онаси кўзлай-кўзлай қишлоқда донғи чиққан чеварнинг қизига совчи қўйди. Аммо акасининг касри укага ҳам ураркан. Чевар, момонинг хурматини жойига қўйди, лекин кўнмади. Назарида, қизининг жинни қайноға хизматида бўлишини истамади. Бироқ... сал вақт ўтиб Майсара гап келтирди:
-Она, Моҳира опамникига яна боринг.
-Нега, қизим?
-Моҳира опамнинг ўзи айтди. Мактаб боғида учратиб секингина айтди.
Момонинг кўзлари порлади. Эртасига тўртта патирни дастурхонга ўраб бошига қўйдию, янги ковушини элчиликка судради. Йирилсин-а, йиртилсин, деди юраги қувониб. Чевар бўшашибгина рози бўлди... Патир синдирилди. Момо сезди. Демак, Бекжон ва Моҳиранинг кўзи кўзига аввалдан тушган. Бежиз, шу хонадонни кўнгли тортиб келмаган экан... Моҳира ҳам сулув қиз-да. Эсли, ҳаёли. Момони кўча-кўйда кўрганда қизариб паст овозда салом бериши бежиз бўлмаган. Кўндирган, уйдагиларини кўндирган!
Чевар ҳали ҳеч кимга тикмаган либослари билан фарзандини узатди. Бировга кўрсатмаган матолари билан якка қизини куёвга берди. Ҳеч ким киймаган зарчопонларни Бекжон эгнига илди. Шержон тўйни бузмасин дейишди, келин тарафнинг кўнгли алағда бўлмасин дейишди, уни тўйхонадан узоққа элтишди. Майсара тўйнинг ярмида қочди. Даштдаги кулбага шошди. Акасини ёлғизлатмади. Қанд қурс, паловдан Шержоннинг оғзига тутди:
-Ака, бизникида тўй бўляпти. Ҳалиги Моҳира опам бор-ку... Мактабдаги энг чиройли қиз эди. Энди келинопам бўлади. Ҳамма синфдошларим ҳавас билан қарайди. Тонгда рўмолча оламан. Сизгаям оламан. Ундан атир ҳиди келади...
Шержон пинакка кетганди.
Чиндан келин саломда, Майсара биринчилардан бўлиб келин қўлидан каштали дастрўмол олди. Суюниб юзига босди. Келин яна битта тутқазди.
-Катта акангизга...
Моҳира опаси фаросатли, сўрамасидан берди... Майсара югуриб даштга кетди. Гулдор каштали рўмолчани акасининг юзларига босди.
-Майин-а майин?..
Шержон жилмайди. Қизиқсиниб рўмолчани очди, тикилди-тикилди. Майсара ўртоқларига мақтаниш учун яна қишлоққа чопди. Шержон рўмолча четидаги ёзувларга тикилиб қола берди. Ўқишни билмади. Қизил ип билан тикилган битикларини англамади...
Моҳира келин бир келин бўлди. Момонинг қўли совуқ сув кўрмади, Майсарага-да уйда иш қолмади. Бекжон бахтни туйди. Шержон ҳам қаровсиз қолмади... Кўйлаклари тоза, дазмолланган бўлди, соч соқоли олинган бўлди, оч-наҳор қолиб кетмади........
ЯРАШИҚЛИ НЕЪМАТ
Чиройли жавонларга эски, чети учган ёки дарз кетган идишларни териб қўёлмайсиз. Лекин эски, ҳатто муқовалари титилган китобларни кўркам китоб жавонларига қўйсангиз ҳам ярашаверади;
эски китобларни бадавлат, ҳеч нимадан ками йўқ одамларга ҳам бебаҳо совға сифатида ҳадя қилишингиз мумкин - ярашаверади;
эски китобларни уйингизнинг энг кўринарли, эътибор тортадиган жойида сақлашингиз мумкин – ярашаверади...
Китоб – шунақа ярашиқли неъмат.
© Дилфуза Комил
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ТАРОЗИНИНГ ПАЛЛАСИ (давоми)
Агар ҳозир шу синфдаги барчангиз ва мени қўшиб тарозининг бир палласига , Зарифа опани эса унинг иккинчи палласига қўйилса , шубҳасиз опа турган палла буюклик , виждонийлик , одамийлик жиҳатидан оғир келади . Бунга сира шубҳа қилманг !
- Устоз ... - кўзларида ҳайрат билан сўради Диёра ,- биз- ку , майли , лекин нима учун ўзингиздан Зарифа опани устун қўяпсиз? Ахир сиз ҳам ўз ишингизни керагича бажаряпсиз- ку ?
- Бунинг сабаби жуда оддий . Негаки Зарифа опа ўз ишини сидқидилдан бажаради , мен эса ўз касбимнинг ҳаққини чин кўнгилдан адо этмабман ... Мен эса сизларга энг оддий ҳақиқат- инсон меҳнатини қадрлашни тўлиқ ўргатмабман. Бор гап шу ...
Бу воқеага кўп бўлгани йўқ. Бироқ ўша кундан эътиборан 10-синф хонаси ва унга элтувчи йўлда бирорта чиқинди кўрмадим.
Менимча ўқувчилар "буюклик сири" ҳақида бир қанча тушунчага эга бўлган эдилар.
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❗️Аллоҳ лабнинг тепа қисми, бурун остидаги бу шаклни нега яратганини биласизми?
❗️ Сиз буни оддий нарса деб ўйлайсиз лекин Бу қисми қандай вазифани бажаришини билсангиз Аниқ хайратда Қоласиз... 😱
ЖАВОБНИ БИЛИШ... 👇
🟠🟠🔴🔴🟠
🔴 Мастер класслар бошланди!
🔴 Куз мавсуми учун куртка кардиган спортивка ва костюмлар бичиб тикилишини жонли эфирларда кўриб боришни истайсизми?
🔴 Унда хозироқ телеграм ёпиқ каналимга уланинг ва дарсларда ўз жойингизни эгалланг.
🔴 /channel/DinaraTurayevabepulvebinar
#кун_ҳақиқати
Ҳаётни нимага ўхшатдинг? - деб сўрашибди бир қариядан.
— Синиқ кўзадаги сувга ўхшатдим, - жавоб берибди қария.
— Нега энди?
— Ичсанг ҳам тугаркан, ичмасанг ҳам...
Ҳаётингиз давомида манфаатли ишларга улгуриб қолинг, кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
@Xazon_Rezgi