xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Кўзларини оҳиста очиб эрига боқди.
-сиз келдингизми?-деди ҳурсанд бўлиб.Эрини юзи сал бошқачароқлигини сезиб қўрқувдан миясига дахшатли фикр урилди.Бу эри эмас...
-йўқ келмади!-деди ўзидан сал нарида турган эри совуқ жилмайиб.Шахруза яна уйғониб кетди.Туш экан..шунақаям қўрқинчли туш бўладими.Ухламайман энди дея шифтга қараб ётаркан яна кўзи кетиб қолди.
-сиз? Келдингизми?-деди Шахруза шкафдан кийимини қидираётган эрига қараб.Эри ортига ўгирилиб кулганда Шахрузани эсхонаси чиқиб кетди.
-у келмаган!
Дахшат ила яна уйғониб кетди.Яна туш экан..нималар бўляпти? Мияси қаттиқ лат еганми тавба?
Қачон кўзи кетди ўзи ҳам билмайди.Бир пайт нариги хонада чироқ ёниб кимнидир юрганини сезди.Ўрнидан туриб ўша хона томон юрди..

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️❤️❤️❤️  ❤️❤️❤️❤️❤️

𝑶𝒁𝑰𝑺𝑯 𝑴𝑨𝑹𝑨𝑭𝑶𝑵𝑰𝑴𝑰𝒁𝑮𝑨 𝑸𝑨𝑩𝑼𝑳 𝑩𝑶𝑺𝑯𝑳𝑨𝑵𝑫𝑰 🤩🥳

1 - Oktyabr 𝑲𝒆𝒄𝒉𝒌𝒊 𝑺𝒐𝒂𝒕 𝟐𝟎:𝟎𝟎 𝑺𝒕𝒂𝒓𝒕👇👇
@Mahbuba_Ravshanovna1

❤️ 𝑺𝒊𝒛 𝒆𝒏𝒈 𝒂𝒔𝒐𝒔𝒊𝒚𝒔𝒊 𝑫𝑶𝑹𝑰𝑳𝑨𝑹𝑺𝑰𝒁 𝒗𝒂 𝒉𝒆𝒄𝒉 𝒒𝒂𝒏𝒅𝒂𝒚 𝑫𝑰𝑬𝑻𝑨𝑳𝑨𝑹𝑺𝑰𝒁 𝒒𝒐𝒍𝒂𝒗𝒆𝒓𝒔𝒂 𝑼𝒀𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁𝑫𝑨𝑮𝑰 𝑩𝑶𝑹 𝑴𝑨𝑺𝑨𝑳𝑰𝑸𝑳𝑨𝑹𝑵𝑰 𝒀𝑬𝑩 𝑻𝑼𝑹𝑰𝑩 𝒐𝒛𝒂𝒔𝒊𝒛❤️❤️❤️

❤️ 𝟏- 𝒐𝒚𝒅𝒂   𝟓 - 𝟏𝟐 𝒌𝒈 𝒈𝒂𝒄𝒉𝒂 𝒐𝒛𝒊𝒔𝒉𝒈𝒂 𝑮𝑨𝑹𝑨𝑵𝑻𝑰𝒀𝑨 𝑩𝑬𝑹𝑨𝑴𝑨𝑵.

❤️ 𝑵𝒂𝒛𝒐𝒓𝒂𝒕 𝒎𝒂𝒏𝒅𝒂  𝟐𝟒/𝟕 𝒔𝒉𝒂𝒙𝒔𝒂𝒏 𝒙𝒆𝒄𝒉 𝒒𝒂𝒏𝒂𝒒𝒂 𝒚𝒐𝒓𝒅𝒂𝒎𝒄𝒉𝒊𝒍𝒂𝒓𝒔𝒊𝒛 𝒐𝒛𝒊𝒎 𝒏𝒂𝒛𝒐𝒓𝒂𝒕 𝒒𝒊𝒍𝒂𝒎𝒂𝒏.  𝑫𝑰𝑬𝑻𝑶𝑳𝑶𝑮  𝑴𝑨𝑯𝑩𝑼𝑩𝑨 𝑹𝑨𝑽𝑺𝑯𝑨𝑵𝑶𝑽𝑵𝑨 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒃𝒊𝒓𝒈𝒂 𝒐𝒛𝒂𝒔𝒊𝒛 ‼️

𝑮𝒖𝒗𝒐𝒉𝒏𝒐𝒎𝒂:2044875

❤️ 𝑿𝒐𝒛𝒊𝒓𝒐𝒒  𝒄𝒉𝒆𝒈𝒊𝒓𝒎𝒂𝒅𝒂𝒏 𝒇𝒐𝒚𝒅𝒂𝒍𝒂𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒗𝒂  𝒋𝒐𝒚𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒏𝒊 𝒃𝒂𝒏𝒅 𝒒𝒊𝒍𝒊𝒏𝒈 𝒗𝒂 𝒊𝒅𝒆𝒂𝒍 𝒒𝒐𝒎𝒂𝒕 𝒔𝒂𝒓𝒊 𝒊𝒍𝒌 𝒒𝒂𝒅𝒂𝒎𝒏𝒊 𝒕𝒂𝒔𝒉𝒍𝒂𝒏𝒈 ❤️👇👇👇
/channel/+0D29VDLau1dlMWM6
/channel/+0D29VDLau1dlMWM6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰
—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ФОКУС #ТEСТ

Қайси санада туғилганизни танланг!

Натижасини ўзиз кўрасиз 😄

Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эхтиёж пайдо бўляпти:
• Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат хақини ҳам қўшиб ўтказинг;
• Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;
• Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи йўналишга тушсангиз, битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;
• Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг хуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;
• Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Хаққингиз йўқ бунга;
• Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;
• Чоррахаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;
• Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;
• Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг!

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ

- Ҳа Саодат ,- дедим хаёлим унинг ўғилларига кетиб ,- тинчликми ? 

   - Э сўраманг, опа ? - Саодат тўлиб турган экан базўр гапира кетди,- кеча синфимдаги Лена мактабга дарс бошланишидан бир  соатча  аввал келган экан. Мактаб ёнбошидаги бетон ариқни ёнида ўйнаб юриб , йиқилиб қўлини синдириб олибди. Мен хонада ёзув- чизув қилаётгандим. Тўғри-да дарслар иккинчи сменда соат бирда бошланса ,  биринчи смен тугамаган бўлса , Ленани ўн бешта кам ўн иккида мактабга келиб олиши тушимга кирибдими ? Шундаям "Ленангиз йиқилибди" деган хабарни эшитиб оқсоқланиб,  халлослаб воқеа жойига етиб бордим , қизчага биринчи ёрдам кўрсатиб  уйига жўнатдим. Кетидан онаси келиб қилди тўпалон , қилди тўпалон. Нима эмиш "Кўзинг қаерда эди ?" эмиш... На тўғри гапга қулоқ солади , на бошқасига. Яна қизини шифокорга олиб бориш ўрнига етаклаб олган. Уям бўлса изиллаб йиғлаб турибди.
      Охири мениям асабим дош бермади  : "Ҳой барака топгур уйда ўтирасан , қизингни бунча барвақт жўнатмагин- да!" деганинимни биламан , қилди қиёматни.
     Хуллас бугун кечагини давоми бўлди . Ўша Вера махаллага чиқиб оқсоқолга менинг устимдан  арз қилибди. Махалла оқсоқоли ва фаолларини барчасини тўплаб мактабга етаклаб  келибди .

    Ёмон дилим оғриди- да , опа... Вера ҳаммани олдида тинмай тилини бермай бидир - бидир қилаверувди , мен "Кечирасизлар , ҳақиқатда айб менда . Лена дарсга барвақт келганини кўрмай қолганим учун ариза ёзиб  ишдан бўшаганим бўлсин" дедим- у , хонадан чиқиб кетдим.
     Опааа ...
     Катталар ёнида енгиллик қилганимни билдим. Аммо нима қилай ? Айб менда бўлганда ҳам майли эди...

    Саодат маъюсгина хўрсинди :

   - Махалла фаоллари билан раиси ортимдан  "Ҳой қизим, тўхтанг "деб қолишди ...
    Бироқ мен хонада қолсам йиғлаб юборишдан ўзимни тия олмайман деб чўчидим-да...

    Ўша куни ҳақиқат қарор топди. Вера келиб Саодатдан кечирим сўраб кетибди. "Уйимдаги бўлган жанжалнинг аламини сендан олгандим узр" дебди у .

    Орадан бир хафта вақт ўтиб Вера фарзандларига синф раҳбарлик қиладиган уч нафар Устозга ўз қўли билан тайёрлаган    турли рангдаги гулдастачаларни елим вазага жойлаштириб  совға қилиб бериб юборибди.

    - Вууй бунча чиройли ,- дедим мен  гулдастачаларга қараб завқим келганча , - буларнинг "автори" ким?

   - Айтсам ишонмайсиз ,- кулимсиради Саодат ,- Вера ! Ҳа нотўғри эшитмадингиз бу ўзимизнинг Вера ! Ўз ижодидан ...

   - Зўр- ку , -дедим гулларни қўлимга олиб ,- биз ҳам қизлар билан ясасак бўлар экан.

   Шу пайт қўлимдаги гулдастадан тўп- тўп этиб бирин- кетин стол устига шокаладлар тўкилди:

   - Гулларингиз мўъжизавий экан, "с шокаладом !"

    Совға эгалари ўзлари учун аталган алоҳида "бонус"ни кўришмаган экан.

   - Вера қолган устозларга тўрт донадан шокалад совға қилибди , менга эса олти дона ,- ёш боладек самимий кулимсиради Саодат ,- мени тилим аччиқроқ-да , шунга бошқача  ҳафсала қилган чиқар.

      Шу куни мактабимизда иш юритувчи бўлиб ишлайдиган қизимизнинг тўйи эди. 

   Барчамиз дарслардан сўнг тўйхонага отландик.

    Жамоа аёллари бир столни эгалладик. Анчадан буён бир жамоа бўлиб бундай тўй- ҳашамда йиғилмаган эдик. Шунга бўлса керак барчамизнинг кайфиятимиз кўтаринки...

    Айниқса рўпарамда ўтирган Саодат тинмай менга им қоқади :

   - Опааа... Рақсга тушайлик ... Бугун мен тўйга "Бииир тўйиб рақс тушаман" деб келганман...

   - Сиз ўзингизни асрашингиз керак...- дедим мен Саодатнинг ғамини еб ,- эртага оёғингиз оғриса ўзингиз қийналасиз ...

    Саодат хушҳол жилмаяди :

   - Қўяверинг , опа ... Оғримаган оёғимми ? - у шундай деб даврадагиларга тантанали эълон қилади ,- бугун ўйнаб юрагимдаги ғуборларимни чиқариб юбораман деб оғриқ қолдирадиган доримдан иккитасини ичиб келдим...

     Тўйхона бўйлаб мусиқа садолари янгради. Рақсни Саодат бошлаб берди ...

   Унинг рақси ўзи каби беғубор , серзавқ ва болаларча самимий эди...


#давоми_бор       /4

Муаллиф:   Хазонрезги

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шайтон Аллоҳдан сўраган экан:
— Эй Аллоҳ! Одамлар учун уй бердинг. Менинг уйимда қаерда?
— Одам болаларига ўтирадиган жой бердинг. Менинг ўтирадиган жойим қаерда?
— Одам болаларига қироат қиладиган нарса бердинг. Менинг қироатим нима?
— Одам болаларига гапирадиган гап бердинг. Менинг гапим нима?
— Одам болаларига элчилар юбординг. Менинг элчиларим ким?
— Одам болалари учун китоб бердинг. Менинг китобим нима?
— Одам болалари учун ов қуролларини бердинг. Менинг ов қиладиган воситам нима?
— Одамлар учун тамо бердинг. Менинг таомим нима?

Бу саволларнинг жавобини сиз ҳам билиб олинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#муҳаббат
-2-

келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида  беҳуш ётган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлганди бизлар учун...
     Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.

     Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади...

     Учинчиси билан ҳам...

     Мен орадан йиллар ўтиб "Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, кейинги  уйланганлари нега кўнглига ўтирмади?" деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг муҳаббати битта бўлган...Ягона! Бошка қурган турмушлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнглига қараб  , Собир ака  учун эса аҳамиятсиз бўлган.
    Ҳикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
    Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир  акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар... Саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма-бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ҳодиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...

      Сизга шунча сўзни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...

                          Хазонрезги

Канал манзили 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#қотил_дори

7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!

Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.

Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.

☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

Олтин кузнинг яна бир мунаввар тонги барчага хайрли бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Кунингиз солиҳ ва хайрли амалларга бой бўлсин азизлар !

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️

🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀

👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5

🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟

🌟

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ

Муаллиф: Хазонрезги

🌹Устоз ва мураббийлар кунига бағишланади ...

Ушбу туркум ҳикоялар мен билан бирга бир илм даргоҳида камарбаста бўлиб бирга фаолият юритаётган фидойи ҳамкасбларим ҳаётидан ҳикоя қилади. ( Исмлар ўзгартирилди)

#НОДИРА

- Нодирааа ...

Нодира қайнонасининг инграган овозини эшитиб ерга омонатгина тўшаган ўриндан бош кўтарди. Орзугул опани яна ваража тута бошлабди. Нодира ўрнидан турди-ю, хонани ним қоронғи ёритиб турган тунги лампанинг шуъласига қаноат қилмай зудлик билан асосий чироқни ёқди.
Орзугул опанинг юзлари бамисли лолақизғалдоқ каби бўғриқиб, қип- қизариб кетибди. Нодира шошилиб унинг пешонасига кафт босди. Қайнонасининг иситмаси ўйлагандан кўра тез кўтарилиб борарди.
Нодиранинг юраги эзилди. Ойижониси бундан икки ой аввал бошидан жарроҳлик амалиётини кечирган эди. Ўшанда амалиётдан бир кун Нодира кўз ёшларини ичига юта- юта қайнонасини ногиронлар аравачасига солиб касалхонанинг ювиниш хонасига олиб кирган ва сочларини аввал қайчида калта қилиб қирқиб , сўнгра устарада авайлаб қирганча амалиётга тайёрлаб берган эди.
Деярли ярим йилдан буён Нодира ва Орзугул опа учун касалхона иккинчи уйларидек бўлиб қолганди. Бир кун уйда бўлишса , уч кун касалхонада эди улар. Орзугул опанинг яна икки нафар келини , уч нафар қизлари бўлса ҳам кўнгли ҳамиша шу тўнғичи ўн еттисида хонадонига келин бўлиб кириб келган Нодирага чопаверар эди. Нодира туни билан Орзугул опага кўз- қулоқ бўлиб чиқади. Кундузи эса овсинлари, гоҳида эса қайинэгачи, қайинсингиллари билан навбат алишганча мактабига чопади.
Нодира тезда шприцга пешоб ҳайдовчи дорини тортиб қайнонасига укол қилди . Унинг ортидан тинчлантирувчи ва иститма тушурувчи дорилар билан эмлади .
Орадан кўп ўтмай Орзугул опа тинчланиб қолди. Исиғғи ҳам аста- секин пасайиб меъёрига келди. У бир текис нафас олиб пинакка кетди.
Нодиранинг эса уйқуси ўчиб кетган эди. У тунги чироқ турган стол ёнидан жой олиб ўқувчиларининг дасталаб қўйилган дафтарини бирма - бир олиб текшира бошлади.
Йигирмадан ортиқ дафтарни текшириб бўлгунча Нодирани кўзлари ачишиб уйқуси келди.
"Текширишни охирига етказиб қўйишим керак"- у шундай деб ўйлади- ю , аммо чарчоқ ғолиб келди. У дафтарларини қўли билан четга суриб бошини столга қўйди-ю кўзларини юмди.
Нодира шу ухлашда қанча ухлади , ўзи билмади. Бу сафар ҳам ҳудди аввалгиси каби қайнонасининг инграш овозидан уйғониб кетди.

- Ойижон... - деди Нодира унга талпинар экан , - сизни нима безовта қиляпти ?

Орзугул опа уйқули кўзлари билан ингради , бироқ келинига жавоб қайтармади.
Нодира қўрқиб кетди :"Яна ўтган сафаргидек узоқ муддатга хушларидан кетиб қолсалар - а ?"

Орзугул опа кўзларини очмас , бироқ безовта бўлиб инграшда давом этаверарди. Қайнонасининг жарроҳлик амалиётидан сўнг бошидаги худди гўдак болаларнинг лиққилдоғидек суяксиз қуруқ тери билан кичикроқ муштдек жойини шишиб қолганини кўрган Нодиранинг эсхонаси чиқиб кетди , у қўшни хонада ухлаётган қайнотасини ва уйланмаган қайнисини чақиришга мажбур бўлди. Барчалари тез ёрдам чақириш ҳақидаги фикрда бир тўхтамга келдилар.
Тез ёрдам шифокорлари келиб Орзугул опани яхшилаб текширишди , бироқ диагноз қўйишда иккиланишар эди. Орзугул опанинг дарди улар кунда муолажа тайинлайдиган дардлардан кўра бошқача турли эди.

- Бундай ҳолатда онахоннинг ўзларини операция қилган шифокорга мурожаат қилган маъқул ,- деди тез ёрдам бўлимининг навбатчи шифокори ,- ҳарқалай улар онахоннинг касалликлари билан бир неча ойдан буён таниш. Бош барибир ҳам нозик масала-да...

Шу пайт Нодиранинг хаёлига қайнонасига икки соатлар аввал пешоб ҳайдовчи укол қилгани тушди :

- Тўхтанглар- чи ? - деди у шифокорларга ,- мен сизларга ойижонга фалон- фалон дориларни эм игнаси орқали юбордим дедим , тўғрими ?

- Ҳа ,- деди шифокор ва ҳамшира бир овоздан .

- Менга бу кўрсатмани ойижонни шифокорлари тавсия қилган эди ,- деди Нодира. У шундай деганича ўйланиб қолди ,- бироқ мен уларни енгиллашган ёки енгиллашмаганларини текширмабман.


@Xazon_Rezgi /1

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀️ Эр хотин ишлаймиз, лекин хар ойда топганимизни ярми дори дармонларга кетиб қолади..

Пул жамғаришку жуда қийин!

👩‍⚕️ Яқинда врач дугонам касалликни табиий йўл билан ҳам даволаш керак деб мени ТАБИИЙ ШИФО | ИБН СИНО деган каналга қўшиб қўйди.

Қарангки шу каналга қўшилиб анча пулимизни тежаб, жамғаришгаям пул қола бошладик.

💁‍♀️ Бу канални ўзиям ҳамма қариндош уруғ группаларига ташлаб чиқдим. Сизга ҳам аниқ керак бўлади. 👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кун_ҳикмати

Қоқилганингда ёрдамга чўзилган битта қўл омадинг чопиб турганда сен томон узатилган мингта қўлдан ишончлидир.

Яҳё Афанди

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Айтинг неча пулга сотилар қадр

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🍇11 минг долларлик узум

Японияда етиштирилади.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 Ассаламу Алайкум! Шанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ДИККАТ ДИККАТ ФАСОН КИДИРИБ У КАНАЛДАН БУ КАНАЛГА УТИШНИ БАС КИЛИБ
👗Окшом либослари
👗Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
👗Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
👗Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
👗Барча ёшга мос либослар  жамланган

КАНАЛГА   ТЕЗ КИРИНГ👇👇
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ

    
#САОДАТ

    Саодат бир неча ойлардан буён оёқ оғриғидан азоб чекарди. Кўп бора шифокорларга мурожаат қилди. Муолажалардан  андак енгил тортди- ю , ахир-оқибат яна бошидан оғриқли кунларни кечира бошлар эди. Ва ниҳоят охирги қўйилган ташхис энг тўғриси бўлиб чиқди:

    - Суяклари емирилаётганмиш...

     Саодат ўзига  ташхис қўйган клиника тавсияси билан кўрсатилган шифохонада ўн кундан ошиқ ётиб чиқди.

   - Опа ... - деди у менга "Энди ўзингизни анча яхши ҳис қиляпсизми ?" деган саволимга,- таблеткаларни ичгандаги ошқозонимнинг  оғриғи бир нави , аммо оёғимни ўзига суякка қадаб  қилинадиган уколлар жонимни жуда қийнаб юборди- да ,- Саодат дарди ҳақида ортиқча  сир бой бермасликка ҳаракат қилди- ю , бироқ кўзларининг туб-тубида нималардир  ғилтиллади.

    - Саодат,- дейман унга далда берган киши бўлиб ,- мана кўрасиз уч ўғлингиз уч шунқорингиз бўлади. Ҳадемай улар катта бўлишиб келин олсангиз дастурхоннинг тўрида нозланиииб , эркаланиб "Қайси бирини есам экан ?" деб таомларни танлаб  ўтирасиз.

   Саодат синиққина жилмайди :

   - Вой опа ... Кўзимга ўша кунлар кўриниб кетгандек бўлди . Бирам мазза қилдим-ей ...Раҳмат сизга ...

   Дарсга қўнғироқ чалинди. Барчамиз ўрнимиздан қўзғалдик. Саодат оғир қадамлар билан дарсига кириб кетди.

     Саодатни жудаям яхши кўраман. Қандай ёрдам сўрасанг дарров бажо келтиришга ҳаракат қилади. Мен кўпинча унинг инсоннинг яримта гапидан тушуниб,  кўнгилдошини тафтини  олиш учун ҳаракат қилишига беш кетаман.
    Баҳорги таътил кунларининг  бирида мактабга  жилмайиб , юзлари яшнаб кириб келди :

   - Ҳаа асал қиз ? - дейман унга тегишиб ,- ҳойнаҳой "миннималар"ни  бошлаб келдингиз-ов ?

  Саодат қошларини мақтанганнамо қоқиб қўйди :

   - Опа ... Зўр иш қилдим. Бугун тандирда кўк сомса ёпдим. Ўзиям-чи , биринчи марта ёпган бўлсам ҳам мазасиям , кўриниши ҳам "вапше зўр" чиқди.
 
    - Иии, гап дегани исботи билан бўлмайдими ? Ҳижолат бўлмасдан икки донасини ўраб келмабсиз-да ,- дейман ёнимдаги ҳамкасбларга қараганча кўз қисиб  ,- мен есам бўлдийди ,  булар ҳам егандек бўлишаверарди.

   Саодат эса  ҳақиқатдан ҳижолат бўлди :

   - Уйдагилар зўр чиқибди деб... ҳаммасини еб қўйишди  ...

   - Ҳазиллашдим,- дейман ва яна қитмирлигим тутади ,- начора ... Улар ейишса биз ҳам егандек бўлаверамиз...

    Аммо уч кун ўтмай Саодат мактаб дарвозасидан ҳурсанд бўлиб кириб келди :

   - Баҳор опааа...

    Саодатнинг қўлида силкитиб қўяётган қора салафан халтани кўриб ёнимдаги шерикларимга гап қотаман:

    - Битта гап айтайми ? Саодат тандирда иссиққина қилиб сомса ёпиб келяпти, мана мени айтди дейсизлар...- мен шундай дедим-у,  Саодатга қараб баланд овозда  дедим ,- сомса роса мазали чиқдими дейман- а ?

    Саодат ёнимизга ҳайратланганча етиб келди :

    - Қаердан билдингиз , сомса олиб келганимни ?

   - Биламан-да ...

   - Айтинг қаердан ? - Саодат қўлимга олиб келган халтасини тутар экан.

   - Мен сизни биламан... "Кўнгли кетувди- я шуни" деб бугун сомса тайёрлашга тушганингиздан бери мени  ўйлаган Саодатсиз-да  сиз...
    Сўнгра мактаб ҳовлисига гул кўчат  экаётган шерикларимга эълон қиламан:

   - Қани қўлларни чаямиииз ? Аввал таом , бадаз калом ...

     Саодатнинг оёғи анча тузалиб қолганда катта ўғлининг буйраги қаттиқ оғриб қолди. У дарсини ўтади- ю , боласининг бошига югуради. Унинг тўнғичи кўпгина  устозларнинг дарс ва ҳисоботлар учун  видеороликлар тайёрлаш , ҳужжатларни пдф форматлаш каби ишларда оғиримизни аааанча  енгил қилгани сабаб  мактабимизнинг суюкли ўқувчиси эди , шу сабаб  барчамиз Саодат билан бирга ўғлининг соғлиги учун дуо сўраб , ташвишини чека бошладик.

    Бир ой вақтларда унинг катта ўғли ўзини анча яхши ҳис қила бошлади, аммо иккинчиси жарроҳлик столига ётиб қолди. Ўша кунлари бошига кейинги беш ойлар давомида кетма- кет ташвиш ортидан ташвиш тушган  Саодатнинг ғамгин чеҳрасига қараб ўзимга кўп ибрат олар эдим :

   - Бир оғиз чурқ этмайди- я ... Аллоҳ сабрининг ажрини ортиғи билан мукофотласин...

    Бир куни мактабга борсам Саодат хомуш бўлиб ўтирибди.

@Xazon_Rezgi      / 3

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qora Marvarid 4-qism

✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube | Instagram |

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУҲАББАТ
(воқеавий ҳикоя)

Собир ака...

Бугун иш билан туман марказига боргандим. Юмушларим тезда битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.

Тўғрироғи унинг кўзлари ...

Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани ёдимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик. Яхши эслайман, маҳаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўпда ҳам кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан маҳалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозирда бу гаплар кулгили туюлади, сабаби эндиликда қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир-бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик муҳаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка-ю ягона , дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун маҳалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ҳовлиларда бўларди. Мен ҳам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим, аммо унинг юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонҳалак бўлганим ҳам эсимда.
Орадан кўп вақт ўтмади ...
Тахминан уч кун ўтиб , мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. Келинчак Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб "Шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан ?" деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётган Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойининг юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса кўзимга нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди . Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб (уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган ошиқ йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга гавдаланаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун маҳалланинг суюкли эркатойига айланиб бўлганди.

Токи...

Ўша куни ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Маҳалла аҳлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди.

Жудаям машъум эди бу хабар ...

Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида жони узилибди... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт ҳадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, "Мени ташлаб кетма, Нигорам" деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб маҳалла аҳли яна бир бор дод солиб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлса-да чақмоқ ҳам чаққанди ўшанда . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора


-1-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#қарзим_бор

Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор,
Бажармаган суннат, қанча фарзим бор,
Ким ҳаққи раҳматни айтмадим бир бор,
Кимлардан қилолмай қолган арзим бор

Мукаррам ул зотдан сўровларим кўп ,
Ёлвориш , илтижом , оҳларим бисъёр .
Дилим қилган тавбам дастларида хўп,
Тан олган гуноҳим кўзгуда такрор

Ўқилмаган китоб , ошмаган орзу,
Кўзларим тикилган манзиллар қанча
Юрагим қатида зулматтус қайғу ,
Фироқда қоврилган кунларим анча...

Тарози паллада қайси амалим,
Эзгу тарафлари босармикан тош
Шукримнинг, зикримнинг, сабрим поёни,
Кипригим тиғида муаллақ бир ёш

Новдаман - орзуим осмонни бўйлаш,
Япроқман - бир куни узиламан чирт
Бандаман - мумкинми бир оғиз сўйлаш,
Мен ахир УМИДга тушганман шогирд

Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор...

Муаллиф: Хазонрезги.

Канал манзили 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#умр_манзаралари

БОНУ (ҳикоя)

Тақдир тақазоси билан бугун бир эҳсон дастурҳонида иштирок этишимга тўғри келди.

Таклиф қилинган хонадон жуда файзли экан. Остонадан оёқ босиб ичкарилашдан кўнгил яйрайди.
Мен ва олдинма - кетин келган аёлларни тўрдаги уйга олишди. Бу хона янги тушган келинга аталган меҳмонхона эканлиги ярақ - ярақ қилган янги жиҳозларидан кўриниб турибди.
Меҳмонхона ташриф буюрган аёллар билан деярли тўлай деб қолибди. Безатиғлик столни айланиб таниш - нотаниш аёллар билан кўриша кетдик.
Стол тўрида бир гуруҳ юзларидан нур таралган ҳожи оналар жой эгаллашибди. Уларни бундай атаганимга ҳайрон бўлманг. Ҳожи оналарни таниб олиш жуда осон-да . Кимга қанақа билмадим- у, мен учун уларнинг чеҳраси офтобнинг ердаги аксини эслатади. Кўнгил қурмағур ҳам улар билан кўришаётганда ўз сўзини пинҳона шивирлайди: "Илойим мен ҳам сизларга ўхшай" ...
Дуои фотиҳа ўқилди . Сўрашиб - исташиб бўлганимиздан сўнг даврабоши Муборак Ҳожи она чиройли , ибратли ҳикоят айтиб бердилар. Уларнинг ҳикоятлари тугаганда мезбон келинчаклар бежирим ҳалли косаларда барчага манпар тарқата бошлашди.
- Овқатдан бош тортиш айб , аммо менга ёғсиз қилиб озроқ сузинг , пархезда эдим,- дедилар Муборак Ҳожи она тавозе билан ийманибгина.

- Аммажон , ичақолинг буни Бону опам пиширганлар ...

Хонадон келинчагининг сўзи бир уй аёлга бунчалик таъсир қилади деб ўйламагандим .

Барча бирдан ҳаяжонга тушиб кетди. Барчанинг зумда кайфияти кўтарилди.
Салобат билан тўрда қўр тўкиб ўтирган Муборак Ҳожи она ҳам безовталаниб қолдилао :

- Нима ? Бону ? Бону қизим шу ердами ? Тез қизимни чақирақолинг...

Мен бир уй аёлни ҳурматига сазовор бўлган Бонунинг кимлигига қизиқдим.

Аста ёнимдаги суҳбатдошимдан шивирлаб сўрадим "Ким у ?"

Суҳбатдошим "Хозир кўрасиз " дегандек им қоқди .

Кўп ўтмай хонага қўлини кўксига қўйганча ўттиз ёшлар атрофидаги оппоқ юзли, дилбаргина жувон кириб келди. У бирор- бир пардозсиз ҳам жуда латофатли эди.

Бир уй аёл гур этиб ўрнидан турди.

- Бу ёққа ўтинг , бу ёққа ўтинг,- йиғилганлар Бонуга жой кўрсатиб ўз тарафларига тортқилай бошлашди. Бону айланиб даврабоши Муборак Ҳожи онанинг ёнига етганда уни интиқ бўлиб кутиб турган онахон қаттиқ бағрига босди. Юзларидан шап - шап ўпганча , кўзларига ёш олди :

- Ўзим ўргилай сендан, бирам соғингандим. Сени кўрсам Фотима опамни кўргандек бўламан. Келақол ёнимга...

Мен нималарнидир тушунгандек бўлдим. Демак , Бону ҳожи оналарнинг азиз дугонаси бўлган марҳума аёлнинг қизи. Ўша аёл бу даврадаги барча меҳмонлар учун бирдек азиз бўлган...

Менинг ўйланиб қолганимни кўрган суҳбатдошим аста пичирлади:

- Бону Фотима опа деган аёлнинг ёлғиз келини бўлган. Фотима опа бир фалокат сабаб тўшакка михланиб қолган эдилар. Ўшанда Бону олийгоҳдаги ўқишини ташлаб уч йил қайнонасига қаради . Оқ ювиб , оқ таради. Шу йиллар мобайнида уйидан бир қадам ҳатлаб остонадан ташқарига чиқмади.
Охирги ярим йил Фотима опа ҳотирасидан айрилди . Кўпчилик қариндошлар :

- Бироз дам олиб олинг . Қайнонангизга биз қараб турамиз , барибир сизни танимайдилар- ку ,- дейишганда Бону :
- Мен-чи , менинг ҳотирам жойида-ку . Улар мени кимлигимни билмаслар , аммо мен уларни кимликларини жуда яхши биламан,- деган экан.

Вақти соати келиб Фотима опа Бонуни қўлида жон бердилар.

Шунга ҳам уч йил бўлибди. Бону ҳозир олийгоҳдаги ўқишини тиклаб , битириб ҳам олди. Яқиндан буён ишга тушиб ҳам олибди.

Бу аёллар эса қайнонасига берган меҳри сабаб уни жуда яхши кўришади. Мен ҳам..

Суҳбатдошимнинг сўзларини тинглар эканман Бонуга боқдим. У Муборак Ҳожи онанинг бағрига сингиб ўтирар ва ширин энтикиб қўярди.
Мен ҳам ўзимча унинг кўнглидан ўтаётган сўзларни ўқиётгандек бўлдим .
Чамамда у қайнона ойисини жуда яхши таниган бу аёлларга қараб :

- Ойижонимни кўрган кўзларингиздан ўргилай ... - деяётгандек эди.

#тамом

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😢Фарзандларим улғайган сари гапга кирмайдиган, қайсар ва инжиқ бўлиб бораётгандек эди.

😩Баъзида иштахаси йўқ, тузук овқатланишмасди.

🤒Тез тез касал бўлиб қолишини айтмаса ҳам бўлади.

🤳Тасодифан телеграмда Фарзандим_учун каналига уланиб қолдим ва барча муаммоларимга ечим топдим.

💯Ҳозир менда фарзандларим билан ҳаммаси яхши.

💯Сизларга ҳам шу канални тавсия қилмоқчиман

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тун

Эртанги кунингиз бетакрор бўлсин...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ

Нодира шундай деб Орзугул опага яқинлашди . У эркаклардан хонани тарк этишларини сўраб, ўзи  қайнонасини авайлаб текшириб кўрди

- Мен ҳозир ,- Нодира нариги хонадан катетор ва керакли анжомларини олиб келиб абжирлик билан қайнонасининг танасидаги ортиқча сувни чиқариб ташлади.

   - Узр ,- шифокорларга ҳижолатли жилмаяркан Нодира ,-
бу ҳолатни назардан қочирибман. Азбаройи қўрқиб кетганимдан сизларни ҳам бекорга овора қилиб қўйдим.

    Тез ёрдам машинасида келган ўрта ёшли шифокор аёл таажжубланиб сўради :

   - Қизим , докторликка ўқийсизми ?!

   Нодира қўлидаги перчаткани ечиб  чеккадаги тоғорага ташлар экан аста  жавоб қайтарди :

   -Йўқ шифокор эмасман . Ўқитувчиман. Бошланғич синф ўқитувчиси ...

    Кўп ўтмай Орзугул опа тинчланиб , осойишта уйқуга кетди.
   Шифокорларни  кузатиб қўйган Нодира эса овсинига тайинлади:

   - Ойижонга яхшилаб қараб туринг... Тушлик вақти хабар олишга келаман.
    Энди уйга бормасам бўлмас. Болаларимни нонуштасини тайёрлаб беришим , сўнг  ишга боришим керак...

   Нодира сахарлаб етиб келган эри билан икки кўча наридаги бўлак бўлиб чиқишган уйларига йўл олди.
    Куз бўлишига қарамай ҳаво илиқ , тонг эса ёрқин шуълаларга тўлиб ёришиб келар эди...


#давоми_бор       /2

Муаллиф:   Хазонрезги

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳайрат...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​Момо Майсарани узатсам, ўзим ҳам оёғимни бемалол узатаман, армонсиз кетаман деб хаёл қилди. Шержонни келинига ишонди, Бекжон бироз тошбағр, аммо Моҳира ундаймас. У тирик экан, ўғли хор бўлмайди.
​​Майсара мактабни тугатиши билан совчи келди. Момо танлади, қизи бош эгди. Учрашув белгиланди. Майсара юзи упа кўрмаган. Кўзи қалам кўрмаган. Қизиқди... учрашувга хушрўй бўлиб боришни истади. Келинопасидан уялди, шу сабаб Моҳира гўдагини боғдаги беланчакда аллалаган чоғ хонасига оёқ босди. Токчадаги пардоз буюмларидан шоша пиша юзига сурган бўлди. Кейин... чиққиси келмади. Моҳиранинг хонаси унга азалдан сирли бўлган. Айниқса, калитли сандиқчаси бошқача кўринган. У бир марта кўриб қолганди: Моҳира калитни шолча остига қўярди. Майсара беихтиёр шолчани сурди: калитни кўрди. Деразадан мўралади: келинопаси ўғлини ухлатиб, дарахтдан олма узиб челак тўлдирарди. «Фақат кўз ташлайман». У шундай деб сандиқчани очди. Ичи тўла... мактуб чиқди.
-Билардим... Бекжон акам билан зимдан севишганини сезардим.
Қизгина ишқий хатлардан бирини қўлига олди. Ҳали хат ушламаган қўллари титради. Дуч келган сатрига кўз югуртирди.
“Аскарликдан қайтишимиз билан тўй қиламиз, Моҳира. Фақат сен мени кутгин. Яна бошқаларга... рози бўлмагин. Менга атаб рўмолча тик. Четида... исмимиз ёзилган бўлсин.
Сени ўйламаган куним бўлмади, Моҳи. Ойга тикилдим: сенга ўхшамади. Гулларга боқдим: сенга ўхшамади. Момиқ булутлар ҳам бошқача бўлди. Мажнунтол сочлари зулфингга тенг келмади. Моҳира, оз қолди, оз. Учрашув онларини хаёлан ўйлаб юрагим гупиллайди. Сен ҳам мени ўйлармикинсан? Нега бир бора мактуб битмайсан?.. Кутаман.
Сенинг Шержонинг”.
Майсаранинг кўзлари тинди. Шоша пиша бошқа мактубларни очди. Барининг остида Шержон исми битилган бўлди. Барчаси оташ бўлди, олов бўлди. Сандиқча нега ёниб кул бўлмади бу сатрлардан? У вақтни ҳам унутиб мактубларга термулиб қолди. Йиғлади...
-Сиз... -Моҳира бир сандиқчага, бир ерга қаради. Қўллари билан этагини ғижимлади. Майсара у кутганидек, ғазаб қилмади, йўқ... келинопасини бағрига босди.
-Майсаражон... -ўкраб юборди Моҳира. –Менсиз унинг ҳоли не кечарди? Бу ерга... келмасам бўлмасди, бўлмасди.
Майсара хонадан сирғалиб чиқиб ариқ бўйида оёғини сувга тиқиб, ёш болалар билан ўйнаб ўтирган акасининг елкасига қўл босди. Акаси гулдор рўмолчани ариққа ботириб пешонасига босарди. Ундан оқаётган томчилар кўз ёшидек юзидан қуюларди. Акаси бунга куларди, йиғлаётган одамдек куларди. Рўмолча четидаги “Ш.М” ёзувлари ҳам йиғларди... Қизил бўёққа бўялиб йиғларди.
Нодирабегим Иброҳимова

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel