Она
— Ойи, опамнинг туфлиси йиртилибди, – овқат маҳали гап очди ука, – мактабдан келиб ҳўл пайпоғини печкага қуритаётиб, сизга айтмаслигимни тайинлади.
Она бирдан жаҳл билан қизига қаради, сўнг йиғлаб юборди.
— Ахир, нега айтмайсан, қизим. Бир куни менга ўхшаб оёқоғриқ бўлиб қоласан-ку...
Ҳаммаси жим қолдилар. Бироз сукутдан сўнг она болаларига тайинлади:
— Эртадан менинг туфлигимни киясан. Дадангга индаманглар. Касалхонадан чиқсалар, ҳаммаси яхши бўлади...
Жаҳонгир Далиев
@xazon_rezgi
269 MING SO‘MGA Oson yig'iluvchi SHKAF sizga ajoyib qulaylikni tuhfa etadi!
👚👕Siz liboslaringzni toza asrash uchun uni oson tahlashingiz va yopib qoyishingiz kifoya. Tiklash va o’rnatish uchun qulay qilib tayyorlangan. Siz Shkafni istalga joyga osongina o’rnatshingiz va foydalanishingiz mumkin.
Eng muhimi katta shkafdan ko’ra arzonroq va qulay! 🤩
Bo'yi 175 sm
Eni 150 sm
💰Narxi: 269 000 so'm
❗️Oldindan to'lov yo'q, to'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz
📦 BUYURTMA BERISH 👇
🚚🇺🇿 BUYURTMA BERISH 🇺🇿🚚
O'ZBEKISTON BO'YLAB YETKAZIB BERISH XIZMATI MAVJUD
Админ 👉 @Rumiy_Admini
ÒZIMNI DUGONAM HOZIRGI ZAMONAVIY ONLINE PUL TOPISHNI BARCHA YÒLLARINI ÒRGATADILAR ENG MUHIMI ISHONCHLI QIZLA 🥹
VA BITTA KURSNI MUTLAQO TEKINGA ORGATARKANLA KIRVOLILA BUGUN ELON QILADLA QAYSI KURSNI TEKINGA BERISHLARINI 😍
/channel/+0Gc4wuYsvFA1YzI6
/channel/+0Gc4wuYsvFA1YzI6
/channel/+0Gc4wuYsvFA1YzI6
ADMIN @BIZNESLEYDY ✍
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
Ўша менман - энг барно ,
Назокатли , жонкуяр .
Ўсма қўйсам қошимга ,
Қуёш аламдан куяр
Сочимнинг ҳар толаси ,
Минг бир кеча эртаги
Лабимдан учган сўзлар,
Орзу- иқбол куртаги
Қадам босган изимдан ,
Ишонинг гул унади
Қўлим тутсам самога ,
Минг капалак қўнади .
Осмондаги қушни ҳам ,
Безайдиган ўзимман .
Қовоқ уйса булутлар ,
Уларга ҳам тўзимман .
Сахардан то кеч қадар ,
Югураман , еламан .
Ишдан уйга қайтишда ,
Умид териб келаман
Ҳар битта таомимга ,
Туз ила бахт соламан.
Бахтнинг тузи паст бўлса,
Гап эшитиб қоламан
Қадримни билганларнинг,
Қадрдони мен ўзим .
Мақтайверсам ўзимни,
Тугамас экан сўзим.
Қандоқман- а, мен қандоқ,
Орзу, имкон, хаёлман
Ширин сўзнинг гадоси ,
Битта ...
оддий аёлман ...
Сабринада менга ёққан энг яхши бир одати бор , у ҳам бўлса бирор вазифани бажаришни сўраганда "Хўп бўлади , устоз" дейиши. Айнан шунинг учун бўлса керак у бир йилга қолмай керакли хат- ҳужжатларни жой- жойида қайд қилиб қўйишни уддасидан қойилмақом чиқа олди. Бугунги кунда Сабрина бир неча йиллик иш тажрибага эга Устозлар билан бир сафда мактабимиздаги "Табиий ва аниқ фанлар услуб бирлашмаси"ни намунали бошқариб келмоқда.
Мактаб , дарс , оила ... Яна ўқиш... Сабрина ҳозир қўшимча турк тили курсига қатнамоқда , келажакдаги орзуси ўз йўналиши бўйича магистрлик дипломини олиш...
Сабрина ...
Беғубор , жонкуяр , қалби эзгуликларга ошна эрка муаллимам...
Жонингиз омон бўлсин...
Барча орзу- ниятларингиз ушалсин...
Ҳозирги кунда юртимизда минглаб иқтидорли ёш Устозлар фаолият юритишмоқда ...
Улар орасида орзулари осмон , қалби қуёш бизнинг Сабрина устоз ҳам бор.
У бутунлай ўзгача ...
Ўзига хос ...
Ҳуддики тенги йўқ мусаввир зот бўлмиш Аллоҳнинг мукаммал ижоди каби такрорланмас...
#давоми_бор /11
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
‼️Диққат диққат диққат⚠️
🧕🏻Аёллар учун махсус‼️‼️
СИЗ хам шунака узингизга мос уникал, хеч кимда такрорланмайдиган кийиниб, якинларингизга хам тикиб, хаммани кувонтириб юргингиз келяптими❓
Унда каналимиз айнан сиз 🫵учун
👇Каналимизда: Тикувчиликка қизиққанлар учун фойдали ва қизиқарли маълумотлар бериб борилади...
🔶 Энг сўнги ва бежирим фасонлар
🔶Профессионал тикувчилардан дарслар тўплами
🔶Eнг зўр видеодарслар
🔶Eнг яхши андозалар фақат бизнинг каналда.
🔶Eнг муҳими буларнинг барчаси мутлақо ТEКИН...
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
"Бир куни тишим қаттиқ оғриди ,- деб ҳикоя қилган эди у ,- аммо тиш докторига боришга сира вақт орттира олмадим. Оғриқ бир томон , турмуш ўртоғимнинг дардлари бир томон... Ўшанда "Эрим юзимдан тишим оғриётганини билиб қолмасинлар деб қанчалар тиришганимни билсангиз эди... Томиримдан оғриқ қолдирадиган укол олдим-у , яна уларнинг ёнларига шошилдим ...
Орадан кўп ўтмай бизга уйга жавоб беришди. Бу дегани шифокорларнинг "Энди эрингнинг умр шоми яқин" дейишгани эди ...
Мен ёш бола эмасман ахир...
Орадан кўп ўтмай улар узилдилар...
Яқинингни дунё билан видо онлари муқаррарлигини билсанг- у , аммо қўлингдан бир иш келмаса... Ана ўшанда англар экансан ожизлардан ожиз банда эканлигингни ..." - бу Шоистанинг сўзлари...
Шоиста каналимда бир неча йилдан буён доимий ҳамроҳим ... У ғамгин асарларимни ўқигиси йўқ...
Сабаби у Фарида , Ҳилола , Суюмада ўзини кўради.
Мен эса ... ана шундай маҳзун ҳикояларим билан азиз ҳамкасбим , кўнгилдошимнинг ярасига била туриб "туз сепиб" қўйганим учун ҳар сафар кечирим сўрашни канда қилмайман.
Шу билан бирга бундай асарлар ёзишдан тўхтамоқчи эмасман ... Сабаби инсонлар ҳаётда ана шундай матонат рамзи бўлган фидойи аёллар борлигини билишсин , ҳис қилишсин дейман...
Шоистага келсак бугунги кунда унинг ойижонисининг дуолари қабул бўла бошлади. Қизи бу йил мактаби тугатиб нуфузли таълим даргоҳи талабаси бўлди.
Кичик ўғли эса президент академияси қошидаги иқтидорли болалар учун махсус очилган мактаб имтиҳонларини муваффақиятли топшириб ўқишга қабул қилинди
Ўртанча ўғли ҳақида эса ёдингизда бўлса аввалам бир ёзгандим. "Каналимда бир йигитча бор . Ўзига ёққан шеърларни алоҳида дафтарга кўчириб тўплайди. Шу ҳақида билганимдан буён ўзимда бошқача маъсулият ҳис қиляпман" деб ёзгандим. Бу Шоистанинг тўнғич ўғли. Унинг ҳам онасига муносиб фарзанд бўлишига шубҳам йўқ.
Шоиста ўтган йили олий таълимни муваффақиятли тугатиб олди . Баҳорда эса аттестациядан ўтиб иккинчи тоифа категориясини олди. Шу кунларда эса биринчи тоифага эгалик қилиш учун ариза топширган...
Азизлар... Бир аёл , она , устоз ҳақида мутлоқ ҳаётий бўлган ҳикоям сизларни бефарқ қолдирмаган бўлса , азиз ҳамкасбимни "Аллоҳ омадингизни берсин , юзингиз қалбингиз каби ёруғ бўлсин" дея дуо қилиб қўярсиз. Ҳа айтганча , бу сафар мактабимизда Шоистадан ташқари яна етти нафар муҳтарам устоз мактаб шаъни учун синовга бел боғлашган.
Уларни ҳам унутмасангиз...
Зеро кўпнинг дуоси кўл эканлиги бешакдир ...
#давоми_бор /9
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😱🙈ЭРИМ СИНГЛИМГА ЭР БЎЛДИ!
😰Келин тўй куни ўзини заҳарлаб, шармандаликдан қутила оладими?
Менга совичилар кела бошлади,
Дадамнинг Яқин дўстидан, дадам вада бериб қуйган эканлар, маданиятли, уқимишли оила эди.
Лекин мен турмушга чиқа олмасдим чунки мен хомладор эдим оилали эркакдан.
Мен хомладорлигими айтим, у булса тан олмади. Туй куним мен ўзимни захарладим келин куйлак кийиш насиб қилмади.
Мен хушсиз эдим уша вақтда янгам синглимни чақириб сиз келин куйлакни кийин деди, киймасангиз опангиз шарманда булади деди, синглим рози булди лекин киёв синглимни кўриб....
😰Давомини ўқинг👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100345
XazonRezgi (Official Channel):
Бир куни бўри билан эшак бир масала устида тортишиб қолишибди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг ҳузурига боришибди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – дебди.
Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ, эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилибди!
©интернет
@xazon_rezgi
Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...
©интернет
@xazon_rezgi
Бир кам бахт
Қиз бахтли эди.
Чунки дуоларида сўраган инсонини учратди. Ҳамма нарсаси тўлиқ мос келарди дуосида сўраганига. Ҳа, аниқ шундай бўлди.
Аммо, бир ҳақиқатни билганида кеч эди.
Йигит оилали эди...
Саидкаримхонова Дилнозахон
@xazon_rezgi
Устозлар куни муносабати билан Хазонрезги опамга.
===============
Гўзал қиссалар билан халқни кўнглини олган,
Ҳикоя ёзмоқ ишқин мени қалбимга солган,
Куз фаслини севгучи, сирдоши хазон бўлган,
Гулбаҳор опажоним, байрамингиз муборак!
Китобхонни куттирмай асар ёзган кечаси,
Устозларни сараси, устозларни эркаси,
Ҳаётда чин намуна оиланинг бекаси,
Гулбаҳор опажоним, байрамингиз муборак!
Дилдан тилагим шудир, доимо бўлинг омон,
Уч ўғлингиз уч марта оборсин Каъба томон,
Қаламингиз синмасин ҳамиша бўлсин равон,
Гулбаҳор опажоним байрамингиз муборак!
© Абдулазиз Ғофуров. 29/09/2022
@xazon_rezgi
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
▪️▪️▪️
Ўғилой ҳақида ёзганимда бир сирни айтмасам бўлмас экан:
- У ҳамкасбларим ичида энг биринчи содиқ мухлис- ўқувчим ! ( Баъзан эса терговчим десам муболаға бўлмас ). Кўпинча ишдан қайтишда "Бугун асар ёзасизми ? Кеча фалон вақтгача кутдим" ёки "Ўзимам билувдим кеча асар ёзадиган ҳолатда эмасдингиз" дейдиган , каналда бирор сабаб туфайли асар ёзолмай қолсам билдирги беришга ўргатган инсон ҳам айнан шу Ўғилой бўлади.
Ўтган йили айни байрам арафасида "Кўнгил ифори"ни бугун совға тариқасида ёзиб жойланг" деб қатъий сўраган ҳам шу Ўғилой эди. "Бугунги қисми сизни хафа қилади , қўйинг шу бугун ёзмай" десам яна қайта сўраган эди. Ўша куни "Кўнгил ифори" романида бош қаҳрамон Сулаймоннинг автоҳалокатга учраб оламдан ўтиш саҳнасини ёзиб жойлаган эдим ва асарни жойлашим билан шартта тармоқдан чиқиб кетгандим. Тонгда интернетга улансам энг биринчи хабар Ўғилойдан келган экан. Унинг менга ёзадиган хабарларининг деярли бари ўхшаш, шу билан бирга жуда қадрли ҳамдир :
"Эй сиз ?! - деб бошлайди ҳар сафар ўз сўзини Ўғилой ,- қанақа аёлсиз-а ўзи ? Шунақаям бўладими ? Йиғлайвериб пишиб кетдим ахир. Хатто эрим "Яна бошладингми ? Бунча одамнинг юрагини эзиб хун бўлиб йиғлайверасан?" деб мени овута олмай жони ҳалак бўлдилар.
Кўп ўтмай мактубнинг давоми жўнатилган бўлади :
- Жонингиз соғ бўлсин.
Ўғилой ... Беғубор қалбли ҳамкасбим . Умр йўлларида топганим кўнгли уммон , қадрли дўст ...
Сиздекларни яратган Аллоҳимга чексиз ҳамд...
Хазонлар бағридан куйловчи Баҳорингиз Сизни Аллоҳ учун яхши кўради...
#давоми_бор /7
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳 ГЎРКОВНИНГ ҲИКОЯСИ....
{Ҳаётий воқеа. Асабингиз дош берса ўқинг}😱
...Мен анчадан буён одамларининг хизматини килиб келаяпман. Лекин хали бунакасини курмагандим.
Утган йилнинг ёз кунларида автохалокатга учраб халок булган ёши кирклардаги бир йигитни кумиш учун олиб келишди. Кечкурун жони узилган экан, бомдодга чикарадиган булишибди. Шу боис кабрни коронгу аралаш тонг арафасида казишимга тугри келди.
Аммо нимагадир кабристонга хафсалам булмай келди. Энг кизиги кабристонга етиб келганимда хеч качон килмаган ишни килиб куйганимни англаб етдим....😳😱😨😯
ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ👇👇👇
/channel/Solixa_Ayol/59108
👆ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
👕 Bir kuni dugonamning kir yuvish mashinasiga aspirin tabletkasi solayotganini ko‘rdim. Avvaliga hayron bo‘ldim..
Lekin endi men ham bu ishni uning ortidan takrorlaydigan bo‘ldim!
⚪️ Ma’lum bo‘lishicha, aspirin tabletkasi..
Турмуш
— Кўзинг намланибдими, қизим?
— Қуёш сабаб ойижон.
— Шу Қуёш ҳам сени кўп куйдирди-да…
Севинч Қаландарова
@xazon_rezgi
Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...
Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.
Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди!
@xazon_rezgi
🌤🌱Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин😊👍
🍃 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱 Янги кунингиз мазмунли ўтсин 🤲
🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
/channel/xazon_rezgi
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
#САБРИНА
Сабрина мактабимизга келганда тўртинчи курс талабаси эди. У ишга қабул қилинганининг илк кунидан ўзидан аввал ишлаган биология устозининг икки сменда - эртадан кечга жойлаштирилган дарсини ўтишига тўғри келиб қолган эди.
Тушдан кейин Нодира қўнғироқ қилиб "Илтимос , Сабрина оч қолиб кетди. Хонамда ош бор эди . Шу қиз билан бирга йўриғимизга тушиб кетгунча овқатланиб туринг" дея сўраган эди. Мен Нодиранинг хонасига ошдан ташқари нон ва чой ташкиллаштириб , Сабринани овқатланишга таклиф қилган эдим. Кўринишидан оғир, вазмин бўлиб кўринган Сабринанинг янги келинчак эканлигини билиб унга нисбатан дилимда ўзгача меҳр уйғонган эди. Одатда янги келинчаклар тортинчоқ , ўз ҳиссиётларини тўла-тўкис ифода эта олишдан ийманувчи мунис ҳилқат бўлишади. Назаримда Сабрина ҳам таом ейишга тортингандек кўринди. Мен ҳаттоки уни беҳижолат таомлансин дея ёлғиз қолдириб ташқарига чиқиб кетганимни ҳали- ҳануз яхши эслайман...
Орадан кўп ўтмай мен Сабрина ҳусусида анча адашганимни ҳис қилдим. Яна нимада денг ? Ташқи кўринишимиз у қадар ўхшамас , бироқ нима учундир мен Сабринани кўп тарафлама ўзимнинг ёшлигимга ўхшатдим. У сўзларга чиройли кинояларни , қочиримларни жуда қойилмақом тарзда жойлаб , даврадагиларни кайфиятини кўтаришга жуда уста экан.
Жамоамизда ҳазил аралаш ўзини мақтаб , шу орқали кўтаринки кайфият улашишда Сабринага тенг келадигани мактабимизда йўқ.
Агар бошқа биров уни сал мақтасин, дарровда бошлайди :
- Ҳааа мен- да у ! Сиз мен билан ишлаганингиздан бемалол фахрлансангиз бўлади.
Сабринанинг қўли дили каби жуда очиқлигини айтиб ўтмасам инсофдан бўлмас. Кўпинча дарслар бошланишидан аввал ўқитувчилар хонасида пайдо бўлиб тантанали эълон қилади :
- Ҳамма эшитсин ! Бугун мен бир нарсалар пишириб келганман. Тушлик мендан. Емаганлардан хафа бўламан.
Ёки бўлмаса :
- Қадрли Устозлар ! Бугун Қашқадарёдан "Тандир гўшт" келди. Емасангиз армонда қоласиз ,- дейди шодон оҳангда...
Сабрина мени "Устоз" деб чақиради, сабаби ишга келган хафтаданоқ мактаб буйруғи билан унга иш ўргатувчи устоз сифатида бириктирилганман. Бу борада мактабда мендан ўтадиган "бой"и йўқ. Нега десангиз биолог Сабринадан ташқари географ Мунира , физик Дилором , математик Лазиз учун ҳам буйруқ асосида "тасдиқланган" Устозман. Бу ёшларнинг ҳар бири ўзга бир дунё , аммо уларни бир нарса ёшлик шижоати , заковат ва иқтидор бирлаштириб туради.
Яна Сабрина ҳақида ...
Баҳорда оғир жароҳат олиб уйда кўнглим бузилиб ўтирган чоғимда Сабринадан келган бир СМС туфайли дилим бирам ёришдики ...
Унда шундай ёзилганди.
- Ассалому алайкум, Устоз ! Сизни кўришга бормоқчиман. Кўнглингиз нимани тусайди ? Бемалол айтаверинг...
Ўшанда хабарни ўқиб кайфиятим бирам кўтарилиб кетган эди ... Ҳатто телефонга тикилиб илжайиб ўтирганимни кўрган Хўжайиним "Тинчликми, нега куляпсан?" деб атай келиб сўрагандилар...
Ўшанда Сабринага ҳазиллашиб "Кўнглим қаҳратон қишда ялпиз сомса тусайдиган пошшо хотин сингари фалон - фалон нарсаларни тусаяпти" дея хазиллашиб бир нарсаларни ёзиб юборай дедим- у , аммо тезда фикримдан қайтдим :
- Ўзингизни олиб келсангиз бас...
Мана иккинчи йилдир-ки, асарларимдаги оқила қизлар , жонкуяр келинчаклар Сабринанинг сўзларидан фойдаланиб "гапиришади"... Хатто шеърларимдаги "Қандоқман-а, мен қандоқ" сўзларини ҳам айнан Сабринага қараб туриб ёзганман.
@Xazon_Rezgi /10
Оқшомингиз кўнгилли ўтсин...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
#ШОИСТА
Шоиста ҳақида нималарни ёзсам экан ? Қайси бирини ёзсам экан ? Йиллар давомида тақдир синовларига дош бера олган тол ҳивичдек нозик қаддини таълимга фидо қилган десам тўғри бўлармикан ?
Ёки оиласи хақида ёзсаммикан...
Аммо инсонларни бу воқеаларга ишонтиришим осон бўлмаслиги аниқ...
Шоиста қиз бола вақтиданоқ мактабда илмий мудири лавозимида ишлаган. Бу дегани Шоҳиста мактабга ишга келибоқ устозлик нонининг ҳар бир бурдасини емоқлик учун қанчалар тўкис меҳнат қилиш зарурлигини эрта англаб етганлардан.
Шоиста турмушга чиққанида сўнг беш йил фарзанд кўрмаган. Тўнғич фарзанди онанинг баланд қон босими эса муддатига етмай туғилган. Мен #ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН... асарини ёзишда, вақтидан эрта туғилган гўдаклар ҳақида Шоиста билан суҳбатлашиб керакли маълумотларни банк қилиб олгандим. Ўшанда унинг қизалоғи тўққиз юз грамм туғилган экан... Ва касалхонада уч ойдан ортиқ керакли вазн йиғиш учун врачлар назоратида бўлган.
Шоистанинг доим такрорлайдиган бир гапи менга жуда ёқади. Бу сўзларни унинг оналари ҳаётлик чоғларида Шоистага доимо таъкидлар эканлар :
- Майли , Аллоҳим ҳар бандасини белида қувват , тиззасида мадор , оёғида куч бўлганида синовлар билан синагувчи банда қилсин. Илло ҳар бир жумла-и мўминни охиридан суюнтирсин.
Онаизорнинг бу сўзлари гўёки Шоиста учун қилинган ва рўёбга чиққан дуо кабидир ...
Шоистанинг оиласида дастлаб бўй етган қайниси саратондан оламдан ўтган. Орадан кўп ўтмай қайнотаси жарроҳлик столида ички қон кетиш оқибатида бу ёруғ дунёни тарк этган.
Йиллар бу оила аъзоларининг дардига эндигина малҳам қўяй деган вақтда бошларига яна янги синов тушди:
- Шоистанинг эри Нурлан жигар саратонига учраган эмиш ...
Бу вақтда Шоиста уч нафар фарзандининг тарбияси билан машғул, мактабда дарс берар , шу билан бирга олий таълимнинг сиртқи бўлим талабаси эди.
Яна синов ... Яна кураш ... Яна матонат ва яна ирода намойиши ...
"Аёл зоти бир қўлида бешикни , бир қўлида оламни тебратади" деган гап бор.
Шоистанинг қўли эса етти , оёғи саккиз бўлди. Аёл бошига ҳали мактабга , ҳали далага , ҳали сигир- бузоққа , ҳали бозор- ўчарга чопади. Бир тарафда суюкли ёри шамдек эриб тугаб боришини кўриш , ҳис қилиш барчасидан оғир... Яхши ҳам яқинлар , қариндош- уруғлар, эл- улус деганлари бор экан . Энди оиланинг узоқ - яқин қариндошлари авжи йигит ёшида тўшакка михланиб қолган Нурланнинг бошида туни ва куни билан навбатчилик қила бошлашди.
Нурлан эса... У фақат Шоистанинг қўлидан таом ер эди ...
Мен Шоистанинг ўтмиши ҳақида ҳақида ўйлаганимда унинг бемор эрининг кўзи илинган вақтида олийгоҳ тарафидан берилган вазифани касалхона тумбаси устида жойлаштирган дафтарда бажариб ўтирган ҳолати кино тасмасидек айланаверади. Эгнига оқ халат ташлаганча , ўзининг ранги - рўйи синиқиб кетган , палатадаги ягона стулга омонатгина ўтириб , бор дард - ғуссасини ичига ютиб мисол ва машқлар ечиб ўтирган ўша Шоиста.
@Xazon_Rezgi /8
❗️SHOSHILING AJOYIB NARXLARDA ❗️
Siz ham Xitoy tovarlarini juda ham arzon narxlarda kiloda olib keltirib, biznes boshlashni va MILLIONERGA 💸 aylanishni xohlaysizmi?
Unda nimani kutyabsiz hoziroq biznesingizni boshlang. Vibr juda ham ko'p. Hech qaysi biznesda bunaqasi aniq bo'lmagan 🤩
Umr g‘animat! Qur‘oni Kariym qiroatini o‘rganib dunyo va oxirat saodatiga erishish vaqti kelmadimi?...
Biz bilan kichik guruhlarda
har bir o‘quvchiga alohida yondashgan holda tez va oson usulda o‘rganasiz.
👶Болажонларнинг ноодатий видеоларини ўтказиб юборган бўлсангиз афсус қилманг. Улар бизнинг кадрларга тушиб қолган!😍
👼Jajji farishtalar каналидаги ноёб видеолар ва маълумотлар сизни хайратда қолдиради!
👫Болажонларнинг барча шириндан-шакар харакатлари ва фарзандлар тарбиясига оид маълумотлар бизнинг каналда.
Хозироқ каналимизга кириб кўринг, афсусланмайсиз! 👇
/channel/+ju9RX8vtZNAwOWQy
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
@xazon_rezgi
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
#ЎҒИЛОЙ
Ўғилой асли Хоразмдан...
Шу сабаб уни айрича яхши кўраман. У менга талабалик йилларимдаги бебаҳо гавҳарим- дугонам Санобарни эслатади. Мен Санобарни кўп йиллар аввал йўқотиб қўйганман. Аммо ўрни жуда билинади , кўп соғинаман. Мен Санобарни ижтимоий тармоқлар орқали кўп изладим , аммо ҳеч топишнинг эвидан чиқмадим.
Ўғилой эса Санобарнинг юртидан...
Билмадим , балки нотўғри хулоса қилаётгандирман , бироқ мен учун Хоразм аёллари жўшқин табиатли , соф дилли , инсоннинг айбини шартта юзига айтиб қўядиган , шу сабаб уларнинг ортидан ошиқча гап чайнаб ўтирмайдиган мард ва танти аёл бўлиб кўринишади.
Ўғилой ҳам шундай. Табиатидаги асосий ҳусусияти бу унинг бирон бир нарсадан зумда лов этиб ёниб , яна пов этиб ўчишидир.
Кеча ҳам шундай бўлди:
- Ҳой Баҳорой ,- деди у менга қошларини чимирганча ,- анави Достонингизнинг уйи йўқми ? Қарасангиз бўлмайдими ? Дарс тугагани қачон эди-ю , мактаб ҳовлисида шаталоқ отиб юрибди. Яна нариги мактабдан бир қиз келиб нуқул жиғига тегади . Бири қувган , бири қочган. Йиқилиб , нетиб бир нимани бошласа ўтирамиз бошимизни қашлаб !
- Оббо , яна Достонми ? - дейман мен , - шу боланинг дастидан ҳалитдан бери учинчи бор гап эшитишим . Ҳозир чақириб келаман...
- Чақиришингизнинг ҳожати йўқ ! - чирс- чирс қилди Ўғилой,- аллақачон хонамда ўтирибди. Юринг , бирга гаплашиб қўяйлик...
Икковимиз олдинма - кетин директор муовини Ўғилойнинг хонасига кирамиз. Хонада Достон бўзрайиииб ўтирибди. Юз ифодасидан гап гапирсанг қулоққа оладиган сиёҳи йўқ ...
- Достон ... - дейман хўрсиниб ,- сени уришишга ҳееч кўнглим бормайди- да ... Сабаби уйингдагиларни жуда ҳурмат қиламан . Уларга "Болангиз шунақа тўпалончи дейишга сира бетим чидамайди. Нима дейсан ? Қандай йўл тутсам тўғри бўларкан ?
Ўйлаганимдек бўлиб "ўқ бориб нишонга тегди". Достоннинг кўзлари аланг- жаланг бўлди :
- Иккинчи қайтарилмайди , устоз...- деди у бурнини шўлтилатиб тортганча
- Эээ сизнинг кўнглингиз бўш, - баланддан келди Ўғилой , - сан-ман қилиб ўтирмай шартта отасига қўнғироқ қилинг, мен ҳам сизнинг гапларингизни тасдиқлайман.
- Иккинчи қайтарилмайди дедим- ку ,- тажанг овози қаттиқроқ эшитилди Достоннинг .
Шунда мен Ўғилойга имлайман:
- Достоннинг отаси ҳозир ишда. Келинг ишхонасидагиларнинг ёнида боласи деб ота изза чекмасин. Агар яна бир маротаба шунақа дарс тугаганда ёки танаффус пайтида аҳлоқ - одоб қоидаларига бўйсунмаса , шу бола сизнинг ихтиёрингизда. Мен қайтиб орангизга тушмаганим бўлсин ...
Ўғилой "нимадир" демоқчилигимни тушунди . У Достонга "ноилож" яна бир имкон берди.
Достон хонадан чиқиб кетгач , Ўғилойга юзландим :
- Ўғилой , биласиз- а ? Бу бола - мияси бутун бола ! Аммо ... Ота - онаси фарзандлари катта бўлганда қўйди- чиқди бўлиб юришибди. Нима эмиш , оиланинг бошлиғи ота кам пул топармиш ?! Мана хотиннинг дастак қилиб топиб олган гапи ! Орада учта фарзанд қай тараф бўлишни билмай кўча- куйда уйдан безиб саёқ бўлиб юришибди. Гулдек болалар- а ? Бири биридан ақлли , бири биридан тийрак . Аммо кўриб турганингиздек...
Мен шундай деб Ўғилойга қарадим ...
Унинг оҳуникидек чиройли кўзлари тўла жиққа ёш эди...
Мен эртасига Ўғилойни Достонни ёнига олганча берилиб алланималарни тушунтираётганини кўрдим. У ора- орада Достоннинг елкасига эркалаганча меҳр билан енгил шапатилаб қўяр , йигитча ҳам Ўғилойга жилмайиб қулоқ солиб турарди...
Кўпинча ўйлайман...
Айтишади-ки "Оналарнинг бегонаси бўлмайди" ...
Устозлар учун-чи ?
Билсангиз мен Ўғилой сабаб бир ҳаётий ҳақиқат кашф этганман :
- Устозлар учун ўқувчиларнинг бегонаси бўлмайди. Чин устоз учун ҳар бир боланинг дарди , ўйи , орзу , ташвиш , ютуқлари бегона эмас ...
Уларнинг бари бирдек дилга яқин ...
Бари бирдек кўнгилга доир...
@Xazon_Rezgi /6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
#РАЪНО
Мен Раъно ҳақида "Бедор туйғулар" қиссамнинг энг дастлабки қисмида Рихсихон номи билан ёзган эканман. Сабаби мактабга келиб иш бошлаганимнинг илк куниданоқ диққатимни энг биринчи бўлиб тортган устоз Раъно эди.
Мен ишни нимадан бошлашга ҳайрон бўлиб илмий бўлим мудиримиз Нодиранинг кабинетида янгиланган маълумотлар билан танишиб ўтирар эканман , Раъно унинг компьютеридаги принтерга уланган шнурни бетакаллуфлик билан суғурган эди-да, ўз ноутбукига улаб шарт "чоп этиш" командасини берганди.
Мен ўшанда Раънодаги бу шижоатни кўриб ҳайрон қолган эдим :
"Вой бўў намунча ўзига ишонар экан бу устоз ?!"
Фикримни ўқигандек Нодира Раънога беозоргина танбеҳ берган эди:
- Эй , бир пас шошмай турсан- чи ?! Ўзимнинг ишларимга улгура олмаяпман! Зарур ҳужжатни тайёрлаб етказиб тезда топширишим керак.
Раъно эса ўз ишидан бош кўтармай пўнғиллади:
- Опа , мениям ишим зарур эди-да, соатни қаранг , кечки ўн саккиздан ўтиб бўлди , эрим боятдан бери телефон қилиб асабимни еб ташлади, ҳали уни касалхонадан олиб чиқишим керак.
Раънонинг охирги сўзларини эшитиб ҳайрон бўлдим:
- "Эримни касалхонадан олиб чиқаман" дейсизми ? Нима бўлган уларга ? Сизсиз чиқа олмайдиларни ўзлари ?
- Йўқ-да , - деди Раъно хўрсиниб ,- улар яқинда операция бўлган эдилар . Кўричаклари ёрилиб кетай деганда жарроҳлик столига зўрға улгуриб қолгандик. Шунга амалиётдан ҳам анча оғир чиққанлар. Бугун тушликда жавоб теккан эди , мен бўлсам ҳали ҳануз ишимни ташлаб кета олмаяпман. Уларнинг ўзлари амал- тақал юра оляптилар, бир дунё тақур- туқур идиш- товоқлар билан уйга ёлғиз қайта олмайдилар. Палатадаги жойларини ҳов тушлик пайти бўшатишлари керак эди. Мен бўлсам ҳануз бу ердаман . Ҳали такси гаплашиб уларни уйга олиб келишим керак.
Азалдан кўнгли бўш Нодиранинг дарровда юраги юмшади:
- Боядан буён шундай демайсанми ? Борақол , "байинг"га қара...
Раъно апил - тапил нарсаларини йиғиштиришга тутинди. Эшикдан чиқиб кетар экан , Нодирага раҳмат айтишни унутмади :
- Раҳмет, апше...
- "Адеми айэл" экенбэ ? - сўз қотаман Раънонинг изидан Нодирага ,- рости ширин ва ажабтовур муомаласи билан одамни эътиборини жуда ўзига тортар экан.
Нодира жилмайди :
- Айтманг. Раъно жуда бошқача устоз. Ўқувчилар ҳам уни бирам яхши кўришади.
Орадан кўп ўтмай Раънони мен ҳам жуда яхши кўриб қолдим. Айниқса тушлик вақти барчанинг эсидан чиқиб қолишим мумкин , фақат Раънонимас .
Телефоним тўқсон тўққиз фоиз ҳолатда овозсиз режимда турганлиги боис кўпинча қўнғироқларни вақтида назорат қила олмай қоламан. Шундай пайтларда телефонимга СМС хабар учиб келади ва бу хабар албатта Раънодан бўлади :
- Апшее! Обеееддд....
Мактабимизда фидойи Устозлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Ишончингни оқловчилар ҳам ...
Уларнинг энг олд қаторида эса албатта Раъно етакчилик қилади.
Ҳеч бир ишни оғринмай, маромига етказиб қилиши сабаб уни катта-ю кичик бирдек яхши кўради. Ҳатто узоқ- яқиндаги мактаблардан ҳам Раънони ишга таклиф чақириқлари анча- мунчагина ...
Биз эса ҳар сафар ўзимизча баланд келамиз :
- Дарахт бир жойда кўкаришини ёддан чиқарманг "яхши қиз!"
У эса доимгидек ҳокисор жилмаяди :
- Хўп бўлади ...
Раъно ҳақида жуда кўп нарсаларни ёзгим бор. Аммо бўш вақт масаласи менинг азалий рақибим. Шундай бўлса- да , айтиб қўймоқчиман :
- Сиз ҳақингизда ёзадиганларим ҳали бисъёр, гулларнинг Раъноси ...
@Xazon_Rezgi /5
❤️МЕҲР қаерда жойлашган?
➖Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
➖Мияда ақл.
➖Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
➖Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
➖Қошда кибр.
➖Киприкларда ҳасрат.
➖Пешонада тақдир.
➖Яноқларда орият.
➖Бурунда димоғ.
➖Оғизда тартибсизлик.
➖Қулоқларда ишончсизлик.
➖Бошда ташвиш.
➖Бўйинда қарз.
➖Елкаларда бурч ва мажбурият
➖Қўлларда меҳнат.
➖Қоринда нафс.
➖Оёқларда умр бор.
МЕҲР инсон кўксида жойлашган!
🌱ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
🌱Қизини бағрига босган отада,
🌱Боласига кўксини тутган онада....
Ота-онангизни борида қадрига етинг, дўстларим!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Қўшнилар...
– Бу хонадонда уч қиз бор. Ёшлари ўтиб бораяпти. Бироқ бу остонага ҳали совчи йўламаган. Сабаби…
– Хўш-хўш?!
– Ҳар куни бу ҳовлидан жанжал шовқини эшитилиб туради. Дарвоза чошгоҳда ҳам очилмайди. Кўчага ҳафталаб супурги тегмайди. Қизлар ойна-тароқдан бўшамайди…
– Ҳиммм…
– Унга қўшни хонадонда ҳам уч қиз ўсаяпти.
– Хўш-хўш?!
– Учаласи ҳам университетда ўқишади. Бутун маҳалла яхши билади – учаласи ҳам одобли, устига-устак пазанда, қўли гул чевар… Хонадонда ҳамма ёқ саранжом-саришта. Қўни-қўшнию маҳалладошлар қизларни мақтаб адоғига етишолмайди… Аммо…
– Хўш?
– Бу хонадон остонасидан ҳам совчи ҳатламаган. Ҳаливери ҳатламайдиям…
– Ие? Нимага?
– Қизлар… “контракт”га ўқишади…
Муаллиф: интернет
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g