xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

ЧЎПОНГА ИЛМ КЕРАК(МИ?)

Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам берилган вазифаларни бажармай, фақат ёмон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, "Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас", дер экан.
Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйларидан анча узоқлаб кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир дарё соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқорин термоқчи бўлиб кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачага нимадир ёзиб қўйилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприкнинг ўртасига келганда у синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ёрдамга чақирибди. Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олиб, сўрабди: "Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги "Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор", деган ёзувни кўрмадингми?" деб сўрабди. Бола унга жавобан: "Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман", дебди. Шунда чўпон унга: "Э болам, ҳатто қўй боқиш учун ҳам ўқиш керак", дебди.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА


    Азиз муаллим эрта сахардан бирга ишлайдиган касбдоши Нурилланикига ошга кетган эди. 

    Барно дадаси қайтгунча дастурхонни йиғиштириб, хонани саришталаб олишни чамалаб иш бошлади...

   - Ойиии,  мен Роҳатойникига ўтиб келаман,-деди тушга яқин Барно ва Эътиборхон опанинг "Тушлик қилиб кетмайсанми?"  деган саволига остонадан жавоб қайтарди,- ҳозир қорним тўқ.  Келиб овқатланарман. 

   Барно кўчаларининг муюлишига етганда узоқдан Қумрихон ва унинг синглиси Назирага кўзи тушиб чап кўчага бурилди.
    "Ҳайрият-ей,- деб ўйлади у қадамларини тезлатганча,- яхшиям-ки сал барвақт чиқибман.  Бўлмаса Қумрихон опага тўқнаш келиб кайфиятим ҳам тушиб кетаркан.  Шу аёлнинг қарашлари менга ҳеч ёқмайди-я,  худди мен еб,  улар қуруқ қолгандек энсалари қотиб қарайдилар кишига... Каландимоғми-ей ўзича?!  Бизникигаям совчиликка ўғлининг қистови билан базўр келаётганини яшириб ўтираётгани йўқ. 
     Ўзи қаерданам илашди шу  турқи совуқ Ҳаким найнов?!   Бир тинчгина юргандим. Ҳаммаси Муяссарнинг тўйига борганимдан бошланди. Нима қилай синфдошим дебман-да?!  Муяссарнинг буларга узоқ қариндошлигини туш кўрибманми мен?  Мана энди салкам уч ойдан буён ҳаловатим йўқ.  Ҳали онаси совчиликка келиб,  ҳали ўғли йўлимни тўсиб асабимни ейди.  Эҳ,  тезроқ ўқишга кириб бир йўла шаҳарга кетсам  қанийди?" 
    Барно шу хаёллар исканжасида қандай қилиб анҳор бўйига етиб келганини сезмай қолди. У  нариги  бетга ўтадиган ёғоч кўприкка яқинлашар экан қатор экилган азим ёнғоқлар орасидан Абдужабборнинг ўзи томонга қараб кулимсираб турган чеҳрасига кўзи тушди


@xazon_rezgi       /19

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Ҳа ойи, - ўрнидан қўзғалди Абдужаббор,- Юсуф қирдаги буғдойзоридан хабар олишга кетган экан. Шунга қайтақолгандим. Ўзингиз бирор ердан келяпсизми? Мен сизни хонангизда дам оляпсиз деб ўйлагандим.

Раҳима хола ширин жилмайди:

- Сабоҳат ойингларни ёнларига келинсаломнинг қанд-қурсларидан илиниб олиб чиққандим. Ойинг Мукаррамхон опанг меҳмонга келгани учун келинсаломга боролмаганди-да. Хуллас, мен, Сабоҳат, Мукаррамхон анча ёзилишиб суҳбатлашиб ўтирдик. Мен сени уйлантиришимиз ҳақидаги янгиликни ичимга сиғдира олмай уларга айтсам, икковлари ҳам роса суюниб кетишди. Гапни бир жойга қўйиб, эртадан қолдирмай Сабоҳат ойинг билан Эътиборхонларникига совчи бўлиб чиқадиган бўлдик.

- Ойи, бугун тўй ҳақида оғиз очганингизга бунчалик тез ҳаракатга тушиб кетасиз деб ўйламагандим,- ҳайрон бўлди Абдужаббор,- ундан кейин совчиликка холанг билан бораман демаганмингиз?

- Суюниб теримга сиғмаганимдан холангни исмини айтибман-да, болам. Аммо ўйлаб қарасам бу йўл аввалам Сабоҳатни йўли экан. Унинг сендаги ҳаққи холангникадан анча кўп. Яхшики буларни вақтида фаҳмлаб қолдим, бўлмаса Сабоҳатни кўнглини синдириб , раҳматли Фароғат бувингларни руҳларини чирқиратиб қўйишим ҳеч гап эмасди. Холанг эса... У насиб қилса бошқа йиғинларимизга ҳам бош бўлаверади. Қолаверса у ҳозир тўйини чарчоғини чиқариб олиши ҳам керак. Не кундан буён тик оёқда юрибди-ку ўзиям.

- Ойи, сиз-чи, ҳудди Фароғат бувимларга ўхшаб кетяпсиз-да ўзи.Улар ҳам шунақа ҳаммани кўнглини бирдек олишга ҳаракат қилардилар,- Абдужаббор шундай дея ўрнидан қўзғалди,- мен сизга ваъда қилган қайнатма шўрвамни қозонга солай бўлмасам. Ёки ош қилсаммикан? Мукаррамхон опам шу ерда бўлсалар ошга чақирардик.

@xazon_rezgi. / 17

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайчи катта ўрамларни кичкина матоларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина, арзимас бўлишига қарамай, шу майда-чуйда матоларнинг орасини бирлаштириб, янги кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди.

Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат_учун

НИМА ЭКСАНГ...

Дугонаси Зоҳиданинг набираларини етаклаб қабристонга олиб бораётгани Мапура опоқининг ғашини келтирди.

"Тавба ,- дея ўйлади у ажабланганча , - олиб бораман деса бошқа жойлар қуриб қолганми ? Бу Зоҳиданинг бошидан офтоб ўтганми , нафақага чиққанидан буён набираларини олиб қабристонга югуради. Янаям келинлари яхши экан . "Ойижон бу нима қилганингиз , болани ўтини ёрасиз- ку?" деб индашмайдиям -а" .

Зоҳида опанинг келинлари учун бу гапларни Мапура опанинг ўзи айтди:

- Эгачи , муштдек болаларни олиб ҳадеб мозорбошида нима бор ? Ундан кўра театр , цирк , ҳиёбон, "сити"ларга олиб боринг. Бундоқ ўзингиз ҳам баҳра олиб келасиз . Ҳа деса қабристонда нима бор ? Ўзи шундоғам Ҳотира куни , Ҳайит арафа кунлари борилади- ку ?!

Зоҳида опа оҳиста жилмайди:
- Ота -она андоза , Мапураой. Шунингдек бобо , бувилар ҳам.
Мен ёмон иш қилаётганим йўқ . Набираларимга тирикларни йўқлаш қанчалик савобли иш бўлса , ўтганларни ҳам ҳотирлаш шунчалик улуғ иш эканлигини ўргатаяпман . Барчамизни охир борадиган манзил-маконимиз ўша ер бўлса.
Набираларим сиз айтган дам олиш жойларига ҳам мавриди билан бориб келишяпти.

- Набираларингиз қўрқиб қолишмасин деяпман-да , бўлмаса менга нимайди ? - бўш келмай чимирилди Мапура опоқи...

- Нега қўрқишсин , Мапураой? Маҳрумлардан ҳам қўрқар эканми одам?! Бир вақтлар ўз онам "Ўликлардан эмас , тириклардан қўрқиш керак, қизим" дея уқтиргандилар.
Ўтиб кетганлар эса бир калима қуръон билан йўқланадилар. Шундан руҳлари шод бўлади...

Мапура опа Зоҳида опага бас келолмаслигини билиб қўл силтаган эди ўшанда.

Орадан бирмунча вақт ўтиб Мапура опа суҳбатдошининг нақадар ҳақ эканлигига ўзи тан бериб ўтирибди.

Куни кеча Зоҳида опанинг уйқусида вафот этиб қолганлиги ҳақида хабар қишлоққа яшин тезлигида тарқалди. "Солиҳ банда чин уйига елдек учиб кетади" деганлари рост экан. Хуфтон намозидан сўнг чин дунёга риҳлат қилган аёлни бомдодга чиқарадиган бўлишди.

Мапура опа Зоҳида опанинг жанозасидан анча кеч қайтди. Ҳовлидаги супада уни кутиб ўтирган эри Наби амаки аёлини имлаб чақирди :

- Бери кел ...

Опа эрининг муҳим гапи борлигини ҳис қилганча унинг амрига сўзсиз бўйсуниб ёнига чўкди.

- Хотин , бу ёғи жаа қизиқ иш бўлди-ю а ?! Дугонангни айтаман. Вой унинг қабр тупроғининг майинлигини...
Ҳамма гапирди.
Одатда гўрков бунақа вақтда жим тургувчи эди. Аммо бугун "Бир кетмон солсам ўн кетмон тупроқ ўйилиб чиқса бўладими ?!" деган сўзларини ҳамма эшитди.
Энди у ёғини сўра.
Марҳумани қабрга бериб, дуо - фотиҳадан сўнг ортимизга қайта бошладик. Шунда жанозада иштирок этаётганлардан энг охиргиси қабрдан етти қадам узоқлашиши билан издиҳомдан марҳуманинг саккиз нафар набираси ва ўртанча ўғли ажралиб чиқишди ва тезда ортга қайтиб тиловатни бошлаб юборишди. Улар кетма- кет "Ясин", "Мулк" , "Ихлос", "Фотиҳа" каби бири- бирдан гўзал сураларни ўқий бошлашди.
Биласанми бу нима учун эди ?! Бу - барчаларининг бир тан-у , бир жон бўлиб онаси ва бувиларининг қабрдаги савол-сўроқларини енгиллаштириш учун қилишаётган саъй -ҳаракатлари эди ...

Мапура опа умр йўлдошининг сўзларини бўлмасдан киприк қоқмай тинглади .
Опанинг ўзи ҳам шу топда турмуш ҳамроҳи Наби акага дугонаси Зоҳиданинг келинлари ва қиз набиралари кечадан буён қориялар даврасида марҳуманинг руҳи покига бағишлаб уч давра қуръон ҳатм қилдиришганини ҳавасланиб айтиб бериш учун тараддуд кўрар эди...

#тамом

Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Арслон ўрмонда фил билан олишиб чарчади. Сўнг тулкини ёнига чақириб:
— Ҳолдан тойдим. Овга ярамайман. Бор, менга бир эшак овлаб келтир. Биргаликда еймиз, — деди.

Қарасаки, ўтлоқда эгасиз озғин бир эшак юрибди. Ёнига яқинлашиб, қуюқ салом берди. ва уни аврай бошлади:
— Бу қуп-қуруқ текислиқда ёлғиз ўзинг нима қиляпсан, эй дўстим?
— Шу ҳолимга шукр қиламан. Ризқни Аллоҳ беради. Шикоятим йўқ, куним ўтиб турибди. Жон берган Аллоҳ, озуқа ҳам беряпти.
— Эй жаноб! Сенинг бу таваккалинг жуда кам одамда топилади. Жуда кам бўлган нарса эса йўқ ҳукмидадир. Бу йўқлик атрофида тентираб юриш аҳмоқлик саналади.

Бу сўзларни эшитган эшак такрор жавоб берди:
— Гапинг тўғри эмас. Шуни билки, бутун ёмонликлар очкўзликдан келар. Қаноатдан ҳеч ким ўлмаган, ҳирсдан эса ҳеч ким султон бўлмаган.

Тулки эшакнинг сўзини бўлиб:
— Аллоҳ инсонларга ўзларини ўзлари ҳалок этмасликка буюради. Шу қуруқ қояликдан иборат чўлда сабр килмоқ аҳмоқлиқдир. Кел, ўтлоққа кўчгин. Билсанг, у ерда қанча ўт-ўланлар, оқар сувлар бор, — деди.

Тулки турли сўзлар билан эшакни авраганча етаклаб, тўғри арслоннинг уйига судради. Арслон эшакни кўрар-кўрмас ўкира бошлади. Буни эшитган эшак жон ҳолатда ортга қочди. Тулки унга етиб олиб:
Ҳой содда ва гўл махлуқ! Нега қочяпсан. эшитилган товуш, сенинг ваҳиманг, хаёлингдир. Эндигина майсазорга келгандикку. Сен эса қўрқдинг, қочдинг, —деди.

Тулки яна минг бир ёлғон билан эшакни ўзига эргаштирди. Арслоннинг уйига олиб борди. Арслон эшакни ғажиб, қорнини тўйдирди. Сўнгра арслон сув ичиш учун ғордан чиқди. Тулки арслоннинг йўқлигидан фойдаланиб, эшакнинг мияси ва ўпкасини еди. Арслон қайтгач, тулкидан сўради:
— Бунинг мияси қани?
— Эй, султоним! Агар эшакнинг мияси бўлса, ўша даҳшатли ўкирикни эшитгандан кейин яна бу ерга, сизнинг остонангизга келармиди?!

©️
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Sen sevgan kuzga

✍ Vohid Luqmon she’ri
🎙 Gulruh Pirnazarova ijrosida

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА


   Матлуба ўшанда ҳам илк бора хат ташувчилик вазифасини қойилмақом уддалаганди . У яқиндагина қўлга киритган парвардаларидан бирини ҳузурланиб  шимганча   тезда жавоб хатини олиб ортга қайтганди. 
   Абдужаббор шошилганча хатни очганда "Салом. Мен яхшиман, ҳавотир олманг. Оёғим қайрилиб кетган экан. Анчагача юра олмадим. Келаси хафтадан мактабга бораман. Китобни ўшанда оласиз" деган сатрларга кўзи тушди. 
    Абдужаббор Барнонинг самимийлигига тан берганди ўша кезлари.  Кейинчалик қиз мактабга чиққанда ҳам йигит  Азиз муаллимнинг ҳурмати боис унинг ёнида ортиқча ўралашмади.  Гоҳ-гоҳ тўқнаш келганларида одатий салом-аликларини қилиб ўтиб кетаверишди.  Бироқ энди улар ўзаро хат ва китоб алишар эдилар.  Ёшларнинг ҳар иккиси тиббиёт соҳасига қизиққанлари учун Барно ўз уйидаги онаси Эътиборхон опанинг китобларидан Абдужабборга ўқишга бериб турар  ,  йигит ҳам у китобларни ўқиб бўлгач,  эвазига ўзи шаҳарлик қариндошларидан топтириб келган адабиётлар билан бўлишарди. Мактабни битиргач Абдужаббор илк бора Барнони қишлоқ четидаги ўрикзор боғга таклиф қилди.
     Бу боғ Абдужабборнинг амакиси Абдуҳошим акага қарашли каттагина серҳосил боғ бўлиб,  ён-веридаги қўни-қўшнилар  ўрик пишган мавсумда у ерда тез-тез йиғилишарди.  Улар  боғ эгасига қарашиб туршак бўладиган ўрикларни теришиб боғнинг кун тушмайдиган тарафига ёйишга қарашиб юборишар,  ўзлари учун ҳам тегишли насиба олиб қайтишарди.

   - Барно, яқинда  мен Тошкентга,  тиббиёт институтига ҳужжат топширгани кетяпман,- деди Абдужаббор паст овозда ер билан битта тўкилиб ётган ўрикларни терар экан,  ер остидан қизнинг хушрўй чеҳрасига киши билмас кўз қири билан  боқиб
    - Сизга омад тилайман,  Абдужаббор ака... Илойим мақсадингизга етинг,- деди Барно ҳам нарироқда ўрик тераётган хотин-ҳалажлар тарафга қараганча


@xazon_rezgi /15

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА


Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Абдужаббор ҳовлиларига қайтиши билан девордаги ўзига таниш ковакка қўл суқди.  Қўлига букланган қоғоз илашиб чиқди. "Қизи тушмагур Матлуба,-ўйлади оғзининг таноби қочиб Абдужаббор,- бирам чаққон-ки.  Бир пастда хатни топшириб , жавобиниям ола қайтибди" .
    Абдужаббор ойисини  кўзи илинган дея гумон қилиб аста ўзининг хонасига йўл олди. У ичкарига кириб шошилганча хатни очди.
    "Салом. Яхши. Б"
     Қизнинг икки сўз ва битта харфдан иборат қисқагина жавоб хати Абдужабборнинг туйғуларини жунбушга келтириб юборди.  Унинг кайфияти янада кўтарилиб кетди. Кўйлагини ечиб майкачан бўлиб олган Абдужаббор салқингина хонасидаги темир каравотга ўзини ташлади.
     Йигитнинг юраги ҳамон  гуп-гуп урар,  кўз ўнгидан Барнонинг хушсурат ва масъум чеҳраси кетмас эди...
     Абдужаббор Барнони бундан икки йил аввал айни узумлар ғарқ пишган куз фаслида янада яқиндан таниганди. Ўшанда дарслар қизғин бошланган сентябрь ойининг илк хафтасида колхоз раиси Шермат ака отида мактаб ҳовлисида пайдо бўлиб  директордан юқори синф ўқувчиларини дарслардан сўнг колхоз боғидаги узумларни узишга ёрдамлашиб юборишларини сўраган эди. 
    Юрагида ўти бор бошқа тенгқурлари сингари Абдужаббор ҳам дарслардан сўнг ҳашарга чиқа бошлади. Узум узиш оғир иш эмасди,  боз устига дўстлари даврасида тез-тез хазил-мутойиба,  аскиябозлик бўлиб турган кезларда одам ишлаб чарчаганини билмас экан.  Шу тариқа икки хафтача узум узилгач асосий ҳосил тугаб машоқ қилишга киришилди.  Энди ҳашарчиларга ҳам жавоб бериб юборилгач,  Абдужаббор сингари бир,  икки юрагида ўти бор йигитлар ҳамон ёрдамга чиқиб туришарди. Бир куни  Абдужаббор узумзорда ўзининг ҳозиргина териб бўлган икки челак узумини олиб шийпонга кетаётса қулоғига қиз боланинг пиқ-пиқ йиғлаётган овози эшитилди. 

    - Ким у йиғлаётган?  - Абдужаббор атрофга аланг-жаланг боқиб нариги қаторда тиззасини қучиб йиғлаб ўтирган қизга кўзи тушди,- Барно,  сенмисан?  Нима қилди сенга? 


@xazon_rezgi /13

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МAТЕМAТИКЛИГИМ ПAНД БЕРДИ
(Ҳаётий ҳажвий ҳикоя)

Олийгоҳга энди киргандик. Ўқиш бошланишидан бир неча кун аввал шерикларим билан ижарада яшаш учун уй қидиришга бордик.
Шу десангиз, омад келмаса қийин экан. Чорсунинг ҳар бир кўчасини айланиб чиқдиг-у, ақалли бирорта бўш хонадон топилмади. Ёруғ юз билан бизни йўлга кузатган қуёш ҳам бу юришимиздан бир иш чиқмаслигини сездими, шашти пасайиб, бепарво қўл силтагандек уфққа томон юра бошлади.
Хўрлигим келиб, ўзимча тўнғилладим:
– Шунча талабага топилган квартира, бизга келганда топилмаса!
Гапимни эшитди шекилли, ёнимиздан ўтиб кетаётган каттароқ ёшли аёл тўхтаб биз ёмонга қаради.
– Вой ижарага ўй қидириссилами?
– Ҳа, – дедик бараварига.
– Aшейда Насибахон деган ача бир ўзлари яшайдила. Роса яхши аёлла. Хоҳласана кириб бир кўрина.
Қувониб кетдик. Aёлдан манзилни олиб, кампирнинг уйига борганимизда чамаси етмиш ёшлардаги онахон бизни мулозамат билан кутиб олди. Мақсадимизни билгач, айниқса қувониб кетди чоғи, мадорсиз оёқларига жон кириб, уйининг ҳар бир хонаси билан обдон таништириб чиқди.
– Энди болаларим, – деди салмоқлаб. – Ман силага полон пул демайман. Кўнгилдан чиқариб бераверасила. Бир ўзим яшайман. Еб-ичишим, газ пули, свет пулига етиб турса бўлди.
Ишимиз тез битганидан хурсанд бўлиб, розилик билдирдик.
– Сила манейда университетда ўқийсила-да а? – деди кампир саволга тутиб.
– Ҳа шу йил кирдик. – дедим аниқлик киритиб.
– Яхши, қайси йўналишга?
– Математика!
Кампирнинг юзидаги ним табассум бирдан йўқолиб қолди.
– Математик бўсана ман жой беролмайман. – деди тўсатдан қатъий оҳангда.
Ҳанг-манг бўлиб қолдик.
– Ман математиклар билан чиқишолмайман. Илгариям силага ўхшаган тўрттаси яшаганиди, кечаси билан дарс қилиб светни ўчирмайди. Кўп пул ёзади десам, йўқ деб, мисол тузиб тушунтириб берди. Ман мисол-писолини тушунмайман, тушунсам ҳам бошимми қотириб ўтирмайман. Манга она тиличила яхши, ҳисоб-китоб қимай бераверади.
«Биз ундаймасмиз», дейишимизга қарамай ташқарига кузатиб қўйди.
На ўқишга кирганимга суюнишни, на математикани танлаганимга ачинишни билмай туриб қолдим...


©Шаҳзод ЭРГAШAЛИЕВ‌‌

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир йигит уйланибди. Отаси янги оилани муборакбод қилиш учун уникига мехмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни сўрабди. Йигит ҳайрон бўлиб, топиб келибди.

Отаси унинг олдига қоғоз билан қаламни қўйиб, ёзишни буюурибди. Йигит ёзибди. Сўнгра отасини ёзганларини ўчиришни буюрибди. Отаси унга бир неча маротаба ёздириб, яна қайтадан ўчиртираверибди. Йигит бир неча марта ёзиб-ўчиргандан кейин тоқати тоқ бўлиб:
— Отажон, айтсангиз-чи, нега бундай қиляпсиз? — деб сўрабди.

Нихоят, ота бу имтихоннинг хикматини тушунтириб берибди:
— Ўғлим! Янги қурилган оила хам бир варақ оппоқ қоғознинг худди ўзи. Турмушда ҳар хил яхши-ёмон гап-сўзлар бўлиб туради, чунки инсон ожиз, баъзан тилини тия олмай қолади. Ана шунда бу вараққа ҳар хил нарсалар ёзилиб қолади. Агар эр-хотиннинг қалбида кечирим деб аталган ўчирғич бўлмаса, бу варақ кўнгилсиз нарсаларга тўлиб кетади. Шунинг учун орада бўлиб ўтган гап-сўзларни дархол кечириб, турмуш сахифасидан ўчириб туриш керак. Ана шунда оиланг саҳифаси доимо оппоқ, топ-тоза бўлади.

© интернет

@ xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⚠️⚠️⚠️⚠️

❤️‍🔥 Bu post er xotin munosabatlaridan qiynalayotgan va bir xillikdan zerikkan ayollar uchun maxsus!


Maʼshuqaning sirli smslari
😘 Erini rom qiluvchi videtryuklar
🌹 Maʼnoli vidoeroliklari
☺️ Psixologik maslahatlar
Hammasi ❤️💚💗🤎 ga berilib borarkan

Erim oʻzgarganimdan butunlay 💓💜❤️‍🩹🤍🧡🩷 qolyaptilar hayotimiz ancha osonlashdi.

💻 Kanal silkkasini pastda qoldiraman silayam foydalanilar..👇👇👇

/channel/+dM-9p2DqYL4yMzIy
/channel/+dM-9p2DqYL4yMzIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qora Marvarid 8-qism Audio

✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube |

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Воой,- деди Барно қизариб кетиб, - узр хаёл суриб қолибман.

- Ҳаа хаёл сурганинг билинди, - кулимсираганча қизга яқинлашди Абдужаббор

- Ассалому алайкум. Қишлоққа келган экансиз-да? - деди қиз кўзларини ерга қараб.

- Ваалейкум ассалом,- келиштириб алик олди Абдужаббор,- ҳа ўтган куни келгандим. Аҳмад акамнинг тўйларига жавоб сўрагандим ўқишдан. Мана тўй ҳам ўтди. Айтганча, тўйда кўринмадинг?
- Ўқишга тайёргарлик кўраётгандим. Бу йил ўқишга албатта киришим керак,- ҳўрсинди Барно.

- Эшитдим,- шовуллаб оқаётган анҳорга тикилганча жиддий сўз қотди Абдужаббор,- совчилар келавериб оилангиз тинчини бузаётганмиш.

- Йўғ-ей?- кўнглида Матлубадан ўпкалади қиз,- ҳозирги гапларим совчилар сабаб эмас, балки ўқишни астойдил истаганимдан. Совчилар қанча келишмасин, ўқишга кирмагунимча эрга тегмайман.

- Унда бу йилдан қолмай ўқишга кириб олгин деб астойдил дуо қиларканман-да?

- Тушунмадим, нимага бундай деяпсиз, Абдужаббор ака?! - ҳайрон бўлганча хумор кўзларини жовдиратиб йигитга тикди Барно,- ё бирга ўқиймиз деган фикрингиздан қайтдингизми? Мен сизни шунчалик безор қилдимми? Ундай бўлса...

Абдужаббор қизни ортиқ қийнагиси келмади:

- Вой манави қизни аразлашини? Жаҳли бурнини учида туради-я буни? Олдин гапни ҳаммасини эшитгин, кейин жаҳлинг чиқсин, хўпми?- деди у қизни эркалаган оҳангда,- хуллас бизникилар шу ёз мени бошимни икки қилишга астойдил ният қилишган. Улар ҳатто келинликка номзод ҳам топиб қўйишибди. Ким деб сўрамайсанми? - Абдужаббор Барнонинг араз тўла нигоҳига қараб янада завқи келди,- хуллас у қиз Янги турмуш қишлоғида истиқомат қиладиган Азиз муаллим исмли кишининг қизи экан. Қиз бўлса "Ўқишга кирсамгина турмушга чиқаман" деб икки оёғини бир этикка тиқиб ўтирганмиш...

- Бу йил тўй бўлиши ҳақида гап йўқ эди-ю, бирданига қаердан чиқди бу гап? - бўшашганча сўради Барно

- Адамлар билан ойимлар "Биз ҳам анча қариб қолдик. Ўзимиз тенгилар аллақачон бир неча тўй кўришди. Сениям бошингни икки қилсак ўқишларингни келин билан бирга давом эттираверсизлар" дейишди. Албатта аданглар билан ойинглар сени менга узатишга рози бўлишса. Буни энди кечга биламиз-да?

- Кечга биласиз? Тушунмадим?

- Ҳа-да?! Ҳозир ойим билан Сабоҳат ойимлар сизларникида совчиликда ўтиришган бўлишлари керак...

- Вооой?! -Барнонинг хаёлига бирданига "Яхшиям ойимнинг гапларига кириб ҳаммаёқни саришталаб қўйганим" деган ўй келди.

#давоми_бор

📌
@xazon_rezgi /20

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Раҳима холанинг чеҳраси ёришиб кетди: 
   - Ош бўлса ош-да!?  Бир оила бўлиб дастурхон атрофида йиғилишиб, биргалашиб яйрайлик.  Юрақол ўзим ҳам сенга қарашиб юбораман,- Раҳима хола ўғлига эргашаркан ҳамон юрагидагиларни айтиб олишга интиларди,- ҳа айтганча,  Мукаррамхон оғзидан бол томиб Барнохонни бирам мақтади,  бирам мақтади.  "Опоқижон,  тезроқ отни қамчиланг,  бўлмаса шундоқ қиздан қуруқ қоласиз. Унинг таърифи бизнинг қишлоқда ҳам оғиздан оғизга ўтиб юрибди" деди-я, ўзингдан кўпайгур...

🔳 🔳 🔳

    - Барно,  -деди онаси эрталаб нонушта устида,- бугун анави Қумрихон  яна  совчиликка келаман деганди.  Сал у ёқ,  бу ёққа қараб қўйгин. 

   - Ойи,  шу аёл ҳеч хўп дейишни билмас экан-да?  Бўлмаса ўтган сафар адамлар ҳам аниқ-таниқ айтдилар-ку "Бу йил қиз узатмаймиз"  деб.

   Эътиборхон опа хўрсинди: 

- Ўғли ҳеч қўймаётган эмиш-да?!  "Уйлансам фақат шу қизга уйланаман!"  деяётганмиш.  Қумрихон ҳам шу қайсар ўғлига тиши ўтмай катта бошини кичик қилиб келяпти-да.  . Бўлмаса Шермат раис  билан қуда бўлишга орзумандлар қанча? 

   - Ана ўша орзумандлар билан қуда бўлаверишсин,- жаҳли чиққанидан юлқиниб гапирди Барно,- суймаганга суйкалиб нима қилишади? 

   -Билмадим,  қизим,  билмадим. Бошим қотиб қолди ўзимниям. Рости Қумрихонни неччи марта совчи бўлиб келганиниям саноғидан адашдим.  Илойим шу йил ўқишга киргин-да,  бўлмаса...

  - Бўлмаса,  шулар билан қуда бўлишга мажбурмиз деяпсизми,  ойи?  Тўғрисини айтайми?  Ўша Ҳакимни кўрсам кўнглим айнийди. Анчагача ўзимга келолмайман. Айниқса мана бунақа совчи қўйиб безор қилгандан бери кўришга кўзим ҳам қолмади. Итга ҳам-чи,  кет десанг кетади,  аммо бу йигит ўтакетган сурбет экан.  Кўряпсан,  ёқтиришмаяпти,  ҳа деса суйкалиб нима бор яна? 
    Ойи!  - ўрнидан шарт турди Барно,- шу совчиларнинг келишига уйни атай йиғиштирмайман.  Қайтага ҳамма ёқни ёйиб ташласаммикан?  Ивирсиқ хонадон деб айниб кетишармиди шунда? 

   - Барно?!- қизига таънаомуз тикилди Эътиборхон опа,- мен шифокорнинг уйи ивирсиқ деган гапни кўтара олмайман, биласан-а? Ҳозироқ уйларни саранжомлашга кириш. Совчиларга йўқ дейишнинг бошқа йўлиям бордир...  Бўлақол,  ҳадемай аданглар ҳам келиб қоладилар...

    Барно бу сафар онасига эътироз билдирмади.  Аҳир онасида нима айб?  Шундоғам Қумрихон билан қуда бўлгиси йўқ эди унинг ...
 
📌@xazon_rezgi       /18

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞
Narxlari ham juda qimmatmi? 💸
Unda bizning Tikuvchilik olami 👈👈
kanalimizga qo'shiling 👍👍
O'zingiz oson usullarda tikib olasiz...
Bizda:
♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻
♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻
♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻‍✈️🤵🏻‍♂️
♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻
♦️Andozalar 🧶🪢
♦️Videodarslar 🎧👩🏻‍🏫
♦️Professional tikuvchilardan
darslar jamlanmasi ✔️📢

Va bularning barchasi MUTLOQO
💯 TEEEKIN 👏👏
Kanalga qo'shilish uchun havola
👇👇👇
👉 t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
👉 t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱 Болани ўлдирганга 10 минг доллар 💵

Кореяда дунёга келган бу болани дарҳол ўлдиришни тайинлашди ва бу қўлидан келган одамга 19 минг минг доллар. Аммо ҳозир у 2 ёшда ва ҳалигача уни ҳеч кимга ўлдиролмади. Қизиқ томони нега уни ҳеч ким ҳалигача ўлдира олмади ?..😳

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👩🏻‍⚕️ҲАМШИРАЛИКНИ БЕПУЛ ,УЙДАН ЧИҚМАЙ ЎРГАНИНГ!!!

Эндиликда @Xamshiralaruchun каналида ҳар куни:

👉🏻 Ҳамширалик иш ҳужжатлари

👉🏻 Ҳамшираликка тайёрлов тестлари 100% тўгри жавоблари билан

👉🏻 Тоифа савол жавоблари 100% тўғри жавоблари билан

👉 Укол ва капельница қилиш сирлари бериб борилмоқда

🤩 ҲАМШИРАЛИККА БИЗ БИЛАН ОСОНГИНА УЙДА ЎТИРИБ ТАЙЁРЛАНИНГ!!!
/channel/+g2l7HvteQaY1ODFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

10- OKTYABR
10- OKTYABR
📥📥📥📥📥📥📥📥📥📥
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAT
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
1 oylik kurs 50.ming☄️
2oylik kurs 100.ming☄️
3oylik kurs 150.ming☄️
🟢Uy bekalari👩‍👧‍👦
🟢Ishlaydiganlar👩‍💻
🟢EmiziklilarHomiladorlar
🟢7yoshdan🟢80yoshgacha🟢ayollar
🟢Ozib ves qotirish orqali qayta semirmaysiz!
🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎🍎
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA OTISH✔️✔️✔️✔️✔️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

Хаётингнинг сўнгги дамларида бойлигинг қанча ва сен қаерларда бўлганинг мухим эмас. Сен қанча инсонларнинг хаётини яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлдинг, кимларга кўмак бердинг, мана шу мухим...

"Бугун нималар қилдик" мана шу саволни ўзимизга бериб кўрайлик Қадрдон...

Тунингиз осуда ўтсин...

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧA

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бу Барнонинг илк бор йигитни ўз исми билан "Абдужаббор ака" деб чақириши эди.
Абдужаббор юраги алланечук гупиллаб урганча қизга деди:
- Агар ўқишга кирсам, икки йилдан кейин сен ҳам борасанми?
- Албатта бораман. Ахир шифокор бўлиш менинг ҳам энг катта орзуим. Тушларимда ҳар сафар шифокор бўлиб юраман-ку?
-Мен жарроҳ бўлишга узил-кесил қарор қилдим. Сен-чи?
- Билмадим. Менга жарроҳлик ҳам, болалар шифокори бўлиш ҳам ёқади. Кўрамизда, қайси бирини ўша вақтда танлар эканман?

- Барно...

- Ҳоов...

- Агар ўқишга кирсам Матлубадан хат бериб юбораман. Шу ерга келасанми, ҳув анави боғнинг ўртасидан оқиб ўтган анҳор бўйига...

Барно бироз ўйланиб қолди. Сўнгра хиёл жилмайиб жавоб қайтарди:
- Майли. Агар ўқишга кирсангиз албатта келаман...
Орадан бир ярим ой вақт ўтиб қишлоқда дув-дув гап тарқалди: "Колхоз аравакаши Абдуқаюм аканинг ёлғиз ўғли шаҳардаги дўҳтирлар тайёрлайдиган ўқишларнинг к-о-о-о-ттасига кирганмиш!"
Ўшанда "Янги турмуш" қишлоғидаги фарзанд ўстираётган барча ота-оналарнинг Абдуқаюм ака билан Раҳима опага "Киройи боланг бўлса шу Абдужабборга ўҳшаган бўлса-да. Ота-онасининг кўксини тоғ қилди-я тоғ!" дея обдон ҳаваслари келган эди.
Шу воқеаларга ҳам бу йил уч йил бўлиб қолибди. Ўтган йили Барно мактабни тамомлаганди. Аммо ўқишга кириш борасида омади чопмади. Абдужаббор мана бир йилдирки, ҳар қишлоққа келганида Барнонинг ўқишга кириш тайёргарлигини текширади. Унга шаҳардан керакли рисола ва китобларни олиб келади. Асқотиб қолар деган умидда чиройли ҳуснихатда батафсил ёзилган маъруза дафтарларини ола қайтади.
Шунда аллазамон аҳд-у паймон қилиб қўйган орзулари осмон икки ёш биргаликда шаҳардаги ўқишлари ҳақида, келажаклари ҳақида ширин ўй- хаёлга бериладилар...
"Барно билан эртага анҳор бўйида учрашаман,- ширин орзуларга берилганча ўйлади Абдужаббор,- қизиқ, у мен томондан совчи бориши ҳақида эшитса қандай аҳволга тушаркин? Агар унинг уйидагилари тўйга розилик беришса тўйни кириш имтиҳонлари бўлиб ўтгандан сўнг ўтказардик. Кейин эса Барно иккимиз тўйдан сўнг бирга ўқишга кетардик..."

- Болам, уйга қайтганмидинг?

Абдужабборнинг хаёлларини Раҳима холанинг саволи тўзғитиб юборди.

#давоми_эртага!

📌
@xazon_rezgi /16

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Барно Абдужабборга кўзи тушгач, кўнгли янада бўшаб кетди:
- Адамларни чақиргани келаётувдим. Манави кесакларга қоқилиб кетиб оёғимни қайириб олдим. Юра олмаяпман.
-Қани оёғингни кўрсат-чи? - зумда қизнинг қошида пайдо бўлган Абдужаббор,- балки синдириб олгандирсан?

Барно Абдужабборга оёғини кўрсатмай илтижоли тикилди:

- Илтимос, адамларни чақириб беринг. Тошкентдан дўстлари келган экан. Уйда кутиб тургандилар...

- Муаллим қаердалар ўзи? - сўради қизнинг масъум кўз қарашларидан ўзини йўқотиб қўйган Абдужаббор эсанкираганча ўрнидан қўзғалар экан.

- Шийпонда бўлишлари керак. Каримберди амаки "Ҳосил ҳисоб-китобини бир кўздан кечириб беринг" деган эканлар.

- Яхши,- деди Абдужаббор челакдан бир бош узум олиб қизга тутқазар экан,- ўзи шийпонга кетаётган эдим мен ҳам.
Ярим соатга қолмай Абдужаббор Азиз муаллим билан Каримберди аканинг эшак аравасида Барнонинг рўпарасида ҳозир бўлишди.
- Оҳ қизим-а? Оёғинг қаттиқ лат еганга ўхшайди. Эҳтиёт бўлмабсан-да, болам?
Абдужаббор отасини ёнида ўзини тутишга ҳаракат қилаётган Барнога қараб юраги эзилди. Бир маҳаллада туришса ҳам қизга илгарилари эътибор бермаган экан. Белидан ошган сочларини иккита ўриб, бошига иҳчам дуррача ўраб олган, қошлари қоп-қора пиликдек, қайрилма киприклари шаҳло кўзларига соқчидек жипс, тугмача бурунли, ғунча лабли қиз йигитнинг кўзига эртаклардаги маликаларга ўҳшаб кўриниб кетди.
Шу кундан эътиборан Абдужаббор мактабда нигоҳлари билан Барнони излай бошлади. "Тузалиб кетдимикан? Оёғи шунчаки лат еган бўлса майли эди. Бир хафтадан буён мактабга чиқмаса-я, ишқилиб тинчлик бўлсин-да?!" Бир хафтадан ошиқ Барнонинг дараги бўлмагач чидай олмай унга хат ёзган Абдужаббор, бир ҳовуч парварда эвазига хатни кўчадаги тошларни териб ўйнаб ўтирган Матлубадан киритиб юборди.
"Барно, салом. Яхшимисан? Оёғингга нима қилган экан? Жиддий шикаст етмабдими? Қачон мактабга чиқасан? Битта китоб керак эди."

📌@xazon_rezgi /14

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Uzr, bizda kasal bo'lish mumkin, dori ichish mumkinmas!
Kanal ma'lumotlarini o'qish mumkin, lekin undan keyin kasal bo'lish mumkinmas!

🔹 Tibbiyot kanallari juda ko'p. Hammasini o'z yo'nalishi bor. Bizning yo'nalish tabobat ilmi sultoni Ibn Sino yo'lidir.

🔸 Siz kanalga a'zo bo'lsangiz, kasal bo'lishga ulgurmaysiz. Mabodo betob bo'lib qolsangiz ham, oson va kamxarj usulda davolana olasiz.

♦️ O'zi va yaqinlarini kimyoviy dori vositalardan xalos etishni istaganlarni kanalimizda kutamiz!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КУН ТЕСТИ ‼️

😋 ЖУДА ХАМ ЕГИНГИЗ КЕЛАËТГАН МАХСУЛОТНИ ТАНЛАНГ 📌 ВА ОРГАНИЗМИНГИЗГА НИМА ЕТИМАËТГАНИНИ БИЛИБ ОЛИНГ

Читать полностью…
Subscribe to a channel