xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Кечки овқатга Робия ая чучвара пиширамиз деб қолдилар. Аслида улар аллақачон хамир ва қийма тайёрлаб қўйган эканлар. Биз қизлар ишга киришдик. Хамирни ёйишни ая ҳеч кимга ишонмадилар. Биз тугувчи бўлдик. Мен чучвара тугишни жуда яхши кўраман. Столни устидаги катта сопол лаганга туккан чучвараларимни жойлаб тугиб турсам, бир вақт :
- Вооой, - деган овоз диққатимни жалб этди. Ҳайрат билан бошимни кўтардим . Робия ая :
- Туккан чучвараларинг ,жуда чиройли...,яна хаммадан кўп тугибсан. Сан ҳеч шаҳарни қизига ўхшамайсан.
Мен аста жилмайдим. Саида гапга қўшилди .
- Э , aя - у ҳам энди Робия аяни шундай чақираётганди - бу қиззи ҳунарлари кўп.
Саида тўлиб тошиб гапирар, Робия ая эса йўғей дегандай қошларини чимириб кулиб турарди.
Мен роса уялиб кетдим . Саидага "бўлди қил" ишорасини қилдим . Айтгандим-ку , Саида жуда фаросатли қиз деб . Бирдан менга ноқулайлигини билиб секин гап ўзанини бошқа тарафга буриб юборди.
Кечки овқатни ҳамма мақтаб , мақтаб ейишди. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач , бизлар тезгина ҳаммаёқни саронжомладик. Йигитларга Шуҳратларнинг каттагина меҳмонхонасига жой солишибди. Шуҳратни сингиллари қачон улгуришди , билмай ҳам қолибмиз. Биз эса қизлар хонасига жойлашдик. У ерда учта ётоқ бор экан. Робия ая қўярда қўймай мен билан Саидани қизларни жойига бошқатдан чойшаб тўшаб ётишга ундади . Назокат билан Латофат эса ерга жой солиб олишибди . Ая бизларни хонада қолдириб , ўзлари ташқарига чиқиб анчагача қайтмадилар. Биз бу пайтда обдон мириқиб қиқирлаб кулишдик. Саидага юмшоқ пар ёстиқ тушиб қолган экан роса ёстиқ базм қилдик. Мен :
- Эссизгина Нилуфарни куёв обкетмасалар бўларкан, ўрнилари билиняпти ,- деб афсусландим
- Эртага яна келадилар , поччам роса яхшилар , жавоб берадилар - деди Латофат.
Робия ая келганларида яна одобли қизларга айландик.
Чироқ ўчирилгач , қизлар зум ўтмай уйқуга кетишди. Ярим соатларда Робия ая ҳам бир текис нафас ола бошладилар.
Мени эса ҳеч кўзим уйқуга кетмас эди . Бир кунда бўлиб ўтган шунча ҳодиса , шунча воқеа ... Билмадим қанча ётдим . Бир вақт қарасам , деразадан тўлин ойнинг заррин нурлари шаршара сувлари каби қуюлиб кирмоқда.
Аста оёқ учида ҳовлига чиқдим . Ошхона ёнида боя чучвара туккан стол - стулни олдига бордим . У ерда яна буклама ўриндиқли кресло ҳам бор эди. Аста бориб ўша жойга чўкдим . Ой нурида ҳовли бағоят гўзал эди . Мен боғи Эрам деганлари шунақа бўлса керак деб ўйга чўмиб кетдим... Бир вақт қадам товушлари эшитилди. Бошимни кўтардим. Тепамда Шуҳрат ёпинчиқ ушлаб турарди. У менга ёпинчиқни узатиб деди:
- Буни олиб , ўранволинг. Эртага уйга шамоллаб кетманг.
Хақиқатдан анча совуқ ўтганди. Аммо манзарани қизғаниб , хонага қайтишга эринаётгандим.
- Қандоқ яхши . Савобга қолдингиз . Раҳмат . - кейин ҳазиллашиб давом этдим- коооттта йигит бўлинг .
- Хўп ҳаракат қиламан,- деди Шуҳрат . Ой шуълалари унинг юзида ўйнар , тун эса ўз сокин мусиқаси билан ҳамроҳи ойни қўллаб қувватларди.

@Xazon_Rezgi /23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 aввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

5-ҚИСМ

     Даставвал ҳеч нарсага тушунмадим. Ичкаридан Шуҳратга қараб "акажон" деб югуриб чиққан ўсмир қизга қараб ниманидир англагандек бўлдим. Демак... Биз Шуҳратларни хонадонига меҳмон бўлиб келибмиз.
         Ҳовлининг нариги бурчагидан "Ўзим ўргилай" деганча қирқ беш ёшлар атрофидаги аёл бизга кела бошлади. Нилуфар билан тез сўрашганча Саида икковимиз у аёлга юзландик . Бу аёл ким экан?  Шуҳратни онаси десак , у умуман Шуҳратга ўхшамасди.  Аёл шу ёшида ҳам бағоят латофатли эди. Юзлари оппоқ, тиниқ, сутга чайилгандек. Қопқора қошлари зулукдек, кўзлари ҳудди ҳинд актрисалариники каби катта- катта эди. Аёл бизга яқинлашар экан:
     - Болагинамни курсдошларидан ўзим айланай, Шуҳратимни ортидан йўқлаб келган қадамларингизга ҳасанот-деди.
      Мени юзимдан олов чиқиб кетгандек бўлди. Сабаби бу таҳлит  учрашув етти ухлаб бир тушимга кирмаганидан бўлса, иккинчидан мен ўз уст- бошимдан  уялиб кетгандим . Эгнимдаги замонавий кофта ва урфдаги юбка- шим қишлоқ шароитида айбли бўлиб кўринишини ўйламабман.
         Саида тетиклик қилди. Тўғри-да, унга нима эди . У: -Ассалом алайкум , холажон , - деганича у аёлнинг бағрига сингиб кетди.
      Шуҳратнинг "аям" деб гапирганларни ёдимга тушди. Мен беихтиёр :
      - Ассалом , аяжон! - деб юборганимни ўзим билмай қолдим.
      Ая бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Менга аста яқинлашиб пешонамдан ўпдилар ва :
     - Аяжон деган тилларингдан ўзим ўргилай, қизим. Илоҳим Аллоҳим бахтингни бекам қилсин ! -дедилар ва тезгина бизга йўл бошладилар. Уларга эргашар эканман, кўнглимда "ё, тавба бу аёл менга жуда ўхшар экан" деб ажабланардим. Ҳақиқатдан ҳам бу аёл нимаси биландир  билан менга ўхшаб кетарди, аммо буни ҳозир таҳлил қиладиган ҳолатда эмасдим .  Аёлнинг кўнглини очиқлиги шундоққина билиниб турарди.
       Ҳаммамиз пастки тарафдаги ҳовлида тушдик. Йигитлар алоҳида, биз алоҳида супаларга жойлашдик. Бир пайтда дастурҳон тўлиб кетди. Мен Саида билан қарашишга турмоқчи эдик, Шуҳратни аяси Робия опа бизни қўзғалишимизга йўл бермади. Шуҳратни ўзи , Сабур , Умид ва хонадон ёшлари  бир нафасда ҳамма ишларни тахт қилиб ташлашди . Дастурҳон жуда оддий ва чиройли безатилди. Ортиқча оҳанжамаларсиз , фақат ейиладиган таом, салат, пишириқлар қўйилди. Нилуфардан "меҳмон бўлиб келганмидингиз ?" деган саволимизга :
- Ман бешта хонадон нарига келин бўлиб  тушганман. Синфдошимни акасига турмушга чиққанман . Бугун сизларни келишингизни эшитиб югуриб чиқа қолдим ,- деди- асли қизлик уйимиз ҳам шу атрофда .
- Яхши қиз махалладан ортмайди- билағонлик қилди Саида.
Нилуфар бирдан шарақлаб кулиб юборди:
- Узоққа келин бўладиган қизлар ёмон экан-да ,- деди бир нарсаларга ишора қилиб. Мен у бир нарсаларни гумон қилиб тусмоллаяптими, ёки вазият шунақа бўлдими, англай олмадим. Лекин тан олишим керакки , жудаям ҳурсанд бўлгандим. Аслида шу пайтгача Шухратни оилавий шароити оғир деб ўйлардим, аммо бу ердаги аҳволни кўриб кўнглим тоғдек кўтарилган, қишлоқ шароитида уйини  шунчалик кўркам қилиб яшаш мумкинлигига завқим келарди . Ўзим яшайдиган барча шароити муҳайё икки қаватли , бассейн ва билярдхонали уйимиз бу уйнинг файзи олдида мунғайиб қолгандек кўринарди

@Xazon_Rezgi                   / 21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Завод жуда катта қамровли эди . Тайёр бўлишига тахминан уч ойлар вақт қолган эмиш. Аммо шу туришдаям шунақанги қудратли эди- ки . Биз завод билан обдон танишдик. Орада бир сидра тушлик қилган бўлдик. Кейин яна завод айланишга тушдик. Учинчи курсдаги Адҳам жуда бало йигитда ўзиям . Шу ердаям завод мутасаддиларини нари обориб бери обкелди. Не не инженерларни оғзини очолмайдиган қилиб михлаб ташлади. Бир, иккита таклиф берувди ўша ердаги бош технолог унга ёпишиб олди. Шу ерга ишга келасан, ҳамма шароитни қилиб берамиз дейишганда Адҳам бош чайқади: "Мен худди шунақа заводни худо ҳоҳласа Гулистонда ўзим қураман"- деди .
Заводда ишловчилар орасида Шуҳратни ҳамқишлоқлари жуда кўп экан. Ҳали у, ҳали бу одам келиб у билан сўрашиб, саломлашиб кетаверди. Уларнинг муомаласидан англадимки, Шуҳратни бу ерда ҳурмати анчагина баланд экан.
Кундузги соат иккилар атрофида биз ҳамма ишимизни битириб, завод ҳовлисига чиқдик. Хамма билан хайрлашгач, машиналарга ўтирдик
Келган йўлимиздан қайта бошладик. Аммо тўртинчи бурилишдан кейин ўнг кўча тарафга кета бошладик. Саида билан мен дарров ҳайратимизни яширолмай сўрадик:
- Қаерга кетяпмиз ?
Генрих ака жавоб берди:
-Мени битта зўр шогирдим бор, ҳозир шуникига бирров кириб ўтамиз. Бирровга. Кирмасак хафа бўлади.
Биз тинчландик. Озгина юргандан кейин файзли бир уйни ёнида тўхтадик. Кўчасига шунақа чиройли қилиб бутасимон гулларни эккан экан- ки , кўрган киши ортига қайтиб яна бир кўрсам дейди.
Эшик очиқ экан . Генрих ака Шуҳрат бошчилигида тортинмай ичкарига йўл олишди. Сабур Уларга ҳамроҳлик қилар экан , бизларга:
- Бўлмайсанларми , тушларинг қани , - деди
Ичкаридан Генрих аканинг :
- Қизлар, келаверинглар,- деган овози эшитилди. Бу пайтда иккинчи машинамиз ҳам ортимиздан етиб келган, йигитлар тушиб бизга йўл кўрсатиб мулозамат қилишаётганди. Аста ичкариладик. Ховлининг ичкариси шунақаям файзли эканки, шаҳарнинг манаман деган кўкаламзорлаштирилган хиёбонлари унинги олдида ип эшолмасди. Дарахтларга чиройли шакл берилган, узум ишкомлари соч тараган қиздек бир текис тизилган. Хиллаб экилган гуллар барқ уриб ётибди. Ҳовли икки қаватли экан. Сал юрилса бир уй пасликда яна ҳовлига тушилар экан. Зинапоялари япалоқ тошлар билан ишланган, тепа ҳовлининг суви пастга шаршара қилиб ясалган жойдан тушиб келаркан.Пастки ҳовлида иккита сўри- кароват ўрнатилган . Сўри атрофида лакланган ёғоч ўрнатилган, уни чирмовиққа ўхшаган ям- яшил печакгуллар қучоқлаб турарди . Буни сўз билан ёзиб таърифлай олмайман. Менимча , бу манзарани унча - мунча тилчилар ҳам таъриф- у тавсифига қийналган бўлардилар.
Ҳовлидан "Энг гуллаган ёшлик чоғимда" қўшиғи янграб турарди. Мен бу қўшиқни жудаям яхши кўраман. Кираверишда беихтиёр тўхтаб мазкур қўшиқни тинглай бошладим .
Бир пайт :
- Вой опчам келди - деб ичкаридан чиққан Нилуфар бизни қарши ола бошлади.
Мен анграйиб қолдим. Нилуфар илдам бизга пешвоз чиқдида , мени қучоқлаб ўпа кетди.

#давоми_бор / 20

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
-19-
Аудиторияга Генрих ака кириб келмаганида бу мавзу ҳали бери ёпилмаган бўларди .

10- май 20**

Кеча қилинган эълон бўйича биз, яъни иқтидорлилар гуруҳи Паркентга борадиган бўлдик . У ерда кўп тармоқли завод ишга туширилиш арафасида экан. Заводнинг олийгоҳимиз билан шартномаси имзоланган , унга кўра олийгоҳ заводга малакали кадрлардан жалб қилиб бериши кўзда тутилган экан.
Саккиз киши сафарга отландик. Севиляни отасини юбилейи экан. Кейинги сафар бораман деб кеча рухсат сўрабди. Қизлардан бир ўзим бораманми деб энди у ёқ бу ёққа аланглаётувдим , Генрих ака Саидани етаклаб келиб қолди. Генрих Мусаевич хўп тушунган одамда . Саидани менга шерик бўлиши учун Рўзиевдан илтимос қилиб жавоб олибди. Бошида Генрих исмини эшитганимда ажабланувдим. Кейин катта курсдаги талабалар айтишди. Генрих акани отаси уруш йилларида Ўзбекистонга келган етим болалардан бири бўлган экан. Миллати немис бўлган экан. Аслида отасини исми Генрих бўлган экан. Уни Муса деб ўзгартиришган экан. Йиллар ўтиб ўзбеклашиб кетган отасига асл исминг Генрих эди дейишибди боқиб олган ота-онаси. Муса эса ўғлига ўзининг унутилиб кетган исмини қўйибди. Ким билади нима хаёлда бўлган . Хуллас Генрих ака жуда зўр инсон.
Бир квартирада турганлиги учун Шуҳрат Умидни ҳам етаклаб олибди. Менимча уни ажратиб ташлаб кетишга виждони қийналган.
Биз икки машинада йўлга тушдик. Мен , Саида , Сабур , Шуҳрат Генрих аканинг нексиясида , қолганлар учинчи курсдаги Адҳамнинг 06 жигулисида манзил сари равона бўлдик.
Паркент томонларга аввал ҳам келганман-у, лекин бу сафар бошқача ҳис- туйғулар ўз қуршовига олган. Сабаби бу сафар ўртада Шуҳрат бор. Энди Паркент кўзимга худди мўъжизавий диёрдек кўриняпти. Кўнгил сирларимни фақат Саидага ишонаман. Аммо курсдошларнинг орасида сир бой бермасликни сўраганман. Шуҳрат кўнглим эгаси сифатида қанчалик ардоқли бўлса , Саида яқин сирдош ва дилдошим сифатида шунчалик азиз. Саида ҳеч қачон сиримни сотмади . (Менинг умрим давомида Саида каби яқин дугонам бошқа ҳеч қачон бўлмади ) . Йўл - йўлакай Саида биқинимга туртиб қўяди . Шуҳратга ишора қилиб кулимсираб қўяди.
Баҳор бўлганлиги сабабли йўллар шунақанги чиройли бўлибдики. Икки марта атайдан тўхтадик. Табиат гўзаллигидан баҳра олиш учун. Шу қабили салкам икки соатлар чамасида заводга етиб келдик.

@Xazon_Rezgi /19

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

4- ҚИСМ

-Э , кино кўрайлик!
    Саида уларни жеркиди . Бироз кино кўргандек бўлдик. Шуҳрат яна бошлади :
- Тўғрисини айтсам бу кино манга ёқмади . Ундан кўра "Саҳродаги сувости кемаси" деган фильм яхшийди.
- Эшитдингми иккинчи серияси чиқибди-унинг гапини давом этди Сабур,- номи "Томдаги подвол" миш.
- Жонга тегдиларинг - Гўзал бирдан чинқириб қолди:- шу гапларингни кўчадаям эшитвурардик, пул тўлаб кинога тушмасдан.
        Бир паст жимлик чўкди. Экранда фильм қаҳрамонлари бир- бирларига йиғламсираб диалог айтаётган манзара намоён бўлди . Ҳаммамизни кўзимиз экранда. Воқеалар ичига кириб боряпмиз. Шу пайт Шуҳрат навбатдаги қитмирчилигини қилди:
- Йиғламанг , Пари! Это же кино !
- Бўлди! Стоп !Э киноларингам бошшилада қолсин ! - мен зарда билан ўрнимдан туриб нимқоронғиликда тусмоллаб эшикка қараб кета бошладим,- сизларга ёқимли просмотр ! Бай, бай...
       Қизлар менга эргашишди . Йигитлар ўрниларидан шарт туриб йўлимизни тўсишди:
- Гапирмаймиз , бўлди санларга ҳалақит бермаймиз. Илтимос , кечирларинг. Одобли бола бўлиб жиииим ўтирамиз .
      Улар йўлни тўсиб бизларни ўтқазишмади . Ноилож жойимизга қайтдик. Фильмни кўра бошладик.Орадан ярим соатларча вақт ўтди. Фильмни қизиқ жойига келганда Шуҳратни ялингандек овози эшитилди:
- Қизлар!
- Нима дейсиз, яна ?! - Гўзал озорланиб сўради.
- Нафас олсам майлими?!...

Кино тугаб кўчага чиққанимизда Миржамол гап ташлади:
- Шунақа йиғилиб кинога тушиб турсак бўларкан-а?
- Бу - таъкидладим мен,- сизлар билан кўрган биринчи фильмим,- Йигитлар илжайишди, уларга қараб гапимни тугатдим,- охиргисиям !
Кулиш навбати қизларга келганди.

                    22- январ , 20** йил.

      Биз сессияни ёпдик .Қўшимча гуруҳда ўқийдиганларни бир жойга йиғишди. Бугун бизларни иқтидоримизга қараб яна гуруҳларга бўлишар экан.
        Иккинчи , учинчи курсдалардан тузилган  экпериментал гуруҳимиз амалиёт хонасига тўпландик.

@Xazon_Rezgi                        / 16

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ  БОМБА ЯНГИЛИК🔥

БЕЖИРИМ ЛИБОСИ БИЛАН БОШҚАЛАРДАН АЖРАЛИБ ТУРИШНИ ХОХЛОВЧИЛАР УЧУН ЗЎР КАНАЛ ТОПДИМ!
😍 КЕЛИНЧАКЛИКДА КИЙИШГА
🤗 КЎЧАГА КИЙИШГА
🥰 УЙГА КИЙИШГА
🤩 ИШГА КИЙИШГА
🫠 ОҚШОМГА КИЙИШГА
ҲАММА ЭНГ ЗЎРЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЭКАН!
ҚАНИ КЕТТИКМИ?
👇👇👇👇👇👇👇
👉
/channel/+4nhdPquWs9hjMWVi
👉
/channel/+4nhdPquWs9hjMWVi
ҲАМКОРИМИЗ БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИ!
👉
/channel/+J2nL3uh60dFiZjli
👉
/channel/+J2nL3uh60dFiZjli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🇹🇷 Turk tilini BEPUL o'rganishni istaysizmi?

- Qiziqarli vediodarslar
- Vedioluğatlar

- Kino, multifilm, musiqalar

- Kunlik topshiriqlar


👆 orqali Turk tilini ushbu kanalda bepul o'rganasiz! 🇹🇷

Kanalga obuna bo'ling va hoziroq boshlang ⬇️

/channel/+FlBDLqucEXg4NjZi
/channel/+FlBDLqucEXg4NjZi
/channel/+FlBDLqucEXg4NjZi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧Kim online bölsa omadi kelibdi)
Faqat 5ta kishiga joy bor tez ulanib olamiz öchiraman
👇👇

❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️

❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️
❤️‍🔥𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🎧 𝕋𝕀ℕ𝔾𝕃𝔸ℕ𝔾 🌧️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ID196

❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ


💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+RrdcwXtwS042ZWFi
/channel/+RrdcwXtwS042ZWFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Бўлди , вазифани топширинглар.
Омон ака парталарни айланиб варақларни йиғиштириб чиқди . У ҳаммани варағини бир томонга қўйди. Меникини эса негадир ажратиб столни бу тарафига қўйди . У аста жавобларни ўқий бошлади .
- Хўш , Сабур .
1. Телефон аппарати узоқдан одамларни жалб этиши учун
2. Соч турмаги , тирноқлари, кўйлаги . Хммм.
Омон ака иккинчи варақни олди :
- Бахтиёр .
1. Қизил ранг одамни ҳаяжонга солади . Менимча юрак тубидаги хамма туйғулар шу орқали бошқарилса керак.
Интересно . Қойил . - Омон ака кулимсираб давом этди
2. Сочи . Сумкаси . Зийнат буюмлари ...
Омон ака 14 нафар талабани жавобини ўқиб эшиттирди. Аммо мен жавобимга ҳали қўлини теккизмай ўз жавобини ўқиди . У чарм муқовали дафтаридан кичик қоғозча чиқариб эълон қилди :
- Мен тўғри жавобни кеча ёзганман. Мақсад сизни жавобингиз билан солиштириш.Агар жавобни ҳозир оғзаки айтсам, сиз ишонмаслигингиз мумкин эди . Ҳозир сизларга тўғри жавобни ўқиб бераман. Хўшшш. Биринчи жавоб :
Будкани рангини қизил бўлишига асосий сабаб , у ерга кирган одам гапни қисқа қилиши учун , чунки қизил ранг одамни мажолсизлантириб қўяди .
Иккинчиси , аёл кишининг пойафзали, аёл кишининг пойафзалининг келишимлилиги ва ҳашамати асосий омил ,қолганлар ёндош омиллар.
Ҳозир сиз билан бир тажрибани гувоҳи бўламиз . Бугун мен Фаридани заковатини текширмоқчиман. У тўғри жавобга қанча яқин келганини бирга текширамиз. Мана уни жавоби , - Омон ака столни бу бошидаги варақни олди ва ўқий бошлалади:
- Биринчи жавоб : Будкани қизил бўлишига сабаб у ерда кўп гаплашаолмаслик, сабаби будкани тезроқ бўшатиш керак, сабаби навбат узун бўлиб кетмаслик керак, сабаби қисқа фурсатда кўпроқ одам фойдаланиши керак, сабаби асосий мақсад пул айлантириш , ва энг асосий сабаб кўпроқ маблағ ишлаш . Хулоса қизил ранг - кўп маблағ топиш учун, - Омон аканинг овози негадир титрай бошлади , бир ютинди- ю, сўзини давом эттирди:
- Аёлнинг ташқи кўринишига қараб дидига баҳо бериш. Агар аёл яхши таъминланган бўлса ,яъни ўзини ҳохишини кўрсатиш имкони унда юз фоиз бўлса унинг дидини фақатгина пойафзали белгилайди . Бошқа хеч нарса ! Маълумот учун қўшимча . Агар сиз пойафзалга қараб аёлга баҳо бера олмасангиз , дидли аёл кийинишида уч хилдан ортиқ рангни комбинацияси қатнашмаслигига эътибор беринг. Асосий ранг - етмиш фоизлар атрофида , иккиламчи ранг - йигирма беш фоиз атрофида, учинчи бўрттирувчи ранг беш фоиз атрофида . Қўшимча маълумот...

@Xazon_Rezgi /14

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


Сиз жудаям яхши , ўқимишли , зиёл оилада тарбия олгансиз. Отангиз майлику- я, онангиз ҳам жуда ўқимишлилар. Аёл киши ўқимишли бўлган оила фарзанди айнан сизни қолипингиздака бўлади. Камида учта, кўпи билан бешта тилни биласиз. Бирор мусиқа асбобини чаласиз , бу менимча скрипка бўлиши керак. Ха бу аниқ скрипка. Негадир юрагим шунақа деяпти.
Сиз севиб уйлангансиз. Сабаби сиздака инсонлар бировни ёқтирмаса умрбод уйланмай ўтиши мумкин. Аммо ... Мени кечиринг , ҳозир биргамассиз . Узр , ... ўйлаганимни айтишга уяламан...
- Уялманг, мени хафа бўлади деб ҳам ўйламанг ва давом этинг,-Омон аканинг овози негадир титрарди - давом этинг , илтимос...
- Сизларни биргамассиз деганимга ажабланманг,- давом этдим мен, - сизни кўзларингиз жуда маъюс , бу айрилиқ белгиси, камига , тўғрисини айтаман, кийимларингизни аёл киши эмас, эркак киши ювади , бу тахминимга исбот бўлади. Эркак киши ювади деганимга ажабланманг, улар кир ювиш кукунини ишлатиш меъёрини билишмайди ва эркакларнинг нафис атири ҳам уни исини ёполмайди. " Ариел" кир ювиш кукуни бу - бренд !
Сўзларимни Омон акага қарамай давом эттирдим.
Айрилиқ дедим- а . Сиздака инсон ўзига ўхшаган ўз қолипига мосини яхши кўради ва бир умр бир- бирларига хиёнат қилмайдилар. Бир умр ... Демак , ўртада бундан хам кучли сабаб бор. Бу , бу...
- Биз етти йил яшаб фарзанд кўрмадик. Докторлар иккингиз хам фарзандли бўласиз , фақат бошқа турмушда дейишди. Зуҳра ...мендан беркитиб аста ажралишни харакатини қилган экан. Азбаройи бахтимни кўзлаб. Мен ҳеч нарсага эътибор бермабмана . У хат ёзиб ғойиб бўлди. Мени кўнглим шундай йиғладики... У ҳар битта кийимимни ювиб, дазмоллаб, галстук, рўмолча, пайпоғигача пар қилиб жойлабди... Икки йилдан бери изини тополмайман. Хатида қачон уйланишга бошқа аёл топсам, ўзи келиб ажрим қоғозига имзо чекишини айтган. Мен биламан. Агар бир умр уйланмай уни кутсам ҳам, барибир қайтмайди . У бир сўзли аёл . У мени худди ўзим...
Фарида! - Бирдан Омон ака бошқа қиёфага кирди :
- Мен неча йил шуғилланиб эришган муваффақиятимни сиз..
Сизни интелектингизга юқори баҳо берардим . Аммо адашибман. Сизни интелектингиз юқори эмас, балки юксак, жуда юксак.
Омон ака бирдан ўрнидан туриб баланд овозда гапира кетди:
Сизни қобилиятингизни ўн баллик системада баҳолаб бўлмайди, шкала дош бермайди . Сизни қобилиятингиз шу туришда тахминан ўн балл бўйича йигирма,йигирма беш оралиғида ... Бу ...

@Xazon_Rezgi / 12

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤦‍♀ Farzandlarim katta bo'lguncha kasaldan boshimiz chiqmasdi. O'ziyam topganimizni yarmi doriga ketib qolardi.

👩‍⚕ Yaqinda Moskvada o'qib kelgan Pediatr dugonam bolalaringni tabiiy yo'l bilan davolash kerak, immunitetini tushirib tashlabsan deb PEDIATRIYA | BOLALAR SALOMATLIGI degan kanaliga qo'shib qo'ydi.

Qarangki bu kanalga qo'shilib hech qayerda topilmaydigan ma'lumotlarga ega bo'ldim.

💁‍♀ Bu kanalni o'ziyam hamma tanish guruhlarimga tashlab chiqimman. Albatta sizga ham kerak bo'ladi 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

20- октябрь 20** йил

Шу Омон ака ажойиб-да. Бугун лекциясига бир оз вақтлироқ бориб қолибман. Дарсимиз икки пара эди. Қўшимча машғулот соат 15 га тайинланганди. Орада анча вақт бор эди. Саида квартирасига таклиф қилганди, аммо негадир оёғим тортмади. Лекция ўтиладиган хонага яқинладим ва секин эшикни очиб мўраладим.
- Кираверинг , Фарида.
Хонада Омон ака нималарнидир ўқиб ўтирарди.
Бир оз иккиланганча хонага қадам босдим.
- Ажойибсиз-да , Фарида.
Мен ҳеч нарсани тушунмадим дегандек Омон акага қарадим.
- Сиз жуда замонавий қизсиз, шу билан бирга ўта тарбиялисиз. Ҳайрон бўлдингиз-а , буни қаердан билди деб. Ҳозир тушунтираман, - Омон ака ёйилиб ўтириб олди,- Замонавийлигингиз кийинишингиздан ва ўғил болалар билан қилаётган муомалангиздан билинади. Албатта одоб доирасида. Яхши тарбия олганингиз эса... Қаранг хонага киришдан олдин бир оз ўйландингиз . Кейин эшикни очиқ қолдириб кирдингиз. Атайлаб . Нима учун бу хулосага келдим. Эшик жуда оғир материалдан ясалган , шунчаки кирсангиз инерция кучи билан ўзи ёпилиб қолиши керак эди. Сиз уни бир оз ушлаб туриб , ярим йўлда тўхташга мажбур қилдингиз. Бу эса кўчадан кузатаётган хеч бир одамда ноўрин шубҳа уйғотмаслик учун ...
Мен индамай уни тинглардим.
- Ҳоҳлайсизми , сизни ҳам Севилияга ўхшаб таърифлаб бераман.
- Вой бўлмасам-чи , ҳамма ҳам ўзи ҳақидаги ўзгаларни фикрини жон деб эшитса керак- дедим мен.
- Бўлмаса эшитинг. Демак, бошладик- Омон ака қўлида ручкасини айлантира гапини давом этди, - сиз жуда кўп китоб ўқигансиз , анча- мунчасини ёддан ҳам биласиз. Бировларни фикрини ярмини эшитмасингиздан , нима демоқчилигини тушуниб бўласиз. Бошлаган ишингизни охиригача, албатта, етказасиз. Натижа ижобий чиқиши муҳиммас. Асосийси , ўша ишнинг оқибати нима бўлиши. Санъатни жуда яхши кўрасиз, айниқса рассомчилик ва театр. Анчагина яхши расм чизасиз, нусҳа кўчириш борасида анча илгарилаб кетгансиз. Сиз тикасиз . Яхшигина . Менимча матога машинкада кашта ҳам боса оласиз. Камига тўқийсиз, аммо барибир тикиш биринчи ўринда. Хўш , жуда кам ухлайсиз. Кофе ва шоколад энг севимли дўстларингиз. Қани , қайси гапим нотўғри?
Мен бошимни сарак- сарак қилиб қимирлатдим:
- Ҳаммаси тўғри , аммо ...
- Буларни қаердан биласиз демоқчисиз-да ?
Мен "ҳа " маъносида бошимни силкидим.
Омон ака кулимсиради :
- Бу жуда осон. Қаранг, ҳозир ҳаммасини бир бошдан тушунтириб бераман.

@Xazon_Rezgi / 9

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Шуҳратни Назокат ва Латофат исмли бири биридан ширин сингиллари бор экан. Улар ўн етти ва ўн тўрт ёш атрофида бўлиб, жуда чаққон ҳам эканлар. Биз бир зумда улар билан чиқиришиб кетдик. Укаси ўн беш ёшлар атрофидаги Аҳмад ҳам Шуҳрат сингари дилкашгина йигит экан.
Ташрифимизга бир соатлар чамаси вақт бўлганда , бир қозон ош кўтариб Шуҳратни тоғаси Ботир ака келиб қолдилар . У киши ҳам жуда самимий ва хазилкаш эканлар . Ошни ўз қўллари билан пиширибдилар, яна камига чиройли қилиб сузиб тарқатдилар. Бир вақт нариги кроватдан менга гулдирак овозда :
- Бу нима овқатланиш , Ош морожни эмаску чўқилаб есанг . Ол катта- катта,- деб қолдилар. Уларга Сабур :
- Гуваладек, гуваладек ,- деб қўшилди. Ҳамма кулиб юборди . Мен:
- Еяпман ,- дедим кулгумни зўрға ушлаб. Сабур яна ўртага суқилди:
- Пари овқатни кам ейди, у фақат шоколад ейди. Биз ҳам ,- деди кулиб.
Мени эсимга эрталаб сумкамга жойлаб олган шоколадларим тушди. Овқатдан кейин шоколадларни дастурхонга тўкдим:
- Энди сладкий чай .
- Менга раҳмат денглар. Шоколад униб қолди , олғаааа! - Сабур бугун Шуҳратнинг ўрнигаям хазил қилар , у эса индамас, аммо мамнунлиги юз- кўзидан шундоққина кўриниб турарди.
Фақат илмий иш, лекция , амалиёт деявериб бундай давраларни анча унутаёзган эканмиз . Ҳангомалашиб ўтириб кун оға бошлаганини сезмай қолибмиз.
Қачон қайтамиз деган саволимни эшитиб Ботир ака астойдил хафа бўла бошладилар. Кўнгли бўш Генрих ака :
- Менга фарқи йўқ, барибир хозяйка Шимкентга кетган , қолавераман. Аслида роса чарчадим. Эртага якшанба . Бир дам олсак олибмизда ,- дея йигитлар билан шахмат ўйнашга киришиб кетди.
- Мендан хавотир олишади. Кейин... ҳеч қачон бунақа бегона жойларда қолмаганман- шу сўзларни айтим-ку , нотўғри гапирганимни англаб тилимни тишладим. Яхшиям Робия ая бу ерда йўқ эдилар. Генрих ака бирдан сергакланди. Нималарнидир бироз ўйлади-ю, Шуҳратдан телефон сўради. Телефон турган хонага бирга бордик. Мендан дадамларнинг ишхоналарини номерларини олгач, Генрих ака уларга уланди. Дадам билан бафуржа салом-алик қилиб олгач, барчасини ётиғи билан тушунтирди. Дадам бироз сукут сақладилар. Улар менимча вазиятга баҳо берардилар. Ахири кеч вақтда узоқ йўлда юриб қайтганимдан кўра , шу ерда қолганим маъқул эканлигини сезиб қолишимга руҳсат бердилар. Генрих ака
- Окахон , энди рухсат бердингиз , эртага хавотир олманг, Фаридани кечгача ўзим уйингизга олиб бориб қўяман.
Генрих ака дадам билан хайрлашиб, трубкани менга узатдилар.
Мен дадамга хавотир олмасликларини , Саида билан келганим, Робия ая , Нилуфар, Шуҳратнинг Назокат ва Латофат сингиллари ҳақида қисқача гапириб бериб ҳотиржам қилганимдан сўнг хайрлашдим .
Саида ҳам квартирада ўзи бирга турадиган қизларга қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўйди.

@Xazon_Rezgi / 22

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

4 февраль ,20** йил.

Омон ака жуда тартибли эди. У ҳар доим интизом биринчи ўринда туриши керак. Муваффақиятнинг биринчи калити - интизом деб кўп такрорларди. Унинг илмий ишининг мавзуси : "Мушоҳада ва тафаккур кучи " эди . Мен уни қораланмаларини қоғозга тушуриб беришда ёрдам бера бошладим.

6- март 20** йил
Байрам нафаси келиб қолди . Баҳор ўз таровати билан баҳор-да . Байрам арафаси бўлганлиги учун домла Юсуфжонов айтганларидек "чемоданское настроение" бўлиб қолди . Икки пара дарсдан кейин секин дарсдан қочдик. Асосий гуруҳдагилар билан ўзимизни севимли "Уголок"га борадиган бўлдик. У ерда мен, Саида, Гўзалга жуда чиройли гулдаста ва ажабтовур ишланган сандиқча совға қилишди. Кечгача у ерда қолиб кетдик. Ора - чора Сабур бир кинога тушмаймизми деб асабимизга текканини айтмаса роса яйрадик.
Кичик ўтиришимиз тугагач, хамма хайрлашиб ўз йўлига кетди . Мени йўналишим бўйича бир ўзим эканман. Хамма билан хайрлашиб , гулдастамни қучганча метрога тушдим. Вагонга чиқиб бўш ўриндиққа чўкдим . Хаёл билан кетаётган эканман. Бирдан тиззамга тап этиб чиройли ўралган бир нарса тушди . Бир чўчиб тушдим . Бошимни кўтарсам - Шуҳрат . У кулимсираб кўзини қисди . "Байрам билан!" Унга миннатдорчилик билдирдим, аммо совғасини очишга жуда иймандим. Уни секин сумкачамга жойладим. У мени махалламиз бошигача кузатиб қўйди . Уйга келиб биринчи қилган ишим Шуҳрат берган совғани очиш бўлди. У оч сариқ рангдаги ҳаррир шарф эди . Жуда чиройли., жудаям...

15- март 20** йил

Икки соат махсус фанга кирмадим. Бу вақтда Омон акани машғулот хонасида фалсафа мавзуси бўйича ижодий доклад тайёрладим. Учинчи парага ўн минутлар қолганда иккинчи қаватдаги лекция хонамизга кирсам , ҳамма мени кўриб қиқир- қиқир кулишяпти.
- Тинчлими, мен ҳам кулай ?! - қизиқиб сўрадим.
Марат исмли қорақалпоқ йигит жиғимга тегиб гапира кетди :
- Э, Парихон! Қаерларда юрибсиз ? Бу ерда ўх-хў қанақа ишлар бўляпти . Бир келишган йигит сизни сўраб келди . Аммо лекин наглий экан. Уйланмоқчиман дейди- я уялмий, нетмий ...
Кулгим қистаб кетди:
- Ў мазза бўлибди-да сизларга. Ўзимни йўқлигимдан фойдаланиб мани роса ёмонлагандирсилар-а?
Шуҳрат гапга қўшилди:
- Аксинча , роса мақтадик . Илтимос обкетинг шу қизни , бир бизниям кўксимизга шамол тегсин дедик. Ҳамма уни мақтайверади, биз уни соясида қолиб кетяпмиз дедик.
Шуҳрат гапирарди-ю , аммо ранги қоп- қора бўлиб кетганди. Ёноқлари учиб, лаблари қийшайиб кетаётганди . Кулдириш ниятида гапирарди-ю, аммо кўзи ... У жуда маъюс бўлиб қолганди.
Марат :
- Фарида , ўша йигит четкий экан ! Тегавер. Иномаркада келди. Тишлариям тилла экан.
Шарақлаб кулиб юбордим.
Курсдошларим менга нима гап дегандек анграйиб қарашди :
- Иномарка машинаси майли-я , аммо тишини нима аҳамияти бор ? Шу ёшида тишини қоплатган бўлса , демак соғлиғи жойидамасми дейман- да.
- Э , бу мода , ўқимаган ,- бўш келмади Марат .
- Модангга ўйнаб қўяй - хазиллашдим мен. Аммо кўзим Шуҳратда эди .У ҳам шуни кутгандек гапга қўшилди:
- Эрга тексангиз бир ошиззи ердик-да ! Тошкентча ошга гап йўқда ўзи .
- Нима энди Шуҳрат ош егиси келяпти деб ман эрга тегишим керакми, - унга кўзимни қисиб кулдим,- майли хафа бўлманг , турмушга чиқсам дадамлар берадиган ошни энг зўр жойини сиз ейсиз , ман уйдагиларга тайинлаб қўяман. Шу курсдошим мани ошимни ейишга роса интизор бўлган , илтимоооос гўштли, қазили қилиб сузиб меҳмон қилинглар дейман. Гапим гап . Тантанали ваъда бераман. Фақат сиз тўйимга келсангиз бўлди. Сиз ҳам ваъда берасизми ...
Шуҳрат нимага ишора қилаётганимни тушунди . Юзларига кулги югурди . Дарров ҳозиржавоблик билан :
- Албаттада . Шундоқ курсдошим ошга чақиради- ю , ман келмиман- ми . Учиб келаман. - озгинадан кейин гапига қўшимча қилди ,- ўша кунларни кутиб яшайман. Интизор бўлиб ...
Сабур уни елкасига тарс тушурди.
- Э , жўра ! Шунчалик ош егин келяптими , ташкиллаштирамиз .
- Ман тўй оши егим келяпти,- кулди Шуҳрат .

@Xazon_Rezgi /18

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Хонага профессор Рўзиев билан амалиёт ўқитувчиси Генрих ака кириб келдилар .Рўзиев жуда салобатли инсон. Ҳаммамиз салом бердик ва уларни сўзлашларини кутдик.
Рўзиев жуда чиройли гапирдилар. Бизни қай тартибда қайта гуруҳлаётганликларини тушунтирдилар .
- Мана салкам бир йилдан бери сизлар билан қўшимча шуғулланяпмиз. Шу давр ичида кимни нимага қодирлигини, қай йўналишда иқтидори кўпроқ эканлигини кузатиб бордик. Сизларнинг иқтидорингизни тўғри йўналтириш, яхши амалий натижаларга эришиш учун сизларни яна кичик гуруҳларга ажратамиз. Назарий лекцияларда бирга қатнашасизлар амалиётда яна бўлинасизлар. Саволлар борми ? Демак, ҳаммангиз тушунибсиз. Энди рўйхатни ўқийман. Хўп.
Адилов Улуғбек,
Абдуллаев Шуҳрат,
Искандеров Сабур,
Каримов Абдуворис ,....
- сизлар муҳандис- рационализаторлик гуруҳига ,

Ким Ирина ,
Шарапов Ғайрат ,
Ҳаджиев Фарход - ишлаб чиқариш технологиялари,

Климова Севиля,
Усмонова Фарида,
Самижонов Адҳам- сизлар илмий ихтирочилик йўналишига жалб қилинасиз .
Профессор Рўзиев бир оз нафас ростлади ва менга қараб сўзини давом эттирди .
- Фарида, сизнинг масалангизда роса тортишдик. Омон Султонов сизни ижтимоий йўналиш гуруҳига берасизлар деб, Шарифа Исмоиловна эса микробиология кафедраси бунга қарши деб обдон бахслашишди. Хуллас ,сиз ҳақингизда ҳозирча шу қарорга келдик. Сиз ҳар иккала йўналишда ҳам шуғулланасиз. Улгуришингиз учун махсус фанлар дарслари назария ва амалиётидан сизни озод қиламиз. Ўзи шундоғам бу фанларни аллақачон ўзлаштириб бўлдингиз.

" Оббо Омон ака-ей , билганидан қолмабди-да , майли шунчалик ишонч билдирганига раҳмат" . Шуларни ўйлаганча мен хўп маъносида бошимни силкитдим.

Энди умумий гуруҳимиз фақат назарий дарсларда бирга бўлади. Амалий машғулотлар эса режа асосида турли корхона, завод, лабораторияларда ўтиладиган бўлди.
Омон ака фан номзоди эди. Энди докторлик диссертацияси устида ишлаётган экан.

@Xazon_Rezgi / 17

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АҚШда фермер қимматбаҳо метеоритни 30 йил эшик тиргаги сифатида ишлатиб келгани маълум бўлди.

Тош 100 минг долларга баҳоланмоқда. Шу вақтгача бечора фермер унинг қийматини билмаган.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил

Баҳор ҳавосига ўхшайди кўнглим ,
Гоҳ офтоб чарақлар, гоҳ шаррос ёмғир ...
Гоҳи чучмомага қиламан таъзим,
Гоҳи тоғлар ҳам мендан ўрганар сабр ...

Гоҳи ярим ойга дил розим айтиб ,
Бутун қилган ўзим , тўлдиргувчи мен
Гоҳида шаҳд билан қуёш толасин,
Ҳатто ярим йўлда қолдиргувчи мен ...

Кун бўйи йиғлайман дуч келсам қолсам,
Қаноти тирналган арини кўриб...
Ғунчам қовжиратса ўжар шамоллар ,
Сочини битталаб оламан юлиб ...

Баъзида бир яқин кўнгилдош излаб ,
Дардлашгувчи ўзим капалак билан
Йўлим битта бўлар истаганимда ,
Рангларин улашар камалак билан

Қисматим ёзмоқлик , шудир сийратим
Сатрларда кезар нурман , хаёлман
Юрагим доғламанг суратим сўраб ,
Кўнгли осмон ўша хоксор аёлман...

Баҳор ҳавосига ўхшайди кўнглим ,
Гоҳ офтоб чарақлар, гоҳ шаррос ёмғир ...
Гоҳи чучмомага қиламан таъзим,
Гоҳи тоғлар ҳам мендан ўрганар сабр...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгилга_сайр

"Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим..."

✍ Усмон АЗИМ
🎙Эркин БОЗОРОВ

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Давомини ёзишга улгурмадим, варағимни йиғиштириб олиб кетдингиз- изоҳга шошилдим мен.
Омон ака стулига ўтирди . Бир вақт менга қаради ва :
- Ўттиз , қирқ фоиз . Ўттиз фоиздан ошиқлиги аниқ - деди.
Гуруҳдошларим унинг бу сўзларига тушунмадилар. Омон аканинг ўзи эса бошқа изоҳ берадиган аҳволда эмасди...
Машғулот тугашини эслатиб қўнғироқ чалинди . Омон ака рухсат дегандек ишора қилди. Мен ҳам дафтаримни сумкамга солиб чиқиб кетаётганимда у:
- Фарида , таклифимни ўйлаб кўринг - деди. - Илтимос , шошилмай ўйлаб кўринг, кутаман.
Мен қайдам дегандек елкамни қисдим ва эшикка йўналдим. Биламан Шуҳратнинг ҳам гап нимадалигини билиш учун ичи қизиб кетяпти , аммо унга нима ҳам дея олардим . Сабур чидолмади:
- Эй , Пари , гулпари гапирсанчи ! Не аҳвол бу?! Тушунтириб беришингни талаб қиламан !
Мен Сабур эмас, балки Шуҳратни ўйлаб Омон акани таклифини қисқача тушунтирган бўлдим. Сабур дарров фикр билдирди, тўғрироғи маслаҳат:
- Сенга айтсам, ўша гуруҳга ўтавер. У ерда тезроқ карьера қиласан. Бу таркибда бирор янгилик кашф қилиб , уни тасдиғини олгандан кўра , у ерда тўртта гап тўқиб, бир зумда фан номзоди бўласан, қўясан. Гап йўқ , аммо !
- Э, бор-е , -силталадим Сабурни , - бу ерда шунча иш бошлаганман.Осон экан-да баридан биттада воз кечиш . Йўқ, менимча жавобим- йўқ! Ўз гуруҳимизда қоламан. Кетиб қолсам сени жиғингга ким тегади , ошна?!
- Э, ман сани фойдангни кўзловдим . Лекин бу ерда қолсанг , ундан хам яхши . Шоколад текин. Битта узат .
Мен сумкачамдан донали шоколаддан чиқариб тарқата бошладим .
Сабур икки дона олди. Шуҳрат йўқ дея бош чайқади . Мен Сабурга унга узат ишорасини қилдим-у, кафтига яна иккита шоколад ташладим...

4- ноябрь 20** йил

Бугунги қўшимча лекция бўлмас экан. Домла Туроповнинг уйида тўй деб эшитдик.
Ҳар куни бўйи банд бўлганимиз учун бугун нимасинидир йўқотган кишидек каловланиб қолдик. Миржамол таклиф киритди :
- Талабалик- олтин даврим. Давай кинога тушамиз.
Менинг ҳайрон бўлиб саволомуз тикилганимни кўрган Шуҳрат кўзини қисиб имлади: "Юринг".
Саида , Гўзал , мен, Сабур , Умид , Миржамол ва Шуҳрат кинога тушадиган бўлдик. Оддий иш куни бўлганлигидан бўлса керак панорамада кундузги сеансда деярли одам йўқ. Бугун "Қалб туғёни" номли ҳинд киноси қўйилаётган экан. Билет олдик . Кинога тушдик. Кино бошланганидан кейин ўн беш минутга қолмай Шуҳрат уни шарҳлашга тушди. Бечора фильм қаҳрамони. Бир пайт қўшиқ куйлаганди қолди балога.
- Сабур , қара гитараси зўр экан. Стипендияни олсак , группадаги боллар пул ташлаб шунақасидан битта оламиз. Ха нима , ўлар жойдамасмиз-ку?! Шу гитара чалинса худди бир оркестни оҳангини қибервотти. Хуллас , ансабл тузиб бир Тошкентни тўйларини гуллатардик. А нима дейсан ?!

#давоми_бор /15

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

ҳаддан ошиқ юқори натижа. Ҳаддан ошиқ...
У бир оз тин олиб сўзида давом этди :
- Мени нотўғри тушунманг. Рост гапни айтганим учун. Бу гапни айтишни айни вақти бўлгани учун айтмоқчиман. Сиз.... Сиз жудаям унга ўхшайсиз , жудаям . Зуҳрага... Битта фарқингиз бор. Зуҳра оғир- босиқ, мулоҳазакорроқ. Сиз эса шаддодсиз .
Омон ака кулимсираб давом этди:
- Ҳаддан ташқари, - у чуқур тин олди:
- Сиз техника эмас, ижтимоий йўналишда шуғулланишингиз керак. Шу йўналишдаги эксперементал гуруҳга ўтмайсизми ? Уни ўзим ташкиллаштирганман. Раҳбар ҳам ўзим . Шошилманг , ўйлаб кўриб жавобингизни айтинг . Тўғриси , сиз у гуруҳга ўтсангиз жуда қувонардим. Ёнимда шунақа забардаст, интелекти кучли ёшларни кўришни истайман.
- Узр , мен жавобни ҳозир айтаман, - дедим бир қарорга келиб .
Омон ака гўё ҳукм кутаётгандек менга термулди
- Мен шу гуруҳда қоламан. Сабаби шу соҳа мени ўзига мафтун қилган. Ҳозир бир нечта лойиҳаларни тадқиқотини қиляпман. Микробиология лабораториясида икки хил янгилик очяпмиз. Шарифа Исмоиловна у ерда менга раҳбарлар . Уларни яхши биласиз. Хуллас, тадқиқотимиз якунига етай деб қолди . Натижалар ижобий...
Хафа бўлмайсизда энди...
Омон ака "йўқ" дегандек бошини чайқади .

Эшик ортидан Сабурнинг "Чупрадалли"си эшитилди. Омон ака билан икковимиз бирдан кулиб юбордик.

Бугунги дарс жуда қизиқ бўлди. Мавзу : Мушоҳада ва таҳлил.
Омон ака дарсни ўзи қойиллатиб ўтади-да . Анча маълумотларни бизларга содда қилиб, ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди . Иккинчи парада бизларга кичикроқ варақ тарқатди:
- Исмингизни ёзинглар. Хўш,... энди вазифани эшитинг. Мана яқин ўтмишда кўчаларда телефон будкалари бўлган . Эсингизга тушди-а? Шу телефон будкалари ёрқин тўқ қизил рангга бўялган. Савол - бунга сабаб нима ?
Иккинчи савол : Аёл кишини ташқи кўринишига қараб унинг дидли эканлигини кўрсатадиган камида учта белгини айтинг, саволда назарда тутилаётган аёл жуда яхши таъминланган деб ҳисоблаган ҳолда . Сизларга беш минут . Жавоблар қисқа ва лўнда бўлсин. Бошладик...

@Xazon_Rezgi / 13

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Буни билиш сираям қийинмас, ажабланманг, - давом этди  сўзида Омон ака. Бу шунчаки оддий кузатув. Сизлар муносабатларингизни жуда қаттиқ сир сақлайсизлар. Кейин тўғрисини айтганим учун узрку-я, икковингиз орангизда шунақа муносабат бўлади деб ҳеч кимнинг етти ухлаб бир тушига кирмайди. Сабаби , сизлар осмон билан ердайин фарқланасиз. Сизга бир қараган одам сизни жудаям эрка, калондимоғ деб ўйлайди. Кейин хафа бўлманг-у, оилавий жуда яхши моддий таъминлангансиз. Кўпчилик билмайди, аммо мен сиз машинани жуда яхши ҳайдашингизни биламан. Шуҳратга келсак , у кўриниши , оилавий келиб чиқиши томонидан ... Хуллас , гап бундамас. Ҳамма гап сизларнинг кўнглингиз ва дунёқарашингизда . Мана якдиллик қаерда. Биласизми , дарс вақти Шуҳрат сизга кўп тикилиб ўтиради . Кўзлар эса кўнгил ойнаси . Сиз эса ... ҳеч нима йўқдай тутасиз , аммо унинг овози эшитилиши билан диққатингиз жамланади. Худди киши ёқтирган мусиқасини тинглагандаги ҳолатга кириб қоласиз .  Бу эса унга бефарқ эмаслигингиздан далолат ...
       Фарида, узр ортиқча гапириб юборган бўлсам . Айтингчи , қаерда хато қилдим?!
      Мен "Йўқ" дегандек ишора қилиб, бошимни сараклатдим.
       Омон ака кулимсиради.
-Неча балл ? Қўйган ташхисимни ўн баллик системада баҳоланг ?!
      - Ўн балл - жавоб бердим мен.
- Келинг, сиз ҳам мени бир таърифлангчи . Биламан , сизда мушоҳада қилиш қобилияти жуда кучли . Мен фақат шуни фоизларда бир кўрсам девдим.
    - Йўғей, менга ноқулай. Билмасдан кераксиз, нотўғри  маълумотларни айтиб юборсамчи ? Дилингизни оғритиб қўйишим мумкин.- эътироз билдирдим мен.
   - Хато қилишдан чўчиган одам, янгилик яратолмайди. Янгилик, ихтиро бахсларда туғилади , ахир. Қани бошланг.
      Мен "хўп" ишорасини қилдим . Бироз диққатимни жамладим ва секин сўзга киришдим:
   - Сиз ҳаддан ташқари нозик таъбсиз. Буни ташқи кўринишингиздан билса бўлади. Сиздакаларни хаттоки "инжиқ" дейиш мумкин. Мана кийган костюмизни қаранг. Бу ўта мумтоз услуб. Хафа бўлманг- у, бунақа косюмни кийишга унча- мунча йигитни юраги дов бермайди, чунки бу тақлид кийимлар ҳеч қачон урфга чиқмайди. Урфга кўпинча кўпчилик кия оладиган ҳамёнбоп нарсалар чиқади. Айрим инсонлар хаттоки энгнингиздаги бу либосингиз жуда оригинал ва қиммат эканлигиниям билишмайди. Буни фақат соҳа вакиллари тушунади.
        Сиз овқатни жудаям танлаб ейсиз. Шундаям овқатдан кўра уни чиройли безатилиб келиниши кўпроқ аҳамиятга эга. Ёғлик, айниқса , ҳайвон ёғлари қўшиб пиширилган овқатларни емайсиз . Буни рангингизга қараб айтяпман. Қора эмас, кўк чой ичасиз. Кўп ҳолларда доғ сув, яъни қайнатилган сув ва шарбатлар ичасиз.

@Xazon_Rezgi                     / 11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Ҳар қоронғу тун шуниси билан афзал-ки, унинг ортидан оппоқ тонг отажак...
Хайрли тун , азизлар...
Аллоҳга омонатмиз..
Барчамиз ...
Эртагача ...
Ин шаа Аллоҳ ...

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Кўп китоб ўқишингиз бу жуда билиб олиш қийин бўлган нарсамас. Гапларингиз, ҳар хил иқтибослар келтириб , фикрингизни баён қилишингиз бунга далил.У, бу вазифани бажараётганизда лабингизни бир четини тишлаб турасиз. Бу мақсадга жуда эришиш учун тиришаётганизни билдиради . Сизларга бирон ҳодисотни тасвирланг деб вазифа берганимда жуда чиройли қилиб тасвирлайсиз . Бу яхшигина рассомлигингиздан дарак беради. Яна рассом кишилар албатта мусиқани севиши аниқ. Уст- бошингизни ўзингиз тикишингиз аниқ. Билмадим олтинчи туйғуйим шунақа деяпти. Ёқаларида каштаси бор. Бунақа каштани чеварни ўзи тикиши аниқ. Тўқиганда иш секин унади. Тикканда тез. Студентлигингизни ҳисобга олиб , сизни тикиш билан кўпроқ шуғулланасиз деяпман, сабаби сизни ишингиз кўп ҳозир. Кам ухлашингизга келсак кўзингизни пастки қабоғи оч яшил бўлиб туради . Бу кам ухлагандан. Ёноғингиз эса пушти рангда , бу қаҳва ва шокаладни кўп истеъмол қилишингиздан. Кам ухлайдиган одам кучини шунақа тиклайди аслида.
Саволлар борми ? - кулимсиради Омон ака.
Мен "йўқ"деб бош чайқадим.
Омон ака ручкани столга тақ- тақ уриб , секин сўз ташлади:
- Шуҳрат яхши йигит. Менимча... - у бир оз сукут сақлади - сизларни яхши келажак кутмоқда.
Мен лол эдим.
- Фарида, биласизми , сиздек қизни яхши кўришга анча- мунча йигитни юраги дов бермайди. Лекин кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди.Шу гуруҳда сизни тўртта йигит яхши кўради.
Биттаси Шуҳрат.
Сиз хам унга бефарқмассиз ...

#давоми_бор. /10

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang
🎧

Читать полностью…
Subscribe to a channel