xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар...
Авваламбор #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА сабаб дилигизга маҳзунлик улашганим учун узр...

Фариданинг кейинги ҳаётига қизиққан кўпчилик обуначиларимиз асарни тўлиқ вариантини сўрашмоқда.
Асарни тўлиқ вариантини олиш учун админимиз @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин ва 10.000 (ўн минг) сўм эвазига асарни оҳиригача ўқиб олишингиз мумкин.
Азизлар, бу нарҳ асарга қўйилган баҳо эмас, балки асарни тўлиқ ҳолда юклаб бериш хизмат ҳаққи...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Кеча шом вақти Шуҳрат катта йўлдан ўзини машинасида ... Ғира- ширада қўшни махаллалик бир маст тракторчи устига тракторини бостириб келибди. Шуҳрат йўлни у тарафига ўтай деса бир келинчак боласи билан йўлда экан. Келинчакни асрайман деб ўзи... Йигирма метрлик қияликдан...
Машина шунчалик мажақланиб кетибдики , аммо Шуҳратни бир амаллаб уни ичидан чиқариб олиб қарашса , танасида лоақал бирор тилинган жой йўқ эмиш.
Қишлоқда хаммани оғзида шу гап. Йигитгина шаҳид мақомида кетган деяпган эмишлар ...

- Бўлдииии... Бўлдииии !!!

Мен қўлларим билан қулоқларимни ёпдим. Шунда эрталаб бошим билан йиқилганим ёдимга тушди. Бошимда каттагина ғурра пайдо бўлган, ҳозир қўлимни қулоғимга олиб борганим учун жуда қаттиқ оғришга тушганди .
- Иммм
Ширин бу сафар бизни машинада мени ёнимда эди:

- Нима бўлди , Пари ... Рангинг оқариб кетаяпти?!

- Бошим ...

- Озгина чида , ҳозир шаҳарга етамиз . Дорихонадан дори оламиз...

... Ширин узатган дорини аранг ютдим. Бошимни қимирлатишгаям мажолим қолмаганди .
Мени уйгача олиб келиб қўйишди .
Уйга Ширин суяб олиб кирди.
Ойижоним уйда эканлар:

- Вой ўлмасам, Фарида , қизим . Нима бўлди?!...
Мен аранг ҳовлидаги ўриндиққа етиб бордим . Гапиришни ўрнига дағ- дағ қалтирардим... Ойижонимни овозлари узоқдан кела бошлади. Кейин қулоғим умуман ҳеч нарсани эшитмай қолди...

- Хайрият , ўзига келди ...

Ойижоним шивирлаган овозда бошимга эгилдилар. Улар бошимни силаётиб ғуррамга тегиб кетдилар :

- Вой ўлай , мангина ўлай... Бу нима ...

- Бошиииим ...

Ойижоним йиғлай бошладилар.

- Йиғламанг , хола . Боя йиқилиб тушганди . Ғурра бўлган чиқар,-
Ширин бизникида қолибди.
Келинойим иссиқ чой тутдилар.
- Ичинг , ичингизга иссиқ кирсин...

Мен " йўқ" дегандай бош чайқадим:

- Ухлайман...

- Ухлай қолсин. Тинчлантирувчи укол ухлатади...

Менга укол қилишганини сезмабман... Кўзларим юмилиб борарди.

- Фарида , Пари ...
Шуҳраааааттт !!!
Шуҳрат бош- оёқ оппоқ кийимда , бутун танасидан нур тараларди. Шу даражада чиройли эдики , хатто унга қараётган кўзларим бир - бири билан юлишгудек.

- Мен етиб келдим ... Дадамнинг ёнларига. Бу ер жуда яхши экан. Мендан ҳавотир олманг . Йиғламанг. Йиғламанг. Бу ер...
Мен энди атрофга назар солибман. Атроф шунчалик тарофатли эдики. Ҳаммаёқ қип- қизил гуллар . Мен Шухрат томонга талпиниб қўлимни чўздим ва уйғониб кетдим.

Анча вақтгача ўзимга келолмадим ... Нафас етмасди. Юрагим... Иммм ...
Ёнимда ерга солинган жойда Ширин ва ойижоним ухлашарди .
Энди эрталабгача уйқум келмади... Дод солиб йиғлагим келарди . Аммо хонамдагиларни уйғотиб юборишдан чўчиб , ичимда йиғлай бошладим.
Йиғласанг- у, кўзингда ёш бўлмаса...
Йиғласанг- у кўз ёшларинг юрагингга томса...
Йиғласанг- у енгил тортмасанг...

Бу жуда азобли ҳолат экан. Жуда...

@Xazon_Rezgi /47

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

#КУНДАЛИГИМ!
Сени қачонлардан бери қўлимга олганим йўқ. Сабаби ...
15- октябрь санасида бутун ҳаётимни алғов- далғов қилиб юборган воқеа содир бўлган.
Ўшанда ... Ўша куни ...

Мана орадан йиллар ўтиб ўша кунги воқеаларни ёзишга жазм қилдим. У кун хотирамда энг майда деталларигача ёд бўлиб қолган. У кун учун уч варақ бўш саҳифа қолдирган эканман. Кейин кундалигим яна давом эттирилган. Бугун яна ўша кунга қайтаман. Юрагимни ўйнатган, бир умр ёддан чиқмайдиган...

15- октябрь 20** йил

Мен институт дарвозасидан кирдим- у , тўпланиб турган курсдошларимни кўрдим. Аввалига хаммалари йиғилиб туришганига ҳайрон бўлдим. Уларга шу ахволда яқинлашар эканман :

- Ана келди . Пари келди ...

Тезроқ,- деган овозларни эшитиб хайратим ортди .

Курсдошларимнинг ранглари алланечук бўзарган, баъзилари рўйи - рост... йиғлашар эди .

- Сабур ... Сабурга яқинлашдим

Сабур йиғлайвериб пишиб кетганди . У ҳам менга яқинлашиб қўлини чўзди . Аммо гапира олмади . Тиззалаб қолди.

Чори яқинлашди . У ўзини тутишга ҳаракат қилар аммо , лаблари қийшайиб кетарди:

- Фарида , Шуҳрат ...

- Нима , Шуҳрат - овозим ўзимга эшитилмади .

- Шуҳрат ...

Чори елкалари силкиниб йиғлаб юборди.

- Нимаааа , Шуҳрааааттт ?

Бу сафар шу қадар баланд қичқирдимки , томоғим шилиниб кетди.

- У энди бу дунёда йў...

Шилқ этиб ерга йиқилдим ...
Бошим бетон қиррасига жуда қаттиқ тушганини ҳис қилдим- у...

Бироздан кейин бошим узра Сабурни овози эшилди. У деярли бақирарди:

- Пари бормаса бўлмайди , унга ҳиёнат қилолмаймиз . Шухратгаям , Паригаям ...
Сабурнинг товуши бўғилиб қолибди ...

Ярим соатдан кейин биз тўртта енгил машинада Паркент томонга елдек учиб кетардик. Ёнимда Сабур йиғлаб кетар , мени эса кўзларимдан бир томчи ҳам ёш тўкилмас эди . Гўё тирик мурда ҳолатига тушгандим.

Бир кунда шунча ғам ...
Бир кунда шунча ҳасрат ...
Бир кунда бир умрлик армон...
Куни кеча эмасмиди , Шуҳрат билан бахт режасини тузганимиз ?
Куни кеча эмасмиди хаёлимда минг бир хилдаги келин кўйлак танлаганим ...
Куни кеча эмасмиди Шуҳратнинг менга сюрприз ваъда қилгани ...
Мана ўша сюрприз. Шум тақдир раъво кўрган сюрприз ...

Кўз ўнгимдан Шуҳратнинг кулиб турган чеҳраси кетмасди. Қулоғим остида "Фарида , Пари" деб чақираётгандек бўлаверарди.
Билмадим қанча йўл босдик. Соат неччи бўлди? Ана Шуҳратларни кўчаси . Узоқдан тумонат одам ва одамлар оқими узра лопиллаб кетаётган яшил тобут кўринди . Тобутга яшил ёпинчиқ ёпилгани кейинчалик шууримга келди.
Машинани янаям жадаллатишди. Шуҳратни уйига яқинлашганда йигитлар машиналардан деярли сакраб тушиб оломон томон югуриб кетдилар...
- Юр , Пари
Бир мунча вақт Ширинни танимадим. Талмовсираб турар эканман Ширин бошимга рўмол ташлади :
- Ўра .
Қўлларимни кўтаришга ҳам кучим етмади. Бу ишниям Ширин уддалади . Кейин қўлтиғимга кирди :
- Юр ...
Таниш ҳовли . Бу сафар олтин рангда. Хазонрезги меҳмон бўлган ҳовли.
Ховли тўла аёллар . Бизни Назокат кутиб олди . У йиғлаганича бизларга осилди . Аёллар орасида қуръон тиловати эшитиларди.

@Xazon_Rezgi. /45

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣OZISHGA TAYYORMISIZ?

⬇️ TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ

⬇️ 1 OYDA 4 KG DAN 10 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

⬇️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH

⬇️ DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA OLIY MA'LUMOTLI DIETOLOG

✅ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna
/channel/Dietolog_Zarina_Raxmatovna

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇

ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📝ДОНО БОЛА
(Жуда таъсирли воқеа)


Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди.
Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди.
Аллохдан аввал...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Уйқу_тести💤

Сиз қайси шакилда ухлайсиз расмлардан бирини танланг ва сирли ва ёпиқ ҳаттоки ўзингиз билмаган жиҳатларингизни аниқлаб олинг😳💯

Сизга ҳам қизиқми..? 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гўзал ва Мукаммал кўриниш сизлар ҳам шундай деб  ўйлайсизлар туғрими? 😳 Лекин...

Лекин буларнинг асл юзини кўрганмисиз? 😱Дахшат

Артистлар Юлдуз Усмонова, Озода, Райхон, Муниса ва Шахзода 😨Пластик Операция💉🩸Ботексини🌡 кўрсангиз ШОКка тушасиз😱

Тез кириб Кўринг😭 Видеони
Секрет Камерада олинди  ўчирилади
👇👇
/channel/yulduzlar_munisa_rayhon_shahzoda/27083

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Шуҳрат мени махалла бошигача кузатиб қўйди.
- Шунча сўрасам ҳам "сюрприз"ни айтмадиз-а ? ... Душанбагача , э ҳей неччи соат бор ...
- Сабр таги сариқ олтин...
- Хафа қилдингиз
Шуҳрат бироз тараддудланиб қолди ...
- Майли, менда айбимни юмшатадиган бир нима бор.
- Зўр- ку, кайфиятимни кўтардингиз . Нима экан у ?
- Мактуб ...
- Менгами ...
-Йўқ. Ўзгага ... Лекин ўқиш учун сизга бериб тураман
- Бировга аталган мактубни ўқимайман. Эгасига беринг.
- Мен мактуб эгасига сиз ҳақингизда ёздим. Ундан сизни сўрадим... Аслида бу мактубни анча аввал ёзгандим. Мактубим унга етиб борган. Ижобати мана . Сиз ёнимда турибсиз ... Ўқийсизми, ёки ...
- Вой, шунақа гапирдингизки ,жуда қизиқтириб қўйдингиз, албатта ўқийман .
- Фақат уйингизга киргач ўқийсиз
Шартим шу...
- Унда хайр. Берақолинг мактубни...
Шуҳрат жилмайганча кўкрак чўнтагидан чиройли қилиб таҳланган мактубни чиқарди:
- Манг...
Мен мактубни олдиму, Шуҳратга қўл силкитдим:
- Бай, бай...
Муюлишга етиб яна ортга қарасам Шуҳрат ҳамон ўша жойида турибди . Узоқдан жилмайгани кўринди . Мен яна қўл силкидим :
- Бай, бай...

Апил- тапил хонамга кириб мактубни очдим...

РОББИМГА...

Тақдир йўллари чалкаш,
Чалкаштирмай олиб юр.
Дили аён бу бандангга,
Муносибин раъво кўр.

Қалби иймон, ҳулқи қуръон,
Ҳаёлисин насиб эт!
Ғамзалари бир жахон,
Умрим у ла давом эт.

Мен нени тилашимни,
Ўқисин хаёлимдан,
Кўксим тик , бошим баланд,
Рози юрай аёлимдан.

Ёнимдан кетса бир зум
Дунё устунсиз қолсин.
Бир шивири "бегим" деб,
Мени оловга солсин.

Биргина табассуми,
Садоқаси то абад.
Мунисам бўлсин эркам,
Ваъфоим унга фақат!

Менинг учун қуёш бўлсин,
Айлансин у моҳимга.
Ярим кўнглим бутун тўлсин,
Ўзинг етгин оҳимга....

Мен-ғурурман, унинг -чун,
Шаъним бўлсин баркамол.
Шундай ёрни кутгунимча,
Вақт топаман бемалол.

Ҳар жиҳатим мос қилгин,
Бир ўзига хос қилгин.
Синовлардан сўраганим,
МУКОФОТИМ -У ! Билгин!

Учратмасам бу умримда,
У умримда учраштир.
Етказгин шу тилагимга,
Фирдавсингда бирга қил!

Қўл дуода кутақолай,
Етмаганим! Етақолай!
УМИДВОРМАН... қодир Эгам,
Битта у ла бирга қолай....

Роббим, сенга жуда осон,
Умрим ишқдан билсанг арзон.
Бу дунёда қилай сабр,
Ҳузурингда қилма сарсон...

Бир у учун чечак терай,
Қўлда торим- куйлаб берай...
Етиштирсанг мен хам билай,
Маҳзун эмас, шодмон кулай...

Тилагимга борим бердим,
Кўнглимдаги зорим бердим.
Бари - бари сенга аён,
Шайдосиман - нима дердим.

Роббим сенга жуда осон...

Мактубга қўйилган сана биз ҳали учрашмаган, танишмаган вақтда қўйилган экан...

Мен Шуҳратни шу даражада чиройли шеър ёза олади деб ўйламаган эканман. Энди душанба куни ундан яна шеър сўрайман. Бермаганига қўймайман...

Мен ушбу шеърни қайта- қайта ўқир , ўқиган сарим эса ҳайратим ортиб борар эди .

Тилагимга борим бердим ,
Кўнглимдаги зорим бердим...

Кўнглимдаги зорим бердим...

@Xazon_Rezgi / 43

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

8- ҚИСМ

     Шуҳрат негадир бугун бошқароқ, дадилроқ кўринди кўзимга.
     Мен Шуҳратга ўзига билдирмай секин разм солдим . У қорачадан келган бўлишига қарамай бениҳоя кўркам эди . Юзида ҳар қандай инсонни ўзига тортадиган ажиб жилва бор эди.
       У тинмай гапирар , ора- чора тўғрими дегандек менга қараб қўярди . Бир вақт :
- Пари, анҳор бўйи жуда чиройли бўлибди- а ? - деди.
- Ҳаа,- дедим мен атрофга кўзларимни тўлдириб қараб . Хақиқатда , анҳор бўйи бағоят гўзал эди . Биз бир четдаги ўриндиққа ўрнашдик.
    - Хазонрезги ... - Шуҳрат ўйчанлик билан сўзини давом эттирди:- мен Хазонрезгини , яъни дарахтлар тилладек товланган вақтни жуда яхши кўраман. Кимдир оппоқ қорга беланган қишни , кимдир келинчак баҳорни, кимдир тароватли ёзни яхши кўради . Мен учун аълоси шу - куз. Кузниям хазонрезги палласини яхши кўраман . Мен ... Мен кузнинг ошиғиман .
      - Шуҳрат , биз бекорга учрашмаганмизда . Мен ҳам кузни яхши кўраман. Негадир куз мен учун ҳаловат бекатига ўхшайди, - Шуҳрат сўзларимни берилиб тинглаётганини кўриб , шўхлигим тутди :
- Ие, сиз кузнинг ошиғиман дедингизми?! Ҳаммага ошиқ бўлаверадиганларни мен қабул қилмайман. Мен танҳо бўлишим керак. Танҳо . Шунга яраша мен танҳоси бўлган инсон  ҳам айнан мен учун танҳо бўлади. Ана шунақа...
     Шуҳрат жилмайди:
    - Хоп. Сиз танҳо бўласиз. Якка- ю, ягона.
       У бирдан жиддийлашди :
- Пари
- Ҳм
- Сизга сюрприз бор.
- Менгами ?! Менга сюрпризлар роса ёқади . Нима экан у ?!
- Шу десангиз ... Шу десангиз ...
- Нима дейишим керак ?! Тоқатимни тоқ қилманг, ахир.
- Чоршанба куни аям уйингизга келмоқчилар . Тоғам билан.
- Келаверишсин , бош устига. Яхши бўлди олдиндан айтиб қўйганингиз ... Тинчликми ўзи ?!
- Тинчлик... Улар мени бошимни боғлаш ниятида ...
- Тушунмадим ...
- Уф , эй қизи , нимага тушунмайсиз , улар сизникига совчиликка келишмоқчи . Остонангизни супургани .
    Шуҳрат енгил тин олди.
Мен қўққисдан етказилган хабардан довдираб қолдим :
- Ахир. Биз ... Тўй... Биз тўйни ўқиш тугаганидан кейин қилмоқчи эмасмидик...
    - Тоғамлар " Бўладиган ишни бўлгани яхши . Буёғи , ўқишингниям охири кўриниб қолди. Янги йилни янги келиннинг қўлидан чой ичиб кутсак яхши бўларди " деяптилар

@Xazon_Rezgi         /41

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Янги тонг, янги кун хайрли бўлсин.
Юзингиздан кулгу хеч қачон сизни тарк этмасин.
Ҳамиша Аллохимнинг Паноҳида Бўлинг!

Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢

2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


#БЕШИНЧИ_КУРС

4-сентябрь 20** йил
Охирги курс амалиётдан бошланади. Биз махсус гурухдаги талабаларга биринчи курсдан бошлаб қарор асосида меҳнат дафтарчаси ҳам юритилиб қўйилган. Шу сабабли раҳбариятнинг барча буйруқларини бажарамиз. Бугун институтга кечроқ келгандим. Йўл-йўлакай Чилонзордаги сут комбинатининг лабораториясидан шартнома олиб келишим керак эди. Бу ҳақда кеча Генрих ака илтимос қилганди. У ерда ўтган йили совчисини қайтарган Адҳам ака оқ ҳалатда шогирдларга иш ўргатаётганини устидан чиқиб ҳайрон бўлдим .
- Ассалому алайкум ,- мен ундан бироз ҳайиқдим . Ўтган йили совчиларини қайтарганимдан кейин иложи борича менга йўлиқмасликка ҳаракат қилаётганини сезардим.
Адҳам ака ўгирилди ва жилмайди:
- Ваалейкум ассалом . Бу ерда нима қиляпсиз?
- Ўзларидан сўрасак? Сиз ахир Гулистонда бўлишингиз керакмасмиди ?
- Гулистондаман , шундоғам . Бу ердаги бош технолог Равшан ака хамшаҳарим . Озроқ кўмак сўрагандилар . Шунга уч кунга келгандим.
Адҳам ака шогирдларга беш минут танаффус дедилар ва мен билан бироз суҳбатлашдилар. Гулистонда қилаётган ишлари ва режалари ҳақида тўлиб тошиб сўзладилар . Мен шошиб турганимга қарамай ,уларни сўзларини диққат билан эшитардим. Сўзларини охирида :
- Фарида , гумроҳлигим учун кечиринг , билмагандим - дедилар.
Мен ҳайрон бўлдим :
- Тушунмадим . Нимани билмагандиз ?
- Шу сиз билан Шуҳратни ...
Мен ҳанг- манг бўлиб қолдим . Биз Шуҳрат билан муносабатларимизни ҳаммадан жуда қаттиқ сир тутардик. Мен фақат Саидага айтгандим. Шуҳрат ... Билмадим Сабур ва Умидга айтган бўлиши мумкин . Бошқа хеч кимга эмас.
Хаёлларимни Адҳам акани овози бузди :
- Ҳайрон бўлманг . Бу ҳақда Омон ака айтганлар менга . Совчиларимни қайтарганингиздан кейин сизларнинг яқин эканлигингизни билганим учун Омон акага илтимос қилиб боргандим. Шунда улар...
Адҳам ака бошини кўтариб беғубор жилмайди :
- Узр, ҳаммаси учун .
Кейин давом этди :
- Раҳмат, ҳаммаси учун ...
Мен нима дейишни билмай қолгандим . Бир оз тин олиб сўрадим :
- Раҳмат нима учун , тушунмадим?
- Бу дунёда борлигингиз учун. Сиз ва Шуҳратнинг. Сизлар нафақат илмга жон бахшида қилаяпсизлар , балки муҳаббат илмини ҳам яратибсизлар ... Мен сизларга чин қалбимдан бахт тилайман. Билинг , Гулистон деган жойда Фарида ва Шуҳратнинг бахти ҳаққига дуо қилгувчи бир дўст бор . Ҳақиқий дўст ...

@Xazon_Rezgi / 38

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

20- июнь 20** йил

Бугун Омон ака докторлик ишини ҳимоя қилмоқда. Мен , Шуҳрат , Сабур , Абдуворис - тўртталамиз қўллаб қувватловчи бўлиб илмий кенгаш ўтказилаётган манзил талабалар шаҳарчасига етиб келдик. Ҳимоя аллақачон бошланган экан. Биз файеда анча кутдик. Тахминан икки ярим соатларда кенгаш тугади. Олимлар бирин -кетин тарқалишгач, хонага кирдик.
Омон аканинг кўзлари уйқусизликдан киртайиб кетибди.
Аммо руҳи тетик.
- Устоз , бугун бор дунёни унутиб ухлайсиз,- дедим мен
Омон ака жилмайди:
- Айтманг , Фарида , айтманг ...
Биз ҳаммамиз гўё ўзимиз диссертация ҳимоя қилгандек ҳурсанд эдик.

28- июнь 20** йил

Бугун дадам билан ойижоним Омон аканикига отланишди. Мақсад Омон акани диссертация ҳимояси билан табриклаш бўлса , бундан ҳам муҳими уларнинг оталари Обид акани йўқлаш эди . Мен Омон ака билан гаплашганимда уларнинг оталари дадам билан курсдош бўлишганини тасодифан билиб қолгандим . Улар ўртасидаги алоқа Обид амакини бошқа давлатга ишлаш учун кетганликлари сабабли узилиб қолган экан. Орадан неча йиллар ўтиб , биз фарзандлар туфайли улар бугун кўришадиган бўлишди.
Дадам бир сюрприз бўлсин деб бугун огоҳлантиришсиз уларникига мен ва ойижонимни олиб йўлга тушдилар.
Обид амаки учун ташрифимиз ҳақиқатдан ҳам сюрприз бўлди . Уларникида кун бўйи қолиб кетдик.
Омон аканинг ойилари Комила кеннойи ҳам жуда киришимли аёл эканлар. Бир пастда ошга уннаб кетдилар. Мен уларга ёрдамчи бўлдим. Комила кеннойи педагогика институтида тарихдан дарс берарканлар. Мен , ойижоним, Комила кеннойи ёзги ошхонада гурунглашиб ош қила бошладик. Комила кеннойи тўлиб турган эканлар, Омон ака ҳақида гапира туриб йиғлаб юбордилар:
- Омонжон ёлғиз ўғлим. Ундан олдинги икки нафар ўғлим ёшига етар -етмас вафот этган. Шунинг учун бунимизни умри узун бўлсин деб исмини Омонжон қўйганмиз. Аллоҳга шукр Омонжоним эсли - ҳушли чиқди. Вояга етгач олийгоҳда ўқиди. Миллийда . У ерда келиним Зуҳрахонни ёқтириб қолди. Зуҳрахон жудаям бамаъни , заковотли қиз эди . Юлдузи юлдузларига тўғри келиб тўйлариям бўлиб ўтди . Биб-бинойи ҳаёт кечиришаётганди. Орада фарзанд бўлмагач, турмуш қуришганининг тўртинчи йили Зуҳрахон бир энлик хат ёзди-ю , бир кечада ғойиб бўлди. Ҳозир Германияда. Омонжон ажралишга рози бўлса , келиб ажримни расмийлаштириб кетаркан. Омонжон эса , мени йилим - йўлбарс . Йўлбарсда жуфт битта бўлади дейди. Яна Зуҳрахонниям йили йўлбарслигига нима дейсиз.
Ана шунақа гаплар ...
Омон аканинг уйидан ортга бир дунё севинч, бир олам армонни гувоҳ қилиб қайтдик...

@Xazon_Rezgi / 37

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤩 Shirinliklar orasidan o‘zingizga mosini tanlang va O‘ZINGIZ HAM ANGLAMAGAN xarakteringizni bilib oling!

😅 Aniq bunaqa javobni kutmagansiz!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Фотиҳадан кейин узуқ- юлуқ гаплар қулоғимга чалина бошлади:

- Отасини ёшига етмаган алпомишим...

- Яхшини сиғдирмаган беваъфо  дунё...

- Садир тракторчини бўйи лахадда чирисин...

- Ароқ ичмай ўл ...

- Шўрликгинани кўзлари очиқ кетибди. Наби ғассол шунча силасаям ёпилмабди . Ғассол боёқишни поклаб бўлгач, шашқатор йиғлабди: "Ювганимдан кейин бутун уй нурга тўлиб кетди . Уй билан битта бўлиб жилмайиб ётибди".

-Тоғаси сепинг деб олиб кирган мушк-анбарни сепишмабди, сабаби йигитни ўзидан мушк ҳиди келиб ётганмиш.

- Бечорани кўзлари кимни йўлида қолди экан-а , кўзлари юмилмаса бировни қаттиқ кутган дейишади- ю .

-Робия шўрликни бағрига энди офтоб текканди- я ...

Бирдан мени яшин ургандек бўлди:

- Аяяя ! 

Менимча чинқириб юбордим шекилли ...

Бир ҳовли аёл мен томонга ўгирилди. Мен уларга қарамай аёллар кириб чиқаётган уй томонга талпиндим. Уйга кириб ҳам хеч кимга эътибор бермадим. Кўзим билан аямни қидирдим.

Аям дераза тагида ўтирган эканлар . Ёнларига бориб тиззаладим :
- Аяжон ...
Аям , бир сескандилар . Менга қарадилар . Аммо танимадилар . Аста бир текис овозда гапира бошладилар :

- Ассалому алайкум , азиз меҳмонлар . Хуш келибсизлар , Шуҳратжонимни тўйига . Ўғлим шунақа кўркам куёв бўлдики... Отажониси келинг , оқ фотиҳа беринг ...

Мен чидолмадим . Аям томонга тиззалаб эмакладим :

-Аяжооон ...

Шу пайтгача йиғлаганмидим ?...

Эсимда йўқ. Аммо энди шашқатор йиғлай бошлагандим . Ўзимни аямни бағриларига отдим .

     Аям аста сочимни силай бошладилар:
     - Қизим ... Фариштам ... Шўрпешонам ... Шуҳратимни кўрган кўзларингдан ўргилай.  Шуҳратимга бахт улашган тилларингдан ўзим айланай. Болам кеча қандоқ бахтли эди- я . Болам кеча қандоқ ял - ял товланган эди- я ...
      Болагинамни ҳузурини қоро ер кўрадиган бўлди ...

      Мен қачон ҳушимдан кетдим билмадим ...

      Орадан уч соатлар чамаси ўтганда биз ортга қайтаётган эдик.  Мен бемажолгина Шуҳратга нима бўлганлигини сўрадим . Чори мени тушунди ва  аста гапира бошлади :

@Xazon_Rezgi.           /46

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

14 - октябрь 20** йил .
Бугун ҳаво бирам айниди . Осмонни чеҳраси хеч ёришмади.
Кун бўйи қўлим ишга бормади. Одатда якшанба кунлари келинойимга қарашиб бирон тансиқ таом пиширардик. Бугун хонамдан чиққим келмади. Куни билан ҳаво булутлиги учун худди қуёш ботаётганга ўхшайверди. Яна юрагим ҳапқираверди . Нима бўлди-я , бу юракка . Энди йигирма ёшдан ошдим . Ҳалитдан шунақа безовта қилгани қизиқ. Ё юрагимда бирон дард бормикан- а. Шифокор ҳар хил хаёлларга борманг , бари чарчоқдан деди-ку.
Ундан кўра Шуҳрат ва сюрпризи ҳақида ўйлайман. Нима экан- а ?! Нима бўлса ҳам қадрли...
Кеч кирди ... Шом пайти кўзим илиниб қолибди. Туш кўрибман Мен жуда катта тезликда учиб кетаётганмишман. Бу руҳимми , танамми билмадим. Ҳаво етишмади. Атрофга аланглайман. Бир вақт ёнимда Шуҳрат уча бошлади . Қаердан келганини билмадим . Унга қўлимни чўздим. Менга ёрдам беринг дедим , аммо у эшитмади. Бир пайт у кўздан йўқолди . Мен учаётган макон қоп-қоронғи бўлиб кетди. Бор овозда " Шуҳраааат !" деб бақирдим.
Ўзимни чинқириғимдан ўзим уйғониб кетдим. Ғарқ терга ботибман, ҳалиям ҳаво етмаётган эди . Анча вақтгача ўзимга кела олмадим. Раҳматли бувим шом пайти ухлаб бўлмайди дердилар.
Келинойим овқатга чақирдилар. Бир амаллаб бошимни ёстиқдан кўтардим.
Овқат егим келмади.
Юрагим ...

15- октярь 20** йил

Кечаси билан нинани устида ётгандек тўлғониб чиқдим. Ҳеч қачон тонг отишини бугунгидек интизор кутмагандирман.
Тонг ҳам отди.
Эрталаб ойижоним :
- Рангингни қара бир аҳвол . Бугун ўқишга бормай қўяқол ,- дедилар.
Мен:
- Уйда ўтиравериб , шунақа бўляпман , ундан кўра институтга борганим яхши .
Ойижонимни ахири ўқишга боришимга кўндирдим. Дадамни шофёрлари Акмал ака институт дарвозаси ёнига элтиб қўйдилар .

#давоми_бор /44

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Nominatsiya_8

Telegram ijtimoiy tarmogʻida tashkil etilgan "Chiroyli qalam" loyihasida oʻzining betakror asarlari bilan koʻplab hikoyasevarlarning qalbidan joy olgan yozuvchi


Xazonrezgi🍁

"ENG IJOBIY OBRAZLAR" nominatsiyasi bilan taqdirlanadi.

Loyiha ijodkori: Kawaii Binnie 🧚‍♀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки, мени 93 йилдан буён Худо нафаслантиради, лекин бирор марта бу учун ҳақ тўламаганман. Сиз бўлса бир кунлик нафаслантириш учун 5000 € сўраяпсиз. Тасаввур қиляпсизми, Яратганга қанча тўлашим кераклигини. Мен бу учун унга шукрона ҳам қилмаган эканман!"

©интернет

Каналга аъзо бўлиш

http://t.me/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Суратдаги уруш

Уруш йиллари Францияни босиб олган немис фашистлари машҳур рассом Пикассонинг устахонасига тез-тез кириб туришарди. Мусаввир уларга ўзининг битта асаридан олинган фотонусхани “Эсдалик учун” дея имзо қўйиб, туҳфа этаверарди. Унда Испан қишлоғининг фашистлар томонидан яксон қилиниши тасвирланган эди. Кунлардан бир кун устахонага Гестапо агенти кириб келади ва сумкасидан ўша фотонусхани жаҳл билан олиб, рассомга кўрсатади:
— Бу сизнинг ишингизми?
— Йўқ, бу сизларнинг ишингиз! – деб жавоб қилади рассом.

Шодмон Отабек таржимаси

👉🏻 xazon _rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​📝Ибратли Ривоят

Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар.

Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди.

Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса  бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар.

Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар.

Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”.  Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар.

Ибрат: Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз.

Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади.

Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи!!!
Интернетдан олинди.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

РОББИМГА...
(йигит тилаги)

✍ Хазонрезги
🎙 Шерзод Карим

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Бу ёқда шунча иш. Диплом ҳимояси . Биласиз янги келинни ишлари кўп бўлади . Илтимос...
- Бу ёғидан хавотир олманг. Биз тўйдан кейин шу ерда Тошкентда квартирада яшаб турамиз . Ҳоҳласангиз домда . Институтни битирганимиздан кейин Паркентга кетаверамиз . Унгача фақат байрам, дам олиш кунларида бориб турамиз. Нима дедингиз ?!
- Билмадим, дабдурустдан бу таклифингиз... Қайдам
-Бўлди , масала хал. Бу биринчи сюрприз эди .
- Яна сюрприз бор денг. Нима экан?!
- Бунисини душанба куни, яъни индинга билиб оласиз.
- Индингача юрагим пишиб қолади . Айтақолинг.
- Ялинманг. Айтсам сюрпризлиги қолмайди.
- Уффф. Ўша куни айтсангизам бўларди, юрагимга чўғ ташламасдан. Шу қилганизга кетдим.
- Фарида ...
Шуҳрат мени нуқул Пари дерди . Исмимни айтгани бошқача туюлди.
- Нима ?!
- Кетманг. Ҳеч қачон . Ҳеч қаёққа. Илтимос , мени ташлаб кетманг.
Уни овози титрарди.
- Шуҳрат , сиз шу охангда гапиряпсизки... Худди менга бир нарса бўладигандек. Нима кўзингизга ғанимат кўриниб кетяпманми ... Қўрқманг . Туззукман.
Шуҳрат жиддийлашди:
- Нега унақа ёмон хаёлга борасиз . Бу маънода гапирганим йўқ. Шунчаки , сизни ...
У гап тополмай қийналди.
- Бўпти , душанбагача
- Фарида ...
- Менга пари деганингиз кўпроқ ёқади .
- Мен эса имкон бўлса сизни "Жодугар" деб чақирардим.
- Нимааа...?!
- Сиз мени ўзига жодулаб олган жодугарсиз. Ўзи эртаклардаям жодугарлар жуда гўзал ва заковатли бўлишади худди сиз каби ...
- Бу ҳушомадми ё ... Аслида жодугарлар муз кўнгилли ...
У сўзимни шарт кесди :
- Бу - бир олам муҳаббат ...
- Илтимоооос , сюрпризиз нима?! Айтақолинг...
- Айтсам сюрпризлиги қоладими. Бўпти кичкина билдирги. Мен сизга бир нарса ясатяпман. Душанба куни келади .
- Оооо, зўр- ку! Душанбани зор бўлиб кутарканман-да . Кўзларим йўлингизда бўлиб ...
- Мени кутинг ва мен қайтарман...
Гап билан бўлиб қорнингиз ҳам очиб кетгандир. Юринг , сизни "Бир зумда" да бир зумга меҳмон қиламан.
- Гапниям оласиз-де ...
- Ҳалиям рангингиз оппоқ . Юринг , битта иссиқ чой ва...
- Музқаймоқ !
Шуҳрат кулиб юборди...

@Xazon_Rezgi / 42

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хуш_кайфият🤗

Дубляж болажонлар талқинида...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Соат саккиз бўлмай институт дарвозаси олдида эдим . Бугун шанба бўлганлиги учун институтда одам сийрак. Мен иккинчи қаватдаги кафедрага кирдим. У ерда фақат тадқиқодчи Лола опа ёзув- чизув қилиб ўтирган эканлар. Саломлашдим ва ортга қайтдим. Биринчи қаватда жойлашган қадрдон микробиология лабораториясини ўз калитим билан очдим. Ўша ердаги стулга чўкдим. Хаёллар қай манзилга олиб кетди билмайман. Бир вақт :
- Ой пари , пари , пари ,
Қизлар дилбари - деган қўшиқ эшитилди .

Шуҳрат !!!

Шууримда чақин чақди . Бошимни кўтарсам, Шуҳрат кулимсираб турибди . Ҳар сафаргидек юзларида офтоб жилваси .
Салом - аликдан сўнг Шуҳрат:
- Пари , нима бўлди . Рангингизда ранг йўқ ? - деб сўради ташвишланиб.
- Ўзим ... Бировнинг ғамида қаридим (Кумушнинг Отабекка шундай дегани ёдимга тушди)
- Қариманг , мен оғайниларимга гўзал парига уйланаман деганман, - у саволини такрорлади:
- Ростини айтинг, нимага рангингиз бир аҳвол?!

- Билмадим... Чарчадим шекилли .

- Сиз-а? Мен сизни ҳеч қачон чарчамаса керак деб ўйлардим. Тўғрисини айтсам, қиз бола бўла туриб шунча қандай улгурар экан деб , ҳайрон қолардим.

- Демак, сизни кўзингиз теккани учун шу аҳволга тушибман.Мана айбдор ким,- мен ўпкаланиб Шуҳратга боқдим.

У:
- Айбимни ювишга тайёрман, кетдик бўлмаса - деди

- Қаерга ?

- Келинг, шу химикат ҳиди келиб турган лабораториянгизни бир кун тинч қўйинг. Сизни айланишга таклиф қиламан, тўғрироғи учрашувга ...

- Воооой...

Мен Шуҳратдан бундай таклифни кутмагандим. Юрагим яна ўйнай бошлади.

- Пари, юринг сиз яхши кўрган Ўрда бўйини айланамиз.

- Мен Ўрдани яхши кўришимни қаердан биласиз?!

- Қаердан бўларди, тушимда кўрганман, - Шуҳрат кўзини айёрона қисди.

Мен "эҳ,нима бўлса бўлар" деган ўйда йўлга хозирландим.


Ўрда институтимиз жойлашган ердан пиёда ўн беш минутлик йўл. Хаш- паш дегунча ўзимни Ўрдада кўрдим. Шуҳрат кўча юзидан пломбир ва пепси сотиб олди.

Менга биттадан тутқазди:
- Сўрамай пломбир олибман. Томоғингиз оғримаётганмиди?!

Мен"йўқ" деб бош чайқадим.

-Унда ?!

- Юрагим ... Аввал ҳеч безовта қилмаган . Лекин кейинги кунларда...

- Э, мени соғинганда юрагингиз ...


#давоми_бор /40

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

6 - сентябрь 20** йил
Бугундан бошлаб бир ой комбинат лабораториясида Генрих ака илмий иш қилаётган "Эксклюзив- 10" аппаратини синовдан ўтказиб беришим керак экан. Бу аппарат орқали ҳайдалган сутнинг яроқлилик муддати ортар экан. Шу муддат параметрларини назорати менга топширилди. Микробиология кафедрасидаги илмий ишларимни бу вақтда умумий натижалари олиб бўлинган, тегишли ташкилотлар ўрганаётган тиним даври эди .
Фалсафа бўйича илмий ишларим эса "таътил"га чиққан эди . Омон ака уч ойга Англияга малака оширишга кетганликлари бунга сабаб бўлди.
Шуҳрат Сабур билан Паркентда , Саида ҳомиладорлиги учун институтдаги кафедранинг ўзида амалиёт ўтаётган эдилар . Қолган курсдошларимиз хам турли ишлаб чиқариш корхоналарига бириктирилган эдилар.
Корхонада бугун Адҳам акани учратмадим. Демак, ишлари битиб Гулистонга қайтиб кетибдилар-да.

7 - октябрь 20** йил
Ва ниҳоят "Эклюзив - 10" ни синовдан ўтказиб бўлдим . Мен барча натижаларни , ҳисоботларни олиб келдим ва Генрих акага топширдим. Генрих ака менга уч кун дам олишга рухсат берди.
Пайтдан фойдаланиб Саидани кўриб келишни мўъжалладим. Институтдан чиқиб бир - икки қадам ташлаган эдим- ки ... Юрагим қаттиқ ғижимлади . Кўз ўнгим қоронғилашди . Бир оз вақт ўтгандан кейин ўзимга келгандек бўлдим , аммо юрагим гуп- гуп ўйнашни қўймасди. Мен беҳолгина ўз уйимизга йўл олдим.

10 - октябрь 20** йил
Ўша кундан бери мазам бўлмаяпти . Нимагалигини билмаяпман. Айниқса , кўзимни юмдим дегунча аллақандай қора шарпалар бўғавераётганга ўхшайди. Ойижоним ўтган куни шифокор кўригига олиб борган эдилар . Топширган таҳлил натижалари яхши чиқди. Шифокор "қизингиз қаттиқ толиққан"- деди, аммо бу сўзлар юрагимга ҳеч таскин бермасди.
Юрагим эса ҳаприққани ҳапириққан эди .
Негадир шу кунларда Шуҳратни кўргим келаверарди.

13- октябрь 20** йил
Менга уч кунга жавоб беришган бўлсаям керагидан кўп уйда қолиб кетдим. Анча укол олсамда, негадир бемадор бўлиб кетяпман. Камига ... Уни жуда кўргим келди. Мазам бўлмаганлиги учун Шуҳрат ҳақида ўйласам ўпкам тўлиб кетаверадиган бўлиб қолди. Алоғ- чалоғ тушлар кўрадиган бўлиб қолдим. Кеча ғалати бир туш кўрибман. Тушимда юзи кўринмаган бир киши "Фарида, бу- тақдир, бу -тақдир... Тақдирдан ҳали хеч қайси инсон қочиб қутилган эмас. Инсон тақдири билан туғилади. Аммо тақдир битигини ўзи ёзади" деярмиш . Тавба, бу тушим нимадан дарак экан?! Мен авваллари тушларнинг таъбирига унчалик ишонмас эдим . Аммо ... Шуҳрат тушлари ҳақида гапириб берганидан кейин ...
Эрта саҳардан институтга отландим . Ойижонимни ҳай- ҳайлашларига қарамай, йўлга тушдим. Инсонни мавҳумлик жуда эзиб юборади . Мен ҳам саволлар гирдобида қолиб кетгандек эдим . Энг яхши йўл бир оз ҳаво алмаштириш.
Шуҳрат Паркентдан қайтганмикан ?! Кўнглимда қандайдир овоз "у сени жуда кутяпти , интизор бўлиб кутяпти" дегани деган.

@Xazon_Rezgi / 39

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀

Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va  seriallar olami🥹🫀

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

7- ҚИСМ

                       12- апрель 20** йил
      Бугун махсусчилар учун маъруза бўлиши керак. Соат 14да маъруза бошланди .
      Маърузани профессор Рўзиевни ўзлари ўқий бошладилар.
       Мавзу: Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказишда маҳсулот кўринишининг аҳамияти .           
      Рўзиев жуда ғаройиб инсонларда. У кишичалик мавзуни оддий ва тушунарли етказиб берадиган устозни кам учратганман.
    Эсимда.
    Биринчи курсда илк танишув дарсимизда бизга шундай кириш дарси ўтган эдиларки...
       " Мана сизлар озиқ- овқат махсулоти ишлаб чиқариш армиясининг аскари бўлдингиз , - деб бошлагандилар ўз нутқларини ,- билиб қўйинг, бу иш жудаям кўп маъсулият талаб қилади. Энг аввало ҳалолликни. Агар пул , даромад кетидан қувиб , ҳалолликдан  оғишсангиз ,
тугадим деяверинг. Бу нарса қадимдан ҳам маълум. Биз ёшлигимизда уйқусида хотинини сўйиб қўйган қассоблар ҳақида ,  жон чиқар вақтида уч кунлаб азоб чеккан баққоллар, қабр қабул қилмаган савдогарлар ҳақида кўп эшитганмиз. Аввало ҳар қандай ҳикояда мотив бу - ҳаёт . Бу дегани ҳаётдаги ҳодисалар албатта ҳикояларга кўчади деганидир. Бу сўзларни сизларга нима учун айтаяпман? !
Эслаб қолинг ва амал қилинг !
Барака - сифат ва ҳалолликда !"
     Бошқа бир куни эса шундай бир ҳикоя айтдиларки , эсласам ҳалиям овқат егим келмайди :
    - Гўшт ва гўштдан тайёрланадиган маҳсулотлар энг, энг , энг қийин ҳазм бўладиган маҳсулотлардан биридир.
        Аммо баъзи халқлар уни осон хазм қилиш шаклига ўтказиша олади . Қандай қилиб ?
Ҳозир буни бир бўлган воқеа мисолида тушунтириб бераман.
      Шундай қилиб, икки эр- хотин сайёҳ бор экан.  Улар кўп чет давлатларни кезишар экан ва уларнинг севимли машғулотлари махаллий жойдаги донғи чиққан таомларни танаввул қилиш экан.
       Иттифоқо , бир куни улар Хитойга  боришибди. Ҳар сафаргидек , энг сара овқатларингдан олиб кел-чи дея , ўзлари кирган ресторан официантига буюришибди .  Келтирилган таомлар ичида оппоқ , қарсилдоқ , бениҳоя мазали бир егулик уларга беҳад манзур бўлибди. Шу дақиқадан бошлаб , бошқа ҳеч қайси егулик уларни қизиқтирмай қўйибди . Нонуштадаям , тушликдаям , кечки овқатдаям фақат "оқ қарсилдоқчалар" эмиш.
      Сафар  ниҳоялаган сари жуфтликка ваҳм туша бошлабди . Бундай буён уйга қайтганда бу таомсиз қандай яшаймиз ?
     Ўйлай-ўйлай бир тўхтамга келишибди . Энг яхши чора мазкур таом ретцепини олиш . Шу мақсадда улар ресторан ошпазига бориб роса ялинишибди. Ошпаз хам аввалига обдон тихирлик қилибди. Бу авлоддан авлодга ўтадиган сиримиз , уни ошкор қилолмайман дебди. Охири аёл сайёҳнинг хомиладорлигини эшитиб бир оз бўшашибди : майли айтсам айтай, аммо сизлар бу егуликни барибир қила олмайсизлар...
      Ошпаз ретцепни айтибди ва уни эшитган сайёҳлар ҳушларидан кетиб қолишибди :
- Овқатинггаям , ўзинггаям , сени учратган кунимизгаям минг лаънат , миллион лаънат,-  дейишибди охирида .
     Шу ...
Рўзиев энг асосийсини айтмай худди ошпаз каби бизни роса ялинтиргандилар. Улар хам ретцепни айтганларида биз ҳам ошпазга минг лаънат айтгандик...
      Мана ўша " оппоқ қарсилдоқчаларнинг " ретцепи :
     Янги сўйилган чўчқа гўшти илгакка илиниб осиб қўйиларкан.
     Уни атайдан пашша талашига шароит яратиб беришар экан. Пашша гўштга тухум қўяр ва улар қуртларга айланаркан. Қуртлар оғирлашган сари гўштдан сирпаниб ерда махсус жойланган идишга тўкилар экан. Эндиги  навбат ушбу қуртлар бир бирини ейишга . Охирида идишда бармоқ бўғинидек дўмбоқ "акуна матата" лар қоларкан. Ўшаларни товада жиз- биз қилиб бирров таъб бериб юборилар экан- у , қарабсизки таом тайёр ...
      Бу таомни ҳазм қилишга организм умуман куч сарфламайди,.  ишонаверинг... 
     Рўзиевнинг бу сўзларига "э, ишонмай хар нарса бўлай деганимда" аввалига кулиб ,сўнг :
- Усмонова , бу фан... Фанда ҳиссиёт эмас мушоҳада дастлабки омил бўлиши керак , - дегандилар...
       Бу Рўзиев домланинг битта ҳикоялари эди . Эҳ, улар шунақа кўп воқеаларни ҳикоя қилиб бергандиларки ...
    
@Xazon_Rezgi                / 36

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Баъзи ниҳоялар...

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel