#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
6 - сентябрь 20** йил
Бугундан бошлаб бир ой комбинат лабораториясида Генрих ака илмий иш қилаётган "Эксклюзив- 10" аппаратини синовдан ўтказиб беришим керак экан. Бу аппарат орқали ҳайдалган сутнинг яроқлилик муддати ортар экан. Шу муддат параметрларини назорати менга топширилди. Микробиология кафедрасидаги илмий ишларимни бу вақтда умумий натижалари олиб бўлинган, тегишли ташкилотлар ўрганаётган тиним даври эди .
Фалсафа бўйича илмий ишларим эса "таътил"га чиққан эди . Омон ака уч ойга Англияга малака оширишга кетганликлари бунга сабаб бўлди.
Шуҳрат Сабур билан Паркентда , Саида ҳомиладорлиги учун институтдаги кафедранинг ўзида амалиёт ўтаётган эдилар . Қолган курсдошларимиз хам турли ишлаб чиқариш корхоналарига бириктирилган эдилар.
Корхонада бугун Адҳам акани учратмадим. Демак, ишлари битиб Гулистонга қайтиб кетибдилар-да.
7 - октябрь 20** йил
Ва ниҳоят "Эклюзив - 10" ни синовдан ўтказиб бўлдим . Мен барча натижаларни , ҳисоботларни олиб келдим ва Генрих акага топширдим. Генрих ака менга уч кун дам олишга рухсат берди.
Пайтдан фойдаланиб Саидани кўриб келишни мўъжалладим. Институтдан чиқиб бир - икки қадам ташлаган эдим- ки ... Юрагим қаттиқ ғижимлади . Кўз ўнгим қоронғилашди . Бир оз вақт ўтгандан кейин ўзимга келгандек бўлдим , аммо юрагим гуп- гуп ўйнашни қўймасди. Мен беҳолгина ўз уйимизга йўл олдим.
10 - октябрь 20** йил
Ўша кундан бери мазам бўлмаяпти . Нимагалигини билмаяпман. Айниқса , кўзимни юмдим дегунча аллақандай қора шарпалар бўғавераётганга ўхшайди. Ойижоним ўтган куни шифокор кўригига олиб борган эдилар . Топширган таҳлил натижалари яхши чиқди. Шифокор "қизингиз қаттиқ толиққан"- деди, аммо бу сўзлар юрагимга ҳеч таскин бермасди.
Юрагим эса ҳаприққани ҳапириққан эди .
Негадир шу кунларда Шуҳратни кўргим келаверарди.
13- октябрь 20** йил
Менга уч кунга жавоб беришган бўлсаям керагидан кўп уйда қолиб кетдим. Анча укол олсамда, негадир бемадор бўлиб кетяпман. Камига ... Уни жуда кўргим келди. Мазам бўлмаганлиги учун Шуҳрат ҳақида ўйласам ўпкам тўлиб кетаверадиган бўлиб қолди. Алоғ- чалоғ тушлар кўрадиган бўлиб қолдим. Кеча ғалати бир туш кўрибман. Тушимда юзи кўринмаган бир киши "Фарида, бу- тақдир, бу -тақдир... Тақдирдан ҳали хеч қайси инсон қочиб қутилган эмас. Инсон тақдири билан туғилади. Аммо тақдир битигини ўзи ёзади" деярмиш . Тавба, бу тушим нимадан дарак экан?! Мен авваллари тушларнинг таъбирига унчалик ишонмас эдим . Аммо ... Шуҳрат тушлари ҳақида гапириб берганидан кейин ...
Эрта саҳардан институтга отландим . Ойижонимни ҳай- ҳайлашларига қарамай, йўлга тушдим. Инсонни мавҳумлик жуда эзиб юборади . Мен ҳам саволлар гирдобида қолиб кетгандек эдим . Энг яхши йўл бир оз ҳаво алмаштириш.
Шуҳрат Паркентдан қайтганмикан ?! Кўнглимда қандайдир овоз "у сени жуда кутяпти , интизор бўлиб кутяпти" дегани деган.
@Xazon_Rezgi / 39
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
7- ҚИСМ
12- апрель 20** йил
Бугун махсусчилар учун маъруза бўлиши керак. Соат 14да маъруза бошланди .
Маърузани профессор Рўзиевни ўзлари ўқий бошладилар.
Мавзу: Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказишда маҳсулот кўринишининг аҳамияти .
Рўзиев жуда ғаройиб инсонларда. У кишичалик мавзуни оддий ва тушунарли етказиб берадиган устозни кам учратганман.
Эсимда.
Биринчи курсда илк танишув дарсимизда бизга шундай кириш дарси ўтган эдиларки...
" Мана сизлар озиқ- овқат махсулоти ишлаб чиқариш армиясининг аскари бўлдингиз , - деб бошлагандилар ўз нутқларини ,- билиб қўйинг, бу иш жудаям кўп маъсулият талаб қилади. Энг аввало ҳалолликни. Агар пул , даромад кетидан қувиб , ҳалолликдан оғишсангиз ,
тугадим деяверинг. Бу нарса қадимдан ҳам маълум. Биз ёшлигимизда уйқусида хотинини сўйиб қўйган қассоблар ҳақида , жон чиқар вақтида уч кунлаб азоб чеккан баққоллар, қабр қабул қилмаган савдогарлар ҳақида кўп эшитганмиз. Аввало ҳар қандай ҳикояда мотив бу - ҳаёт . Бу дегани ҳаётдаги ҳодисалар албатта ҳикояларга кўчади деганидир. Бу сўзларни сизларга нима учун айтаяпман? !
Эслаб қолинг ва амал қилинг !
Барака - сифат ва ҳалолликда !"
Бошқа бир куни эса шундай бир ҳикоя айтдиларки , эсласам ҳалиям овқат егим келмайди :
- Гўшт ва гўштдан тайёрланадиган маҳсулотлар энг, энг , энг қийин ҳазм бўладиган маҳсулотлардан биридир.
Аммо баъзи халқлар уни осон хазм қилиш шаклига ўтказиша олади . Қандай қилиб ?
Ҳозир буни бир бўлган воқеа мисолида тушунтириб бераман.
Шундай қилиб, икки эр- хотин сайёҳ бор экан. Улар кўп чет давлатларни кезишар экан ва уларнинг севимли машғулотлари махаллий жойдаги донғи чиққан таомларни танаввул қилиш экан.
Иттифоқо , бир куни улар Хитойга боришибди. Ҳар сафаргидек , энг сара овқатларингдан олиб кел-чи дея , ўзлари кирган ресторан официантига буюришибди . Келтирилган таомлар ичида оппоқ , қарсилдоқ , бениҳоя мазали бир егулик уларга беҳад манзур бўлибди. Шу дақиқадан бошлаб , бошқа ҳеч қайси егулик уларни қизиқтирмай қўйибди . Нонуштадаям , тушликдаям , кечки овқатдаям фақат "оқ қарсилдоқчалар" эмиш.
Сафар ниҳоялаган сари жуфтликка ваҳм туша бошлабди . Бундай буён уйга қайтганда бу таомсиз қандай яшаймиз ?
Ўйлай-ўйлай бир тўхтамга келишибди . Энг яхши чора мазкур таом ретцепини олиш . Шу мақсадда улар ресторан ошпазига бориб роса ялинишибди. Ошпаз хам аввалига обдон тихирлик қилибди. Бу авлоддан авлодга ўтадиган сиримиз , уни ошкор қилолмайман дебди. Охири аёл сайёҳнинг хомиладорлигини эшитиб бир оз бўшашибди : майли айтсам айтай, аммо сизлар бу егуликни барибир қила олмайсизлар...
Ошпаз ретцепни айтибди ва уни эшитган сайёҳлар ҳушларидан кетиб қолишибди :
- Овқатинггаям , ўзинггаям , сени учратган кунимизгаям минг лаънат , миллион лаънат,- дейишибди охирида .
Шу ...
Рўзиев энг асосийсини айтмай худди ошпаз каби бизни роса ялинтиргандилар. Улар хам ретцепни айтганларида биз ҳам ошпазга минг лаънат айтгандик...
Мана ўша " оппоқ қарсилдоқчаларнинг " ретцепи :
Янги сўйилган чўчқа гўшти илгакка илиниб осиб қўйиларкан.
Уни атайдан пашша талашига шароит яратиб беришар экан. Пашша гўштга тухум қўяр ва улар қуртларга айланаркан. Қуртлар оғирлашган сари гўштдан сирпаниб ерда махсус жойланган идишга тўкилар экан. Эндиги навбат ушбу қуртлар бир бирини ейишга . Охирида идишда бармоқ бўғинидек дўмбоқ "акуна матата" лар қоларкан. Ўшаларни товада жиз- биз қилиб бирров таъб бериб юборилар экан- у , қарабсизки таом тайёр ...
Бу таомни ҳазм қилишга организм умуман куч сарфламайди,. ишонаверинг...
Рўзиевнинг бу сўзларига "э, ишонмай хар нарса бўлай деганимда" аввалига кулиб ,сўнг :
- Усмонова , бу фан... Фанда ҳиссиёт эмас мушоҳада дастлабки омил бўлиши керак , - дегандилар...
Бу Рўзиев домланинг битта ҳикоялари эди . Эҳ, улар шунақа кўп воқеаларни ҳикоя қилиб бергандиларки ...
@Xazon_Rezgi / 36
ОЛТИНДАН ҚИММАТ ДУО
Нақл қилишларича, адолатли подшо Хорун ар-Рашид вазирлари қуршовида овга чиқибди. Йўлда кетаётиб, бир мўйсафидни кўриб қолишибди. Вазири аъзам подшонинг қулоғига аста пичирлаб:
- Тақсири олам, шу мўйсафид иймон-эътиқоди бутун, яхши одамга ўхшайди. Ундан дуо олайлик ажаб эмаски, овимиз бароридан келса! – дебди. Хорун ар-Рашидга бу таклиф маъқул тушибди ва чолга юзланибди:
- Ота, Хизрни йўқласак бўларкан. Биз овга кетаяпмиз. Бизни дуо қилсангиз, шояд овимиз бароридан келса! - дебди. Мўйсафид подшога разм солибди ва:
- Илойим мингга киргин, Аллоҳу акбар! - деб дуо қилибди. Ҳар ким ўз йўлида давом этибди. Бир вақт подшонинг кўнгли тўлмай вазирига юзланибди:
- Биласанки, хатто Сулаймон ҳам минг йил умр кўрмаган. Наҳотки, мен минг йил яшасам? Ўша мўйсафиднинг дуоси менга эриш туйилди. Бошқа дуо қилсалар бўлардику... Буюраман, ўша отахон зудлик билан қайтариб келинсин.
Сарбозлар подшо айтганини бажо қилишибди. Вазир чолга нима сабабдан чақиртиришганини айтибди. Мўйсафид елкаларини силкитиб кулибди ва уларга дебди:
- Тўғри, ҳеч ким минг йил умр кўрмаган. Ҳар бир банда Аллоҳ берган умрни яшайди. Ундан ортиғини кўролмайди. Аммо, шундай бир яхши иш қилгингки, ўтиб кетганингдан кейин ҳам одамлар ўша яхши ишингни минг йилларгача гапириб, ҳаққингга дуо қилиб юрсинлар. Мен худди шу маънода гапиргандим. Агар дуойим маъқул бўлмаса, майли, овингиз бароридан келсин дея қоламан. Танланг...
Хорун ар-Рашидга мўйсафиднинг биринчи дуоси маъқул келибди ва унга бир товоқ олтин ҳадя қилибди.
Чиндан ҳам дунёда яхши ном қолдиришдан ортиқ бахт йўқ.
“ҲИКМАТНОМА” китобидан.
/channel/xazon_rezgi
🤦♀️ Эр хотин ишлаймиз, лекин хар ойда топганимизни ярми дори дармонларга кетиб қолади..
Пул жамғаришку жуда қийин!
👩⚕️ Яқинда врач дугонам касалликни табиий йўл билан ҳам даволаш керак деб мени ТАБИИЙ ШИФО | ИБН СИНО деган каналга қўшиб қўйди.
Қарангки шу каналга қўшилиб анча пулимизни тежаб, жамғаришгаям пул қола бошладик.
💁♀️ Бу канални ўзиям ҳамма қариндош уруғ группаларига ташлаб чиқдим. Сизга ҳам аниқ керак бўлади. 👇🏻
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
10-январь 20** йил
Шуҳратни кўрмаганимгаям деярли бир ой бўлиб қолибди . У конгрессдан муддатидан кеч қайтди. Биз эса таътилга чиқиб кетгандик.
Ва ниҳоят ... Бугун учрашдик. Йигитлар дарров қучоқлашиб кетишди . Биз қизлар ҳаводан қўлимизни силкитиб " привет" дегандек бўлдик.
Сафар таассуротларини бугунги имтиҳондан кейинга қолдиришга келишдик. Имтиҳон менинг севимли фаним фалсафадан эди .
18- февраль 20** йил
Биз бугун яна Паркентга бориб келдик. У ерда янги асбоб - ускуналарни ўрнатишибди. Маҳсулотларни қадоқлаш цехидаги синов жараёнида ман , Сабур , Аҳмад иштирок этдик. Шуҳрат Тошкентни ўзидаги янги заводда проектлаш жараёнида эди. Бизларни Паркентга йўл олганимиздан хабариям бўлмади. Келаётганимизда "Шуҳратларникига кириб салом - алик қилиб ўтамиз"- деганди Сабур. Аммо кеч қолиб кетдик. Илож бўлмади. Қишни куни бир тутамда. Бир зумда оқшом ҳам чўка қолади. Тошкентга кириб келганимизда шаҳарнинг чироқлари ёқилган эди . Сабур мени махаллагача кузатиб қўйди.
7 - март 20**йил
Ўтган йилги байрамга ўхшаган ўтириш қилдик. Фақат Саида иштирок этмади . У ҳомиладорлиги туфайли бошиқоронғиликдан қаттиқ қийналаётганди . Бошқоронғилик ҳам ажойиб бўларкан. Саидага Азамат аканинг ҳиди ёқмай қолибди, шу сабабли у бизникида менинг хонамда бир хафта яшаб кетди. Эрининг ҳиди ёқмай бир қийналса , уни соғиниб ўн қийналди. Ахири " Э, эримни жуда соғиндим , ҳидига чидарман , балки кўнглим айнимас"- деб отланди-ю, кеча тонг сахардан йўлга тушди. Шу кетганча бугун хам дарсга келмади. Хавотир олиб қўнғироқ қилсам гўшакни Азамат ака олди:
- Э , Фарида Саидадан хавотир олманг . Кеча морожний ейман деса, еб турар деб ўнтача лакомка обкеб қўйувдим . Еттитасини бир ўтиришда еб қўйибди. Ҳозир уйда "снегурочка" бўлиб ўтирибди .
- Вой томоғи оғриб қолдими , дарсдан сўнг ўтамиз
- Йўқ, овора бўлманг . Ҳаммаси жойида. Эрталаб бироз эти увушиб турувди , қайнатма шўрва қилиб ичирдим .Бир терлаб уйқуга кетди. Ҳозир уйқудан турди. У , бу нарса керакми десам , морожний дейди- я , дугонангиз.
Азамат ака кулиб сўзини давом этди :
- Хавотир олменг , байрамдан кейин ўқишга боради .
#давоми_бор / 35
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
#ТЎРТИНЧИ_КУРС
10-сентябрь 20** йил
Тўртинчи курс амалиётдан бошланди . Биз Тошкентдаги номи таниқли озиқ - овқат заводлари ва корхоналарининг деярли ҳаммасида бўлдик. Ўзимиз ҳам анча пишиб қолибмиз.
Шуҳрат таътилдан анча қорайиб келган. Ҳар доимгидек ҳазилкаш. Кулса, оппоқ тишлари садафдек ялтирайди. Умид эса ўша- ўша тунд. Сабур барибир бошқача- де. Мен унга қалейсан қиз дугонам десам ,у менга йигит дўстим деб жавоб қайтаради .
Вой , энг асосийсини айтмабман-ку! Саидани тўйи бўлди . Уни Интизорни акасига узатишди. Биз тўйга боролмадик албатта. Аммо уни шу ерда қойилмақом қилиб нишонладик. Саидани куёви Азамат ака бизларни меҳмон қилди . У ҳам очиққина экан. Биз билан бир умр танишдек , роса гурунг берса денг.
29- октябрь 20** йил
Бугун дарсимиз Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри ёнида жойлашган институтимиз филиалида эди . Ўзбекистон кўчасида. Мен эртароқ келиб қолибман. Амалий механика кафедраси аспиранти Турсунбой ака файеда газета ўқиб ўтирган экан. Турсунбой ака сал тўлачадан келган бўлишига қарамай, жуда чаққон йигит . Юрган йўлида осмонда учиб кетаётган қушниям тутиб оладиган даражада ишбилармон. Бундайларни халқ тили билан айтганда "учар йигит" дейишади . Мен секин салом бериб уларнинг ёнидаги ўриндиққа чўкдим. Бу ерда стол устида турли газета - журналлар турарди . Мен ҳам бирини олиб ўқишга тутиндим.
Бир вақт Турсунбой эка:
- Лўлиларга ҳеч ишингиз тушганми ? - дея сўз қотди , ойнаванд файедан кўчага қараб. Беихтиёр Турсунбой ака қараган тарафга кўз югуртирдим . Кўчада иккита мен тенги лўли қиз одамларни йўлини тўсар , бирини қўлида чиройли тўтиқуш ҳам бор эди .
- Йўғ-а ... Тўғриси ... Мен улардан қўрқаман.
- Тўғри қиласиз. Мана биттаси мен. Лўлилардан қўрқмаган.
Турсунбой ака нафас ростлаб гапини давом эттирди:
- Шу десангиз , бир куни Бухородан жўралар келишувди. Уларни шаҳар айлантирдим. Бир пайт Чорсу бозорига бордик. Рўпарада фол очиб юрган лўлиларни кўриб , "шуларга ким алданмайди?" - дедим . Жўраларим гапимга тушунишмади. Мен уларга "Лўлилар мени айлантиролмайди. Ҳозир уларга фол очтираман , лекин бир сўм ҳам бермиман"- дедим . Хуллас, ҳаммамиз лўлиларни ёнига бордик. Улар билан гаплашдик. Менга фол кўрадиган бўлишди. Биттаси олдиндан пул берасан деб турволди. Мен шерикларимга кўзимни қисдим ва улар айтган суммани чиқардим. Лўли ўзича бир нималарни гапирган бўлди. Кейин яна пул сўради. Яна. Яна . Мен у айтган пулларни қўлимда ушлаб унга бақрайиб қараб туравердим. У эса пулни иккинчи томонидан ушлаб турарди. Мени бор хаёлим пулни бермасликда эди, шунинг учун хатто лўлининг нима деганигаям аҳамият бермадим. Охири лўли сўзларини тугатди . Бўлди деганича пулни тортиб олишга ҳаракат қилди. Мен эса :
- Гапирган гапингларингни хаммаси ёлғон. Сенга пул йўқ- дедим.
@Xazon_Rezgi /33
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
(давоми)
14- май 20** йил
Илм аҳллари қатнашадиган бу анжуманнинг нуфузи жуда катта. Бу йил мен бу анжуманда қатнашишга ариза топширгандим. Илмий хулосалар туфайли номзодим танловдан ўтибди. Танлов бир йилда бир марта ўтказилади. Танловда ёш ва унвонга чегара қўйилмаган. У ерда академикдан тортиб талабагача бемалол иштирок эта олади.
Бугун ушбу танловда ўз илмий мулоҳаза ва натижаларимни баён этиш бахтига муяссар бўлиб турибман. Шарифа Исмоиловна дамба- дам " Фарида, ҳаяжонланманг, муҳими иштирок" деб менга далда бериб турибдилар. Менга ўн иккинчи бўлиб навбат тегди.
Аста минбарга кўтарилдим.
Бу вақтга келиб залдагилар анча чарчашган ва ҳаттоки зерикишган ҳам эди. Мен минбарда бироз сукут сақлаб жим турдим.
Йигирма сонияча сақлаган сукутим ҳайъат аъзолари ва иштирокчиларни эътиборини тортди. Залга жимлик чўкди . Ҳамма менга қаради. Мен эса шошилмай, бамайлихотир нутқ ирод қила бошладим:
- Ассалому алайкум , барча илмга ташна қалбларни ўзида мужассам этган, бугунги кун қаҳрамонлари бўлмиш қадри баланд олимларимиз , илм чўққиларини забт этишга азму - қарор қилган ёш ихтирочилар, келажакка умидли нигоҳларини қадаган талабалар !
Барчангизни ушбу нуфузли анжуманда иштирок этишингиз билан ўзим таҳсил олаётган техника олийгоҳи талаба- ёшлари номидан чин кўнгилдан табриклашга... ижозат бергайсизлар !
Кўтаринки ноталарда намоён қилаётган нутқимга шу паллада бир оз пауза , яъни тин бердим. Залга жуда қисқа муддатли жимлик чўкди ва уни тез орада гулдирос қарсаклар овози бузиб юборди. Мен ўз муваффақиятимни деярли эллик фоизини таъминлаб бўлгандим.
Энди навбат илмий докладимга келганди. Мен барча жараёнларни шошилмай лўнда ва батафсил тушунтириб бердим. Хулоса ясаб, эътиборингиз учун раҳмат деганимда белгиланган регламент тугаганини билдирувчи қўнғироқ овози янгради...
Мен ўз маърузамдан кўнглим тўлган ҳолда ўз жойимга қайтганимда Шарифа Исмоиловна қўлимни маҳкам қисиб , баракалла дедилар ярим шивир овозда...
17- май , 20** - йил
Иккинчи пара дарси коллоид кимёдан маъруза эди . Устоз Мавлонова янги мавзуни эълон қилиб , энди шархлашга тушганида, хона эшиги бетакаллуф очилди. Олийгох ректори Комилов, профессор Рўзиев ва раҳбарим Шарифа опалар ўзгача жўшқинлик билан ичкарига ташриф буюришди.
Курсдошларимни саломига алик олишгач, Рўзиев менга қарадилар :
- Усмонова
Мен саломдан кейин энди жойимга чўккандим. Яна қайтадан ўрнимдан турдим:
- Лаббай, устоз !
Рўзиев бу сафар ректорга қарадилар. Комилов сўз навбатини олдилар :
#Xazon_Rezgi /31
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
#асар_тарихидан
Бу асарим ўзим учун ўзгача қадрли. Уни биринчи бор ковидга қарши карантин эълон қилинганда, халқ хизматида юриб ёзганман. Пойтахтда инсонлар уйидан чиқмай карантин қоидаларига амал қилиб ўтиришганда, хўжайиним билан тадбиркор сифатида ҳокимиятдан руҳсатнома олиб уйма-уй озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб юриб ёзганман бу асарни. Ўшанда касаллик юқмаслиги учун қават-қават "спецовка" кийиб, қўлларимизга резина қўлқоп тақиб, фақат кўзларимиз очиқ ҳолда кун бўйи тик оёқда юриб тунлари ёзиб чиққан асарим шу- #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА бўлади.
Ўша вақт кун бўйи хизматда бўлиб қўл-оёқларим ҳаво ўтмай пуфак-пуфак сувланиб кетарди. Фарзандларим-ку, барига гувоҳ бўлишган, аммо вақти келиб набираларим учун у кунлар чўпчак бўлиб туюлса керак.
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА...
Мени Хазонрезги сифатида инсонларга танитган асар ҳам шу. Бу асаримни миллионлаб инсонлар ўқиган. Асар якунида бир инсон ёзгандилар:
"Мен қирқ йилдан буён тинмай ҳикоялар ўқийман. Бироқ бу қисса мен учун энг севимлиси бўлди" . Менимча бу изҳор мен учун энг чиройли мукофот бўлган бўлса ажабмас...
Асар воқеалари реал ҳаётдан олинган. Ундаги қаҳрамонларни бари ҳаётда бор бўлган ва бор... Ҳатто комментда устозларни эслаб ёзганлар ҳам бўлишди...
Шу топда асар ёзган кунларни ёдга олдим. Сизлар билан ўша кунлар ҳақда диллашгим келди...
Фарида, Шуҳрат, Сабур, Омон ака... Уларнинг бари юрагимнинг бир бўлаги... ва мудом шундай бўлиб қолади...
Мен #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА дан сўнг қайтиб асар ёзолмасам керак деб ўйлагандим... Аммо Аллоҳга осон экан. Юракка илҳом бергувчи ўзи экан...
Ҳаа айтганча, энг кўп талон-тарож қилинган, бошқалар ўзлаштиришга ҳаракат қилган, ўз номларидан танловларга юборган, режиссёрлар мени обдон овора қилишган, муаллифлиги сўралган, хуллас энг кўп торт-торт қилинган асарим ҳам шу... 🙈(Бу шунчаки маълумот учун)
Эҳҳ... Бир дона қиссанинг тарихини ўзи бир қисса...
Ўша вақтлардан буён каналимда бўлиб мени қўллаб қувватган инсонларга чексиз ҳурматим... Ҳаммангизни яхши кўраман...
Хазонрезги
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Сафаров бутун гуруҳга имтиҳонни автомат, яъни савол- жавоб қилмай қўйворди.
Энг охирида менга беш қўя туриб :
- Саломнинг алиги бор яхши қиз ,- деди кўзларини ўйнатиб .
- Бўлмасам- чи ?! Албатта-да ,- дедим мен.
Энди бир режа тузишим керак эди . Акс ҳолда...
17- январь 20** йил.
Икки кундан кейин эрта сахардан институтга келсам дув - дув гап. Ҳаммани оғзида домла Сафаров. Миржамолнинг айтишича, кеча намозшомда Сафаровни эшик қўнғироғини биров жиринглатибди.
" Ҳозир" деганча эшикни очган Сафаровни тўрт йигит кўчадаги эски жигулига босиб олиб кетишибди. Обдон адабини бериб шаҳарнинг бир четига ташлаб кетишибди. Аммо нима учун бу ишларни қилишганини Сафаров "билмасмиш".
Мен "нималарнидир" илғагандек бўлдим. Оббо Паркентнинг қони қизиқ, ғурури осмон йигитлари... (Энг қизиғи, шу воқеадан кейин Сафаров мени ҳеч қачон қайта безовта қилмади.)
Бу хабарни эшитганимда биринчи Шуҳратдан роса жахлим чиқди. Энди ундан аразлайман , бир гаплашмасдан таъзирини бераман деган режаниям туздим . Аммо ... У аудиоторияга кириб келиши билан барини унутдим. У ўзи билан бир олам нур ва бахтни етаклаб келган эди...
20- февраль 20** йил
Микробиология хонасида микроскопда ячейкадаги турли кўпайувчи организмларни санайвериб , кўзларим тиниб кетди. Бу иш билан шуғулланаётганимга уч хафтадан ошди. Саноатда чиқинди сифатида ташлаб юбориладиган сут зардобидан тўрт хил таркибда ичимлик ишлаб чиқариш технологияси учун керак эди бу иш. Натижалар анча кўзга ташланиб қолди.
5- март 20** йил
Байрам яқин. Ўтган йили курсдошлар билан уни зўр нишонлагандик. Бу йил илмий ишдан ҳеч орта олмаяпман. Омон аканинг гуруҳидаги ёзув- чизувлар ҳам кўпайиб кетди.
Бу йил мен ойижоним ва Шуҳратни аясига жуда чиройли рўмол сотиб олдим. Ранги оч тўтиё рангида , четларида махсус тўқилган уқалари бор. Тўғриси танловим роса муносиб бўлди... Ўзимга қойил ...
12 - апрель 20** йил
Шарифа Исмоиловна раҳбарлигидаги ишларимиз анча юз кўрсатиб қолди. Улар бу илмий иш анча катта шов- шув бўлади деяптилар. Донгдор олимлар ҳам бу тажрибаларга қизиқиб қолишибди. Биз ишимизни бир саҳифасини махсус илмий анжуманда қатнашиш учун тақдим қилишга қарор қилдик.
#давоми_бор. / 30
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR
🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:
- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂
💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+uRAw09P2gyZlNzNi
/channel/+uRAw09P2gyZlNzNi
Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
11- май 20** йил
Биз шу куни жуда кўп нарсалар ҳақида гаплашдик. Мен уни сўзларини тинглар эканман, Шуҳратни нечоғлик самимий, одамий , асл инсон эканлигидан ҳайратга тушар , ўзимни борган сари бахтга чўмилаётгандек ҳис қилар эдим.
Кўзларимиздан буткул уйқу қочганди. Билмадим , яна қанча ўтирар эдик. Бирдан Сабурнинг томоқ қиргани эшитилди. Шуҳрат бошини кўтарди ва :
- Ҳар доимгидек , ўз вақтида - деди .
Мен "тушунмадим" деган маънода уларга қарадим. Шуҳрат изоҳ берди:
- Сабур бизникига кўп келган. Ҳар сафар келганида эрта тонгни бирга қарши оламиз . Махалладан чиқиш йўлида бир тепалик бор , ўша ерга бориб қуёшни кутиб оламиз . Бунақа манзара ҳеч қаерда йўқ.
- Юр , Пари ! Бир сафар бизга шерик бўл.
Сабурни таклифига жон деб рози бўлдим. Саидани уйғотсаммикан деб бироз ўйландим. Аммо қолганларни уйғотиб қўйиш мулоҳазасида бу фикримдан қайтдим.
Улар айтган жой ўн беш минутлик йўл экан. Тепаликка кўтарилганда қуёш анча ёруғлик улашиб қўйганди. Атроф бениҳоя гўзал эди . Қуёш борган сари кўтарилар ,тонг ёпинчиқ ёпган келинчак мисол ўз пардасини кўтариб таъзимга шайланарди .
Сабур қулочини кенг ёйганча бақирди :
- Салом , Қуёш ! Сенга Сабурдан салоооом !
Санам бақир Пари , мазза қиласан ! Давай !
Жуда беғубор-да шу йигит . Унга қараб жилмайдим . Кейин қуёшга . Кейин бақирдим:
- Ассалом , қуёш ! Мен келдим !
Бир пайт Сабур яна қиқирлади :
- Салом , қари эман ! Салом , қизил елканлар ! Парини обкетинглар ! Уже бақириб тўпалон қиляпти ! Орзудаги шаҳзода , қанисан ...
( Сабур "Қизил елканлар" фильмидаги қизни сўзларини мени номимдан гапириб, эрта тонгдан бир дунё тафт улашарди)
Кулавериб думалаб қолай дедик . "Орзудаги шахзода" ҳам ёнимда кулгуларимга шерик эди ...
Ортимизга қайтганимизда кун ёришиб кетган, ховлига сувлар сепилган, нонуштага тайёргарлик кўрилаётган экан.
Робия ая қаерга кетганимизни фаҳмлабдилар. Саидага ҳам тушунтириш берганлар шекилли, ортиқча гапларсиз "яхши бориб келдингларми ?" - деб сўрашди . Мен "ҳа " деганча ёрдамга шошилдим.
Нонуштага антиқа нарсаларни пиширишибди. Бунақасини аввал ҳеч кўрмагандим .Хамирдан сомсага ўхшаб тайёрланган , аммо қозонда пиширилган егулик жудаям мазали экан. Яна қаймоқли қатлама , қозон патир ( шунақа дейишди шекилли номини ), шунга ўхшаш пишириқларини ҳаммасини маъзаси ва таъми ўзгача эди .
@Xazon_Rezgi /27
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
#БЕШИНЧИ_КУРС
4-сентябрь 20** йил
Охирги курс амалиётдан бошланади. Биз махсус гурухдаги талабаларга биринчи курсдан бошлаб қарор асосида меҳнат дафтарчаси ҳам юритилиб қўйилган. Шу сабабли раҳбариятнинг барча буйруқларини бажарамиз. Бугун институтга кечроқ келгандим. Йўл-йўлакай Чилонзордаги сут комбинатининг лабораториясидан шартнома олиб келишим керак эди. Бу ҳақда кеча Генрих ака илтимос қилганди. У ерда ўтган йили совчисини қайтарган Адҳам ака оқ ҳалатда шогирдларга иш ўргатаётганини устидан чиқиб ҳайрон бўлдим .
- Ассалому алайкум ,- мен ундан бироз ҳайиқдим . Ўтган йили совчиларини қайтарганимдан кейин иложи борича менга йўлиқмасликка ҳаракат қилаётганини сезардим.
Адҳам ака ўгирилди ва жилмайди:
- Ваалейкум ассалом . Бу ерда нима қиляпсиз?
- Ўзларидан сўрасак? Сиз ахир Гулистонда бўлишингиз керакмасмиди ?
- Гулистондаман , шундоғам . Бу ердаги бош технолог Равшан ака хамшаҳарим . Озроқ кўмак сўрагандилар . Шунга уч кунга келгандим.
Адҳам ака шогирдларга беш минут танаффус дедилар ва мен билан бироз суҳбатлашдилар. Гулистонда қилаётган ишлари ва режалари ҳақида тўлиб тошиб сўзладилар . Мен шошиб турганимга қарамай ,уларни сўзларини диққат билан эшитардим. Сўзларини охирида :
- Фарида , гумроҳлигим учун кечиринг , билмагандим - дедилар.
Мен ҳайрон бўлдим :
- Тушунмадим . Нимани билмагандиз ?
- Шу сиз билан Шуҳратни ...
Мен ҳанг- манг бўлиб қолдим . Биз Шуҳрат билан муносабатларимизни ҳаммадан жуда қаттиқ сир тутардик. Мен фақат Саидага айтгандим. Шуҳрат ... Билмадим Сабур ва Умидга айтган бўлиши мумкин . Бошқа хеч кимга эмас.
Хаёлларимни Адҳам акани овози бузди :
- Ҳайрон бўлманг . Бу ҳақда Омон ака айтганлар менга . Совчиларимни қайтарганингиздан кейин сизларнинг яқин эканлигингизни билганим учун Омон акага илтимос қилиб боргандим. Шунда улар...
Адҳам ака бошини кўтариб беғубор жилмайди :
- Узр, ҳаммаси учун .
Кейин давом этди :
- Раҳмат, ҳаммаси учун ...
Мен нима дейишни билмай қолгандим . Бир оз тин олиб сўрадим :
- Раҳмат нима учун , тушунмадим?
- Бу дунёда борлигингиз учун. Сиз ва Шуҳратнинг. Сизлар нафақат илмга жон бахшида қилаяпсизлар , балки муҳаббат илмини ҳам яратибсизлар ... Мен сизларга чин қалбимдан бахт тилайман. Билинг , Гулистон деган жойда Фарида ва Шуҳратнинг бахти ҳаққига дуо қилгувчи бир дўст бор . Ҳақиқий дўст ...
@Xazon_Rezgi / 38
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
20- июнь 20** йил
Бугун Омон ака докторлик ишини ҳимоя қилмоқда. Мен , Шуҳрат , Сабур , Абдуворис - тўртталамиз қўллаб қувватловчи бўлиб илмий кенгаш ўтказилаётган манзил талабалар шаҳарчасига етиб келдик. Ҳимоя аллақачон бошланган экан. Биз файеда анча кутдик. Тахминан икки ярим соатларда кенгаш тугади. Олимлар бирин -кетин тарқалишгач, хонага кирдик.
Омон аканинг кўзлари уйқусизликдан киртайиб кетибди.
Аммо руҳи тетик.
- Устоз , бугун бор дунёни унутиб ухлайсиз,- дедим мен
Омон ака жилмайди:
- Айтманг , Фарида , айтманг ...
Биз ҳаммамиз гўё ўзимиз диссертация ҳимоя қилгандек ҳурсанд эдик.
28- июнь 20** йил
Бугун дадам билан ойижоним Омон аканикига отланишди. Мақсад Омон акани диссертация ҳимояси билан табриклаш бўлса , бундан ҳам муҳими уларнинг оталари Обид акани йўқлаш эди . Мен Омон ака билан гаплашганимда уларнинг оталари дадам билан курсдош бўлишганини тасодифан билиб қолгандим . Улар ўртасидаги алоқа Обид амакини бошқа давлатга ишлаш учун кетганликлари сабабли узилиб қолган экан. Орадан неча йиллар ўтиб , биз фарзандлар туфайли улар бугун кўришадиган бўлишди.
Дадам бир сюрприз бўлсин деб бугун огоҳлантиришсиз уларникига мен ва ойижонимни олиб йўлга тушдилар.
Обид амаки учун ташрифимиз ҳақиқатдан ҳам сюрприз бўлди . Уларникида кун бўйи қолиб кетдик.
Омон аканинг ойилари Комила кеннойи ҳам жуда киришимли аёл эканлар. Бир пастда ошга уннаб кетдилар. Мен уларга ёрдамчи бўлдим. Комила кеннойи педагогика институтида тарихдан дарс берарканлар. Мен , ойижоним, Комила кеннойи ёзги ошхонада гурунглашиб ош қила бошладик. Комила кеннойи тўлиб турган эканлар, Омон ака ҳақида гапира туриб йиғлаб юбордилар:
- Омонжон ёлғиз ўғлим. Ундан олдинги икки нафар ўғлим ёшига етар -етмас вафот этган. Шунинг учун бунимизни умри узун бўлсин деб исмини Омонжон қўйганмиз. Аллоҳга шукр Омонжоним эсли - ҳушли чиқди. Вояга етгач олийгоҳда ўқиди. Миллийда . У ерда келиним Зуҳрахонни ёқтириб қолди. Зуҳрахон жудаям бамаъни , заковотли қиз эди . Юлдузи юлдузларига тўғри келиб тўйлариям бўлиб ўтди . Биб-бинойи ҳаёт кечиришаётганди. Орада фарзанд бўлмагач, турмуш қуришганининг тўртинчи йили Зуҳрахон бир энлик хат ёзди-ю , бир кечада ғойиб бўлди. Ҳозир Германияда. Омонжон ажралишга рози бўлса , келиб ажримни расмийлаштириб кетаркан. Омонжон эса , мени йилим - йўлбарс . Йўлбарсда жуфт битта бўлади дейди. Яна Зуҳрахонниям йили йўлбарслигига нима дейсиз.
Ана шунақа гаплар ...
Омон аканинг уйидан ортга бир дунё севинч, бир олам армонни гувоҳ қилиб қайтдик...
@Xazon_Rezgi / 37
🤩 Shirinliklar orasidan o‘zingizga mosini tanlang va O‘ZINGIZ HAM ANGLAMAGAN xarakteringizni bilib oling!
😅 Aniq bunaqa javobni kutmagansiz!
👆🍰 Shunaqa mazali chiqadigan professional Retseptlarni uyda o'tirgan holda o'rganishni hohlisilami
✅ Unda hozirpq @Didu_cakess kanalimga Obuna bo'ling
⬇️ Kanalimda zo’r retseptlarni Bepul o’rgatib boraman
https://t.me/joinchat/AAAAAD3tcvvKeOd4NUhaMw
#ID255
РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ
ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
👉🚪Kanalga kirish🚪👈
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Шунда лўли шарт қўлимдаги пулга энгашди ва жаҳд билан туфлади :
- Ол пулингни , илойим болангни жанозасига ишлат .
Мени кўз ўнгимга бундан бир йил олдин Бухорода- махалламиз ҳовузида чўкиб ўлган катта ўғлимнинг жасади кўриниб кетди. Халиги пулни лўлини башарасига отдим .
Ана шунақа гаплар. Ҳақиқатни айтганда, катта гапиргунча катта нон тишлаш маъқул экан. Шунақа гаплар , Фаридахон...
Мен ҳозир эшитган ҳикоямдан мухтасар эдим...
15 - ноябрь 20** йил
Бугун ўқишдан кечроқ қайтдим. Уйда янгилик . Совчилар келишибди. Кимдан денг? Махсус гуруҳдаги биздан бир курс юқори ўқийдиган Адҳам акадан. Тавба?! Бу йигитнинг шунақа мақсади борлигини сезмаган эканман. Яна уйдагиларга бу совчиларнинг ташрифи ёққанига ўламанми ? Айниқса ойижонимга . Шу пайтгача ҳали қизим ёш, отасини даврида ўқиб олсин деб бот- бот такрорлидиган ойижоним бу сафар йигитни келажаги бор экан деб қайта- қайта таъкидладилар . Хуллас , ахири уларни сўзларини кесишга мажбур бўлдим:
- Мен ҳали бундан ҳам келажаги борига турмушга чиқаман. Келажаксиз бўлса биргаликда бор қилиб оламиз .
Бу сўзларимни ойижоним дадамга етказмай қўймаганлар , албатта . Ўзи шундоғам мени қизғаниб икки йўлни орасида турган дадам шарт кесдилар :
- Қизим хали ёш ...
10- декабрь 20** йил
Шуҳрат билан Абдуворис Санк- Петербургдаги конгрессга кетадиган бўлишди . Улар лойиҳалаштирган завод ишлаб чиқаришда экология нормативларига юқори даражада жавоб берар эмиш. Шу диққатга сазовор таклифлари учун улар икки хафтага командировкага кетадиган бўлишди. Институт тарихида бунақа иш ҳали бўлмаган экан. Шунинг учун ҳаммаёқ шов- шув бўлиб кетди.
Абдуворис майли , Шуҳратни атрофида қизларни айланишини кўрмайсизми . Қизғаниш навбати менга келди шекилли. Ўзимни ҳеч нарса бўлмаганидек, қизғанмагандек тутишни эплаш жуда қийин экан, аммо уддаласа бўлади.Хуллас , Шуҳрат эртага учиб кетади .
@Xazon_Rezgi /34
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
- Қадрли талабалар!
Хабарингиз бор. Гуруҳдошингиз Фарида Усмонова яқинда нуфузли анжуманда иштирок этди. Саралаб олинган иштирокчилар охирги босқичда янада кучли беллашувга киришдилар . Хуллас... Гапни кўпайтирмоқчи эмасман. Танловда жуда кўп иштирокчилар акалемиклардан тортиб талабаларгача иштирок этдилар. Ўн икки нафар иштирокчи турли йўналишларда тақдирландилар. Фарида Усмонова эса мазкур танловда фахрли биринчи ўринни эгаллаган ягона талаба бўлди.
Комилов сўзларини тугатмасдан қарсак янграб кетди .
Комилов бироз қониқиш билан қарсакларга йўл қўйиб бердилар . Сўнг :
- Энди бу ёғини эшитинглар . Усмонова .... сўм ( бу жуда катта сумма эди) пул мукофоти ва анжуманнинг махсус сертификати билан тақдирланади. Эртага ...
Қарсаклар яна узоқ давом этди...
19- май 20** йил
Бугун гуруҳдошлар билан яйрадик. Сабаби мен . Анжуманда ғолиб чиққанимни "юваяпмиз". Гуруҳимиздаги ўн саккиз нафар талабанинг ҳаммаси сквердаги мўъжаз кафега йиғилдик . Ҳурсандчилик авжида. Бир пайт Сабур сўз олди :
- Жимларинг ! Манда тост бор . Карочи , Парихонга юксак ижодий парвоз тилайман. Пари, сан ман учун жудаям қадрли дўстсан. Менимча, ўқишни битириб йўлларимиз ажралиб кетгандаям, сани жуда қўмсаб яшасам керак. Сан ақлли , соҳибжамол , мард ,.... Э, хуллас зўр қизсан. Манга айниқса ҳазилкашлигин росса ёқади . Шунақа гапларни гапирасанки ... Қаттан оласан- а шунақа гапларни?
Сабур бир кулди- ю, сўзини давом эттирди :
- Болла ану куни эсиладами ? Ман органик химия хонасини тутатворганим. Ўзи домладан гап эшитаманми деб қўрқиб бир аҳвол бўлиб турсам Пари нима дейди денг ! "Вей , Сабур ! Нимма балло калленг билан уришиб қолдингми ?" - деса бўладими . Кулавериб буралиб қолибман ўзиям. Хуллас Пари , санга бир таклиф , кел ман билан Турманистонга кетгин. Манга турмушга чиқгин демоқчиман. Ёшинг катта бўлса нима қилибди, за то бой бўламиз !
Сабурни ҳазил гапларидан кейин роса гап ташлаш бошланди . Менга нақд ўн иккита турмушга чиқиш таклифи тушди- ёв. Мен ҳам бўш келмадим. Қизлар бир тараф, йигитлар бир тараф бўлганча обдон гап ўйин қилдик.
Эҳ, талабалик ... Олтин даврим...
24 - июнь 20** йил .
Кундалигим . Сени анчадан бери қўлимга олмабман. Жуда машғулотлар кўпайиб кетди . Ҳар куни деярли бир хил режа . Ўқиш, уқиш, амалиёт , тажриба , хулоса...
Эртаси кун яна шу кун тартиби . Ора - чора курсдошлар кинога тушишимиз , ҳиёбонда бирга айланишимизни айтмаса, кунларимиз илм чўққисига тирмашиш билан ўтмоқда.
@Xazon_Rezgi /32
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_кеч, яхшилар...
Кўпчилик #Кўзларим_йўлингда қиссасини яҳлит ҳолда алоҳида каналга жойлаб беришимизни сўраб ёзишди. Илтимосингизни ерда қолдирмаган ҳолда #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА яҳлит ҳолда алоҳида каналга жамланди. Агар сиз асарни бир нафасда ўқишни истасангиз канал админи 👉 @Yusupova_Sabo га мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳизмат нарҳи 10.000 сўм.
Шу билан бирга асар ҳар куни каналда қисмма-қисм жойлаб борилади.
Канал маъмурияти
Ассалому алайкум синглим Гулбахор.Бу асаризни ўқиб ўзимни талабалик йилларим эсимга тушиб кетди.Айниқса устозлар- Шарифа Исмоиловна ва Генрих ака ( биза Генака дер эдик) ларни исмларини ўқиб, бу асарингизга жудаям қизиқиб қолдим.
Читать полностью…#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
30-октябрь 20** йил
Менга ҳар куни мактуб кела бошлади . Шуҳратдан. Бир олам мазмунга тўла. Бошқалар шубҳага тушмасликлари учун аввал уларга ёзувсиз мактуб юборилади. Шуҳрат қоғозларни юмалоқлаб Саидага, Гўзалга, Ширинга , улар орасида менга отади. Уларнинг қоғозлари бўш. Меники мактубли. Ичида бир дунё гапи бор, яъни учта нуқта. Бу соғинч дегани , бу изҳор , бу ... Умуман нимани ўқишни истасанг шу .
Қизлар чириллашади:
-Қаердан чиқди бу одат ?
Шуҳрат индамайди ёки гапни буради. Мен мактубимни аста текислаб , конспектимни ичига яшираман. Баъзан мактуб жуда узун бўлади. Ичи тўла иқрор. Ичи тўла нуқталар ...
Уйга қайтганда , дарс қиладиган столим тортмасидаги кундалигимга мактубларни авайлаб солиб қўяман.
Бир куни мактублар ойижонимни қўлларига тушди. Ойижоним кундаликни ўқимайдилар- ку, аммо ичида қаппайиб кетган қоғозчаларни кўриб ҳайрон бўлибдилар. Хуллас, анча мактубни ҳузурини ахлат челак кўрибди. Майли хафа бўлиш йўқ.
Ҳар куни мактуб оляпман - ку...
15- январь 20** йил .
Иссиқлик техникаси фанидан дарс берадиган домла Сафаров гуруҳга тескари бўлиб олибди. Бунга мен сабабчи эдим . Аввало айб ўзимда . Сафаров ўттиз беш ёшларда , уйланган , иккита фарзанди бор эди . Шу сабабли бафуржа у киши билан масала талашаверардим. Тўғрида, биздан ўн беш ёш катта бўлса, яна нима нотўғри хаёлга боришим мумкин эди . Аммо ... У билан тасодифан икки, уч маротаба йўлимиз бир бўлиб қолди. ( Кейинчалик бунинг тасодиф эмаслигига ҳам шубҳаландим, албатта ). Охирги маротаба бирга қайтишимизда у менга аллақандай қочиримли гаплар гапира бошлади. Унинг уйланганлиги, фарзандлари борлиги ёдимга тушиб жеркиб силтаб бердим. Аммо у тап тортмайдиган хилидан экан. Ахири дадамни ўртага солдим. Уни ёмон оқибат кутиши мумкинлигини айтиб шарт таксига ўтириб жўнаб юбордим. Янги йил ва таътилни ўтказиб келсам , бутун гуруҳни имтиҳонга қўймабди. Курсдошлар ҳайрон. Сабабини сўрашса:" буни мендан эмас Усмоновадан сўранглар"- дебди. Уларнинг саволли нигохларига нима деб жавоб беришни билмадим. Аудитория эшигини шарт очдим- у , Сафаровнинг ҳузурига йўл олдим. У мени совуқ кутиб олди. Мен :
- Устоз, тушунмадим нима бўляпти ? - деб сўрадим.
- Буни ўзиздан сўранг ?!
- Ўзимдан сўрадим. Ўзим вой-бў , битта тушунмовчиликка шунчами . Ҳали ҳаёт олдинда , араз - гиналарга не ҳожат деяпти.
Сафаровни чеҳраси ёришди:
- Шу гаплар ростми ?!
- Агар гуруҳга имтиҳон баҳоларини қўйиб бермасангиз ёлғон. Акс ҳолда рост .
(Мен шу тобда кўнглимда, яхшиям Сафаров кейинги семестрда бизни ўқитмайди деб ўйлардим).
@Xazon_Rezgi /29
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Соат тўққизларга яқин Ботир тоға бир патнис сихланган кабоб кўтариб келиб қолдилар:
- Паркентга келиб бу ерни кабобини емаган одам, бу ерда бўлдим демасаям бўлади ,- дедилар кулиб .
Йигитлар дарров чўғ тайёрлашга киришиб кетишди. Мен:
- Тоғажон , оввора бўлибсиз-да, кеча келганимиздан бери фақат овқат еймиз. Бунақа эркалатаверсангиз булар кетмаймиз деб тўпалон қилишади ,- дедим кулимсираб .
Ботир тоға ёйилиб кулдилар :
- Одам бор жойга одам келади қизим . Битта ёмонимиз бор экан ортидан мана қанча яхши келди . Етса молимиз , етмаса жонимиз.
Кейин гапларини бошқа оҳангда давом эттирдилар:
- Э, сан ёмон қиз экансан. Тоғажон дееб роса одамми ийдиракансан- у.
Ботир ака шарақлаб кулиб юбордилар .
- Жон, жон деб жонни олади , бу тоға ,- Шуҳрат энди аввалгидек хазил қилишга тушганди
Дўстлар даврасида кун қандай оға бошлаганиям билинмади .
Кундузги тўртларда уй эгалари билан хайрлашиб , йўлга тушдик.
- Бизникигаям боринг, - таклифимга Робия ая ва қизлар "хўп" деб бош силкишди . Ботир тоға " албатта , ўзим олиб бораман, онаш " - дедилар кулимсираб .
Йўлда кетар эканман , худди юрагимни бир парчаси шу инсонларда қолиб кетгандек, нимадир етишмаётгандек бўларди.
Шуҳрат ҳам биз билан қайтди.
* * *
22-июнь 20** йил
Сессияни ёпдик. Аслида уни топширганимиз ҳам йўқ. Бари автомат тарзда ёпилди. Қўшимча гуруҳда машғулот 10 июлгача давом этади деб эълон қилишди .
10 - июль 20** йил
Бугундан таътил берилди. 15 - августда қайтар эканмиз.
Ҳамма билан хайрлашдик. У билан хам . Бир ой- ю беш кунга хайр .
Нима қўнғироқ ?
Кўрамиз ...
#УЧИНЧИ_КУРС
25- сентябь 20** йил
Таътилдан сўнг ўқишлар анча изига тушиб қолди . Бугун махсус фан ўқитувчиси Эргаш ака дарс ўтиб туриб , мавзудан чалғидилар . Улар биргина нуқта жуда кўп нарсани англатади дея туриб уч нуқта ҳақида мулоҳаза билдирдилар . Уч нуқтада чуқур хаёлни , сукутни , ҳижронни ,... ва соғинчни англатар эмиш
@Xazon_Rezgi /28
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
6- ҚИСМ
- Мен сизни нима учун ёмон кўришим керак , тушунмадим. Аксинча , бошқалардан ажралиб туришингиз учун балки ... қадрласам керак. Сизни бу ҳислатингиз ҳақида менимча бир киши изоҳ бера олади . Омон ака. Фақат угина барча саволларга жавоб бериши мумкин. Аслини айтганда, бу нарса олтинчи туйғу дейилади менимча. Фанда бор нарса. Ҳозир сизни эшитиб , баъзи нарсалар ёдимга тушяпди. Мен бу борада кўп нарса билмайман. Аммо , тарихда жуда пок ва солиҳ инсонлар сизга ўхшаб тушларида , хаёлларида бирон воқеалардан хабардор бўлишган. Ориф ва авлиё зотлар дейилади улар ҳақида. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайхи вассалам мўъжизаларини эсланг. Исро ва Меърож воқеалари. Бир қўмондон фалон жангда ўлди деб жаноза ўқиганларида орадан анча кун ўтгандан кейин исботининг хабари етиб келган. Суриштирилганда воқеа жаноби Расулимиз САВ нинг айтган вақтларига мутлоқ тўғри келган.
Бу дунё шундай синоатлики...
Мен энди ўзимга келиб олган ва секин - аста бу ҳодисаларни таҳлиллашга тушгандим.
- Илтимос , Омон акага индамай қўяқолайлик. Мана айтяпсизку , яхши инсон эканман. Бошқа нарса аҳамиятлимас. Аммо ҳар сафаргидек мени қойил қолдирдингиз. Бу ҳақида тушунчам йўқ деб шунча нарсаларни айтдингиз-а. Билганизгизда нималарни деркансиз унда ... Баъзан сизга қараб туриб сўз тополмай қоламан. Яна битта нарсани айтайми ?
- Айтинг...
- Сиз жудаям чиройли келин бўласиз . Тўғриси буниям тушларимда кўп кўраман. Тўйингиз куни кўзингиздан оқиб тушган икки томчи ёшни кўраман. Аммо куёв бола ... кўзимга кўринмайди - у беғубор жилмайди ва давом этди:- ахир , ўзимни ўзим қандоқ кўраман ...
Икковимиз кулиб юбордик.
- Пари , завод ёқдими ?
- Ха
- Мени у ерга ишга таклиф қилишди. Инженерликга . Ўнг қўлдаги ишлаб чиқариш биноси бор эди-ку ? - мен ха деган маънода бош силкидим- ўша ерни мен конструктрлаштирдим. У ердаги лаборатория сизга ёқдими ?!
Мен у лабораторияга жуда хавасланиб қарагандим. Бунақа чиройли дизайн ва илмий қоидаларга мувофиқлаштирилган лабораторияни хатто Тошкентда хам кўрмагандим.
- Мен бу лабораторияни бир яқин инсоним учун ... Уни кўз олдимга келтириб тайёрлаяпман. Қанийди унга ёқса. У Паркентга келаман деган, аммо шу ерда ишлармикан, мени ёнимда ?!
Мени қувлигим тутди :
- Мен қаердан биламан ? Ўзидан сўранг ...
- Хўп. Сўраганим бўлсин... Сиз шу ерда ишлайсизми ?
- Тўғриси , ҳали қаерда ишлашим ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Аммо битта нарсани биламан. Дунёда шундай инсонлар борки, улар учун хатто Арктика музликларига ҳам иккиланмай кетиш мумкин . Бир умр қолиш учун.
- Раҳмат - деди Шуҳрат овози товланиб
@Xazon_Rezgi / 26