#кўнгил
ОРЗУДАГИ ЁР...
Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Етмиш минг томирда қонни берардим,
Тўрттала тарафинг қибла деса гар,
Тўрттала тарафим , ённи берардим.
Ҳаётим бўлсайди, ҳар битта фаслим,
Ҳар фаслим ичида гуллардан аслим,
Оппоқ субҳдан то шомгача таслим,
Ҳар битта оқшомим, ҳуфтонни берардим
У юрган йўлларда куй чалса жилға,
Юлдузлар жон талаш бўлмакка сирға,
Улардан ажратиб мен фақир зўрға
Пойига ишқ тўла осмонни берардим
Сўзласа ҳар сўзи жонни олгудек,
Хуморли ғамзаси чўғга солгудек,
Бир умринг кам деса , юз бор қолгудек,
Энг сўнгги нафасим -ниҳонни берардим
Қизғаниб яшардим кўрган тушимдан,
Тоқат сўрар эдим мажнун кишидан,
Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан
Рашк тўла лиммо-лим уммонни берардим
Ғурурим , қадрим , номусим , орим,
Садқа қилар эдим ҳар неки борим,
Дердим кутганимча бор экан ёрим,
Садоқат уйилган хирмонни берардим
Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Жон не эркан? Жаҳонни берардим.
Бори- йўғим бари- имконни берардим
Резгиси собит ул хазонни берардим...
Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
18- июнь 20** йил
Бугун ажойиб туш кўрибман. Мен кафтимни тутиб турганмишман. Юқоридан кафтимга кўринмас манбадан сув оқиб тушаётганмиш. Сув тинмай қуйилар эмиш- у , аммо кафтим тўлиб кетмасмиш. Мен сувни ича бошлабман. Ичган сувим бутун танам бўйлаб тарқалаётганини, менга бир олам ҳузур бағишлаётганини сезармишман...
Уйғонганимда руҳимда чексиз сокинлик ҳис қилардим...
* * *
Бугун гуруҳимизнинг диплом ҳимоя қилиш куни . Мендан ташқари ҳамма ҳаяжонда шекилли. Мен эса жуда ҳотиржам табиатдаман.
- Ким биринчи киради ?! Ҳоҳловчилар борми? Агар ҳоҳловчилар бўлмаса фамилия бўйича чақирамиз !? - Генрих ака сўзларини тугатмай Умид "мен топшираман" дея отилиб чиқди. Очиғи Умиддан бундай шижоатни ҳеч ким кутмаганди. Ҳайрон қолдик. Умид ичкарида ярим соатча қолиб кетди.
Чиқиши билан:
- Фарида ,энди сиз кираркансиз , сизни сўрашяпти ,-деди. Мен бироз довдирадим . Ичкарига киргач, бадтар ажабландим.
- Келинг , Усмонова. Кўнгиллиларни иккинчиси бўлибсиз-да.
Хаёлим чалғиди. Тавба Умид нега бунақа қилди? Нега мениям , устозларниям алдади?!
Мени ҳимояда деярли қийнашгани йўқ. "Институтни тамомлагач, кефедрамизда қоласизми, йўқми? Сиз фалсафа ёки микробиология кафедрасини танласангиз ҳоҳишингиз . Аммо инсон ўзи томир отган ўқ илдизини ҳурматини қилиши керак. Йўқса дипломингизни бермаймиз" деб бироз жиғимга тегишди. Мен "Билмайман, буни вақт кўрсатади" десам "Бу институт битирувчисининг гапи эмас" дея яна бошидан терговга тушишди.
Кейин эса жиддийлашган ҳолда махсусчилар сафида ўзим амалиёт ўтаган корхона, заводлардан мени ишга таклиф қилинган чақирув келганлигини айтишди. Мени нақд ўн битта ишлаб чиқариш корхона, заводлари бажонидил ишга олишга тайёр эмиш. Рўйҳатни ўқий бошлаганларида улар ичида Паркентдаги завод номи ҳам чиқди. Рўзиев "Мана шу завод сизни энг катта маош билан ишга таклиф қилаяпти, бу жиҳати бўйича рўйхатда биринчи ўринда турибди ҳамдада ҳар тарафлама имкониятининг чексизлиги билан" дедилар кўзлари ёниб ...
Мен эса... мени энди у ерларга боғлаб тургувчи ришта узилганлиги , уни қайта тиклашнинг умуман иложи йўқлиги ҳақида ўйлар эдим ...
( Мени жудаям хўрлигим келиб кетди.
Шуҳрат ...
Ҳар бир босган қадамим, ҳар бир ютум ҳавоимда менга дуч келаверасиз...
Ўзингизни эслатаверасиз...
Бу жуда ёқимли ...
Бу жуда азобли ...
Мен ўзимни зўрға тутиб олдим.
Ҳар сафардагидек, кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади.
Танамнинг ўнг нимтасида чидаб бўлмас ачишиш бошланди. Бу у ўша Шуҳратнинг ўлимидан кейин орттирган касалликдан қолган чандиқ ... Ҳар сафар бирон нимадан сал сиқилсам дарров ачишишга тушади. Шифокор Саид аканинг сўзларига қараганда бу ҳолат ўтиб кетиши ҳам, ўтиб кетмаслиги ҳам мумкин экан. Менинг азобдан рангим қизара бошлади шекилли, кенгаш аъзолари гапни калта қилишди :
- Ўйлаймизки , энг яхши танлов бу қадрдон институтингиз , бизнинг, яъни ўзингнинг кафедрангизни эшиклари сиз учун ҳамиша, ҳаммавақт очиқ - дейишди бир овоздан
Мен уларга ташаккур билдириб, ижозатлари билан хонани тарк этдим.
Хонадан чиқиб кўзим билан Умидни ахтардим . Умид кўринмасди . Институт ҳовлисига чиқдим . Умид ўриндиқда ўтирарди. Мени кўриши билан ўрнидан турди :
- Кетдик.
- Қаерга...
- Борганда биласиз..
- Қолганлар-чи ?!
- Ҳимоя тугагунича қайтамиз ...
Мен ортиқча бир сўз демай унга
эргашдим.
Умид нималарнидир аввалдан режалаштиргани аниқ эди. Аммо нималигини сўрагим келмади, сабаби бу режа яқин дақиқаларда шундоқ ҳам аён бўларди.
Умид олдинда, мен ортида ... Кетиб бораяпмиз . Ўн дақиқаларда шаҳар ичидаги пастак уй олдида ўзимни кўрдим .
Умид эшик қўнғироғини босди :
- Наилапа ,Наилапа...
Эшикни ёши олмишларга бориб қолган татар аёл очди . Аввал Умидга қаради , сўнгра менга:
- Интеееррееееccноо...
- Наилапа , бу Пари ...
Наила опанинг ранги ўзгарди . Умидни айланиб ўтиб , мени бағрига босди :
- Исааанмисис ... Кириигис .
Ҳайратланганча ичкарига қадам босдим . Умид тўғридаги уйга йўл бошлади :
- Бу ёққа
Орқадан Наила опани овози эшилди :
- Чаааай, кофе...
@Xazon_Rezgi /60
РАСУЛУЛЛОҲ , УММАТИМ ДЕНГ ...🤲
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#жума_муборак
Муборак кунларда бўлгани каби,
Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни.
Ҳар дамда, ҳар қадам ҳар сонияда,
Аллоҳим паноҳида асрасин сизни!
Саййидул айём Жума муборак!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Унда иккита бежирим қути ва бир варақ букланган қоғоз турарди.
- Бу сизга ёзилган мактуб ,-
Ҳафиза кенойи шундай дедилар- у, мени ёлғиз қолдириш мақсадида чойнакни кўтариб нари кетдилар.
Мен қўлларим титраганча мактубни очдим.
- Фарида , асал қизим. Жонимнинг жон пораси . Шуҳратжонимнинг омонати , болагинамдан ёдгорим ...
Ман бу мактубни кўнглимни бўшатиш учун ёзяпман. Қачондир балки сенга ўзим берарман . Нима қилай... Сени жудаям кўргим келяпти ... Ахир сени кўзларингда Шуҳратим қолган.
Шуҳрат сани яхши кўриб қолганини билганимга уч йилдан ошди. Ман буни Сабур уйимизга келганида бехосдан эшитиб қолгандим. Кейин секин Сабурдан сен ҳақингда сўрадим . У гапирган сари тўғриси тепа сочим тикка бўлиб кетди. Сабаби бойвачча отанинг якка-ю ёлғиз қизини Шуҳратимга раъво кўролмасдим. Сени шаддод, заковатли деб таърифлашганда тантиқ ойимча деб тушунибман. Кўп бор Шуҳратимни уришмоқчи , "Йиғиштир бу кўр- кўрона севгингни" демоқчи бўлардим- у, аммо боламни қувончига раҳна солгим келмасди. Мен сендай қиз бир оддий , дўлвор, билагидаги кучи , бошидаги ақлидан бошқа бойлиги йўқ қишлоқ йигитини назар- писанд қилмассан деб умид қилардим. Аммо билмаган эканман-ки, сен аввало боламни кўнглини кўрган экансан. Барча шубҳаларим бизникига устозинг ва курсдошларинг билан бирга келган кунинг тумандек тарқалиб кетди. Аввалига сени чиройингни кўриб юрагим "чим" этиб ачишиб кетди. Сендаги чирой ҳар қанча керилишингга арзишини билиб , сен боламни шунчаки ўйинчоқ қилаётган бўлсанг керак деб ўйладим. Аммо озгина фурсат ўтмай сени шунчалик яхши кўриб қолдимки... Инсон юраги шунчалик соф бўлиши мумкинлигига тўғриси ҳайрон ҳам бўлдим. Яширмайман. Аввало бунинг учун мени кечир ўша куни тунги суҳбатингларни бехосдан тинглаб қолдим. Бошқа қиз бўлганда ярим кечаси йигит киши билан сал бўлсаям бошқача майлда суҳбатлашган бўларди. Сен эса шу даражада одоб ва ҳаё либосини кийган экансанки, хар қандай суҳбатдош ҳам сени ҳурмат қилишга мажбур бўлиб қоларди. Ман ўша куни Аллоҳга Шуҳратимга шундай мукофот бергани учун минг бор ҳамд айтдим. Сени шунчалик яхши кўриб қолдимкии...
Эртасига мен акамга ҳам шу ҳақида айтиб "суюнчи" олганимда уларам тоза ҳурсанд бўлдилар...
Шуҳратга ўша куни хеч нарса дея олмадим . Аммо кейинги сафар келганида барини рўйи - рост гапирдим . Болагинамни ўша вақтдаги бахтдан ёнишини бир кўрсанг эди.
Вақти соати етиб сизларникига совчи бўлиб боришимизни айтгин деб боламдан ҳабар юбордим . Ўшанда шанба , мени туғилган куним эди . Болам сенга совчилик хабарини етказганини айтиб келиб қолди. Қўлида иккита қутича бор эди . Бирида зирак ва занжир, иккинчисида узук бор эди. У :
- Ая , туғилган кунингиз билан ,- деб зирак ва занжирни менга берди . Дарров сездим , узук сенга аталганини:
- Келинимни узугини бир кўрай десам, болам бечора ҳам қувониб , ҳам уялиб кетди. Аслида , бу узук, зирак , занжир бир комплект экан. Мен кўнглимда менга аталган зирак ва занжирни албатта сени ўзингга совға қиламан деб ният қилгандим...
Қизим... Жоним болам...Ушбу тақинчоқлар сеники ... Узук айнан Шуҳратдан ёдгор ... Зирак ва занжирнинг эгаси ҳам сени ўзинг бўласан. Тўғри , бу тақинчоқлар жуда камтар, аммо унга жо бўлган муҳаббатни ҳеч қаердан тополмайсан. Сен энди Шуҳрат йўқ, бу нарсалар менга керак эмас демагин фақат. Бу тақинчоқлар , айниқса узук боламнинг сенга омонати . Бу узукни ясатаётганда , олиб келаётганда , сенга совға қилишни ўйлаганда болам қанчалар бахтли бўлган экан-а?! Сенга шу узукга жо бўлган бахтни олишингни сўрайман. Илтимос, қабул эт...
22 - ноябрь 20** йил
Мактуб аямнинг ўлимларидан уч кун аввал ёзилган экан. Мен аста қўлларим қалтираганча биринчи қутичани очдим. Зирак ва занжир , жуда бежирим. Зиракда кичиккина кўзчалар бор учтадан.
Беихтиёр узукли қутичани очдим
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /58
Қайта оласанми кўнглимга, баҳор...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Моҳигул Эргашева
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Биз бир соатлар чамаси вақтда Паркентга кириб бордик.
У ёғига Сабур йўл кўрсатди.
Ўн дақиқаларда қабристон дарвозаси ёнида турардик.
Сабур ҳозир деганча зумда йўқолиб қолди. Бир чой дамлагулик фурсатда қайтиб келди. Менимча у таҳорат олиб қайтганди. Сабур йўл бошлади.
Қабристон каттагина, шу билан бирга ободгина ҳам экан.
Ёзувчи Ўткир Хошимов бежизга "Баҳор- қабристондан бошланади" демаган экан.
Қабристон ям- яшил майсаларга бурканган , баъзи бир қабрларда бинафшалар ҳилпираб салом бериб туришарди.
Сабур қабристон тўрисига етганда мана Шуҳратни қабри дегандек чўккалади.
Мен аста уни ёнига чўкдим . Бу ерда ёнма- ён учта қабр ажралиб турарди.
Абдуллаев Маъмуржон
Абдуллаев Шуҳрат Маъмуржон ўғли
Толипова Робия
Мен кўзларим катта - катта очилганча Сабурга тикилдим . Ич- ичимдан титроқ кела бошлади.
- Робия аям Шуҳратдан кейин кўпга бормадилар. Шуҳрат оламдан ўтган куннинг қирқинчи куни аямниям ерга топширдик. Улар тунда уйқуга кетибдилар-у, эрталаб қайта уйғонмабдилар . Бу ҳақда сенга айтолмадик. Ўзи аслида сени бу ерда эмас деб ҳам ўйлагандик,- Сабур бошини эгганча секин- секин гапирарди:- Шуҳратларникига ҳозир Ботир амаким кўчиб келганлар . Ўзларини уйларида эса Нилуфар билан куёв қолган...
Мен шок ҳолатида эдим. Сабур бу сўзларни гапириб бўлгунича , аллақачон дунёни бир кезиб чиққандек бўлдим. Хаста бўлиб , қоронғи хонамда қуёш нурларидан айро ётган вақтларимда, кун билан туннинг фарқи қолмаган кезларда кўрган тушларим... Тушларимда Робия аям кўп бор менинг ёнимга келган , ҳар доим қўлларида бир даста лола тутганлари , узоқда эса Шуҳрат маҳзун жилмайиб тургани ... Кейин икковлашиб йўқлик бағрига сингиб кетишгани... Бу тахлит тушларни жуда кўп кўргандим. Мен барини Шуҳратни ўйлаверганимдан бўлса керак деб ҳисоблардим. Демак, тушларим ... менга кўп нарсаларни гапирар экан-да. Мен эса... Аяжон ... Кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади ...
Сабур паст овозда қироат қила бошлади . Мен у дуо қилиб бўлгандан кейин аста қабрни силадим:
- Ассалом... Ассалом , Шуҳрат. Мен келдим. Сизни Париингиз ёнингизда . Сизни жудаям соғиндим. Энди бир умр афсусларга кўмилиб яшайдиган бўлдим. Нега ... Нега борингизда қадрингизга етмадим. Нега сиз бор дунёнинг ҳар бир лаҳзасида бахтга кўмилмадим. Нега сиз билан ҳар бир онимга зеб бермадим. Илм деб , ғурур , андиша деб , ўзимни сиздан тортдим.
Сизсиз дунё- тузсиз ош бўлди. Сизсиз дунё кундузи йўқ кеча бўлди. Биргина қадам ... Биргина қарор ... Инсон умрини нечоғлик ўзгартириб юборар экан. Ўшанда , иккинчи курсда ўқишни бошқа институтга ўзгатирганимда эди , умрим бугун шунчалик алғов - далғов бўлмаган бўлар эди. Шунчалик зулматга чўммаган бўларди.
Четдан қараган инсон учун менда йўқ нарсани ўзи йўқ. Мени юзаки танийдиганлар шу қизниям армони бормикан деб ўйлашади . Аммо мени энг яқиндан танийдиганлар учун дунёда мендан бахтсиз қиз йўқ. Мендан абгор бирорта инсон йўқ. Мен ҳамма нарсаси бор ва ҳеч нимаси йўқ инсонман...
Аммо сиз... хавотир олманг. Мен бир қарорга келдим. Бу дунёда шундай яшайки , ўтган ҳар бир лаҳзам сизнинг ушбу дунёда йўқлигингиз ҳисобини беради...
Мен сиз, ўзим ...ва аям учун ҳам яшайман. Биз уч киши бўлибмиз- да, аяжон... Учта юраги дунёга тенг ва ҳеч вақосиз ...
Мендан ҳавотир олманг илтимос. Мен сизларни бу ергамас , юрагимга дафн қилганман. Сиз юрагимнинг ҳар бир дупиридасиз.
Аяжон... Шуҳратсиз яшай олмадингизми ... Амаким жудолигини кўтара олган майиб кўнглингиз бунга дош бера олмадими...
Бандасини айтгани бўлмас экан- да. Режамиз бўйича сиз ҳозир қайнона, ўғлингиз куёв , мен келинчак бўлишимиз керак эди-я. Аммо тақдирни қаранг. Қадаримизни қаранг...
Мен сизларсиз қолиб кетдим бу дунёда ... Дунё аввалги камалак рангларини йўқотиб бўлди ... Фақат оқ ва қора ранглардан иборат бўлиб қолди. Яшаш учун нафас олиш , сув ичиш , овқат ейиш керак бўлса - демак , мен яшаяпман...
Яшаш учун муҳаббат , бахт , умид керак бўлса , демак мен аллақачон ўлиб бўлганман ... Аллақачонлар ...
@Xazon_Rezgi. /57
Ўлимдан бир дақиқа олдин.
Ўлимдан олдин даҳшатли видео. 10 март куни (Эфиопия) яқинида ҳалокатга учраган Боеинг 737 самолёти салонидаги сўнгги дақиқалар суратга олинган видео тарқалди.😨
Болалар, ва ҳомиладор аёллар учун тавсия этилмайди❌. Тўлиқ видео👇
👆👆👆👆аввалги_қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
- Фарида, - дедилар Омон ака чуқур тин олиб:
- энди илмга қайтинг.Биз учун . Ўзингиз учун, ...У учун.
Ҳаёт давом давом этади . Асл инсонларгина ҳар қандай вазиятда ҳам йўлларида давом этадилар. Ваъда беринг. Қайтишга ...
Хўп денг.
Майлими ?
Хўп дейсизми ?!
Омон ака айтган охирги сўзлардан бошим айланиб кетди... Бу ахир Шуҳратимнинг сўзлари-ку! Демак, у шуни истаётган экан- да . Демак, У мени ташлаб кетмабди-да . У ёнимга қайтибди.
(Мен кейинчалик кўп манбаларда инсон , фоний ва боқий дунё сир- синоатлари ҳақида маълумотлар қидирганимда, инсон оламдан ўтганидан сўнг қирқ кунгача у дунёга кўникади. Қирқ кундан сўнг бу дунёдаги яқинларидан хабар ола бошлайди деган маълумотларга кўп бора дуч келдим. Билмадим , бу нечоғлик тўғри . Билгувчи ёлғиз Аллоҳ.
Аммо мен бунга жудаям ишонгим келади. Шуҳрат ёнимда эканлигини кейинчалик кўп бора ҳис қилдим ...)
Мен илкис бошимни кўтардим ва :
- Хўп бўлади , Омон ака. Сиз нима десангиз шу ,-дедим.
Уларни кузатган, руҳим енгил тортганини сездим. Хонамга кириб , яна тажриба қоғозларимга кўмилдим.
8 - январь 20** йил
Ва ниҳоят институтдаман. Мени ўқишга олиб бориш ва келиш учун дадам махалламиздаги Вали амаки билан келишибдилар. Ҳали ҳам қувватсизман. Шифокор Саид аканинг айтишлари бўйича нақд у дунё эшигидан қайтганмишман. "Кўпчилик бу ҳасталик билан ушбу ишни удда қилолмайди . Сени ирода кучингга балли ! "- дедилар улар рўйи- рост . Аммо энди ўзимни, айниқса асабларимни эҳтиёт қилишим керак экан.
Инстутитда мени соғиниб кутиб олишди . Ҳамма менга ажабланиб қарар эди- ю, аммо ҳеч қай бирлари сир бой беришмасди. Ўтмишим дейишим ростми , келажагимми ... хуллас, яна бу оламга кириш, бу сафар у- Шуҳратсиз йўлимни давом эттириш осон иш эмасди.
Шуҳратсиз ҳувиллаб қолган дунёимни энди фан, илм билан тўлдиришга ҳаракат қила бошладим.
20- февраль 20** йил.
Группамизнинг файзи , кулгулари Шуҳрат билан кетган шекилли . Курсдошларимнинг ҳаммаси мунғайиб қолишган эди. Менимча , мен уларнинг яраларига сепилган туз эдим. Энди аввалгидек кулгулар йўқ, қизлар ва айниқса йигитлар мени авайлашгани авайлашган эди. Улар учун мен Шуҳратнинг ёди , омонати ўрнида эдим .
Сабур ҳам жуда ўзгарибди. Аммо илож ва имкон топиши билан мендан узоқлашмайди. У хаттоки Саидани ўрнини эгаллади десам ҳам бўлади . Сирдошим Саида эса ёш боласи билан қийналяпти. Қизчаси Дилафрўз бирам ширинки... Энди бошиқоронғилик Гўзалнинг чекида эди. У бошиқоронғи бўлиб жуда очилиб кетибди. Ширин ўз дунёсида . Мен ўз дунёимда. Ўзимиз билан ўзимиз овора...
@Xazon_Rezgi /54
Совға
“Чин кўнгилдан!” деб қайта-қайта такрорлаб совға беришди. Қимматбаҳо. Янги. Нарх ёпиштирилган қоғози ҳам турипти.
Ғиёсхон Умархонов
👉🏻 @xazon_rezgi
ЗАКОВАТ
Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.
👉🏻 @xazon_rezgi
Уйғунлик
Кўп йиллик эр-хотин суҳбати:
— Хотин, анави нарса қаерда эди?
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.
— Ҳа, топдим. Раҳмат.
Ёқутой Азимова
@xazon_rezgi
Кўнгилга сайр ...
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
5-январь 20** йил
Кечаси билан илмий мушоҳадаларим устида ишладим. Йиғилган далилларни тартибга тушурдим.
Эрталабга яқин кўзим илинибди. Тушимда Шуҳрат . Бирам чиройлики , Қараб тўймайман.
У :
- Ҳўп денг. Майлими? Хўп денг ...
- Нимага хўп дейишим керак ?!
У бир жилмайди- ю кўздан йўқолди.
-Шухраааат !
Уйғониб кетдим.
Бир вақт даҳлиздан ойижонимни :
- Фарида , бу ёққа чиқ сенга келишди , - деб чақирганлари эшитилди.
Мен энди уйдагиларга ўзгалар билан гаплашишга тайёр эканлигимни , кимларгадир кераклигимни билиш менга яхшигина куч ва шижоат бағишлашини айтгандим ...
Менга ?! Ким экан?! Ким бўлса ҳам ... Соғинганларимдан бири албатта. Апил - тапил юзимни ювдим. ( Касал бўлганимда дадам хонамга ҳамма шароитни қилиб бергандилар. Барча қулайликлар хонамдан очилган эшик ортида эди .
Меҳмонхонага кирдим ... Ва...
- Омон акаааа !
Сабууур !
Умииид !
Ҳарчанд ўзимни босмай йиғлаб юбордим . Сабаби уларни меҳри- муҳаббати, соғинчим ва албатта Шуҳрат учун...
Омон ака бир қалқиб кетдилар. Оппоқ ранглари бадтар оқариб кетди. Юзлари уча бошлади. Сабур эса ... Беғуборим . Унга фарқи йўқ . У бемалол йиғлар , Умид эса лабини қаттиқ тишлаб тошдек қотиб турарди. Улар мени бунчалик абгор бўлиб кетганимни тассавур ҳам қилишмагани юз- кўзларидан аён эди.
Биринчи бўлиб Омон ака ўзини қўлга олди :
- Фарида , ой синглим. Бўлди йиғламанг. Келинг ўтиринг.
Омон ака менга мулозамат кўрсата бошладилар ...
Улар бизникида икки соатча бўлишди. Мен яқин кунларда ўқишга қайтишимни айтдим .
Улар бу хабардан жуда севинишди. Омон ака менга фалсафа фанидан номзодлик иши учун раҳбарлик қилишларини, ўзларини докторлик диссертациялари ҳажмидан ортиб қолган , менга яхши таниш мавзуни , ўзим анча тер тўкиб ишлаган мушоҳадаларимни номзодлик мавзуси қилиб танлаганликларини айтдилар .
- Фарида , Англияда сизни фамилиянгиз остида нуфузли илмий нашрда нақд тўртта мақола чоп эттириб келдим. Бу диссертациянгизни учдан бири битди дегани - дедилар тўлиб тошиб.
Гапдон Сабур мендан кўзини олмас, мен уни жуда соғинганимдек, уям мени обдон соғинганлиги кўриниб турарди. Аммо Омон аканинг салобати босибми , ё Шуҳрат сабаблими жим ўтирарди.
Умид эса... Ҳаммани кутсам ҳам уни кутмагандим. Неча йиллик ҳамхонаси , ўзини тили билан айтганда жўрасидан ажралганлиги унга ҳам яхшигина зарба бўлганлиги аниқ эди ... Умид ҳам анча ўзини олдириб қўйибди. Доимо тунд юрадиган чеҳрасида бу сафар чексиз дард муҳрланган эди. Дард инсонларни бирлаштиради деган гап нечоғлик тўғри экан- а. Умид ва мен гўёки энди бир - биримизни танигандек. У менинг дардимга малҳам излаётгандек туйилди гўё...
Биз Шуҳрат мавзусини иложи борича четлаб ўтдик, аммо ҳаммамизнинг кўнглимизда фақатгина уни исми ёдланаётганлиги , маҳзун қўшиқ каби қуйилаётганлиги сир эмасди.
#давоми_бор /53
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Мен бугун улар учун анчадан бери илк бор ясангим келди . Ювиниш хонасига кириб келинойим олиб келиб берган соч бўёғини деярли оппоқ бўлиб кетган сочларимга суртдим. Сочларимни кеча келинойимга калта қилиб қирқтириб ташлагандим. Кўп соч бўёқ хам кетмади. Ювиниш хонасида кўп қолиб кетганимга ойижоним хавотирланиб келиб бир , икки бор чақириб хам кетдилар . Мен у ердан чиқиб кираверишдаги ойнага қарадим .
Тавба бир ҳовуч суяк бўлиб қолибман. Кўйлагимдан ҳам елкаларимнинг қиррали суяклари билиниб ётибди. Бирдан мени бу аҳволда кўриш ота- онам учун қанчалик қийноқ эканлигини, уларни умрларини ўз қўлларим билан қисқартираётганлигимни англадим ва даҳшатга тушдим.
" Йўқ, мени билмабсан шум тақдир , энди мен қасдма- қасдига яшайман. Энди мен икки киши учун яшайман. Ўзим ва Шуҳрат учун. Ҳали мени билганлар "Наҳотки шу ўша Пари бўлса?" дейишади. Аллоҳим , ўзинг куч ва мадад бер. Мен қачондир ҳузурингда Шуҳрат билан учрашганимда унга бошимни баланд кўтариб : "Сиздан кейин сизни уялтириб яшаганим йўқ, сиздан кейин сизга муносиб бўлиб яшадим . Сиздан кейин иккимиз қилган орзуларни рўёбга чиқариш учун бор куч - қувватимни сарфладим... Мен ҳақиқий Фаридангиз бўла олдим " деб айта олай. Албатта шундай бўлади . Албатта .
Мен энди аввалги Фарида эмасман.
Мен кучман, шижоатман, умидман...
Мен Фарида эмасман... Мен - Шуҳратман. Ўша юраги тоза , соф , ... кўзлари очиқ кетган.... Кўзлари йўлларда қолган Муҳаббатман...
Бугун икки ярим ойда илк бор кулганимни кўрган ойижоним қўрқиб кетдилар. Мен эса ҳазиллашар ва тинмай овқат еярдим . Куч иўплашим керак. Аввалги ҳолатимга қайтишим керак. Институтга боришим, ягона мақсадим илмга ўзимни бағишлашим керак ...
Мен кечаси билан қайт қилиб чиқдим. Ошқозоним ҳам обдон кичрайиб кетибди-да. Ўзиям қувватга кираман деб роса кўп нарса еб юборибман .
@Xazon_Rezgi /52
67 ming som kurs o‘rganib har kuni 100 mingdan 1 mln gacha daromad qiling😍😱 @shokhida_blogs isbot👇/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Узук ҳам бежиримгина экан . Бирдан энг охирги учрашувимизда Шуҳратнинг "Сизга сюрпризим бор, Фарида" деган сўзлари ёдимга тушди . Бир машойихнинг : "Сенга аталгани қачон бўлса-да албатта сени топиб келади" деганлари ёдимга тушди . Беихтиёр бармоғимга тақиб кўрдим. У бармоғимга лоппа- лойиқ келди. Унга разм сола туриб бирдан ...
Узукга учта мўъжаз оппоқ кўзчалар ўрнатилган эди.
Бу- соғинч , умид , бахт , муҳаббат , ...
Бу ҳижрон, армон , айрилиқ , алам...
Шуҳрат...
Кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Сабур билан Аҳмаднинг овозларини эшитиб кўз ёшларимни артдим. Ўрнимдан туриб Аҳмадга "Салом" дегандек бош силкидим. У "Ассалому алайкум , опа " дея менга қайта салом берди. Тўғриси Аҳмадни кўриб юрагим бир орзиқиб тушди.
У охирги ойлар ичида анча улғайибди. Қадди-басти Шуҳратни илк бор учратганимдаги кўринишига жуда ўхшаб кетарди.
- Биз Латофатни узатяпмиз ,- Ҳафиза келинойининг сўзлари хаёлларимни тўзғитди, - тоғангиз "Кетма - кет аза одамни зада қилиб юборди, тўй қилиб аза йўлини кесайлик, кейин "Қиз боланинг тенги чиқса текин бер" деган нақл бор деб туриб олдилар. Насиб этса кейинги ой тўй. Латофат Нилуфар қизимга овсин бўлаяпти .Албатта келинглар.
Мана гап қаерда экан?!
Мен эрталаб уйдан чиқиб , яна кимдир мажбурлагандек ортга қайтганим, анча вақтдан бери тортмамда тақилмай ётган тақинчоқларим ичидан бежиримликда боя тақиб кўргандан қолишмайдиган узугумга қарадим. Бу узук ҳам кўзли эди . Марказида оч пушти рангли юрак шакли бениҳоя дид билан ўрнатилган эди. Шуҳрат бир икки бор "Юрагимни тақиб юрибсизми?" деб кулганлари ёдимга тушди.
Узоқ ўйланиб ўтирмай, ўша узукни бармоғимдан оҳиста чиқардим ва келинойига тутқаздим:
- Бу кейинги кунларда эшитган энг қувончли ҳабарим бўлди. Суюнчиси мендан.
Ҳафиза келинойи обдон тайсалладилар . Аммо мен ҳам сўзимда туриб олдим:
- Йўқ деманг, илтимос. Мана мен ҳам қуруқ кетаётганим йўқку,- дедим учта кўзчали узукка ишора қилиб.
- Занжир билан зирак ҳам сизники , - дедилар Хафиза келинойи таъкидлаганларича.
- Тўғри, булар ҳам меники. Шу вақтдан эътиборан , шундайми ?
- Ҳа , албатта
- Уларни эгаси мен бўлганимдан кейин нима қилиш ихтиёри менда бўлади, тўғрими?
- Ҳа , албатта. - дедилар Ҳафиза кеннойи тушунмаган оҳангда
- Унда бу тақинчоқларни ҳам совға ўрнида Латофат ва Назокатларга қолдираман. Улар хам акасидан ёдгор сифатида , акаси ҳалол ишлаб топган дастмоялари эвазига келган буюмни тақиб юришларини жудаям истайман.
Аслида мен совғамни олиб бўлганман. Менинг совғам сиз. Сизларнинг қайноқ қалбингиз.
Менга бундан ортиғи керак эмас.
Хафиза келинойи "Ош дамлаётувдим" деганларига қарамай , самимий хайрлашганча йўлга тушдик.
* * *
Катта йўлга чиққач Сабурга :
- Паркентга келган одам бу ерни кабобини емаса , бу ерда бўлдим демаса ҳам бўлар экан , шу гап ростми ? - дедим кулиб
Сабур жонланди :
- Рост ...
- Бир сани меҳмон қилай , Сабур . Бугун ман "шедрий"ман.
- Гап йўқ!
- Битта шартим бор !
- Оббо, яна нима шарт ?! Уфф...
- Пиёз есанг орқа ўриндиқда кетасан...
- Калленг билан уришиб қолдингми , Пари ?! Кабобам пиёзсиз ейилар эканми ? Ўзинг емисанми , пиёзни ?
- Сан мани сўзларимни ўғрилама бу - бир!
Манга можна - бу икки!
Орқа ўриндиқдан ўтириб рулга қўлим етмиди - бу ...
- Уччч ...- Сабур кулди, - Пари , сани росса яхши кўраман .
- Россалигамми ?!
- Тўғриси , россалигам...
@Xazon_Rezgi /59
#муножаат
РАСУЛУЛЛОҲ ,
УММАТИМ ДЕНГ...🤲
Қани дилим топса ҳаловат,
Кўнглим бўлса осмонларга тенг
Мен тамонга йўллаб шаъфоат,
Расулуллоҳ , умматим денг...
Савобми , ё гуноҳни тўплар,
Ўзин уммат атамиш кўплар,
Қўлингиздан Кавсарни хўплар,
Расулуллоҳ, умматим денг...
Муштоқдирман, соғинчда умрим,
Ҳар бир лаҳза, дақиқа, куним,
Ечилсайди армон тугуним,
Расулуллоҳ, умматим денг...
Бор дардларим олдилар насим,
Мадинага элтсин ҳисларим,
Аллохимга бўлайин таслим,
Расулуллоҳ, умматим денг...
Умрим ўтсин майли синовда,
Йиллар аро тикилсин довга,
Маҳшаргоҳда бир бор, бирровга,
Расулуллоҳ , умматим денг...
Аллохимнинг чексиз карами,
Ўн бор бахт нақд , берса бир ғамни,
Умидворман, мендеклар камми?
Расулуллоҳ, умматим денг...
Чин умматлик чексиз шарафда,
Энг олий бахт, энг олий нафда,
Бўлсам ҳамки, энг сўнгги сафда,
Расулуллоҳ, умматим денг...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ишқим ўзимни ёқур... 😔
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🔮Психологик тест🔮
Суратдаги оилалардан қайси бири сохталигини топинг!
Жавобингиз сиз хақингиздаги сирларни сўзлаб беради!
Вариантлардан бирини танланг👇
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Билмадим , шунча гапларни ичимда айтдимми ёки ташимда ...
Сабур йиғлайвериб қип- қизил бўлиб кетибди.
Мен эс- ҳушимни йиғиб олишим кераклигини тушундим. Бу дунёдагилар йиғлайверса , қақшайверса у дунёдагилар қаттиқ азият чекади деб эшитгандим бир вақтлар .
Сабурга бўлди қил ишорасини қилдим:
- Кетамиз энди.
Сабур "хўп" дея бош силкиди...
Йўлга тушганда " айнидим"
Машина рулини Шуҳратларни кўчасига бурдим.
Ҳайрон бўлиб қараган Сабурга :
- Тоғамни ва қолган барчани кўриб кетамиз '- дедим.
Эшикни очган аёлни танигандай бўлдим . Бу аёл Ботир тоғани аёллари бўлиши керак эди , чамамда . Шуҳратни жанозаси куни Робия аямни атрофларида энг кўп овутишга ҳаракат қилган ва йиғлаган аёл хам шу аёл эдилар.
Тахминимни Сабур тасдиқлади :
- Ассалому алайкум , Хафиза кеннойи ... Биз заводга келгандик. Шунга бир тоғам ва сизларни кўриб кетайлик деб...
Аёл талмовсираб турарди . Бирдан чеҳраси ёришди . У Сабурни таниганди. Ҳафиза кеннойини чеҳраси қандай ёришган бўлса , шундай тез кўзларига ёш келди. У киши Сабурни елкасига қўлларини қоқиб кўришгандек бўлдилар .
Менга бироз қараб турдилар . Менимча бу қиз ўшами - йўқми дедилар шекилли. Мен шундай айрилиқ, шунча дарддан кейин яхшигина ўзгарганлигимни ўзим ҳам яхши билардим. Лекин бу аёл барибир танидилар:
- Фаридахон, сизмисиз ...
Исмимни эслаганларига қараганда мен ҳақимда анча суҳбатда бўлганлар шекилли...
- Ассалому алайкум ,- уларга нима деб мурожаат қилишни билмадим, кейин ўзим яхши кўрган инсон номи билан аташга қарор қилдим:- аяжон...
Келинойи ҳудди қизларидек узоқ вақт бағриларига босиб турдилар ...
Бир оздан кейин уччовимиз тепа ховлидаги стол- стулда ўтирардик. Дуои фотиҳадан кейин, сўрашган бўлдик... Ботир тоғамиз Бўкадаги оғайниларинига кетган эканлар. Латофат ишда, Назокат ўқишда экан. Аҳмад пастки ховлида ўтин арралаётганини эшитиб Сабур ўша ерга кетди.
- Фаридахон ... Тавба Ҳизрни йўқласак бўлар экан...Биз тоғангиз билан Тошкентга , сизни ёнингизга бориб келмоқчийдик...
Мен тинчликми деган маънода Уларга қарадим .
- Бизда сизга аталган бир омонат бор. Робия опам узилганларидан кейин ушбу омонат сандиқларидан чиқди . Устига Фарида қизимга... Тошкент шахри , Чилонзор тумани , .... кўчаси 27 - уй деб манзилингизгача ёзиб қўйилган экан...
Ҳозир ...
Келинойи бир зумда чиройли қутича олиб чиқдилар .
Дарҳақиқат қутича устига менинг уй манзилим батафсил ёзиб қўйилган экан. Қўлларим титраганча қутичани очдим .
Унда ...
#давоми_бор /58
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
3- март 20** йил
Мен институтга энди Вали акасиз ўзим қатнай бошлагандим. Аммо бугун менга машина керак эди . Уйда ҳеч ким йўқлиги айни топда менга қўл келганди. Секин гараждан ўзимни нексиямни хайдаб чиқдим. Уни анчадан бери бошқармагандим. Институтга ҳайдаб боришга Шуҳратдан ийманардим, худди ўзимни ундан баланд тутгандек бўлиб кўринаман, кўнгли чўкади деб ўйлардим. Машинам топ- тоза экан. Гоҳида акам шошилиб турганда у ёқ бу ёққа хайдаб чиқар , сўнг ўзлари яхшилаб ювиб қўярдилар. Ўзларини машиналари анчадан бери устахонада ётганди.
Хуллас, соат тўққизда институт ёнида ҳозир эдим.
Сабурни ичкаридан топдим.
- Кетдик, - дедим унга қисқа ва лўнда.
- Хўп.
Сабур менга ортиқча саволларсиз эргашди . Кўчада нексиямга жойлашиб , ўтир ишорасини қилганимда, Сабур ҳайратини яширолмади :
- Пари , машина ҳайдайсанми? Бу кимми машинаси ?!
Мен хавфсизлик камарини тақар эканман :
- Меники ,- деб жавоб бердим,- нима Сабур калленг билан уришиб қоганмисан ? Шаҳарда қўшнимни машинасини ҳайдамайман- ку!
Сабур илжайди . Ёнимга ўтирди ва :
- Пари , сани россалигам яхши кўраман. Давай кетту - деди тошкентчасига.
Машинани шахардан олиб чиқиб Қўйлиқ йўлига ўтганимда , Сабур :
- Пари , қаерга кетяпмиз ўзи ?! - деб сўради.
- Сабур , мен уни жудаям соғиндим. Уям мени соғинган биламан. Аммо сен ҳам борсанг ўйлашимча ... жуда ҳурсанд бўлади...
Сабур гап ким ҳақида кетаётганини дарҳол фаҳмлади . Бир зумда кайфияти тушди . Шундай бўлиши табиий эди . Мен гапимни давом эттирдим:
- Биласанми , Сабур юрагим чўғ бўлиб кетган. Мени куйдиргани - куйдирган. Тунов куни қўшнилар биров ҳақида гапираётиб , инсон қачон қадрли инсонини совуқ дийдорини кўрсагина тақдирга тан беради . Ҳеч бўлмаса қабрини зиёрат қилиши керак дейишди. Шунга ...
- Яхши қилибсан , Пари ... Яхши ...
Сабурнинг овозида титроқ сезиларди
@Xazon_Rezgi /56
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
2- март 20** йил
Мен каби мунғайиб баҳор ҳам келди. Кимларгадир бахт, кимга умид ,... менга тасалли билан..
Баҳор , кўнглимга қайта олармикансан ...
Билмадим, билмадим ...
Камалак рангларин жойлаб қаламга,
Тутганда табиат - гўзал ижодкор,
Ўзин четга олиб турган ийманиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор?
Тоғларнинг қорлари эриб, энтикиб,
Бўтана сув билан сийланса анҳор,
Қирғоқда ялпизла бирга гап отиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор ?
Юраклар сел бўлса дилхуш наъводан,
Булбулнинг куйлари тингланса такрор,
Бинафша, чучмома, лолангни тутиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор ?
Ўрик гул ҳидидан айланса бошим,
Йиқилай десам-у, суяса чинор,
Уларни йўқласанг бўлиб сирдоши,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор ?
Армонни аритиб, кафтда бахт тутиб,
Келмоғинг ўзидир ҳар тоълега ёр,
Юрак залворида музни эритиб,
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор...
Қайта оласанми, кўнглимга баҳор...
Энди дарслар йўқ . Ҳамма диплом иши ёзиш билан банд. Менга ижодий диплом мавзуси берилди. Генрих ака "Эксклюзив - 10" нинг ишлаш ва ишлатилиш нормативлари бўйича мавзуни тасдиқдан ўтказиб бердилар. Барча ишларим тайёрлиги учун куним фалсафа кафедрасида ўтмоқда. Қолган курсдошларим ҳар ерда диплом ёзиш билан овора.
Ҳали Сабур мендан хабар олиш учун кафедрага бош суқди.
Бироз суҳбатлашган бўлдик . Анчадан бери кўнглимга тугиб юрган режамни амалга ошириш учун ундан:
- Эртага бўшмисан ?! Бир мени айлантириб келсанг- чи ?- деб сўрадим
У хатто "қаерга?" деб ҳам сўрамай хўп деб бош силкиди.
Эртага соат тўққизда шу ерда учрашишга келишиб у билан хайрлашдим
@Xazon_Rezgi /55
Кундан кун кучсизланиб бораётган танаси ҳам жонсиз оёқлари каби сезувчанликни йўқотиб бораётгандек. Шу дамгача жонсиз ва мажруҳ оёқларини қимирлата олмаган бўлса, энди бутун вужуди ҳаракатга келишни истамаяпти. Наҳот, у жон беряпти? Наҳот, энди у ўлади? Наҳот, ожизлик, ногиронлик, хўрлик тугайди?
У шу хаёллар таъсирида бўғзига тиқилган аччиқ аламни ютишга уринди. Аммо шу пайт кўзлари юмуқ бўлса-да, ўзига тикилиб турган ўткир нигоҳни ва шундоқ ёнгинасида эркак кишининг хирсданми, ҳансираб нафас олаётганини эшитди. Гулифор кўзларини очди ва қоронғида ўзига энгашиб турган эркак кишининг шарпасини кўриб, миясига яшин тезлигида “Наҳот, ногирон ҳолимда мени зўрлайди!” деган фикр келди ва жон ҳолатда бақирмоқчи бўлди. Лекин кучли қўллар унинг оғзини ёпди:
- Жим! Жи-и-м!
АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ👇👇👇👇👇
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
𝑲𝒊𝒚𝒊𝒎 𝒕𝒊𝒌𝒕𝒊𝒓𝒊𝒔𝒉 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝑭𝑨𝑺𝑶𝑵 𝒒𝒊𝒅𝒊𝒓𝒊𝒃 𝒄𝒉𝒂𝒓𝒄𝒉𝒂𝒅𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒎𝒊,
𝑺𝒕𝒊𝒍𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒎𝒐𝒔 𝒌𝒊𝒚𝒊𝒎 𝒕𝒐𝒑𝒂 𝒐𝒍𝒎𝒊𝒚𝒂𝒑𝒔𝒊𝒛𝒎𝒊
𝑼𝒏𝒅𝒂 𝒃𝒖 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍 𝒂𝒚𝒏𝒂𝒏 𝒔𝒊𝒛 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
𝑭𝑨𝑺𝑶𝑵,𝑴𝑶𝑫𝑨,𝑺𝑻𝑰𝑳 𝑩𝑨𝑹𝑪𝑯𝑨𝑺𝑰 𝑬𝑵𝑫𝑰 𝑩𝑰𝑻𝑻𝑨 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳𝑫𝑨 𝑱𝑨𝑴𝑳𝑨𝑵𝑫𝑰.
ALLOHIM LABBAY DEB JAVOB BERADI 😱
🤲 Duo qilayotganda 4 Martta ..... aytsangiz Alloh labbay deb javob beradi .
😊 Agar javobini ko'rmoqchi bo'lsangiz ✅ Javobni ko'rish tugmasini bosin.
🤲 Insha'Allah juda tez duoyingiz ijobat bo'ladi javobni ko'rganingizdan so'ng 💌
Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻♂
Unda bizning @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 kanalimizga obuna bo'ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!
Obuna bo‘ling: 👇🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
#PSIXOLOGIK_TEST
❓Suratda ilk bor nimani ko'rdingiz ? O'z javobingizni tanlang va ichki dunyoyingizni bilib oling.
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
25 октябрь 20** йил.
Бугундан мен оқа бошладим. Ўнг тарафимдаги тошмалар сел бўлиб оқарди . Сал қимирласам мислсиз азоб берар , яралардан чиқаётган ҳиддан кўнглим айнар, хаттоки ухласам ҳам ( агар буни ухлаш деб аташ мумкин бўлса) ўтирган куйи ухлар эдим. Укол олаверган сари томирларим қоча бошлади.
Парҳез деб таъкидлашмаса ҳам бўлар экан. Шундоқ ҳам ҳеч нарса емасдим. Баъзан бирон бир нарсани чайнашга хам қувватим етмай қоларди. Ойижоним билан келинойим меваларни қирғичдан чиқариб едириб қўйишарди. Яраларим битай дердику, битта аксирсам ёки йўталсам, чирсиллаб четнаб кетар , яна ва яна азоб берар эди.
Мен жудаям озиб кетдим. Саид ака ва бошқалар қанчалик далда беришмасин барибир руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Ҳеч кимни кўришни хам, суҳбатлашишни ҳам ҳохламасдим. Фақатгина ўзим билан ўзим ва хотираларим бўлса бўлгани эди.
Кўчадан мени сўраб келгувчиларга йўқ эканлигим, Москвада малака ошириш учун кетганлигим баҳона қилинар, ҳаттоки энг яқин қариндошларимиз ҳам мени уйда , айтиш мумкинки, ўлим билан олишиб ўтирганлигимни билишмас эди .
Кундуз кунлари юрагим ўйнайверар , фақатгина тунлари ўзимни ҳотиржам ҳис қилардим. Тун мени севимли дугонамга айланди. Биз уч киши эдик. Мен , тун ва Шуҳратнинг хотираси.
Шуҳрат тушларимда туман ичида алланарсалар дер, аммо мен худди гаранг одамдек ҳеч нарсаларни англай олмасдим.
Шу тариқа бир ойдан ошиқ вақт ўтди...
28- ноябрь 20** йил
Бугун анча енгил бўлдим. Илк бора яраларимдан сел оқмади . Мен ётоғимда қийинчиликсиз ёта олдим. Хар куни менга суянчиқ қилиб қўйиладиган юмшоқ пахтали тиргак- болишларни бугун олиб ташлашди . Ўрнимдан туриб юришга ҳаракат қила бошладим . Бошим қувватсизликдан айланганлигини айтмаса , аҳволим бирмунча яхши эди .
Кўпинча ёнимда соатлаб ўтирадиган, баъзан кўз ёшларини ичларига ютиб ҳиқиллаб қоладиган дадамнинг ҳам бугун ахволимдан юзларига қизил югурди.
Шу бир ой ичида ҳам менга совчилар келганини, буни мендан беркитишса-да , уларнинг маҳзун бўлиб қолишларидан сезардим.
Бугун биринчи қор ёғди.
Катта- катта лайлак қор...
Бу қор менимча мени юрагимга ёғди. Аланг оташ, чўғ юрагимга...
Аммо тафтини ҳеч ўчиролмади.
Умримни сотардим олсайди биров,
Ичи тўла қиш, қорли ва қиров ...
Топилса эди мард бир ҳаридор,
Жилмайиб куйлайди тўрида баҳор...
Йўқ... Баҳор жилмайиб эмас, махзун ва ўксиниб куйлайди ... Унинг куйлари фақат ва фақат ўтмишга тегишли . Ўтмишнинг ширин ҳотиралари...
12- декабрь 20**йил.
Мен ҳовлида аста айландим. Табиатни соғинибман. Кўчага чиққим келди. Аммо худди озиб кетганман. Бу аҳволда мени ҳеч ким кўришини истамайман...
Саида кузда қизлик бўлганди. Талпинчоқ бўлиб қолгандир.
Гўзалой ҳам ноябрь охирида турмушга чиқди. Уларни соғиндим... Хаммасини... Айниқса Сабурни. Улар ҳақидаги хабарни менга дадамни шофёрлари Акмал ака секин разведка қилиб билиб келадилар. Аммо мени Тошкентда эканлигимни, аслида ҳеч қаерга кетмаганлигимни ҳам улар билишмайди.
31- декабрь 20** йил
Бугун янги йил кириб келади. Умримнинг Шуҳратсиз биринчи янги йили ... Байрам байрамга ҳам ўхшамайди ... Мен учун.
Аммо ота- онамнинг , акаларим, укам яқинларимнинг нима айби бор.
Кичик акам ва укам Россияда. Новосибирскда. Дадамнинг корхоналари битим тузган ишлар бўйича ишлашлаяпти . Укам молия йўналиши бўйича ўқишини ҳам ўша ёққа кўчиртириб ( перевод қилиб ) олди.
Аммо ҳар куни эрта сахар ва кечки пайт телефон орқали ҳол сўрашни канда қилишмайди .
Мен ҳаммани ўз ихтиёримдан ташқари хавотирга қўйганимдан ўзимни айдор деб ҳисоблайман.
Улар ҳам мендек айбсиз айбдорлар. Улар учун, жигарларим учун яшашим, яшашда давом этишим керак.
Мен бугун илк бор улар учун ...
@Xazon_Rezgi /51