xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

19- декабрь 20** йил
Эртага тўйим . Одатда турмушга чиқаётган қизларнинг аскариятининг бу вақтда бахтдан боши айланган , еттинчи осмонда учиб, юлдузларни қучиб юрган бўлади. Мен бу ҳиссиётни қаердан биламан?! Шуҳратнинг биргина совчи жўнатаман деган сўзларига қанча бахт таъмини тотиганим рост эди . Агар ўшанда тақдир чархи тескарисига айланиб кетмаганда ... Мен буни тасаввур ҳам қилмай қўйдим.
Бугун эса ўзимни худди тошдан йўнилган қўғирчоққа ўхшатмоқдаман. Гўзал ва буткул ҳиссиз. Эртага янги оламга қадам босаман. Агар гапнинг тўғрисини тан олиб айтадиган бўлсам , қадам босишга мажбур бўламан. У оламдаги ҳаёт менга осон кечмаслиги аниқ. Ахир шу вақтгача кўнглим эгаси моддият дунёсида бўлмаса- да, руҳият дунёсида мендан бир лаҳза узоқ бўлмаган. Янги ҳаётимга эса уни олиб кетишга ҳаққим йўқ. Мен ҳамма китобларимни янги келинлик ҳонадонимга жўнатиб юбордим . Уйда фақатгина "Кўзларим йўлингда" дафтарим қоляпти. Уни яхшилаб ўраб , иш столим тормачасига қулфладим. Калит мен билан кетади. Билмадим , қачон фурсат етилар экан . Ўша вақтдагина уни олиб кетишим мумкин...
Мен энди бошқаларга тегишли бўламан. Мени бошқалар олиб кетишади.

Мени олиб кетди бошқалар...

Мен бу қўшиқни кейинги кунларда жуда кўп тинглаяпман... Хонанда айнан мен учун куйлагандек бўлган экан.

Йўлларингга жонимни тўшаб,
Ширин каби, Лайлига ўхшаб,
Зор-зор кутдим, титраб-ла қақшаб,
Мени олиб кетди бошқалар...

Сарвдек қаддим дол бўлиб кетди,
Озорингдан шол бўлиб кетди,
Андуҳларим осмонга етди,
Мени олиб кетди бошқалар...

Хижронингда хаёлинг ҳамдам,
Унутмоғим душвордир эркам,
Кўп олишдим ўзим билан хам,
Мени олиб кетди бошқалар...

Кипригимда ёш қотди, тинди,
Ўкинчлардан фойда йўқ энди,
Севги синди, муҳаббат синди,
Мени олиб кетди бошқалар...

Кўнглим йиғлар , юрибман сархуш
Кўрган куним бўлиб қолди туш,
Етмаганим энди хайр хўш !
Мени олиб кетди бошқалар...

Етмаганим энди хайр хўш !

Етмаганим ... Етмаганим...

#давоми_бор /77

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

2- ноябрь 20** йил
- Қизим , касалхонага бир бориб куёвни кўриб келсанг бўларди .

- Бормайман.

- Нега ?!

- Ўша куёвингиз мендан сўраб уришибдими бошқалар билан.

- Вой , бу нима деганинг қизим , сени деб уришибдику...

- Шунинг учун хам бормайман-да, ойижон. Худо кўрсатмасин унга бирор нарса бўлиб қолса , мен айбдор бўлиб қолармидим. Бир умр бошим маломатга қолмасмиди. Бу йигитнинг феъли тезга ўхшаяпди. Билмадим , бу кетишда ҳаётим қанақа кечаркин ...

- Яхши ният қилавер , қизим ...

- Майли , пешонамдан кўрарман, ойижон. Аммо касалхонага бормайман. Моматалоқ афти- башарасини кўриб ўзимни айбдор ҳисоблагим йўқ.

- Ўзинг биласан , қизим. Тўйларинггаям бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Ишқилиб синган ерлари битсин- да.

Мен ойижонимга " нима тўйда кетмон чопармиди, юради талтайиб" демоқчи бўлдим- у , индамай қўяқолдим . Ўзи шундоғам мени деб шунча эзилганлари етар.

Хонамга кирдим. Юрагим сиқилди . "Кўзларим йўлингда"ни олдим. Керакли саҳифани қидирдим. Мана ўша саҳифа. Шуҳрат "мен ва домла Сафаров суҳбатлашган , кейин бутун группага ёппасига баҳо қўйиб берган куни ёзганлари" ...

Институтга келганимда Сабур ҳовлиқиб кутиб олди :
- Шуҳрат , Пари Сафаровни ёнига кириб кетди .
- Нима қилибди кириб кетган бўлса , имтиҳон бўлгандан кейин киради- да.
- Э , саниям ҳеч гапдан хабаринг йўқ экан-да .
- Нима гапдан ? Тушунтириб айтгин.
- Бу кўзинг гўлаймай ўлгур Сафаров Парини яхши кўриб
қолган чиқар. Пари унга янги йилдан олдин ўз ўрнини кўрсатиб қўйган экан . Бу далли бутун аламини имтихонда олишга сақлаб қўйибди. "Ҳеч кимни имтихонга киритмайман , сабабини Паридан сўранглар " дебди. Пари келибоқ бу гапларни эшитди- ю, ичкарига кириб кетди.
Нима ?! Мен йўғимда Пари билан шунча гап бўлибдими?! Мен уни ҳатто бир тола сочини шамоллардан қизғонаман. Бу ифлос ... Агар уйланмаган йигит бўлгандаям майли эди . Ха энди йигитчилик-да дердим. Икки боласи бор , ёши биздан бир неча ёш катта бу сўқимтабиатга эркаклик назариясидан дарс бериб қўйишим керакга ўхшайди.
Муштларим ўз - ўзидан тугилди. Шу вақт Пари чиқиб келди. У кулишга ҳаракат қилар, ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутишга уринарди- ю , аммо юзлари қишнинг совуқ кунидаям бўғриқиб кетганди.
Ундан нима гап деб сўрамадим. Ичкарига кирганда Сафаровнинг ялтиллаб турган башарасига шунақанги боплаб тушургим келдики, аранг ўзимни тутиб турардим.

Эртасига кечки пайт Сафаровни Самарқанд Дарбозадаги уйидан қойиллатиб обчиқиб кетдик. Дўстим Козим қассобга бу ишлар чўт эмас. Тошкентдан чиқаверишдаги канал олдида тўхтаб , уни судраб тушганимизда Сафаров дир- дир қалтирарди. Синфдошларим мени йўлатишмади . Таниб қолиб ўқишингда муаммо бўлмасин дейишди . Козим мол сўядиган пичоқларини бир даста қилиб олиб олган экан. Атайдан Сафаровнинг тумшуғини олдига олиб келиб бир- бирига ишқалаб чархлай бошлади. Шунинг ўзидаёқ Сафаровнинг бўлари бўлиб бўлди." Айбим нима?" деди- ю , хушидан кетиб қолди. Роль ўйнаяпти десак , ростдан эси жойидамас. Куйдиргини ўзига келтириш бир азоб бўлди . Козим: "э эркак зотига иснод келтирмай ўл , Шуҳрат юзингни беркитмасанг хам бўлади. Бунақалар ... Агар бу хўкиз аёл бўлганда точна боласи тушиб қоларди " деди сўкиниб . Сафаровни ўзига келтиришганда тепасида мени кўриб ҳайрон қолди : " Абдуллаев сиз ?! Ахир нима учун?! " Мен ҳам шартта "Усмонова учун ! Фарида учун" деб ўзимни тутолмай тепиб юбордим . Сафаров "их " деганича чангак бўлиб қолди. Мен ўзимни тўхтатолмай қолдим. "Ифлос , нима хаққинг бор мени Фаридамга кўз олайтиришга. Мен уни ойдан, юлдуздан, тонгги шабнамдан қизғанаман. Мен уни ҳатто ўзимдан қизғанаман. Фаридам менинг кўнглим каъбаси , бутун дунё бу- бу Фарида , Фарида бу - бутун дунё. Менинг дунёимга тикилган кўзларинг , гап отган тилларинг бирма- бир ҳаммасига жавоб беради . Хаммасига.
Сўзларимни эшитиб турган Козим яна пичоқлари билан бостириб кела бошлади . Бу гал Сафаров нақд бир соат ўзига келмади. Сафаровни махалласини бошига ташлаб келар эканмиз , Козим,: "Шуҳрат, оғайни ўша қизни шунчалик яхши кўрасанми ,

@Xazon_Rezgi /75

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

14 - ноябрь 20** йил

Бугун Шуҳратга унаштирилганимга бир хафта бўлди. Фотиха тўйимиз ортиқча дабдабаларсиз ўтишини ўзимиз ҳоҳладик. Ҳамма ҳашамат тўйда бўлади дедик сўраганларга .

* * *
Нонушта пайти акам гап топиб кирдилар :
- Шуҳратни дўппослаб кетишганмиш . Воқеа кеча кечқурун бўлибди. Бўлажак куёвни иккита қовурғаси синибди , лаблари ёрилиб , қовоқлари шишиб юзини тўсиб қўйганмиш. Хозир касалхонада экан.

Хамма менга қаради.
Мен индамай чойимни хўпладим .
- Нима бўлибди экан ?! Хабар олиб келишимиз керак ,-
Ойижоним ташвишли овозда гапирардилар, кейин менга қараб сўрадилар:- яхши йигитмиди ўзи , гап- сўзлари жойидамиди ?!

- Билмасам , - елка қисдим мен.

- Нимани биласан , ўзинг ?!- сўрадилар жиғибирон бўлиб ойижоним.

- Сизлар билганчалик маълумотни - дедим мен бамайлихотир. (Аслида ич- ичимдан ҳунобим ортаётганди)

Касалхонага бориб келган ойижоним билан акам ортиқча ҳеч қандай маълумотни билишмай келишибди. Билишгани Шуҳратни қандайдир маст йигитлар калтаклашганмиш. Шу. .

Менга тез орада батафсил маълумот келишини билиб турардим. Ички сезгим ҳар сафаргидек алдамади . Кўп ўтмай ҳовлида Улуғбекни етаклаб Ойбек кўринди.

- Болам сани соғинибди - деди менга кўзини қисиб.

-Келинглар ,- уларни меҳмонхонага таклиф қилдим.

- Овора бўлма , Пари . Қорнимиз тўқ. Улуғбек ҳам яқинда каша еб олган.

Улуғбек , хона бурчагида турган Севинчнинг ўйинчоқларига талпинди. Ойбек уни қўлини қўйиб юборди . Ўзи ўғлининг ортидан қараганча сўзлай бошлади:

-Хуллас , Париой билиб турибсиз- а, мени нимага чиққанимни. Мен эса ҳойнаҳой Пари мени кутаётгандир деб келавердим. Гапни қисқа қиламан. Куёв бола Шуҳратбек Собирбойваччанинг гапирган гапидан хабари бор экан. Фотиҳаларинг ўтганидан кейин пойлаб юриб Бойваччани йўлига чиқибди."Авваллари Фарида менга бегона эди , энди унаштирилган қизим, яқинда ҳасми- ҳалолим бўлади. Сен уни устидан қандайдир гапларни гапириб қўйибсан. Энди гапингни қайтариб ол . Мен у қизнинг шаъни учун жавоб бераман. Яхшиликча кўн , оқибати ёмон бўлмасидан"- дебди. Собирабойвачча эса "Мен эркакман , айтган сўзимдан қайтадиган ... эмасман" дебди. Шунда Шуҳратбек "Шу ерда адашдингиз, брат . Эркакман деб кўкрагига урган эр как , бировни қизини ортидан бунақа гапларни гапириб юрмайди. Лозим кийганларни гапи бу , агар ўзингизни опа-сингилларингиз тўғрисида шунақа гапларни эшита оламан десангиз бу бошқа гап " деган экан , Собир бойвачча олдидаги йигитларга " босс" деворибди. Шуҳратбек бир ўзи бештаси билан олишишдан қўрқмабди . Шунақа гаплар.

Мен Ойбекнинг сўзларини эшитиб бундан бир неча йиллар олдин домла Сафаров билан бўлган воқеани эсладим . Ўшанда у Шуҳрат мени шаъним учун ҳеч нарсадан тап тортмаган эди- я .
Буниси эса ундан ҳам ўтиб тушибди .

- Қизиғини эшит Пари, энг қизиғи буёқда. Хуллас , бойваччаниям , унинг тўртта гумаштасиниям мелиса обориб тиқиб қўйган экан. Биласан, группавойга жазо қаттиқлигини.
Шуҳрат касалхонадан, мен билан уришган булармас, мен буларни яхши танийманку, улар бошқа эди . Бу йигитлар қайтанга мени тарафимни олишгани учун у ер бу ери шилинган деб ҳаммасини қутқариб қолибди. Собирбойвачча мелисахонадан чиқиши билан тўғри касалхонага борибди. Шуҳратга "Ман эркакга эркакман . Гапимни қайтариб олдим . Фақат битта шарт билан. Агар Фарида сенга турмушга чиққанидан кейин ақалли бир маротаба кўзида ёш билан уйига келса , билиб қўй айтган гапим қайтадан кучга киради " дебди.
Шуҳрат : "Сен бир маротаба деб катта гап айтвординг, Фарида ярим маротаба ҳам уйига йиғлаб бормайди, йигит сўзим " деганмиш.

Ойбек шунча кўп маълумот олиб келибдики , бошларим айланиб кетди.
Шуҳратнинг бу ишларига на куйишни , на қувонишни билмасдим.

@Xazon_Rezgi / 74

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
​​
23- октябрь 20** йил

Бугун Собир бойвачча мени махалла бошида кутиб олди .
Тўғрироғи оппоқ мерсини йўлимга кўндаланг қилиб тўсиб олди. Начора ... Қачон бўлса ҳам гаплашишим керакку.
Машинамдан тушмай ойнасини қиялатдим:

- Привет , лунатикам !

Собир бойвачча мендан бунақа муомалани кутмаган эди шекилли довдираб қолди , бироздан кейин лаб-лунжини йиғиштиролмай илжайди:

- Ваалейкум ассалом , пари қиз . Эшитишимча оппоқ отли шаҳзодани кутаётган экансиз , шунга бир келувдим.
У машинасини кўзда тутди шекилли. Мени эса энди роса томоша кўрсатгим кела бошлаганди:
- Ким айтди сизга бу гапни . Лекин тўғри айтибди. Ҳақиқатдан ҳам шаҳзодани кутяпман . Аммо қани у ?

Мени гапимдаги "сен- отсан" деган маънони тушунган бойваччани кўзи ола- кула бўлиб кетди. Тишлари орасидан чирт этиб тупирганча вишиллади :

- У қиз одаммас дейишганида ишонмовдим

Бойвачча мени бопладим деб ўйлади шекилли , истеҳзоли тиржайди .
Мени боплаб бўларканми , мени- я?
- Ким айтган бўлсаям тўппа - тўғри айтибди. Сиз одам эмас , балки ундан ҳам аълоси билан гаплашаяпман деб бемалол фахрланишингиз мумкин. Мен билан гаплашиш ҳаммагаяммас- да. Айтганча , мен хақимда бу гапни қаерда эшитгандингиз ? Мабодо чойхонадамасми ? ! Шунинг учун , мен ҳақимда "палон қилмасам , одаммасман" деганмидингиз ? ! Бекор айтибсизда шу гапни . Одам бўлмай қолсангиз менга ,яъни қиз болага тенг келиб қоласиз-да !? Бу сиздек бойваччага ярашармикан ?! Бииир ўйлаб кўриш керак. Мулоҳаза юритиш керак. Бунинг учун чуқур мушохада кучи керак...
Гапира туриб секин қарасам бойваччанинг юзидан қони қочибди. Менга қараб бақрайганча қотиб қолганди . Яхшиям телефони жиринглади . Бўлмаса мени лекциямга қанча тоқат қиларди.
У қўнғироққа "ҳозир кетаяпман" деб жавоб берди- ю , менга "томи кетган" маъносида боқиб :
- Гапимиз ҳали тугамади , яхши қиз - деди.

- Как жаль, мен ҳам сиз билан яна гаплашишни жуда интизор бўлиб кутаман - дедим.
Собир бойвачча махалла ичкарисига қараб кетди. Ортидан эргашдим. Узоқдан дарвозамиз ёнида турган онаси , аммаси ва ойижонимларни кўрганимда ҳаммасини тушундим . Бойвачча уларни иккинчи марта совчиликка олиб келган экан-да .
Мен уларга эътибор ҳам бермай, машинамни тўғрига ҳайдаб кетдим.
Тўртинчи эшик ёнига етганда сигнални босдим.
Улуғбек шундоққина остонада ўйнаб турган экан . Чопиб чиқди:

- Паайиий, паайиий телли .

Акаси Отабек дарров уришди :
- Хола дегин , ўласан адам уришалла сани

Бу пайтда мен Улуғбекни ёнимга ўтказиб олган , унга банан артиб бераётган эдим :
- Оташ , асалим, ойингга айтиб чиқ , мен сенларни бугун бир уйимга мультик кўришга обкетмоқчиман. Укаларингниям чақир.
Болалар билан кечки тўққизларгача мазза қилдик. Мультфилм кўрдик, Севинчни лего ўйинчоқларини бир уй қилиб ёйдик. Севинч ҳам роса яйради.
Ойбек чиқиб: "Кетдикми , солдатлар" деганда энг биринчи Улуғбек отланди:
- Тетти ада, аям йи- йи тилади .

Вой қарқуноқ-ей , онаси хавотир олаётганини бола тилида тушунтиришини- чи ...

Уларни кузатгач, хонамга ойижоним кириб келдилар ...

- Келинг , ойижон.
- Болали уй - бозор , файзиям бошқача.- улар бироз тўхтаб гапларини давом эттирдилар ,- Қизим, боя совчилар келганини кўрдинг. Мен уларга секин , муомала қилиб " йўқ" жавобини айтсам , аммаси " бор- йўғи " битта қари қиз бўлса шунга шунча ихтимат шартми дегандек ... - ойижонимни товушлари бўғилди. - дилимни ёмон оғритди.
- Айтмадизми , мани қизим асал, йиллар ўтсаям айнимиди деб...- ойижонимни юпатмоқчи эдим , аммо бадтар хўрликлари келиб кетди:
- Қизим , қиз бор уйга шоҳ хам , гадо хам келаркан...

#давоми_бор / 72

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Пари, қачон турмушга чиқасан?

Ойбекнинг дабдурустдан берган саволи дилимни ранжитди:

- Сенга нима?

- Одамлар гапиришаяпди, шунга?

- Менга нима?
- Пари , аслида сени хафа қилмоқчимасдим ,аммо.
- Гапиравер , хафа бўлиш ёшидан ўтиб бўлдим , гапиравер...

- Пари , сани эсимни таниганимдан бери танийман. Бир инсон сифатида яхши кўраман. Атрофингда бўлаётган гап- сўзлар мени...

- Мақсадга ўт , гапни ўрайвермасдан.

- Хуллас ... Хуллас Собирбойвачча сен ҳақинда ёмон гап гапирворибди. Катта гап гапирворибди . У... У...

- Уффф, намунча чайналасан ? Нима - У ? Нима дебди?

- У "Шу Парини бир кун бўлсаям хотин қилмасам , одаммасман " дебди

- Э , шунга шунчами ? Собир бойваччанг ўзи одаммас-ку. Шуни энди официальний эълон қилибди-да . Эътибор беришга арзимайди. Хавотир олма...

- Пари , бу ҳазилмас. Бойваччанинг балодан хам қайтмаслигини ҳамма билади . Ўзи ёшликдан сани яхши кўрарди. Мактабдан кейин неча йил қаерларда даф бўлиб кетди , ёлғиз ўзига аён . Мана икки ойдан бери пайдо бўлди-ю, хар чойхонада ичиб олиб шу гапларини айлантириб ётибди .
Сан у билан хазиллашма. Амакимлани, яъни дадангларни қўллари узунлигига ҳам ишонма. Бунақа газандаларни қўлидан ҳар бало келади.

Мен қўл силтадим:
- Билганини қилсин ...

- Ўзиям росса кучайибди . Бўйнига тақволган троссини қара. Бошмолдоқдай келади-я қалинлиги ...
Ойбек ўзини бошмолдоғини кўзи олдида бир айлантириб кўрди. Кулгим қистаб кетди.
Беихтиёр:
- Э , ўша троссига от тепсин ...- деворибман.

Ойбек, букланиб қолгунча кулди:
- Қаердан олсан-а шунақа гапларни ? Уни троссига от қанақа қиб тепади ?

- Билмасам . Талабалардан эшитгандирман- де... Қанақа тепишини қаердан биламан...,- дедим жилмайиб . Энди бу гап ўзимгаям таъсир қилди....

Аслида биздан уч синф юқори ўқиган Собир бойвачча аллақачон атрофимда айланиб юрганига, хаттоки институт эшигигача бориб ўзининг мерседесида ўшшайиб ўтирганига бир неча бор кўзим тушганди.

-Ойбек , хавотир олма , пешонамга ёзилгани бўлади...

* * *

Ана бўлмасам . Бунча тез ?!
Учрашувдан қайтганимда остонада икки аёл ва уларни кузатиб чиққан ойижонимга тўқнаш келдим. Дарров танидим! Собир бойваччанинг онаси ва аммаси . Демак, булар совчилар. Улар билан салом - алик қилмасликнинг иложи йўқ эди. Саломлашиб аста ўтиб кетдим. Бойваччанинг онаси жуда мулойим , ҳокисоргина аёл . Аммо кервоз аммаси , индамаса дунёни кетига ўт қўйворадиганлар тоифасидан.
Мени елкамга қўлини қоқиб кўришаётгаям , бир чимирилиб "ҳм" дейишни унутмади. Бу менга "бизни совчи бўлиб келганимга ўзингни еттинчи осмонда ҳисобла" дегани бўлса керак.

" Пишмайдиган савдо". Бу ойижнимнинг вазиятга берган баҳолари эди . Улар мулойимлик билан совчиларга рад жавобини ҳарчанд бермасинлар, амма тушмагур баланддан келибдилар "яхшилаб ўйлаб кўришимиз керакмиш"
Дадам ойижонимга кўп гапирмадилар :
- Йиғиштир ...

@Xazon_Rezgi /71

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Китоб ўқишнинг таъмини билганлар билади-ки, китоб ўқиш денгиз сувини ичишга ўхшайди.
Ичганингиз сари чанқайсиз, чанқаганингиз сари ичасиз.

Ҳикмaт Анил Ўзтекин


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

-Кел, меҳмонхонага кир.

Ойбек бемулозамат кириб стулга ўтирди:
- Қани , омин, мен келдим бало келмасин.

- Тшш, Ойбек илтимос , секинроқ. Севинчни уйғотворма . Кечаси билан йиғлаб чиқди- дедим мен бир ёшлардаги жиянчамни назарда тутиб .

- Бола деган йиғлаб- йиғлаб , юмалаб- думалаб катта бўлади-да .

- Тиши чиқаяпти , шунга икки ,уч кундан бери тоби бўлмаяпти ...

Ойбекнинг бир зумда ранги ўзгарди:
- Оббо , жони қийналибди-да бояқишни...
У бироз ўйланди , стол устида вазада турган меваларга қаради

- Ол , Ойбек. Яқинда ювганман. Артиб ейман десанг ана пичоқ билан ликобча

Ойбек ҳижолатомуз жилмайди:

- Пари , ўтган куни кечқурун соат ўн бирлардами , билмадим Улуғбек бир тўпалон қилса де . Телевизордаги мультида маймунни банан евотганини кўрган экан. Бир ухлаб туриб , тушига кирганми билмиман , бир жанжал қилса десанг "Банан , банан" деб . "Шу пайтда санга бананни котта холангникидан олиб бераманми?" десам , "Пайиий , Пайиийда бооой" дейди. Эсида қолганини қара

( Мен Ойбекни ўғилларини ичида айниқса шунисини кўпроқ яхши кўраман. Уч ёшларга кириб қолган бу болачасини айни ширин бўлган вақти. Бир хафтача олдин Тўрабек билан кўчада қўл ушлашиб юрганини кўриб уйга олиб кириб ярим соатча ўйнатиб ўтирувдим. Ўшанла мева еганини эсида қолган экан-да.)
Бир кўнглим шарт уйингга чиқийми дедим- у...

Юрагим ивишиб кетди:

- Ойбек, айтгин қачон одам бўласан ? Бола бечорани изиллитиб қўйиб , "дедим- у"га нима бор ? Бор жўна кўзимга кўринма ...

( Ойбекнинг жуда ғурури осмонда-да. Бировдан ёрдам сўрашни ўзига ҳақорат деб билади. Шунинг учун кўпда дадам атаганларини махалла оқсоқолига тутиб, "Тепадан келди деяқолинг. Ўзини қарздор ҳис қилиб бўйни эгилмасин, камига мен берганимни билса шундоғам олмайди " дея тайинлардилар )

Ойбек кўзлари яшнаб кулди :

- Э, Пари нима девоссан бизни хотинни ?! Уни Лобар деб қўйишибди. Ўша куни қайноғам катта-катта тўртта патир олиб келгандилар. Ўшандан бир бўлак қолганди.Бир зумда ошхонага чиқиб ўшани банан шаклида кесиб озгина шакарли сувга ботириб "Ма банан, тойчоғим" деб обкеб берди. Улуғбек ,озгина тишлади- ю "Тереймас банан" деб четга суриб ухлаб қолди. Лобар тушмагур "Адаси, яхшиям олма сўрамади , қаттан олардим" деб кулса де .

- Ке, Ойбек , шу учрашувга бормай қўяқолийлик. Ундан кўра болларингни обчиқ , биззикида ўтирамиз .

- Бекорларни бештасини ебсан. Синфдошларимиз бизни одам деб кутишвотти. Шунақа ўзингни четга тортвурсенг сондан чиқиб кетасан. Бўл тез . Санга беш мунут муҳлат . Тулпоримда кутиб тураман. Давай ...
Ойбек юзига фотиха тортиб кўчага йўл олди.

* * *
Айтган эдим- у , бунақа ўтиришлар менга эмас деб . Бир соатда толиқиб қолдим. Бугун якшанбалиги учун кеча туни билан китоб ўқиб чиққандим. Орада Севинчга вақти- вақти билан қарагандим.
Синфдошлар гапга тушиб кетишган , асосий мавзу иш, оила, рўзғор ва албатта қайнона ҳақида эди. Пайт пойлаб рестораннинг ташқи сатҳига чиқдим. Бўш креслрларнинг бирига чўкиб , кўзларимни бир зумга юмдим.

- Музқаймоққа таъбингиз қалай?

Ойбек тепамда пломбир ушлаб жилмайиб турарди.

- Э , роса тўқман , нима қилардинг оввора бўлиб.

- Атайдан олдим. сен музқаймоқ билан овора бўлсанг , мен гапларимни гапириб олардим.

- Тинчликми , қанақа гап?

@Xazon_Rezgi /70

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😯 Hoy hoy hoy sekinroq sarpo koʻrmaganmisan  namuncha qizim.

🤩-- Oyi bularni chiroyliligini qarang, kelinoyim bu fasonlarni qayerdan topgan oyi. Odamni koʻzi quvnab ketadiyu🤩🤩🤩

🥰--Haaaa qizim menam soʻragandim  sarpolarizzi fasonini qayerdan topdiz deb, kelinoyingni aytishicha bitta kanal bor emish nominiyam nima dediya
FASONLAR dedimiey ANDOZALAR dedimiey.

😍 Oʻsha kanaldan olarkan, yanachi u kanalda tikuvchilikniyam BEPUL oʻrgatisharkan, qara kelinoying menga koʻylak tikib berdi, senam tezroq ulanib olgin qizim.
👉 /channel/+EzLAVqpo_lswYzYy
👉
/channel/+EzLAVqpo_lswYzYy

Hamkorimiz:👉 Tikuvchilik sirlari 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Асло, асло ...
Омон ака қатъият билан эътироз билдирдилар ,- асло бундай қила кўрманг. Ҳеч қачон турмуш ўртоғингизга у - Шуҳрат ҳақида айтманг ... Эркак кишининг кўнгли жуда нозик бўлади. Сал нарсага чарс қилиб синиб кетади. Синган кўнгил билан яшаш осон дейсизми ? Ҳеч қачон ... Илтимос , бу фикрингиздан қайтинг, жиллақурса ўйлаб кўринг...
- Менга хаммадан ҳам кўп нима алам қилади биласизми? Ўз ҳолимча яшай олмаслигим . Доим кимлардир  учун яшашим кераклиги . Менга қолса дунёдан шундай ўтар эдим- у, даргоҳида  Шуҳратга ёруғ юз билан йўлиққан бўлар эдим. Мен унга ҳиёнат қилишни , бошқага маҳрам бўлишни, тан олиб айтсам ҳеч ҳоҳламайман . Бу дунёда яна бошқа бир одамга кўнглимни боғлаш , шунга ҳаракат қилиш мен учун мислсиз азоб .
      Кўпинча ўйлайман. Мен турмушга чиқсам , у дунёга борганимда Шуҳрат билан бўла оламанми ... Бўлажак турмуш ўртоғимни кейин рад қила оламанми ...  Кўнглим истагани каби қачон яшайман ? Қандай яшайман? Қаерда яшайман?  Қаерга боқмай савол ..., савол,... савол ...  Жавоби борми бу саволларнинг ...
     - Жавоби бор.
Мен ялт этиб Омон акага қарадим .
  - Жавоби бор- такрорладилар Омон ака - сиздан биргина талаб сиз инсондек яшанг . Суннат ва фарзларга амал қилсангиз бўлгани. У дунёда ким билан бўлишингиз масаласи эса Аллоҳга осон. Барча сабр қилганларнинг мукофотини бергувчи ўзи. Масалан Шуҳрат учун сизни, турмуш ўртоғингиз учун яна бир Фаридани яратиб бериши каби... Аллоҳнинг бир ишида минг битта хикмат бор ... Чексиз хикмат бор ...
      - Омон ака, сиз шундай инсонсизки ... Айнан  сиздакаларни малҳами жон дейишса керак-да . Биз бу мавзуда анча олдин суҳбатлашсак бўларкан. Анча кўнглим ёришди.
     Биласизми , мен  бир манбада ўқигандим. Бу дунёда бир инсонга ташқи кўриниши билан айнан ўхшаган яна саккиз нафар бир қолипдаги  инсон яшайди деб . Сиз билан мен эса кўнгли бир инсонлармиз . Баъзан сизни Омон ака эмас, балки ундан ҳам яқин ...   ака деб чақиргим келади . Биласизми, ўзимни акаларим хатто сиздан рашк ҳам қиладиган бўлишибди. Тунов куни катта акам  дадамларга : "Қизингизни Омон акаси бор, биз ким бўлибмиз ?" десалар бўладими ...
     Омон ака берилиб кулдилар.
- Ака , майлими сизни ҳеч ким йўғида ака десам ?
    Омон ака бош силкиб ,"ҳа" ишорасини қилдилар .
    - Бизни боғлаб турган риштани кўпчилик нотўғри тушунадида, ака. Тунов куни лекция ўқиётганимда , кафедра калитини сўраб аудиторияга кирган эдингиз- ку , ўшанда талабалардан биттаси "уч сўм пул, бир калла қанд , битта мулла" деса бўладими. Ўзимни зўрға ушлаб қолдим. Бир кулгим келади, бир ҳуноб бўлсам денг.
- Бу хойнахой иккинчи курсдаги Мирфаёзни гапидир- а? Адабини бериб қўймадингизми ?
- Гапига эътибор берсам худди ўзим ўлиб тургандек бўлиб қолардим- да , - кулдим мен. - кейин талабалик - олтин давр . Бу даврдагилардан ҳеч хафа бўлгим келмайди , хафа қилгим ҳам.
Бу мулоҳазам фанга тегишлимас...

- Сизга битта топшириқ.
- Қандай?
- Қачон ,қандай ёрдамим керак бўлса тортинмай , ғурурингизни бир четга суриб мендан ёрдамимни қабул қиласиз. Ўзингиз мени ака деб тан олдингизми , демак сингиллик вазифаси ва шартини қабул қиласиз.

- Хўп бўлади , ака . Сиз нима десангиз шу. Кун тартибида битта масала қолди .

- Нима масала ?!

- Хўш, қани ўша эр жаноблари ? Мен турмушга чиқишим
керак бўлган ?

Омон ака кулиб юбордилар .
- Фарида ишни учдан икки қисми битди . Хулосаси қолди. У ҳам бўлар- а . Аллоҳга осон ...
Айтганча , сизга зўр китоб олиб келдим. Бир ўқинг- чи ,-
Улар менга  Рашод Нури Гунтекиннинг  "Чолиқуши" китобини узатдилар. Бу китобни мактаб давримда ўқигандим.
Аммо қайта- қайта ўқишга арзигулик асар . Бу асарни қайта ўқиганимда менга бошқача таъсир кўрсатишини билган бўлсалар керак Омон ака. Чолиқуши - Фериде.
Мен ким эканман -  Фарида ?!

- Энди кетдик. Қорин масаласи қандай? - сўрадилар Омон ака.

- Думалоқ ...

- Фарида , менга шундай кўпроқ ёқасиз , ҳушчақчақ... Юринг бир меҳмон қилай сизни

Уйга қайтгач , Омон ака берган китобни варақладим . Саҳифалар ичидан бир варақ қоғозга Омон ака ҳусни хати билан  ёзилган шеър чиқди :


@Xazon_Rezgi       /68

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ҲАЙРЛИ ТОНГ!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ШАНБА тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Шу топда кўз ўнгимда Шуҳрат туриб олгандай бўлди ... Оппоқ кийимда ... У гўё "Бир ёрим бўлсайди жонни берардим..." деётгандек...

Дафтарни кейинги сахифаларини варақлашга мажолим қолмади...
Умид бугун менга иккита қадрли совға берди. Бири дўстлиги , иккинчиси "Кўзларим йўлингда" кундалиги ...

Биз Умид билан институтга қайтганимизда диплом ҳимояси деярли якунланиб қолган, йигитлар ҳимояни " ювиш" учун бир- бирларига сув сепиб кулиб юришарди.
Умид ҳам сувдан қуруқ қолмади. Бугун Умид куларди ...Унинг бунчалик масрур кулганини энди кўрибман. Эътибор бериб қарасам у жудаям беғубор кулар экан... Жилмайганда кулгучлари бутун юзига нур тараётганга ўхшарди ...


Мен Умидни қайтиб ҳеч қачон кўрмадим...

Мен дунёда Умид исмли дўстим борлигини биламан.
Умид дунёдаги энг яхши дўст эканлигидан хабарим бор ...
У мени мен уни ҳеч қачон унутмаганим каби унутмаслигига юз фоиздан кўп ишонаман...
Дуо қилганимда дуоимнинг бир бурчагида Умид жилмайиб турганини кўраман. Ҳудди уни охирги кўрганимда жилмайгани каби...

Қайда бўлсанг ҳам соғ бўлгин, дўст...
Ҳақиқий дўст...
Дуоимдасан...
Дуоларимдасан...
Ҳар бирида....

Умримнинг охиригача...

#ОРАДАН_УЧ_ЙИЛ_ЎТГАЧ...

24- август 20** йил

Мен - Усмонова Фарида Муродовна...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна-техника фанлари номзоди. (бу илмий унвонни ўтган йили март ойида олдим )

Мен - Усмонова Фарида Муродовна-
фалсафа фанлари номзоди (фалсафа бўйича илмий унвонни шу йил июнь ойида олишга муяссар бўлдим)

Мен - Усмонова Фарида Муродовна. Техника йўналиши бўйича олий ўқув даргоҳининг доценти... Мен микробиология , фалсафа , махсус ( спец) фанлардан дарс берувчи - ўзи ўқиб битириб чиққан кафедра ўқитувчиси

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- ушбу ўқув даргоҳига саккиз йил аввал бир олам умид билан кирган беғубор ўсмир қиз...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- илм- фан чўққиларини забт қилишда азму - шижоати чексиз қайноқ қалб соҳибаси ...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- ушбу даргоҳда умрга татигулик муҳаббат эгасига айланган дилбар...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- ушбу даргоҳда севган, севилган , бахтдан боши осмонларга етган шайдо ...


Мен - Усмонова Фарида Муродовна- мазкур даргоҳда умридаги энг қадрли кишиси , кўнгли эгасини ерга топширган- абгор..., маҳзуна ...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- айнан шу даргоҳда неча - неча талабаларга фан сирларини ўргатган- комила...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- йигирмадан ортиқ илмий ихтиролар, қатор патентлар , юзлаб илмий мақолалар муаллифи - олима...

Мен- Усмонова Фарида Муродовна ...

@Xazon_Rezgi /65

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

ОРЗУДАГИ ЁР
✍ Хазонрезги
🎙Шерзод Карим

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆aввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Фарида ... Баъзан ўйлайман... Кўп ўйлайман... Уччаламиздан қайси биримиз бахтсиз эканмиз.

Менимча ...

Менимча орамизда энг бахтлигимиз - Шуҳрат ... У севди, севилди ... Бахт оғушида кетди.

Сиз - бахтсизсиз ... Шуҳратсиз дунёда бундан буёғига яшашингиз осон иш эмас.

Уччаламиз орамизда энг бахтсизи эса - менман. Мен... Жондан азиз дўстидан ажраган , умрининг охиригача суйган ёрига етолмайдиган мен...
"Бу гапларни нима учун гапираяпти ?! Севги изҳорими - бу?" деб ўйламанг. Аслида менга " "Йўлинг очиқ , ана Фарида сеники" дейишганида ҳам , бунга имкон бўлганда ҳам, мен ҳеч қачон сизни қабул қилмаган бўлардим. Бу ўзим ёки сиз учунмас. Бу Шуҳрат учун. Қиёматли жўрамнинг кўзларига қиёматда тик боқишни истайман. Яна шу даражада безбетликка борган тақдиримда хам сиз билан яшолмасдим . Чунки сизни кўзларингизда Шуҳрат бор. Бу дегани орамизда бир умрга Шуҳрат бор дегани .

Унда Умид шунча гапни менга нима учун гапирди деб ўйлаётгандирсиз- а ?

Сиз доим Умид мени қайси қилган айбим учун ёмон кўради деб ўйлагансиз. Аслида эса мен сизни жуда яхши кўрганман. Балки Шуҳратдан кўп яхши кўргандирман, аммо кам эмас ... Бу юз фоиз тўғри.
Биз бугун- эрта хайрлашамиз . Ҳаммамиз ўз йўлларимизга кетамиз. Шунинг учун хайрлашиш олдидан сизга бор хақиқатни айтгим келди. Мен ёмон эмасман , Фарида. Мен сизни ёмон кўрмаганман ҳеч қачон... Мен...

Шу ерда мен Умидни сўзларини бўлдим:

- Умид, сиз ҳазрати инсонсиз...
Мен сизни танимаганимдан , ўзим билмай сизни шунча қийнаганимдан афсусдаман. Мени айбсиз айбдор дўстингизни кечиринг. Кечиринг...

- Фарида , ким айтибди муҳаббат икки тарафлама бўлади деб . Қаранг бир тарафлама ҳам нечоғлик гўзал экан.
Висол - муҳаббатнинг аянчли ўлими. Бу сўзларни қаердадир ўқигандим. Ўйлаб кўрсам, тўғри сўзлар экан. Бундан келиб чиқадики , уччаламиз мангу муҳаббат эгаларимиз...

- Умид...

- Ха...

- Мен жуда ҳафаман шу топда ..
Айнан шу топда ...

- Нима учун...

- Мен сизни танимаганимдан хафаман. Таниганимда кеч бўлганидан хафаман .Кеч қолганимдан хафаман. Нима учун шу гапларизни аввалроқ айтмагансиз ...Бир- биримизнинг қадримизга етиш учун фурсат борида ?!

- Ўша фурсат энди келди.
Майли , бу масала ҳал . Иккинчи масала қолди

- Шу масалангизни ўзиям жуда етарли бўлди-да. Иккинчиси шартмикан , дўст ?!

Умид ҳазин жилмайди :

- Бу энг асосийси ...

У ўрнидан туриб стол тортмасидан чарм муқовали ўртача китобдек келадиган бир дафтар олди:

- Бу сизники . Аввалроқ бермаганим учун кечиринг . Журъатим етмади . Яна ўша вақтлар буни ўқишга бардошингиз етмасди. Халиям мавриди келганича йўқ, менимча. Аммо бошқа иложим йўқ...

@Xazon_Rezgi /63

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!

Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇
/channel/+ywORRPFJoYE1ODhi
/channel/+ywORRPFJoYE1ODhi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

наҳотки дунёда муҳаббатга шунчалар лойиқ қиз бўлса ?!" деб сўради. Мен унга "Ҳа" деб жавоб бердим." Унда у қизни мендан узоқроқ тут , тағин ошиқ бўлиб қолмай" деди маъюс кулиб .
Фарида. Кўз қароғим . Сиз биласизми , йўқми ... Мен жуда рашкчиман ... Баъзан сизни икки ,уч кун кўрмай қолсам, на ер, на осмонга сиғаман. Мен ҳасад қиламан . Сиз сочларингизги силаётган насим елвизакларга. Мен ҳасад қиламан. Сизга қараб кўз қисувчи юлдузларга. Мен сизни ойдан қизғонаман. Нега у сизни ҳар кеча кўриш ҳуқуқига эга. Нега оппоқ субҳлар кафтида сизга ҳар тонг шабнам тута олади
Айтинг , менда бундай ҳуқуқ қачон бўлади , қачон муҳаббат Ила лим-лим кўнглим Фарида деб чорлаган вақт "лаббай" жавобини ҳаялламай эшитар эканман. Вақти келиб тўйимиз бўлса , қувончдан парча - парча бўлиб кетмасмиканман?! Бахтнинг осмонида шунчалик юксакка парвоз қилсам , қайтиб ерга туша олармиканман. Ўз дилдорига етишган дилим титилиб кетмасмикан . Фарида ... Ягона... Кўнглимнинг танҳо ягона эркаси...

Мен дафтарни ёпганимда , кўз ёшларим сел бўлиб кетган эди. Мен қайси маконда яшаябман ?! У Шуҳратнинг ёди , бунисининг ҳаётидами... Қаерда... Тушларимда кўп бор Шухратни кўриб, унинг ортидан югуришим , кўп бора Шуҳрат дея бақириб уйғонишим ... Шу сабабли ҳаётимни яна шу исмли инсонга боғламоқчилигим ... Мен хато қилмаяпмиканман?!... Осмон никоҳи ерга тушгани ростмикан... Саробларга алданмаяпмиканман.
Ҳаётдаги умр йўлларимни боғламоқчи бўлган инсоним тушларимдаги ҳамроҳимнинг ёдимдан чиқара олармикан... Бу ҳол юз беришига имоним комил эмас. Умрим давомида ҳатто қўлларимни бир бор ушламаган инсонни йиллар давомида куйиб , ўртаниб яхши кўришим сабаби нимада ? Ундан менга қолган хотира кўзларимдами ?! Якка ўзим қолганимда бетиним Аллоҳимга қилган муножаатларимдами?! Ундан айрилганимга тўртинчи йил ҳатлади. Аммо тўрт дақиқа унутдиммикан ... Мен то тирик эканман , то ҳаёлпаришон бўлмас эканман у ёдимдан чиқмаслиги кундек равшан- ку. Ўзга инсонга ҳаётимдан жой ажратганим тўғри бўляптими ? ! Бу ўша инсонга нисбатан ҳиёнат , кечирилмас гуноҳ эмасми ?! Бир вақтлар Умид "Кўзларингдан Шуҳрат боқиб туради" деганди. Ҳаётимдаги янги Шуҳрат кўзларимда кимни ва нимани кўради ... Саволлар кўп. Жавоблар бисъёр ...

@Xazon_Rezgi /76

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Test 😍

Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Аммо баъзиларининг ҳаддиларини билмасликлари ёмон алам қиларканда. Ўзи аслида қиз боланинг бозори бир қайнаркан- да...- ойижоним чуқур ух тортдилар.
- Ўзингизнинг тақдир- насиб деган сўзларингиз қаерга кетади унда ?
- Билмадим қизим дард-у хаёлим эгангга эсон-омон топшириб олиш бўлиб қолди . Кеча Роҳат опоқинг ўғиллари Сирожиддинга сўраб чиқибдилар . "Атайдан уй кийимимда чиқдим , махалладагилар устимдан кулишмасин деб , биламан тенгингиз эмасмиз, аммо нима қилай ўғлим қўймаяпти " дедилар. Мен уларга "йўқ" деб юбордим. Гап тенгимиз эмасликларида эмас, сен барибир ўша йигитга турмушга чиқмаслигингда.
- Тўғри қилибсиз. Менга у йигит ҳақиқатдан ҳам тўғри келмайди - дедим қачон қараса шўлтиллаб юрадиган Сирожиддинни эслаб.

- Бойваччани совчиларидан бир соатча олдин Мупаррах аммангни кичик овсини келгандилар . Саодат кеннойи эсингдами ?!
Мен "йўқ" деган маънода бош силкидим.

- Боласи сельхозни битирган экан. Сендан икки ёш катта . Сени таниркан . Уйдагилари уйлантиришдан гап очишса "шу қизга боринг" деганмиш.

Мен у йигитни эслагандек бўлдим. Баланд бўйли , қош- кўзлари қоп- қора, ўзиям қоратўридан келган. Аммо хушрўйгина . Ҳудди ҳинд актёри Салмонхонга ўхшаб кетарди.
Саодат кеннойи "Болам улар баланд дор, биз осила олмаймиз десалар , осилсанг баланд дорга осилган яхшида , ойижон" деганмиш. Яна "Майли беришмаса ҳеч бўлмаса бизга беришмаган деган жавобни оламиз. Оқибатини билмасдан фол очиш керакмас деганмиш".
Мен бу йигитни фикрларида секин ўзимни кўра бошлагандим. Тавба, алломаи- замон эрканлар- му?
Ойижоним гапларида давом этардилар :
Хуллас Саодат кеннойи "Овсинжон келмасдим- у , Шуҳратим ҳеч қўймади" дедилар ...

- Нима ... Нима дедингиз , ойижон.

- Ўша йигит икки оёғини бир этикка тиқиб олганмиш...

- Исмини нима девдингиз ?!...

- Шуҳрат...

( Шуҳрат!!! Мени бошимдан биров бир челак қайноқ сув қўйиб юборгандек бўлди.) Шуҳрат...

30- октябрь 20 ** йил

Бугун мен Шуҳрат билан учрашувга чиқдим. Ҳеч қандай амма- хола-ю , янгаларсиз . Ўзимиз . Негалигини билмасдим мен шуни ҳоҳладим . Кейин билсам у ҳам шуни ҳоҳлаган экан.
Шуҳрат жуда кўп гапириб бошимни ачитиб юборди . Ахири ҳиёбондаги ўриндиққа чўкдим . У "нима бўлди" дегандек менга қаради:

- Тинчликми ?

- Бунча кўп гапирасиз ? Галавам айланиб кетди.

Шуҳрат гапимни биринчи тушунмади , кейин қотиб - қотиб кулди .

- Ха , нима дедим ...

- Йўқ , ўзим , гапларингиз эриш туюлди .
У қўярда қўймай мени хиёбондаги кафега етаклади. Куз бўлишига қарамай ҳаво илиқ эди. Шуҳрат бир зумда у бу егулик буюрди . Иссиқ чой келганда ўзи қўйиб мулозамат қилиб менга узатди :
- Марҳамат .

- Раҳмат .

Ўша куни у яна анча гапларни гапирди . Ҳеч қайсиси ёдимда қолгани йўқ. Ҳа- я биттаси ёдимда қолибди .Буни ўзи шахсан ёдимда қолишини сўрагани учун эслаб қолдим . Хуллас , мени ҳамма тилакларим , истакларим амалга ошаркан, қачонки , уни ота- онасини ўзимникилардек қабул қилсам ва ҳурматларини жойига қўйсам . Аслида буни мендан сўрамаса ҳам бўларди. Мен ахир ўн саккиз ёшли ғўр қизалоқ эмасман. Мен шу вақтгача оқ- қорани таниб бўлган , ўз мустақил фикрига эга шахсман. Мендайлар учун қадрият тушунчаси аллақачон биринчи ўринга чиқиб бўлган .

Шундай қилиб ҳаётимга иккинчи маротаба иккинчи Шуҳрат кириб келди .

@Xazon_Rezgi /73

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?

Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️

Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩


1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩

Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩‍❤️‍💋‍👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️

Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova

Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇

👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...

🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,


ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!

❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤫TUSHSH! HECH KIM ESHITMASIN!

Buyerda uyda o‘tirgan xolatda qanday qilib millioner bo'lish xaqidagi sirlar ochilyapti . Bu haqida hechkimga aytmang. .

👆Qo‘lingizdagi telefon orqali millionlarni topishni xoxlarmidiz?

O'zingiz tez kiring Bexabar qolmang👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура


Каналимизга обуна бўлинг :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


Бу дунё кўп қадим... , менгача бўлган,
Менсиз камаймайди, бўлиб қолмас оз.
Ва лек доим кўнглим бир ўй кўтарган
Менинг ким учундир яралганим рост...

Ҳаёт сўқмоғида кўпда бемажол
Юрибман девона Машрабга ўхшаб
Англадим! Ўзим-чун бу умрим малол
Ўша ким учундир юрибман яшаб...

19- октябрь 20** йил

- Парихон қанилар , кеннойи ?

Оббо Ойбекнинг овози- ку. Буткул унутибман. Бугун синфдошлар учрашуви бор девди. Уч кун олдин атайлаб уйимизга чиқиб тайинлаганди- я . Ойбек уч ҳовли нарида турадиган қўшнимиз, тўғрироғи, синфдошим. Жуда ажойиб йигит. Ажойиб- у , ғаройиб . Ушлаган жойини кесмасдан қўймайди. Мени учрашувга олиб кетмагунича тинчимайди- ёв. Менинг бу каби учрашувларга тоқатим йўқ. Бир тарафдан ўзимга ноқулай, бир тарафдан синфдошларимга. Синфимиздаги ўн олтита қизнинг мендан ташқари ҳаммаси турмушга чиққан. Йигитларимизнинг ярмидан кўпроғи ҳам оилали бўлиб бўлишди. Ҳар сафар йиғилишда асосий мавзу оила бўлганлиги сабабли бироз ноқулай бўлади. Менгаку барибир- а , аммо қизлар бемалол ҳасратлашишларига ҳалақит қилаётгандек ҳис қиламан ўзимни ... Шунинг учун

Ҳовлидан ойижонимнинг :
- Хонасида . Нима учрашув бормиди, Фарида менга индамади , отланганиям йўқ ,- деганлари эшитилди.

- Қизингиз бир баҳона тўқимаса ҳали. Айтиб қўйинг, алмисоҳдан қолган баҳоналари ўтмайди. Ман кутиб турганимни айтинг. Нақд Ойбек келди , гижинглаган тулпорида деворинг.

"Гижинглаган тулпор" кўз ўнгимга келиб кулиб юбордим. Ойбек деярли шалағи чиққан тикосини назарда тутаётганди . Қайсар . Чиқмаганимга қўймайди шекилли . Хонамдан чиқдим:

- Ха беш болали йигитча ? Эрталабдан тинчлик борми сени дастингдан ?

"Беш болалик йигит" деган асар бўларди. Ёшлигимда кўп ўқирдим. Ойбекни кўрдим дегунимча шу асар номи ёдимга тушаверади , сабаби Ойбекни бешта боласи бор . Хаммаси ўғил.
Ойбекнинг тўйи мактабни битириш имтиҳонларининг охиргисини топширганимиздан икки кун ўтиб бўлганди. Оталари Наби амаки ошқозон саратонига учрагандилар. Етти нафар фарзанднинг энг кенжаси Ойбек эди. Наби амаки Ойбегимнинг тўйини кўрсам армонсиз кетардим деганлари учун Ойбекни ўн етти ёшига тўлар тўлмас уйлантирдилар. Тақдир насиб қилса ҳеч гап эмас экан- да. Келин ҳам топила қолди . Камсуқумгина оиланинг фарзанди Лобар менимча ўша вақтда ўн олти ёшларда бўлган- ов. Тўйлари ўтказилиб, никоҳ ўқилгандан анча ўтиб, расмий рўйхатдан ўтишган бўлишса керак. Тўйга бутун синф йиғилгандик. Бечора Ойбек. Тўйида ҳали унга қараб ғилтиллайди, ҳали бунга қараб . Ойбек эсини таниганидан бери синфдошимиз, ўз партадоши Замирани яхши кўрарди . Отасининг касали уларнинг муҳаббатига бевақт нуқта қўйганди. Наби амаки тўйдан тўрт кун ўтиб оламдан ўтдилар .Ойбекнинг эса шунча йиллардан бери барибир дилидаги муҳаббати ўлмаган экан. Бир куни мен унга "Ойбек дунёда бек билан тугайдиган болалар исми қолмагунча фарзанд кўрмоқчимисан десам, ( унинг ўғилларининг исмлари Отабек, Аслбек , Тўрабек, Улуғбек, Жўрабек эди ), йўқ Пари хотиним қиз туғгунича , мен уни исмини Замира деб қўйгунимча " деган эди...

@Xazon_Rezgi /69

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЎЗИМ_УЧУН_ЯШАЙМАН 🥀

Отар тонгнинг бор туни,
Англаб етдим мен шуни ,
Ишонаман бир куни,
Ўзим учун яшайман !

Наҳордан шабнам ичгум,
Булутдан либос бичгум ,
Сохта дўстлардан кечгум,
Ўзим учун яшайман !

Эландим -умр чархида,
Тирикчилик дардида ,
Нозикман гул баргидан ,
Ўзим учун яшайман...

Ер бир ён , бир ён фалак,
Жонимни қилмай ҳалак,
Исмимни атаб малак,
Ўзим учун яшайман !

Умрим- маржон шодаси ,
Бўлгум мудом фидоси,
Юринг бирга , дадаси ,
Ўзим учун яшайман !

Борайлик тоққа, қирга ,
Қўлимиз ушлаб бирга ,
Изҳорим жойлаб шеърга,
Ўзим учун яшайман ...

Боқмай ўнгга, сўлига
Фарзандлар ўз йўлига,
Қарамасдан қўлига,
Ўзим учун яшайман...

Гоҳ сокин , гоҳ ёнаман ,
Жоним якка , донаман ,
Сийланг, ахир онаман ,
Ўзим учун яшайман...

Дейман: дард тугунин еч,
Ўксинмасдан энди ҳеч ,
Бўлмасидан охир, кеч ,
Ўзим учун яшайман !

Отар тонгнинг бор туни,
Англаб етдим мен шуни ,
Ишонаман бир куни,
Ўзим учун яшайман !

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Мен эркак кишиман. Ғурурим, шаъним , номусим, орим- буларнинг барига деярли ўзим жавоб бера оламан. Яна менинг тарихим очиқ, яъни севганим , севилганим , уйланганим, ажрашганим , бунга нима сабаб бўлгани ... Одамлар баридан хабардор.
Сиз эса ҳали турмушга чиққан эмассиз. Сиз ҳозир ўзингиз эмас, ота- онангиз , акаларингиз ва укангизнинг номусини кўтариб юрибсиз. Сизнинг тарихингиз ёпиқ. Охирати обод бўлсин ( Омон ака чуқур ух тортди) раҳматли Шуҳрат билан муҳаббатингиз ... Хуллас буни деярли ҳеч ким билмайди . Билганлар ҳам сизни сотардиган инсонлар эмас.
Хўш айтингчи , сизни шу ёшга киргунча турмушга чиқишдан нима қайтармоқда ? Бу мени эмас сизни таниган барча инсонларнинг саволи. Илм деган бахона энди ўтмайди . Сабаби сиз илмда нимага қодирлигингизни аллазамон ҳаммага исботлаб бериб бўлдингиз . Яна шу тарафи борки , илм ҳаёт учун . Сизнинг ҳаётингиз фақат илмга ҳизмат қилавермайди , буёғига илмингиз ҳаётингизга ҳизмат қилиши керак ... Бундан келиб чиқадики...

- Бундан келиб чиқадики, сиз дадамнинг менга насиҳат қилиб беришлари тўғрисидаги илтимосларини қойилмақом уддаладингиз , Омон ака...

Омон ака менга ҳайрат билан тикилиб қолдилар:

- Сиз... Сиз мени лол қолдиришдан ҳеч чарчамадингиз ... Ҳайратдаман , Фарида . Ахир... Қаердан билдингиз..?

- Билмадим , шундай туюлди . Тахмин қилдим ва ...
Тахминларим мени ҳеч алдамайди-да Омон ака. Шуниси одамни чарчатиб қўяр экан, шуниси.
Э майли , буларни қўйинг , Омон ака. Юқоридаги саволларингизга жавоб бермоқчийдим, тўғрироғи мулоҳаза билдирмокчийдим.
Мен яқинларим учун ор- номус, қадр - қиммат, шаън эканлигимни аллақачон тан олганман. Балки ... Балки эмас , айнан шунинг учун бу дунёда юрибман. Мен улар учун аллақачон ўзимни қурбон қилиб бўлдим . Менга шунча жонимни қийнаш , қўша - қўша илм билан шуғулланиш нимага даркор деб ўйлаганмисиз ҳеч ? Ким ва нима учун керак эди?! Ҳамма нарсаси етарли қиз кунини телевизор қаршисида вақтини сериалдан сериалга тақсимлаб, уларни кўриб ўтказишига ким монъелик қила оларди ? Айтинг , ким ... Мен эса фақат хабарлар ва янгиликларни кўраман. Шундаям якшанба куни ...( Кулган бўлдим)
Бу яқинларим ўйлаганим бўлмай нима ?! Мен аллақачон ўлиб бўлганман. Бугун бунга уч йил бўлди ... 15 - октябрь ... Уч йил бўлди . ( Мен ўзимни тутаман девдим , аммо бўлмади йиғлай бошладим ... Омон ака , индамас аҳволи меникидан яхшимаслиги қисқа- қисқа олаётган нафасидан аён эди ) Айтинг , мендек инсонни яна нима ўлдириши мумкин ?! Инсон ўлим шаробини икки марта тотади. Бири бу дунёда ўтганда. Иккинчиси у дунёда қиёмат олдидан... Менчи ?! Мени яна ким ва нима учун ўлдириши мумкин ?! Мен турмушга чиқишга тайёрман . Аммо айтишади-ку , "Осмон никоҳи ерга тушмаса , тақдирлар туташмайди" деб . Менинг шунчаки бахтим очилмаяпти , халос. Бу мени қайсарлигим эмас. Хозир уйга бориб шу эшикдан ким кириб келса шунга мени беринг десам , уйдагилар ҳам хўп дейишмайди- ку .
Мен ўз тақдиримни Яратганнинг измига топширдим. Кутяпман. Нени , кимни ... Ҳозирча мавҳум ... Аллоҳ ҳар нега қодир. Мен шу тўхтамга келдим ва анча таскин топдим...
Шунақа гаплар , Омон ака. Турмушга чиқаман. Фарзандлик бурчимни бажариш учун ҳам.
Аммо , мен турмушга чиқадиган инсон менга уйланишдан аввал ҳамма сиримни , тарихимни билиши керак...

#давоми_бор /67

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)


#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


15- октябрь 20**

Бугун Шуҳратнинг оламдан ўтганига уч бўлди , аниқроғи қабрга қўйилганига...
Ажаб , бари худди кеча бўлгани каби ...
Бугун... Шуҳрат билан ёлғиз қолгим келди. Институтга машинада келгим келмаганининг боиси ҳам шунда эди ...
Маърузаларимни ўқиб бўлгач режа қилганим каби Ўрда бўйига кетдим . Ўрда бўйи унчалик ўзгармаган. Ҳудди ўша кунги каби хазонрезгисига маст . Мен қадрдон ўриндиққа ўтиргач сумкамни кавладим. Бу дунёдаги энг ардоқли ҳамроҳим "Кўзларим йўлингда"ни олдим .
Мен деярли ёд бўлиб кетган кундаликни варақлашга тушдим. Қанча вақт ўтганини билмайман . Бир пайт биров ўриндиққа тап этиб замонавий портфелни ташлади . Бир чўчиб тушдим . Норози қиёфа бошимни кўтарсам :

- Омон акаааа.... Бу ерда нима қиляпсиз?!

- Разведка... - дедилар Омон ака ёнимга бамайлихотир жойлашар эканлар,- қарасам бир гўзал битта- битта қадам босиб соҳил бўйлаб кетаяпти . Хаёллари паришонга ўхшади. Шу парида бир гап бор шекилли деб мен ҳам ортидан эргашдим. Билсак бўладими , ул пари- пайкарни не безовта қилғон эркан ?

- Ҳа, йўқ... Ўзим шундай. Бир табиат гўзаллигидан баҳра олай девдимда ...

- Эҳ, ёлғонни эплолмайдиган синглим... Баҳра олай эмиш. Хафа бўлманг- у , сиз табиат у ёқда турсин , ҳаётдан баҳра олишни йиғиштириб қўйгансиз... Инсон энг аввало инсон. У фақат ўтмишга боғланиб яшамайди. Хар йиқилганда , ўрнидан яна туриб юриш унинг бурчи .

- Мен нима қилаяпман сизнингча ? - хўрлигим келди.

- Мен илмни айтмаяпман , Фарида , шахсий ҳаётингизни назарда тутяпман.

- Шу ерда ўзингизга ўхшамадингиз , Омон ака. Ким ким аммо сиз шахсий ҳаёт ҳақида... Умуман олганда устоз- шогирд анъанасига содиқман. Мендек шогирдни топиб бўлибсиз... - шу пайтда кулгини келганини қаранг .

Омон ака ҳам ёйилиб кулдилар :
- Эҳ, Фарида... Мен ёмон устоз бўлибман. Шу вақтгача " Устозни айтганини қил- у, қилганини қилма" деган оддийгина таълимотни сизга сингдира олмабман- а .

- Ха шуни айтинг ...

Омон ака жиддийлашдилар :

- Фарида , аслида мен гапни бехазил бошлагандим. Шунча йилдан бери танишмиз- а. Биз ҳар қандай гапни бемалол бир - биримизга айта оладиган ва тўғри қабул қиладиган даражага етиб бўлдик деб ҳисоблайман.
Нима дедингиз ?

Мени "тўғри" дегандек ишора қилдим

- Энди икковимизни вазиятимизни солиштирсак, бизда аҳвол бутунлай бошқача. Бунақа эътирозли тикилманг менга. Ҳозир , барчасини батафсил тушунтириб бераман .

@Xazon_Rezgi /66

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#YANGILIK

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/15
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/15

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Умид менга дафтарни тутқазди-ю, ўзи "мен ҳозир" деганча хонадан чиқиб кетди. Мен дафтарни олганимда қўлимда ҳали ҳам кофели чашкани ушлаб турганимни , у буткул совиб бўлганини энди сезибман.
Чашкани столга қўйиб, дафтарни очдим ...

Биринчи варағида :

"
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Абдуллаев Шуҳрат"

деган ёзувга кўзим тушди ва ... аста титроқ боса бошлади .

Иккинчи варақни очдим ...

Вооооййй. Дафтарнинг бир варағида менинг расмим ўзимга қараб кулиб турарди . Иккинчи варағида эса "Орзудаги ёр" деб номланган шеър ёзилганди. Ҳар иккаласини тагига қўйилган санадан мен донг қотдим . Бу тақдир бизни учраштирмасидан бир йил олдин қўйилган сана эди . У мени мактаб давримга тўғри келарди
Беихтиёр шеърни ўқий бошладим...

ОРЗУДАГИ ЁР...

Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Етмиш минг томирда қонни берардим,
Тўрттала тарафинг қибла деса гар,
Тўрттала тарафим , ённи берардим.

Ҳаётим бўлсайди, ҳар битта фаслим,
Ҳар фаслим ичида гуллардан аслим,
Оппоқ субҳдан то шомгача таслим,
Ҳар битта оқшомим, ҳуфтонни берардим

У юрган йўлларда куй чалса жилға,
Юлдузлар жон талаш бўлмакка сирға,
Улардан ажратиб мен фақир зўрға
Пойига ишқ тўла осмонни берардим

Сўзласа ҳар сўзи жонни олгудек,
Хуморли ғамзаси чўғга солгудек,
Бир умринг кам деса , юз бор қолгудек,
Энг сўнгги нафасим -ниҳонни берардим

Қизғаниб яшардим кўрган тушимдан,
Тоқат сўрар эдим мажнун кишидан,
Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан
Рашк тўла лиммо-лим уммонни берардим

Ғурурим , қадрим , номусим , орим,
Садқа қилар эдим ҳар неки борим,
Дердим кутганимча бор экан ёрим,
Садоқат уйилган хирмонни берардим

Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Жон не эркан? Жаҳонни берардим.
Бори- йўғим бари- имконни берардим
Резгиси собит ул хазонни берардим.

Мен бу шеърни ўқидим худди бошқа дунёларга тушиб қолгандек бўлдим .

Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан...
Айтишларича , бу дунёда энг садоқатли жонзот бу оққушлар экан. Қай жуфти бўлмасин нобуд бўлса, иккинчиси ўзини ўзи нобуд қилар экан. Бири иккинчисисиз ортиқча бирон дақиқа яшамас экан.

Резгиси собит ул хазонни берардим.
Эҳ... Бу сўзлар ... Бу сўзлар билан "Хар бир дунёга келганнинг кетмоғи муқаррар. Куртак бир кун албатта хазонга айланишга маҳкум, собит , мен эса сен ёр учун жондан ҳеч иккиланишларсиз кеча оламан" деган маънони ўз мисраларига шунчалик жойлаган экан, Шуҳрат...
Шеърни ўқир эканман қулоғим остида гўёки Шуҳрат дил изҳори қилаётгандек эди...

Бир ёрим бўлсайди ... жонни берардим...

@Xazon_Rezgi /64

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Умр

Танишдилар…
Севишдилар…
Турмуш қурдилар…
Фарзанд кўрдилар…
Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб, кўп куйдирди…
Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди…
Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди…
Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўй ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан.
ㅡ Онаси,- деди. ㅡ Дунёга келиб нима кўрдик ўзи?
ㅡ Билмасам, - деди аёли хўрсиниб…
Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди...

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан


👉🏻 @xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tez kunda

✍️Xazonrezgi
🎙️Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube | Instagram |

Читать полностью…
Subscribe to a channel