-Аслида сенинг бузуқлигинг ортидан мен касаллик ортирганимни ҳам қизинга айтиб беришинг керакмасмиди? Сен ортириб келган касаллик туфайли мен шу куйга тушганимни ҳам қизингга айтсанг балки ҳисобимиз тўғриланармиди!? Ойисининг пичинг тўла нафратли овози уй ичкарисидан эшитилди.-Сен ўз гуноҳларингни тан олишда ўзингда куч топа оласанми? Икки ойлик қизчанг ва севаман деган аёлингни ёлғиз ташлаб, ўзинг аллақандай бузуқлар қучоғида ётганингда, хотининг ўлдириб кетилганини, арзимас пул эвазига маст аласт турклар томонидан пичоқлаб кетилганини сен қизингга айта оласанми?
Читать полностью…#ташриф
Хайрли кеч, яхшилар...
Авваламбор камтарона ижод маҳсулим #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА қиссаси юзасидан билдирган самимий фикр-мулоҳазаларингиз учун ташаккур.
Кўпчилик обуначиларимиз бош қаҳрамонимиз Фарида билан овозли чат уюштиришни, уларни расмларини каналга жойлашишимизни сўрашибди. Азизлар, тўғри тушунасиз бу ёғи ўзбекчилик. Биласизки, ҳеч бир ўзбек аёли ўзини тармоқда кўз-кўз қилишни истамайди. Қолаверса Фарида ҳам "Мен ҳақимдаги бор саволларга жавоб асарда айтиб бўлинди. Ташқи кўринишимга келсак, китобхон мени энг чиройли кўринишда тасаввур қилиб бўлди, бундан бошқасига рози бўлмайман(ҳазил)" дея жавоб қайтардилар.
Энг кўп сўралган саволлардан бири "Корейс доктор ҳаётда борми, ҳозир у қаерда? " саволи бўлди. Ҳа корейс доктор асарнинг бошқа қаҳрамонлари каби реал ҳаётда бор. У киши қатор йиллар Ўзбекистонда фаолият юритган. 2014 йилда ишимиз тушиб излаб борганимизда Россияга кўчиб кетганидан хабардор бўлганмиз. Шу бўйи у инсоннинг изини биз ҳам йўқотганмиз.
Ҳозирча шулар. Яна чиройли сатрлар орқали учрашгунча
Эҳтиром ила Хазонрезги
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
/channel/+98SJXAfieW9lYzBi
/channel/+98SJXAfieW9lYzBi
🫵Сиз фарзандингиз жинсини режалаштиришни хоҳлайсизми?
📌 Каналда малакали мутахассис 👩⚕ сизга соғлом ва илмий асосланган усулларга таяниб, фарзандингиз жинсини қандай режалаштириш ҳақида муҳим маълумотлар тақдим этади!
✅ Халқона услублар ва уларнинг самарадорлиги;
✅ Таомлар ва жинсни режалаштиришга таъсир этувчи факторлар;
✅ Мутахассис маслаҳатлари ва синовдан ўтган тавсиялар
🕒 Тезроқ қўшилинг, соғлом ва бахтли келажакни режалаштиринг!
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
- Аслбек, йигитча индиндан ўқишга бориши керак. Сенга эртага бир кун муҳлат . Контрактини тўлайсан . Фирманинг "Саховат" фондидан. Айтганча , мен бу йигит бошқа ҳеч қачон контракт тўлов пулини ўйлашини ҳоҳламайман. Сен шунинг учун тўрт йиллик тўловини инфляцияни ҳисобга олиб олдиндан тўла. Аввал бу ҳақида суриштир. Балки номига ҳисоб рақами очтириб қолган суммани ўтказасанми... Хуллас , нима бўлгандаям , сенга ишонаман. Тўловни мен тўлаганимни ҳеч ким билишини ҳоҳламайман. Бирор иложини топарсан. Яхшилаб ўйлаб кўрарсан , бу ҳақида ...
Тушундингми...
- Тушундим , Фарида опа , тушундим. Худо ҳоҳласа йигит индинга ўқиш жойида бўлади, хавотир олманг...
Мен фирманинг фойдасининг маълум қисмидан алоҳида ҳисоб рақамига йўллардим. Бу ҳақида саноқли инсонлар билишади. Кимлар томонидан саҳоват кўрсатилаётганини эса... Шунақа... Менимча бу энг тўғри қарор...
#БУГУН
Бугун умримдаги энг катта сир очилди. Мен жуда карахт ҳолга тушиб қолдим .
Барчаси хўжайиннинг оғайнилари Илҳом аканинг аёллари Нодирахон билан бизникига ташриф буюришганидан бошланди...
Биз Нодирахон билан анча аввал танишган, айтиш жоиз бўлса иноқлашиб кетган эдик. Уларнинг тўйлари бизникидан бир йил аввал бўлган , бизни тўйда эса Илҳом ака хўжайинга куёв жўра бўлгандилар.
Меҳмонлар шарофати билан ўзимизга бир дам бердик. Тушликдан кейин хўжайин оғайниларини олиб балиқ овига кетдилар . Биз Нодирахон билан суҳбатлашиб ўтирибмиз .
- Фарида , бир гап сўрасам , майлими ?
- Бемалол , сўрайверинг...
- Шуҳрат ака, ҳўжайинингиз бирор марта ҳам ўтмишингизни юзингизга солмадиларми , айтмоқчийдимки , улардан аввалги Шуҳрат ҳақида...
- ...
Мен ... Мен гарангсираб қолдим. Нима ?! Хўжайин бу ҳақида билганмилар ?! Нега бир оғиз таъна қилмадилар ...
Орадан ўн дақиқача вақт ўтганда Нодирахон минг бир узр сўраб , сўзларига изоҳ берарди
Айтишича , фотиҳамиз бўлган куни хўжайин уларникига борган , Илҳом ака билан обдон дардлашган, уларнинг суҳбатларини Нодирахон батафсил эшитган эканлар ...
Хўжайин :
- Илҳом . Биламан Фаридани кўнгли жуда нозик . Деярли тўйи бўлиб турай деганда у йигит хазон бўлди. Мен Фаридани яхши кўриб ортидан институтга борганимда у тўртинчи курсда ўқирди. Уларнинг курсдоши Абдуворис синфдошим Қобилнинг амакисини ўғли эди. Хуллас , Абдуворисни қўлга олиб , барчасидан боҳабар бўлдим. Кейин Фаридани кўнглини забт этган ўша йигитчанинг турқи тароватини бир кўрай деб яна институтга бордим. Йигитлар тўпланиб туришганда киши билмас гаплашиб ҳам кўрдим. Ишонасанми , Илҳом , у йигит- адашим ҳақиқатданам ... жуда яхши эди . Гаплашган одам , яна гаплашсам дерди ... Кейин мен ўз йўлимдан кетдим. Бир куни Қобил адаш Шуҳрат оламдан ўтганини айтиб қолди. Бу орада Фарида Москвага кетиб қолибди. Шу билан мен Фаридани баҳорда учратдим . Ишонасанми , унга қараб шунчалик ўзгариб кетганини кўриб, Шуҳрат унинг учун ҳаётидан ҳам азиз инсон бўлганлигини англадим ...
Мен Фаридани фақат ўз ҳолига қўйиш кераклигини тушундим. Йиллар ўтди. Мен Фаридани ҳар қадамидан ҳабардор эдим. Собирбойвачча орага тушгандан кейин энди мен хам ҳаракатни бошлашим кераклигини тушундим...
Нодирахоннинг сўзларини тинглар эканман , беихтиёр хўжайинни биринчи бор "Шуҳрат" деб чақирганимда , "меними , мени чақиряпсанми ?!" деганлари ёдимга тушди... Демак , ....
Ҳеч нарсани ўйлагим йўқ ... Мен хўжайинни ёмон кўраман ... Инсон деган ҳам шунақа бўладими ?! ... Нега шунча йиллар бир оғиз чурқ этмадилар ... Инсон биров учун шунчалик фидойи бўлиши мумкинми ... Бировни шунча яхши кўриши мумкинми . У учун шунчалар ўзидан кечиши мумкинми ...
Мен сизни соғиндим , Хўжайин... Мен сизни яхши кўраман... Россалигам. Сиз шу сўзимни яхши кўрардингиз-а ...
Россалигам ...
Тунги соат уч . Мен ҳар сафаргидек бедорман. Ҳамроҳим кундалигим билан . Хўжайин бир, икки бор кабинет эшигидан қарадилар . Аммо ҳалақит бергилари келмай биринчи қаватга , ошхонага тушиб кетдилар. Биламан ҳозир қўлларини куйдириб бирон таом ижод қиладилар .
@Xazon_Rezgi /89
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Хаёллар гирдобида манзилга етибмиз. Аслбек мени бир вақтлар бутун орзу , умидларим гувоҳи бўлган завод эшиги ёнига элтганда машинадан туша олмай анча талмовсирадим.
Завод жуда ўзгарибди. Янада кўркамлашибди. Биз қатнаган вақтда экилган ниҳоллар азамат дарахтларга айланибди. Заводнинг ўзи ҳам замон билан ҳамнафас янги технологияларга мос қайта реконструкциялаштирилибди. Бу маскан фақат ибрат олишга арзийдиган мукаммал саноат ансабли бўлибди.
Тушликгача барча ахборот алмашиниш , мастер класс олиш қабилидаги ишлар тугатилди. Завод раҳбари бизни завод ошхонасига бир пиёла чойга таклиф қилдилар.
Тушликдан сўнг бироз ошхонада қолдим. Бугунги воқеалар мени анчагина довдиратган , аниқроғи гангитиб қўйган эди. Мен ошхонада ҳизмат қилиб юрган қиздан аччиқроқ кофе тайёрлаб беришини сўрадим. Ўзим пешонамга кафтимни тираганча ўйга толдим. Қиз қаҳвани олиб келиб столга қўйди
- Ташаккур , соғ бўлинг- дедим унга қарамай.
- Ҳалиям кофени яхши кўрасиз экан- да , опча ...
Ҳайратланганча бошимни кўтариб , менга тикилиб турган аёлни танимадим :
- Сиз...
- Латофатман , опча. Мен сизни дарров танидим.
Биз узоқ кўришдик. Мен ўша , бундан бир неча олдинги даврга тушиб қолгандек йиғлар , Латофатнинг ҳам аҳволи мендан кам эмасди . У йиғлай йиғлай гапира бошлади.
- Сираям ўзгармабсиз- а, опча. Сизни боя кўрганимда , бу аёл ё Пари опчани синглиси ё қизи бўлса керак деб ўйлабман. Тавба, нима бало қаримаслик элексирини ичганмисиз?!
Мен кулдим:
- Қаёқда , қариб ётибман-ку ...
- Йўқ , ҳақиқатдан ҳам сира ўзгармабсиз- а ...
Латофат билан узоқ суҳбатлашдик. Йўқ бўлиб кетганимдан хавотир олиб келган Аслбекга қўшни столга ўтириб мени кутишини имо қилдим. Аслбек " хўп бўлади" ишорасини қилди .
- Уч ўғлим , тўрт қизим бор.
Болаларим анча ёнимга кириб қолишди. Куёвингиз боғбон . Шу завод боғбонилар. Мен неча йиллардан бери шу ерни ошхонасини юритаман. Бу йил тўнғичим техническийга топширувди . Шу... супер контрактга илинди ( Латофат ҳижолатомуз жилмайди) , аммо кейинги йил албатта кираман деяпти . Ҳозирча шу ерда ишчи бўлиб... Ииии ана ўзиям келиб қолибди . Ўғлим булар ...холанг салом бер...
- Ассалому алайкум...
Мени ортимга ўгирилишга мажолим қолмади . Шуҳратни овози- ку бу. Минг машаққат билан ўгирилдим ва ....ҳушимдан кетишимга бир баҳя қолди. Қаршимда у ... Шуҳрат турарди .
* * *
- Мен хам ўшнақа маде ..., Фақат вилоятданман...
- Қўйсангизчи , бир - биримизда қолиб кетмас.
- Умр ўзи шундоқ хам қисқа , уни сизсиз яна хам қисқартирмоқчи эмасман..
- Ха хоп , розиман ...
- Ҳар жихатим мос қилгин ,
Бир ўзига мос қилгин
- Жон не эркан , жаҳонни берардим...
* * *
Қулоғим остида Шуҳратнинг сўзлари қуйилиб келарди.
Йигитнинг елкасига қўлимни қоқиб сўрашган бўлдим :
- Катта йигит бўл, ўғлим . Умринг узун бўлсин . Исминг нима ...
- Шуҳрат , холажон...
- Шухрат ...дегин ...
Шуҳратжон қайси институтга топширган эдинг ўғлим.
Мен Аслбекка бир бор нигоҳ ташладим. Шу етарли...
- Техническийга , автоматикага ... Шу заводда ишламоқчиман. Аммо бу йил бўлмади , кейинги йил албатта ...
Шуҳратнинг кўзларидан ўт чақнади
- Ниятингга ет , ўғлим . Ниятингга ет ...
Латофат мени кузатиб чиқаркан маъюс гапирди:
- Опча , ярангизни янгилаб қўйдим- а . Акамни номлари ўчмасин деб уларни исмларини ...
- Латофат , акангизни номлари ҳеч қачон ўчмайди ..., Акангиз номлари ўчиши учун кимларнингдир юраги тўхташи керак...
Аммо шунда ҳам Шуҳратжон бўлиб давомли ураверади ...
Латофат билан хайрлашар эканман , уни қаттиқ бағримга босдим ...
#давоми_бор. /88
Муаллиф: Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
12- сентябрь 2019-йил
Вилоят тадбиркорларининг малака алмашиниш семинарлари тез - тез ташкиллаштирилмоқда.
Икки ой аввал биз ҳам "Ассалом, қуёш!" мажмуамизда юздан ошиқ тадбиркорларга мастер класс ўтдик. Яхши тилак, изҳорлар, шериклик таклифлари, амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар... Булар семинар тақдимлари бўлди.
Бугун эрта саҳардан навбатдаги семинарга отландим. Хўжайин янги ҳамкорлар билан суҳбатга кетганлар.
Иш бошқарувчим Аслбек ҳар доимгидек эрта саҳардан ўз жойида. Бу ўша синфдошим Ойбекнинг иккинчи ўғли.
Уни бизда ишга ўтиши қизиқ бўлди. Ўтган йили уйдагиларни бир кўрай деб хонадонимизга ўтсам , ойижоним уйда йўқлар. Севинч " Бувим Лобар кенойимникига янги олган кўйлакларини этагини бостиришга чиқиб кетдилар" деганини эшитиб мен ҳам ўша томонга йўл олдим.
Ойижонимни ишлари битай деб қолган экан. Озроқ кутиб турадиган бўлдик. Мени ташрифимни эшитиб Ойбек ичкари уйдан чиқиб қолди. Бироз гаплашдик. Фарзанди Отабек банкда ишлаяпган экан. Қолганлари ҳали турли ўқишларда, Аслбек эса "автодоржний" битириб ҳали иш тополмаганини айтиб қолди.
-Ҳозирча "аренда"га машина олсакмикан деб турибмиз - деди
Мен бир муддат ўйландим ва :
- Менга қара , Ойбек . Шу ўғлингни менга ҳайдовчи қилиб берсангчи . Кейинги пайтларда анча ишларим кўпайиб , улгуролмай қоляпман. Машина ҳайдаш ҳам тўғрисини айтсам малол келяпти . Аслбек менда ишласа , бировдан қарз бўлиб "аренда пули" тўлаб юрмасдан ҳам машинали , ҳам ишли бўлади . Ўйлаб кўр. Пари таниш- билишчилик қиляпти, тилим қисиқ бўлиб қолади демагин тағин . Олса ўзини пешона терини олади. Нима дейсан ?!
Ойбек бироз ўйланди , кейин :
- Жон дейман , - деди юзи ёришиб:
Ўшандан бери Аслбек қўл остимда ишлаяпти. Даставвал ҳайдовчи бўлиб ишга кирганди. Аммо жуда иқтидорли экан. Ярим йилда иш бошқарувчиликни ҳам юклаб қўйдим. Ўртада хисоб - китоб учун алохида курсларда ҳам ўқиб олди. Аммо эркатойим Улуғбек : "Пари ҳолам мени холам, улар билан ўзим ишлайман" деб ғинширмиш . Мен Аслбекдан сенга ўхшаб яхшилаб ўқисин , аввал мактабни , кейин институтни битирсин, насиб этса Улуғбекка атаганларим кўп"- дейман .
Кейинги вақтларда ташкилий ишлар асосан Аслбекни гарданига тушган. У кеча семинар борлигини эслатганди. Семинар Чиноз туманида деб йўлга отландим. Бир пайт қарасам Аслбек машинани бошқа йўналишга бурди. Бу Чиноз йўли эмасди.
- Аслбек...
Аслбек инсонни яримта гапидан тушунадиган хилидан.
- Семинар Паркентга кўчирилибди. Кеча хабар қилишганди.
Паркент... Гўзал гўша ... Инсонларининг эса таърифига тил ожиз... Қалби қайноқ, юраги тафтли, меҳри уммон, меҳнаткаш ва одамий...
Мен турмушга чиққанимдан кейин умуман Паркентга борганим йўқ эди. Ахир нима деб ҳам борар эдим. Қолаверса , борганимда ҳам ўз ярамни ўзим очишга ҳам кучим етмасди . Бу ёқда ҳар бир дақиқам тиғиз, ишга тўлиб ўтди ахир . Мен ўшанда Шуҳратнинг қабри устида сиз учун хам яшайман деб ваъда бергандим. Ўйлашимча, ваъдамнинг устидан чиқдим...
@Xazon_Rezgi /87
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
2- апрель , 20** йил
Ахири хўжайин мени шаҳардан ташқарига ўзлари иш юритадиган ерга олиб кетадиган бўлдилар. Тошкентдан олтмиш километрлар атрофида узоқликда жойлашган бу ернинг ҳавоси жуда тоза экан. Дўстлари бизга бир жойдан ижарага уй олиб беришди. Ўзиям уймисан уй экан. Нақд икки хона . Кичкинагина. Бу ерда ичимлик суви йўқ , бахтимизга газ ва электр бор экан. Шунисигаям шукр деб уй- жойни тозалашга киришдим. Асосийсини айтмабманку. Бу жой иттифоқ пайтида совхоз меҳмонхонаси бўлган экан. Ҳовлиси , айтсам ишонмайсиз нақд бир гектар эди. Аммо чиройли тартиб билан турли дарахтлар экилган, бир вақтлар миришкор одамнинг қўли текканлиги билиниб турарди. Атрофи шлакоблок билан айлантириб ўраб чиқилган экан. Жойнинг эгаси Саша ( хўжайин уларни Саша ака деб гапирадилар) исмли рус киши бир вақтлар бу ерни арзимаган пулга сотиб олган экан. Тадбиркор бўлганлиги учун иши юзасидан Россияга кетган ва бу боғни хўжайиннинг дўстларига "қараб тура тур" дея тайинлаб кетган экан.
Хуллас кенг дала , тоза ҳаво ...
15- апрель 20** йил
Икки хафталарда Умиджон билан зерикиб қолдик. Атрофимизда қўшнилар кам , бориям ўзидан ортмайди.
Кечки пайт хўжайинга ёрилдим.
- Хўжайин. Бекорчидан худо безор. Хамма ёқни ўт босиб кетди. Баъзан дала жой, шу ўтларнинг ичидан ўрмалаб илон чиқиб келса- я деб жуда қўрқаман. Хуллас , эртанги бозордан иккита қўзичоқ билан иккита бузоқча олиб кеб беринг. Ўзим қараб турардим. Бу ерда бошқа нима ҳам иш қиламан.
Хўжайин менга ажабланиб тикилдилар:
- Ўххў , зўрсизку хоним . Қаёқдаги нарсаларни ўйлаб топасиз- а ,- кейин жиддийлашдилар:
- Аммо жуда яхши фикр ўйлабсан . Эртагаёқ мол бозорга ўтганим бўлсин. Лекин уларни боқа олармикансан ?! Икки карра фан номзоди мол боқиши ҳеч тасаввуримга сиғмаяпти-да?!
- Биринчидан , одам қилган ишни одам қилади. Иккинчидан боқишга қийналсам сиз борсиз. Учинчидан мен молларни оддийгина боқмайман , жараённи илмий ташкиллаштириб , унга инновация қўллайман.
Хўжайин шарақлаб кулиб юбордилар:
- Қўймайсан-да ўзинг ҳам . Сени гапларингни эшитган одам ҳамма ишини йиғиштириб мол- ҳол билан шуғулланишга ўтиб кетгиси келаади ...
- Кўрдингизми, халитдан эплай бошлаганимни.
16- апрель 20** йил
Эрта сахардан мол бозорга кетган хўжайин кўп ўтмай келиб қолдилар. Аммо бузоқча ва қўзиларнинг ўрнига битта сигирни боласи билан етаклаб келибдилар. Сигир бечора роса емишдан қийналган экан, обдон озган , бир ойлик бузоқчаси ҳам яхши ўсмабди.
- Эгаси ночоргина экан. Касал бўлиб молига емиш хам олиб беролмабди. Мажбурликдан сотябман деб жовдираганига раҳмим келиб ...
- Яхши қилибсиз... Ювош бўлса бўлди...
Сигир ювошдан ҳам ювош экан...
28- май 20** йил
Бир ярим ойда Олахон ялтираб, тўлишиб қолди. Сутиям кўпайиб кетди. Ҳар кунги боласидан ортган ўн беш литрча сутни шаҳарга қариндош - уруғларга , танишларга тарқата бошладик. Куни кеча оғайниларига элтиб берган маҳсулотларимиз уларга жуда манзур бўлибди . Ўша оғайнилари "Илтимос, магазинимга шу маҳсулотларингдан ҳам тайёрлаб берсан-чи, сени кармонингга ҳам фойда бўларди , ўртоқ " дея бугун қўнғироқ қилиб қолди.
Хўжайинггаям, менгаям бу таклиф жуда ёқди . " Нималар тайёрлаб берсам экан ?! " дея ўйлай бошладим.
Эҳ , бизни маҳсулотлар кичик даврада машҳур бўлиб кетди. Лекин етмагани чатоқ бўляпти-да. Бугун хўжайинни ахири кўндирдим. Уйдан нексиямни соттириб пулини олишга. Машина меники, барибир чанг босиб ётибди. Пули сизга қарз. Бир кун қайтарасиз . Балки охирги чиққан русумдагисини олиб берарсиз. Ҳозирча...
24- сентябрь 20** йил
Нексияни пулига келган катта кичик еттита қорамолларнинг сути барибир етмаяпти. Магазин ва дўконлар сони олтитага етди.
Аллақачон сигир соғиш , маҳсулот ишлаб чиқаришга тўрт кишини ёрдамчи қилиб ишга олдик. Ёзда қурган кенггина ошхонадамизда иш қизғин. Аммо бу тахлит иш менга ёқмаяпти. Мен ҳаммаси қонуний ,
@Xazon_Rezgi /85
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Ушанда сачларинг ақариб кетган ( қойил, сочларим оқариб кетганини унча -мунча сартарош аниқлолмаган, бу табибни томир уришимни эшитиб билганини- чи) , кийин яра ташган , халиям безавта илади . Нафас етмайди , кўп - кўп . Шундақми ?!
Мен ҳайрон , лол бўлганча ҳа деб бош силкидим .
- Бу яман , жуда яман.
Хозиргина ҳурсанд бўлиб турган хўжайин жуда тушкунликка тушиб қолди .
- Нега ёмон, нимаси ёмон?!
- А нафас алмаса нимаси яхши , сен ҳам нафас олма-чи ?! Хар доим чала нафас алиб юр ?! Чо будеть.
- Умру ,- дедилар хўжайин жахл билан.
- Вот именно ! Я тоже хотель этого сказать . Но всё можно исправить .
Табиб ҳаммасини батафсил тушунтирди. Ҳозир ўн кунча нина муолажасини олишим , баҳорда эса икки ойча ҳаво алмаштиришга бирон узоқроқ қишлоқ жойга кетишим керак эмиш. Чораси бор , яхши бўлиб кетади деган сўзни эшитган хўжайинга жон кирди:
- Нима десангиз мен тайёрман , фақат уни тузатиб беринг .
31- декабрь 20** йил
Янги йилни оёқда чопқиллаб , ҳизмат қилиб кутиб олдим. Юриб кетганимдан , нафас қисишим анча яхши бўлиб қолганидан ҳамма ҳурсанд . Юзларимга қон югуриб қолди. Энди хўжайин ёлғиз қолганда Пари эмас, париваш деб чақираяптилар. Мени Шуҳрааааттт дейишимни кутяптилар шекилли . Мен айтяпман. Ҳар куни ... Фақат улар эшитмайдиган қилиб ...
1- март 20** йил
Баҳор келди . Чиройли сепини ёйиб , ўзини кўз - кўз қилганча баҳор келди. Кўкламойим кўкидан ҳаммага бир чимдим бера бошлади.
Умиджон дўмбоққина , ширингина бўлиб қолди. Унга ҳаммадан ҳам адаси яхши . Адаси ишдан келгунча бирам гапи кўпайиб кетадики . Ҳеч тугамайди. Адасига ҳам гап бермайди. Менимча уйда бўлган хамма ишларни сотади шекилли. Тинмасдан гу - гу лаб гапиради. Аммо биз уни барча гапига тушунамиз. "Яна нима бўлди ?" деб турамиз . У яна гапга тушади : гу - гу.
15- март 20** йил.
Дарахт гулласа бошланса керак деб турувдим ўзим ҳам. Яна нафасим қисаяпти . Бу сафар йўтал хамроҳлигида.
Хўжайин мени яна корейс - табибга олиб бордилар. У хўжайинни уришиб берди:
- Мении янимгамас, биран узакрак жайга алиб бар .
@Xazon_Rezgi /84
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Мен дадамнинг гапларига ҳа дегандек бош силкидим .
24-ноябрь 20** йил
Икки хафта ўтди. Хали- ҳануз оёқсизман. Тошкентда мени кўрмаган шифокор қолмади. Менга қўйилмаган ташхис қолмади. Мен олмаган укол , ичмаган дори қолмади. Қани зиғирдек нафи бўлса ?! Энг ёмони Умиджоннинг сунъий овқатлантиришга ўтиб қолгани бўлди. Мен олаётган айрим уколлар эмизикли аёлларга мумкин эмас экан.
Энг қийини хўжайинга бўлди. Кунлар совуқ бўлгани билан ҳали хўжаликда ишлари кўп эди. Аммо оғайнилари "шу вақтда ёнингда турмасак, қачон турамиз, бемалол келинга қаравер , пул- мул керак бўлса , мана биз тан " дейишибди.
Кеча бўлмади ... Йиғладим... Ўксиб , ўксиб йиғладим. Хўжайиннинг елкасига бошимни қўйиб узоқ йиғладим.
- Мени уйга олиб бориб ташланг, бундан буён сизнинг аёлингиз бўла олмайман, жавобимни беринг,- дедим .
Улар анча жим ўтирдилар . Ахири :
- Агар , менга нимадир бўлиб , тўсатдан оламдан ўтсам , ўша куни сенга жавоб . Ҳоҳлаган жойингга кетишинг мумкин. Ҳоҳлаган ишингни қилишингга руҳсат. Унгача мендан бу ҳақда бошқа сўрама ... Қайтиб бу мавзуда оғиз очма, - дедилар .
Қўлимга нимадир томди. Мен йиғлашни бас қилган эдим- ку, демак...
- Шуҳрааааатт.
Хўжайин жилмайдилар.
- Энди исмимни кейинги фарзандимиз туғилаётганда айтсанг керак деб ўйловдим...,- ҳа айтганча нега исмимни сансираб айтасан?! Нега Шуҳрат дейсан?! Шуҳрат ака десанг бўлмайдими ?!
Мен бурнимни тортиб тан олдим:
- Сиз акаммассиз . Сиз Шуҳратсиз ... Сиз...
- Нима мен ?! Ҳа тушундим , сени Шуҳратингман- да, тўғрими ?!
- Э , боринг- е...
10- декабрь 20** йил
Умиджон дўмбоққина бола бўлиб қолди. Мен ҳам тақдирга тан бергандек , аравачада иш қилишга ўргана бошладим. Аввалига хўжайин аравача олиб келтиришимга роса қаршилик қилдилар. Аммо мен қптъий туриб олдим.
-Бир умр бўйнизга осилиб юрмиманку, маймунни боласига ўхшаб , ундан кейин оёқларимниям шунда машқ қилдирмоқчиман, - дедим
Дадам аллақаёқдан аравача топтириб хўжайиндан бердириб юборибдилар. Ўзларини кўнгиллари бузилган шекилли, келмабдилар.
Хўжайин аравачага ўтқазиб қўйдилар , кенг ва узун айвонимизда ярим соатча юргазиб машқ қилиб кўрдим.
Бир маҳал кўчадан машина сигнали эшитилди. Хўжайин мени ётоқхонага Умиджонни ёнига олиб кириб қўйдиларда , ўзлари чиқиб кетдилар . Аммо зум ўтмай ҳовлиқиб қайтдилар :
- Отлан...
- Қаерга
- Оғайним Икром бир табиб топибди , бориб келамиз ...
- Хўжайиииин ...
- Эътироз билдирма , кўчада кутиб турибди ... Умиджонга ойижоним қараб турадилар.
Ўн дақиқаларда Илҳом акани машинасида Самарқанд Дарвоза тарафга кетиб борардик. Каттагина магазиннинг ертўласида мўъжазгина тиббиёт офиси жойлашган экан. Учинчи бўлиб навбатга турдик. Вақтимиз етиб ичкарига кирганимизда баланд бўйли ,чайир корейс киши бизни кутиб олди . Хўжайин мени хона четидаги кушеткага олиб бориб ўтказдилар
- Ким Владимир , - ўзини таништирди корейс. Биз сўрашган бўлдик. Хўжайин дардимни айтмоқчи бўлиб оғиз жуфлагандилар , у керек эмас деб қўлини силкитди . Кейин ёнимга келиб томиримни ушлади. Кўзини юмганча томир уришимни бироз тинглади .
- Хорошоооо- деди чўзиб . Кейин мени деворга қараб тикка тургазиб ушлашни буюрди. Хўжайин у кишини айтганини қилдилар. Оёқларимда туролмаганлигим учун хўжайин мувозанатимни ушлаб турардилар. Бир вақт корейс - табиб тиззасини кўзи билан белимга қараб бир тепди . Кўнглим озиб , шилқ этиб йиқилдим. Бурнимга нашатир спирти ҳидлатиб ўзимга келтиришганда, тепамда биринчи табибнинг кулиб турган юзи кўринди :
- Вот и всё , кизимка...
Унинг айтишича , тўлғоқ жараёнида умуртқамда жойлашган асаб толаларимдан бир қисми қисилиб қолган экан.
Энди бемалол юрса бўлади , фақат анчадан бери ишлатмаганидан оёғи ивишиб қолган , шунинг учун бирданига эмас секин - секин юришга тушсин
Биз раҳмат айтиб кетмоқчи бўлганимизда , яна тўхтатди.
Негадир бу сафар ўзбекчалаб гапирди. Қойил у ўзбекчада анчагина равон гапирар экан:
- Тўрт йилча алдин синда горманал бузилиш булган- а ?
@Xazon_Rezgi / 83
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
29- октябрь 20** йил
Бугунги тонг менга бир дунё совға билан келди. У дунёдаги энг ширин , энг азиз инсон ўғилчамни олиб келди .
У менга яна ... Шуҳратимни қайтариб берди . Менинг Шуҳратимни...
4- ноябрь 20** йил
Ёшлик вақтимда аллақайси китобда ўқигандим:" Бу дунёда ҳар қайси ишдан бирон якун келади . Буюк зот Аллоҳ бирни олса иккинчисини берар экан. Она раҳмига тушган фарзанд дунёга келса , она қорнидан ажралса , унга икки эшик ,яъни она сути бериларкан. Бола сутдан , яъни икки кўкракдан ажралса , унга тўрт неъмат берилар экан: ер , сув , ҳаво, олов. Вақти келиб инсон бу неъматлардан ҳам ажралса , тўрт унсур ўрнига жаннатнинг саккизта эшиги уни кутаркан...
Бирни ўрнига икки, ўн , етти юзни бергувчи Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин...
Тўрт йил ичида мен ҳаётнинг яна бир текис оқимига тушдим. Бу сафар ёнимда Шуҳрат ва ўғлим Умиджон бор ...
Умиджон...
Фарзандим туғилганда унга кўп исм қидирмадик . Дадаси "Ўғил туғилса - Умид , қиз бўлса - Умида қўяман деб ният қилгандим . Мен фарзандимнинг ва онасининг соғ- саломат бўлишига умид қилиб яшадим . Умид сўзи менга неча ойлар давомида қилган дуоларимни эслатиб туради" дедилар . Мен эса ўғлим дунёдаги энг яхши инсонлардан бири номини кўтариб юришидан бахтиёр эдим.
Умринг узоқ бўлсин, Умиджоним...
10- ноябрь 20** йил
Туғруқхонадан чиққанимизгаям беш кун бўлди. Аммо негадир белимни оғриши ҳеч босилмаяпти. Камига ҳаво етишмайди. Кун салқин. Уйга кирсам эшик - деразалар ёпиқлиги учун нафас ололмай қолаяпман . Пешонамни дувиллаб тер босади. Бахтимга Умиджон ювошгина. Қорни тўйса пишиллаб ухлайверади.
Кечаси билан ёмғир ёғиб чиқди . Белим қаттиқ азоб берди. Эрталабга яқин кўзим илинибди . Бир маҳал хўжайин секин туртдилар :
- Хоним , болани қорни очди ...
Мен кўзимни очдим , юзимни ювиб келай деб ўрнимдан турмоқчи бўлдим- у...
Орадан ўн дақиқа вақт ўтди. Ойижон тепамда пиқ- пиқ йиғлар , хўжайин лабларини қаттиқ тишлаб олган, додажон эса ётоқхонага киролмай, айвонда ух тортганлари эшитилиб турарди. Ўзим эса карахт аҳволга тушиб қолгандим .
Менинг оёқларим ишламай қолган, халқ тили билан айтганда шол бўлиб қолгандим.
Ярим соатга қолмай дадажоним ва ойижоним етиб келишди. Умиджонни қорнини тўйғазгач , уни қайнонам - ойижонга қолдириб , мени дарҳол номи чиққан касалхонага таниш шифокор қабулига олиб кетишди. Албатта мени хўжайин қўлларида кўтариб юрар , хатто касалхона ичида ҳам итариб юрадиган аравачага ўтказмай текширув учун у хонадан бу хонага авайлаб олиб ўтардилар. Мен бу орада қисматимдан , бошимга тушган яна бир синовдан ўксиб йиғлагим келар , аммо ота- онамни аяб, ўзимни тутардим . Орада тўҳтата олмаган кўз ёшларимни эса хўжайинни кўксиларига секин артиб олардим.
Кун бўйи касалхонада қолиб кетдик.
- Болааааммм . Қорни очиб кетдииии.
- Она доим болам дер экан- да, мен болам дейман, сен болангни ... - ойижоним чуқур ух тортдилар .
Хўжайин дарров телефон қилиб бердилар. "Бола тинч , ухлаяпти экан. Магазиндан ўзига мос бўтқа олиб келиб ичиришибди. Хавотир олмас , ўзимни ўйлар эмишман" . Анча кўнглим тинчиди.
Кун бўйи шифокорма- шифокор юриб бирор жавоб ололмадик. Таҳлил топширавериб тинкам қуриб кетди. Кечқурун уйга бирор натижа, жавоб ололмай, қандай бўлсам шундайлигимча қайтиб келдик.
- Фаридани , бизга беринглар, ўзим қарайман,- дедилар ойижоним.
Хўжайин дарров кескирлик билан жавоб қайтардилар:
- Уни эгаси менман, хафа бўлманг -у , хотинимни жўнатолмайман.
Шунда дадам:
- Кетдик онаси , Шуҳратжонни ранжитма. Боланг ҳомиладорлигида шунча дард билан олишганидаям бирор марта их дедирмади- ку қизингга, куёв сен билан мендан яхши қарайдилар, камига қизингни ўзиям кетмайди , ўйлашимча ,- дедилар
#давоми_бор. /82
Муаллиф: Хазонрезги
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Кейинги сўзларимни анча ўзимни босиб олиб, лекин овозим титраган ҳолда давом эттира бошладим:
- Додажон, ойижон . Сизлар Аллоҳ илмидан яхши хабардор инсонсизлар. Ахир Аллоҳ бу дунёга қиёматгача келиши керак бўлган инсонлар руҳини яратиб бўлганман деб мархамат қилганку. Шунингдек, кимни ажали қачон, қаерда эканлиги ноаёнлиги ҳам маълум-ку. Мен Аллоҳ ҳадя қилган жондан кечолмайман. Унга ҳиёнат қилолмайман. Таваккалим Аллоҳга. Агар барчаси шифокор айтганидек бўлган тақдирда хам , қон томиримдан яқин бўлган буюк зот барчасини ўзгартиришига , мени ёрлақашига ишонаман... - Мен йиғлаб юбордим- Илтимос , мендан бошқа бу хақида илтимос ҳам , талаб ҳам қилманглар ...
- Омиин ,- додажоннинг гулдирак овозлари эшитилди :- Аллоҳ, сениям , бизниям юзимизни ёруғ қилсин, болам ... Аллоҳу акбар....
28- октябрь 20** йил
Ой-куним етиб қолди. Бу давргача уйдан кўра касалхонада кўпроқ бўлдим. Шифокорим мен билан олишавериб чарчаб кетди. Мен эса унга тилхат ёзиб беравериб чарчамадим. Мен ҳар сафар соғлиғимга хавф борлигидан огоҳлантирилганим ва ҳомиладан қутилиш учун жарроҳлик амалиётидан ўз ҳохишим билан воз кечганим, мабодо хунук оқибатлар келиб чиқса ҳеч ким жавобгар бўлмаслиги хақида бамайлихотир ёзиб берардим. Мен эсон- омон фарзандимни дунёга келтиришимни билардим, чунки тушларимда ҳар сафар гул - чечакларга тўлган қандайдир саҳнда кичиккина , ёқимтой Ўғил бола билан қўл ушлашиб юрганимни кўп кўрардим.
Аммо хўжайин жуда куйиб кетдилар. Ҳадеб бизни ўйлайверганларилан озиб бир аҳвол бўлиб қолдилар.
Мен бугун навбатдаги даволанишдан кейин касалхонадан уйга қайтдим. Хали фарзандли бўлишимга икки хафтача бор эмиш.
Уйга келгач кечгача у бу ишларга куймаланган бўлдим. Кечга бориб толиқиб қолдим. Кечки овқатдан кейин , бир амаллаб идишларни ювишга тураётсам , ойижон қўймадилар:
- Бориб бироз чўзилинг. Идишларни Севара ювиб олади.
Севара қайнсинглим . Бу йил ўн учга киради , жуда чаққон ва яхши қиз
Уйга киргач тошдек қотиб ухлаб қолибман. Ярим кечасига бориб ўз-ўзидан уйғониб кетдим. Бир оз хаёл суриб ётдим. Қанча вақт ўтганини англамадим. Бир вақт юрагим дупирлаб ўйнай бошлади. Бутун аъзои баданимда гўёки қоним қайнаётгандек, лоп- лоп қилиб уча бошлади ва ....белим.
Белим шунақанги қаттиқ оғридики ... Имммм
Хўжайин дарров бошларини кўтардилар :
- Фарида , нима юрагинг безовта қиляптими ?!
Мен қисқа - қисқа нафас олар эканман, гапиришга ҳам мажолим келмай бош чайқадим:
- Белим , белим...
Хўжайин дарров ўрниларидан турдилар :
- Кетамиз ... Мен машинани қиздирай...
Улар эшик тарафга юрар бехосдан бақирдим:
- Шуҳрааааат ...
Хўжайин ҳудди ўқ егандек сапчиб тушдилар. Ортларига шарт бурилиб ёнимга қайтдилар :
- Мени чақиряпсанми.... Меними ...?
- Шуҳрааааат, агар менга бирор нарса... Боламиз ҳеч қачон ўксиши керакмас... Ҳеч...
Хўжайин кўз ёшларимни артдилар :
- Пари , нега ўксиркан, ахир унда ҳеч кимда йўқ мукофоти бўлади, онаси , яъни Сен...
Мен уларни кўзларида ёш кўрдим , аста шивирладим :
- Мен, сизни яхши кўраман , жудаям ...
- Россалигаммасми ?
Мен қисқа қисқа нафас олар эканман, ҳушимдан кетаётганимни ҳис қила бошладим, Қўл оёгимдан мадор кетиб борар экан , бўғзимдаги сўзни айтишга улгурдим :
- Россалигам....
@Xazon_Rezgi /81
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
16- февраль 20** йил
Бир хафталардан бери ошқозоним оғрияпти . Ҳеч нарса егим келмаяпти . Овқатдан заҳарландимми десам , ўзи тайинли бирор нарса хам еяпганим йўқ. Институтга бугун боролмадим. Омон акага телефон қилиб , ишим чиқиб қолганлигини айтдим. Омон ака ҳам ортиқча суриштирмадилар . "Хавотир олманг, дарсларингизга ўзим қараб тураман" дедилар.
Тушликка шўрва солай деб қозонни тагини ёқдим ва унга ёғ сола бошладим. Ёғнинг арқондек эшилиб қуйилишига қараб бирдан... қаттиқ ўхчиқ келди. Оғзимни кафтим билан тутиб ҳовлига чопдим.
Гилос дарахтига суянганча ўхчир, аммо қайт қила олмасдим . Ўзи эрталаб хеч нарса егим келмай нонушта ҳам қилмаган эдим. Бу ҳолатимни ойижон кўриб қолдилар. Дарров ошхонадан муздек сув олиб чиқиб тутдилар:
- Ичинг , енгил бўласиз
Сувни ичиб озроқ енгил тортган бўлдим. Идишда қолганига юзимни чайдим. Сал нафас олгандек бўлдим- ей.
- Қизим, - дедилар ойижон айтайми , айтмайми деб бироз тараддудланиб ,- Аллоҳ суюнтиради шекилли бизни
- Нимага , ойижон... Нима учун бундай...
- Тахминим рост бўлса ,... Мен додангиз билан худо хохласа набира эркалаб қоламиз , яқин ойларда...
Нима... Мен она бўламан- ми? Мен... Менинг фарзандим бўладими ? ! Беихтиёр кўзларимга ёш келди.
Ойижон мени хонамга киритиб юбордилар. "Овқатни ўзим қиламан, сиз бир пас ўзингизга келиб олинг"- дедилар . Орада кўча бошидаги дорихонага ҳам чиқиб келибдилар. Ҳомиладорликни аниқлайдиган тестмиш олиб келганлари ...
Ойижон ажойиблар-да . "Мен ўзимни амаллаб тийиб тураман . Суюнчи хабарни ўғлимга ўзингиз етказинг , фарзанд - энг олий неъмат " , буни хабари энг саодатли хушхабар , айниқса биринчисида"-десалар бўладими .
Мен кечки овқат вақти ўтгунчаям хўжайинга бу ҳақида айта олмадим. Ойижон менга қараб , қараб қўярдилар .
Охири ёлғиз қолдик...
Хўжайин :
- Пари, тузукмисан. Рангинг бир аҳвол. Эртага ишдан жавоб олиб сени бир шифокорга олиб борсаммикан...
- Шарт эмас...
- Нега ...
Бир оздан кейин Хўжайин мени кўтариб олганча хонада гир - гир айлантирар, ора - чора "эх, хозир тоғли жойда бўлганимдами роса бақирардим" дердилар.
Бошим айланиб кетди. Улар ҳам буни сездилар шекилли мени аста диванга ўтказдилар:
- Менга қара, неча кундан бери яхши овқат емаябсан . Нимадир егин келяптими , айт . Ҳиротдан бўлсаям топиб келаман.
- Ҳиротга боришингиз шарт эмас. Ертўладан анор обчиқиб берақолинг , фақат нордонидан бўлсин, нооордоонидан...
Нега бундай дедим , билмайман. Кейинчалик ойижон "анорга бошингиз қоронғи бўлибди" дедилар .
Уч хафталарда уйдаги анор тугади. Хўжайин энди анорни бозордан таший бошладилар. Кеч бўлишини кутадиган бўлиб қолдим . Сабаби хўжайин анор олиб келадилар . Менга . "Галава черный" аёлларига... Улар мени ҳеч ким йўғида шунақа аташга ўрганиб олибдилар. Менга фарқи йўқ. Нима десалар ҳам анор олиб келсалар бўлди...
@Xazon_Rezgi /79
Ассалому алайкум, яхшилар...
Бугунги кунингиз хайрли, файзли, ва барокатли бўлсин азизлар
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Каналимиз обуначиси
Дилбар Дониёровадан #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА қиссаси учун маҳсус...
🍂Раҳмат кўнгилдош. Боризга шукур...
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
( якунловчи қисм )
Мен Усмонова Фарида Муродовна .
Ҳаётнинг машаққатлари тиз чўктирса- да , ўз ирода кучини намоён қилиб оёққа тура оладиган - ИРОДА ...
Мен Усмонова Фарида Муродовна -
Ҳар бир келган синовга сабр қилгувчи , тортган жабри эвазига хар сафар мукофотини олгувчи - СОЛИҲА
Мен Усмонова Фарида Муродовна -
Бу дунёда илмни тўплаш мумкин бўлган , фақат фойда келтирувчи бойлик деб ҳисобловчи - ОҚИЛА ...
Мен Усмонова Фарида Муродовна -
Ойлаб тўшакка михланган вақтларидаям фақат Умидни байроқ қилиб олдинга интилувчи - ОРЗУ ...
Мен Усмонова Фарида Муродовна-
Узоқ йиллар қаърида қолган муҳаббатига содиқ қолган - ВАФО.
Мен Усмонова Фарида Муродовна -
Бу дунёда уни қадрлайдиган , усиз бир лаҳза яшай олмайдиган турмуш ўртоғи учун - САДОҚАТ
Мен Усмонова Фарида Муродовна -
хар тонг деразасини очган ҳолда қулочларини кенг тутиб :
АССАЛОМ, ҚУЁШ ! Мен тайёрман , янги кун , янги умид , янги синов, янги ижод .... учун . "Мен тайёрман"дегувчи -МАТОНАТ
Ҳозир кўнгил кундалигимга нуқта қўяман . Уни ҳамроҳи "Кўзларим йўлингда " кундалиги ёнига жойлайман.
Ана тонг ёришиб келмоқда . Умримнинг яна бир тонги ... Мен қуёшни кутиб олаяпман.
Йўлакдан қадам товуши эшитилмоқда... Бу Хўжайиннинг , Аллоҳ менга тортиқ қилган мукофот- мен дунёда суянишим мумкин бўлган энг азиз инсоннинг қадам товушлари овози.
Эшик очилди...
Ўз вақтида...
Ҳар доимгидек...
Биз энди қуёшни икки киши бўлиб кутиб оламиз ...
Мен ва хўжайин..
Биз унга энг биринчилардан бўлиб салом берамиз :
АССАЛОМ, ҚУЁШ !
КЎЗЛАРИМИЗ ЙЎЛИНГДА ! ! !
#ТАМОМ /91
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги
Эътиборингиз учун ташаккур ...
Муаллиф номини ўчирманг ❗️
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Нонуштага бирон егулик кашф қиладилар . Ва аксарият ҳолларда яхшигина бу ишнинг уддасидан чиқадилар.
Умиджон ва Умаржон уйқуда. Уларнинг анчагина бўйлари чўзилиб қолди. Ҳали ёш бўлишса- да уларни келажакда ҳар доим куёв образида тасаввур қиламан.
Келинларим менга ўхшашса керак . Ахир келин қайнонасига ўхшайди дейишади- ку. Мен келин қилиш ҳақида ўйласам кўз ўнгимга Омон аканинг эгизак қизлари Осиёхон ва Оишахонлар келади. Балки , бежизга эмасдир. Олтинчи туйғу деган нарсалар бор.
Дарвоқе , Омон ака қайта уйланмадилар . Улар йўлбарс йилида туғилганлар ахир .Бу йилда туғилганлар севгида жуда ваъфодор бўладилар . Ҳудди Зуҳра опамга ўхшаб ...
Омон акани Зуҳра опам билан қайта топишуви қизиқ бўлди . Бир куни Омон ака ҳовлиларидаги узумни хомток қиламан деб нарвондан йиқилиб тушадилар. Улар яхшигина жароҳат оладилар . Оғир жарроҳликдан кейин кўзларини очганларида биринчи кўрган кишилари Зуҳра опам бўладилар. Маълум бўлишича , Зуҳра опам Германияга кетмаган эканлар. Улар шаҳардан ташқарида Тошкент туманидаги мактаблардан бирида тарихдан дарс бериб юрган эканлар. Омон ака ҳақидаги хабарларни ҳаммасини келишгандек қўшни келинчак Зуҳра опамга етказиб турар эканлар. Бу галдагисини ҳам. Биз хўжайин билан Омон акамни кўришга борганимда : "Зуҳра шу туфайли қайтишини билганимда , аввалроқ бунақанги дардни юзтасини ҳам тортишга рози эдим " ,- дедилар қониқиш билан.
Шу воқеадан кейин бир йил ўтиб улар эгизак қизчалик бўлишди. Қизчаларга Осиёхон ва Оишахон исмларини беришди. Улар ҳозир шунақанги ширин қизалоқ бўлишган- ки...
Ойижон билан додажон бизникига тез- тез келиб туришади. Улар учун махсус хона ясатиб қўйганмиз. Келишганда уйимиз тўлиб кетади. Ҳозир уйимизни цехлар жойлашган асосий саҳндан девор орқали ажратиб қўйдик. Саккиз нафар цехимиз бугунги кунда йигирматадан ошди. Аввалгилари сафига кондитер ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи , нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар қўшилди . Талабларига кўра тикувчилик цехи ҳам яқинда очилди. Албатта буларнинг ҳаммасини биргина оиламиз бошқарoлмайди . Ҳар бир ишлаб чиқариш бошида албатта етук мутахассис, ўз ишининг устаси фаoлият юритади. Ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулотлар асосан Тошкент шаҳри учун тақдим этилади. Бу ишларимиз кенг кўламли . Гапириб бериш керак бўлса вақт , ёзиш керак бўлса варақ камлик қилади.
Ўз-ўзидан савол туғилади. Хаммаси ҳамирдан қил суғургандек бўлиб кетаверган экан-да . Қаерда дейсиз . Аммо бу ҳақда ёзишни истамаганимни бир сабаби бор . Мен мағлубиятларни тан олгим келмайди. Ҳаётнинг фақат ёрқин тарафида бўлгим келади. Ҳаёт менга кўп нарсаларни ўргатди. Оёғимиздан чалганлар , нари олиб бориб , бери олиб келгувчилар , ғийбатимни қилиб , гуноҳимни тўкгувчилар , бир сўз билан айтганда- дилимнинг озорлари ! Мен ҳаётда шундай инсонлар борлигидан бахтиёрман . Шундайлар бор экан , мен йиқилган жойимдан жаҳд билан қайта тура олдим . Минг бор йиқилсам-да , минг бир бор туришимга ўзимда куч топа олдим.
@Xazon_Rezgi /90
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆👆👆
Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan
🔤merika va Turkiya vitaminlari bilan kuch va energiyaga to‘la kunlar!
🌿 Eng yaxshi tarkib, tabiiy ingredientlar va kafolatlangan sifat. Sog'lig'ingizni qo'llab-quvvatlang va kundalik hayotingizni kuch bilan to‘ldiring!
💪🏼 Immunitetni mustahkamlaydi;
⚡️ Energiya va kayfiyatni yaxshilaydi.
🚘 Tez yetkazib berish xizmati yo‘lga qo‘yilgan!
💯Oliy sifati bilan sog'lig'ingizga g‘amxo‘rlik qiling!
Hoziroq ulanib oling👇👇👇👇
✅https://t.me/joinchat/AAAAAETarMvmOuR13ep0uA
✅https://t.me/joinchat/AAAAAETarMvmOuR13ep0uA
✅https://t.me/joinchat/AAAAAETarMvmOuR13ep0uA
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
давлатга солиқ тўланадиган, ишчиларга эса меҳнат дафтарчаси очиб ишга қабул қилинадиган фаолият юритишни орзу қиляпман. Ҳаммаси қонуний бўлгандан кейин , давлатнинг ҳимоясида бўламиз-да. Бу эса бизнеснинг энг асосий омили.
29- октябрь 20**
Умиджоннинг туғилган кунига яхши совға бўлди . Бизнинг кичик ишлаб чиқаришимиз муофиқлик сертификатини олди. Энди биз тадбиркормиз . Қонуний. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизга фирмамиз муҳри босилмоқда :
"Ассалом, Қуёш !"
31- декабрь . 20**
Бизни фирма тасарруфида ишлашни ҳоҳловчилар жуда кўпайиб кетди. Қишлоқ жойда меҳнат дафтарчаси юритиб ишга олаётганимиз , белгиланган ойлик миқдори ишчиларимизни рози қилаётгани бунга сабаб бўлмоқда...
Келиб илтимос қилганлар, бир йўла ариза кўтариб келганлар сони ўттиздан ошибди . Бунча одамни ишга солиш учун бизга яна пул керак. Яхшигина пул керак.
Ўйлаб - ўйлаб давлатдан кредит олишга қарор қилдик.
24- март 20** йил
Олинган кредитни мақсадли сарфлаш керак. Энг биринчи иш Саша акадан яшаб турган жойимизни сотиб олиш бўлди. Саша ака инсоф қилди: "Мен у жойни катта пулга олмаганман. Инфляция даражасини ҳисобланг ва ўша суммани ҳисоб рақамимга ўтказиб юборинг"- деди у
Навбатдаги юриш "Ассалом , қуёш!" ҳудудида саккизтача цех қуриш . Ҳозирча . Унинг олтитаси сут маҳсулотлари учун , иккитаси концерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришга. Қирқ бошдан ошган қорамоллар аллақачон ёнимизда жойлашган фермер ихтиёрига шартнома асосида боқиб беришга ўтказилди.
25- август 20**
Бугун "Ассалом, қуёш!" янги таркибда қайта очилди . Рамзий лентани Умиджонга кестиришди. Барча яқинларимизни байрамга чақирдик. Омон ака бироз кечроқ келдилар. Янги ўқув йилига бағишланган йиғилишда ушланиб қолибдилар. Улар мажмуани бир айланиб чиқдилар ва :
- Фахрланаман, шогирдимдан . Шунча ишга юрагингиз дов берганига қойилман. Сиз учун ҳурсандман...
Хафаман. Бу ишларни кўриб туриб сиз институтга ҳеч қачон қайтмаслигингизни кўнглим сезиб турибди.
Мен жилмайганча "ха " ишорасини қилдим.
Бугун жуда ҳурсандман. Бугун жуда бахтлиман. Олдинда нурли манзиллар , курашлар , жўшқин ҳаёт мени кутмоқда... Бизни кутмоқда...
#Орадан_уч_йил_ўтди
4- август . 20** йил
Умиджоним укали бўлди . Умаржон менга бир олам қувонч олиб келди.
Мендаги нафас қисиш касали деярли кузатилмаяпти. Юрагимнинг эса мени безовта қилишга ҳатто вақти ҳам бўлмаяпти ...
@Xazon_Rezgi /86
Хайрли кун, яхшилар.
Шу бугун #КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА ни тугаллаб беринг деганлар нечтасиз ☺️?
Birgina kanal orqali ajoyib hunarga ega boʻlishga nima deysiz?
🍰 Gap turli-tuman onlayn kurslari orqali koʻplab uy bekalarini mahoratli pazandaga aylantirayotgan Ummu Imran cake kanali haqida ketmoqda.
🪩❤️🔥Ushbu kanaldagi kurslar narxi ham juda hamyonbop, ham juda foydali. Siz nafaqat yaqinlaringizni xursand qilishingiz, balki ular orqali yaxshigina daromad ham qilishingiz mumkin.
❤️🔥 Bepul retseptlar ko'pligini esa aytmasam ham bo'ladi 🔝
💁♀ Yaxshisi, oʻzingiz bir koʻring:
/channel/+C1EjCa2OOI02Yjky
/channel/+C1EjCa2OOI02Yjky
#ID99
-Изи қолмаса бўлди.
-Қолмайди. Сиз чиқаверинг мен ортиздан чиқаман. Барно атрофни тозалаб чиқди. Кейин эса Муниса ётган жойга келиб устидан бензин қуйиб юборди.
Кейин эса чўнтагидан гугурт чиқариб хонага ўт ёқди. Эшик олдига бориб эшикни қулфлади. Ичкарида эса ҳушсиз Муниса ётар, устига бензин сепилганидан хабарсиз эди.
Барно онасини олдига шошди.
-Яхшилаб қулфладингми?
-Ха ойи қулфладим. Очолмайди.
-Юр тезроқ, меҳмонлар кутиб қолишди.
Танбалланган эшик. Ичкарида эса уриб ҳушидан кетказилган аёл , атрофига бензин сепганча ўт қўйиб кетишган... Давоми 👇👇👇
/channel/shamsinurijodi/6871
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
-15- май 20**
Ҳомилам уч ойликдан ошди. Аммо секин- секин мазам қоча бошлади. Юрагим ... Кеча шифокорга боргандим. Айтишича юрагим жуда суст ураётганмиш. Бир хирмон дори ёзиб берди. "Ҳар хафта кўрикка келасиз, агар ўртада юрагингиз безовта қилса хафта ўтишини кутмай дарҳол келаверинг" деди.
10- июнь - 20**
Чилла кирмасдан кун исиб кетди. Кун иссиқлиги мазамни қочиряпти... Нафас ололмаяпман . Кўпинча қўл ва оёқларим ивишиб қоляпти ... Ишга ҳам бормай қўйдим. Кеча пешинда ҳушимдан кетиб қолибман. Ойижон дарҳол тез ёрдам чақирибдилар.
Кечга бориб аёллар шифокорим қўнғироқ қилди. Хўжайин билан бугун қабулга боришимиз керакмиш.
Хўжайин шаҳарга туташ вилоят туманида ишлайдилар. Қишлоқ хўжалиги институтини битирганлари сабабли , шаҳардан қирқ километрча узоқликда жойлашган манзилда каттагина ер олиб ўша ерда ишлайдилар. Бир ўзларимас. Учта курсдош бир бўлиб . Яна улар олган эллик гектар ерда ўттизга яқин ишчи хам ишлайди. Хуллас тинимлари йўқ. Аммо бугун мени деб ишдан қолдилар.
Қабулда шифокорим хўжайин ёнларида одатдагидек кўрикдан ўтказди , сўнг менга :
- Фаридахон , сиз чиқаверинг. Мен керакли дориларни Шуҳратжонга ёзиб , қаердан олишларини тушунтираман , - деди.
Юрагим бир нарсаларни сезгандек бўлди. Ахир ёш боламасман-ку. Индамай чиқиб кетдим. Ўн беш дақиқаларда хўжайин чиқиб келдилар, менга меҳр билан тикилиб :
- Буюрсинлар маликам , бугун сизни бир айлантирмоқчийдим , кўнгиллари нима тусайди ?! - деб қолдилар.
Ўша куни мени хиёбонга олиб бориб сайр қилдирдилар , овқатландик. Мен доктор ниманидир айтганлигини, ўша гапни менга айта олмаяпганликларини ҳис қилардим. Аммо мен ҳам ўша гапни эшитгим келмади. Уйга қайтдик. Сир кечки овқатдан кейин очилди
Ойижон:
- Фаридахон...
Ойижоннинг сукутлари чўзилганидан билдимки , аҳвол яхшимас. Ахири ўзимни қўлга олдим:
- Ойижон , нима демоқчи бўлсангиз гапираверинг... Эшитаман...
- Болам, -нихоят тилга кирдилар ойижон,- болам , ҳомилангиз ҳаётингизга хафв туғдираётганмиш ... Сизни соғ кўришни истасак...
- Ҳеч қачон - ўрнимдан шарт туриб кетдим, аммо додажонни хазин ифодали юзларини кўриб ,яна секин жойимга ўтирдим. ( Мен хаммасини билиб , ҳис қилиб тургандим. Шифокор бекорга хўжайинни чақирмаганиниям, бу чақириқ сабабиниям ...)
@Xazon_Rezgi /80
🌤 Ассаламу Алайкум!
Якшанба тонгги муборак бўлсин
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
27- декабрь 20** йил
Бугун тўйимизга бир хафта бўлди. Келин бўлиб тушган хонадоним аъзолари жуда дилкаш, одамоҳун инсонлар экан... Тўйдан аввалги "кўника оламанми" деган хавфсирашларим энди анча барҳам топди. Кечадан ишга чиқдим. Институтда ҳам анча ишлар кўпайиб кетибди. Янги тушган хонадоним институтдан анча узоқ ва чап. Машинага ўрганган мендек одамга жуда қийин бўлиши аниқ. Ўтган куни "акамга қўнғироқ қиламан, нексиямни олиб келиб берсинлар" деганимда "Хўжайин" бир портлаб бердилар. "Агар уйингдан нина олиб келсанг , мени устимдан ҳатлаб ўтиб ишлат" эмиш . Тўғрисини айтсам , уларни бу гапларига ҳурсанд бўлдим.Кеча ишга ҳам қаймоқранг 011 жигулиларида ташлаб қўйдилар. Кечки пайт ҳам ўз таъбирлари билан айтганда "люкс- корпорейшн" ҳизматимга мунтазир бўлиб турибди. Ортиқча гап қайтармаганим хўжайинга жуда маъқул бўлган шекилли , димоғлари чоғ. Айтганча , мен уларни "Хўжайин" деб айтаяпман. Исмлари билан Шуҳрат ака деб чақириш кўпчиликни олдида менга жуда эриш туюлди. (Яна ... Бу исмни қачон айта оламан, билмадим. Умуман олганда айта олармиканман , бундан ҳам хабарим йўқ...) Аммо янги номлари уларга жуда ёққани юз- кўзларидан билиниб турибди.
Бугун тушдан кейин тўйимизни видео тасмага муҳрлаган видеочи йигит тўй дискини ташлаб кетибди. Уйдагилар йиғилишиб кўришга ўтиришди . Менга келинг дейишганди , овқатни баҳона қилиб чиқиб кетдим. Аслидаям овқат қилишим керак эди . Оила аъзоларимиз кўпчилик эмас. Додажон, ойижон, бир қайним, бир қайнисинглим, Хўжайин ва мен. Уларга уч кун аввал пишириб берган мошкичири ёққан экан, бугун яна шу овқатдан қилиб беринг деб сўрашди. Бу мошкичирини аслида дадамларни ретцеплари бўйича тайёрлагандим. Сири жуда оддий. Мош сал меъёридан кўпроқ солиб барвақт қайнатиб қўйилади . Сардагига эса ҳар доимгидек тоб берилган пиёз. Фақат менда сардак икки қават бўлади . Пиёз кўтариб олингач , яна алоҳида қилиб қийма қовуриб олинади. Овқат пишган икки хил сардакни ҳоҳлаган усулда безатиб дастурхонга тортилаверади. Бор - йўғи шу...
Ишларни бир қисмини битказиб видео кўрилаётган хонага кирсам, мени куёвникига етиб кетган саҳнани кўришаётган экан ... Ана қоп- қора ҳашаматли машина . Ичида мен ва Нигора келинойим. Мени бошим эгик. Аста "Хўжайин" куёв жўра билан яқинлашмоқда . Эшик очилди. Шу ерда мен яқинлаштириб суратга олинибман. Кўзларимда муаллақ икки томчи ёш . Бўёқларни из қилиб оқиб тушмоқда. "Хўжайин"нинг менга гул узатган қўллари кўринди... Бу ахир ...Шуҳрат таърифлаб берган кўринишку. У "ҳар доим тўйингизни кўраман , аммо у ерда ўзим кўринмайман" демаганмиди?!
Кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади... Секин ўрнимдан туриб ошхонага йўл олдим. У ерда кўз ёшларимни секин артиб турсам Хўжайин кириб келдилар:
- Тинчликми, нима бўлди ?!
- Ҳеч гап йўқ
- Тўғрисини айт...
Тўғрисини қандай айтаман ... Қанақа қилиб айтаман ?! Гапни бурдим:
- Зумрад кампирни томидан ўтин тушираман деб уйини кўриб қолиб йиғлаган экан. Мен ҳам ... Уйдагиларни , айниқса дадамни соғиндим...
Хўжайин индамадилар. Ошхонадан чиқиб кетдилар ва зум ўтмай қайтдилар :
- Кетдик
- Қаерга ?!
- Уйингга, сенга бир дадангларни кўрсатиб келай ...
- Йўқ бормайман, кейин овқат нима бўлади ?!
- Ҳеч нима бўлмайди , ойижоним қараб турар эканлар . Юр кетдик.
Эшикдан ойижон кириб келдилар:
- Борақолинг , болам ... Овқатдан ғам чекманг.
Ўн дақиқаларда хўжайин иккимиз додажон машинага юклаб берган бир яшик анор ҳамроҳлигида йўлда кетаётгандик.... Дарвоқе ҳовлимизда тўрт туп анор бор . Додажон уни узум ишкомига ўхшатиб тараб ўстирганлар . Икки тупи ширин . Икки тупи нордон. Аммо катта- катта. Нақд чойнакдек келади, ўзиям...
Шу кун илк бор мен хўжайинга жилмайиб қарадим...
@Xazon_Rezgi /78
🎙 Oʻktambek Hayitov
✍ Xazonrezgi
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g