xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бахтли оталар

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

Тоқатнингчи? - Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси....

Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза..!

Дўсту-ёрга берасизми таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

Во ажабким, саволлар бисёр...
Шархламоқчи?
Онгда ихтиёр...

© Мавлоно Румий

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

Яна бир файзли тонгни қарши олганларга ассалому алайкум!

Кунингиз хайрли ва баракаларга тўлиқ бўлиб ўтсин !

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.

Сизга ҳам илиндим. 👇🏻
/channel/+mg20zUQOi1NiMGUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.

(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)

Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан

Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

-Тур, қизим, бу нима чўзилиб ётиш? - тунги навбатчиликдан қайтган Эътиборхон Барнонинг ҳамон ўрнидан турмаганини кўриб диққати ошди,- кейинги вақтларда сира ўзингга ўхшамай қоляпсан!? Қиз бола дегани бундай бўлмайди-да! "Қиз боланинг қадамидан ўт чақнаши керак" дердилар бизга ойимлар. Тўғри, ҳозир уруш пайти. Ош-овқатдан анчагина тортилганмиз рост. Бироқ бу дегани бўш қолса ётиб ухлаш керак деганимас-да, қизим.Сен бўлсанг ҳудди уйқуга боши қоронғи бўлган хотинларга ўхшаб паҳмайиб ухлаганинг ухлаган.Ишга кетаётганимда ухлаб ётган бўласан, ишдан қайтсам ухлаб ётган бўласан. Озгина ўзингни қўлга олгин, қизим. Намунча кундан кунга бўшашиб кетаяпсан?
Онасининг сўзларидан Барнонинг ранги қув ўчди.
"Демак, - ўйлади у юраги ҳаприқиб,-демак, кейинги кунларда менда бўлаётган ўзгаришлар бежизга эмас... Вооой шўрииим. Энди нима қиламан? Бошимни қайси тошга ураман!?"

📌@xazon_rezgi /98

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бир вақтлар раҳматли бобоси Абдуқодир дода "Қиёмат куни бир отнинг тақаси сиғадиган ерчалик жойдан етмиш минг одам бош кўтаради" дея кўп бора таъкидлагувчи эди. Абдужаббор ўшанда бу сўзларни маъносини тушуна олмаган, тўғрироғи болалик идроки бунга йўл бермаган, бироқ тушуна олмаса-да, "Бобом ҳамиша рост гапирадилар" дея унинг сўзларига шубҳа қилмай борича қабул қила қолган эди.
Абдужаббор айни дамда бобосининг ўша сўзларининг маъносини чаққандек бўлди. Бу ердаги куллар... Инсон қолдиқлари... Бир неча кун аввал тирик бўлган инсонларнинг минг, миллион, балки миллиард бўлакларга бўлинган тана қисмларининг зарралари.
Ҳаа, рост... Бир от тақаси сиғадиган ерчалик жойга етмиш минг инсон ҳоки сиғиши ҳеч гап эмас эканда...
Абдужаббор бобосини эслаши билан кўнгли бузилди. Оила аъзолари бирма-бир кўз ўнгидан ўта бошлади. Айниқса мушфиқа онаси ҳақида ўйлаганда бўғзини аччиқ алланима куйдирганини ҳис қилди.

📌@xazon_rezgi /96

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаёт_сўқмоқларида

ИЛК ТААССУРОТ
(ҳикоя)

- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини, бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар" Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
- Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
- Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
- Бўлди , ойим сизникидалар
Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
- Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл Лайло узатган чойни оларкан.
Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз" баҳо олган эди ...

Хазонрезги

Манзил
:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Психологик таҳлил

1.
Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса, демак, у жуда ёлғиз.
2. Агар одам жуда кўп ухласа, демак, у ғамгин.
3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса, демак у ниманидир яширмоқда.
4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат, еса билингки унда стресс бор.
5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса, у жудаям кучсиз.
6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг муҳаббатга мухтожлигини билдиради.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мол-дунё, мансаб ортидан қувиб оқибатдан айрилиб қолманг. Бир пасда ҳаёт тошқин дарё каби ўтиб кетар экан...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. 
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.

 
Сочингиз узунлигини танланг👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

Хаётингнинг сўнгги дамларида бойлигинг қанча ва сен қаерларда бўлганинг мухим эмас. Сен қанча инсонларнинг хаётини яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлдинг, кимларга кўмак бердинг, мана шу мухим...

"Бугун нималар қилдик" мана шу саволни ўзимизга бериб кўрайлик Қадрдон...

Тунингиз осуда ўтсин...

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

    - Ўзингни  қўлга ол,  - деди Михай унинг аҳволини чуқур ҳис қилиб,- ажалингдан беш кун бурун "Циклон-Б"  билан заҳарланиб ўлмай,
800-1000 градусли  крематорийда куйдилиб кул бўлмай десанг шундай қилишинг шарт!  Қўлингдан иш келар экан,  ҳали яшашдан умид бор...
     - Ифлослар...-аранг шивирлади Абдужаббор,- булар одам наслидан эмас...
    -Ифлослар?!  - изтироб билан куйдириш печига тикилди Михай,- билсанг ушбу сўзни бу малъунлар учун мақтов ўрнида ишлатилса ҳам бўлади. Нацистларнинг қилмишларини изоҳлайдиган сўз бормикан ўзи луғатда!? 
     Юр, ташқарига чиқамиз энди.  У ердаги ишлар кутиб қолди.  Соқчилардан мушт емай тезлаша қолайлик...
    - Нима?!  У ерда қандай иш бор?
Михай Абдужабборнинг саволини жавобсиз қолдириб навбатдаги эшик томонга йўл олди.  У эшик маҳбусларни тўғри ички ҳовлига олиб чиқди.
    - Бу кеча ёндирилган инсонлар кули,- деди Михай у ердаги ҳандақларга ишора қилиб,  энди уларни маҳсус идишларга қадоқлаб чиқишимиз лозим. 
     Бир кун ичида шунча ҳунрезликка дуч келган Абдужабборнинг қайта савол беришга мажоли қолмаганди.
    Аммо у тез орада ўзи истамаган ҳолда  яна бир қатор саволларга жавоб олди.
   Ҳандақларнинг чуқурлиги ярим қулоч, кенглиги тўртга беш метрлар чамасида бўлиб, у ердан олиб қадоқланган инсон куллари йўл ва бинолар қурилиши, дала экинлари учун ўғит сифатида ишлатилар экан.
- Сен булар ҳақда қаердан биласан? - бемажол сўради Абдужаббор рус тилида чала ярим тушунча бераётган румин йигит Радудан...
- "Холокост" ҳақида эшитмаганмисан дейман-а!? -чуқур тин олди Раду,- ахир бу термин Европа учун жуда таниш-ку?! Нацистлар Германиясида ирқий устунлик номли назария бор. Унга кўра немислар ўзларини энг олий ирқ дея ҳисоблашади. Қолганлар эса Адольф Гитлер ва нацистлар томонидан ўзларидан қуйи бир неча ирқларга ажратилган. Энг қуйи ирқларга эса яҳудийлар, цыганлар, славянлар, жисмонан ва руҳий жиҳатдан нуқсони бор одамлар, сиёсий муҳолифлар, гомосексуаллар ҳамда бошқа исталмаган гуруҳлар киритилиб, холокост уларга қарши амалга ошириладиган оммавий қатл ва қийноқ операциясидир. Холокостнинг сабаби Адольф Гитлер ва нацистлар юқорида қайд этилган ирқий гуруҳларни Германия ва дунё учун таҳдид деб билишгани эди. Уларнинг мақсади "Арий" (фашистлар) ирқининг тозалиги ва устунлигини таъминлашдан иборат эди.
1933 йилда ҳокимият тепасига келган Адольф Гитлер 1935 йил Нюрнберг қонунларини асос қилиб ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш пайига тушган эди...

- Менинг бу гаплардан хабарим йўқ эди...
Абдужабборнинг сўзларига Раду тушунарсиз елка қисиб қўйди.
Абдужаббор оч кулранг тусдаги инсон кулига қараб ўйга толиб қолди...
   
📌@xazon_rezgi /95

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

1 ОЙДА 5 МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸

💁🏻‍♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!

Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг
1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍
2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади👩‍💻
3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝
5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🗂
6️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰
7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз🕘
8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади⚖️
9️⃣ Доимий Харид йуқ❌
🔟 Кӯчама-кӯча  юриб, нарса сотмайсиз ☝️
@GULIM2781
@Nargiza0478
+99893 572 56 57
+99897 408 56 57
+99894434 04 78
БАТАФСИЛ
/channel/+wAA6d10ksFJkMjcy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

HECH KIMGA AYTOLMAGAN OG'RIQLARINGIZ BORMI?

❗️ Unda sizga MANA BU KANALNI tavsiya qilaman. U yerda Siz har kuni barcha savollaringizga SIRLI USTOZADAN javob olasiz, yechim va sakinat topasiz.

💁‍♀ Xozir esa ''Er-xotin munosabatlarini yorqinlashtirish'' mavzusida jonli efirda suhbatlashyapmiz. Tezroq qo'shiling.

📣 Muammolar ko'p ammo YECHIM bitta! Buni sizga biz aytamiz
SIZ UCHUN LINK !!!👇
/channel/+TGsoAca0PuNhN2Zi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 psixologdan kurs sotib olib, natija ko'rmadizmi?

🧕 Men ayollar shifokori va psixolog Gulsora Аxmadjonova sizga bepul bilimlarimni tavsiya qilaman:

- Bir xil muammolar takrorlanishi
- Sog'lomsizlik
- Xiyonatga qayta duch kelish
-  Oilada kelishmovchilik pulsizlik yo'l bormi deysizmi
?

Bu savollarga ertaga
2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣ da jonli efirda javob olasiz hamda efirda qatnashganlarga "BAXTGA LOYIQMAN" kursi sovg‘aga beriladi.

📱 Xoziroq kanalimga o'tib, batafsil bilib oling👇
/channel/+RfreNutFaRlkYjUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✨✨​​#хайрли_оқшом

☘ Ҳар бир олинаётган нафас - бир имкониятдир ...
Нафас олмоқдамиз ...
Демак имконимиз ҳали бор...
Умид қилишдан чарчаманг...


Хайрли тун !
Эртагача ...

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эътиборхон қизидаги бу ўзгаришни пайқамай нариги хонага йўл оларкан деди:
   - Турақол,  қизим.  Битта иссиқ олма чой дамлагин,  чарчаганимдан бошим қаттиқ оғрияпти.  Ҳа айтганча,  касалхонадаги Софа холанг ажойиб чалпак пиширган эканлар. Икки донасини илиниб олиб келибдилар.Қўярда қўймай қўлимга тутқаздилар.  Чой билан ичамиз.
    -Ҳўп,  ойи,- овози ўзигаям  аранг эшитилгандек бўлди Барнонинг. Унинг бор хаёлини "Эй худойим, ишқилиб ҳомиладор бўлиб қолмаган бўлай-да!"  деган ўй банд этганди.
    Бироқ Барнонинг гумони кўп ўтмай ўз исботини топди.
     Иссиқ чой дамлаб келган Барно дастурхон устида ёғи ўралган қоғозига тепчиб турган чалпакка кўзи тушиши билан кўнгли беҳузур бўлиб шошилганча қўли билан оғзини ёпишга тутинди:
   - Имм...
     Қорнида ичган сувидан бошқа ҳеч нарса бўлмаган Барно шу алфозда тезда ташқарига отилиб  чиқди-ю,  буралиб-буралиб ичидаги қуруқ сувни қайт қила бошлади.
    Дастлаб қизига ачиниш билан қараган Эътиборхоннинг кўп ўтмай ранг-қути ўчди. У айни топда Ба
қизининг бир неча кун аввал  укасидан "Ҳамдам,  ўрикларнинг довуччаси кўзга кўринай деб қолмаганмикан?"  деган сўзларини ҳотирлаганди.

   -Менга қара!

   Эндигина барг ёза бошлаган узум ишкоми тагида чўккалаган Барно  бошида ранги ўчиб,  кўзлари олайиб турган онасини кўриб аъзойи бадани бўшашиб кетди.

#давоми_бор

📌
@xazon_rezgi 99

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Онаси Раҳима опа... Қанчалар меҳрибон аёл эди-я? 
    Аниқ-таниқ ёдида... Бир куни Абдужаббор ўқишдан келса Раҳима опа ўчоқ бошида йиғлаб ўтирибди.  Абдужаббор ўша пайтгача онасини бу алфозда сира учратмаганди.  Дарҳол онасидан йиғи сабабини сўраганди.  Билса Раҳима опа ўғлининг ўқишдан қайтишига қозон осиб чиройли қайнатма  шўрва солган экан.  Шўрва пишай деб қолганда аллақаердан  учиб келган иккита чумчуқ, бир дона донни талашганча уришиб қозонга тушиб кетган экан.  Раҳима опа то уларни қозондан олгунча ҳар икки чумчуқ ўлиб бўлибди.
     Ўшанда Абдужаббор: 
      - Ойи,  йиғламанг,  қорним у қадар оч эмас,- деганда,  Раҳима опа: 
    - Болам,  овқат учун кўз ёш тўкаётганим йўқ.  Бечора чумчуқларнинг боласи бордир.  Булар инидаги ўша болаларига дон олиб бораман деб шу ҳолга тушгандир.  Энди норасида полапонларнинг ҳоли нима кечаркин?  - дея бот-бот такрорлаганди. 
    "- Оҳ онам-а,- ичи узилди Абдужабборнинг  ,- икки чумчуқ ва унинг болалари учун қанча куйинган эдингиз?! Бу ердаги ҳунрезликларни кўрсангиз борми?  Бу қадар разолатга юрагингиз дош бера олиши даргумон эди...Айниқса, ёшгина гўдакларнинг увол кетганига чидаш қийин. "Ҳеч нарсага ярамайди!"  дея паққа-паққа отиб ташланган,  газ камерасида заҳарлаб ўлдирилган,  туғилиши ҳамоно қатл этилган мурғакларнинг айби нима эди? 
    Радунинг айтиши бўйича аёллар баракида ҳомиладорларнинг кўзи ёриши билан янги туғилган гўдаги тортиб олинар экан.  У гўдакни икки оёғидан ушлаб аввалдан тайёрланиб қўйилган челакдаги муздек сувга боши билан тиқиб чўктирилар,  сўнгра дуч келган тарафга улоқтирилар экан.  Учинчи Рейх аскарларининг яна бошқа кўнгил хушлиги гўдаккина онасидан тортиб олингач, чир айлантириб  бор кучлари билан боши билан деворга уришдан иборат экан.  Мана шу "олийнасаб арийлар" ирқининг кирдикорларидан бир шингили...

    Ойиии... Ойижон... "Насиб қилса,  болажоним уйланиб,  гўшангаларга куёв бўлса,  супрасидан қуруқ қўймаса бир этак набира суяман"  дея орзуларини умидларига ўраб нурли,  нурафшон кунларни интиқ бўлиб сиздек ҳокисор аёл бу манзараларни кўрсангиз не аҳволга тушар экансиз? Адамлар-чи?
    Ростини тан олсам, сизлардан ҳавотирдаман. Мана бир неча ойдир-ки, мендан на хат,  на хабар олмаяпсиз!?
    Ойи... Адааа...  Айбсиз айбдор ўғлингизни кечиринг...
 
📌
@xazon_rezgi /97

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шайтон Аллоҳдан сўраган экан:
— Эй Аллоҳ! Одамлар учун уй бердинг. Менинг уйимда қаерда?
— Одам болаларига ўтирадиган жой бердинг. Менинг ўтирадиган жойим қаерда?
— Одам болаларига қироат қиладиган нарса бердинг. Менинг қироатим нима?
— Одам болаларига гапирадиган гап бердинг. Менинг гапим нима?
— Одам болаларига элчилар юбординг. Менинг элчиларим ким?
— Одам болалари учун китоб бердинг. Менинг китобим нима?
— Одам болалари учун ов қуролларини бердинг. Менинг ов қиладиган воситам нима?
— Одамлар учун тамо бердинг. Менинг таомим нима?

Бу саволларнинг жавобини сиз ҳам билиб олинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💞💞💞

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

✔️💰 𝐂𝐇𝐈𝐍𝐍𝐈 𝐁𝐎𝐙𝐎𝐑 𝐎𝐏𝐓𝐈𝐌 𝐍𝐀𝐑𝐗𝐋𝐀𝐑𝐃𝐀

✔️SO'NGI URFDAGI UY RO'ZGOR BUYUMLARI,

☕️NO ODATIY MODELDAGI IDISHLAR GALEREYASI

💡HAMMASI SARALANGAN ENG SIFATLILARI 💯ZAMONAVIY BEKAJONLARIMIZ UCHUN

✔️BIRINCHI QO'L MAXSULOTLAR, BUNAQA NARXLARDA TOPOLMAYSIZLAR KIRING GUVOHI BÔLING

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
                    

#𝐢𝐝 18

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💞💞💞

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

✔️💰 𝐂𝐇𝐈𝐍𝐍𝐈 𝐁𝐎𝐙𝐎𝐑 𝐎𝐏𝐓𝐈𝐌 𝐍𝐀𝐑𝐗𝐋𝐀𝐑𝐃𝐀

✔️SO'NGI URFDAGI UY RO'ZGOR BUYUMLARI,

☕️NO ODATIY MODELDAGI IDISHLAR GALEREYASI

💡HAMMASI SARALANGAN ENG SIFATLILARI 💯ZAMONAVIY BEKAJONLARIMIZ UCHUN

✔️BIRINCHI QO'L MAXSULOTLAR, BUNAQA NARXLARDA TOPOLMAYSIZLAR KIRING GUVOHI BÔLING

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
/channel/+QwJ1tFwUwwE1YWFi
                    

#𝐢𝐝 18

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👉👉👉
Kayfiyatim yaxshi emas erim bilan ko‘p urishamiz. Sababi erim etiborsiz etibor so'rab, kutib charchadim!

👩‍🦰 Bu holat davom etaversa meni nimalar kutayotganini oʻylab oʻtirgan vaqtimda MokhinuR Sadiraliyevnaning "YOMON QIZLAR" BEPUL yopiq vebinariga qoʻshilib qoldim.

💕 Bir sutkada hammasi oʻzgarishni boshladi...
❤️ Xuddi sulton xonimlardek qirolimga sevila boshladim..

Silkkasini pastda qoldiryapman uch kun sevimli, muvaffaqiyatli ayol sirlari va intim nozik munosabatlar fishkalarini oʻrgatadilar tez ulanvoling!

Yopiq vebinar manzili⬇️⬇️⬇️
/channel/+YJHugJPC59ZlN2Yy
/channel/+YJHugJPC59ZlN2Yy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.

(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)

Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан

Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Сен, бу томонга ўт! - деган каби уларни қўриқлаб турган немис солдати Абдужабборни милтиғининг учи билан ниқтади,- бўл тез! "Sei schnell!", "Sei schnell!"
Абдужаббор у кўрсатган тарафга юриб йигирма чоғли маҳбуслар қаторидан жой олди.
Тез орада маҳбусларни ташқарига ҳайдаб олиб чиқа бошлашди.
-Қаерга кетяпмиз? - русчалаб сўради Абдужаббор икки кун аввал танишган тунд чеҳрали молдаван йигит Михайдан.
- Жим кетавер. Борсанг биласан! - деди Михай гапни калта қилиб.
Ўн беш дақиқа юришгач йигитларни қизғиш олачалпоқ ғиштин бинога олиб киришди. Бино бир неча хонадан иборат экан. Абдужаббор бу бинога яқинлашиши билан гўёки бир нохушликни сезгандек эти уча бошлади. Унинг назарида бинодан нима учундир оғир ингроқ товушлари келаётгандек туюлди. Тўрттала девори ўзини ҳар томондан қисаётгандек тобора нафаси қайтаётган Абдужаббор ўзидаги бу ҳолатнинг сабабини кўп ўтмай англади.
Бирига биридан ўтиб кириладиган хоналарнинг тўртинчисига қадам босган Абдужабборнинг диққатини дастлаб девор шифтига ўрнатилган ўнлаб душ пуркагичлари тортди. Кўзлари қоронғиликка ўргангач эса у чап қўлда яна бир хона борлигини кўрди. Нацистлар маҳбусларни ўша хонага бошлаб киришгач эшикдан у хонага қадам қўйган Абдужабборнинг ақлдан озишига бир баҳя қолди. Катталиги колхоз клубича келадиган хонанинг тўртдан уч қисми устма-уст таҳлаб ташланган яп-яланғоч эркакларнинг жасадлари билан тўлиб тошиб кетганди. Жасадлар орасида етмишдан ошган қариялар ҳам, ўспиринлар ҳам ва энг аянчлиси ҳаттоки кўплаб уч-тўрт ёшли болакайлар ҳам бор эди.
-Sei schnell! Sei schnell!
Абдужаббор кўрганлари ваҳшатидан кўнгли беҳузур бўлиб кетганди, у куни кеча тириклик неъматидан баҳраманд бўлган бу инсонларнинг бугун ширин жонидан жудо қилиниб бу қадар абгор аҳволга келтирилганига чидай олмай қўллари мушт бўлиб тугилди.
-Ўзингни бос! -шивирлаганча деди унинг ҳолатини англаб турган Михай,- ҳали бундан баттарларини кўрмадинг сен...
Қўриқчиларнинг буйруғига кўра маҳбуслар жасадларни икки киши бўлиб қўл-оёқларидан кўтарганларича қўшни ёнбош хонага олиб чиқа бошладилар. Абдужаббор кирганда эътибор бермаган , бу хонанинг чап тарафида яна бир кичикроқ эшик бор экан. Улар айнан ана шу эшикдан жасадларни кенглиги худди ушбу хона каби бўлган иккинчисига олиб чиқдилар. Бу хонада олти дона тўғри тўртбурчак шаклидаги баланд печлар бўлиб, маҳбуслар қўриқчиларни буйруқлари билан жасадларни печларга устма-уст тахлай бошладилар.
Печ маҳбуслар билан лим тўлгач оғзи тамбаланиб тагидаги остки қаватидан кўмир аралаш мазут билан ўт ёқила бошланди. Абдужаббор киргандан буён димоғига ўрнашган куйинди ҳиди айнан одамлар жасадига тегишли эканлигини фаҳмлаб тишлари такиллаганча дағ-дағ титрай бошлади.

📌@xazon_rezgi /94

Читать полностью…
Subscribe to a channel