ТУЙҒУ
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қизимни озроқ ловия ва гуручни бир мис патнисга солиб устига бақлажон, бодринг ва бир-иккита ўрик ташлаб чиқиб кетаётганини кўрдим. Ундан:
- Кимга элтаяпсан?- деб сўрадим.
У:
- Қоровулга, бувим айтдилар, деди.
Мен:
- Буёққа кел, дедим. Қизим келди. Унга:
- Бир-иккита ликопча олиб кел. Ҳар бир таомни алоҳида ликобчага сол. Патнисни тартибга сол. Бир қадаҳда сув, қошиқ ва санчқи қўй, дедим.
У айтганимдай қилиб патнисни қоровулга бериб келди. Қайтишда менинг олдимга келиб сўради:
- Нега менга ундай қилишни буюрдингиз?
Мен дедим:
- Чунки таом бериш мол билан садақа қилишдир. Тартиб эса эҳтиром туйғуси билан садақа қилишдир. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради.
Биринчисидан қоровул ўзини биздан ортган таомга муҳтож тиланчидай ҳис қилади. Иккинчисидан эса ўзини яқин дўст, азиз меҳмонимиздек ҳис қилади. Шу иккинчиси Аллоҳнинг наздида ҳам, фақирнинг наздида ҳам буюкроғидир.
Шунинг учун яхшилигингизни олийжаноблик ва муҳаббатга ўранг, сарфлаш ва хорлашга эмас.
Абдулқодир Полвонов
@xazon_rezgi
КЕЧ ҚОЛДИМ... ДЕМАНГ!..
Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...
Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?
У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.
Мақсади юксак адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.
У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.
Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.
Ўша ўқитувчи – ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).
Бёрджес ўша романдан кейин яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...
Ёзувчи мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди (тақдир). Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.
Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.
Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас!
Муаллиф: интернет
➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
Гўзал дийдор истасангиз...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонат!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳига!» деб видолашишни ўргатганлар.
«Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.
Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда
«Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени омонатга хиёнат қилмайдиган Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.
Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро, “Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (Юсуф сураси, 64-оят).
Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас,
«Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!
/channel/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳Бу бўлган реал воқеа...
Агар юраги бўшлар бўлса, бу воқеани ўқимасин...😱
Ҳуллас бу воқеа бир оилада содир бўлган. Тунги соат 01:55 дан 02:00 га ўтар кечаси ҳамма ширин уйқуда.
Бирдан ювиниш хонасидан қандайдир овозлар эшитила бошлади, аввалига хеч ким эшитмади, кегин ота ўрнидан туриб, ювиниш хонаси томон кетди. Орадан 15 минут вақт ўтди, ота қайтиб чиқмади. Бундан ҳавотирга тушган рафиқа ҳам ювиниш хонаси томон кетди. Орадан анча вақт ўтди, иккаласи ҳам қайтмади.
Бундан ҳавотирланган катта ўғил ҳам ювиниш хонасига кириб кетиб қайтиб чиқмади. Шунда кичкина ўғил нима қилишини билмай у ҳам ювиниш хонасига аста яқинлашиб эшикдан қараган эди не кўз билан кўрсинки... 😨😳
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇👇
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#ибрат
ҲОТИМА
(бўлган воқеа)
Бу воқевий ҳикояни менга ҳамкасбим Муаттар гапириб берди .
- Опа , - деди у ишдан уйга қайтар эканмиз оҳиста тилга кириб , - эшитдингизми ? Мактабимизда ўқиган Халил ака деган йигитни отаси оламдан ўтибди.
Халил акани яхши танирдим . Акамнинг синфдоши ва мактабда ундан бошқа Халил исмли йигит бўлмаганлиги учун.
- Аммо ўша одамни кўмиш роса тўпалон бўлибди,- гапида давом этди Муаттар .
Беихтиёр йўлда таққа тўхтадим :
- Нимага ? - дедим ҳайратим ичимга сиғмай, - тинчликми ?
Муаттар тўлиб тошиб гапира кетди :
- Халил аканинг дадаси Абдусалом отанинг беш нафар ўғли бор . Абдусалом ота роса режали, ҳалол ва пок инсон эдилар. Бешшала ўғилларига ўзлари ва барча фарзанднинг топган-тутганини йилма- йил йиғиб бирин- кетин ватан тиклаган эканлар. Ўғиллар эса ўзларига атаб солинган уйларидан ота ва оналари учун икки хона ажратиб, барча қулайликларни тахт қилиб қўйишган экан. Шундай қилиб ҳар беш ўғилнинг уйида ота- она учун махсус хона жиҳозланган , улар навбати билан ҳар бириникида яшар эканлар .
Иттифоқо ота ўртанча ўғилникида оламдан ўтиб қолибдилар.
Шунда қолган тўрт ўғил "Отамнинг сўнгги суви менинг уйимга тўкилсин, уларга энг охирги эҳтиромни мен кўрсатай" деб талашиб кетишибди. Орага катталар тушиб ота тўнғич фарзанд Халил аканикидан чиқарилибдилар...
Муаттарга жавобан индамадим.
Кўнглимга беихтиёр "Хотимаси бу қадар ҳайрли бўлган отанинг васли учун жаннат ҳам нечоғлик муштоқдир- а ? " деган хаёл кечди...
Аллоҳ барчамизни ҳотимамизни ҳайрлик қилсин...
Амин ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ОТА ДУОСИ
(воқеий ҳикоя)
Муножаат опа ўғли Элёр олиб келган кичиккина халтачадаги егуликларни кўриб ичи узилди .
- Ўғлим , -деди у ўзи олиб келган муштдеккина колбаса, пишлоқ , дудланган балиқни ликопчага жойлаётган катта ўғлига қараб,- бунча ўзингни қийнайсан ? Ўзинг ҳам жўжабирдек жон бўлсанг. Беш фарзандинг ейман, ичаман деб турган ёшда бўлса.
Аллоҳга шукр , укангнинг ишлари жойида , топиш тутиши барча ҳаражатимизга етиб , хатто ортиб қоляпти. Сен ўзинг шундоқ келсанг бўлди.
Элёр индамади. Бир хўрсинди-ю, ўзи билан олиб келган бир ликоб егуликларни олиб отаси ётган хонага йўл олди.
Отаси Мурод ака мана салкам саккиз ойдан буён оғир касал. Шифокорлар дастлаб буйрак етишмовчилиги деган ташхис қўйишганди. Ўнг тарафдаги буйрак олиб ташлангандан кейин олти ой ичида у кишининг асл касаллиги саратон эканлиги маълум бўлди . Кейинги ойларда саратон отанинг бир неча тана аъзоларида потирлаб юз кўрсата бошлади.
Дард берган Аллоҳ бандасига сабрни ҳам ўзи берар экан . Ота шунча ётса ҳам бир оғиз "Их" демади. Қайтага ётган ўрнида оиладагиларга далда бўлишга ҳаракат қилгани қилган.
Отанинг тўрт фарзанди унинг дардига куйиб кетди. Айниқса тўнғичи Элёр қоп- қарайиб ранги унниқиб кетди.
Уйи бўлак бўлишига қарамай ҳар тонгда ўзи келиб отасини овқатлантириб кетади , ишдан қайтишда ўзи билан шифокор дўстларини чақириб отани кўрсатиш пайида бўлади.
Ота билан бирга яшайдиган кичик ўғил ҳарчанд ўзига тўқ бўлмасин акасига индамайди. Билади-ки, акаси индаса ҳам гапга кўнадиганлар хилиданмас. Билади-ки , акаси худди у каби юрагининг оташига малҳам топа олмай ўзини тўрт тарафга отиб ётибди.
Ота яна икки ой яшади.
Икки ой ҳар икки ўғли ,ҳар икки қизини дуо қилди.
Айниқса тўнғичини дуо қилганда кўзида ғилт- ғилт ёш айланарди :
- Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб этсин.
Отасининг йили ўтгач , Элёр бош қизини узатди. Орадан олти ой ўтиб иккинчисини . Кейинги йил Фотима - Зуҳрасини.
Икки йил ичида тўрт қиз чиқарган , бирин- кетин бешик ва набира тўйлари қилган Элёрнинг рўзғоридаги баракани кўриб кўпчилик ажабланди:
"Тилладан тоғи борми бунинг ? "
Яқинда бир иш билан дўконга кирсам Элёр аканинг еттинчи синфда ўқийдиган кенжаси Тоҳиржон чўнтагидан бир сиқим ҳар хил майда пулларни чиқариб ҳажми гугурт қутисидан сал каттароқ пишлоқ сотиб олди.
Мен уни кузатиб турганимни кўриб қизарганча изоҳ берди :
- Адамла шу пишлоқни яхши кўрадилар ...
Мен унга бир жилмайдим- у индамадим. Болани ҳижолат қилгим келмади.
Қулоқларим остида Элёр аканинг отаси дуо қилаётгандек бўлди :
-Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб қилсин ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Кунларнинг саййиди жума тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва оҳиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Хазонрезги
- Иштонингни ҳўл қилиб қўйма деб илтимос қилган бўлардим-у аммо иштонинг ҳам тўпиғингда илашиб ётибди. Ҳай майли, бекорга вақтни олмайлик. Вероника қилич учи билан бир туртди-ю, сўнг зарб билан Патрикнинг эркаклигини кесиб ташлади.
- Ў-ў-ў-ў-ў! - қутирган буқадек бор овози ўкирди билан Патрик.
- Ҳа, оғрир эканми? - нафрат билан Патрикнинг афтига тупурди Вероника,- сени қўлингда ўлим топганларнинг ҳам жони ҳудди сеники каби ширин эди.
Теварак-атрофга тизиллаб отилган қон вақт ўтиши билан бироз ҳовуридан тушди. Вероника эндиги сафар бақира-бақира ҳолдан тоя бошлаган Патрикни жағига узунасига қилич солди:
- Бу онам учун! -деди Вероника бу сафар бор овози билан , сўнг яна бақиришда давом этиб Патрикнинг ҳар иккала оёқ- қўллари узра қилич сермарди:
- Бу эса она сути оғзидан кетмаган гўдаклар уволи учун! Оталар, оналар, опа-сингиллар, севимли инсонлар учун!
Қўл, оёлари тирсак ва тиззасидан узиб ташланган Патрикнинг ярим ўлик танаси "дўп" этиб ерга тушди.
Бўлаётган ҳодисани кузатаётганларнинг барининг нафаси ичига тушиб кетган, асирга олинганлар эса ерда ҳириллаб ётган Патрикка қараб ваҳимадан кўзлари аланг-жаланг бўлганча таналари ҳарсанг тошдек зил замбил тортиб қотиб қолган эдилар.
- Асирларни барчасини қиличдан ўтказинг! - ҳайқирди Вероника,- ўз ҳақиқий ҳукмларини олишлари учун уларнинг Парвардигор ҳузурига борадиган фурсатлари етди...
Сар аскарлар ҳукм ижросига киришдилар.
Вероника эса бир-бир қадам босганча бемажол ўрмон ичкарисига кириб кетди. У жангчилардан анча олислагач бошидаги ёпинчиғини аста сидириб ечди. Қизнинг тим қора сочлари елкаси бўйлаб ёйилиб тушди. У қаршисидаги азим дарахтга ўнг қўлини ярим букиб қўйди-ю, унга юзини босиб ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади.
Вероника кўп ўтмай елкасига меҳр билан ташланган забардаст қўлни ҳис қилиб ўгирилди. Қаршисида қизга муҳаббатга лим тўла кўзларини тикканча Конрад турарди.
Конрад узоқ ўйлаб ўтирмай қизни маҳкам бағрига босди.
Вероника унга қаршилик қилмади...
🔳 🔳 🔳
Хайринисо она чуқур уф тортди:
- Ойиша... Моҳижаҳон Бегим бўлмайдиғон кўринадур.
- Она...
- Шул вақтғоча ҳақиқатнинг кўзиға тик қараш бу қадар оғир юмушлигини билмабдим...
Ойишанинг кўзига Хайринисо онанинг ранги қорайиб, ажинлари қуюқлашиб кетгандек кўринди.
Моҳижаҳон бегим кўзи ёриган пайтдан бошлаб ўрнидан тура олмаган, умри соат сайин сўнаётган шамдек тугаб бораётган эди.
-Тўлғоқ зарбига ҳаста юраги дош бера олмади. Биргина нуридийдасига ақалли бир бор кўкрак тутиш ҳам насиб этмади, шўрлиққа. Қуввати йўқлиғидин ҳатто кўксиға сут ҳам келғони йўқ,- куйганча сўзланди Хайринисо она,- во дариғ, эсон-омон кўзи ёриди деб эрта суюнғон кўринамиз. Юраккинам ёниб борадур.
Ойишанинг ҳам кайфияти тушиб кетган, кўзи ёришига икки кун бўлган келинчакнинг дардига дармон бўла олмай дунёларга сиғмас эди.
- Музаффар Али аёлининг ёнидан чиқмай қўйди,
камиға у ҳам ўзини таомдан тортғони мақбул иш бўлмаётур,- Хайринисо она Ойишанинг елкасига енгил қоқди,- уни таомланишға кўндуриб кўрсонг-чи?
Ойиша ўзини орқага ташлади:
- Бу қўлимдин келмайди, она...
- Ҳаракат қилиб кўр... Бу қўл қовуштириб ўтиришдин яхшироқ...
Ойиша Хайринисо онага эътироз билдирмади. У бир-бир қадам босганча Моҳижаҳон Бегимнинг ҳобгоҳига йўл олди.
Ичкарида Моҳижаҳон Бегим тўшакда ранги докадек оқариб , сочлари бир ёстиқ бўлиб ёйилиб ётар, бениҳоя тенгсиз чирой билан ярим беҳуш ётар эди. Музаффар Али суюклисининг қўлини лабига босганча чексиз қайғуга чўмган эди.
- Али...- аста шивирлади Ойиша.
Музаффар Али Ойишанинг чорловига қилт этмай ўтираверди.
📌@xazon_rezgi /33
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
🔠🔡🔡🔡🔡🔡🔡
🔠🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡
—O'rto berilib nimani o'qiyapsan? 🤔
—Bir kanal bor shunaqayamu zooooo'r, bir kirsen postlarini o'qib chiqqin kemedi 😍
—Voy pismig'e, so'ramasam aytginam kemediya, qani tezda linkini berchi 🤨
—Xammadan qizg'ongan saxifamdaa u, 😌mayli senga beraman mana buni ustiga bos🤩⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Tezroq bo'l fikrimdan qaytib qolishim mumkin 💡
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
- "Bepul" Arab tili va tajvid darslarini o'rganishni xohlaysizmi?
- 2 oyda Qur'onni yod olishni istaysizmi?
•|Haa 👳🏻♂
•|Haa 🧕🏻
Qur'on oshiqlari Uchun Sevimli sahifa
Ulanib olamiz🌻✨
Admindan holis tavsiya:)🌝
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
😍
🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
😍ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР😍👏👍
Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.
ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА😍
НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️
Заказлар буйича👇
T.me/ROYAL_JIHOZLAR
+998884981010
КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
Arab Tilini noldan bepul oʻrganamiz📚
👉🚪Kanalga kirish🚪👈
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
#давоми
- Бўлди, қароқчиларнинг бари қиличдан ўтказилди, - деди бугунги юришни бошқараётган Алекс, - шундай бўлса ҳам эҳтиёт шарт яна бир бор теварак-атрофни кўздан кечириб чиқинг.
Сараскарлар атрофни кўздан кечириш учун тарқалдилар. Вероника ва Конрад ҳам тўрдаги чайлани кўздан кечиришни мақсад қилиб йўлга тушдилар. Вероника олдинда, Конрад эса уни ҳимоя қилиш мақсадида икки одим ортда борар эди. Кутилмаганда Вероника Конраднинг "Имм" дея инграган овозини эшитди ва жонҳолатда ортга ўгирилди. Конрад курагига санчилган камон ўқи таъсирида оғриқ азобида тиззалаб қолганди
- Конрааад! - орқа тарафдан Алекснинг ҳайқирган овози эшитилди. У қуюқ буталар ортида яшириниб ўқ узган талончи йигитни чопиб ташлаган эди.
Вероника кийикдек чаққонлик билан Конрадни тутиб қолди. Йигит унинг қучоғига йиқилди.
- Конрад! Конрад! - Вероника тошдек қотиб қолган йигитнинг танасини силкитар экан,- аҳволинг қандай? Бирор сўз десанг-чи?
Конрад гапиришга чоғланди, бироқ мажоли етмади. Верониканинг чап қўлига аллақандан илиқ суюқлик тегди, у Конраднинг қулоқларидан оқиб келаётган қон эди.
- Ҳе... ни,-сўкинди уларнинг ёнига етиб келган Стефан чуқур надомат билан, - ўққа "Ажал бўсаси" суртилган экан.
-Нимааа? - даҳшатдан Верониканинг кўзлари олайиб кетди ва дарҳол Конраднинг қўл-оёқларини пайпаслаб кўра бошлади.
"Ажал бўсаси" жуда ноёб заҳар тури бўлиб, у билан заҳарланган инсоннинг ҳаётда қолишига умуман имкони қолмас эди. Заҳар танага кириб қонга сўрилиши билан, танани фалаж қилиб қўяр, сўнгра ички ички аъзоларни бир-бир парчалаб чиқар эди. Бу ҳолат шу даражада азобли эди-ки, халқ орасида "Ажал бўсаси" ни олганлар бу дунёда турибоқ жаҳаннам азобини тота олган инсонлардир" деган гаплар юрарди.
Конраднинг қўл-оёқлари тошдек қотиб қолган, ҳаётлигидан нишон биргина кўзларида азобнинг мислсиз аломатлари зоҳир эди.
- Вероника...- алам билан шивирлади Стефан, - Конрадни қўйиб юборадиган вақтимиз келди. Унинг азобларини енгиллаштирмасак бўлмайди. Уни менга бер...
Вероника дастлаб Стефаннинг сўзларига тушунмади, бироқ кўп ўтмай қучоғида ҳаракатсиз ётган севгилисини бу дунёда ушлаб туришнинг ҳар сонияси Конрад учун қанчалар азоб бўлаётганини ҳис қилди.
- Ўзим, -шивирлади Вероника Стефанга алам билан сўнг Конраднинг кўзларига лаб босди,- алвидо, севгилим. Сени ҳеч қачон унутмайман...
Вероника Конраднинг қучоғидан авайлаб майсалар устига қўйди ва унинг бошини қўллари билан тутди. У Конраднинг кўзларига сўнгги бор тикилганга... зарб билан бўйнини қайириб синдириб ташлади...
Вероника Конраднинг очиқ қолган кўзларини кафтлари билан сийпалаб юмди. У ўрнидан турар экан бўлинма аскарларининг барчаси ёнида Конраднинг сўнгги ҳурматини бажо келтириш учун йиғилганликларини кўрди.
Вероника пойтаҳтга Конрадсиз ва юраксиз қайтди...
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌@xazon_rezgi /37
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Хазонрезги
Конраднинг муҳаббати туфайли Верониканинг рутубатли оламига бир кафт нур сизиб киргандек бўлди. Ана шу бир кафт нур қизнинг бахт туйғусини тотишга етарли бўлди. Йигит ҳақда хаёл суришнинг ўзиёқ унга олам- олам қувонч бағишлар, бироқ ҳаётлари атиргул гулбаргидек омонат эканлиги, қачонлардир муваққат бу бахтлари йўқсизлик чоҳига тушиб барчаси бир лаҳзада барбод бўлиши аниқлигига кўзи етса-да, қайсар юраги булар ҳақда ўйлашни истамас эди.
Клавдий Вероникани эҳтиёт қилиш чораси сифатида бўлинма билан жазолаш тадбирларига чиқишига таъқиқ қўйиб қўйди. Вероника унинг бу ишига ортиқча эътироз билдирмади, зеро қизнинг ҳаётида энди Конрад бор ва йигитнинг хаёли у учун энг ширин тасалли эди.
Икки ёш кечалари фурсат топиб ҳуфёна учрашишар, бу учрашувларда тунни тонгга улаб диллашар, ишқ ифоридан сармаст бўлишар эди. Муҳаббат уларни ўзига шу қадар асир қилиб улгурган эди-ки, улар энди пойтаҳтни, ҳаётларини тиккан касбларини ташлаб узоқ-узоқларга қочиб кетиш ҳақида ҳам ўйлай бошлаган эдилар.
Ҳаш-паш дегунча орадан бир ярим йил муддат ўтди.
Адель Клавдийга Вероникани ўзи айтандек Моварауннаҳр юраги бўлмиш шаҳри Самарқандга юборилиш учун тайёр эканлиги, қиз ислом дини, у шаҳардаги маҳаллий аҳолига тегишли урф-одатларни ҳамда тилни тўлиқ ўзлаштиргани ҳақда баёнот берди.
- Жуда соз ! - муғомбирона илжайди Клавдий,- сени юксак тақдирлаш кутиб турибди, Адель! Ҳозирча мана буни қабул қилиб ола тур!
Клавдий хона бурчагидаги маҳфий туйнукдан мўъжазгина сандиқча олиб аёлнинг қаршисида очди. Сандиқча дур-у жавоҳир, лаъл, зумрад, тилло тангалар билан лиқ тўла эди.
- Мен энди шу бугундан бошлаб сафар ҳозирлигини кўраман,- деди Клавдий Аделга, -сен билан бу ҳусусда яна бир бор учрашиб бафуржа маслаҳатлашиб оламиз.
- Хўп, - гапни қисқа қилди Адель,- энди менга руҳсат...
- Яхши, - деди Клавдий Аделни кузатиб қўяр экан қулоғига сирли шивирлади,- фақат сендан битта илтимос, аввал бошдан илтимос қилганимдек режаларимиз ҳақида Вероника ҳеч нарсани билмаслиги керак...
Адель айёрона жилмайганча Клавдийнинг ўтли нафаси остидан чаққонлик билан сирғалиб чиқиб кетди.
Орадан икки кун ўтиб Клавдий Вероникани ҳузурига чақирди:
- Сени нима мақсадда чақирганимни биласанми?- қизга бошдан оёқ синчков назар ташлади Клавдий.
- Айтсангиз биламан,- ҳотиржам жавоб қайтарди Вероника.
- Аделнинг айтиши бўйича сен ўзлаштиришинг керак бўлган барча илмни эгаллаб бўлибсан, яъни ҳуфялар тайёрлаш мактабини тамомлабсан.
Вероника ўтирган жойида бир қимирлади-ю, бироқ индамади.
- Билсанг бу мактабни тамомлаган битирувчилар ён-атрофдаги қўшни мамлакатларга ҳуфя сифатида ишга жўнатилади, бироқ биз, айниқса мен, сени бошқа давлатга жўнатиш фикридан қайтдик, сабаби сен билан жуда қадрдон бўлиб қолганмиз. Қолаверса шу ерда ҳам сенинг ҳизматларинг тенгсиз биз учун.
Клавдийнинг иқрорини эшитиб Верониканинг кўзларида ҳурсандчилик аломатлари чақнагани гап эгасининг назаридан четда қолмади.
- Бир гап айтайми, Вероника? - қизнинг елкасига дўстона қўл ташлади Клавдий, - биз сени асраб, авайлаш ниятида ҳукмни ижро қилиш тадбирларига иштирокингни бир неча ойдан буён чеклаб қўйган эдик. Айни чоғда эса менинг димоғим чоғ. Албатта бунга сабабчи сенсан. Шу муносабат билан пойтахтимизнинг шимолий шарқий дарвозасидан чиқиб ўн беш мил нарида ястанган ўрмонга уя қурган яна бир талончилар тўдасини маҳв этиш учун бугун йўлга отланган бўлинма сафига қўшилиб чигалларингни ечиб келишга руҳсат бераман. Албатта ўзингни асраш ва соғ-омон қайтиб келиш шарти билан.
Вероника ва ниҳоят бўлинма биносидан ташқарига чиқиш, шу билан бирга навбатдаги тадбирда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида эшитиб ҳар икки елкасига қанот битиб кетгандек бахтли сезди ўзини. Унинг асосий ҳурсандчилигининг сабаби эса Конрад билан бирга шаҳар ташқарисига чиқиш хушхабари эди!
#давоми 21:40да!
📌@xazon_rezgi /36
‼️ JUDAYAM YEGINGIZ KELGAN MAHSULOTNI TANLANG VA ORGANIZMINGIZDA NIMA YETISHMAYOTGANINI BILIB OLING!
Читать полностью…Соат тунгги 3 да эрига телефон келади бу ерга кел сенинг хотинингн хийонат килябди!
Эри туриб қараса хотини ёнида ётади, номерда адашишди деб яна ухлашни давом этади.
Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади.
- Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хийонат килябди тушуняпсанми?
Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти.
Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қайерда?!
Ўрнидан туриб манзил бўйича борди у йерда...🤭
Эримни текшириш учун кеча иккинчи профилимдан у кишига ёздим😱
Яқиндан танишиб олдик, сухбатлашдик, жуда меҳрибон инсон эканлар. Буни қаранг-ки, бир гапларини эшитиб тамом бу́лдим...😰
ДАВОМИНИ У́КИШ👇👇👇
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди...
Калбга хуш ёкувчи дил изхорлари ,хикоялар ва куй тароналарни четлаб утманг азизлар.💝💝💝💝💝💝💝
😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?
Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍
💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.
Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+MgO3-JlHm2pkOWMy
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Музаффар Али Моҳижаҳон Бегимнинг ерга топшириб қайтганларидан сўнг тўғри қизалоғининг ҳузурига йўл олди.
- Қизалоғим менинг, -деди у мурғаккина вужудни бағрига босиб, - Нурижаҳоним... Энди иккимиз бир-биримизга суянчиқ бўлиб қолдуқ бу ёруғ дунёда. Сен ором ол. Токи мен ҳаёт эканмен сени ҳеч бир кимса хафа қилолмас.
Музаффар Али эшик ёнида турган энага аёлга буюрди:
- Бу ерға Ойишани чорлаб кел.
Ойиша тез орада хонада ҳозир бўлди. Музаффар Али икки кунлик гўдакни Ойишага тутқазди:
- Қизалоғимни ёлғиз сенгагина ишонаман, Ойиша,- деди у дўстининг кўзига ўтинч билан тикилиб,- мени ўлимдан асраб қолғонинг каби уни ҳам эҳтиёт қил.
Ойиша Нурижаҳонни авайлаб қўлига олар экан Музаффар Алига аста сўз қотди:
- Ишончингиз учун раҳмат, Али. Қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.
Уларнинг суҳбатига эшик ортида гувоҳ бўлиб қолган Яҳё Мирзо ортиқча гап-сўзларсиз ўзини четга олди.
Шу билан Ойишанинг пойтахтга қайтиш-қайтмаслик масаласи ва тақдири ҳал бўлганди.
Эртаси куни Яҳё Мирзо, Феруза Султон ва бошқа яқин қариндошлар пойтахтга жўнаб кетдилар.
🔳 🔳 🔳
Айни дамда Музаффар Алининг кўнглидан нималар кечаётгани Ойишага яхши таниш эди. Севган инсонидан ажралиш нима эканлигини у ўз танасида яшаб кўрган эди.
Талончилар бошлиғи Патрик ва унинг тўдасини тор-мор қилишган куни Конрад ва Вероника йўлларида учраган ҳар қандай тўсиққа қарамай бирга бўлишга қарор қилишганди.
"Бу ёғи тақдирдан, -деган эди Конраднинг кўзлари,- атроф тўла уруш, ҳунрезлик, талончилик... Яна қанча яшашимиз ёлғиз Парвардигорга аён. Бугун бормиз, эрта балки йўқ. Шу сабаб нима учун бизга берилган умрда ақалли бир ой, бир кун, ё бир соат муҳаббат туйғусини тотиб кўришдан ўзимизни мосуво қилиб яшашимиз керак? Мен сени неча йиллардан буён севдим, изладим ва ниҳоят топганимда қўлларингдан ушлашга, кўзларингга термулишга ҳаққим йўқ. Бу касбда биз эркакларга кўнгил хушлашга руҳсат бор ва лекин сен кимсан "Қора марварид" шахсан салтанат ихтиёридаги энг биринчи рақамли ҳуфя бўлганинг учун бу борада барча таъқиқ сенинг чекингга тушган... "
"Ҳа,- маҳзун жилмайди қизнинг кўзлари, - менинг асло севиш, севилишга ҳаққим йўқ. Юрагим ўрнида тош, томирларимда эса қасос ва исён оқади. Бироқ не ажаб-ки, сен туфайли ўша тош юрагимда муҳаббат куртаги униб чиқди. Ва буларнинг бари менинг ихтиёримдан ташқарида бўлди. Майли, эртага не бўлиши тақдир ҳукмидаги иш, айни дамда эса менга жуда кераксан. Сенга муҳтожман, Конрад...
Жуда муҳтожман..."
" Биз жуда эҳтиёт бўлмоғимиз лозим,- ҳўрсинди йигит лаблари,- муҳаббатимиз ошкор бўлса иккимизни нима кутаётганини ҳатто таҳмин ҳам қила олмаймиз..."
" Мен учун муҳими эса сенинг бу дунёда борлигинг... Агар бирор гап бўлиб муҳаббатимиз ошкор бўлса сендан асло тонмасман. Юрагимга ишқ деган оловни солиб сен ила мени баҳтиёр қилган Парвардигордан чексиз миннатдорман..."
- Конрад! - сал наридан Стефаннинг чорлови эшитилди, - у ҳар икки севишганга яқинлашиб огоҳлантирган бўлди,- йигитлар йўлга шай. Улар сизни кутишяпти. Ортга қайтишимиз керак.
📌@xazon_rezgi /35
#ҚОРА_МАРВАРИД...- Верониканинг келгуси тақдири қандай кечади? Конрад иккиси жангу-жадалларга тўла ҳаётда ўз муҳаббатларини сақлаб қола олишадими? Ёки...
Асарнинг давоми сизга қизиқ бўлса @xazon_rezgi каналидан узоқлашманг ва ҳар кеч севимли қаҳрамонлар тақдиридан биргаликда бохабар бўлинг!
📌#давоми_эртага!
#ҚОРА_МАРВАРИД
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Биламан, мени эшитяпсиз, -деди Ойиша сокин, тасалли берувчи овозда, - мени Моҳижаҳон Бегим ҳам тинглаётганларидан хабарим бор. Уларнинг жавоб қайтаришга қувватлари етмаётир холос. Агар қувватлари етганда ҳозир сизни бу аҳволда кўришни истамасликларини айтган бўлардилар. Улар яна шундай дер эдилар: " Ҳожам... Мен қандай аҳволга тушишимдан қатъий назар сизни оталик бахти билан сийлай олганимдан бахтиёрман. Ўзим Моҳижаҳон бўлсам-да дунёга Нурижаҳонни келтириб сизни жаҳонингизни нурга тўлдиришни истадим. Дунёга келтирганим ва ле бир бора бағримга боса олмаганим, эркалаб суя олмаганим, жонимдан жон улашган қизим Нурижаҳоним бу сиз суйган Моҳингизни бир бўлаги. Илтимос, уни ҳимоя қилинг, меҳр беринг. Мен... Мен сўзимни ерда қолдирмаслигингизни яхши биламан. Шу сабаб ўзингизни қўлга олинг ва қизим учун қувват тўпланг. Сизларнинг ҳар иккингиз менинг бутун борлиғимсиз. Унутманг! Мен ҳамиша сизлар биланман...
Ойиша сўзини тугатиб ҳамон бош эгиб ўтирган Музаффар Алининг елкасидан тутиб Моҳижаҳон Бегимга ишора қилди:
- Қаранг!
Музаффар Али суюклисига қараб ҳайратдан донг қотди:
~ Ярим беҳуш Моҳижаҳон Бегимнинг кўзларидан тизилиб ёш қуйилиб ётарди...
- Таом қўшни хонада ҳозир. Таомланиб олинг. - Ойиша шундай деганча оғир қадамлар билан хонани тарк этди.
- Бари сен истағондек бўлади, - Моҳижаҳон Бегимнинг кўз ёшларини авайлаб артди Музаффар Али,- қизалоғимизни кўз қароғимдек эҳтиёт қиламен...
Кун пешиндан оғганда Моҳижаҳон Бегимнинг юраги уришдан бутунлай тўхтади.
Пойтахтдан гўдак туғилганининг шодиёнаси учун йўлга чиққан Музаффар Алининг яқинлари Моҳижаҳон Бегим учун очилган таъзияга етиб келдилар.
Моҳижаҳон Бегим Боғи Жаҳоннамонинг энг хушманзара тепалигига дафн қилинди. Унинг қабри ёнида ўзи каби нафис ёшгина сарв дараҳти маҳзун чайқалиб турарди...
#давоми 21:40 да!
📌@xazon_rezgi /34
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
#ҳаёт_манзаралари
РИЁ
(ҳикоя )
Махалла гузарида боқувчисини йўқотган оила фарзандининг суннат тўйи бўлаётган эди.
Бутун махалла баҳоли - қудрат ушбу тўйга ўз хиссасини қўшган , эркаклар имкон даражасида пул маблағи тақдим қилган бўлсалар, аёллар тўйга қуруқ қўл билан келмай тоғораларини тўлдириб олиб келган турли егуликлар билан дастурхон файзига файз қўшган эдилар .
Ногоҳон кўча тарафдан шу махалла фуқароси тадбиркор Орифжон ўз енгил автомашинасида ўтиб қолди . У кираверишда бир қатор бўлиб ўтирган қарияларнинг олдидан кўришмай ўтиб кетишни ўзига эп билмади шекилли , машинасини йўл четига тўхтатди. Машинадан тушгач бир қўлини кўксига қўйганча даврадагилар билан сўрашган бўлди. Шошилинч иши бор экан- ми , ҳижолатли жилмайганча яна зум ўтмай ўз йўлига равона бўлди .
- Қуруқ бўлмай ўл , - даврани тўлдириб ўтирган Ҳури опоқи атрофдагиларга эшиттириб шанғиллади,- бир паст ўтирсанг хонликдан тушиб қоласанми ?! Ҳаммаям одам. Қаранг буни тўй эгасини менсимаслигини...
Махалла фаоли Лолахон эътирозга оғиз жуфтлаган чоғда Фазилат келинойи чаққонлик қилиб сўз навбатини олди:
- Эшитдингларми , Ориф аёли билан ҳажга жўнаётганмиш ...
- Ҳажга боргунича , мана бу кабиларга ёрдам берсин , кўпроқ савоб бўлади. Хотини ўзидан паст .Қаранглар , шу ергаям келмабди. Тоғорадан қочганда , нокас. Битта тоғора кимни ўлдирибди. Мана ман ҳам ўнг қўлимни ўйнатиб картошка сомса пишириб келдим,- Ҳури опоқи лаби-лабига тегмай сўзини бермасди.
Шу ерда Лолахон "портлади" :
- Ҳури кеннойи , Ориф аканинг аёллари шифокорлар-ку, ишда бўлсалар ...,- Лолахон бир оз тараддудланиб сўзини давом эттирди:
- Аслида ҳозир мен айтадиган гап ... Хуллас , Ориф акага ваъда бергандим, аммо билиб билмай гуноҳкор бўлиб қолмаслигимиз учун ваъдамни бузмасам бўлмайди шекилли. Ўйлайманки , шу гап орамизда қолади. Тўй эгасининг қулоғига етиб бормасин. Гапнинг лўндасини айтсам, шу тўйнинг деярли барча ҳаражатини Ориф ака ёнларидан кўтариб бердилар,- Лолахон ўзига изтеҳзоли боқиб турган боқиб турган Ҳури опоқига таънали боқиб:
- Ўтган хафта уйингизни томини қайта ёпиш учун махалла томонидан берилган қурилиш материаллариниям улар эҳсон қилгандилар ... Ориф ака мени берганимни биров берса , қилган амалим риё бўлиб қолишидан қўрқаман дейдилар бизга ҳар сафар тайинлаб ...,- деди сўзларини тугатганча.
Лолахон жаҳд билан ўрнидан туриб нари кетди
Ранги бўзариб кетган Ҳури опоқининг аҳволи хавас қилгулик даражада эмас эди. Унинг ёнида ўтирган Муқаддамхон фурсатдан фойдаланиб, тиши ўтмаганидан ея олмаган сомсасини секин чойнакнинг ортига яшириб қўйди...
Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Меҳр оқибатни телефонга алишиб юбормайлик…
Ҳозирги кунда долзарб муаммога айланаётган айни ҳақиқат!
@xazon_rezgi