xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт ва қаҳва пиёласи

Обрўли бир олий ўқув юртини тамомлаган, ҳозир яхши жойларда ишлайдиган бир гуруҳ собиқ талабалар устозларини йўқлаб келишди. Суҳбат асносида гап ишга кўчди ва улар қийинчиликлар кўплигидан, турли муаммолардан шикоят қилишди.
Профессор меҳмонларга қаҳва таклиф қилди, розиликларини олгач, ошхонага йўналди ва бироздан сўнг патнис кўтариб чиқди. Унга турли хил – чинни, шиша, пластик ва биллур пиёлалар терилган эди. Айримлари оддий, айримлари қимматбаҳо эди.
Шогирдлари пиёлаларни олиб бўлгач, профессор уларга юзланиб деди:
– Эътибор беринглар, ҳаммаларинг қимматбаҳо ва зеб-зийнатли пиёлаларни олдинглар. Оддий ва арзонлари патнисда қолди. Бу аслида сиз учун меъёрдаги ҳолат – энг яхшисини истайсиз. Бироқ шу билан бирга бу кайфият барча муаммоларингиз ва ташвишларингизнинг илдизи ҳамдир. Ёдингизда бўлсин, пиёла ҳеч қачон қаҳванинг таъмини ўзгартириб, яхшилаб қўймайди. Қимматбаҳо пиёлалар баъзида ичидаги қаҳванинг асл кўринишини яширади ҳам. Ҳаммаларинг истаган нарса аслида қаҳва эди, пиёла эмас. Лекин сизлар онгли равишда чиройли идишларни танладинглар, кейин кимга қанақаси тушдийкан деб бир-бирларингнинг пиёлаларингга эътибор қаратдинглар.
Тасаввур қилинг, ҳаёт бу – қаҳва; иш, пул, вазият, жамият кабилар эса – пиёладир. Улар тирикчиликни таъминлаш воситалари, холос. Қандай пиёлага эга бўлишимиз ҳаётимизнинг моҳияти ва асл сифатини ўзгартирмайди. Баъзида, фақат пиёлаларга эътибор бериб, қаҳванинг таъмидан лаззатланишни унутиб қўямиз.

Ориф Толиб таржимаси

Каналга уланиш учун:
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?

Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️

Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩


1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩

Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩‍❤️‍💋‍👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️

Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova

Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇

👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Охиригача_ўқишда_фойда_бор

Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга.

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.

Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.

«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»

Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.
«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».

Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.
«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.
Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.

Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.
Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди.

-----------------

Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.

Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар.

Shoolim Shomansurov саҳифасидан олинди



Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бахтли бўлишни ҳоҳлайсизми? Унда бу имконият айнан сиз учун!

🔥 Турмуш ўртоғингиз билан чиқиша олмаяпсизми?
🔥 Қайта ва қайта хиёнатларга учраяпсизми?
🔥 Эрингиздан  эҳтиёжларга деб зоърға пул оласизми?
🔥 Сиз ҳам бошқа  аёллар сингари "севимли" бўлиб яшашни истайсизми?
🔥 Серобгарлик ва катта пулларга очилишни истайсизми?
🔥 Карьера у‌чиши ва саёхатларга очилишничи???

Унда айнан тўғри манзилда сиз!

🔝 Мен профессионал психолог, коуч тренер 200дан ошиқ аёлларнинг ҳаётини ўзгаришига сабабчи бўлган Гуллола Убайдуллаевна сизга  бепул "АСЛ ШУКРОНАЛИК МЎЪЖИЗАЛАРИ" деб номланган 3 кунлик мастеркласс ташкиллаштидим.

Мастерклассда:

❤️ Шукр билан АСЛ ШУКРОНАЛИК ўртасидаги фарқни
❤️ Аллоҳга бўлган ишончни мустаҳкамлашни;
❤️ Тўғри шукроналик ёзиш орқали мақсадларга осон эришишни
❤️ 0 ҳолатда қандай қилиб уй, машина ва бошқа қиймати юқори ресурсларни тортиб олиш сирларини
❤️ Ички блокларингиз билан тўғридан тўғри ишлашни ва ечим топишни
❤️ Ҳаётингизга қандай қилиб катта пулларни жалб қилишни ва бошқа техникаларни билиб оласиз.

🔥 Юқоридаги мавзулар қизиқ бўлса: 14- -16 -18- сентябр кунлари шу каналда бўладиган масстерклассни ўтказиб юборманг.

⬇️ Энг сара билимлар билан ҳаммангизни шу каналда кутаман!

/channel/tillayeva_gullola_ubaydullayevna

/channel/tillayeva_gullola_ubaydullayevna

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👶 Farzandlaringiz Injiq qaysar sho'x va oxirgi paytlar yig'lab bo'lsa ham ayganini qildiradigan bo'lib qoldimi?

O'zingiz xohlamagan holda farzandingizni ko'p urib qo'yayabsizmi?

✅ Shu muammolarga yechim berish maqasadida men psixolog Muxtasar Nazarova 5 kunlik "ONALIK ILMI" nomli bepul onlayn marafonimga taklif qilaman.

📎 Pastdagi link orqali kirib 9- 10- 11- 12- 13- sentyabr kunlari bo'ladigan bepul marafonda qatnashing 👉 https://t.me/Muxtasarnazarovabot?start=sevinch800

👉 Link ustiga bosib kirsangiz 500 ming so'mgacha sotilgan darsliklarni bepulga olish imkoniyati ham chiqadi.

🎁 Sovg’ani olish👉 https://t.me/Muxtasarnazarovabot?start=sevinch800

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍
Жаннатда нималар бўлади😍

Оҳиратингиз учун фойдали саҳифа уланиб олинглар 🥹👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳикматли_дунё

Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя

Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#интизор_кутдим

Бетаъма суйгувчим, кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашни, мен рост ...
Жуда муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Хабарингда ёзгин , изладим кўп деб ,
Танҳога танҳоман, ўхшашинг йўқ деб,
Ҳижронинг кўксимга қадаган ўқ деб,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Йўл ярмида ташлаб кетмайман ҳеч де,
Армон тугунларинг бирма- бир еч де,
Ягонам сайлан, сўнг дунёдан кеч де ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Лафзим ҳаммадан ҳам дегин сен ҳалол,
Умрингда борлигим келмаса малол,
Бир сенга ишонсам буткул, бемалол,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Тунлар бедор бўлиб , нигорон бўлиб ,
Васлинг умидида қовжираб, сўлиб,
Ҳаммага бир ўлим, мен минг бор ўлиб ,
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Бетаъма суйгувчим кимсан ?
Хабар ёз!
Офтобим бўл , банди қилганда аёз !
Кўнгли кўнглимдайин дардкашим, мен рост ...
Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим ...

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шундай яшанг, сиздан ғамни сўрашмасин...

Оқшомингиз осуда ўтсин , яхшилар ...

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен онамсиз яшолмайман,
Онамни асрагин, эгам...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дилимдагилар

    ОНАИЗОРИМ МЕНИНГ...

   Дунёда энг чиройли аёл бу- менинг онам...

   Меҳр , муҳаббат , вафо , садоқат , матонат рамзи бу - менинг онам ...

    Онажоним, жон-у жаҳоним шундай аёллар- ки , мени юзлаб километр наридан эшита оладилар. Уларни чақиришим шарт эмас . Уларга шикоят қилишим шарт эмас. Шунчаки ... Шунчаки кўнглимдан ўтказсам бўлди ... Юрагимни туб - тубида ожизгина битта "оҳ" деб қўйсам етарли онам учун ... Кўп ўтмай қўнғироқ овози эшилади :

   - Гули ... Тинчмисан ? "Она" деб чақирган овозинг эшитилиб кетди менга.

   Эҳ... Онажон ... Уйларимиз айро бўлиб , мени турмушга берганингиздан сўнг неча бор эшитдингиз-а  овозимни ?

    Илк бор тўнғич фарзандимни йўқотганимда сизни чақиргандим. У пайтлар ҳозиргидек уяли телефонлар қаерда эди? Ҳатто оддий телефонларга  ҳам одамлар у қадар ҳавасманд эмасди. Аммо сиз эшитдингиз. Ўша куни тушгача азоб едим. Шунда сиз қаердандир  етиб келдингиз -у... Сизни кўриб ҳўнграб- ҳўнграб йиғладим. Дунёларга сиғмадим ва кафтингизга юзимни босганча  фарзанд доғини сиз билан бирга  қабул қилдим ...
     Қанчалар ҳудбинман мен. Ҳали юзини кўрмаган боламга шунчалар куйибман-у, қирқ етти йил мени парваришлаган онамни авайламабман. Онаизорим бир менга , бир бевақт нобуд бўлган гўдакка қараб  қанчалар куйган эканлар... Бироқ айтдим -ку , уларнинг иккинчи исмлари - матонат ... Онажоним мени бошимга тушган бу синов қаршисида ўзимни тик тутиб туришга тезда кўндирдилар.
Ўша кезда осон иш эмас эди бу ...
    Мен кейинчалик набирасидан бевақт ажраб қолган кўп аёлларни кўрдим . Ногоҳон бошларига тушган синов олдида уларнинг кўпчилиги ўзини йўқотиб , қизининг , ўғлининг бир дардини юз қилиб юборганига гувоҳ бўлдим. Тўғри бунинг учун уларни айблаб ҳам бўлмайди. Мен фақат ўз онамнинг тоғдан метин бардошларига тан бераман холос, зеро улардаги меҳр ҳам уммон томчиларидан-да чексиз ва чегарасиздир.
   
    Кейин бу ҳолат , яъни онам мени миллар чақирим масофадан  сўзсиз "эшитиб" келиш ҳодисаси  тез - тез такрорланаверди.
    Ҳар сафар фарзандли бўлганимда , дард чекканимда , жоним оғриганда онаизорим мени "эшитиб" келавердилар...
   Энг ёмони нима биласизми ? Мен ҳудбин бахтли лаҳзаларимни уларсиз ҳам ўзлаштиравердим. Мен онамдан ҳеч қачон "Қизим  бахтдан сармаст кулганингни ҳис қилиб келдим" деган сўзларни эшитмабман.
    Кўп ўйлайман... Мен ношуднинг фақат ғамлари , дардлари созланганмиди онамнинг кўнгил торларига. Ёки бахтли лаҳзаларимни ҳис қилган мушфиқам кўнгиллари тўқ юраверган эканмиканлар...

   Ҳаёт бора - бора инсонни пишириб , тоблаб борар экан. Она бўлганим сари мен ҳам  мунисамни қадрига ета бошладим. Энди мен ҳам қайсидир ташвишларимни   уларга билдирмасликка тиришадиган бўлдим.
Ўзимдан , рўзғоримдан ортиб хизматларига ярамаганимга яраша ҳеч бўлмаса оғирлигим тушмаса дейдиган бўлдим.
   Бошимга қайсидир синов тушса кўнглим бемаврид оҳ чекиб , сиримни ошкор қилмасин деб дилимда қаҳ- қаҳ урадиган бўлдим.
    Фойдаси бўлдими дерсиз ?
    Йўқ асло !
    Фарзандларим ўзини эплаб , рўзғоримиз бўлак бўлиб  , бу ёғига орзу - ҳавас қиламиз деганда дардга чалиндим. Ўша дард билан кунлаб эмас, ойлаб эмас , йиллаб азоб бердим онамга.
   Ўшандан буён  онам учун номим ёлғончи бўлди . "Яхшиман,  соғман, ҳавотир олманг" деган сўзларимга ( ёлғонларимга)  ишонмасдилар онаизорим. Тез- тез қўнғироқ қилсам ҳам , бироз ҳаяллаб қўнғироқ қилсам ҳам шубҳага тушардилар: "Сен қизда бир гап бор, юрагим айтаяпти" дердилар ҳар сафар. Ва улар ҳар сафаргидек  ҳақ бўлиб чиқардилар.

    Охирги марта тиғ остига ётадиган бўлганимда бир кун олдин уларга қўнғироқ қилдим. У
Ҳеч гап йўқдек узоқ суҳбатлашдим. Суҳбат орасида улар:

    - Нима учундир мени чақираётганга ўхшайсан , жонинг соғми , ростини айт? -дедилар.
      Мен эса ўзимни базўр тутиб жавоб қайтардим.

    - Ҳавотир олманг, соппа - соғман , насиб қилса ўн кундан кейин , адамлар оламдан ўтган куни уйга  бормоқчиман,- дедим .

     Онаизоримнинг эса овозлари титради:

      - Тушимга раҳматли катта ойинг кирибдилар. Юзлари бирам ташвишли ва хомуш эди-ки... Уйқудан уйғонгач  хаёлимга биринчи бўлиб сен келдинг, болам...


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қутлибека Раҳимбоева

ҚАЙСАР ҚИЗ
(ҳикоя)


https://telegra.ph/%D2%9AAJSAR-%D2%9AIZ-%D2%B3ikoya-01-12

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎙Севда Алихан:

Булбул каломи


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ўйлар

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Одам чеҳрасида энг азиз аъзо нима? Шубҳасиз, кўз! Одам энг яқин кишисини, фарзандини ўзи азиз тутган нарсаларга қиёслайди. Онани «Каъбамсан» дейдилар-ку. Фарзандни «қаро кўзимсан», «кўзимнинг нурисан», «кўзимсан», «кўзимнинг қорачиғисан» дейишади. На тарихда, на бугун биров энг яқинини «бурнимсан», «қулоғимсан», «қошим» ё «сочимсан», ё «тишимсан» демайди-ку. (Ҳолбуки улар ҳам юз ҳудудининг тенг ҳуқуқли аъзолари!) Қадимги битиктошларда ҳам бунақа ёзувлар йўқ. Лекин «Сен менинг кўзимсан» дейишган ва дейдилар. Нега шундай? Боболаримиз  айтганларидай, «Кўз фақат кўриш учун эмас, кўзёш тўкиш учун ҳам берилган». Демак, одам чеҳрасида кўз кўнгилнинг элчисидир.


© Эшқобил ШУКУР

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Касалхонада хеч ким этибор қилмасди,ёки улар кўниккан эдими менга сезилмаган. Уйга келибам хаёлим болада бўлиб ойнага қарамабман ҳам.

—Башарасини қара буни, ит кўрса жунжикади. Бирор жойга боролмасанг, шу мени хотиним деёлмасанг. Умрим шу майиб мажруҳ махлуқ билан ўтиб кетадими? -Кел бу ерга.
Мақсуд хотинини жирканганча тортиб кўзгу қаршисига олиб келди.
-Қара кўряпсанми? Сендан жирканаман, сен маҳлуқсан, менам ёнимда гўзал хотиним бўлишини истардим. Аммо қаёқданам сендай жирканч маҳлуқ хотиним бўлди? -деб чиқиб кетди.

Дахшатда эдим...

Давомини ўқиш 👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

     Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.

   Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.

    Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

    Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

     Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги  доимий ҳамроҳимиз бўлсин. 

     Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...      

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!

Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇

/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#сўраган_эдингиз
#ёдга_оламиз

Хазонрезги ижодига мансуб йирик ҳажмдаги асарлар рўйхати :

1.Жуфти ҳалол
/channel/Xazon_Rezgi/1841

2. Кўзларим йўлингда

/channel/Xazon_Rezgi/4999

3. Келин
/channel/Xazon_Rezgi/11272

4. Озоримсан муҳаббат
/channel/Xazon_Rezgi/2346

5.Нотаниш
/channel/Xazon_Rezgi/2556

6. Танҳогинам

/channel/Xazon_Rezgi/3260

7. Субҳидам
/channel/Xazon_Rezgi/8328

8. Ойнинг ўн беши
/channel/Xazon_Rezgi/3691

9. Барс
/channel/Xazon_Rezgi/9487

10. Сени дерман
/channel/Xazon_Rezgi/4630

11. Бедор туйғулар
/channel/Xazon_Rezgi/5118

12. Қасд
/channel/Xazon_Rezgi/10407


13. Кўнгил ифори
/channel/Xazon_Rezgi/6335

14. Эртакларда яшагим келар
/channel/Xazon_Rezgi/7263


15. Танланган
/channel/Xazon_Rezgi/8890

16. Токи ҳаёт эканман...
/channel/Xazon_Rezgi/9928


17. Менинг исмим Соғинч ...
/channel/Xazon_Rezgi/10756


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g0

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
(Ҳаётий воқеъа)

Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша "ким"ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.

10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим.

Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.

Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин"...

Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди...

"Ёмон отлиқ" хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?

Муаллиф: интернет


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓

𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️

𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓

𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅

📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :

📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.

𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅

𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️

Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳайвонот_оламида

Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди.

Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди.

Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади...

Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди.

Ана шунақа гаплар...


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кутдим...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Шерзод Карим

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Уйига борганда эса ҳаммаси аниқ равшан бўлади. Маҳалла фаоллари поччамни чақиришса ҳам ҳеч ким чиқмайди. Дарвозани очиб ичкари киришади. Ҳаво жуда совуқ эди. Чақира чақира ичкарига киришса поччам аллақачон ўлиб бўлган экан. Уйга бош суқишни иложи йўқ, хона шу қадар сасиб кетган эканки, нафас олиб бўлмас экан. Поччам маҳалла фаоллари боришидан уч кун олдин вафот этган бўлиб, ҳеч кимни хабари бўлмаган. Маҳалла фаолларидан бири аянчли ҳолатдан ўзини йўқотди...

Давомини ўқиш.👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️🚶ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

👩‍❤️‍💋‍👨❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ💋 БОЛЛАР КИРМАСИН❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

😍ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋🙈
ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ😍

💋👩‍❤️‍💋‍👨КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/SxjeCMt4PyDMx6Vg

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОНАИЗОРИМ МЕНИНГ (давоми)

Онам ўша куни гапираётиб овозлари титраб- титраб кетганди . Энди мен ҳам уларни "эшита" бошлагандим. Энди мен ҳам улар овозсиз йиғлаб , кўз ёшларини артаётганларини олис- олислардан "кўриб турардим" .
    Мен ўшанда ўзимни шу қадар ёмон кўрдим-ки ... "Бир фарзанд бўлиб онаизорингни оғирини енгил , кўнглини ҳушнуд қилмаганингга  , юзларига табассум тоширмаганингга, жисмига ҳузур , кунларига нур таратмаганингга яраша ,  жиллақурса қалбига озор бермасликка ярасанг қани эди..." дея алам билан такрорлардим ўзимга ўзим.
    Эртаси куни эрталаб жарроҳлик столига ётдим. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Кечга яқин наркознинг  таъсири тарқалиб ўзимни идрок қила бошлагач , жуфтимдан ўтиндим:
    - Онаизоримга қўнғироқ қилиб беринг...
     Онаизорим бу сафар ўзларини анча тутиб олган ҳолда сўзлашдилар:
    - Қизим , катта ойинглар бекорга тушимга кирмаган эканлар . Суюнчи бер. Тоғангни қизи эгизак фарзандли бўлди.
    
    - Ҳаа , - дейман беҳолгина аҳволимни хаспўшлашга воситачи бўлган тоғамнинг қизидан бениҳоя миннатдор бўлиб   ,- табриклайман. Илойим умрлари узун , ризқлари бутун бўлсин эгизакларни...
    Орадан ўн кун ўтиб ваъдамга мувофиқ қизлик уйимга бордим . Тўғрироғи турмуш ўртоғим машина ўриндиғини қиялатиб мени ёнбошлатганча олиб боргандилар у ерга.
     Жуфтимга суянганча беҳолгина уйга кириб борганимда онаизорим барига тушундилар. Нима учун ўн кун аввал кўнгиллари ҳижил бўлганига ҳам , нима учун тушларига катта ойим кирганларига ҳам, нима учун у кишининг ҳомуш аҳволда кўрганларида ҳам ...
     Барига тушундилар ... Барига... Аммо бир оғиз урушмадилар , танбеҳ бермадилар ва ... ва қачонки "Соғман , онажон" десам қайтиб ҳеч қачон ишонмадилар ...
    Уларга нима рост, нима ёлғонлигини айтиб турувчи ажиб кўнгиллари бор...

     Яқинда ўқувчиларимдан "Дунёдаги энг чиройли аёл ким ?"  деб сўрасам , барчалари бир овоздан "Онам" деб жавоб қайтаришди.

    Мен учун ҳам дунёдаги энг чиройли аёл - онам...

    Бу дунёдаги энг бебаҳо бойлигим, хазинам ҳам - онаизорим ...

   Сизни яхши кўраман - Онажон ...

   Ўзингизни мен учун асранг...

    Мен учун онамни асрагин , Аллоҳ...
    
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги

@xazon_rezgi

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐠𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐯𝐚 𝐥𝐚𝐭𝐨𝐟𝐚𝐭𝐥𝐢 𝐚𝐲𝐨𝐥, 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 :
💎 𝐞𝐧𝐠 𝐳𝐚𝐦𝐨𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲 𝐭𝐮𝐟𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫👠,
💎 𝐨𝐟𝐢𝐬𝐧𝐨𝐲 𝐝𝐯𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💻
💎 𝐭𝐨'𝐲 𝐯𝐚 𝐬𝐚𝐫𝐩𝐨𝐛𝐨𝐛 𝐥𝐢𝐛𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫, 👰‍♀
💎𝐛𝐚𝐬𝐚𝐧𝐨𝐬𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐚𝐩𝐨𝐜𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👡,
💎 𝐨'𝐪𝐢𝐭𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐟𝐨𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💼
💎 𝐭𝐫𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 💁‍♀
💎 𝐤𝐚𝐬𝐭𝐲𝐮𝐦𝐥𝐚, 𝐩𝐥𝐚𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫, 🧥
👛 𝐬𝐮𝐦𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👜

🥰🥰 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐧𝐢 𝐁𝐫𝐞𝐧𝐝 𝐅𝐢𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐝𝐚𝐧 𝐞𝐧𝐠 𝐜𝐡𝐢𝐫𝐨𝐲𝐥𝐢 𝐧𝐚𝐫𝐬𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐟𝐚𝐪𝐚𝐭 𝐛𝐢𝐳𝐝𝐚 🥰🥰
N𝐚𝐥𝐢𝐜𝐡𝐢 𝐯𝐚 𝐙𝐚𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚 👇👇👇

/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh❤️

Hurmatli guruhimiz aʼzolari muslima opa singillarimiz☺️

🟢 Endilikda sizlar Misr tovarlarini uydan chiqmagan holda onlayn zakaz qilsangiz boʼladi 🎉

➡️Sifati prosta bomba 💣
➡️Misrning original roʻmol va kiyimlarini topasiz
➡️Bizda birinchi qoʼl tavarlar🌹
➡️Narxlari ham hamyonbop🌞
➡️Assortiment judayam koʻp 🌸
➡️Zakazlar 5 10 kunda keladi‼️
➡️Dostavka O'zbekiston bo'ylab mavjud ‼️

Guruhimizga qoʻshilib oling
Reklama tez orada oʻchiriladi🥀

/channel/Shermatova7300
/channel/Shermatova7300

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Chiroyli parachalar uchun juda zo'r kanal topdim 😍❤️

Men sizlarni shu kanalga kirishilarni maslahat beraman 🥰

Sevgi degan narsani his qilgan insonlar kirsin ❤️🥰

😻KANALINGA KIRISH😻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…
Subscribe to a channel